cookie

Мы используем файлы cookie для улучшения сервиса. Нажав кнопку «Принять все», вы соглашаетесь с использованием cookies.

avatar

"Piskent hayoti" gazetasi rasmiy kanal

"Piskent hayoti" ijtimoiy-siyosiy gazetaning telegram tarmog'idagi kanali. Murojaat, taklif va e'lonlar uchun @piskenthayoti4071260

Больше
Рекламные посты
2 284
Подписчики
Нет данных24 часа
+2127 дней
+22330 дней
Архив постов
Фото недоступноПоказать в Telegram
00:08
Видео недоступноПоказать в Telegram
Ўтмиш: Кимнидир қулатди, кимнидир гуллатди. Ҳар кимнинг ўз ери бор бу дунёда. Кимдир ақлимизни маскан қилса, кимдир қалбимизни маскан қилади, ажабо. Қалбингизни оғритганлардан миннатдор бўлинг! Чунки махзун қалбларнинг дуоси тез ижобат бўлади. Мавлоно Румий айтганларидек; - Дардсиз дуо совуқдир. Муаззам Тошматова @piskenthayoti
Показать все...
#мен севган шеър ​​КАПАЛАКЛАР Муҳаммад Юсуф Туғилгандан мен шўрликнинг бағрим қон, Бир жисмимда талашади икки жон. Жон талашсам, тепамда чарх урган ул, Капалаклар одамлардан меҳрибон... Оққушларим, оқ ёмғирда учарлар, Саҳарлардан шудринг-шароб ичарлар. Танламайин қабрларни қучарлар, Капалаклар одамлардан меҳрибон... Гулга қўнса, қанотлари ботмайди, Ожизларим бировга тош отмайди. Бир кун яшар, бир-бирларин сотмайди, Капалаклар одамлардан меҳрибон... Бир қарасанг, на кулбаси, уйи йўқ, На товуши, на қўшиғи, куйи йўқ. Капалакнинг камбағали, бийи йўқ, Капалаклар одамлардан меҳрибон... Капалакнинг Каъбасидир ҳур дала, Даласида меҳр тўла, нур тўла. Бахтсиз бўлса, бари бахтсиз бир йўла, Капалаклар одамлардан меҳрибон... Ойдин оқшом ёдга тушдинг, о малак, Сени ўйлаб бўлдияна қон юрак. Севаман деб алдамайди капалак!.. Капалаклар одамлардан меҳрибон!.. Муҳаммадга ишонган эй, мўминлар, Ўлсам сўзим эслаб, ўйга чўминглар: Капалакнинг қанотига кўминглар, Капалаклар одамлардан меҳрибон... @piskenthayoti
Показать все...
Фото недоступноПоказать в Telegram
#_маънавият ШОИРДАН ҚАРЗИМИЗ КЎП. Кеча халқимизнинг ардоқли шоири, ватан, бахт ва мухаббат куйчиси, Ўзбекистон Халқ Шоири Муҳаммад Юсуф таваллудининг 70 йиллиги бутун мамлакатимиз бўйлаб кенг нишонланди. Айниқса, шоир туғилиб ўсган юрт –Андижонда бу тадбир жуда катта тайёргарлик билан ўтказилиб, ҳақиқий байрамга айланиб кетганлигини кўриб, халқимиз ўзининг шоир ўғлини қанчалар севишини, Мухаммад Юсуфнинг юракдан чиққан ҳар бир сатри одамлар юрагидан қанчалар чуқур жой олганини кўриб беихтиёр ҳавасимиз келди. Ўзбекистон ўзини ниҳоятда севган, ардоқлаган шоирини ўзи ҳам қанчалар суйиб ардоқлашини амалда исботлаб берди гўё. Ҳаммамимиз ватанимизни севамиз албатта. Лекин уни Муҳаммад Юсуфчалик ифодалай олган кимасалар саноқлидир орамизда. Бунинг учун Муҳаммад Юсуф бўлиб туғилиш ва у каби яшаш керак. Мухаммад Юсуфнинг шеърлари инсон юрагининг қат-қатида мудраб ётган энг нозик туйғуларни уйғотиб юборади, қалбингнинг энг чуқур еридан жой олиб, ўзининг борлигини хис қилдирадиган, лекин тилингга асло чиқара олмайдиган энг нозик туйғуларингни тилингга