ru
Feedback
Segment.uz

Segment.uz

Открыть в Telegram

Интернетнинг ўзбек сегментидаги муҳим воқеалар, эксклюзив янгиликлар манбаси Тижорий ҳамкорлик учун — @fimediateam 📲 https://segment.uz

Больше

📈 Аналитический обзор Telegram-канала Segment.uz

Канал Segment.uz (@segmentuz) языкового сегмента Узбекский является активным участником. Сейчас сообщество объединяет 70 813 подписчиков, занимая 3 735 место в категории Новости и СМИ и 982 место в регионе Узбекистан.

📊 Показатели аудитории и динамика

С момента создания невідомо проект демонстрирует стремительный рост, собрав аудиторию из 70 813 подписчиков.

Согласно последним данным от 02 июля, 2026, канал показывает стабильную активность. За последние 30 дней изменение числа участников составило 158, а за последние 24 часа — -20, при этом общий охват остаётся высоким.

  • Статус верификации: Не верифицирован
  • Уровень вовлечённости (ER): Средний показатель вовлечённости аудитории составляет 18.69%. В первые 24 часа после публикации контент обычно набирает 12.77% реакций от общего числа подписчиков.
  • Охват публикаций: В среднем каждый пост получает 13 239 просмотров. В течение первых суток публикация набирает 9 047 просмотров.
  • Реакции и взаимодействия: Аудитория активно поддерживает контент: среднее количество реакций на один пост — 0.

📝 Описание и контентная политика

Автор описывает ресурс как площадку для выражения субъективного мнения:
Интернетнинг ўзбек сегментидаги муҳим воқеалар, эксклюзив янгиликлар манбаси Тижорий ҳамкорлик учун — @fimediateam 📲 https://segment.uz

Благодаря высокой частоте обновлений (последние данные получены 03 июля, 2026) канал поддерживает актуальность и высокий уровень охвата публикаций. Аналитика показывает, что аудитория активно взаимодействует с контентом, что делает его важной точкой влияния в категории Новости и СМИ.

70 813
Подписчики
-2024 часа
+277 дней
+15830 день
Архив постов
1500+ aʼzoga ega Telegram kanal bilan daromad Yandex Reklama tarmogʻida monetizatsiyani yoqsangiz, Telegram kanalingiz daroma
1500+ aʼzoga ega Telegram kanal bilan daromad Yandex Reklama tarmogʻida monetizatsiyani yoqsangiz, Telegram kanalingiz daromad keltira boshlaydi Batafsil #reklama 16+

2026 йил 1 апрелдан бошлаб, ўрмон фондига кирмайдиган дарахт билан қопланган аҳоли пунктларининг (шаҳарлар, посёлкалар ва қишлоқ аҳоли пунктлари) ер майдонларини олиб қўйиш ва бошқа мақсадлар учун ажратишга жамоатчилик томонидан тақиқ қўйиш бўйича ташаббус киритиш имкони яратилади. Telegram | Instagram | Facebook

2026 йил 1 апрелдан кўчмас мулк объектлари, ишлаб чиқарилганига 10 йилдан ошмаган M, N, O ва G тоифага кирувчи транспортлар учун тўловлар фақатгина банк карталари ёки электрон тўлов тизимлари орқали амалга оширилади. Telegram | Instagram | Facebook

2026 йил 1 апрелдан бошлаб давлат тиббиёт муассасаларининг иш вақти режими беш кунлик иш ҳафтасига ўтказилади. Telegram | Instagram | Facebook

2026 йил 1 апрелдан бошлаб офицерларнинг кўп йиллик хизмати учун устама ҳақи 2 бараварга оширилади. Telegram | Instagram | Facebook

