Piskent jome masjidi | Rasmiy kanal
Открыть в Telegram
Ушбу каналда оят, ҳадислар, уларнинг шарҳлари, ибратли воқеалар, ҳикматлар, маърифий мақолалар ҳамда "Пискент" жоме масжиди имом хатиби Абдул Ҳамид домланинг маърузалари эълон қилиб борилади.
Больше2 691
Подписчики
+424 часа
+67 дней
+2130 дней
Архив постов
#САВОЛ_ЖАВОБЛАР
ЖУМА НАМОЗИ БИЛАН ХУТБАСИНИ БОШҚА-БОШҚА ИМОМ ЎҚИСА БЎЛАДИМИ?
CАВОЛ: Агар жума намозида хутба қилган имом бошқа, жума фарзида эса бошқа имом ўқиса намоз дуруст бўладими?
ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Ҳа, бу ҳолатда намоз дуруст бўлади. Лекин афзали хутбани ҳам, жума намозини ҳам бир киши ўқишидир. Бу ҳақида Ибн Обидин раҳимаҳуллоҳ бундай деган:
لَا يَنْبَغِي أَنْ يُصَلِّيَ غَيْرُ الْخَطِيبِ ؛ لِأَنَّ الْجُمُعَةَ مَعَ الْخُطْبَةِ كَشَيْءٍ وَاحِدٍ فَلَا يَنْبَغِي أَنْ يُقِيمَهَا اثْنَانِ ، وَإِنْ فُعِلَ جَازَ
“Жума намозини хутба қилган кишидан бошқаси ўқимаслиги керак. Чунки жума намози билан унинг хутбаси битта нарса кабидир. Шундай экан уларни икки киши адо қилмаслиги керак. Бордию хутба билан жума намозини бошқа-бошқа кишилар ўқиб қўйса ҳам жоиздир” ("Раддул муҳтор" китоби). Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.
Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
#Видео #Маъруза
КИМ УЧ ҚИЗНИ ТАРБИЯЛАСА
Жасурбек домла Раупов
Тошкент вилояти бош имом-хатиби
Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:
Facebook|Youtube|Telegram|Instagram
Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA#Ҳадис
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Огоҳ бўлинг, албатта дунё ва ундаги нарсалар лаънатлангандир. Фақатгина Аллоҳнинг зикри, шунга яқин нарсалар ҳамда илм берувчи ва илм олувчилар бундай эмас», дедилар.
Имом Термизий ривояти.
Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
#ramazon #taroveh #hatm_2024
🕌Toshkent viloyati Piskent tuman "Piskent" jome masjidi
🎤A'zambek qori Abduqodirov
18-Kahf surasi
@diyonatli
#ramazon #taroveh #hatm_2024
🕌Toshkent viloyati Piskent tuman "Piskent" jome masjidi
🎤A'zambek qori Abduqodirov
18-Kahf surasi
@diyonatli
#TASHRIF
Toshkent viloyat O'rtachirchiq tuman "Usmon ota" jome masjidiga Toshkent viloyat bosh imom-xatib o'rinbosari Abduhamid domla Malikov tashrif buyurib juma namozini ado etadilar.
Telegram |Instagram 📍location
ЖУМАНИНГ СУННАТЛАРИ:
1. Жума учун ғусл қилиш.
2. Хушбўй нарсалар суртиш.
3. Чиройли кийимлар кийиш.
4. Жумага виқор ва сакина билан эрта бориш.
5. Жума куни баданни тозалаб, ҳайъатни гўзал қилиш.
6. Жума куни Каҳф сурасини қироат қилиш.
7. Жума куни ва кечаси дуони кўп қилиш.
8. Жума куни ва кечаси Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга кўп салавот айтиш.
9. Имом биринчи ракъатда Фотиҳадан кейин Жумуъа сурасини ва иккинчи ракъатда Мунофиқун сурасини қироат қилиш.
10. Жума куни бомдод намозида "Ҳаа мийм сажда" ва "Ҳал атаа алалинсани" сураларини қироат қилиш суннатдир.
