cookie

Мы используем файлы cookie для улучшения сервиса. Нажав кнопку «Принять все», вы соглашаетесь с использованием cookies.

avatar

APTEKA/ Rasmiy

Сизнинг соғлиғингизга ғамхўрлик қиладиган шифокорлар жамоаси. Тиббиёт ҳақида оддий сўзлар билан. Kanal: @APTEKA_TV Шифокорлар: @vrach_apteka_tv Иккинчи каналимиз: @xalqim_tabobati

Больше
Рекламные посты
2 480
Подписчики
-224 часа
-107 дней
-10630 дней

Загрузка данных...

Прирост подписчиков

Загрузка данных...

Фото недоступноПоказать в Telegram
❤️Киприклари парвариши учун дамлама ❤️Мойчечак ҳамда бўтакўз ўсимлигининг дамламаси ҳам киприклар учун жуда фойдали. Бу нафақат киприклар, балки кўзлар учун ҳам жуда фойдали. Дамлама кўзлардаги чарчоқни олишга қодир. ❤️Бир ош қошиқ мойчечак ёки бўтакўз ўсимлигини 200 мл қайнаган сувга солиб, дамлама тайёрланади. Дамлама маълум вақтга тиндириб қўйилади. Илиқ ҳолдаги дамламага дискли докани ботириб олиб, қовоқлар устига 15-20 дақиқага қўйилади. ⛑APTEKA_TV - Соғлиғингиз учун хизмат қилувчи канал !
Показать все...
Фото недоступноПоказать в Telegram
Қумга кўмилиш озишга ёрдам берадими? ✅Қум иссиқни жуда зўр сақлайди ва уни организмнинг қон-томир ва бошқа тизимларига секин-аста етказиб беради. Иссиқ қум инсон танасини қоплар экан, тери, тери ости ёғ қавати ва тўқималарни ёқимли массаж қилади. ✅Бунинг натижасида тери ва унинг остидаги тўқималарда капилляр қон айланиши ҳамда лимфа айланиши яхшиланади, орган ва тўқималарнинг кислород билан таъминланиши, тер безларининг фаолияти яхшиланади, бу эса тер ажралиши ҳисобига ортиқча тана вазни самарали камайишига олиб келади. ⛑APTEKA_TV - Соғлиғингиз учун хизмат қилувчи канал !
Показать все...
Фото недоступноПоказать в Telegram
⭕️Тери қичишини тинчлантиради, терини яна ҳам майин қилиш учун ванна 📍4-8 литр ҳажмдаги идишга қайноқ сув қуйилади ва унга қуриган валериан ўсимлиги илдизи солинган қопга солинади: катта ёшдагилар учун 100 г, ёш болалар учун 50 г миқдорида. 📕 30 дақиқа қайнатилади ва идишни оловдан олиб, 1 соат тиндирилади, қайнатмани сув тўлдирилган ваннага қуйиб, сув ҳароратини 36,6-37 даражага етказилади. Ванна 15-30 дақиқа қабул қилинади. Ёш болалар ҳамда катталарга фойдали. ⛑APTEKA_TV - Соғлиғингиз учун хизмат қилувчи канал !
Показать все...
Фото недоступноПоказать в Telegram
‼️Сколиознинг олдини олиш учун ортопедик машқлар ✅Оёқ учида туриб, иккала қўл юқори кўтарилади. Бармоқларни бир-бирига теккизиб, тана билан бирга айланиш лозим. ✅Оёқни елка кенглигига мослаб, қўллар икки ёнга туширилади. Сўнг бир қўлни гавда бўйлаб елка томон кўтаринг-да, танани қарама-қарши томонга энгаштиринг. Иккинчи қўлни оёқ бўйлаб пастга тушириб, шу зайлда иккинчи томонга энгашинг. ✅Юзтубан ётиб, икки қўлни қанот қилиб ёзинг-да, орқага энгашинг. ⛑APTEKA_TV - Соғлиғингиз учун хизмат қилувчи канал !
Показать все...
Фото недоступноПоказать в Telegram