🏢 Dreamland Aeroport — Yakkasaroy tumanida, Aeroport yaqinida joylashgan yangi avlod turar joy majmuasi ✈️ White box tayyor
🏢 Dreamland Aeroport — Yakkasaroy tumanida, Aeroport yaqinida joylashgan yangi avlod turar joy majmuasi ✈️ White box tayyor ta’mirli biznes-klass xonadonlar — 35% gacha aksiya. 💥 1 xonali kvartira uchun eksklyuziv taklif: 49,1 m² Narxi: 707 040 000 so‘m Chegirma bilan: 459.576.000 so‘m ❗️So‘nggi 20 ta xonadon — −35% gacha chegirma bilan 📞 Qo‘ng‘iroq qiling: 📲 1390 ☎️ +998781480287 Dreamland_development_bot Ijtimoiy tarmoqlarda biz: Сайт | Instagram | Telegram

Хайриддин Султоновнинг Навоий ва Бобур ҳақидаги мулоҳазалари Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчиси – Спичрайтери, Ўзбекистон халқ ёзувчиси Хайриддин Султонов “Келажак соати” дарслари учун махсус интервью берди.
Унда ёзувчи ва жамоат арбобининг Алишер Навоий ва Заҳириддин Муҳаммад Бобур шахси, ижоди ҳақидаги мулоҳазаларини тингланг.
Видеонинг сифатли вариантини бу ерда кўришингиз мумкин. Эслатма: Видеоконтент ўрта (5–8) ва юқори (9–11) синф ўқувчилари ҳамда ОТМ талабалари учун тайёрланган. Telegram | Instagram | Facebook

❗️1-синф ўқувчилари учун қўшимча бир ҳафталик таътил берилади Таътил февраль ойининг айнан қайси кунларига тўғри келиши ҳудудий мактабгача ва мактаб таълими бошқармалари томонидан ёки ҳар бир мактаб педагогик кенгаши томонидан мустақил равишда белгиланади. Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 15 мартдаги 140-сон қарори билан тасдиқланган “Умумий ўрта таълим тўғрисида”ги Низомнинг 26-бандига кўра, 1-синф ўқувчилари учун февраль ойи давомида қўшимча бир ҳафталик таътил берилиши белгиланган. Хабар беришларича, айни вақтда кўплаб ҳудудий мактабгача ва мактаб таълими бошқармалари томонидан 1-синфлар учун 9-14 февраль кунлари қўшимча таътил кунлари этиб белгиланмоқда. Telegram | Instagram | Facebook

Америка – Ўзбекистон ишбилармонлик ва инвестиция кенгашининг биринчи йиғилиши бўлиб ўтди Президент Администрацияси раҳбари Са
Америка – Ўзбекистон ишбилармонлик ва инвестиция кенгашининг биринчи йиғилиши бўлиб ўтди Президент Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёеванинг маълум қилишича, АҚШ Президентининг махсус вакили Сержио Гор билан муҳокамалар самарали ва истиқболга йўналтирилган тарзда ўтган.
“Олдинда бизни ҳар икки мамлакат учун стратегик аҳамиятга эга бўлган асосий йўналишлар бўйича салмоқли ва мазмунли ишлар кутмоқда”, деб ёзди Саида Шавкатовна.
Telegram | Instagram | Facebook

Hamkor Bank bilan hamkorlikda Kia Sportage uchun muddatli to'lovi amal qiladi*: ▪️Yillik stavka - 0% dan ▪️Muddati - 48 oygac
Hamkor Bank bilan hamkorlikda Kia Sportage uchun muddatli to'lovi amal qiladi*: ▪️Yillik stavka - 0% dan ▪️Muddati - 48 oygacha ▪️Daromad haqidagi ma’lumotnoma talab qilinmaydi *Shartlar boshlang‘ich to‘lov miqdori, to‘lov summasi va muddatiga qarab o‘zgarishi mumkin. Avtomobil sug‘urtasini rasmiylashtirish majburiy shart hisoblanadi. +998555005665 🚩Kia Sergeli

