cookie

Мы используем файлы cookie для улучшения сервиса. Нажав кнопку «Принять все», вы соглашаетесь с использованием cookies.

avatar

"Piskent hayoti" gazetasi rasmiy kanal

"Piskent hayoti" ijtimoiy-siyosiy gazetaning telegram tarmog'idagi kanali. Murojaat, taklif va e'lonlar uchun @piskenthayoti4071260

Больше
Рекламные посты
2 327
Подписчики
-624 часа
+627 дней
+26430 дней
Архив постов
#Ливе Айни дамда Тошкент вилояти ҳокими Зойир Мирзаевнинг тиббиёт олий таълим муассасаларидаги битирувчи курс талабалари билан учрашуви бошланди. Тадбир аввалида вилоят ҳокими Ёшлар ижодиёт саройида яратилган шароитлар, "Креатив парк" ҳамда Ёшлар ишлари агентлиги томонидан ташкил этилган "Мутолаа", "Ибрат фарзандлари", "Устоз АИ" кулолчилик академияси, волонтёрлик фаолияти ва бошқа лойиҳалар билан яқиндан танишди. Мазкур лойиҳаларни Тошкент вилоятида ҳам тадбиқ этиш бўйича мутасаддиларга топшириқлар берди. Мазкур учрашувни ташкил қилишдан асосий мақсад – Тошкент вилояти соғлиқни сақлаш тизимида малакали мутахассисларни кўпайтириш, тиббиёт ходимларининг салоҳиятини ошириш учун зарур шарт-шароит яратиш ҳамда аҳолини сифатли тиббиёт билан қамраб олишдир. Маълумот ўрнида, бугунги кунда вилоятимиз соғлиқни сақлаш соҳасидаги тиббиёт муассасаларида 8 873 нафар шифокор штат бирлиги мавжуд бўлиб, шундан 7 832 штат бирлигида 4 732 нафар шифокор фаолият юритиб келмоқда. Вакант ўринлар сони эса 1 041 тани ташкил қилади. Мулоқотда Зойир Мирзаев вилоятдаги мавжуд вакант лавозимларга битирувчи бакалавриат талабалар, магистр ва клиник ординаторларни шартнома асосида ишга қабул қилиш таклифини илгари сурмоқда. @piskenthayoti
Показать все...
Фото недоступноПоказать в Telegram
Фото недоступноПоказать в Telegram
Фото недоступноПоказать в Telegram
Фото недоступноПоказать в Telegram
Фото недоступноПоказать в Telegram
Фото недоступноПоказать в Telegram
Фото недоступноПоказать в Telegram
Фото недоступноПоказать в Telegram
#Ливе Айни дамда Тошкент вилояти ҳокими Зойир Мирзаевнинг тиббиёт олий таълим муассасаларидаги битирувчи курс талабалари билан учрашуви бошланди. Тадбир аввалида вилоят ҳокими Ёшлар ижодиёт саройида яратилган шароитлар, "Креатив парк" ҳамда Ёшлар ишлари агентлиги томонидан ташкил этилган "Мутолаа", "Ибрат фарзандлари", "Устоз АИ" кулолчилик академияси, волонтёрлик фаолияти ва бошқа лойиҳалар билан яқиндан танишди. Мазкур лойиҳаларни Тошкент вилоятида ҳам тадбиқ этиш бўйича мутасаддиларга топшириқлар берди. Мазкур учрашувни ташкил қилишдан асосий мақсад – Тошкент вилояти соғлиқни сақлаш тизимида малакали мутахассисларни кўпайтириш, тиббиёт ходимларининг салоҳиятини ошириш учун зарур шарт-шароит яратиш ҳамда аҳолини сифатли тиббиёт билан қамраб олишдир. Маълумот ўрнида, бугунги кунда вилоятимиз соғлиқни сақлаш соҳасидаги тиббиёт муассасаларида 8 873 нафар шифокор штат бирлиги мавжуд бўлиб, шундан 7 832 штат бирлигида 4 732 нафар шифокор фаолият юритиб келмоқда. Вакант ўринлар сони эса 1 041 тани ташкил қилади. Мулоқотда Зойир Мирзаев вилоятдаги мавжуд вакант лавозимларга битирувчи бакалавриат талабалар, магистр ва клиник ординаторларни шартнома асосида ишга қабул қилиш таклифини илгари сурмоқда. @piskenthayoti
Показать все...
