BUGUNGI GAP | Расмий канал
⚡️Bugungi Gap - кун давомидаги энг долзарб, тезкор хабарлар. 📹 Воқеа ёки ҳодиса гувоҳи бўлдингизми, бизга жўнатинг каналга чиқарамиз: @BugungiGapBot 👈 📈Реклама: @Nurov_N1
Больше📈 Аналитический обзор Telegram-канала BUGUNGI GAP | Расмий канал
Канал BUGUNGI GAP | Расмий канал (@bugungigap) языкового сегмента Узбекский является активным участником. Сейчас сообщество объединяет 913 557 подписчиков, занимая 132 место в категории Новости и СМИ и 25 место в регионе Узбекистан.
📊 Показатели аудитории и динамика
С момента создания невідомо проект демонстрирует стремительный рост, собрав аудиторию из 913 557 подписчиков.
Согласно последним данным от 01 ноября, 2026, канал показывает стабильную активность. За последние 30 дней изменение числа участников составило -104 520, а за последние 24 часа — 842, при этом общий охват остаётся высоким.
- Статус верификации: Не верифицирован
- Уровень вовлечённости (ER): Средний показатель вовлечённости аудитории составляет 7.67%. В первые 24 часа после публикации контент обычно набирает 7.27% реакций от общего числа подписчиков.
- Охват публикаций: В среднем каждый пост получает 70 093 просмотров. В течение первых суток публикация набирает 66 452 просмотров.
- Реакции и взаимодействия: Аудитория активно поддерживает контент: среднее количество реакций на один пост — 143.
📝 Описание и контентная политика
Автор описывает ресурс как площадку для выражения субъективного мнения:
“⚡️Bugungi Gap - кун давомидаги энг долзарб, тезкор хабарлар.
📹 Воқеа ёки ҳодиса гувоҳи бўлдингизми, бизга жўнатинг каналга чиқарамиз: @BugungiGapBot 👈
📈Реклама: @Nurov_N1”
Благодаря высокой частоте обновлений (последние данные получены 02 ноября, 2026) канал поддерживает актуальность и высокий уровень охвата публикаций. Аналитика показывает, что аудитория активно взаимодействует с контентом, что делает его важной точкой влияния в категории Новости и СМИ.
Загружаем данные
| Дата | Привлечение подписчиков | Упоминания | Каналы | |
| 02 ноября | 0 | |||
| 01 ноября | +4 084 |
| 2 | #Даҳшат
Сурхондарёда ичиб олиб мунтазам онасини сўкиб келган ўғил 7 суткага қамалди.
Уни дунёга келтирган, тунларини бедор ўтказиб, бор меҳрини берган онага бундай муносабат қилиш мумкинми?
Ҳурматли ота-оналар, фарзанд тарбиясига бефарқ бўлманг! Зеро, тарбия оиладан бошланади, ҳурмат эса аввало онага бўлган муносабатда намоён бўлади.
⚡️ @BugungiGap - ТВда кўрсатилмайдиган тезкор хабарлар. | 18 826 |
| 3 | #Даҳшат
Ичида 9 киши бўлган шахсий бизнес самолёт ракетадек ерга қулади.
Флорида штати Палм-Бич округида хусусий самолёт қулаб тушди. Ҳодиса оқибатида 9 киши ҳалок бўлган, қурбонларнинг шахсига аниқлик киритилмаган. Авиаҳалокат АҚШ президенти Доналд Трампнинг Мар-а-Лаго қароргоҳидан тахминан 15 километр узоқликда содир бўлган.
⚡️ @BugungiGap - ТВда кўрсатилмайдиган тезкор хабарлар. | 19 328 |
| 4 | Reels suratga olasizmi? iPhone yutib oling va Click kreatoriga aylanish imkoniyatini qo‘lga kiriting 🎬
Videolaringiz brend bilan hamkorlikning boshlanishi bo‘lishi mumkin! «Click bilan birga» loyihasi ishtirokchilari orasidan Click uchun kontent yaratadigan ijodkorlarni izlayapmiz 💙
Videomiz qahramoni Ziyoda va uning mobilografiyaga bo‘lgan qiziqishidan ilhomlaning. Siz esa nimaga ishtiyoqmand ekaningizni Reels’ingizda ko‘rsating:
📱 Kamida 20 soniyalik Reels suratga oling.
