ru
Feedback
Segment.uz

Segment.uz

Открыть в Telegram

Интернетнинг ўзбек сегментидаги муҳим воқеалар, эксклюзив янгиликлар манбаси Тижорий ҳамкорлик учун — @fimediateam 📲 https://segment.uz

Больше

📈 Аналитический обзор Telegram-канала Segment.uz

Канал Segment.uz (@segmentuz) языкового сегмента Узбекский является активным участником. Сейчас сообщество объединяет 70 808 подписчиков, занимая 3 732 место в категории Новости и СМИ и 988 место в регионе Узбекистан.

📊 Показатели аудитории и динамика

С момента создания невідомо проект демонстрирует стремительный рост, собрав аудиторию из 70 808 подписчиков.

Согласно последним данным от 06 июля, 2026, канал показывает стабильную активность. За последние 30 дней изменение числа участников составило 23, а за последние 24 часа — 32, при этом общий охват остаётся высоким.

  • Статус верификации: Не верифицирован
  • Уровень вовлечённости (ER): Средний показатель вовлечённости аудитории составляет 18.33%. В первые 24 часа после публикации контент обычно набирает 13.53% реакций от общего числа подписчиков.
  • Охват публикаций: В среднем каждый пост получает 12 987 просмотров. В течение первых суток публикация набирает 9 585 просмотров.
  • Реакции и взаимодействия: Аудитория активно поддерживает контент: среднее количество реакций на один пост — 0.

📝 Описание и контентная политика

Автор описывает ресурс как площадку для выражения субъективного мнения:
Интернетнинг ўзбек сегментидаги муҳим воқеалар, эксклюзив янгиликлар манбаси Тижорий ҳамкорлик учун — @fimediateam 📲 https://segment.uz

Благодаря высокой частоте обновлений (последние данные получены 07 июля, 2026) канал поддерживает актуальность и высокий уровень охвата публикаций. Аналитика показывает, что аудитория активно взаимодействует с контентом, что делает его важной точкой влияния в категории Новости и СМИ.

70 808
Подписчики
+3224 часа
+297 дней
+2330 день
Архив постов
Хитой томонидан фазога учирилиши режалаштирилаётган гиперспектрал сунъий йўлдошга «Samarqand-2028» номи берилади. Бу 2028 йил Самарқандда ўтказиладиган “Халқаро астронавтика конгресси”ни рамзий маънода ифодалайди. Шунингдек, «Ўзбеккосмос» агентлиги ва «STAR.VISION» компанияси ўртасида имзоланган меморандумга мувофиқ ерни масофавий зондлашга мўлжалланган мазкур йўлдош учун сунъий интеллект модулини «Ўзбеккосмос» агентлиги мутахассислари ишлаб чиқишади. Йўлдош олган суратларни ҳаво сифатини бирламчи баҳолаш, қишлоқ хўжалиги экинлари ва ўрмонларни мониторинг қилишда қўллаш мумкин бўлади. Telegram | Instagram | Facebook

Шавкат Мирзиёев янгидан барпо этилган Жиззах вилояти кўп тармоқли тиббиёт марказига ташриф буюрди. Марказ замонавий етти қаватли бинода жойлашган бўлиб, кунига 400 нафаргача беморни қабул қилиш қувватига эга. Стационар ўринлари 344 та бўлган марказга умумий қиймати 100 миллиард сўмдан ортиқ замонавий жиҳозлар – МРТ, МСКТ, лаборатория комплекслари ҳамда юқори технологияли жарроҳлик ускуналари ўрнатилган. Поликлиника, радиология, кардиохирургия, нейрохирургия, офтальмология ва урология каби бўлимларнинг бир мажмуада жойлашгани тиббий хизмат кўрсатишни тезлаштиради, шифокорлар ўртасидаги ҳамкорлик ва беморлар ҳаракатини енгиллаштиради. Айниқса, янги имкониятлар туфайли юқори технологияли операциялар учун навбатларнинг қисқариши лойиҳанинг энг катта ижтимоий самарасидир. Марказ ишга тушиши натижасида Жиззах аҳолисининг республика шифохоналари ёки қўшни вилоятларга қатнаши 75-80 фоизга камаяди. Telegram | Instagram | Facebook