кўчириб, Муҳаммад Юсуфнинг сўзлари бўлиб жаранглатади. Шоирнинг одамларни ватанни севишга, инсоний меҳр, муҳаббат, вафо ва садоқат туйғуларини ардоқлашга, йиллар ва асрлар ўтсада, лекин инсонннинг ортидан қоладиган меҳр ва муҳаббат туйғулари асло ўлмаслигини ифодаловчи шеърлари яна минг йиллар оша яшаб, одамлар юрагидан мангу жой олаверади. Ўтди қанча йиллар тўзони, Юлдузлар-кўз ёши самони. Ўтар умр яхши-ёмони, Меҳр қолур, мухаббат қолур. Шоирнинг ушбу сатрлари гуё одамийлик, вафо, садоқат,меҳр ва мухаббат мадҳияси каби янграб, қалбимиздан мустаҳкам жой олганлиги ҳам, ушбу сатрлар шунчаки зўраки ёзилмай, шоир юрагидаги ҳақиқий туйғулар ифодаси бўлганлиги учун ҳам юрагимиздан шунчалар мустахкам жой олгандир. Мухаммад Юсуфнинг қисқа, лекин ёрқин ҳаётини Байроннинг Пушкин ҳақидаги “У ўз шеърларида ихтиёрсиз тарзда шеъриятнинг завқу-шавқи билан иқрорлик билдирган”-деган сўзларига ўхшатиш мумкин. Мухаммад Юсуфдаги иқтидорнинг илоҳийлиги, у ўз ижодини бошлаган дастлабки вақтлардаёқ уни аввал Эркин Вохидов, сўнгра Абдулла Орипов каби буюк истеъдод сохиблари билан учраштирди.Бу ҳар иккала буюк шоир Мухаммад Юсуф ижодини ривожлантиришда жуда катта ёрдам берди.Бу уччала замондош шоирлар бир-бирининг ижодини тўлдиришди , бойитишди ва бир-бирларига ўзаро таъсир ўтказишди. Аслида иқтидор эгалари учун ҳар бир воқеа ва ходиса, кўрган –кечирганлари, бошидан ўтказганлари ажойиб хиқоя ва асардир. Мухаммад Юсуф учун ҳам ҳар бир сўз , ҳаётидаги ҳар бир ходиса шеър эди. Шунинг учун ҳам ундан жуда катта бебаҳо бойлиги- шеърлари ҳалқимизга мерос бўлиб қолди. Р.С Кеча тахририят учун жуда жиддий иш куни-газета чоп этиладиган кун бўлгани , шу куни ҳамма нарсани бир четга суриб туришга тўғри келиши учун шоир ҳақида кўнгил тўларли даражада мақола бера олмадик.Шунинг учун шоир хотираси олдида виждонимиз қийналди.Чунки Мухаммад Юсуфдан ҳаммамизнинг , хар биримизнинг меҳрдан қарзимиз, мухаббатдан қарзимиз, одамийликдан қарзимиз, оқибатдан қарзимиз, вафо ва садоқатдан қарзимиз бор.Бу қарзни узиш эса осон эмас. Биз кеча туманимиз жамоатчилигидан, маънавият ва маърифат масалалари бўйича масъуллардан шоир ҳаёти ва ижодига бағишланган мақолалар, ўтказилган тадбирлар ҳақидаги маълумотларни кутган эдик.Афсуски.... Башорат Сатторова. @piskenthayoti
Показать все...
Фото недоступноПоказать в Telegram
Ота ҳаммамизнинг ҳаётимиздаги ЭНГ буюк зотдир . Туғилганимизда дунёларга сиғмаган, атак- чечак қадам ташлаётганимизда қўлларимиздан тутган, қоқилганимизда тўғри йўлни кўрсатиб,йиқилганимизда тоғдек суянчиқ бўлган ,бизга бахт- иқбол тилаб ,қўлларини мудом дуога очган бу буюк зот олдида хамиша қарздормиз. ЭНГ фаол кузатувчиларимиздан бири бўлган Дилноза Комилжонованинг отасига нисбатан соғинч тўла юрагидан чиққан ва мухлисамизнинг ижод маҳсули бўлган ушбу шеърни сизларга ҳам илиндик,азиз кузатувчилар. Ҳар бир инсонга бир куни фарзандлари ортидан шундай соғинчли хотиралар билан ёд олишини тилаймиз. @piskenthayoti
Показать все...