🎵 Click’ning maxsus trekini qo‘shing.
📲 Ochiq Instagram profilingizda #ClickBilanBirga heshtegi bilan @clickuz’ni belgilab joylang.
🏆 Eng ko‘p ko‘rilgan uchta video mualliflari iPhone 18 Pro Max, iPhone 18 Pro yoki iPad 11 A16 sovrinlarini qo‘lga kiritadi.
Tanlangan ishtirokchilarni esa keyingi saralash kutmoqda. Ularda qo‘shimcha sovrinlarni yutish va Click kreatoriga aylanish imkoniyati bo‘ladi.
6-noyabr soat 23:59 gacha ulguring! Tanlov g‘oliblari 12-noyabrda e’lon qilinadi.
Ishtirok etish bepul. Tanlovda 18 yoshga to‘lgan O‘zbekiston rezidentlari qatnashishi mumkin.
Barcha shartlar. | 18 706 |
| 5 | ⚠️ #Даҳшат
Юраги бўшлар кўрмасин!
Imarat компаниясидан пулини ололмаётган мижозлардан бири пичоқ билан томирларини кесган вазият видеоси пайдо бўлди. 😱
⚡️ @BugungiGap - ТВда кўрсатилмайдиган тезкор хабарлар. | 19 159 |
| 6 | Дунёнинг 30 дан ортиқ қудратли давлатлари аҳолисини уруш ва йирик офатларга тайёргарлик кўришга чақирди!
Буюк Британия, АҚШ, Германия, Франция, Япония ва бошқа қатор давлатлар фуқароларга озиқ-овқат, сув, дори-дармон ҳамда радиоприёмникларни олдиндан ғамлаб қўйишни тавсия этмоқда. Бунга уруш хавфи, киберҳужумлар ва табиий офатлар сабаб қилиб кўрсатилмоқда.
Кўпчилик мамлакатларда камида 72 соатлик, Швеция ва Норвегияда бир ҳафталик, Германияда эса 10 кунлик захирага эга бўлиш маслаҳат берилмоқда.
⚡️ @BugungiGap - ТВда кўрсатилмайдиган тезкор хабарлар. | 17 423 |
| 7 | #Диққат
Тошкентда янги фирибгарлик: "Автотураргоҳдан қарзингиз бор" деган сохта хабарлар келмоқда.
Тошкентликларга "Poytaхt Parking" номидан сохта СМС келмоқда. Фирибгарлар "қарзингиз бор" деб қўрқитиб, сохта ҳавола (ссылка) орқали тўлов қилишни талаб қилишмоқда.
Ҳаволаларга кирманг ва карта маълумотларингизни асло киритманг! Картангиздаги барча пулларни ўғирлаб олишлари мумкин.
Бу хабарни яқинларингизга юбориб, уларни огоҳлантиринг!
⚡️ @BugungiGap - ТВда кўрсатилмайдиган тезкор хабарлар. | 22 016 |
| 8 | #Диққат
Энди сиз телефон рақамингизни аукционда сотишингиз мумкин.
Бунинг учун мобил рақамлар аукционига кириб, рақамни киритишингиз лозим. Бунда рақамнинг бошланғич нархидан 1 фоизини эълон учун тўлайсиз. Масалан рақамингизни 1 млн сўм бошланғич нарх билан сотувга қўйсангиз, аукцион учун 10 минг сўм хизмат ҳақида тўлашингиз керак бўлади.
⚡️ @BugungiGap - ТВда кўрсатилмайдиган тезкор хабарлар. | 21 516 |
| 9 | #Диққат
Қўйлиқда яна "мега пробка" бўлади: Водийдан Тошкентга келиш йўлининг бир қисми вақтинча ёпилади.
Тошкент шаҳри Бектемир тумани ҳудудидан ўтувчи А373 «Тошкент-Ўш» автомобил йўлинииг 1-километрида жойлашган Чирчиқ дарёси кўпригида таъмирлаш ишлари олиб борилаётгани муносабати билан 3 ноябр куни соат 10:00 дан 4 ноябр куни соат 07:00 га қадар ҳаракат бир томонлама, яъни водий – Тошкент йўналиши бўйича ёпилади.
