cookie

Мы используем файлы cookie для улучшения сервиса. Нажав кнопку «Принять все», вы соглашаетесь с использованием cookies.

avatar

Mo’min.uz

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Сурхондарё вилояти, Музработ тумани "Дўстмуҳаммад бобо”жомеъ масжиди расмий канали ✍️Савол ва таклифларни қуйидаги манзилга ёзишингиз мумкин👇👇 @DustmuhammadboboAdmin +998975512156 Каналга уланиш: https://t.me/MuminUzM

Больше
Рекламные посты
3 549
Подписчики
Нет данных24 часа
-217 дней
-530 дней

Загрузка данных...

Прирост подписчиков

Загрузка данных...

Ким Қаҳф сурасини жума куни қироат қилса... Абу Саъид розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Ким Қаҳф сурасини жума куни қироат қилса, унга икки жума орасича нур зиё сочади", дедилар. ——— ▶️ Каҳф сураси 📀 Шайх Алижон қори #Қуръон #Каҳф #қироат РАСМИЙ САҲИФАИМИЗ👇 Telegram I Facebook I Instagram I Youtube I Xojabuxoriy.uz
Показать все...
Kahf surasi - Shayx Alijon qori.mp343.94 MB
👍 2
01:23
Видео недоступноПоказать в Telegram
#muftiy_minbari 🌙 БУ КАСАЛЛИКНИ ДАВОСИ ФАҚАТ ТАВБАДИР 🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари 📲📲📲📲📲📲Яқинларингизга ҳам! ⏰Каналимизга обуна бўлишни унутманг! https://t.me/MuminUzM
Показать все...
12.26 MB
👍 3😭 3
Repost from Muslim.uz
#форум #ренессанс 🌙 "БУЮК АЖДОДЛАР МЕРОСИ – III РЕНЕССАНС ПОЙДЕВОРИ" ЎЗБЕКИСТОН ОЛИМЛАРИ ФОРУМИ 🗣 Бугун пойтахтимиздаги Маърифат марказининг Симпозиумлар саройида Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази томонидан “Буюк аждодлар мероси – III Ренессанс асоси” Ўзбекистон олимлари форуми ўз ишини давом эттирди. Куннинг биринчи ярмида илмий анжуманнинг ялпи йиғилиши бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон Республикаси Сенати ва Олий Мажлиси аъзолари, Президент маслаҳатчилари, Ўзбекистон Ислом цивилизацияси маркази, Фанлар академияси ва бир қатор илмий-тадқиқот институт мутасадди ва профессор-ўқитувчилари, олимлари, уламолар, диний соҳа мутахассислари иштирок этди.
🌙 Анжуманда Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари сўзга чиқиб: “Биз аждодларимиз билан доимо фахрланиб келамиз. Энди уларга муносиб бўлишимизнинг вақти келди. Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказида бунинг учун барча шароитлар муҳайё этилади, етук уламолар иштирокида учрашувлар қиламиз, илмий суҳбатлар қурамиз. Марказда аждодларимизнинг асарлари тадқиқ этилади, таржималари амалга оширилади, таҳлил қилинади. Ушбу мақсадда Ўзбекистоннинг энг етакчи олимлари, мутахассислари, илмий изланувчилари, ҳатто хорижнинг етук алломалари жалб қилинади. Шу боис ушбу марказ юртимизда илмий изланиш олиб бораётган тадқиқотчиларнинг энг муҳим масканига айланишига ишонамиз”, дея таъкидлаб, Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази келгусида чин маънода III Ренессанс асоси бўлишга умид билдирди.
🖥 БАТАФСИЛ Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING ✅ VA ULASHING🗣 ▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
Показать все...
👍 3
01:25
Видео недоступноПоказать в Telegram
#muftiy_minbari 🌙 ҚАЛБ ҚАЧОН ТАСКИН ТОПАДИ? 🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари 🌐 https://t.me/MuminUzM 😎 OBUNA BO'LING ✅ VA ULASHING
Показать все...
7.45 MB
👍 10👎 1🔥 1
Ҳар қандай касалликнинг давоси бор, аммо... ⏱ 3:39 дақ #Tafakkur_vaqti Улашинг ⤵️ @muslimuzportal | @mp3muslim
Показать все...
Har qanday kasallikning davosi bor ammo....mp33.35 MB
👍 7😭 2
Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Агар сизлардан бирортангиз таҳорат қилса-ю, таҳоратини яхшилаб қилса, сўнгра таҳоратидан фориғ бўлишида: «Ашҳаду аллаа илааҳа иллаллоҳу ваҳдаҳу лаа шарийка лаҳу. Ва ашҳаду анна Муҳаммадан абдуҳу ва Росулуҳу», деб айтса, албатта, унга жаннатнинг саккиз эшиги очилур ва у хоҳлаганидан кирур», дедилар». Бешовларидан фақат Бухорий ривоят қилмаган. Термизий эса: «Аллоҳумма ижъалний минат-таввабийна ва ижъалний минал мутатоҳҳирийн»ни зиёда қилган. Шарҳ: Ҳазрати Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинаётган бу ҳадиси шарифда ҳам таҳоратни тугатгандан сўнг ўқиладиган дуо эслатилмоқда. Охирида эса мазкур икки амалга бериладиган мукофот – жаннатнинг саккиз эшиги очилиши-ю, таҳоратни яхшилаб қилиб, ҳадисда келган дуони ўқиган одамнинг ўзи хоҳлаган эшикдан жаннатга кириши айтилмоқда. Бу ҳам таҳоратни яхшилаб қилиш ва шаҳодат калимасини ихлос билан айтишнинг қанчалар фазилатли эканлигини яна бир бор кўрсатиб турибди. Уламоларимизнинг айтишларича, таҳорат қилиб, аъзоларни турли кир ва ифлосликлардан поклаб бўлгандан кейин шаҳодат калималарини айтиш Аллоҳга ихлос ила амал қилганликка ва қалбнинг риё ва ширклардан пок бўлганига ишорадир. Имом Термизий ушбу ҳадисни ривоят қилганларида шаҳодат калималаридан кейин: «Аллоҳумма ижъалнии минат таввабийн ва ижъалнии минал мутатоҳҳирийн» деган дуони ҳам ўқиган эканлар. Бу дуонинг мазмуни «Аллоҳим! Мени кўп тавба қилувчилардан ва покланувчилардан қилгин»дир. Бу билан киши таҳорат қилиб, баданини сув билан поклагач, Аллоҳ таолодан тавба қилинмаса, кечирилмайдиган гуноҳлари учун ўша дуо билан тавбага муяссар этишини сўрайди. Аллоҳ таолонинг Пайғамбари Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам ана шу тоифа кишиларга жаннатнинг саккиз эшиги очилиб, хоҳлаганидан киришлари мумкинлигини башорат этмоқдалар. Шундай экан, доимо таҳоратимизни маромига етказиб, мукаммал қилайлик, сўнгра ихлос билан калимаи шаҳодатни ва ушбу ҳадисда келган дуони ўқишга одатланайлик. ("Ҳадис ва Ҳаёт" китобидан). https://t.me/MuminUzM
Показать все...
Mo’min.uz

