Piskent jome masjidi | Rasmiy kanal
Открыть в Telegram
Ушбу каналда оят, ҳадислар, уларнинг шарҳлари, ибратли воқеалар, ҳикматлар, маърифий мақолалар ҳамда "Пискент" жоме масжиди имом хатиби Абдул Ҳамид домланинг маърузалари эълон қилиб борилади.
Больше2 690
Подписчики
+424 часа
+67 дней
+2130 дней
Архив постов
Repost from N/a
#ramazon #taroveh #hatm_2024
🕌Toshkent viloyati Piskent tuman "Piskent" jome masjidi
🎤A'zambek qori Abduqodirov
75-Al-Qiyama surasi
@diyonatli
Роббим!
Танангизни сиҳатли,
Кўнгилларингизни шафқатли,
Ҳаётингизни хайрли,
Ахлоқингизни иффатли,
Ризқингизни баракотли айласин!
Ассалому алайкум!
Кунингиз мазмунли ўтсин!..
@fitratuz
«Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир» (Нисо:103)
2024/1445 Ҳ. ЙИЛ, 24-ИЮН
КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ
⏱ТОНГ - 03:05
⏱БОМДОД - 04:15 (ўқилиш вақти)
⏱ҚУЁШ - 04:50
⏱ПЕШИН - 13:00
⏱АСР - 17:50
⏱ШОМ - 20:05
⏱ХУФТОН - 21:45
🔗 Улашинг: @diyonatli
+9
ВИЛОЯТ ҲОЖИЛАРИНИНГ ДАСТЛАБКИ КАРВОНИ ВАТАНГА ҚАЙТИШДИ
Бу йил Ўзбекистондан 15 мингдан зиёд киши Исломнинг бешинчи рукни бўлмиш ҳаж ибодатини тўла-тўкис адо этди. Улар орасида Тошкент вилояти ҳожилари ҳам бор.
Тошкентдан Мадинаи мунаввар шаҳрига келган зиёратчилар Равзаи шарифни зиёрат қилишди. "Қубо" масжиди, Уҳуд шаҳидлари қабристонига борган юртдошларимиз бир олам таассурот билан қайтишди.
Эгниларига оппоқ эҳромларни кийиб "Зулҳулайфа"га ошиққан зиёратчилар у ерга етиб боргач, икки ракат намоз ўқиб, ниятлар қилиб, "Лаббайкаллоҳумма лаббайк..." дея талбия айтганча Маккаи мукаррамага келишди. Умра амалларини бажаришиб, эҳромдан чиқишиб, меҳмонхонада ҳаж кунларини кутишди.
Зулҳижжанинг еттинчи куни кечки пайт ҳамма Мино водийсига кўчишди. Сўнгра Арафа куни тонг саҳар Арафотда жамланишди. Кейин Муздалифага келишди.
Қурбон ҳайитин куни барча зиёратчилар яна Мино водийсидига чодирларга қайтиб, Катта ъақабага тоишш отишди. Қурбонликлар сўйилгани эълон қилингач, ҳамма сочларини олиб эҳромдан чиқди.
Тавофи ифоза қилингач, яна Мино водийсига қайтиб, Зулҳижжанинг 11 ва 12 кунлари заволдан сўнг учала шайтонга тош отилди.
Шу билан ҳаж арконлари тугаб, барча ҳожилар меҳмонхоналарга жойлашди. Ватанга қайтиш арафасида ҳажнинг вожиб амали бўлган Видолашув тавофини адо этган ҳожилар бирин-кетин юртга қайтишмоқда.
Бугун Тошкент вилоятининг дастлабки карвони она-Ватанимизга соғ-саломат етиб келишди.
Уларни Тошкент вилояти ҳокимлиги мутасаддилари, Тошкент вилояти бош имом-хатиби Жасурбек домла Раупов ва бошқалар кутиб олишди.
Ватанга қайтган ҳар бир ҳожи муқаддас заминда Аллоҳ таолога берган ваъдаси "Лаббайкаллоҳумма лаббайк"ка бутун умр содиқ қолиши зарур. Эндиликда улар маънавият ва маърифат тарғиботчиси бўлиб, оилаларни мустаҳкамлаш, ёшларнинг маърифатли бўлиб улғайишига ҳисса қўшиш, бир сўз билан айтганда, қаерда хайрли иш бўлса, ҳожилар ўша ерда ҳозир бўлиши керак.
