Дарвеш Бобо Жоме Масжиди️
Открыть в Telegram
Тошкент вилояти Қибрай тумани 🕌 "Дарвеш Бува" жомъе масжидининг диний, илмий-маърифий ва ижодий канали!
Больше2 022
Подписчики
-124 часа
-37 дней
-1630 дней
Архив постов
🌹 #Жума_муборак_бўлсин! 🌹
🌸 إِنَّ اللَّهَ وَمَلَائِكَتَهُ يُصَلُّونَ عَلَى النَّبِيِّ يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آَمَنُوا صَلُّوا عَلَيْهِ وَسَلِّمُوا تَسْلِيمًا
📿 “Албатта, Аллоҳ ва Унинг фаришталари Пайғамбарга салавот айтурлар. Эй, мўминлар! (сизлар ҳам) унга салавот ва салом айтинг!” (Аҳзоб сураси, 56-оят).
🤲 Аллоҳумма солли ва саллим ъала Муҳаммадин ва ъала аали Муҳаммад.
🕊Улашинг ва Кузатинг🔜
Ижтимоий тармоқлардаги саҳифамиз:
⬇️⬇️🍀🍀🍀⬇️⬇️👇
👉Telegram | Instagram
Ҳар куни ўзингиз учун ҳеч ким билмайдиган бир солиҳ амал қилишни одат қилинг. Бу садақа бўлсин, дуо бўлсин ёки тун ярмида ўқилган икки ракат намоз бўлсин.
Сўнг Аллоҳ сизга яширинча қилган амалингиздан ошкора бир нур пайдо қилишини кузатинг...
Доктор Али Муҳаммад Саллобий
Хайрли тун, азизлар!
Яхши дам олинг🥰
🕊Улашинг ва Кузатинг🔜
Ижтимоий тармоқлардаги саҳифамиз:
⬇️⬇️🍀🍀🍀⬇️⬇️
👉Telegram | Instagram
#sunnat #uyqu
Қачонки Расулуллоҳ ухлашга ётмоқчи бўлсалар..
Уммул мўминин Ҳафса розияллоҳу анҳо айтадилар: "Набий алайҳиссалом ухлашга ётмоқчи бўлсалар, ўнг қўлларини ёноқлари остига қўярдилар. Сўнгра: "Аллоҳумма қиний ъазабака явма табъасу ъибадак"
اللَّهُمَّ قِنِي عَذَابَكَ يَوْمَ تَبْعَثُ عِبَادَكَ
“Аллоҳим, мени, бандаларингни жамлайдиган кунда азобингдан сақла”, дердилар" (Имом Можа ривояти).
Калифорния (АҚШ) университети профессори, мисрлик олим Доктор Жамолиддин Иброҳим бошчилигида ўтказилган тадқиқотларда ўнг томонга ёнбошлаб ётганда юрак камроқ куч сарфлаши, қоннинг осон айланиши, асабларнинг тинчланиши ва дам олиши ҳамда тезда уйқуга кетишга сабаб бўлиши аниқланди.
🕊Улашинг ва Кузатинг🔜
Ижтимоий тармоқлардаги саҳифамиз:
⬇️⬇️🍀🍀🍀⬇️⬇️
👉Telegram | Instagram
🤲 ЖУМА КУНИ БОМДОД НАМОЗИДАН
ОЛДИН ЎҚИЛАДИГАН ДУОНИ БИЛАСИЗМИ?
أَسْتَغْفِرُ اللهَ الَّذِي لاَ إلَهَ إلاَّ هُوَ الحَيُّ القَيُومُ وَأتُوبُ إلَيهِ
💬“Астағфируллоҳаллазий лаа илаҳа илла Ҳувал Ҳаййул Қаййум ва атубу илайҳи”.
🟢Маъноси: “Ўзидан бошқа илоҳ бўлмаган, тирик ва қоим бўлган буюк Аллоҳга истиғфор айтаман. Унга тавба қиламан”.
📿 Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бу истиғфор ҳақида бундай деганлар:
“Ким жума тонгида бомдод намозидан аввал уч марта ушбу дуони ўқиса, денгизнинг кўпиги қадар гуноҳи бўлса ҳам, Аллоҳ уни афв этади” (Имом Абу Довуд ривояти).