11. Жума намозининг фарзидан аввал ва кейин тўрт ракъатдан суннат намози ўқиш.
12. Жумада мудраган одам бошқа ерга ўтиб олиши.
"Кифоя" китобидан.
@diyonatli
ЭҲСОННИНГ МУКОФОТИ - ФАҚАТ ЭҲСОНДИР
Аллоҳ таоло Қуръони Каримда шундай марҳамат қилади: “Эркакми, аёлми-ким мўмин бўлган ҳолида яхшиликлар қилса, ана ўшалар жаннатга кирурлар ва уларга қилча ҳам зулм қилинмас” (Нисо сураси 124-оят).
Эй инсон! Умр жуда қисқа, вақт ҳеч қачон ортга қайтмайди. Жон вужудни тарк этмасдан олдин ҳаракат қилиб қол! Охиратда мукофот ёки жазо олишингга қилган амалларинг сабаб бўлади. Бу дунё – бир имтиҳон, синов майдонидир.
Беш кунлик дунё дейдилар!
Аллоҳ таоло барчамизни яхшилик қилувчи бандаларидан қилсин, кўзлаган яхши ниятларимизни амалга оширишга муваффақ айласин!
@diyonatli
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!
Тилимиздан чиққан, қалбимиздан ўтган, биз билмаган, аммо биз учун хайрли бўлган нимайки бўлса, ДУОга айланиб, қабул бўлсин, ИНШААЛЛОҲ!..
Тонгингиз хайрли бўлсин, кунингиз файзу баракотга тўлсин!
Жума айёми муборак бўлсин!
@diyonatli
«Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир» (Нисо:103)
2024/1445 Ҳ. ЙИЛ, 21-ИЮН
КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ
⏱ТОНГ - 03:04
⏱БОМДОД - 04:15 (ўқилиш вақти)
⏱ҚУЁШ - 04:50
⏱ПЕШИН - 13:00
⏱АСР - 17:50
⏱ШОМ - 20:04
⏱ХУФТОН - 21:45
🔗 Улашинг: @diyonatli
Энг ачинарлиси - жаннатда сизга жой бўлмаслиги!
Бир киши Ҳасан Басрий раҳимаҳуллоҳнинг олдига келиб: “Мени таҳажжудга туриш чарчатиб қўймоқда, унга бардошим етмаяпти, таҳажжудга туролмай қоляпман! Нима қилсам бўлади?” деб сўради.
У киши: “Эй биродар, Аллоҳга истиғфор айт, Унга тавба қил, чунки бу ёмонлик аломати!”.
Ҳасан Басрий раҳимаҳуллоҳ ўзи айтарканлар: “Киши гуноҳ қилиб қўяди, натижада таҳажжудга туришдан маҳрум бўлади”.
Намоз бу – Аллоҳ билан мулоқот демакдир! Кимки бу мулоқотга нолойиқ бўлса, Аллоҳ ундан маҳрум қилади, бу неъматни унга раво кўрмайди.
Ўйлаб қаранг, нафл намоз ўқишдан маҳрум бўлишнинг ёҳуд бирор кулфатга дучор бўлишнинг сабабики гуноҳ бўлар экан, кўпчилик одамларни фарз намозларини ўқишдан, зиммаларидан вожиб ибодатларни бажаришдан маҳрум қилаётган гуноҳ қандай экан?!
Бомдод намозига туролмаган одам ҳам, жамоат намозига боролмаётган одам ҳам, илм талабида юролмаётган одам ҳам, бу нарсаларни қилишда ўзида малоллик туяётган одам ҳам, ота-онасига яхшилик қилолмаётган одам ҳам, умуман қайсики фарз ибодатларни бажаролмаётган одам ўзига мана шу саволни берсин. Қилаётган амалларини тафтиш қилсин!