Президент фармони билан бир йиллик мактабга тайёрлов гуруҳларининг таълим дастури мажбурий умумий ўрта таълимнинг дастлабки босқичи сифатида киритилмоқда. Ушбу гуруҳлар мактабгача таълим ташкилотлари, мактаблар ва бошқа ижтимоий объектларда ташкил этилиши мумкин. 2027/2028 ўқув йилидан бошлаб, мактабга тайёрловдан ўтган болаларга давлат намунасидаги электрон сертификат берилади. Мазкур сертификат ҳақидаги маълумотлар ўқувчининг умумий ўрта таълим тўғрисидаги шаҳодатномасида ҳам қайд этилади. Шунингдек, "Янги авлод" мактабгача таълим ташкилотлари тармоғи фаолияти йўлга қўйилади. 2026-2028 йилларда Қорақалпоғистон, вилоят марказлари ва Тошкент шаҳрида биттадан шундай ташкилот қурилади. Ушбу боғчалар таркибида Болаларни ривожлантириш инновацион марказлари ташкил этилиб, унда робототехника, ижод, фан ва математика йўналишларида тематик ўйингоҳлар бўлади. ❗️ "Янги авлод" мактабгача таълим ташкилотларида фаолият юритадиган раҳбар ва педагог ходимлар, жисмоний тарбия йўриқчилари, мусиқа раҳбарлари, психолог ва тарбиячи ёрдамчиларининг тариф ставкасига нисбатан 20 фоиз миқдорида Давлат бюджетидан устама берилади. Telegram | Instagram | Facebook

❗️Давлат органларининг фуқаролар мурожаатлари билан ишлаш фаолияти баҳоланади
Вазирлар Маҳкамаси қарори (40-сон, 30.01.2026 й.) билан Ҳукуматнинг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди ҳамда тегишли низом тасдиқланди.
Низом талаблари давлат ташкилотлари ходимларининг Президент Виртуал қабулхонаси билан ишлаш тизимида рўйхатга олинган ва давлат органига ижро учун йўналтирилган мурожаатларга нисбатан татбиқ этилади. Давлат органларининг мурожаатлар билан ишлаш фаолияти қуйидаги мурожаатлар сонидан келиб чиқиб тоифаларга ажратилади: ▪️ рўйхатга олинган; ▪️ қаноатлантирилган; ▪️ рад этилган; ▪️ ижро муддатлари бузилган; ▪️ такрорий. Мурожаатлар билан ишлаш фаолияти таҳлил натижаларига асосан 3 тоифага ажратилади: 🟢 юқори натижадорликка эга - яшил тоифа; 🟡 ўрта натижадорликка эга - сариқ тоифа; 🔴 паст натижадорликка эга - қизил тоифа. Баҳолаш натижаларига кўра давлат органлари мансабдор шахсларининг KPI кўрсаткичлари қуйидагича белгиланади: ▫️ яшил тоифа - 100 фоиз; ▫️ сариқ тоифа - 50 фоиз; ▫️ қизил тоифа - 10 фоиз. "Қизил" тоифага киритилган давлат органларининг раҳбарлари ёки уларнинг тегишли ўринбосарларига нисбатан интизомий таъсир чоралари кўрилиши мумкин. Telegram | Instagram | Facebook

Repost from Ibrat Farzandlari
🤩“Ibrat farzandlari” loyihasi mahallalarda bir kun 👍“Ibrat farzandlari” O‘zbekistonning eng chekka hududlari va mahallalari
🤩“Ibrat farzandlari” loyihasi mahallalarda bir kun 👍“Ibrat farzandlari” O‘zbekistonning eng chekka hududlari va mahallalaridagi yoshlar uchun xorijiy tillarni o’rganish hamda TOP universitetlarga kirish bo‘yicha BEPUL mahorat darslarini yo‘lga qo‘ymoqda. ❓ Qaysi mahallaga boramiz? Buni siz hal qilasiz!
Ushbu link orqali ovoz bering! Eng ko‘p ovoz to‘plagan mahallaga xalqaro ustozlardan tarkib topgan "Ibrat farzandlari" jamoasi boradi va 1 kun to‘liq jonli mahorat darslarini o‘tkazadi.
🎯Maqsadimiz bitta: Har bir mahallada xorijiy tillarni o‘rganib hayoti o‘zgargan yoshlar sonini ko‘paytirish. P.S. Ijtimoiy tarmoqlarda mahallangizni ko'rsatgan holda izohlar yozsangiz, biz albatta, uni ham inobatga olamiz! 🔵 @ibratfarzandlari