Отажоним ШОРАҲМАТ ота ШОМАТОВнинг ёрқин ХОТИРАсига бағишлайман " Қизингиз Дилноза Комилжоновадан.
Показать все...
Фото недоступноПоказать в Telegram
Фото недоступноПоказать в Telegram
#2024_йил_1_майдан 🔰Қонунчиликка кўра, зилзила хавфи ва прогнозига оид хулосаларни ҳар ойда жойлардаги ҳокимликларга киритиш амалиёти йўлга қўйилади. Каналга уланиш👇👇👇 https://t.me/huquqiyaxborot
Показать все...
#ИҚТИБОС • Илм ўрганишга кетган вақт нафл ибодатларига сарфланган вақтдан минг карра афзалдир! "Илм ва ҳикмат китобидан" @piskenthayoti
Показать все...
Фото недоступноПоказать в Telegram
Фото недоступноПоказать в Telegram
Иқтибос Тарихдан маълум: Ватан ва халқ тақдирига нисбатан таҳдидлар кучайган вазиятда айнан миллат фидойилари – уйғоқ қалбли зиёлилар, шоир ва адиблар, санъат намояндалари, маънавият ва маърифат соҳаси ходимлари жасорат билан майдонга чиққанлар. Мамлакатимиз ўз тараққиётининг янги, юксак босқичига кираётган ҳозирги пайтда бизга жадид боболаримиз каби ғарб илм-фан ютуқлари билан бирга, миллий қадриятлар руҳида тарбия топган етук кадрлар сув билан ҳаводек зарур. Шавкат Мирзиёев, Ўзбекистон Республикаси Президенти
Показать все...
ДИҚҚАТ, ЭЪЛОН! Қадрли муштарийлар ва каналимиз кузатувчилари! Қадрдон газетангиз "Piskent hayoti" га 2024 йилги обуна давом этади. Шошилинг, бу - бизнинг, ўзимизнинг газетамиз. Унда сизга таниш инсонлар, уларнинг, улар амалга ошираётган, улкан бунёдкорлик ишлари, эзгу ва савоб амаллари, туманимиз ҳаётида содир бўлаётган. воқеалар, давлатимиз томонидан олиб борилаётган, сиёсат, улкан бунёдкорлик ишлари ҳақидаги маълумотлардан бохабар бўласиз. Улар ўчиб кетмайди. Эртага тарих зарварақларидан жой олиб, мангуликка муҳрланади. Газетамизнинг йиллик обуна баҳоси 250 минг сўм. Ҳурмат билан "Piskent hayoti" газетаси таҳририяти ва расмий канали. Ҳ/Р: 20210000900133192001 ИНН: 200449297 МФО: 00472 Пискент Агробанк АТБ. @piskenthayoti
Показать все...
