cookie

Мы используем файлы cookie для улучшения сервиса. Нажав кнопку «Принять все», вы соглашаетесь с использованием cookies.

avatar

TOMCHI

TOMCHI - Сув тежашда ёрдамчи. Савол ва таклифлар бўйича мутахассислар билан алоқа: @tomchiguruhi “TOMCHI” мобил иловасини ўрнатиб олиш: https://nwrmp.uz/link.html

Больше
Рекламные сообщения
12 553Подписчики
-7524 часа
-3677 дней
-1 89330 дней

Загрузка данных...

Прирост подписчиков

Загрузка данных...

Bilasizmi? Amudaryo havzasidagi Zeyd suv omborining umumiy hajmi qancha?Anonymous voting
  • 1,5 km3
  • 1,8 km3
  • 2,0 km3
  • 2,2 km3
0 votes
👍 6
Серёғин баҳорда ғалла парваришида долзарб агротехника тадбирлари(2) Бошоқли дон экинларининг ҳолатидан ва ҳосил бериш потенциал имкониятидан фойдаланиб, учинчи ўғитлашда 300-350 кг дан азотли, 50 кг дан калийли ва имконият даражасида фосфорли ўғитлар билан қўл ва механизмлар ёрдамида тезда озиқлантириш лозим. Кунлар исиб, далага техника кириш имконияти бўлиши билан ғалла майдонларига занг касалликлари тушиши ва тушмаслигидан қатий назар, 1-ишловни 5 апрелгача Давлат кимё комиссияси томонидан рухсат этилган қуйидаги кимёвий воситалар билан ишлов бериш даркор. Цериакс плюс 14.4% к.э. 1,0 л/га, Tитул Про 40% эм.к. 0,25 л/га, Альто Супер 33% эм.к. 0,3 л/га, Azote 320 SC 0,75-1,0 л/га, R-ULTRA Super 33% к.э 0,3 л/га, Титул Дуо к.э.к. 0,2 л/га, Топ-Кроп 40% к.э.к. 0,25- 0,3 л/га, Титул Микс 40% к.э.к. 0,2 л/га, Диканазол 40% к.э. 0,2 л/га препаратлар билан 200-300 литр ишчи эритма ҳисобида ўтказиш керак. Фунгицид ишлатишда тўлиқ системали таъсир этувчи фунгицидлардан фойдаланиш керак. ✅ Kanalga ulanish|❓ Savollar|📱 "TOMCHI" - ni o'rnatish
Показать все...
👍 4🔥 2
Боғларда апрель ойида бажариладиган агротехник тадбирлар (1) Март ойида боғларини қисқа муддатли совуқлардан сақлаш мақсадида боғбонлар гўнг, хашак ва ҳазон аралашмасини тутатиб қўйишади. Шу билан бирга боғ қатор ораларида суғориш ариқларини олиб, совуқ келиш олдидан ариқлардан оз миқдорда жилдиратиб сув оқизиб қўядилар. Бунда ҳаво ҳарорати 2-3°С кўтарилиб, баҳорги қисқа муддатли совуқлардан дарахтларнинг гул куртакларини сақлаб қолишга мувоффиқ бўлади. Тезда ҳосилли боғларимизда гуллаб бўлган дарахтларда ҳосил бўлган мева довуччаларини аниқлаб чиқиб, мавжуд меваларни сақлаб қолиш ҳамда сифатини ошириш мақсадида тезлик билан боғларга минерал ўғитлар солиб, озиқлантириш зарур. Бунда минерал ўғитлардан соф ҳолда азотли ўғитлардан 100-120 кг., фосфорли ўғитлардан 70-90 кг. калий ўғитидан 45 кг. ҳисобида тупроққа чуқур солиб кетидан суғориш керак. Давоми эртага 🔜 ✅ Kanalga ulanish|❓ Savollar|📱 "TOMCHI" - ni o'rnatish
Показать все...
👍 5🔥 2
Bilasizmi? Amudaryo havzasidagi Zeyd suv ombori qaysi davlat hududida joylashgan?Anonymous voting