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Сурхондарё вилояти, Музработ тумани "Дўстмуҳаммад бобо”жомеъ масжиди расмий канали ✍️Савол ва таклифларни қуйидаги манзилга ёзишингиз мумкин👇👇 @DustmuhammadboboAdmin +998975512156 Каналга уланиш:

https://t.me/MuminUzM

👍 16🔥 1
01:31
Видео недоступноПоказать в Telegram
#muftiy_minbari 🌙 КИМ ИЛМ ЎРГАНСА МУАММОЛАРДАН ОМОНДА БЎЛАДИ 🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари 🌐 https://t.me/MuminUzM
Показать все...
9.48 MB
👍 6🔥 4
11806. Жаннатдаги уй 1. Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилади, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким “Қул ҳуваллоҳу аҳад»ни ўн марта ўқиса, Аллоҳ унга жаннатда бир уй бино қилади”, дедилар.  Имом Аҳмад ривояти. 2. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким намозда ўринни тўлдирса, Аллоҳ унинг бир даража кўтаради ва унга жаннатда бир уй бино қилади”, дедилар. 3. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким Аллоҳ учун какликнинг тухумларини қўядиган еричалик бўлса ҳам, масжид бино қилса, Аллоҳ унга жаннатда уй қуриб беради” дедилар. Имом Аҳмад ривояти. 4. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким тўрт ракат зуҳо намози ўқиса ва пешиндан аввал тўрт ракат ўқиса, у учун жаннатда бир уй барпо қилинади”, дедилар. 5. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким бирор касални бориб кўрса ёки Аллоҳ йўлидаги биродарини зиёрат қилса, бир нидо қилувчи: “Пок бўлдинг, юришинг ҳам пок бўлди ва жаннатдан ўзинг учун жой тайёрлаб қўйдинг”, деб нидо қилади”, дедилар. Имом Термизий ривояти. 6.  Абу Мусо розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Агар бирор банданинг фарзанди вафот этса, Аллоҳ таоло фаришталарига: «Бандам фарзандининг руҳини олдингларми?» дейди. Улар: «Ҳа», деб жавоб беришади. Сўнг Аллоҳ: «Қалбининг мевасини қабз қилдингларми?» дейди. Фаришталар яна: «Ҳа», деб жавоб беришади. «Бандам нима деди?» деб сўрайди Аллоҳ таоло. Фаришталар: «Сенга ҳамд ва истиржоъ айтди», дейишади. Шунда Аллоҳ таоло: «Бандам учун жаннатда бир уй қуринглар ва уни «ҳамд уйи» деб атанглар», дейди», дедилар. Имом Термизий ривояти. 7. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Қайси бир мусулмон банда ҳар куни фарздан ташқари ўн икки ракат ихтиёрий намоз ўқиса, Аллоҳ унга жаннатда бир уй қуриб беради», деганлар. Умму Ҳабиба: «Шундан бери уларни доимо ўқиб келаман», деган». Имом Муслим ривояти. 8. Ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким бозорга кирганда «Лаа илааҳа иллаллооҳу, ваҳдаҳуу лаа шариика лаҳу, лаҳул мулку ва лаҳул ҳамду, йуҳйии ва йумийту ва ҳува ҳаййун лаа ямууту, биядиҳил хойру ва ҳува ъалаа кулли шайъин қодийр», деса, Аллоҳ унга миллионта ҳасана ёзади ва ундан миллион ёмонликни ўчиради ҳамда уни миллион даражага кўтаради», дедилар». Бошқа бир ривоятда: «Уни миллион даражага кўтаради» жумласининг ўрнига «ва унга жаннатдан бир уй қуради», дейилган. Имом Термизий ривояти. Маъноси: “Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқдир. Унинг Ўзи ёлғиздир, шериги йўқдир. Мулк Уники ва ҳамд Уникидир, тирилтирур ва ўлдирур ва У тирикдир, ўлмас. Яхшилик Унинг қўлидадир ва У ҳар бир нарсага қодирдир». 9. Абу Умома ал-Боҳилий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ҳақ бўла туриб жанжални тарк этган кишига жаннат ёнидаги бир уйга кафилман. Ҳазилдан бўлса ҳам, ёлғонни тарк этган кишига жаннат ўртасидаги бир уйга кафилман. Чиройли хулқли кишига жаннатнинг энг юқорисидаги бир уйга кафилман», дедилар. Абу Довуд саҳиҳ иснод билан ривоят қилган. 10. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳивасаллам: «Албатта, жаннатда ташқариси ичидан, ичкариси ташқаридан кўриниб турадиган хоналар бор. Аллоҳ у хоналарни – таом едирган, саломни ёйган ва кечаси одамлар уйқуда ётганда тунги (таҳажжуд) намозни ўқиган зотлар учун тайёрлаб қӯйгандир”, дедилар. Имом Аҳмад ривояти. Бошқа ривоятда: «Сўзни чиройли қилган... ва (нафл) рўзада давомий бӯлганлар», деб зиёда қилинган.
Показать все...
👍 10🔥 4
02:31
Видео недоступноПоказать в Telegram
Ota-ona farzand tarbiyasiga mas‘uldir. 🎙Boboxon domla Qosimov Muzrabot tumani bosh imom-hatibi @Muminuzm
Показать все...
20.33 MB
👍 15😭 3
#Мутолаа_вақти Ибратли хикоя (Давоми) 4-кисм Шу пайт эшикда тиланчининг овози эшитилди: “Эй уй эгалари, Аллоҳ сизга бергандан менга ҳам беринг!” Фақир киши эшикни очиб: “Шу пайтда Аллоҳ бизга ҳеч кутмаган жойимиздан 14000 дирҳам ҳадя қилди. Модомики, сен Аллоҳ ризоси учун Аллоҳ берганидан сўраяпсан, мен ҳам шу пулнинг ярмини сенга берай, қолган ярми бизники бўлсин”. Биргина сўзи учун 7000 дирҳамга эга бўлганидан хурсанд тиланчига пулнинг ярмини олиб чиқиш учун уйига кириб кетди, чиқиб қараса тиланчи йўқ. У ер-бу ерни қараса ҳеч қаерда кўринмади. Уй эгаси ўша куни ғам-ташвишлардан холи уйқуга кетди ва тушида бояги тиланчини кўрди. Ундан нега кетиб қолганлигини сўраганда, тиланчи: “Мен тиланчи эмас эдим, Аллоҳнинг фаришталаридан бири эдим. Хайрли ишларни қай даражада яхши кўришинг ва Аллоҳга боғлиқлик даражангни билиш учун инсон шаклида сенинг уйингга келдим. Мени Аллоҳ сени охирги марта синаб, даражангни юксалтириш учун хонадонингга юборди. Олдинги куни аёлингнинг рўмолини сотиб, икки дирҳам олганингда ўша икки дирҳамни олган ҳам мен эдим. Ўша икки дирҳамни хотиржамлик билан Аллоҳ ризоси учун менга берганинг учун Аллоҳ сенга инжуни берди. Бугунги сахийлигинг учун эса нариги дунёда тенгсиз неъматлар билан тўла Жаннатга эришасан”. Сенингдек энг қийин вазиятларда ҳам Аллоҳ ризосини барча нарсадан устун қўювчиларга хушхабар бўлсин… Аллоҳ барчамиздан, дунё мол-мулкларидан устун қўйган барчадан рози бўлсин… https://t.me/muminuzm
Показать все...
Mo’min.uz

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Сурхондарё вилояти, Музработ тумани "Дўстмуҳаммад бобо”жомеъ масжиди расмий канали ✍️Савол ва таклифларни қуйидаги манзилга ёзишингиз мумкин👇👇 @DustmuhammadboboAdmin +998975512156 Каналга уланиш:

https://t.me/MuminUzM

👍 16😭 3🔥 2
Выберите другой тариф

Ваш текущий тарифный план позволяет посмотреть аналитику только 5 каналов. Чтобы получить больше, выберите другой план.