Бахтиёр Халимович Хайдаров Саноат кооперацияси ва давлат харидлари агентлиги директори лавозимига тайинланди. Бунгача у Тошке
Бахтиёр Халимович Хайдаров Саноат кооперацияси ва давлат харидлари агентлиги директори лавозимига тайинланди. Бунгача у Тошкент шаҳар ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари эди. Telegram | Instagram | Facebook

Саноат кооперацияси ва давлат харидлари агентлиги ташкил этилади Президент фармони билан Саноат кооперацияси ва давлат харидлари агентлиги ва унинг бошқарув кенгаши ташкил этилади. Унга Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг давлат харидлари соҳасидаги вазифалари, функциялари ва ваколатлари ўтказилади. Шунингдек, Агентлик ҳузурида юридик шахс мақомига эга бўлмаган Саноат кооперациясини ривожлантириш давлат мақсадли жамғармаси ташкил этилади. 2026 йил 1 июлдан бошлаб Жамғарма маблағлари ҳисобидан: ➖ Дастурлар доирасида тадбиркорлик субъектларининг лойиҳаларини молиялаштириш учун тижорат банклари орқали хорижий валютада йиллик 6 фоиз (жумладан, банк маржаси – 2 фоиз), миллий валютада йиллик 12 фоиз (жумладан, банк маржаси – 2 фоиз) ставкада 10 йил муддатгача, шу жумладан, 2 йиллик имтиёзли давр билан битта лойиҳа учун 10 млн долларгача кредит маблағлари ажратилади; ➖ тадбиркорлик субъектларининг хорижий ҳуқуқ эгаларидан ишлаб чиқариш технологиялари трансфери, бренд, товар белгилари ва хизмат кўрсатиш белгиларидан фойдаланиш ҳуқуқини олиш билан боғлиқ харажатларининг 30 фоизигача, бироқ 1 млн доллардан кўп бўлмаган миқдорда субсидиялар ажратилади; ➖ саноат стартаплари – янги турдаги юқори технологик маҳсулотларни ишлаб чиқиб, амалиётга жорий этиш билан боғлиқ харажатларнинг 50 фоизигача, бироқ 10 млрд сўмдан кўп бўлмаган миқдорда ҳар йили энг яхши 10 тагача лойиҳаларга танлов асосида субсидиялар ажратилади. Бундан ташқари, 2026 йил 1 июлдан бошлаб дастурларга киритилган лойиҳалар доирасида ишлаб чиқариш технологик жараёнида фойдаланиладиган, республикада ўхшаши ишлаб чиқарилмайдиган, тасдиқланган рўйхат бўйича импорт қилинадиган хомашё ва бутловчи буюмлар 3 йил муддатга божхона божидан озод этилади. Telegram | Instagram | Facebook

Президент Шавкат Мирзиёев Покистоннинг олий давлат мукофоти – “Нишони Покистон” ордени билан тақдирланди. Таъкидлаш жоизки, мазкур юксак мукофот турли йилларда Буюк Британия қироличаси Елизавета II, АҚШ президенти Ричард Никсон, ЖАР президенти Нельсон Мандела, Таиланд қироли Пхумипон Адульядет, БАА президенти Шайх Зоид бин Султон Ол Наҳаён, Хитой раиси Ху Цзиньтао, Туркия президенти Режеп Таййип Эрдоған, Саудия Арабистони валиаҳд шаҳзодаси Муҳаммад бин Салмон ва бошқаларга берилган. Telegram | Instagram | Facebook