Тошкент вилояти вакиллиги матбуот хизмати
Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
#Видео #Маъруза
АЛЛОҲ ЭРКАКЛАРНИ ОИЛАГА РАҲБАР ҚИЛИБ ҚЎЙДИ
Жасурбек домла Раупов
Тошкент вилояти бош имом-хатиби
Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:
Facebook|Youtube|Telegram|Instagram
Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA#САВОЛ_ЖАВОБЛАР
ОНА ЎҒЛИНИ ХОТИНИГА ПУЛ БЕРИШДАН ТЎСИБ ҚЎЙИШИ ЖОИЗМИ?
CАВОЛ: Она ўғлига пул тўғрисида келиб чиққан жанжал сабаб хотинингга мендан сўрамасдан пул берсанг берган сутимга рози эмасман деди. Шу гапдан кейин ўғил хотинига унинг харажатлари учун онадан сўрамасдан пул берди. Чунки ўғил ҳар бир майда чуйда харажатлар учун онасидан сўраб пул беришни ўзига эп кўрмади. Лекин энди онасидан сўрамасдан пул бергани учун ўғилнинг кўнгли ғаш. Бунинг ҳукми қандай бўлади?
ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Шубҳасиз ота-оналар фарзандлари устида энг ҳақдор инсонлардир. Ота онага яхшилик қилиш вожиб амаллардан ҳисобланади. Қуръони каримнинг ўнлаб оятларида Аллоҳ ўзига ибодат қилишга буюриш билан бир қаторда ота-онага яхшилик қилишга буйруқлар берган. Жумладан Аҳқоф сураси 15-оятида шундай марҳамат қилади:
(ووصينا الإنسان بوالديه إحساناً حملته أمه كرهاً ووضعته كرهاً ) الأحقاف
“Биз инсонни ота-онасига яхшилик қилишга буюрдик. Онаси унга қийналиб ҳомиладор бўлди ва уни қийналиб туғди”.
Пайғамбаримиз алайҳиссаломнинг ҳадиси шарифларида ҳам ота-онанинг ҳаққи не чоғлик юксак экани ҳақида кўп такидланади. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда шундай дейилади: “Бир киши Пайғамбаримиз алайҳиссаломнинг ҳузурларига келиб: Ё Расулаллоҳ! Инсонлар ичида энг яхши муомала қилишимга қайсилари ҳақли? деб сўради. Расулуллоҳ алайҳиссалом: "Онанг", деб жавоб бердилар. Сўнгра ким? деб сўради. Узот: "Онанг", дедилар. У: сўнгра ким? деди. Расулуллоҳ алайҳиссалом: "Сўнгра онанг!", дедилар. У яна сўради: сўнгра ким? У Зот алайҳиссалом: "Сўнгра отанг", деб жавоб бердилар. (Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари)
Аммо Аллоҳ таоло ота-онага яхшилик қилишга буюриш билан бир қаторда хотинларга ҳам яхши муошаратда бўлишга буюрган. Жумладан Нисо сурасида шундай марҳамат қилади:
( وَعَاشِرُوهُنَّ بِالْمَعْرُوفِ ) النساء
“ва улар ила яхшиликда яшанг”.
Хотинлар зиммасида мажбуриятлари бўлиши баробарида уларнинг ҳақ-ҳуқуқлари бор эканини ҳам такидлаган. Бақара сурасида шундай дейилади:
( وَلَهُنَّ مِثْلُ الَّذِي عَلَيْهِنَّ بِالْمَعْرُوفِ ) البقرة
“Ва яхшилик ила уларнинг бурчлари муқобилида ҳақлари ҳам бордир”.
Ота-онага яхшилик қилиш жаннатга олиб борувчи бир йўл бўлса, хотин, бола-чақага яхшилик қилиш ҳам жаннатнинг бир йўлидир.
Шуни инобатга олиб айтиш мумкинки, инсон ҳар кимнинг ҳаққини ўз жойига қўйиб адолат билан иш кўриши лозим. Ота-онанинг ҳам, хотиннинг ҳам ҳаққини ўз жойига қўйиш керак.