Фото недоступноПоказать в Telegram
#шеърият Мехрибон Абдурахмонова ВАТАН, ЮРАГИМНИНГ УРИШИН ЭШИТ! Ҳар тонг муаззиннинг ҳаётбахш саси Тириклик қўшиғин куйлаганида, Кўнглимиз юксалиб илоҳий нурдан, Лаблар яхшиликдан сўйлаганида, Юртим, юрагимнинг уришин эшит, Ундан таралгуси мадҳия – қўшиқ. Миллион оҳанг мавжуд жумла жаҳонда, Гоҳ йиғлатиб, гоҳи кулдириши бор. Аммо мадҳиямиз янграган онда Фахрдан осмонлар гулдираши бор. Осмон қалбларимиз сенга чин ошиқ, Ватан, юрагимиз уришин эшит. Ватан мадҳи недур? У шундай қўшиқ – Отам от чоптирган замин дупури. Онам ёпган кулча исидай тотли, Она тупроқ ҳиди тургай уфуриб. Айвонда қалдирғоч сайраса жўшиб, Ватан, юрагимнинг уришин эшит. Бу қўшиқ орзулар сингари оппоқ, Гуллаган боғлардай муаттар, хушбўй. Унда арғумоқлар чиқарар қанот, Унда той болага бошланади тўй. Карнай-сурнайлардан таралса қўшиқ, Юртим, юрагимнинг уришин эшит. Ўзбекистон десам, чаманлар унгай, Сувлар куй чалганда шарқираб, шошиб, Булбуллар кўтариб қўйди танглайим, Нечун сайрамайин булбулдай жўшиб?! Мен ҳам шу сафдаги шайдонг – чин ошиқ, Ватан, юрагимнинг уришин эшит. Мангу қўшиғимдир – мадҳиянг, Ватан, Шу куйни куйлабон отар оппоқ тонг. Шул қўшиқ чорлайди бахтга бегумон, Шул қўшиқдан янграр беғубор осмон. Ўзбекистон, куйлай меҳримни қўшиб, Ватан, юрагимнинг уришин эшит! Қўллар кўксимизда – юрак устида, Юрт тинчи – энг эзгу тилак устида. Ижобат айласин эл дуосини Раббим етти қават фалак устида. Халқинг куйламоқда юракдан жўшиб, Ватан, юрагимиз уришин эшит! @piskenthayoti
Показать все...
Фото недоступноПоказать в Telegram
00:12
Видео недоступноПоказать в Telegram
Агар бировнинг ташвиши сени ҳам ташвишга солса; - билки ҳали табиатинг тоза экан. Агар ўзингдан бошқаларда ҳам гўзалликни кўра олсанг; - билки, ички дунёинг гўзал экан. Агар биродарлик ришталарини муҳофаза қила олсанг; - билки, сен учун нурли йўлларда доим ҳамроҳ топилади. Агар ўзингдан бошқаларга ҳам яхшиликни холис қила олсанг; - билки, сен вафога жуда яқинсан! Билгин: Айбсиз дўст қидирган ёлғиз яшайди; Нуқсонсиз жуфт излаган бўйдоқ ўтади; Қийинчиликсиз ёр истасанг... истаб юраверасан; Лабингни фақат икки нарсага ишлат: - бири табассум; - иккинчиси сукут. Табассум мушкул ишларни ҳал қилади; Сукут эса мушкул ишларни ўтказиб юборади. Шайх Шаъровий @piskenthayoti
Показать все...
01:25
Видео недоступноПоказать в Telegram
Бир зумда тайёр Бўладиган юмшоқ ва мазали пирог эрталабки нонушта дастурхонингизни безади. @piskenthayoti
Показать все...
Показать все...
АССАЛОМ АЛАЙКУМ ҲАЙРЛИ ТОНГ Бир оч-мискин келиб сендан  егулик сўраса жеркима! Балки унинг бугунги ризқи сендадир... Бир ғариб эшигингни қоқиб сендан бера оладиган нарсангни сўраса қуруқ қайтарма! Балки унинг истаги сендадир... Дўстинг сенга ўз дарди ила чирпинаётганда шикоят қилма! Балки дармони сендадир... Йиғлаганнинг устидан кулма, беморга беэътибор бўлма!     Балки шифоси сендадир... Барча сенга муҳтож кўринса, ҳаргиз "МЕН" дея ўзингдан кетма! Сен "ҲЕЧСАН" аслида илоҳий чизгининг тажаллиси сендадир. @piskenthayoti
Показать все...
Фото недоступноПоказать в Telegram
00:14
Видео недоступноПоказать в Telegram
ХАЙРЛИ ТУН Яхшилик қилиш учун қўлингиздан келган барча имконингиздан фойдаланинг. Эвазига ҳаёт ҳам ҳамиша сизга кутилмаган совғаларни ҳозирлаб қўяди. @piskenthayoti
Показать все...