Фото недоступноПоказать в Telegram
Фото недоступноПоказать в Telegram
#_Дала ишлари кундалиги ҲАЙДАРОВ ҲУДУДИНИНГ ШУНҚОРЛАРИ Дунёга донг таратган машҳур пахтакор Ислиддин Хайдаровнинг издошлари саналган Хайдаров номли худуд фермерлари чигит экиш масумини 4-5 иш кунида якунлашга эришдилар. Ниҳоятда муҳим агротехник тадбир давомида 19 та фермер томонидан 512 гектар ерга барака уруғи қадалди. Чигит экиш жараёнида 6 та юқори унмли техникалар, 5та пневматик сеялка,6 та тиркамалар деҳқон меҳнатига қўш қанот бўлдилар. Шунингдек худуд фермерлари шу кунгача ўз даласи атрофини тартибга келтириш, ички ариқларни бетонлаш, ариқ бўйи ва бўш ерларга тут ва терак кўчати экиш ишларини ҳам жадаллик билан олиб боришгани натижасида далалар янада кўркам тус олди. Бу борада “Олтин қир неъматлари”, Мофиқов Хайрулла, Холбоев Абдиқул, Хайдаров Шунқориддин, Абдиев Азим номли фермер хўжаликлари пешқадамлик қилмоқдалар. Уларнинг ғайрати билан 2 минг тупдан зиёд дарахт кўчатлари ўтказилиб, парвариш қилинмоқда. - Худудимизда тошлоқ ва қирлик ерлар талайгина. Табиийки бу ерларнинг унумдорлиги паст. Давлатимиз раҳбари пахтачилик соҳасидаги бу мауммога ҳам эътибор бериб, тупроқнинг унумдорлигига қараб ҳосилдорликни белгилашни кўрсатиб ўтдилар. Лекин шунга қарамай худудимиз фермерлари астойдил меҳнат қилишни, мўл ҳосил яратиш учун имкон қидиришни канда қилмайдилар. Чигитларни бир текис ундириб олиш, экин учун энг зарур бўлган оқава сувдан тежаб фойдаланиш фермерлар эътиборида,- дейди шу ҳудуд бошлиғи Акмал Султонов. Ҳудуд пахтакорлари бу йил пахта ҳосилдорлини 38-40 центнерга етказишни ният қилиб қўйдилар. Улуғ мақсадингиз амалга ошишда тилакдошмиз, шахти баланд пахтакорлар. Ш.Шоматова. @piskenthayoti
Показать все...
00:07
Видео недоступноПоказать в Telegram
Саховат ва ҳимматда оқар дарё каби бўл. Шафқат ва марҳаматда кулган қуёш каби бўл. Ўзга айбин ёпишда қоронғу тун каби бўл. Ғазаб ва жаҳлда ўлик каби бўл. Тавозе ва камтарликда тупроқ каби бўл. Бағри кенглик ва меҳрда улкан денгиз каби бўл. Аслинг каби кўрин ё кўринганинг каби бўл. Жалолиддин Румий
Показать все...