Агар хотини талаб қилаётган пул-маблағ унинг зарурий одатий эҳтиёжлари билан боғлиқ бўлса, бу унинг ҳаққи бўлиб, ундан ота ёки она тўсишга ҳаққи бўлмайди. Агар тўсган чоғда ноҳақдан тўсқинлик қилаётган бўлади. Шундай вазиятда ота-онадан сўрамаган ҳолда хотинга эҳтиёжига мос равишда пул-маблағ бериши шаръан нотўғри бўлмайди. Саволда айтилган ота-онанинг “розимасман” деган сўзи ўринсиз, яъни ноҳақдан айтилган сўз бўлади. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.
Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
#Видео
ТИЖОРАТГА ЁЛҒОН АРАЛАШТИРМАНГ
Жасурбек домла Раупов
Тошкент вилояти бош имом-хатиби
Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:
Facebook|Youtube|Telegram |Instagram
Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA#Видео #Маъруза
АЛЛОҲ ЭРКАКЛАРГА НИКОҲИ САБАБИДАН БАРАКА БЕРАДИ
Жасурбек домла Раупов
Тошкент вилояти бош имом-хатиби
Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:
Facebook|Youtube|Telegram|Instagram
Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA#Ҳадис
Муғийра ибн Шўъба розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам намоздан фориғ бўлсалар, «Ла илаҳа иллаллоҳу ваҳдаҳу ла шарийка лаҳ, лаҳул мулку ва лаҳул ҳамду ва ҳува ъала кулли шайъин қодир. Аллоҳумма ла маниъа лима аътойта ва ла муътия лима манаъта ва ла янфаъу зал жадди минкал жадд»ни ўқир эдилар.
Mаъноси: «Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ, Унинг шериги ҳам йўқ. Мутлақ мулк Уники ва ҳамд ҳам Унгадир. У ҳар нарсага қодирдир. Эй Раббим, Сен берган нарсани ман қилувчи йўқ. Ва Сен ман қилган нарсани берувчи йўқ. Буюклик Сендандир, бошқанинг буюклиги фойда бермайди».
Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари.
Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!
Аллоҳ таоло кўнглимиздагини ҳаққимизда хайрли қилсин. Ҳаққимизда хайрли бўлганларга кўнглимизни рози қилсин...
Файзу баракотли кун тилаймиз!
@fitratuz
«Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир» (Нисо:103)
2024/1445 Ҳ. ЙИЛ, 23-ИЮН
КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ
⏱ТОНГ - 03:05
⏱БОМДОД - 04:15 (ўқилиш вақти)
⏱ҚУЁШ - 04:50
⏱ПЕШИН - 13:00
⏱АСР - 17:50
⏱ШОМ - 20:05
⏱ХУФТОН - 21:45
🔗 Улашинг: @diyonatli
Расулуллоҳ ﷺ уйқудан турганларида ўқиган дуолари
Шукр – соҳибига муваффақият ва шифо бахшида этадиган ажойиб нарсадир. Эрталаб уйғонганингизда кунингизни “Алҳамдулиллаҳ” деб бошланг ва уни кун давомида такрор-такрор айтинг. Зеро, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам тонгда уйғонгач кунларини Аллоҳ таолога ҳамд айтиш билан бошлардилар. Уйқудан уйғонганларида: “Бизни ўлдиргандан кейин тирилтирган Аллоҳга ҳамд бўлсин, қайтиш Унинг Ўзигадир”, дер эдилар. Ҳадисдаги ўлдиришдан мурод ухлатишдир, чунки уйқу ҳам кичик ўлим саналади.
Арабларда “Уйқу – ўлимнинг укаси”, деган нақл бор. Тирилтиришдан мурод эса уйқудан уйғотишдир. Шунда ҳадиснинг маъноси – бизни ухлатганидан кейин, уйқуда жонимизни олмай, яна имкон берган, янги кун берган ва уйғотган Аллоҳга ҳамд бўлсин, деганидир.
Одамларга раҳмат дейиш – муваффақиятнинг энг осон йўлларидандир. Кимдир сизга кичкина яхшилик қилганда унга раҳмат айтсангиз, янада кўп яхши ишлар қилишга ўзингизда ғайрат туясиз. Ташаккур айтиш шунақа ажойиб нарса!
Аллоҳга шукр қилсангиз, одамларга доим раҳмат айтсангиз, Аллоҳ мукофотингизни жаннат қилади! Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам айтадилар: “Одамларга раҳмат айтмаган одам Аллоҳга шукр қилмайди”.
