ru
Feedback
Segment.uz

Segment.uz

Открыть в Telegram

Интернетнинг ўзбек сегментидаги муҳим воқеалар, эксклюзив янгиликлар манбаси Тижорий ҳамкорлик учун — @fimediateam 📲 https://segment.uz

Больше

📈 Аналитический обзор Telegram-канала Segment.uz

Канал Segment.uz (@segmentuz) языкового сегмента Узбекский является активным участником. Сейчас сообщество объединяет 70 837 подписчиков, занимая 3 725 место в категории Новости и СМИ и 980 место в регионе Узбекистан.

📊 Показатели аудитории и динамика

С момента создания невідомо проект демонстрирует стремительный рост, собрав аудиторию из 70 837 подписчиков.

Согласно последним данным от 01 июля, 2026, канал показывает стабильную активность. За последние 30 дней изменение числа участников составило 186, а за последние 24 часа — 35, при этом общий охват остаётся высоким.

  • Статус верификации: Не верифицирован
  • Уровень вовлечённости (ER): Средний показатель вовлечённости аудитории составляет 18.73%. В первые 24 часа после публикации контент обычно набирает 12.80% реакций от общего числа подписчиков.
  • Охват публикаций: В среднем каждый пост получает 13 271 просмотров. В течение первых суток публикация набирает 9 071 просмотров.
  • Реакции и взаимодействия: Аудитория активно поддерживает контент: среднее количество реакций на один пост — 0.

📝 Описание и контентная политика

Автор описывает ресурс как площадку для выражения субъективного мнения:
Интернетнинг ўзбек сегментидаги муҳим воқеалар, эксклюзив янгиликлар манбаси Тижорий ҳамкорлик учун — @fimediateam 📲 https://segment.uz

Благодаря высокой частоте обновлений (последние данные получены 02 июля, 2026) канал поддерживает актуальность и высокий уровень охвата публикаций. Аналитика показывает, что аудитория активно взаимодействует с контентом, что делает его важной точкой влияния в категории Новости и СМИ.

70 837
Подписчики
+3524 часа
+437 дней
+18630 день
Архив постов
Қуролли кучларимизнинг ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари Telegram | Instagram | Facebook

Президент қарори: 2026 йилнинг 1 июлидан кўп квартирали уй мулкдори ҳар ойнинг 15-санасига қадар мажбурий тўловларни амалга оширмаса, қарздорлик бартараф этилмагунга қадар электр энергияси учун тўловлар қабул қилинмайди. Шунингдек, ҳар бир кечиктирилган кун учун жисмоний шахслар учун — 0,1 фоиз, юридик шахслар учун — 0,4 фоиз, бироқ у бир ойлик қарзнинг 50 фоизидан ошмайдиган миқдорда пеня ҳисобланади. Telegram | Instagram | Facebook

❗️Банклар ижтимоий пуллардан кредитни автоматик ечиб ололмайди Марказий банкнинг “Банк хизматлари истеъмолчилари билан ўзаро муносабатларни амалга оширишда тижорат банкларининг фаолиятига қўйиладиган минимал талаблар тўғрисида”ги 3030-сон низомига киритилган ўзгартиришларга кўра, 2026 йил 30 январдан янги талаб кучга кирди. Унга мувофиқ, тижорат банклари кредит қарздорлигини давлат томонидан ажратиладиган нафақа ва ижтимоий ёрдам маблағлари ҳисобидан ундириши тақиқланади. Бу дегани — фуқаронинг ижтимоий карта ҳисоб-варағига тушган нафақа, моддий ёрдам, болалар пули ва бошқа ижтимоий тўловлар энди кредит учун автоматик ечиб олинмайди. Telegram | Instagram | Facebook

❗️Вояга етмаган шахс томонидан ЙПХ инспекторининг ўлимига сабаб бўлган ҳолат бўйича Бош прокуратура баёнот берди Дастлабки тергов ҳаракатлари давомида тўпланган ҳужжатларга кўра, автомашинани бошқарган вояга етмаган шахснинг ҳаракатларида транспорт воситасини олиб қочиш ҳамда жабрланувчининг ўлимига сабаб бўлган қасддан баданга оғир шикаст етказиш аломатлари мавжудлиги аниқланган.    Шу муносабат билан у Жиноят кодексининг 267-моддаси 1-қисми ва 104-моддаси 3-қисми “д” бандида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда гумон қилинувчи тариқасида жалб этилди.   Ҳозирда гумон қилинувчи вояга етмаган шахс Жиноят-процессуал кодексининг 221-моддаси тартибида ушланган.   Тергов ҳаракатлари Бош прокуратура томонидан алоҳида назоратга олинган. Telegram | Instagram | Facebook