🌲Буйрак ва сийдик пуфаги шамоллаганда.. ✅Қарағай нина барглари терилади (қанча янги бўлса, шунча яхши), шохлари майда қилиб кесилади ва 3-4 ҳовуч зирк дарахти бужури чопилади. Ҳаммасини челакка солиб сув қуйиб, 2 соат қайнатилади. қайнатманинг устини ёпиб, 30 дақиқа тиндирилади. ✅Тиндирилган қайнатмани ваннага қуйиб, бемор бўйнигача сувга тушиб ётади, сув ҳарорати 37 даража бў­лиши шарт. Ванна 15-20 дақиқа давомида қабул қилинади. Жараён тугагач, сочиқ билан яхшилаб артиниб, 1 соат ўринда ётиши керак. ⛑APTEKA_TV - Соғлиғингиз учун хизмат қилувчи канал !
Показать все...
Фото недоступноПоказать в Telegram
🥛Юзни оқартириш учун ниқоб 🍶Кучли оқартирувчи таъсирга эга бу ниқобни терининг фақат доғ босган сатҳларига суртиш тавсия этилади. ⚙️Тайёрланиши: 1 чой қошиқдан сут (ёки сут зардоби), лимон шарбати ва 3 фоизли водород пероксидини аралаштириб, юзнинг доғ босган жойларига 2-3 маротаба (ҳар беш дақиқада) суртилади. Охирги қатлам қуригач, 10 дақиқа кутиб, ниқобни илиқ сувда ювиб ташланг ва юз терисига озиқлантирувчи крем суртинг. ⛑APTEKA_TV - Соғлиғингиз учун хизмат қилувчи канал !
Показать все...
Фото недоступноПоказать в Telegram
🔺Агар юз терингиз қуруқ ва доғ босган бўлса.. 🔺Бошпиёзни майда тишли қирғичдан ўтказиб, тенг миқдорда (ёки сал кўпроқ) суюқ асал қўшинг. Аралашма юз терисига суртилади, 15-20 дақиқадан сўнг аввал нам, кейин қуруқ тампон билан артилади. Шунингдек, ёғли ва нормал тери соҳибалари пиёз шарбатидан сепкил ҳамда пигмент доғларни кетказувчи восита сифатида фойдаланишлари мумкин. 🔺Бунинг учун эрталаб ва кечқурун юз терисини пиёз шарбатига намланган тампон билан артиб, сўнг қаймоқ суртилади. 10 дақиқадан сўнг илиқ сувда ювиш керак. ⛑APTEKA_TV - Соғлиғингиз учун хизмат қилувчи канал !
Показать все...
Фото недоступноПоказать в Telegram
😊Оёқ тирноқларидаги замбуруғларни уй шароитида бартараф қилиш 😊Истеъмол содаси ва натрий борат. Истеъмол содаси замбуруғни даволашнинг энг арзон ва самарали воситаси ҳисобланади. Шунингдек у оёқлардаги ёқимсиз ҳидларни ҳам йўқотади. Натрий борат – касалликни даволашга ёрдам берувчи табиий ишқорли восита. 😊Агар сиз сода ва натрий боратни аралаштириб, уни ҳафта давомида бир кунда икки маҳал зарарланган тирноқларга сурсангиз тез кунларда замбуруғдан қутуласиз. ⛑APTEKA_TV - Соғлиғингиз учун хизмат қилувчи канал !
Показать все...
Фото недоступноПоказать в Telegram
🔔Тирноқларни парваришлаш учун ванналар ✔️Совунли ванна. Идишдаги илиқ сувга бироз суюқ совун ва 1 ош қошиқ туз солиб аралаштиринг. Қўлингизни идишдаги сув совигунча солиб ўтиринг. ✔️Лимонли ванна. Идишга ўсимлик ёғини қуйинг ва уй ҳароратидан бироз юқори даражада иситинг. 1 дона лимон шарбатини олиб ёғ билан аралаштиринг. 20 дақиқа давомида қўлингизни аралашма ичида тутиб туринг. ⛑APTEKA_TV - Соғлиғингиз учун хизмат қилувчи канал !
Показать все...
Фото недоступноПоказать в Telegram
Қабзиятни уй шароитида қандай қилиб бартараф қилиш мумкин? 🟡Беҳи уруғи ҳам қабзият ҳолатини бартараф этишда сурги сифатида қўлланилади. Бунинг учун етилган беҳи уруғи мевадан ажратиб олинади ва салқин жойда қуритилади. 🟢Бир чойқошиқ беҳи уруғи устига 200 грамм (бир стакан) қайноқ сув қуйиб дамланади. Дамламадан кунига овқатдан олдин чорак стакандан уч маҳал ичилади. ⛑APTEKA_TV - Соғлиғингиз учун хизмат қилувчи канал !
Показать все...