Бўлажак атом электр станцияда меҳнат қиладиган мутахассислар ва уларнинг оилалари учун моношаҳарча қуриш лойиҳаси ҳақида маъл
Бўлажак атом электр станцияда меҳнат қиладиган мутахассислар ва уларнинг оилалари учун моношаҳарча қуриш лойиҳаси ҳақида маълумот берилди. Шаҳарча АЭСдан 16 километр узоқликда жойлашган, 10 минг кишига мўлжалланган бўлади, унда барча зарур инфратузилма, ижтимоий ва хизмат кўрсатиш объектлари кўзда тутилади. Telegram | Instagram | Facebook

Бугун Президент Шавкат Мирзиёев Жиззах вилоятига ташриф буюради. Давлатимиз раҳбари йўл-транспорт инфратузилмаси, қишлоқ хўжалиги, таълим, тиббиёт ва хизматлар соҳасида амалга оширилаётган ишлар билан танишади ҳамда Халқ депутатлари Жиззах вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида иштирок этади. Telegram | Instagram | Facebook

Toshkentdan Dubayga Centrum Air bilan atigi 1,6 mln so'm ❤️ Dubay sizni kutmoqda! 💰 Ajoyib dam olish — a'lo narxda! Hozir 3 mln 1,6mln so'mdan boshlab! Chiptalarni bron qiling va go'zal manzaralar, hashamatli mehmonxonalar hamda iliq quyoshdan bahramand bo'ling! 👍 Bugun havola orqali bron qiling — eng qulay narxlar! Chiptalar 1,6 mln so'm — buni o'tkazib yubormang! Bandlash #reklama 16+ booking.centrum-air.com

“Энг яхши солиқ тўловчи маҳалла” номинацияси жорий этилади
Бу ҳақда Президент қарори (ПҚ–364-сон, 28.11.2025 й.) қабул қилинди.
Қарорга кўра, 2026 йил 1 январданЭнг яхши солиқ тўловчи маҳалла” номинацияси жорий этилади. Бунда ғолибларни аниқлаш бўйича мезонлар қуйидагилар: ▪️ ҳар 1 000 нафар аҳолига тўғри келадиган кичик бизнес субъектлари сони; ▪️ ҳар 1 000 нафар аҳолига тўғри келадиган кичик бизнес субъектлари томонидан тўланган солиқлар миқдори; ▪️ ҳар 1 000 нафар аҳолига тўғри келадиган жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи тўловчилар сони; ▪️ ҳар 1 000 нафар аҳолига тўғри келадиган ўзини ўзи банд қилган фуқаролар сони ва улар томонидан тўланган солиқлар миқдори; ▪️ маҳалла фуқаролари томонидан мол-мулк ва ер солиқларининг тўланганлик даражаси. “Энг яхши солиқ тўловчи маҳалла” номинацияси ғолиблари учун қуйидаги рағбатлантириш чоралари жорий этилади: ▪️ ташаббусли бюджет доирасида кетма-кет 2 маротаба ғолиб деб топилган маҳаллалар учун навбатдаги 2 та мавсум доирасида лойиҳа киритиш имкониятини чеклаш қоидаси қўлланмайди; ▪️ лойиҳаларни шериклик асосида молиялаштиришда ушбу маҳаллалар аҳолиси томонидан лойиҳа қийматининг 25 фоизи молиялаштирилган тақдирда, лойиҳа ғолиб деб топилади ҳамда қолган 75 фоизи Давлат бюджетидан молиялаштирилади; ▪️ белгиланган мезонлар асосида ҳар йили биринчи 100 таликка кирган энг яхши солиқ тўловчи маҳаллаларнинг ҳар бирига Давлат бюджетидан 2 млрд сўм миқдорида маблағ тегишлича Маҳалланинг ижтимоий-иқтисодий муаммоларини ҳал этиш жамғармасига ажратилади. Telegram | Instagram | Facebook