Агар кунлик режангизда икки ракат чошгоҳ намози, бир пора ёки ақалли ярим пора Қуръон, таҳажжуд намози, одамларга айтадиганингиз ширин сўз, фақат Аллоҳ биладиган махфий яхшиликлар бўлмаса, ҳаётнинг қандай мазмуни қолади?!
Тавфиқдан қимматлироқ неъмат йўқ дунёда. Шунингдек ихлосдан савоби каттароқ амал йўқ!
Энг ачинарли нарса нима биласизми? Энг ачинарли нарса – кенглиги осмонлар-у ерчалик бўлган жаннатда сизга жой бўлмаслиги!
Доктор Ҳассон Шамси Пошонинг “Метин қоялар” китобидан
Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
#Руҳий_тарбия
Зикр (21-маъруза)
«Руҳий тарбия» китобидан.
Тўлиқ видео👉https://youtu.be/kmjwHIRUuV8
Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:
Facebook|Youtube|Telegram |Instagram
Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
+8
ХАЙРЛИ ИШГА ХАЙРИХОҲ ҲОМИЙЛАР
Таълим ва тарбия ҳар бир миллатнинг келажагини, тараққиётини белгиловчи энг муҳим омилдир. Шу боис ёшларнинг таълим ва тарбия олишлари учун муносиб шарт-шароит яратиб бериш катталар зиммасидаги долзарб масаладир.
Кеча Тошкент вилояти бош имом-хатиби Жасурбек домла Раупов Тошкент туманидаги 7-умум таълим мактабига ташриф буюрди.
Ёзги таътил даврида ҳомийларни жалб қилган ҳолда мазкур мактабнинг биносини таъмирлаш ишлари бошлаб юборилди.
Иншоаллоҳ, 2024-2025 таълим йили бошлангунга қадар мактаб биноси гўзал қиёфа касб этиб, ёшларга зарур шароитлар яратилади.
Жасурбек домла ва нуроний отахонлар ҳомийлар ҳаққига хайрли дуолар қилишди.
Тошкент вилояти вакиллиги матбуот хизмати
Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
#раддия
Динни кимдан ўрганаётганимизга эътиборли бўлайлик!
👤 Устоз Улуғбек Бухорий
Мир Араб олий мадрасаси
ўқитувчиси.
@diyonatli
Роббим!
Танангизни сиҳатли,
Кўнгилларингизни шафқатли,
Ҳаётингизни хайрли,
Ахлоқингизни иффатли,
Ризқингизни баракотли айласин!
Кунингиз мазмунли ўтсин!..
@diyonatli
Аллоҳ битган тақдирга рози бўлинг
Гоҳида бахт деб қидирган, саодат шунда деб билган ишингиз амалга ошмай қолади. Шунақа вақтда билингки, рози бўлиш, қаноат қилиш сизни энг бахтли инсон қилади.
Роббингизнинг тақдиридан рози бўлишингиз Роббингизни сиздан рози қилади. Ахир Аллоҳнинг розилигиданда юқорироқ мақсад борми?!
Бир куни бахтдан сўрашибди: “Эй бахт, сен қаерда яшайсан?”.
У дебди: “Аллоҳнинг қазою қадарига рози бўлганларнинг қалбида!”.
- Нимадан озуқа оласан?
- Улардаги иймоннинг қувватидан.
- Нима сабабли уларда мудом турасан, кетиб қолмайсан?
- Уларнинг Аллоҳга чиройли гумон қилишлари туфайли.
- Сенинг шиоринг қандай?
- Ҳеч бир жонга Аллоҳ тақдир қилиб битган нарсадан бошқаси тегмайди. Фақат Аллоҳ тақдир қилган нарсагина содир бўлади.
Мўмин-мусулмон банда “Дунёдаги барча нарса Аллоҳнинг мулки. Аллоҳ хоҳлаган иш бўлади, хоҳламагани бўлмайди”, деб ишонади. Шунинг учун ҳар қандай ҳолатда: фаровонлик вақтида ҳам, бошига мусибат тушганида ҳам Аллоҳнинг ҳукмига рози бўлади.