❗️Қарзнинг даромадга нисбати бўйича қўйиладиган талаблар кучга киради 2026 йил 1 мартдан бошлаб қарзнинг даромадга нисбати кўрсаткичига қўйиладиган талаблар кучга киради. Қарз олувчининг (биргаликда қарз олувчининг) ўртача ойлик даромадларини аниқлаш имконияти: ➖ мавжуд бўлса, қарзнинг даромадга нисбати кўрсаткичи 8 баробардан; ➖ мавжуд бўлмаса, қарзнинг даромадга нисбати кўрсаткичи 5 баробардан ошмаслиги белгиланди. Ўзини ўзи банд қилган шахс бўлган қарз олувчилар учун ҳам қарзнинг даромадга нисбати кўрсаткичи 8 баробардан ошмаслиги лозим. Қарзнинг даромадга нисбати кўрсаткичига доир якка тартибдаги тадбиркорларга бериладиган кредитлар ва таълим кредитларига нисбатан татбиқ этилмайди. Telegram | Instagram | Facebook

Beeline bilan Ramazonga g'amxo'rlik qiling ✨Muqaddas Ramazon oyida yaqinlaringizga Beeline bilan 10 000 so'mlik 10 GB Internet paketini sovg'a qiling. Batafsil #reklama 16+ beeline.uz

❗️9 март (душанба) барча учун дам олиш куни бўлади Бу йил 8 март – Халқаро хотин-қизлар куни байрами якшанба – дам олиш кунига тўғри келмоқда. Меҳнат кодексининг 208-моддасига биноан, агар байрам кунлари дам олиш кунига тўғри келиб қолса, унда дам олиш куни байрамдан кейинги иш кунига кўчирилади. Шу сабабли, 2025 йил 24 декабрдаги ПФ-257-сонли Президент фармонига кўра, якшанбадаги дам олиш куни мос равишда 9 март — душанбага кўчирилди. Байрам муносабати билан ўзбекистонликлар қуйидагича дам олишади: ▪️ 7 март, шанба — 5 кунликларга дам, 6 кунликларга иш; ▪️ 8 март, якшанба — байрам; ▪️ 9 март, душанба — барча учун кўчирилган дам олиш куни. Telegram | Instagram | Facebook

Термиз халқаро савдо маркази катта натижалар бермоқда. Ўтган йили марказга 800 мингдан ортиқ Афғонистон фуқаролари ташриф буюрди, экспорт 320 млн доллар бўлди. Тадбиркорлар ва инвесторлар фаолиятини кенгайтириб, Термиз халқаро савдо марказида йирик ишлаб чиқариш қувватларини яратиш бўйича таклиф билан чиққан. Шу боис, марказ ҳудуди 1 минг гектарга етказилиши белгиланди. Мутасаддиларга бунинг ҳисобидан марказдаги экспорт ҳажмини жорий йил 600 млн, келаси йил 1 млрд долларга етказиш, қўшимча 10 минг иш ўрни яратиш топширилди. Янги лойиҳалар ҳисобига тадбиркорлар ҳам, савдо қилиш учун келадиган одамлар ҳам каррасига ошади. Шу муносабат билан марказда қонун устуворлигини таъминлаш мақсадида махсус прокуратура ва ички ишлар бўлимининг фаолияти йўлга қўйилади. ❗️ Эндиликда марказ ҳудудидаги товар савдоси ва хизматлар экспорт сифатида баҳоланади, уларга нисбатан ҳам ҚҚС «ноль» ставкада қўлланади. Telegram | Instagram | Facebook

❗️Такси хизматини кўрсатувчи фуқароларга енгилликлар берилади Давлат дастури Ўзини ўзи банд қилган фуқаро сифатида рўйхатдан ўтган такси ҳайдовчиларига белгиланган ижтимоий солиқни тўлашда 10 фоизгача чегирма берилади. Шунингдек, уларга давлат ташкилотларига тегишли бўлган, шу жумладан, аэропорт ва вокзалларнинг пулли автотураргоҳларидан 30 дақиқагача бепул фойдаланишга рухсат берилади. Telegram | Instagram | Facebook

❗️Электромобилларни қувватлаш станцияларида 1 киловатт соат электр энергияси нархининг 300 сўмдан ошган қисмини Давлат бюджет
❗️Электромобилларни қувватлаш станцияларида 1 киловатт соат электр энергияси нархининг 300 сўмдан ошган қисмини Давлат бюджетидан қоплаб бериш тартиби жорий этилади. Электромобилларни қувватлаш станцияларини ташкил қилиш учун тадбиркорларга 10 фоизли мақсадли кредитлар ажратилади. Қувватлаш станциялари учун сотиб олинадиган ер майдонларининг аукциондаги бошланғич нархи уларнинг бозор қийматидан 2 баравар арзон нархда белгиланади. Telegram | Instagram | Facebook