⚡️ @BugungiGap - ТВда кўрсатилмайдиган тезкор хабарлар. | 22 955 |
| 10 | Давлатимиз раҳбари меҳнат миграцияси соҳасини такомиллаштириш вазифаларини белгилаб берди.
⚡️ @BugungiGap - ТВда кўрсатилмайдиган тезкор хабарлар. | 22 255 |
| 11 | #Даҳшат
Куни кеча улоқ майдонига тушиб олган одамни от босиб кетибди.
Улоқ мусобақалари ҳам бошланди. Томошага борганда ҳушёр бўлинг.
⚡️ @BugungiGap - ТВда кўрсатилмайдиган тезкор хабарлар. | 33 754 |
| 12 | #Ана_бўлмаса
"Бўлмай кетаяпти, мен сакраб тушиб қоламан…" – акамиз канатга чиққанидан пушаймон бўлибдилар.
⚡️ @BugungiGap - ТВда кўрсатилмайдиган тезкор хабарлар. | 35 512 |
| 13 | #Тезкор
Энди чет элга ишга фақат хусусий бандлик агентликлари юборади.
Президент Шавкат Мирзиёев фуқароларни хорижга ишга жойлаштириш масаласи энг ишончли хусусий бандлик агентликларига тўлиқ ўтказилишини маълум қилди.
Янги тизимда хорижда юқори даромадли ишга жойлаштирилган ҳар бир фуқаро учун агентликка 1,5 млн сўм рағбат пули тўланади. Ёшларни касб ва тилга тайёрлаш учун техникум биноларининг бир қисми бепул ижарага берилади.
Шунингдек, чет элдан жалб қилинган ўқитувчи ва экспертлар учун ижтимоий солиқ 1 фоиз этиб белгиланади, ўқув жараёни учун зарур ускуна ва жиҳозлар эса божхона божидан озод қилинади.
Эвазига хусусий бандлик агентликлари тўлиқ шаффоф тизимда ишлайди ва уларнинг рейтинги юритилади. Фуқаронинг аниқ ишга жойлашиши, ҳуқуқлари таъминланиши, юқори даромад топиши ва кафолатли ижтимоий таъминотга эга бўлиши асосий мезон бўлади.
⚡️ @BugungiGap - ТВда кўрсатилмайдиган тезкор хабарлар. | 35 946 |
| 14 | 🍇Uzum Avto’da avtomobilingizni 300 million so‘mga sotish imkoniyatini qo‘lga kiriting!
6-dekabrgacha avtomobilingizni sotish bo‘yicha e’lon joylashtiring — Uzum Avto omadli ishtirokchilardan to‘rttasining avtomobilini, hatto uning narxi bundan arzonroq bo‘lsa ham, 300 000 000 so‘mdan sotib oladi!
Aksiyada ishtirok etish bepul. Aksiyaning to‘liq shartlari: оrzu.uzumavto.uz/avto300 | 35 095 |
| 15 | #Тезкор
Тошкентда яна "новостройка" ёнмоқда.
Олмазор туманида янги қурилаётган бинода кучли ёнғин чиқди — иншоот тепасидан қуюқ тутун кўтарилмоқда.
⚡️ @BugungiGap - ТВда кўрсатилмайдиган тезкор хабарлар. | 46 476 |
| 16 | #Расман
Imarat эгаси Марат Ҳайруллаевич гумонланувчи сифатида ушланди.
«Imarat Development» қурилиш лойиҳаси эгаси Марат Ҳамдамов ва шунингдек, Ж.А. исмли бошқа бир шахс Тошкент шаҳар ИИББ томонидан олиб борилаётган жиноят ишида гумонланувчи тариқасида жалб этилган ва ЖПКнинг 227-моддаси (Суриштирувчининг, терговчининг ёки прокурорнинг ушлаб туриш) тартибида ушланган.
⚡️ @BugungiGap - ТВда кўрсатилмайдиган тезкор хабарлар. | 47 310 |
| 17 | "Хориждаги иш стажи Ўзбекистонда пенсия тайинлашда ҳисобга олиниши керак" — Президент.