Шукр қилишга чорлайдиган, тарғиб этадиган оятлар жуда кўп:
“Эй иймон келтирганлар! Сизларга ризқ қилиб берганимиз пок нарсалардан енглар ва Аллоҳга шукр қилинглар, агар Унга ибодат қиладиган бўлсаларингиз” (Бақара сураси, 172-оят).
“Бас, Мени эслангиз, сизни эслайман. Ва Менга шукр қилингиз, куфр қилмангиз” (Бақара сураси, 152-оят).
“Аллоҳ сизларга енгилликни хоҳлайди ва сизларга қийинчиликни хоҳламайди. Саноғини мукаммал қилишингиз ва сизни ҳидоятга бошлаган Аллоҳни улуғлашингиз учун. Шоядки шукр қилсаларингиз” (Бақара сураси, 185-оят).
“Ҳеч бир жон Аллоҳнинг изнисиз ўлмас. Бу ёзилган ажалдир. Ким бу дунёнинг савобини хоҳласа, унга ўшандан берамиз. Ким охиратнинг савобини хоҳласа, унга ўшандан берамиз. Ва шукр қилувчиларни мукофотлаймиз” (Оли Имрон сураси, 145-оят).
“Агар шукр қилсангиз ва иймон келтирсангиз, Аллоҳ сизни азоблаб нима қилади?” (Нисо сураси, 147-оят).
Аёлнинг эрига, эрнинг аёлига шукр қилиши, бир-бирга раҳмат айтиши ҳам жуда муҳимдир. Зотан ҳозирги замонимизда кўп оилавий муаммолар шу нарсадан келиб чиққан.
Аёл киши эри унга инфоқ қилаётган нарсалар учун эрига гўзал ташаккур изҳор этса, эр ҳам аёли уни чиройли кутиб олгани учун, уйни сарамжон-саришта тутгани учун ҳар куни раҳмат айтса, ўйланг қайси оила бузлилади?!
Чунки инсон қилган иши учун раҳмат эшитганда, қалби шод бўлади, ишининг қиймати ҳис этишганидан бахтиёр бўлади. Натижада оиладаги кўп муаммолар барҳам топади, бахт-соадат эшиклар-у ромлардан сизиб киради! Мана сизга раҳматнинг, ташаккурнинг кучи!
Доктор Ҳассон Шамси Пошонинг “Метин қоялар” китобидан
Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
#САВОЛ_ЖАВОБЛАР
ФОТИҲА СУРАСИНИ ЗАМ СУРА ЎРНИГА ЎҚИСА БЎЛАДИМИ?
CАВОЛ: Фарз намозда зам сура ўрнига Фотиҳа сурасини ўзини такрор ўқиса бўладими?
ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Йўқ, бундай қилиб бўлмайди. Чунки Фотиҳа сурасини бир ракатнинг ўзида такрор ўқиш шариатда жорий бўлмаган. Бу ҳақда Аллома Зайлаий шундай деганлар:
"وَلَوْ كَرَّرَهَا خَالَفَ الْمَشْرُوعَ أَيْ ؛ لِأَنَّ تَكْرَارَ الْفَاتِحَةِ فِي قِيَامٍ وَاحِدٍ غَيْرُ مَشْرُوعٍ"
“Агар Фотиҳани такрор ўқиса, шаръий амалнинг хилофини қилган бўлади. Чунки бир қиёмнинг ўзида Фотиҳани такрор ўқиш машруъ эмасдир” (“Табйинул-ҳақоиқ” китоби).
Бундан ташқари намозда Фотиҳадан кейин алоҳида зам сурани ўқиши вожиб амал саналади. Бу ҳақида Аллома Шурунбулолий айтадилар:
( و ) الثاني ( ضم سورة ) قصيرة ( أو ثلاث آيات ) قصار لقوله صلى الله عليه و سلم " لا صلاة لمن لم يقرأ بالحمد لله " وسورة في فريضة أو غيرها
“Иккинчи вожиб Фотиҳага бирорта қисқа сурани ёки камида қисқа уч оятни қўшиб ўқишдир. Чунки Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам “Алҳамду лиллаҳ ва зам сурани ўқимаган кишининг намози дуруст бўлмайди. Хоҳ, фарз, хоҳ бошқа намоз бўлсин”, дедилар” (“Мароқил-фалоҳ” китоби).