Тошкентда «ақлли» светофорлар ўрнатиш, йўлларга стандартларга мос чизиқлар тортиш, автотураргоҳларни тўғри ташкил қилиш ишлар
+2
Тошкентда «ақлли» светофорлар ўрнатиш, йўлларга стандартларга мос чизиқлар тортиш, автотураргоҳларни тўғри ташкил қилиш ишлари бошланади “Умид қиламанки, шаҳар ҳокими бошчилигидаги жамоа қарорнинг ижросини тўлақонли таъминлашга бор куч ва имкониятини қаратади. Мен бунинг бажарилишини шахсан назорат қилиб бораман”, — деди Йўл ҳаракатини ташкил этиш марказида бўлиб ўтган тақдимотда қатнашган Саида Мирзиёева. Telegram | Instagram | Facebook

❓ Kredit berilmadimi? Bu xaridni keyinga qoldirish uchun sabab emas. Kia K5 avtomobilini qulay shartlar* asosida lizingga xar
❓ Kredit berilmadimi? Bu xaridni keyinga qoldirish uchun sabab emas. Kia K5 avtomobilini qulay shartlar* asosida lizingga xarid qilishingiz mumkin. ✅ Boshlang‘ich to‘lov — 20% dan ✅ Muddati — 5 yilgacha To‘lov jadvali aniq va tushunarli bo‘lgan qulay xarid usuli. 📞 Qo‘ng‘iroq qiling — aynan siz uchun mos yechimni tanlaymiz. *Shartlar komplektatsiya va hamkorning ma’qullashiga bog‘liq. +998555005665 📌 Kia Sergeli

Олий Бош Қўмондон ҳарбий қисмдаги шароитларни кўздан кечирди Шавкат Мирзиёев ҳарбий қисмда яратилган шароитлар, ҳарбий техник
+3
Олий Бош Қўмондон ҳарбий қисмдаги шароитларни кўздан кечирди Шавкат Мирзиёев ҳарбий қисмда яратилган шароитлар, ҳарбий техника ва қурол-аслаҳаларни, шу жумладан, замонавий ҳаво ҳужумидан мудофаа комплексларини кўздан кечирди. Миллий армиямизни ривожлантиришнинг устувор йўналишларини белгилашда замонавий қуролли можаролар, хавфсизлигимизга мавжуд таҳдидлар ва ҳарбий ҳаракатлар театри хусусиятларини ҳисобга олиш зарурлиги таъкидланди. Telegram | Instagram | Facebook

“Ўзбекнефтгаз” сарф-харажатларни қисқартириш натижасида дастлабки икки ойда қўшимча 1,1 трлн сўм иқтисод қилди “Ўзбекнефтгаз” АЖ бошқарув раиси А.Сангинов раҳбарлигида бошланган “Долзарб 100 кунлик”нинг дастлабки 50 кунлик натижалари эълон қилинди. Маълум қилинишича, 50 кунда тежалган 1,1 трлн сўм геология, қазиб чиқариш ишларига сарфланади. Ишлаб чиқаришда ҳам сезиларли натижалар қайд этилган. Газни қайта ишлаш, конденцат ва полиэтилен ишлаб чиқариш режадан юқори бажарилган. Айниқса, олтингугурт ишлаб чиқариш 124%га етган. Бу кўрсаткичлар ички бозорни барқарор таъминлаш билан бирга экспорт салоҳиятини ҳам ошираётганини кўрсатади. Бундан ташқари, компания матбуот хизмати томонидан эълон қилинган пресс релизда кўплаб йўналишларда эришилган натижалар ва аниқ рақамлар қайд этилган. Telegram | Instagram | Facebook

Шавкат Мирзиёев Сурхондарё вилояти Жарқўрғон туманида барпо этилаётган “Янги Ўзбекистон” массиви билан танишди. 50 гектар майдонда 116 та кўп қаватли уй режалаштирилган. Ҳозиргача 68 та уй битказилиб, 1,5 мингта хонадон кўчиб кирди. Массивда поликлиника, боғча ва замонавий мактаб иш бошлаган. Мактабда ногиронлиги бўлган болалар учун барча шароитлар яратилган, 50 га яқин мутахассис фаолият юритмоқда. Президент шунингдек, массивдаги сумалак сайлида иштирок этди. Telegram | Instagram | Facebook