  • Tojikiston
  • O‘zbekiston
  • Turkmaniston
  • Qozog‘iston
0 votes
👍 10🔥 6
Чигит экиш сеялкаларининг созлик шартларини биласизми? – чигит солинадиган банкаларда тешикларнинг бўлмаслиги (чигит илиниб қолмайди, ерга тўкилмайди); – банка тубига жойлашган чигит тўзитгич ва узатмалар тишларининг бутунлиги (банкага солинган чигитлар бир-бирига ёпишиб қолмайди, деталлар яхши айланади); – чигит сарфи меъёрини ростлайдиган заслонка дарчаларининг енгил очилиб-ёпилиши (дарчалар енгил созланади); – уруғ ўтказгичларда ёриқлар ва тешиклар йўқ (чигит тўкилиб кетмайди); – сошникнинг тагидаги пичоғи ўткир, жағлари керилган, полозининг олд томони ёй шаклида кўтарилган бўлиши (чигит тушадиган ариқчалар белгиланган ўлчамларда очилади, полоз олдида тупроқ тўпланиб қолмайди); – сошник орқасида жойлашган зичлагич ғилдиракча, загортачлар ва прикатканинг ўз ўқлари атрофида эркин айланиши, юзаларининг текис бўлиши (эгатлар сифатли чиқади, уруғ устидаги тупроқ яхши зичланади); – сошник секциясидаги пружиналарнинг созлиги ва тўғри ўрнатилганлиги (пружиналарда зарур таранглик ва унинг миқдорини тўғри танлаш имкониятлари бўлади); – сеялкадаги барча ростлаш механизмларининг (чигит сарфи меъёри, экиш чуқурлиги, пружиналарнинг таранглиги) созлиги (чигит фермер, агроном томонидан белгиланган миқдорда ва чуқурликда экилади); – “Кейс-1200” сингари пневматик сеялкаларда уяга тушадиган чигит сони, чигитнинг кўмилиш чуқурлиги, уялар орасидаги масофа, уяларнинг тупроқ билан зичланиш даражаси талаблар даражасида ростланади. ✅ Kanalga ulanish|❓ Savollar|📱 "TOMCHI" - ni o'rnatish
Показать все...
👍 6🔥 2
Серёғин баҳорда ғалла парваришида долзарб агротехника тадбирлари (1) Биринчидан, ғалла майдонларига шу кунгача берилган минерал озуқа моддаларни таъсир қилувчи консентрациясини бир оз паслатади ва тупроқ чуқур қатламларига ўтказди. Натижада, ғаллага берилган минерал озуқа моддалар ўсимлик тўлиқ ўзлаштириши камаяди. Иккинчидан, ёғингарчилик ғалла майдонларида ниҳолларнинг ўсиш ва ривожланишини тезлаштирди. Натижада, ўсимликнинг туплаш ва найчалаш фазаси бир мунча тезлашди. Ғалланинг ҳозиргача берилган ўғитга нисбатан яна 150 кг қўшимча азотли ўғит беришни талаб қилади. Учинчидан, бу йилги ёғингарчилик шароитда ўсиш ривожланиши тезлашиши натижасида ғалла экилган майдонларнинг микрофлораси ўзгаради. Натижада, сариқ занг ва бошқа замбуруғли касалликлар тушишини тезлаштиради. Тўртинчидан, узлуксиз ёққан ёмғир ғалла майдонларида бегона ўт кўпайишига олиб келади. Натижада, ғаллага берилган минерал озуқа моддаларни бегона ўтлар ўзига олиб, ғаллага зарур бўлган минерал озуқа моддалар етишмай қолади. Бешинчидан, серёғингарчиликда ҳашаротларнинг ғумбак ва тухумлари нобуд бўлмасдан тез ривожланади. Оқибатда, ғалла майдонларида муддатидан илгари зарарли хасва, пявица, ғалла арракаши, ғалла трипси каби ҳашаротлар ривожланиши кузатилади. ✅ Kanalga ulanish|❓ Savollar|📱 "TOMCHI" - ni o'rnatish