Samarqanddan Qozonga parvoz — 1,4 mln so'mdan! ❤️ Tarix va zamonaviylik uchrashadigan ming yillik shahar - Qozon shahrini o‘zingiz uchun kashf eting. Tez va qulay uching — to‘g‘ridan-to‘g‘ri, shovqinsiz va hamyonbop narxda. ✨ To‘g‘ridan-to‘g‘ri parvoz, ishonchli xizmat va qulay narx — xotirjam safar uchun kerak bo‘lgan hammasi shu yerda. Bugunoq Qozonga chipta band qiling va unutilmas sayohatingizni rejalashtirishni boshlang. 💰 Chipta narxlari — 1,4 mln so‘mdan. Hozirning o‘zida Centrum Air saytida bron qiling! Bandlash #reklama booking.centrum-air.com

Махсус комиссия Тошкент шаҳрида экологик вазиятни яхшилаш бўйича қилинаётган ишлар юзасидан Президентга ҳисобот берди Президе
+3
Махсус комиссия Тошкент шаҳрида экологик вазиятни яхшилаш бўйича қилинаётган ишлар юзасидан Президентга ҳисобот берди Президент Шавкат Мирзиёевга сўнгги кунларда ҳавони ифлослантираётган манбаларни аниқлаш ва уларнинг фаолиятига чек қўйиш бўйича амалга оширилаётган ишлар тўғрисида ахборот берилди. Иссиқхоналар, қурилиш майдонлари, автотранспорт воситалари ва ноқонуний фаолият юритувчи объектлар юзасидан ўтказилган текширувлар, шаҳар бўйлаб кўчаларни намлаш, ариқларни тозалаш, фаввораларни ишга тушириш каби барқарорлаштириш тадбирлари шулар жумласидан. Кучайтирилган тартибда рейдлар ва профилактика ишлари олиб борилмоқда. Давлат раҳбари мазкур чораларни нафақат пойтахтда, балки ҳудудларда ҳам тизимли давом эттириш, аниқланган қонунбузарликларни тезкор бартараф этиш, ҳавога таъсир кўрсатувчи барча омилларни қатъий назорат остига олишни топширди. Telegram | Instagram | Facebook

Centrum Air bilan parvoz qiling.Centrum Air aviakompaniyasi endi eng mashhur yo'nalishlarga muntazam reyslarni taklif qiladi! Sayohat qilish vaqti keldi — endi bu yana ham qulay va arzonroq! ✨ Dubay, Istanbul, Tbilisi, Olmaota, Jidda, Guanchjou, Pxuket, Bangkok, Maldiv orollari, Mineralniye Vodi, Moskva va boshqa yuzlab shaharlar sizni kutmoqda — O‘zbekistondan to‘g‘ridan-to‘g‘ri reyslar bilan! 💰Chiptalarni oldindan band qiling — erta bron qilish orqali eng yaxshi narxlar sizga nasib qiladi! Narxni bilish #reklama booking.centrum-air.com

Ёмғир ёғиши кутилмоқда Тошкент, Самарқанд, Сирдарё, Жиззах, Қашқадарё вилоятларида 4-5 декабрь ва 9-10 декабрь кунлари ёмғир ёғиши кутилмоқда. Шунингдек, Қорақалпоғистон, Хоразм, Бухоро ва Навоий вилоятларида фақатгина 9 декабрь, Фарғона водийсида эса 10 декабрь куни бироз ёмғир ёғиши эҳтимоли бор. Telegram | Instagram | Facebook

Доллар курси тушди Эртага — 2 декабрь кунида амал қиладиган долларнинг расмий курси 11 895,57 сўм (-45,38 сўм) этиб белгиланди. Telegram | Instagram | Facebook

❗️Ўзбекистонликлар тўлаётган солиқлари нималарга сарфланаётганини кузатиши мумкин бўлади 2026 йил 1 январдан бошлаб «Очиқ бюджет» ахборот порталида жисмоний шахслар томонидан тўланган солиқлар ҳисобидан амалга ошириладиган бюджет харажатлари маълумотларини ўзида акс эттирувчи «Жисмоний шахсларнинг солиқлари ҳисобидан харажатлар» модули ишга туширилади. Бунда: ▪️жисмоний шахс томонидан муайян даврда тўланган даромад солиғи, мол-мулк солиғи ва ер солиғи тўғрисидаги маълумот; ▪️тўланган солиқлар эвазига Давлат бюджетидан амалга оширилган харажатлар тўғрисидаги маълумотлар (харажатлар йўналишлари кесимида) доимий равишда эълон қилиб борилади. Telegram | Instagram | Facebook