Банк карталари орқали ўтказиладиган P2P операцияларини шубҳали деб топиш мезонлари Банк карталари ўртасидаги пул ўтказмаларини 30 кундан ошмаган муддат давомида қуйидаги миқдорларда амалга оширилиши уларни шубҳали операциялар деб тавсифланишига сабаб бўлади: ▪️ мижознинг банк картасидан банк мобил иловаси орқали бир вақтда ёки кўп маротаба базавий ҳисоблаш миқдорининг 500 бараварига тенг (бугунги кунда 206 млн сўм) ёки ундан ошадиган умумий суммада пул маблағларини бир ёки бир нечта банк карталарига (электрон ҳамёнларга) ўтказилиши; ▪️ мижознинг банк картасига бир вақтда ёки кўп маротаба базавий ҳисоблаш миқдорининг 1000 бараварига тенг (бугунги кунда 412 млн сўм) ёки ундан ошадиган умумий суммада пул маблағларини бир ёки бир нечта банк карталаридан ёхуд электрон ҳамёнлардан келиб тушиши. Ички назорат қоидалари Telegram | Instagram | Facebook

“Метан заправка”лар узлуксиз иш режимига ўтди Магистрал газ қувурларида босим бир меъёрда бўлиб, барча ҳудудлардаги, жумладан, Қорақалпоғистон Республикасидаги “метан заправка”лар ҳам узлуксиз фаолият юритади. Telegram | Instagram | Facebook

Сурхондарёда марказлашган ичимлик суви билан қамров саккиз-тўққиз йил олдин 47 фоиз эди. Бугун ушбу рақам 67,5 фоизгача ошиши
Сурхондарёда марказлашган ичимлик суви билан қамров саккиз-тўққиз йил олдин 47 фоиз эди. Бугун ушбу рақам 67,5 фоизгача ошишига эришилди. Натижада аҳолининг сув таъминотидаги ҳолати нафақат миқдор, балки сифат жиҳатдан ҳам сезиларли яхшиланди. Сув таъминоти яхшилангани сабабли ҳудудлардаги юздан ортиқ ер ости сув қудуқларидан фойдаланишга эҳтиёж қолмади. Бу экологик юкни камайтиради. Telegram | Instagram | Facebook

Kuchli qarorlar uchun — ishonchli qollab-quvvatlash Biznesni rivojlantirish uchun 12 mlrd so‘mgacha. Yillik 24% dan. Strategik qarorlarni qo‘llab-quvvatlaymiz Saytga kirish #reklama ipotekabank.uz

❗️Ёшларга ижтимоий ёрдам кўрсатиш такомиллаштирилади
Ҳукумат қарори (78-сон, 25.02.2026 й.) билан Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 7 июндаги 312-сон қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.
Унга кўра, “Ёшлар дафтари”га доимий ёки вақтинча яшаш жойи бўйича, 14 ёшга тўлган ва 30 ёшдан ошмаган (31 ёшга тўлмаган) қуйидаги тоифадаги ёшлар киритилади: ▫️ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг аъзолари; ▫️ оиласининг ойлик даромади оила аъзоларининг ҳар бирига минимал истеъмол харажатлари миқдорининг 2 бараваридан кўп бўлмаган. Ариза берувчи “Ёшлар дафтари”га кириш ва ижтимоий ёрдамлардан бирини кўрсатишни сўраб давлат хизматлари маркази, ЯИДХП (my.gov.uz) ёхуд Ёшлар ягона электрон платформаси орқали мурожаат қилади. “Ёшлар дафтари” жамғармасидан кўрсатиладиган ёрдамлар индивидуал режага мувофиқ ижтимоий шартнома тузиш орқали тақдим этилади. Ижтимоий шартнома шартларининг бажарилиши Ёшлар ягона электрон платформаси орқали автоматик тарзда мониторинг қилинади. Мониторинг жараёнида ижтимоий шартномада белгиланган ҳар бир шартнинг бажарилиши ҳар ойда 100 балли тизимда баҳоланади. Барча шартлар бўйича йиғилган балларининг умумий йиғиндисини шартларнинг сонига бўлган ҳолда ўртача кўрсаткич аниқланади. Камида 6 ой давомида мунтазам ижтимоий шартнома шартларини “аъло” даражада бажарган, ўртача ойлик кўрсаткичлари энг юқори бўлган 1 000 нафаргача ёшлар ҳар йили декабрь ойида БҲМнинг 3 баравари миқдорида пул мукофоти билан тақдирланади. Telegram | Instagram | Facebook