Давлат раҳбари хорижда қонуний меҳнат қилаётган фуқаролар солиқ билан бирга пенсия бадалларини ҳам тўлаётгани, аммо уларнинг иш стажини ватанга қайтгач ҳисобга олиш масаласи тўлиқ ҳал этилмаганига эътибор қаратди.
Бу йил Қирғизистон, Озарбайжон ва Туркия билан иш стажи ва пенсия ҳуқуқини ўзаро тан олиш бўйича битимлар имзоланган. Энди Германия, Россия, Япония, Корея, Болтиқбўйи ва Болқон давлатлари билан ҳам шундай келишувларга эришиш вазифаси қўйилди. Мутасаддиларга ушбу давлатлар билан музокараларни жадаллаштириб, йил якунига қадар аниқ натижага эришиш топширилди.
"Уларнинг хориждаги иш стажи ватанга қайтгандан кейин ҳисобга ўтиши, айниқса, пенсия тайинлашда, албатта, инобатга олиниши зарур" — деди Шавкат Мирзиёев.
⚡️ @BugungiGap - ТВда кўрсатилмайдиган тезкор хабарлар. | 47 196 |
| 18 | Президент мигрантларни кам даромадли ишларга юбораётган ҳокимлар танқид қилинди.
Фарғоналик мигрантлар уйига ойига ўртача 1 850 доллар юбормоқда, Қорақалпоғистон ва Тошкент вилоятида эса бу кўрсаткич 400 долларга ҳам етмаяпти.
Президент ҳудудлар ўртасидаги катта тафовутга эътибор қаратиб, одамларни юқори даромадли ишларга тайёрлаш бўйича ишларни қайта кўриб чиқиш зарурлигини таъкидлади.
“Нимага бир ойда бир марта таҳлил қилмайсизлар? Ҳамма имкониятлар бор-ку, мигрантларга шароит яратиш бўйича элчиларни йиғиб гаплашмайсизларми” — дея ҳокимларга юзланди давлат раҳбари.
⚡️ @BugungiGap - ТВда кўрсатилмайдиган тезкор хабарлар. | 47 518 |
| 19 | "Чет элда ишлаётган юртдошларимиз ҳақиқий мард инсонлардир" - Шавкат Мирзиёев.
Президент Шавкат Мирзиёев хорижда меҳнат қилаётган юртдошларимиз ҳақида гапириб, уларнинг ҳар бири давлат ҳимоясида бўлиши шартлигини қатъий таъкидлади.
“Чет элда ишлаётган ҳар бир юртдошимиз оиласининг ризқи, фарзандлари келажаги учун тинимсиз меҳнат қилаётган ҳақиқий мард инсонлардир. Улар ҳам бизнинг фуқароларимиз, бизнинг фарзандларимиз. Қаерда ишлашидан қатъи назар, фуқароларимиз ҳуқуқини ҳимоя қилиш — давлатнинг доимий бурчи ва вазифаси”, — деди давлат раҳбари.
⚡️ @BugungiGap - ТВда кўрсатилмайдиган тезкор хабарлар. | 49 494 |
| 20 | «IMARAT DEVELOPMENT» АСОСЧИСИ КОМПАНИЯНИ ЭГАЛЛАБ ОЛИШГА УРИНИШЛАР ҲАҚИДА БАЁНОТ БЕРДИ
Компания асосчиси Марат Ҳамдамов сўнгги бир ой давомида бир гуруҳ шахслар томонидан ўзига ва оиласига кучли босим ҳамда таҳдидлар бўлаётганини маълум қилди.
Унинг сўзларига кўра, ундан компанияни топшириш, чет элга чиқиб кетиш талаб қилинган, ўз офиси ва қурилиш лойиҳаларига кириши тақиқланган.
Шунингдек, мазкур шахслар компанияни сотиш ва мижозларга тегишли тайёр уйларни банкка гаровга қўйишни режалаштиргани айтилмоқда.
«Мижозларимни ҳам, лойиҳаларимни ҳам ташлаб кетмайман. Уйларни охиригача қуриб топшираман. Imarat Development’ни ҳеч кимга бермаймиз!» — деди Марат Ҳамдамов.
Унинг билдиришича, ҳолат юзасидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга расмий аризалар киритилган. | 46 939 |
