ru
Feedback
Segment.uz

Segment.uz

Открыть в Telegram

Интернетнинг ўзбек сегментидаги муҳим воқеалар, эксклюзив янгиликлар манбаси Тижорий ҳамкорлик учун — @fimediateam 📲 https://segment.uz

Больше

📈 Аналитический обзор Telegram-канала Segment.uz

Канал Segment.uz (@segmentuz) языкового сегмента Узбекский является активным участником. Сейчас сообщество объединяет 70 803 подписчиков, занимая 3 741 место в категории Новости и СМИ и 987 место в регионе Узбекистан.

📊 Показатели аудитории и динамика

С момента создания невідомо проект демонстрирует стремительный рост, собрав аудиторию из 70 803 подписчиков.

Согласно последним данным от 03 июля, 2026, канал показывает стабильную активность. За последние 30 дней изменение числа участников составило 139, а за последние 24 часа — -10, при этом общий охват остаётся высоким.

  • Статус верификации: Не верифицирован
  • Уровень вовлечённости (ER): Средний показатель вовлечённости аудитории составляет 18.43%. В первые 24 часа после публикации контент обычно набирает 13.18% реакций от общего числа подписчиков.
  • Охват публикаций: В среднем каждый пост получает 13 052 просмотров. В течение первых суток публикация набирает 9 333 просмотров.
  • Реакции и взаимодействия: Аудитория активно поддерживает контент: среднее количество реакций на один пост — 0.

📝 Описание и контентная политика

Автор описывает ресурс как площадку для выражения субъективного мнения:
Интернетнинг ўзбек сегментидаги муҳим воқеалар, эксклюзив янгиликлар манбаси Тижорий ҳамкорлик учун — @fimediateam 📲 https://segment.uz

Благодаря высокой частоте обновлений (последние данные получены 04 июля, 2026) канал поддерживает актуальность и высокий уровень охвата публикаций. Аналитика показывает, что аудитория активно взаимодействует с контентом, что делает его важной точкой влияния в категории Новости и СМИ.

70 803
Подписчики
-1024 часа
+127 дней
+13930 день
Архив постов
Рустам Равшанович Мирзаев Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг комплаенс ва коррупцияга қарши ички назорат бўйича ўр
Рустам Равшанович Мирзаев Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг комплаенс ва коррупцияга қарши ички назорат бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди ва шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Коммуникациялар департаменти бошлиғи ўринбосари лавозимидан озод этилди. Telegram | Instagram | Facebook

Рустам Мирзаевич Жўраев Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг биринчи ўринбосари – Жамоат хавфсизлиги департаменти бо
Рустам Мирзаевич Жўраев Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг биринчи ўринбосари – Жамоат хавфсизлиги департаменти бошлиғи лавозимига тайинланди ва шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси қўмондони лавозимидан озод этилди. Telegram | Instagram | Facebook

Ботир Баҳромович Қудратхўжаев Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг биринчи ўринбосари – Тезкор қидирув департаменти
Ботир Баҳромович Қудратхўжаев Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг биринчи ўринбосари – Тезкор қидирув департаменти бошлиғи лавозимига тайинланди ва шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси фавқулодда вазиятлар вазири лавозимидан озод этилди. Telegram | Instagram | Facebook

Аюбхон Раҳматуллаев бошқа ишга ўтиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг биринчи ўринбосари – Тезк
Аюбхон Раҳматуллаев бошқа ишга ўтиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг биринчи ўринбосари – Тезкор қидирув департаменти бошлиғи лавозимидан озод этилди; Даврон Назармуҳамедов Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг ўринбосари – Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш департаменти бошлиғи лавозимидан озод этилди. Telegram | Instagram | Facebook

Азизбек Икромов фавқулодда вазиятлар вазири лавозимига тайинланди. Бунгача у Фарғона вилояти ИИБ бошлиғи эди. Бундан илгариро
Азизбек Икромов фавқулодда вазиятлар вазири лавозимига тайинланди. Бунгача у Фарғона вилояти ИИБ бошлиғи эди. Бундан илгарироқ А.Икромов номзоди Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари томонидан маъқулланган эди. Telegram | Instagram | Facebook

Garnier Garnier Color Naturals: Уверенность в цвете – уверенность в себе! Sotib olish #reklama 16+ uzum.uz

Президентнинг фармони билан Баҳодир Ҳамидович Тошматов Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси қўмондони лавозимига тайинлан
Президентнинг фармони билан Баҳодир Ҳамидович Тошматов Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси қўмондони лавозимига тайинланди ва шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Хавфсизлик кенгаши котиби ўринбосари лавозимидан озод этилди. Telegram | Instagram | Facebook