ТУШ ОРТИДАГИ ВОҚЕАЛАР. Оқшом пайти  чамаси соат 16:00 лар атрофида эди. Уйга кириб ётдим, кўзим уйқуга кетди. Шунда туш кўрдим. Тушимда бир аёл бизнинг кўчадан кейинги кўчада ариқ бўйида туриб, менга қараб йиғлаяпти. Олдида қандайдир қоп-қора нарса. Уйқудан қўрққанча турдим-да, токчада турган сувдан ичиб, ўзимга келдим. Соатга қарасам, 17:30 эди. Ичимда кимдир ўша ерга бор, дегандек бўларди. Дўстимга қўнғироқ қилиб, уйдалигини сўрадим ва олдига бордим. У билан сўрашдим, озгина ўтирдик-да, унга бўлган воқеани айтмадим. Негаки, ҳозир тушимда кўрган жойга дўстим билан боришни ният қилгандим. У буни эшитса, аниқ бормайди. Унга шунчаки, кўча айланиб келамиз юр дедим. Дўстим кийиниб олди ва ўзи уйда юраги сиқилиб турганини айтди. Кўча томон равона бўлдик. Юрагимда қандайдир қўрқинч бор эди, лекин уни дўстимга билдирмадим. Кўкда юлдузлар чарақлаган, ой ўзининг дарёсида сузиб юрибди. Мен тушимда кўрган кўчанинг бошига етиб келдик ва оёғим қалтирай бошлади. Лекин ёнимда дўстим борлиги учунми, қўрқинч ҳисси сал нари кетгандек бўлди. Шунда дўстимга кел шу кўчага кириб кўрайлик, дедим. Дўстим розилик билдиргач, кўчага кирдик. Қарасам узоқда кимнингдир шарпаси кўринди. Яна ариқ бўйида. Қадамим секинлашди, унга яқинлашдим ва олдига келдим. Қарасам бир онахон. Шунда у бизга мурожаат қилди. -Ўғилларим илтимос менга ёрдам қилинглар, бир соат бўлди болам маст ҳолатда ариқнинг ичига тушиб, ухлаб қолибди. Сал наридаги ариқга қарасак, бир йигит ухлаб ётибди. Шунда дўстим билан уни ариқдан олиб чиқиб, уйига олиб кирдик. Уйига олиб киргач онахон бизга қараб: - Аллоҳдан роса дуо қилиб сўрадим, ўғлим кўчада қолиб кетмасин деб, ҳайриятки сизлар келиб қолдинглар.  Қўшниларим ҳам ўғлимнинг дастидан безор бўлишган. Ўзи якка-ю ягона шу ўғлим бор, у бўлса... Йўқ сиз ўғлимни ёмон инсон экан деб ўйламанглар. Олдинлари бундай эмас эди. Устачилик билан шуғилланар эди. Уйга одамлар уста ака деб чақириб келишса, кўнглим шундай ўғлим борлигидан тоғдай кўтариларди. Нимадир бўлди-ю шу ичкиликка ўрганиб қолди. Онанинг боши эгилганча йиғлаганини кўриб, уларни овитиш мақсадида, ҳали ҳаммаси олдинда, ўғлингиз ўзгаради, фақат Аллоҳдан сўранг она, у билгувчи, у тўғри йўлга солгувчидир,-дедик. Уйдан чиқиб кетар эканмиз онахон бизни дуо қилиб, эшикнинг олдигача кузатиб чиқди. Орадан уч ой ўтди. Бозорда айланиб юрсам, онахоннинг ўғлига кўзим тушди. Башанг кийинган. У бозорда гуруч сотадиган киши билан ҳамсуҳбат бўлиб ўтирган экан. Уларнинг суҳбатини тинглаш мақсадида, ёнига яқинлашдим. Гуруч сотувчи йигитга қараб: -Мана укагинам қандоқ кунларни бошингдан кечирдинг. Онангни, оилангни ҳам анча қийнаб қўйдинг. Буёғига энди улар учун яшагин. Қўлингда гулдек ҳунаринг бор. Йигит: Ҳа, онамни ҳам, оиламни ҳам жуда қийнадим. Мени деб онам бечора кимларни олдида бошини эгмади. Кўчада маст бўлиб ётганимда, қариган чоғида ўзлари елкасига суяб олиб келдилар. Биласиз отамдан эрта ажралганман. Лекин шундай онам борлигини билмай юрган эканман. Энди кўзим очилди, тавба қилдим ака, тавба. Худога шукур устачилигимни бошлаганман. Одамларни иморатларини қуриб беряпман. Олдимга бир мақсад қўйганман онамни албатта, ҳажга олиб бораман. Елкамда кўтариб юраман. Кўзларида ёш билан гапириб турган йигитни кўриб, муштипар онанинг чехраси кўз олдимдан ўтди ва инсоф бергани рост бўлсин,-дедим-да, бозордан чиқиб, уйим томон равона бўлдим. ФАРРУХ МИРЗО. @piskenthayoti
Показать все...