❗️Давлат ОТМлари ўртасида қишки ўқишни кўчириш 20 декабрдан бошланади Қишки ўқишни кўчиришда фақат давлат олий таълим муассасалари ўртасида ва қуйидаги икки узрли сабаб асосида ўқишни кўчиришга рухсат берилади: ➖ талаба оила қурган тақдирда, турмуш ўртоғи доимий яшайдиган ҳудуддаги ОТМга ўқишини кўчириш истагида бўлса; ➖ давлат органлари ходимининг иш жойи ўзгарганда, унинг турмуш ўртоғи ёки вояга етмаган фарзанди ўқишини кўчирмоқчи бўлса (бу ҳолда тегишли вазирлик/идора раҳбарининг тавсия хати талаб этилади). Аризалар 20 декабрдан 20 январгача ҳудудий ишчи гуруҳларга офлайн шаклда топширилади. Онлайн ариза қабул қилинмайди, сайт орқали тўлдириш кўзда тутилмаган. Telegram | Instagram | Facebook

Toshkentdan Bokuga parvoz — 1.5 mln so'mdan! ❤️ Asriy tarix zamonaviy arxitektura va iliq Kaspiy shabadasi bilan uyg‘unlashgan kontrastlar shahri - Bokuni o‘zingiz uchun kashf eting. Bokuga qulay muntazam reyslar dam olish, romantik dam olish yoki ish safari uchun ideal tanlovdir. Tez va qulay uching — to‘g‘ridan-to‘g‘ri, shovqinsiz va hamyonbop narxda. ✨ To‘g‘ridan-to‘g‘ri parvoz, ishonchli xizmat va qulay narx — xotirjam safar uchun kerak bo‘lgan hammasi shu yerda. Bugunoq Bokuga chipta band qiling va unutilmas sayohatingizni rejalashtirishni boshlang. 💰 Chipta narxlari — 1.5 mln so‘mdan. Hozirning o‘zida Centrum Air saytida bron qiling! Bandlash #reklama booking.centrum-air.com

Энди давлат хизматчилари солиқ интизоми бўйича халққа намуна бўлади Президент қарорига мувофиқ, давлат хизматчиларининг солиқ тўлаш интизомини кучайтириш орқали аҳолига намуна бўлишини таъминлаш мақсадида: Республика ижро этувчи ҳокимият органларида ходимларнинг солиқдан мавжуд қарздорликлари тўғрисидаги умумлаштирилган маълумотлар фақатгина вазирлик ва идоралар (таркибидаги ташкилотларни инобатга олган ҳолда) кесимида ҳар чорак якуни билан кейинги ойнинг 25-санасига қадар Солиқ қўмитасининг расмий веб-сайтида эълон қилиб борилади. Бунда, шахсга доир маълумотлар тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатлари талабларига риоя қилинади. Telegram | Instagram | Facebook

Муҳим объектлар юзни аниқлаш технологиялари, дронлар ва уларга қарши қурилмалар билан жиҳозланади Президент қарори билан 2026 йил охиригача қўриқланадиган объектларни учувчисиз учиш аппаратлари ва учувчисиз учиш аппаратларига қарши курашиш воситалари билан босқичма-босқич жиҳозлаш белгиланди. 2026 йил 1 январдан бошлаб қўриқланадиган объектлар — банклар, йирик ишлаб чиқариш корхоналари, маҳаллий ҳокимликлар ва бошқа муассасаларда фуқароларнинг кириш-чиқиш жойларида шахсни таниб олиш функцияси билан жиҳозланган воситалар босқичма-босқич ўрнатилади. Telegram | Instagram | Facebook

Мансаб мавқеини суиистеъмол қилган ҳоким ёрдамчиси ушланди Нурафшон шаҳридаги маҳалла фуқаролар йиғинларидан бирининг ҳоким ёрдамчиси Тошкент шаҳрида яшовчи фуқарони “таниш мансабдорлар” орқали Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитасининг Тошкент вилояти бошқармасига ишга жойлаштириб қўйишни ваъда қилган. Бунинг эвазига у 2 минг АҚШ доллари талаб қилган. Давлат хавфсизлик хизмати ва Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти томонидан ўтказилган тадбирда у сўралган пулни олган вақтида қўлга олинди. Маълум бўлишича, ҳоким ёрдамчиси олдин ҳам бир неча маротаба судланган. Унга нисбатан ЖКнинг 168-моддаси 3-қисми “в” банди ва 28,211-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилди. Тергов ҳаракатлари давом этмоқда. Telegram | Instagram | Facebook