Султонхўжаев ва Ўрмоновга 6 ой муҳлат берилди Президент Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳрининг Чилонзор ва Юнусобод туманлари жиноятчилик даражаси бўйича республикада етакчи ўринларда эканини қайд этиб, жиноятларни фош қилиш ва олдини олиш ўрнига «фақат микроавтобусда шаҳар айланиш билан банд» бўлган Тошкент шаҳар ИИББ бошлиғи Равшан Султонхўжаев ва Тошкент шаҳар прокурори Анвар Ўрмоновга ҳайфсан берди. Улар олти ой ичида вазиятни ўнглаши керак бўлади.
«Энди сизларни назорат қиладиган тизим бўлади – соат нечада ишга келасан ва нима иш қиляпсан, нима учун ойлик оляпсан – барчаси назоратда бўлади... Ўзбекистон пойтахтини кимга ишониб қўйганман?» – деган давлат раҳбари.
Telegram | Instagram | Facebook

Марказий банк асосий ставкани ўзгаришсиз қолдирди Марказий банк бошқаруви бугунги йиғилишида асосий ставакни 14 фоиз даражасида ўзгаришсиз қолдиришга қарор қилди. Telegram | Instagram | Facebook

❗️2026 йил 1 февралдан ташаббусли бюджет жараёнларида ижтимоий аҳамиятга эга лойиҳаларни аҳоли ва давлат ўртасида шериклик асосида молиялаштириш амалиёти жорий этилади. Ташаббускор аҳоли томонидан лойиҳалар қийматининг 50 фоизи ихтиёрий равишда молиялаштирилганда лойиҳалар ғолиб деб топилади ва қолган 50 фоизи республика бюджетидан молиялаштирилади. Telegram | Instagram | Facebook

❗️Ҳайдовчилик гувоҳномалари сохталаштирилганлиги ҳолати юзасидан Давлат хизматлари маркази ходимлари ва бошқаларга нисбатан тегишли моддалар билан қўзғатилган жиноят иши бўйича Бош прокуратурада тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. Бош прокуратура Telegram | Instagram | Facebook

❗️“Ташаббусли бюджет”нинг 2026 йилги илк мавсуми 1 февралдан, овоз бериш босқичи эса 11 мартдан бошланади. Мавсум ғолиблари 2
❗️“Ташаббусли бюджет”нинг 2026 йилги илк мавсуми 1 февралдан, овоз бериш босқичи эса 11 мартдан бошланади. Мавсум ғолиблари 21 март — Наврўз байрами куни эълон қилинади. Telegram | Instagram | Facebook

1500+ aʼzoga ega Telegram kanal bilan daromad Yandex Reklama tarmogʻida monetizatsiyani yoqsangiz, Telegram kanalingiz daroma
1500+ aʼzoga ega Telegram kanal bilan daromad Yandex Reklama tarmogʻida monetizatsiyani yoqsangiz, Telegram kanalingiz daromad keltira boshlaydi Batafsil #reklama 16+

Давлат активларини бошқариш агентлиги мансабдорларига жиноят иши қўзғатилди Комплаенс хизмати, Давлат хавфсизлик хизматига Давактив агентлигининг мансабдорларига қўзғатилган жиноят иши тергов гуруҳига Хавфсизлик хизматининг иқтисодий масалаларга масъул тузилмаларидан ҳам мутахассисларни жалб қилиш топширилди.
“Жуда қаттиқ чора кўрасизлар. Бу — халқнинг мулки. Агар хиёнат қилган бўлса, қонун устувор, жазо муқаррарлигини ҳамма эшитиши керак”, - деди Президент.
Telegram | Instagram | Facebook

“Чиройли ҳисоботдан бошқа балониям билмайди” — Президент ИИВ ва пойтахт ИИББ масъулларини кескин танқид қилди Президент Шавкат Мирзиёев раислигида ўтказилган видеоселектор йиғилишида ички ишлар тизими раҳбарларининг йўл қўяётган хато ва камчиликлари маълум қилинди.
“Тергов бўйича вазир ўринбосари Рамазон Ашрафов тайинланганига икки йил бўлди. Нега жаноб Ашрафов хонасидан чиқиб, ходимларни жиноятни фош қилишга ўқитмайди? Тошкент шаҳар ички ишлар бошлиғининг тергов-қидирувга масъул биринчи ўринбосари Фарҳод Хасанов шаҳарда жиноятчиликни 2 мингтага камайтирдик, деб чиройли ҳисобот беришдан бошқа балониям билмайди”, - деди давлат раҳбари.
Telegram | Instagram | Facebook