Фото недоступноПоказать в Telegram
​​ДАРВОЗА  ВА  УСТУН... - Ҳа,  ота яхшимисизлар,  онам яхшиларми? Ота хириллаб йўталади,  кўзойнагини тақади. - Кечагидан яхшиман,  ўғлим дарвоза қурайлик,  ён четиям нураб қолибди,  йиқилиб бита яримтага шикаст етказмасин.  – Эээ, ота дарвоза маҳкам,  тўғрилатиб қўяман,  ёз келсин.    Баҳор,  ёз ўтди.  Куз келди.  Ота ётиб қолди.  Ўғил яна кўргани келди.  –Ўғлим,  дарвозани таъмирламадикда,  маҳалладаям энг эски тахта дарвоза бизники қолди.  Уканг пул жўнатаман деганиди,  дараги йўқ.  Сан бошлайвер,  уканг пулини беради.  – Эээ, ота дарвозага биров қараб ўтирибдими!? Келаси баҳор уста соламиз,  уйларингизгача таъмирлаймиз. Орадан бир хафта ўтиб,  ота дунёдан кўз юмди... Вафоти куни ука ҳам Россиядан етиб келган эди.  Уч кун аввал темирдан чиройли нақшинкор дарвоза олиб келишди,  лекин ўрнатишга улгурмаганиди.  Энди эса,  дарвоза бор,  лекин  УСТУН йўқ... Бахриддин Асрор @piskenthayoti
Показать все...
Фото недоступноПоказать в Telegram
«БАХТМАСМИ» Бахт нима? Шу савол ўзи бахтмасми? Ахир, ўйлаяпсан, ишлаяпти онг. Эртани кўролмай кетганлар қанча? Бахтмасми? Кўзларинг очилган хар тонг. Яна шодликмасми барча яқинлар- Яхши-ёмонингни ошириб турса? Кимнидир ўйласанг, тунлари бедор, Ўйласанг, юрагинг шошилиб урса. Ха, ўша хурлиқо билмайди балки, Уни деб хар нега тайёрлигингни. Балки, эътибор хам бермаса керак, Ё билар, ё билмас сен борлигингни. Майлида, хар ненинг чегараси бор, Фақат хаёлларинг билмайди сархад. Ул исми тилингдан тушмаган дилдор, Не ажаб, сени деб яшаса фақат. Бахтмасми? Кўзлари севаман деса... Абдумуталиб Эргашалиев @piskenthayoti
Показать все...
Фото недоступноПоказать в Telegram
«БАХТМАСМИ» Бахт нима? Шу савол ўзи бахтмасми? Ахир, ўйлаяпсан, ишлаяпти онг. Эртани кўролмай кетганлар қанча? Бахтмасми? Кўзларинг очилган хар тонг. Яна шодликмасми барча яқинлар- Яхши-ёмонингни ошириб турса? Кимнидир ўйласанг, тунлари бедор, Ўйласанг, юрагинг шошилиб урса. Ха, ўша хурлиқо билмайди балки, Уни деб хар нега тайёрлигингни. Балки, эътибор хам бермаса керак, Ё билар, ё билмас сен борлигингни. Майлида, хар ненинг чегараси бор, Фақат хаёлларинг билмайди сархад. Ул исми тилингдан тушмаган дилдор, Не ажаб, сени деб яшаса фақат. Бахтмасми? Кўзлари севаман деса... Абдумуталиб Эргашалиев @piskenthayoti
Показать все...