8.74 KB
ВАТАНИМ Муҳаммад Юсуф Мен дунёни нима қилдим, Ўзинг ёруғ жаҳоним, Ўзим хоқон, Ўзим султон, Сен тахти Сулаймоним, Ёлғизим, Ягонам дейми, Топинган кошонам дейми, Ўзинг менинг улуғлардан Улуғимсан, Ватаним… Шодон куним гул отган сен, Чечак отган изимга, Нолон куним юпатган сен, Юзинг босиб юзимга. Синглим дейми, Онам дейми, Ҳамдарду ҳамхонам дейми, Офтобдан ҳам ўзинг меҳри Илиғимсан, Ватаним. Сен Машрабсан, Халқда тумор, Балхда дорга осилган, Навоийсан, шоҳ ёнида Фақирини дуо қилган. Яссавийсан, меники деб, Кўринган даъво қилган, Минг бир ёғи очилмаган Қўриғимсан, Ватаним. Сен Хўжандсан, Чингизларга Дарвозасин очмаган, Темур Малик орқасидан Сирдарёга сакраган, Муқаннасан қорачиғи Оловларга сачраган, Широқларни кўрган чўпон, Чўлиғимсан, Ватаним. Ким Қашқарни қилди макон, Ким Энасой томонда, Жалолиддин – Курдистонда, Бобуринг – Ҳиндистонда, Бу қандай юз қаролиғ, деб Ётарлар зимистонда, Тарқаб кетган тўқсон олти Уруғимсан, Ватаним… Ўғлим десанг осмонларга Ғирот бўлиб учгайман, Чамбил юртда Алпомишга Навкар бўлиб тушгайман, Падаркушдан пана қилиб Улуғбегинг қучгайман, Ғичир-ғичир тишимдаги Сўлиғимсан, Ватаним… Ўтган кунинг – ўтган кундир, Ўз бошингга етган кун, Қодирийни берган замин, Қодирийни сотган кун. Қўлин боғлаб, Дилин доғлаб, Етаклашиб кетган кун, Воҳ болам! деб айтолмаган Дудуғимсан, Ватаним. Ёнингда қон йиғлаган бир Шоирингга қараб қўй, Гар Қўқонга йўлинг тушса, Детдомларни сўраб қўй. Ҳеч бўлмаса Усмон хокин Келтирмоққа яраб қўй, Олисларда қуриб қолган Қудуғимсан, Ватаним… Сен – шохлари осмонларга Тегиб турган чинорим, Ота десам, Ўғлим деб, Бош эгиб турган чинорим, Қўйнимдаги ифтихорим, Бўйнимдаги туморим, Ўзинг менинг улуғлардан Улуғимсан, Ватаним!
Показать все...
Фото недоступноПоказать в Telegram
БУГУН 26 АПРЕЛЬ, ҲАЛҚИМИЗНИНГ СЕВИМЛИ ШОИРИ МУХАММАД ЮСУФ ТАВАЛЛУД ТОПГАН КУН Муҳаммад Юсуф 1954 йил 26 апрелда Андижон вилояти Марҳамат туманининг Қовунчи қишлоғида деҳқон оиласида дунёга келди. Ўрта мактабдан сўнг Рус тили ва адабиёти институтига кириб, уни 1978 йили тамомлади. 1978-1980 йилларда республика Китобсеварлар жамиятида, 1980-1986 йилларда “Тошкент оқшоми” газетасида, 1986-1992 йилларда Ғафур Ғулом номидаги Адабиёт ва санъат нашриётида, “Ўзбекистон овози” газетасида ишлади. Умрининг сўнгги йилларида Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасининг котиби вазифасини бажарди. У ўнга яқин шеърий тўпламлар, кўплаб қўшиқларнинг муаллифи сифатида кенг китобхонлар қалбига кириб улгурди. Шоирнинг дастлабки шеърлари “Ўзбекистон адабиёти ва санъати” газетасида 1976 йили эълон қилинди. Сўнгра “Таниш тераклар” (1985), “Булбулга бир гапим бор” (1987), “Илтижо” (1988), “Уйқудаги қиз” (1989), “Ҳалима энам аллалари” (1989), “Ишқ кемаси” (1990), “Кўнглимда бир ёр” (1991), “Бевафо кўп экан” (1991), “Эрка кийик” (1992), “Ёлғончи ёр” (1994) каби шеърий тўпламлари, сайланмалари нашр этилди.1989 йилда эса “Уйқудаги қиз” номли шеърий тўплами учун унга республика Ёшлар ташкилотининг мукофоти берилди. 1998 йили Муҳаммад Юсуфга “Ўзбекистон халқ шоири” деган юксак унвон берилди. Шоир 2001 йилнинг 1 август куни 47 ёшида оламдан ўтди.
Показать все...
Фото недоступноПоказать в Telegram
Халоскор ўрдакча Адлия вазирлиги сунъий интеллект имкониятлари ёрдамида тайёрланган навбатдаги мультфильмни тақдим этади. Қонун устувор бўлган жойда ҳашаротга ҳам зиён етмайди! Мультфильмни кўриш 👉 https://youtu.be/_0IL5On41O8
Показать все...
⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️ #тафаккур Газета ўқинг, зотан, юзаки ва аҳамиятсиз, аммо шунчаки қизиқарли хабарлар билан бошни қотираётганлардан фойда йўқ. Газета сиз учун фойдали, манфаатли ахборот беришни биринчи ўринга қўяди. Шу мезон билан ишлайди. Газетани ҳурматга сазовор жиҳати ҳам шунда. @oltin_voha
Показать все...
Фото недоступноПоказать в Telegram
⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️ #тафаккур Газета ўқинг, зотан, юзаки ва аҳамиятсиз, аммо шунчаки қизиқарли хабарлар билан бошни қотираётганлардан фойда йўқ. Газета сиз учун фойдали, манфаатли ахборот беришни биринчи ўринга қўяди. Шу мезон билан ишлайди. Газетани ҳурматга сазовор жиҳати ҳам шунда. @oltin_voha
Показать все...
Ш.Мирзиёев "Оммавий ахборот воситаларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш давом эттирилиб, журналистларнинг эркин фаолият юритиши учун зарур шарт-шароитлар яратилади. Мен, ҳақиқат ва адолатни ўз эътиқоди деб биладиган барча журналистларни — ислоҳотларнинг фаол иштирокчилари, ўзимнинг энг яқин дўстларим деб биламан ва улар ҳамиша президент ҳимоясида бўлади. @piskenthayoti
Показать все...
Фото недоступноПоказать в Telegram
ДИҚҚАТ, ЭЪЛОН! Қадрли муштарийлар ва каналимиз кузатувчилари! Қадрдон газетангиз "Piskent hayoti" га 2024 йилги обуна давом этади. Шошилинг, бу - бизнинг, ўзимизнинг газетамиз. Унда сизга таниш инсонлар, уларнинг, улар амалга ошираётган, улкан бунёдкорлик ишлари, эзгу ва савоб амаллари, туманимиз ҳаётида содир бўлаётган. воқеалар, давлатимиз томонидан олиб борилаётган, сиёсат, улкан бунёдкорлик ишлари ҳақидаги маълумотлардан бохабар бўласиз. Улар ўчиб кетмайди. Эртага тарих зарварақларидан жой олиб, мангуликка муҳрланади. Газетамизнинг йиллик обуна баҳоси 250 минг сўм. Ҳурмат билан "Piskent hayoti" газетаси таҳририяти ва расмий канали. Ҳ/Р: 20210000900133192001 ИНН: 200449297 МФО: 00472 Пискент Агробанк АТБ. @piskenthayoti
Показать все...
Фото недоступноПоказать в Telegram
#шеърият Шоди Отамурод ВАТАН ЧЕГАРАСИ ЎТГАН ЮРАКДАН  Юрак шу – Ватан деб гупуради қон, Юрак шу – томирда айланади шон, Огоҳ бўл, душманга бўлмасин нишон, Ватан ўчмагайдир ҳеч бир тилакдан, Ватан чегараси ўтган юракдан. Асло кўтарилмас таслимга қўлим, Душманнинг пойида топмасман ўлим, Мадҳини айтарман, кўксимда қўлим, Ватан ўчмагайдир ҳеч бир тилакдан, Ватан чегараси ўтган юракдан. Юрак томирлари шиддатга хумор, Бамисли кўксимда осилган тумор, Унда муҳаббатнинг харитаси бор, Ватан ўчмагайдир ҳеч бир тилакдан, Ватан чегараси ўтган юракдан. Жигарим, кўзингда доим чўғ бўлсин, Сенинг сафдошинг кўп, кўнглинг тўқ бўлсин, Ўз тилинг – қуролинг, сўзинг – ўқ бўлсин, Ватан ўчмагайдир ҳеч бир тилакдан, Ватан чегараси ўтган юракдан. * * * Шеъримда қиличдек жаранг сочди сўз, Жисмим ҳаловатда, руҳим жангдадир. Мен қалбимга чизсам висол расмини, Во ажаб, ул сурат ҳижрон рангдадир. Ўз ўқи гирдида айланган ерман, Туганмас ишқ юки нозик жондадир. Қуёшдай ишқ тафтин елкамда сездим, Қадамим шомдаю, руҳим тонгдадир. Мен дайдиб юрибман хаёлим ичра: “Ўзим ҳар жойдаман, кўнглим сандадир”. @piskenthayoti
Показать все...