Президент фармони: 2026 йил 1 январдан бошлаб: 1️⃣ Давлат хизматига биринчи марта қабул қилинган давлат хизматчилари билан меҳнат шартномаси дастлаб бир йил муддатга тузилади ва кейинчалик фаолиятининг ижобий натижаларига кўра меҳнат шартномаси номуайян муддатга узайтирилади. 2️⃣ Давлат хизматига биринчи марта қабул қилинган давлат хизматчилари мажбурий «Давлат хизматига кириш» махсус курсларини ва кейинчалик ҳар 3 йилда камида бир маротаба малака ошириш курсларини ўтайди ҳамда мазкур курсларнинг якунлари бўйича уларнинг назарий билим ва кўникмалари диагностикадан ўтказилади. 3️⃣ Диагностика ва фаолият самарадорлиги (KPI) натижалари Ходимларнинг касбий компетенциялари ривожланишини узлуксиз онлайн мониторинг қилиш тизимида йиғилади ва таҳлил қилинади. Telegram | Instagram | Facebook

1 декабрдан нималар ўзгаради? 1️⃣ АИ-80 маркали бензин сотилишининг олдини олиш бўйича қатъий назорат ўрнатилади. 2️⃣ «Тадбир
1 декабрдан нималар ўзгаради? 1️⃣ АИ-80 маркали бензин сотилишининг олдини олиш бўйича қатъий назорат ўрнатилади. 2️⃣ «Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси» томонидан 5 мингта тадбиркорлик лойиҳалари амалга оширилади. 3️⃣ ФҲДЁ органлари никоҳланувчи шахсларнинг тиббий кўрик натижаларини онлайн тарзда олади. 4️⃣ Онлайн сейсмологик платформа ишга тушади. 5️⃣ Экология вазирлиги атроф табиий муҳитнинг давлат мониторинги тизими жамоатчилик учун очиқ бўлишини таъминлайди. 6️⃣ “Истеъмолчи–тадбиркор–нодавлат нотижорат ташкилотлар–давлат органлари” тизими жорий этилади. 7️⃣ Фуқаролар, адвокатлар, юристлар, судьялар учун норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни таҳлил қилиш платформаси ишга туширилади. 8️⃣ Иккиламчи ижарага бериладиган ерларни белгилаш, ижара шартномасини тузиш, давлат рўйхатдан ўтказиш ва тўловларни амалга ошириш хизмат тури жорий қилинади. 9️⃣ «Истеъмолчи мурожаати» электрон тизимини жорий этилади. 🔟 Халқаро ва миллий тўлов тизимлари орқали туристик хизматлар учун тўловларни амалга ошириш имконини берувчи платформа тўлиқ ишга туширилади. Telegram | Instagram | Facebook

Toshkentdan Pxuketga parvoz — 4 mln so'mdan! ❤️ Tropik jannatni xohlaysizmi? Andaman dengizi sohilidagi jannat - Pxuketga uch
Toshkentdan Pxuketga parvoz — 4 mln so'mdan! ❤️ Tropik jannatni xohlaysizmi? Andaman dengizi sohilidagi jannat - Pxuketga uching. Tez va qulay - almashtirishlarsiz, yugur-yugursiz, hamyonbop narxda. ✨ To‘g‘ridan-to‘g‘ri parvoz, qulaylik va ishonchlilik - osoyishta yo‘l uchun zarur bo‘lgan hamma narsa. Chiptani bugunoq band qiling va mukammal dam olishingizni rejalashtirishni boshlang: quyosh, palmalar va zilol suvlar sizni kutmoqda. 💰 Chiptalar narxi - 4 million so‘mdan boshlanadi. Hoziroq Centrum Air saytida band qiling! Bandlash #reklama booking.centrum-air.com