Фото недоступноПоказать в Telegram
Ақл икки хилдир. Биринчиси ўз саъй-ҳаракатинг билан қўлга киритишинг мумкин бўлган ақлдир. Сен уни мактабдаги бола каби китобдан, устозлардан, фикрлардан, талабчанликдан, қоидалардан ва янги илмлардан ўрганишинг мумкин. Ақлинг бошқаларникидан кўра кўпроқ бўлади, фақат билган нарсаларинг миқдорича чарчайсан. Бошқа бир ақл эса, Аллоҳнинг эҳсонидир. Унинг манбаи руҳдадир. Қалбингдан илм булоғи отилиб чиққанида, унинг манбаи на бузилади, на эскиради, на ранги ўзгаради. Ўз саъй-ҳаракатинг билан қўлга киритган ақл, ташқаридан уйга оқаётган ирмоққа ўхшайди. Агар йўлининг устида бирор тўсиқ бўлса оқишдан ожиз қолади. Сен ўз ичингдаги булоқни излаб топ! Жалолиддин Румий @piskenthayoti
Показать все...
Туманимиздаги 40- умумтаълим мактабида 3- "А" синф ўқувчилари иштирокида " Китоб - энг яхши дўст" деб номланган тадбир бўлиб ўтди. Тадбирда ёзувчи С. Иномов иштирок этиб, инсон камолотида китобнинг ўрни беқиёслигини, унинг қадри, ҳозирда болалар учун китоб ўқиш имконияти кенглиги ҳақида фикр билдирдилар. Тадбир сўнггида энг зукко китобхон ўқувчиларга китоблар тўплами совға қилинди. С. Яхяева Бошланғич синф ўқитувчиси
Показать все...
✅Комиссия фаолиятидан. Оила - азалдан муқаддас қўрғон саналган. Халқимизда ҳатто "қуш"нинг уйи бузилишига йўл қўймаган. Хўш, ҳозирчи, оилаларнинг аҳволи қандай? Пискент тумани Оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи, ҳоким ўринбосари З.Хилватуллаева бошчилигида туман Нуронийлар жамғармаси бошлиғи М.Ахроров, туман имом хатиби З.Қудратов , отинойи Р.Саидхонова ҳамда оила ва хотин-қизлар бўлим мутахассиси Г.Бахрамовалар иштирокида 7 та ажрим ёқасида турган оиланинг мурожаати "Оилавий қадриятларни мустаҳкамлаш комиссияси"да кўриб чиқилди. Очиғи, ёшлар, ҳатто катталар орасида оила аталмиш муқаддас қўрғоннинг бузилишига бефарқлик кузатилмоқда. Айрим ёш оилалар оила қуришнинг масъулиятини билмаслиги ачинарли ҳолдир. Комиссия томонидан оилани мустаҳкамлаш, унинг замирида фарзанд тақдири ва уларнинг тарбияси мужассамлиги тушунтирилди.
Показать все...
Фото недоступноПоказать в Telegram
Ота ҳаммамизнинг ҳаётимиздаги ЭНГ буюк зотдир . Туғилганимизда дунёларга сиғмаган, атак- чечак қадам ташлаётганимизда қўлларимиздан тутган, қоқилганимизда тўғри йўлни кўрсатиб,йиқилганимизда тоғдек суянчиқ бўлган ,бизга бахт- иқбол тилаб ,қўлларини мудом дуога очган бу буюк зот олдида хамиша қарздормиз. ЭНГ фаол кузатувчиларимиздан бири бўлган Дилноза Комилжонованинг отасига нисбатан соғинч тўла юрагидан чиққан ва мухлисамизнинг ижод маҳсули бўлган ушбу шеърни сизларга ҳам илиндик,азиз кузатувчилар. Ҳар бир инсонга бир куни фарзандлари ортидан шундай соғинчли хотиралар билан ёд олишини тилаймиз. @piskenthayoti
Показать все...
Отажоним ШОРАҲМАТ ота ШОМАТОВнинг ёрқин ХОТИРАсига бағишланган " Қизингиз Дилноза Комилжоновадан.
Показать все...
Фото недоступноПоказать в Telegram