Телекоммуникация хизматлари қоидалари янгиланди: абонентлар учун муҳим қулайликлар жорий этилди Рақамни сақлаш муддати узайтирилди. Мобил алоқа абонентлари шахсий ҳисобида маблағ хизмат кўрсатишни давом эттириш учун етарли бўлмаганда мобил алоқа оператори ва абонент ўртасида тузилган шартномани бекор қилиш (мавжуд бўмаган рақам ҳолатига ўтказиш) муддати 2 ойдан 1 йилга узайтирилади. Тарифни бепул алмаштириш мумкин. Абонентлар амалдаги тариф режасини исталган бошқа тариф режаси билан бепул алмаштириши мумкин бўлади (бундан муайян гуруҳ ёки маълум чекланган ҳудуд учун ишлаб чиқилган алоҳида тариф режаларига ўтиш мустасно). Олдиндан огоҳлантириш мажбурий. Амалдаги тарифлар шартлари ўзгарганда, абонентлар бу ҳақда камида 15 кун олдин оммавий ахборот воситалари, расмий веб-сайт ёки СМС хабарномалар орқали мажбурий тартибда хабардор қилинади. Уйга бориб хизмат кўрсатиш йўлга қўйилади. Аҳолига қўшимча қулайлик яратиш мақсадида, хизмат кўрсатиш пунктига келиш имконияти бўлмаган фуқаролар учун яшаш жойига бориш, олис ва етиб бориш қийин бўлган аҳоли пунктларида сайёр мобил алоқа хизматларини кўрсатиш йўлга қўйилади. Telegram | Instagram | Facebook

Жорий йил 1 июлдан пойтахтдаги профилактика ходимларига айнан шу соҳада кўп йиллик стажи учун 5 миллион сўмгача ойлик устама берилади. Шу йил 1 февралдан юридик олийгоҳни битириб, ички ишлар тизимига ишга кирганларга олийгоҳда ўқиган даври ҳам стажга қўшилади. Вилоятдан келиб, пойтахт ички ишлар идораларида ишлаётган ходимларнинг уй ижарасига ойлик тўлов 1,8 миллион сўмдан 3,1 миллион сўмга оширилади. Шунингдек, 1 февралдан ички ишлар ходимлари учун қурилаётган уйларнинг 30 фоизи фақат профилактика инспекторларига берилади. Telegram | Instagram | Facebook

Кибержиноятларга қарши курашиш янада кучайтирилади Кибержиноятлар кундан-кунга кўпайиб, унинг турлари 18 тадан 62 тага чиқди. Айниқса, шахсий маълумотларни ўғирлаш, сунъий интеллект орқали овоз ва юз қиёфасини ўхшатиш, зарарли файлларни тарқатиш авж оляпти. Ўзлаштирилган маблағлар криптовалюта шаклида четга чиқарилмоқда. Буларни тезкор фош этиш ва тўхтатиш учун ҳуқуқ-тартибот ходимлари кибертехнологиялар ва сунъий интеллектни мукаммал эгаллаши лозимлиги қайд этилди. Шу боис, Ички ишлар вазирлигида кибержиноятчилик бўйича алоҳида департамент ташкил қилинади ва унга вазирнинг ўзи масъул бўлади. Адлия вазирлигида кибержиноятчилик ва рақамли ҳуқуқ бўйича алоҳида бошқарма очилади. Telegram | Instagram | Facebook

Ёшлар ишлари агентлиги, Мактабгача ва мактаб таълими, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирликларида гиёҳвандликка нисбатан
Ёшлар ишлари агентлиги, Мактабгача ва мактаб таълими, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирликларида гиёҳвандликка нисбатан тоқатсизлик муҳитини шакллантириш мақсадида раҳбарнинг алоҳида ўринбосари лавозими жорий этилади. Telegram | Instagram | Facebook

Ички ишлар ва Миллий гвардия ходимларига тунги хизматининг ҳар соатига базавий ҳисоблашнинг 5 фоизи миқдорида компенсация тўланиши белгиланди. Илғор тажриба асосида аҳоли гавжум жойларда дрон ёрдамида патруллик кузатуви йўлга қўйилади. Чилонзор тумани ички ишлар ходимлари соҳаси ва ҳудудидан қатъи назар, фуқаро мурожаатини қабул қилади, кўчада формали ходимга қилинган мурожаат «102»га хабар берган билан тенг бўлади. Профилактика инспектори учун замонавий, халққа ёқадиган кўринишда формани тайёрлаш топширилди. Инспекторларнинг иши рақамлаштирилади, “овозли тушунтириш хати” олиш амалиёти йўлга қўйилади. Бундан буён профилактика инспекторига KPI қўйишда протокол тузиш мезон бўлмайди. Telegram | Instagram | Facebook