Депутат Марказий банкка расмий сўров юборди Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати тижорат банкларида кредит тўловлари кечи
+1
Депутат Марказий банкка расмий сўров юборди Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати тижорат банкларида кредит тўловлари кечикиши билан боғлиқ амалиётлар юзасидан Марказий банкка расмий сўров йўллади. Сўровда айрим банкларда қарздорлик кечикишидан манфаатдорлик шаклланаётгани, қўлланилаётган санкциялар эса кредитнинг ҳақиқий қийматига мутаносиб эмаслиги ҳақидаги хабарлар муҳокамаларига сабаб бўлаётгани қайд этилган. Депутат регулятордан бу каби амалиётларга нисбатан қандай назорат чоралари кўрилаётгани ҳамда кечиктирилган кредит ва микроқарзлар бўйича пеня ва жарималарни адолатли қўллаш юзасидан қонунчиликка ўзгартиш киритиш режалари мавжуд ёки йўқлиги бўйича изоҳ беришни сўраган. Telegram | Instagram | Facebook

Мирзолуғбек Элчиевич Абдусаломов 10 йил муддатга Ўзбекистон Республикаси Конституциявий суди судьяси этиб қайта сайланди. Telegram | Instagram | Facebook

SQB раҳбарияти томонидан ҳудудлардаги “оғир” маҳаллаларда инфратузилма ва бандлик масалалари муҳокама қилинди Жорий йилнинг 3
+2
SQB раҳбарияти томонидан ҳудудлардаги “оғир” маҳаллаларда инфратузилма ва бандлик масалалари муҳокама қилинди Жорий йилнинг 3 февраль куни Бойсун тумани ҳокимлигида Ўзсаноатқурилишбанк (SQB) раҳбарияти иштирокида 19 та “оғир” тоифага кирувчи маҳаллани ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш масалаларига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди. Йиғилишда маҳаллаларда инфратузилма лойиҳаларини шакллантириш, аҳоли хонадонларида тадбиркорликни ривожлантириш, бандлик ва даромадларни оширишга қаратилган чора-тадбирлар муҳокама қилиниб, 2026 йилда амалга ошириладиган манзилли дастурлар ишлаб чиқиш белгилаб олинди. Шунингдек, бошқа ҳудудларда ўз самарасини берган ижобий тажрибаларни “оғир” маҳаллаларда жорий этиш орқали янги лойиҳаларни амалга ошириш юзасидан аниқ топшириқлар берилди. Реклама

+2
Исломободда Тошкент кўчаси ва Бобур боғи бўлади Покистонга давлат ташрифи доирасида Шавкат Мирзиёев бош вазир Шаҳбоз Шариф билан тор доирада музокара ҳамда олий даражадаги Стратегик ҳамкорлик кенгашининг биринчи йиғилишини ўтказди. Яқин келажакда ўзаро товар айирбошлашни 2 млрд долларга етказиш вазифаси қўйилди. Амалдаги Имтиёзли савдо битими доирасидаги маҳсулотлар турини, шунингдек, Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари учун фитосанитария рухсатномалари рўйхатини янада кенгайтириш ҳамда Ўзбекистоннинг Лаҳор ва Карачидаги савдо уйларидан фаол фойдаланиш тўғрисида қарорлар қабул қилинди. Трансафғон темир йўли лойиҳасини амалга оширишни жадаллаштириш ва “Покистон – Хитой – Қирғизистон – Ўзбекистон” транспорт йўлагини ривожлантириш муҳимлиги таъкидланди. Ўзбекистон – Покистон ҳудудлараро форумини ташкил этишга келишилиб, унинг биринчи учрашувини шу йил Хоразм вилоятида ўтказиш таклифи билдирилди. Шунингдек, Исломободдаги кўчалардан бирига Тошкент ва янгидан барпо этиладиган боққа Заҳириддин Муҳаммад Бобур номини бериш маросими бўлди. Telegram | Instagram | Facebook