Показать все...
👍 6🔥 3
Bilasizmi? Amudaryo havzasidagi Rog‘un suv omborining foydali hajmi qancha?Anonymous voting
  • 8,6 km3
  • 8,5 km3
  • 8,4 km3
  • 8,3 km3
0 votes
👍 10🔥 4
Ўзгарувчан ва серёғин об-ҳаво шароитида чигит экиш (5) Чигит униб чиқиши тупроқнинг намлигига ва ернинг экишга қандай тайёрланганлигига ҳам боғлиқ. Жорий йил шароитида тупроқдаги нам захираси баъзи майдонларда юқори ёки етарли даражада, шу билан бирга, кун исиб кетиши билан намлик камайиб кетиши ҳам мумкин. Яъни, тупроқда нам хаддан ортиқ бўлса ёки камайиб, қуруқ бўлиб қолса ҳам, чигит униб чиқиши чўзилиб кетади ва сийрак униб чиқади. Чигит экилгандан сўнг агар сурункасига ёмғир ёғса, қатқалоқ ҳосил бўлиши ва чигит унишига салбий таъсир кўрсатиши мумкин. Ноқулай об-ҳаво шароитида чигитни хатосиз, соғлом ва эрта ундириб олиш муаммосини ҳал этиш йўлларидан бири уруғлик чигитларга биостимулятор ва ўсишни созловчи моддалар билан ишлов беришдир.__ амлаш даврида ёки экишдан аввал Витавакс 200ФФ 5,0 л/т, Узгуми 0,7-0,8 л/т, Узбиогумин 0,8-1,0 л/т, Фитовак 200-300 мл/т, Биодукс 2-3 мл/т, Байкал ЭМ1 3,0-3,5 л/т, Ҳосилдор 0,4-0,6 л/т, Геогумат 1,0 л/т, Гумми 20 1,0 л/т, Альбит 75 мл/т каби стимуляторлар билан ишлов берилса, ноқулай об-ҳаво ва тупроқ шароитига қарамасдан чигитнинг унувчанлиги ошади, илдиз тизими бақувват ривожланади. ✅ Kanalga ulanish|❓ Savollar|📱 "TOMCHI" - ni o'rnatish
Показать все...
👍 9🔥 2
Чигит экишни мақбул муддатини биласизми? Чигит экишни мақбул муддати Қорақалпоғистон Республикасининг жанубий туманларида 10-25 апрель, шимолий туманларда 15-30 апрель, Хоразм вилоятида 10-25 апрель, Тошкент ва Фарғона вилоятларида 5-15 апрель, Сирдарё ва Жиззах вилоятларида 1-15 апрель, Наманган ва Андижон вилоятларида 1-15 апрель, Самарқанд вилоятида 5-20 апрель, Бухоро ва Навоий вилоятларида 1-15 апрель, Қашқадарё вилоятининг жанубий чўл туманларида 25 мартдан-15 апрелгача, тоғолди туманларида 1-15 апрель, Сурхондарё вилоятининг жанубий туманларида 25 март-10 апрель, шимолий туманларида 1-15 апрелга тўғри келади. Лекин, жорий йилдаги серёғин об-ҳаво шароитига қараб, ушбу мақбул муддатлар бироз фарқланиши ва 5-7 кун эрта ёки кечроқ муддатларга тўғри келиши мумкин. ✅ Kanalga ulanish|❓ Savollar|📱 "TOMCHI" - ni o'rnatish
Показать все...
👍 9🔥 2
Bilasizmi? Amudaryo havzasidagi Rog‘un suv omborining umumiy hajmi qancha??Anonymous voting
  • 13,5 km3
  • 13,3 km3
  • 13,2 km3
  • 13,0 km3
0 votes
👍 11🔥 3