Агар намоз ўқиётган киши адашиб, Фотиҳа сурасидан кейин зам суранинг ўрнига яна Фотиҳа сурасини ўзини ўқиса, унинг намози дуруст бўлсада, охирида саҳв саждасини адо этиши вожиб бўлади. Бу ҳақида шундай зикр қилинган:
"فِي الْخِزَانَةِ وَغَيْرِهِ أَنَّ تَكْرَارَ الْفَاتِحَةِ فِي الْأُولَيَيْنِ يُوجِبُ السَّهْوَ وَيُمْكِنُ أَنْ يُقَالَ : إنَّ التَّكْرَارَ لَمْ يُوجِبْ بَلْ تَرْكَ السُّورَةِ فَإِنَّهَا تَجِبُ أَنْ تَلِيَ الْفَاتِحَةَ"
“Хизона ва бошқа китобларда зикр қилинишича: Фотиҳа сурасини аввалги икки ракатда такрор ўқиш саҳв саждасини вожиб қилади. Бу жойда вожибни такрор қилиш саҳвни вожиб қилмайди, балки зам сурани тарк қилиш вожиб қилади. Чунки зам сура Фотиҳадан кейиноқ ўқилиши вожиб бўлади, деб айтиш мумкин” (“Мажмаул-анҳур” китоби).
Шуни ҳам таъкидлаш жоизки, мазкур ҳукм фарз ва вожиб намозларнинг ўзига тегишли бўлиб, нафл намозларда шундай қилса, унга саҳв саждаси вожиб бўлмайди.
"وَيَنْبَغِي أَنْ يُقَيَّدَ ذَلِكَ بِالْفَرَائِضِ لِأَنَّ تَكْرَارَ الْفَاتِحَةِ فِي النَّوَافِلِ لَمْ يُكْرَهْ"
“Мазкур ҳукм фарзларгагина қайдланиши лозим бўлади. Чунки Фотиҳани нафл намозларида такрор ўқиш макруҳ саналмайди” (“Мажмаул-анҳур”).
Хулоса қилиб айтганда, фарз намозини ўқиётган киши зам сура ўрнига Фотиҳани қайтадан ўқиса, сўнгидан дарҳол бошқа сура ёки камида уч оят зам қилиши ҳамда намоз охирида саҳв саждаси қилиши вожиб бўлади. Нафлларда Фотиҳани такрор ўқиш макруҳ бўлмасада, ундан кейин зам сура ўқиш вожибдир. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.
Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
#Видео #Маъруза
ЭРКАКЛАР ВА АЁЛЛАР БИР БИРЛАРИНИНГ БЎЛАКЛАРИДИР
Жасурбек домла Раупов
Тошкент вилояти бош имом-хатиби
Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:
Facebook|Youtube|Telegram|Instagram
Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA#Ҳадис
Савбон розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам намозни тугатсалар, уч марта «Астағфируллоҳ», деб, сўнгра «Аллоҳумма антас салом ва минкас салом, таборакта я зал Жалали вал икром», деб айтадилар.
Маъноси: «Эй Аллоҳим, Сен саломсан ва салом Сендандир. Эй улуғ ва ҳурматли Зот, Сен баракотлисан».
Мана шу ҳадис ровийларидан бири Авзўийга «Истиғфор қандай бўлади?» дейилганда, у зот: «(Унда) «Астағфируллоҳ, астағфируллоҳ», дейилади», деб айтдилар.
Имом Муслим ривояти.
Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ, ЯХШИЛАР!
Ҳаёт синовларингиз фақат муваффақиятли ўтсин, натижалар номаи амалингизга хайрла, ажру савобла битилишини Аллоҳ таоло муяссар айласин!
Янги кунга, Яратганнинг розилиги йўлидаги солиҳ амалларга БИСМИЛЛАҲ!..
@fitratuz
🔥 ГИЁҲВАНДЛИК - СОҒЛИҚ ВА УМР ЗАВОЛИ
🎙Ҳомиджон домла Ишматбеков,
Ўзбекистон мусулмонлари идораси раисининг биринчи ўринбосари.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
@fitratuz#Видео #Маъруза
ЭРНИНГ АЁЛИГА ЗУЛМ ҚИЛИШИ
Жасурбек домла Раупов
Тошкент вилояти бош имом-хатиби
Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:
Facebook|Youtube|Telegram|Instagram
Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA