cookie

Мы используем файлы cookie для улучшения сервиса. Нажав кнопку «Принять все», вы соглашаетесь с использованием cookies.

avatar

"Piskent hayoti" gazetasi rasmiy kanal

"Piskent hayoti" ijtimoiy-siyosiy gazetaning telegram tarmog'idagi kanali. Murojaat, taklif va e'lonlar uchun @piskenthayoti4071260

Больше
Рекламные посты
2 063
Подписчики
-524 часа
-157 дней
-1830 дней
Время активного постинга

Загрузка данных...

Find out who reads your channel

This graph will show you who besides your subscribers reads your channel and learn about other sources of traffic.
Views Sources
Анализ публикаций
ПостыПросмотры
Поделились
Динамика просмотров
01
АССАЛОМ АЛАЙКУМ ХАЙРЛИ ТОНГ Янги тонгга етдик  минг шукур. Бахтга тўлсин хонадонингиз Ишқу қувонч кўзларда зохир, Омон бўлсин азиз бошингиз. Шабнамдайин , Меҳри дарё  дўстларга САЛОМ!. Чеҳрангизда балқийди меҳр, Чақнаб турган кўзларда сеҳр. Пок  қалбингиз иймондан ахир, Меҳри дарё  дўстларга САЛОМ!. Ҳалол бўлсин ичган ошингиз, Қувончлардан бўлсин ёшингиз. Тошдан  бўлсин  азиз бошингиз, Меҳри дарё дўстларга  САЛОМ! @piskenthayoti
741Loading...
02
ХАЙРЛИ ТУН Жаннатни истасанг➖ ота➖онангни сен ҳақингда қалбидан ўтказаётганларига ҳушёр бўл!!! Уларни ранжитма !!! Жаннатга йўл ота- она орқали ўтлишини унутма! @piskenthayoti
1461Loading...
03
Кимнинг қандайлиги қачон билинади. Эрнинг қанақалиги хотини бемор бўлиб қолганда билинади. Хотиннинг қанақалиги эри камбағал бўлиб қолганда билинади. Фарзандларнинг қандайлиги ота-оналари кексайганда билинади. Ака-укаларнинг қанақалиги мерос тақсимланаётганда билинади. Дўстларнинг қандайлиги машаққатли лаҳзаларда билинади. Қариндошлар, яқинларнинг қанақалиги мусофирчиликда билинади. Ҳақиқий муҳаббат (аслида борми ёки йўқми) ўртадаги ўзаро манфаатлар тугаганда билинади. П.с. Лекин, шундай инсонлар борки, уларни қандайлигини бутун умр бирга яшасанг хам била олмайсан! @piskenthayoti
1331Loading...
04
Кўйлак —Дадаси, ўн беш йилда бир илтимос қилмоқчиман. Интернетда кўрдим, машҳур дўконда Ҳайит арафаси чегирма бўлаётган экан. Шулардан биттасини олиб беринг, илтимос, укамнинг тўйига кияман. Қўлидаги телефондан аёллар кийиб реклама қилган кўйлакларни эрига кўрсатмоқчи бўлган Сайёра ҳар доимгидек уюлган қовоқлардан қўрқиб, нари кета қолди. Эри "хўп" демаганидек рад ҳам этмади, аммо нигоҳи заҳарли эди. Аёл индамай томорқага ўтиб кетди. "Нимага ҳам сўрадим. Барибир обермаслиги аниқ эди-ку! Сенга ким қўйибди бир миллионлик кўйлак кийишни! Опаларингни эскисини кийиб ўргангансан" У ўзига ўзи гапириб ўт юла бошлади. Мирфозилнинг боши қотди. Аёли озиб-ёзиб бир илтимос қилди. Ўйлаб қараса, турмуш қурганларидан буён бир марта ҳам кўйлак олиб бермабди. Тўртта фарзандини битта ўқитувчилик ойлиги билан катта қиляпди. Тағинам хотини пишиққина. Сигир боқиб сут-қатиқ қилади, томорқанинг ҳар қаричидан фойдаланади. Унча-мунча қўшниларга укол қилади, кўйлак тикади, шу арзимас пулиниям эрига беради. У дарсга ўйчан кириб келди, аммо болаларнинг беғубор нигоҳларини кўргач, оиласидаги арзимас ташвишлар эсидан чиқиб кетди. —Устоз, "Меҳробдан чаён" нинг қолганини гапириб берасизми? Ўқувчиларнинг интиқ нигоҳлари остида ўзининг сеҳрли, жўшқин овози билан гап бошлади. —Солиҳ маҳдум ўта зиқна эди. Уйини қовоқ, шолғом каби арзон сабзавотлар билан тўлдирар, ўзи йиллаб қирқ ямоқ бўлиб кетган кийимида юрар, аёли ва қизига ҳар йили икки марта бозорнинг энг арзон бўзидан либос қилиб берар эди.. Мирзоҳид гапираётиб тўхтаб қолди. Шунча зиқна бўлса ҳам Солиҳ маҳдум ундан яхши экан-ку! Ахир у ўн беш йил ичида хотинига бирорта либос у ёқда турсин рўмол олиб бермабди! Бўлди. Бошқа гапиролмай қолди. Уйига кириб борганида тиниб-тинчимас аёли қўшнисининг қизига кўйлак тикаётган экан. Аразини унутиб, истиқболига ошиқди. —Чарчаб қолмадингизми? —Эртага дарсим йўқ, айтган дўконингга олиб бораман. Сенга энг зўр кўйлак олиб бераман онаси! Аёл эрининг елкасига бошини қўйди. Улар автобусдан тушгач, узун йўлкадан юриб пештоқига "Салобат" деб ёзилган ойнаванд бинога кириб бордилар. Бунақа жойга биринчи марта келган аёл қимтиниб турар, қатор-қатор илинган либослар оралаб юрган аёллардан тортинар, нима қилишни билмасди. —Танла! —деди эри. Сайёранинг энди уйга қайтиб кетгиси келарди. Шу пайт ёнига чиройликкина қиз келиб —Сизга нима ёрдам берай? Кўйлак танлашиб юборайми? —деди. Сўнг аёлнинг жавобини кутмай кўйлаклар орасига шўнғиб кетди. —Мана бу кеча келди. Асл Туркияники. Сизнинг ўлчамингиз бор. Рангини қаранг, ҳозир урф бўлган... Қиз кўйлакни киймаганига қўймади, кейин унга бўйи баравар ойна тутди. —Қаранг, қандай очилиб кетдингиз! Ҳа,кўйлак унга жудаям ярашган, офтобда қорайган чеҳрасини ҳам очиб юборган, юзига эрта туша бошлаган ажинлари ҳам билинмай кетган эди. Аёллар кўплигидан уялибми, турмуш ўртоғи ташқарига чиқиб кетди. Сайёра яна бир-иккита либос кийиб кўрди, барибир, биринчи кийганини танлади. Сотувчи қиз кўйлакни чаққон тахлаб, чиройли, совғага мўлжалланган гулдор қоғоз сумкага жойлаб кассага бошлаб келди. —Ойи,-деди пештахта ортида ўтирган аёлга, мана бу келинойим билан ҳисоб—китоб қилиб юборинг! Ўзи эса кейинги мижозга қараб югуриб кетди. —Бу-бир ярим миллионлик кўйлак, скидкада бир миллион уч юз минг бўлади. Сайёра нархни эшитиб дрвдираб қолди. Кейин эрини чақириш учун ташқарига чиқди. Эшикдан бир йигит онасини қўлтиғидан тутиб олиб кираётган экан. —Оналарнинг гўзали энг яхши кўйлакларга муносиб! У шундай гаплар билан эркалаб олиб кирди онасини. Турмуш ўртоғи ўйчан бўлиб қолди. Сайёра сезди. Қўли калталик қурсин, уй-жойни битирамиз деб хатто онасига битта кўйлак олиб беролмайди эри. Энди у ўзидан уяла бошлади. —Дадаси, менга кўйлаклар ёқмади, юринг, яхшиси Ҳайитда ойижонни хурсанд қиламиз. Мен бичимини кўриб олдим, ўзимга шунақасидан тикиб оламан. Ойижон дуо қиладила, юринг. Сайёра қайнонасига кийим танлашга тушиб кетди. Чаққон қиз қайнонасига танлаган либосини ҳам қоғоз қопчиққа солиб берди. Сайёранинг кўнглидаги бояги ғашлик тарқаган эди. @piskenthayoti
1351Loading...
05
Media files
1352Loading...
06
"Сен ҳеч нарсани уддалай олмайсан!" дея танқид қилинган буюклар Уолт Дисней янги ғоялар ўйлаб топа олмагани учун, газета таҳририятидан ҳайдалган. Бетховеннинг бошланғич ўқитувчиси, уни бутунлай қобилиятсиз деб ҳисоблаган. Эдисоннинг устози уни ақлсиз ва ҳеч нарсани ўргана олмайди деган экан. Эйнштейн 4 ёшгача гапирмаган. Ўқитувчиси уни ақлий салоҳияти ортда қолганини айтган. Буюк ҳайкалтарош Роденнинг отаси: — Менинг ўғлим ахмоқ. У уч сафар ҳам санъат мактабига ўқишга кира олмади, — деган. Менделеев химиядан 3 баҳога ўқиган. Радиони ўйлаб топган Марко, дўстларига "овозни масофадан туриб ҳавода етказиб бераман" деганида, ҳамма уни ақлдан озган деб, психиатрга бориши кераклигини айтишган.             @piskenthayoti
1723Loading...
07
БУЛАРНИ ҲАЁТ ЎРГАТДИ! Бошқаларни менсимай, изтироб берадиган, кўнглини оғритадиган кимсалар аслида кучсиз ва ожиз эканини, муҳаббатни, севишни фақат кучли инсонлар билишини ўргандим. Одамлардан хафа бўлмайман. Чунки ҳаётида хатолари, муаммолари, бахтсизликлари бўлган кишилар атрофидагиларни ҳам ўзидай бўлишини ўргандим. «Мен қандай килиб бу хатоликка йўл қўйдим?» дейиш ўрнига, энг мукаммал ўйлайдиган кишилар ҳам хато қилишини, муҳими хатолардан сабоқ олиш ва улардан камроқ зарар кўришни ўргандим... Ҳаётдаги энг аҳамиятли ечим англаш ва бошқасини орқага ташлаш эканини ўргандим. Мени танқид қиладиган, мени таҳлил қиладиган, ақл ўргатишга уринадиганларга жавоб бермасликни ўргандим. Чунки бу тортишув ҳеч қачон тугамайди. Факат сабоқ олиш учун орқамга қарашни, ёрдам истаб эмас, ечим учун, фақат баланд товушда ўйлай олиш учун муаммоимни кимгадир айтишни ўргандим. Имконсиз нарсанинг ўзи йўқлигини, қатъий истак чорасиз туюлган ҳар бир эшикка чора дейилган калит бўлишини, ҳақиқий кураш – ғалаба қозониш учун кичик муваффақиятларни йўқотмасликни ўргандим. Вақт ва сўзни эътибор билан сарфлашни ўргандим. Чунки уларни қайтариб ололмайман. Қанчалик ҳаракат қилмай, айримлар ўзини бахтсиз ҳис қилиш учун сабаб топа олишини ўргандим. Энди бахтли қилишга уринмайман. Одамларнинг мен ҳақимдаги фикри эмас, ўзим ҳақимда қандай ўйлашим аҳамиятли эканини ўргандим. Бошқаларнинг фикри билан ўзимни айбдор ҳис қилмайман. «Иймон ва ҳузун» китобидан.
1390Loading...
08
Media files
1460Loading...
09
“ЎСПИРИНЛИК” ЁЛҒОНИ Ҳозирда 14 ёшдан 21 ёшгача бўлган ёшларни “ўсмирлар” дейилади. “Ўсмирлик” ғарбга оид термин бўлиб, ёшларнинг бебошлигини хаспўшлаш мақсадида ўйлаб топилган. Исломда эса буюкликка эришиш учун ёш чекланмаган. Умматимиз ёшларига боқинг, улар нелaр қилишмаган: 1. Абдурраҳмон Носир. 21 ёш. Яшаган асри Андалуснинг олтин даври эди. У бошидан кўп изтиробларни ўтказди. Шунга қарамай ўз даврида энг қудратли давлат барпо қилиб, илмий уйғонишга ҳам эришди. Европа қўмондонлари унга ҳавас ила боқишарди. 2. Муҳаммад Фотиҳ. 22 ёш. Византия пойтахти Константинополни фатҳ қилди. Ваҳоланки, бу ишга қанчалаб катта ёшлилар йиллар давомида уринишган, аммо уддалай олишмаганди. 3. Усома ибн Зайд. 18 ёш. Абу Бакр ва Умар розияллоҳу анҳумо каби улуғ саҳобалар бўла туриб, ер юзининг энг катта қўшинларидан бирига қарши мусулмонлар лашкарини бошқарган. 4. Муҳаммад Қосим. 17 ёш. Ўз даврининг малакали қўмондонларидан бўлган. Синдни фатҳ қилган. 5. Саъд ибн Абу Ваққос. 17 ёш. Аллоҳ йўлида биринчи бўлиб камон отган инсон. Олти шўро соҳибларидан. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам унга ишора қилиб: “Бу – менинг тоғам. Сизлар ҳам менга тоғaнгизни кўрсатинг”, деган эдилар. 6. Арқам ибн Абул Арқам. 16 ёш. Кетма-кет ўн уч йил уйини Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга қароргоҳ қилиб берган. 7. Талҳа ибн Убайдуллоҳ. 16 ёш. Арабларнинг энг олижаноб кишиларидан. Уҳуд ғазотида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга ўлим учун байъат қилган. У зотга келаётган найзани қўли билан қайтариб, қўли ишламай қолганида гавдаси билан қалқон бўлган. 8. Зубайр ибн Аввом. 15 ёш. Исломда биринчи қилич яланғочлаганлардан. У Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳаворийлари эди. 9. Амр ибн Кулсум. 15 ёш. Туғлаб қабиласини бошқарган. У қабила ҳақида: “Агар Ислом келмаганида Бани Туғлаб инсонларни еб қўярди”, дейишган. 10. Муоз ибн Амр ибн Жамуҳ. 13 ёш. Муаввиз ибн Афро. 14 ёш. Бадр жангида мушриклар қўшини қўмондони Абу Жаҳлни ўлдиришган. 11. Зайд ибн Собит. 13 ёш. Ваҳий котиби бўлган. Ўн етти кунда сурёний ва иброний тилини ўрганган, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга таржимонлик қилган. Аллоҳнинг китобини ёд олган. Қуръоннинг жамланишида катта ҳиссаси бор. 12. Аттоб ибн Усайд. 18 ёш. Набий алайҳиссалом уни Маккага волий қилиб қўйганлар. 13. Молик ибн Анас. 17 ёш. Ана шу пайтдан фатво бера бошлаган. У зот: “Фатво айтишимга Мадинанинг етмишта уламоси гувоҳлик бермагунича фатво учун ўтирмаганман”, деган. 14. Абдулҳай Лакҳнавий. 17 ёш. Бу ёшда сарф, наҳв, маоний, баён, мантиқ, ҳикмат, тиб, фиқҳ, илми калом, ҳадис, тафсир ва бошқа илмлардан фориғ бўлган. Сабийлик вақтидаёқ “Имтиҳанут талаба фий сияғил мушкила” , “Тибён фий шарҳил мезон” номли китобларини ёзган. У зот 110 та асар битиб, 39 ёшида вафот этган. Агар бу рўйхатни давом эттираверсам, зерикиб қолишингиздан қўрқаман. Шунча нарсадан хабар топдик, энди “бу ҳали ёш, тажрибаси йўқ, ўспирин” каби ибораларни луғатимиздан олиб ташлаб, фарзандларимизга ёшлигидан диний, дунёвий билимларни (аслида илм диний ва дунёвийга бўлинмайди) ўргатиб борайлик. Ана шунда, иншааллоҳ, уларнинг буюк инсонлар бўлиб етишганини кўриб, "сал улғайсин, ёш-да барибир” сингари тушунчалар ўғил-қизларимиз келажагини барбод қилаётган сўзлар эканига гувоҳ бўламиз. "Қалблардан сўранг" китобидан. @piskenthayoti
2265Loading...
10
Media files
1602Loading...
11
Кўнгил чақмоғи чақмаса, булут ёмғир ёғдирмаса, ғазаб оташи, гуноҳ оташи қандай сўниши мумкин? Ёмғирлар ёғмаса гулзор, кўкламзорга қандай сир сўзлаши мумкин? Бинафша ёсуман ила қандай аҳдлашадилар? Гуллар баҳор кунларида ранглар ила, ифорлар ила тўла этакларини қандай ўйната бошлайдилар? Қандай қилиб тупроқ, бағрида яширганларини кўрсатади? Қандай қилиб боғлар, самодек порлайди? Боғларнинг кийган у гўзал муҳташам либосларини қаердан топиб келиб, кийдирганлар? Уларнинг барча барчаси карам ва эҳсон Эгаси бўлган Аллоҳдан. Уларнинг барча барчаси марҳамат Эгаси бўлган Аллоҳдан... Жалолиддин Румий @piskenthayoti
3052Loading...
12
Жорий йилнинг 29-апрел куни Пискент туманидаги 79-махсус мактаб интернати тарбияланувчилари ўртасида "Қувноқ стартлар" спорт мусобақаси бўлиб ўтди. Пискент туманидаги 79-махсус мактаб интернати тарбийланувчилари ўртасида қувноқ стартлар спорт мусобақаси. 3 та шарт асосида ташкил этилди! 1-шарт арқон тортиш 2-шарт баскетбол тўпини олиб юриш 3-шарт стол теннис топини ракетка устида олиб юриш шартлари бўйича ўтказилган мусобақа иштирокчиларда спортга нисбатан хавасларини янада орттириши шубхасиз. @piskenthayoti
3650Loading...
13
Media files
10Loading...
14
#Биласизми ▶️ Қонунчиликка кўра, жабрланувчи учун сир сақланиши лозим бўлган маълумотларни ошкор қилиш билан қўрқитиб ўзгадан мулк талаб қилиш 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин. Каналга уланиш👇👇👇 https://t.me/huquqiyaxborot
3651Loading...
15
Президент Шавкат Мирзиёевнинг футбол бўйича Ўзбекистон ёшлар терма жамоасига табриги — Поздравление Президента Шавката Мирзиёева молодежной сборной команде Узбекистана по футболу Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X
3920Loading...
16
Ўзбекистон Республикасининг Оила кодексининг 96 моддасига кўра ота-она вояга етмаган болаларига таъминот бериши шарт бўлиб, ота-она вояга етмаган болаларига таъминот бериш учун алимент тўлаш тартибини ўзаро келишган холда белгилашга ҳақлидирлар.Агар вояга етмаган болаларига таъминот бериш ҳақида ота –она ўртасида келишув бўлмаса, уларнинг тьаъминоти учун суд отаонанинг ҳар ойдаги иш ҳаққи ва бошқа даромадларининг бир бола учун тўртдан бир қисмини, икки бола учун учдан бир қисми, икки ёки ундан ортиқ болалари учун ундан ортиқ миқдорида ундирилади. Фуқаролик ишлари бўйича Ўртачирчиқ туманлараро судининг 22.05.2017 йилдаги суд буйруғига асосан қарздор Б.Рустамовдан ундирувчм фуқаро Г.Абдуллаеванинг фойдасига 1 нафар фарзанди таъминотининг тўртдан бир қисми миқдорида алимент ундириш белгиланган бўлиб. жорий йилнинг бугунги санаси билан қарздор ,Рустамовдан, ундирувчи Г.Абдуллаева фойдасига 19.872 .804 сўм пул маблағи Мажбурий ижронинг Пискент туман бўлими томонидан ундириб берилди. Ота-оналик, бу шунчаки хавас эма, бу жуда катта масъулият ва мажбурият бўлиб, бу мажбурият қонун йўли билан ҳимояланади. @piskenthayoti
4142Loading...
17
Media files
3650Loading...
18
Энергия ресурсларидан оқилона фойдаланиш зарур ! @piskenthayoti
4481Loading...
19
Энергия ресурсларидан оқилона фойдаланиш зарур ! @piskenthayoti
10Loading...
20
Media files
10Loading...
21
МУҲИМ МАСАЛАЛАР КЎРИБ ЧИҚИЛДИ. Кеча вилоят ва туман ҳокимлигининг ҳамда вилоят маънавият ва маърифат Кенгашининг кенгайтирилган қўшма йиғилиши йиғилиши ўтказилд. Йиғилишда ташқи меҳнат миграцияси, пиллачилик ва пилла қуртини боқиш орқали хотин-қизлар бандлигини таъминлаш, аҳолига субсидия асосида бериладиган уйлар, коммунал тўловлар масаласи, “Яшил макон” умуммиллий дастури асосида экилган дарахтлар парвариши, 2924 йилги даврий нашрларга обуна масаласи, 9 май-Хотира ва қадрлаш кунини ўтказиш каби муҳим масалалалар кўриб чиқилди. Маънавият ва маърифат кенгашининг йиғилишида эса маънавият ва маърифат вилоят маънавият ва маърифат марказларининг туман бўлимлари томонидан олиб борилаётган ишлар танқид қилиниб, бу борада амалга оширилиши зарур бўлган вазифалар белгилаб берилди. Ўтказилган йиғилишда кўрилган масалалар газетамизнинг навбатдаги сонида батафсил ёритилади. @piskenthayoti
1 0411Loading...
22
"Инсоннинг илмга эҳтиёжи бор. Илмсиз инсоннинг ақли ва рухи бўшдир. Ҳатто ҳайвондир. Илмлилар ҳар қанча ҳурматга лойиқдир. Абу Носир. Форобий. @piskenthayoti
3900Loading...
23
Media files
3790Loading...
24
#Биласизми 🔰 Қонунчиликка мувофиқ юридик ва жисмоний шахслар асарлардан фақат ҳуқуқ эгаси ёки бошқа ваколатли шахс билан тузилган шартномага биноан фойдаланишлари мумкин. ❗️ Асарлардан қонунга хилоф равишда фойдаланиш маъмурий жавобгарликни келтириб чиқаради ҳамда БҲМнинг 1 бараваридан 20 бараваригача жарима солинишига сабаб бўлади. ✔️ Шунингдек, муаллиф, турдош ҳуқуқлар эгаси ёки мутлақ ҳуқуқларнинг бошқа эгаси ҳуқуқбузардан БҲМнинг 20 бараваридан 1000 бараваригача бўлган товонни тўлашини талаб қилишга ҳақлидир. ⚠️ Бундан ташқари, тафаккур мулки объектига нисбатан муаллифлик ҳуқуқини ўзлаштириб олиш, ҳаммуаллифликка мажбурлаш жиноий жавобгарликка сабаб бўлади. Каналга уланиш👇👇👇 https://t.me/huquqiyaxborot
3830Loading...
25
⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️ #тафаккур Газета ўқинг, зотан, юзаки ва аҳамиятсиз, аммо шунчаки қизиқарли хабарлар билан бошни қотираётганлардан фойда йўқ. Газета сиз учун фойдали, манфаатли ахборот беришни биринчи ўринга қўяди. Шу мезон билан ишлайди. Газетани ҳурматга сазовор жиҳати ҳам шунда. @oltin_voha
3350Loading...
26
Media files
3340Loading...
27
Шавкат Мирзиёев Раҳбар шуниси билан раҳбарки, у нафақат ўзининг шаънини, балки давлат идорасининг обрўсини ҳам сақлашга масъул эканини унутмаслиги керак. У ҳар қандай тўсиқ ва қийинчиликларга, кескин ва долзарб муаммоларга дуч келмасин, вазиятдан оғир-босиқлик ва вазминлик билан чиқиб, фақат қонунга асосланган тўғри қарор қабул қилиши шарт. Шу билан бирга, ҳар қайси раҳбар ўз масъулияти ва жавобгарлигини, аввало ўз виждони олдида, унга ишонч билдирган эл юрт олдида чуқур англаса, фаолиятида қатъиятлик билан вазминлик, талабчанлик билан ақл-заковатни уйғунлаштира олса, халқнинг чинакам меҳрини ва ишончини қозона олади. Хоҳ у Ҳукумат аъзоси бўладими, вазир бўладими, хоҳ ҳоким бўладими ёки прокурорми, ушбу талаб – барчамизга, оммавий ахборот воситалари ходимларига ҳам бирдек тегишли. Буни унутишга ҳеч биримизнинг ҳаққимиз йўқ.” Шавкат Мирзиёев @piskenthayoti
3450Loading...
28
Media files
3160Loading...
29
ДИҚҚАТ, ЭЪЛОН! Қадрли муштарийлар ва каналимиз кузатувчилари! Қадрдон газетангиз "Piskent hayoti" га 2024 йилги обуна давом этади. Шошилинг, бу - бизнинг, ўзимизнинг газетамиз. Унда сизга таниш инсонлар, уларнинг, улар амалга ошираётган, улкан бунёдкорлик ишлари, эзгу ва савоб амаллари, туманимиз ҳаётида содир бўлаётган. воқеалар, давлатимиз томонидан олиб борилаётган, сиёсат, улкан бунёдкорлик ишлари ҳақидаги маълумотлардан бохабар бўласиз. Улар ўчиб кетмайди. Эртага тарих зарварақларидан жой олиб, мангуликка муҳрланади. Газетамизнинг йиллик обуна баҳоси 250 минг сўм. Ҳурмат билан "Piskent hayoti" газетаси таҳририяти ва расмий канали. Ҳ/Р: 20210000900133192001 ИНН: 200449297 МФО: 00472 Пискент Агробанк АТБ. @piskenthayoti
3770Loading...
30
Media files
3490Loading...
31
#шеърият СЕНДАН  ЎЗГАСИНИ  ДЕМАЙМАН  ВАТАН Абдувоҳид Сувонов Бироз қўрслик қилиб, қўйсам гоҳида, Сендан минг узрлар, сўрайман Ватан. Сени опичлайман, кўз - қароғида, Сени ғурур бирла ўрайман Ватан. Нокас - порахўрни сўкканларим бор, Шеър ёзиб қора тер тўкканларим бор, Балки шеър дарахтин, экканларим бор, Тиласам иқболинг - тилайман Ватан. Мен мансаб демайман, амал демайман, Халққа ёлғон сўзлаб, ҳаққинг емайман, Жасорат қонда бор! Мен ўзгармайман. Жўмардман хоинлик қилмайман Ватан. Бефарқлик қилсам ҳам, ўтадир куним, Минбар тегмаса ҳам, ботадир туним, Ёлғон сўзласа гар - шоирга ўлим! Ҳақ сўздан ўзгасин, демайман Ватан... Болангманг, ҳадиксиз қарасанг бўлди, Онам сен, меҳрингни, қадасанг бўлди, Бошимни силашга ярасанг бўлди, Золимга бошимни эгмайман Ватан. Сен менинг боримсан, шарафим шоним, Ҳақ сўзни айтишчун, тикканман жоним, Сен учун тўкилса - тўкилсин қоним, Сен учун ўлимдан қайтмайман Ватан. Ютуғинг меники, каминг меники, Байраминг меники, ғаминг меники, Мавқейинг ўйлаган шуур меники, Олқишчун, шеъримни айтмайман Ватан!. Мободо машаққат тушса гар бошга, Қон ютган бошқадир, шод бўлган бошқа, Бошимни урсалар, урсинлар тошга, Қасам-ки, ҳеч замон, сотмайман Ватан!.. Шу тупроқ бағрида ўсиб улғайдим, Гоҳи хандон кулдим, гоҳи мунғайдим, Сен менинг юзимсан, алифим, қаддим, Юзимга ҳатто қум, отмайман Ватан!.. Чин сўзим исёнга йўймагин зинҳор, Шоир кўп, ҳақ сўзин айтмаган бисёр, Муғомбирлик қилган бўлсин илло хор, Сендан ўзгасини демайман Ватан! Сендан ўзга юртни севмайман Ватан! @piskenthayoti
5334Loading...
32
Media files
3841Loading...
33
СЕНДАН  ЎЗГАСИНИ  ДЕМАЙМАН  ВАТАН Бироз қўрслик қилиб, қўйсам гоҳида, Сендан минг узрлар, сўрайман Ватан. Сени опичлайман, кўз - қароғида, Сени ғурур бирла ўрайман Ватан. Нокас - порахўрни сўкканларим бор, Шеър ёзиб қора тер тўкканларим бор, Балки шеър дарахтин, экканларим бор, Тиласам иқболинг - тилайман Ватан. Мен мансаб демайман, амал демайман, Халққа ёлғон сўзлаб, ҳаққинг емайман, Жасорат қонда бор! Мен ўзгармайман. Жўмардман хоинлик қилмайман Ватан. Бефарқлик қилсам ҳам, ўтадир куним, Минбар тегмаса ҳам, ботадир туним, Ёлғон сўзласа гар - шоирга ўлим! Ҳақ сўздан ўзгасин, демайман Ватан... Болангманг, ҳадиксиз қарасанг бўлди, Онам сен, меҳрингни, қадасанг бўлди, Бошимни силашга ярасанг бўлди, Золимга бошимни эгмайман Ватан. Сен менинг боримсан, шарафим шоним, Ҳақ сўзни айтишчун, тикканман жоним, Сен учун тўкилса - тўкилсин қоним, Сен учун ўлимдан қайтмайман Ватан. Ютуғинг меники, каминг меники, Байраминг меники, ғаминг меники, Мавқейинг ўйлаган шуур меники, Олқишчун, шеъримни айтмайман Ватан!. Мободо машаққат тушса гар бошга, Қон ютган бошқадир, шод бўлган бошқа, Бошимни урсалар, урсинлар тошга, Қасам-ки, ҳеч замон, сотмайман Ватан!.. Шу тупроқ бағрида ўсиб улғайдим, Гоҳи хандон кулдим, гоҳи мунғайдим, Сен менинг юзимсан, алифим, қаддим, Юзимга ҳатто қум, отмайман Ватан!.. Чин сўзим исёнга йўймагин зинҳор, Шоир кўп, ҳақ сўзин айтмаган бисёр, Муғомбирлик қилган бўлсин илло хор, Сендан ўзгасини демайман Ватан! Сендан ўзга юртни севмайман Ватан! 2023 - 2024 Сентабр © Абдувоҳид Сувонов https://t.me/Adabiyot_olami
20Loading...
34
​​​​ХАЁТ ХАКИКАТИ Инсоният ҳамма нарсани тескари қилишга, тескари кўришга одатланган. -Бировга ёмонлик қилиб роҳатланади. Ўзига ёмонлик қилиб завқ олганларни эса қарғайди. -Бировга меҳр беришни истамайди. Лекин ўзига кераклича меҳр  бермаётганликларидан нолиб, дунёларга сиғмайди. -Дунёнинг беш кунлигини билади, ҳис қилади, эшитади такрор эшитади яна эшитади. Лекин минг йил яшайдигандай кибрланаверади. -"Дўстим йўқ" деб ҳафа бўлади. Унга узатилган дўстлик қўлларини эса рад этишдан чарчамайди. -Ўзи бировни кечира олмайди. -Лекин гуноҳларини Худо кечиришига умид қилиб, тавба қилаверади. -Яқин кишисининг кичик айбини кўради, пашшадан фил ясайди, кичик нуқсони учун кечагина энг яқини бўлган одамидан ҳам ўйламай воз кечади. Ҳамманинг дилини оғритади. Яна “Мен нега бахтли бўлолмайман” дея ажабланиб қўяди....! @piskenthayoti
4255Loading...
35
Media files
3812Loading...
00:07
Видео недоступноПоказать в Telegram
АССАЛОМ АЛАЙКУМ ХАЙРЛИ ТОНГ Янги тонгга етдик  минг шукур. Бахтга тўлсин хонадонингиз Ишқу қувонч кўзларда зохир, Омон бўлсин азиз бошингиз. Шабнамдайин , Меҳри дарё  дўстларга САЛОМ!. Чеҳрангизда балқийди меҳр, Чақнаб турган кўзларда сеҳр. Пок  қалбингиз иймондан ахир, Меҳри дарё  дўстларга САЛОМ!. Ҳалол бўлсин ичган ошингиз, Қувончлардан бўлсин ёшингиз. Тошдан  бўлсин  азиз бошингиз, Меҳри дарё дўстларга  САЛОМ! @piskenthayoti
Показать все...
00:32
Видео недоступноПоказать в Telegram
ХАЙРЛИ ТУН Жаннатни истасанг➖ ота➖онангни сен ҳақингда қалбидан ўтказаётганларига ҳушёр бўл!!! Уларни ранжитма !!! Жаннатга йўл ота- она орқали ўтлишини унутма! @piskenthayoti
Показать все...
Фото недоступноПоказать в Telegram