Бўладиган ҳар бир иш тақдирда ёзиб қўйилган экан, энди банда бошига бир иш тушса, қўлидан неъмат кетса, бунинг учун ортиқча хафа бўлиш, ғамга ботиш, “Бундай қилганимда ундай бўларди”, “Бу ишни қилмаганимда шунча ташвишга қолмасдим”, деб надомат чекиш тўғри эмас. Аллоҳ банда пешонасига ёзган нарсадан қочиб-қутулиш иложи йўқ.
Шунингдек, Аллоҳ банда бирон неъматга эришишини, ютуқни қўлга киритишини тақдир қилганми, демак, бу иш ҳам аниқ бўлади. Бу – банданинг саъй-ҳаракати, жидду жаҳди билан эмас, Аллоҳнинг фазли, тақдири, ризқлантириши билан юз беради. Шунинг учун фаровонликка етишганда ҳаддидан ошиш, ўзини йўқотиб қўйиш маъқул эмас.
Бошига мусибат тушганида “Агар ундай қилганимда бундай бўларди” ёки “Ундай қилмаганимда бундай бўлмасди”, деб афсусланадиганлар ҳам бор. Бу борада мўмин банда қандай йўл тутиши кераклиги қуйидаги ривоятда айтилган.
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан ривоят қилади: “Кучли мўмин Аллоҳ учун заиф мўминдан яхшироқ, севимлироқдир. Икковида ҳам яхшилик бор. (Шундай экан) ўзингга фойдали нарсаларга ташна бўл, Аллоҳдан ёрдам сўра, ожиз қолма! Агар сенга бирон (кор-ҳол) етса, “Агар ундай қилганимда...” дема, балки “Қодаруллоҳи ва маа шаа-а фаъал” (яъни, Аллоҳнинг тақдири экан. У Зот нимани истаса, ўшани қилади) деб айт. Зеро, “агар” (сўзи) шайтонга (янги) иш очиб беради” (Имом Муслим ривояти).
Доктор Ҳассон Шамси Пошонинг “Метин қоялар” китобидан
Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
#Видео
РАСУЛУЛЛОҲ АЛАЙҲИССАЛОМ
УҲЛАШЛАРИДАН AВВАЛ...
Жасурбек домла Раупов
Тошкент вилояти бош имом-хатиби
Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:
Facebook|Youtube|Telegram|Instagram
Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
#QURON_QIROATI_SABOQLARI
#JONLI: "Shuaro" surasining 105-oyatidan 227-oyatigacha 19.06.2024
🌐 https://www.youtube.com/live/GaM5uzWwgMw?si=jHJJ48T5b9cvuA9v
🌐 https://www.facebook.com/share/v/412yyYETjYsBKJde/?mibextid=KsPBc6
🌐 https://www.instagram.com/muslimuzportali/live/17928769676895844?igsh=MWQ1ZGUxMzBkMA==
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING ✅ VA ULASHING🗣
▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook#САВОЛ_ЖАВОБЛАР
ҚАРЗ БЕРИШ ЭВАЗИГА МАҲСУЛОТНИ АРЗОН ОЛИШ
CАВОЛ: Мисол учун А исмли шахс машина сотувчиси. Машиналарини 10 мингдан сотаётган бўлса, Б исмли шахс унинг машинасини сотиб олмоқчи бўлса, А исмли шахсга “Мен сенга тижоратингни янада ривожлантириш учун маълум миқдор қарз бераман, фақат 10 минглик машинани менга 7 мингга сотасан”, деб келишса бўладими?
ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Шариатимизда бундай келишув жоиз эмас. Чунки ҳар қандай қарз фойда келтирса, рибо ҳисобланади. Бунга Пайғамбаримиз алайҳиссаломдан нақл қилинган қуйидаги ҳадис ҳам далолат қилади:
"كلُّ قرض جرَّ منفعة فهو ربا" (رواه البيهقي)
“Ҳар қандай манфаат келтирган қарз – рибодир” (Имом Байҳақий ривояти). Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.
Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