🕊Улашинг ва Кузатинг🔜
Ижтимоий тармоқлардаги саҳифамиз:
⬇️⬇️🍀🍀🍀⬇️⬇️
👉Telegram | Instagram
#hadis #salavot #juma #muborak
ЖУМА МУБОРАК БЎЛСИН!
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Жумага ўтар кеча ва жума кундузи менга салавот айтишни кўпайтиринглар, чунки салавотларингиз менга кўрсатилади", деганлар.
Уламолар айтадилар: "Ким қалби шод, гуноҳлари мағфират, ғам-ташвишлардан халос бўлишни истаса, пайшанба кунининг шом вақтидан бошлаб жума кунининг шом пайтигача бўлган фурсатларда Расулуллоҳ алайҳиссаломга салавот айтишни кўпайтирсин".Аллоҳумма солли ва саллим ва барик ъала Саййидина Муҳаммад. 🕊Улашинг ва Кузатинг🔜 Ижтимоий тармоқлардаги саҳифамиз: ⬇️⬇️🍀🍀🍀⬇️⬇️ 👉Telegram | Instagram
Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Ким жума куни бомдод намозидан олдин:
أسْتَغْفِرُ اللهَ الَّذِي لاَ إِلَهَ إِلاَّ هُوَ الحَيُّ القَيُّومُ وَأَتُوبُ إِلَيْهِ
«Астағфируллоҳаллазий лаа илаҳа илла ҳувал ҳаййул қоййум ва атубу илайҳ», деб уч марта айтса, Аллоҳ таоло унинг гуноҳларини денгиз кўпигича бўлса ҳам, кечириб юборади», дедилар.
(Маъноси: Ҳай ва қаййум сифатли Зотдан бошқа илоҳ йўқ ва Унга истиғфор айтаман, Унга тавба қиламан.)
Ибн Сунний ривоятлари.
🕊Улашинг ва Кузатинг🔜
Ижтимоий тармоқлардаги саҳифамиз:
⬇️⬇️🍀🍀🍀⬇️⬇️
👉Telegram | Instagram
#Ибратли
СУҲБАТ
Бир аёл айтди:
- Мен намоз ўқиётгандим. Олдимда ўғилчам мени чақирди. Бир неча бор чақирди. Мен жавоб бермадим. Ундан икки ёшгина катта бўлган акаси келиб: «Айб, сенга - е! Икки зот ўртасидаги суҳбатни бузяпсан! Онам Аллоҳ билан гаплашяптилар - ку?!» деди.
Вужудим титраб кетди. Ўша пайт Аллоҳнинг буюклиги, Унинг олдида турганлигим ёдимга тушиб, итоат, хўрлик ва таъзим ҳисси пайдо бўлди.
Ўғлимнинг айтган гаплари ҳар гал намозга такбир айтишим билан, қулоқларим, фикрим ва қалбимни чертадиган бўлди.
Аллоҳ нақадар Улуғ Зот. Вояга етмаган бола тилидан Ўз Азаматини менга англатди.
🕊Улашинг ва Кузатинг🔜
Ижтимоий тармоқлардаги саҳифамиз:
⬇️⬇️🍀🍀🍀⬇️⬇️
👉Telegram | Instagram
#hadis #duo #afv #ofiyat #dunyo #oxirat
اللَّهُمَّ إنِّي أسْألُكَ اليقين والعفو و الْعَافِيَةَ فِي الدُّنْيَا وَالآخِرَةِ
Ўқилиши: Аллоҳумма инний асалукал яқийна вал ъафва вал ъаафията фиддунйаа вал аахироти.
Маъноси: Аллоҳим, мен Сендан дунё ва охиратда яқийн (қатъий ишонч), афв ҳамда офиятни сўрайман (Имом Бухорий, Имом Термизий ривояти).
🕊Улашинг ва Кузатинг🔜
Ижтимоий тармоқлардаги саҳифамиз:
⬇️⬇️🍀🍀🍀⬇️⬇️
👉Telegram | Instagram
#Ҳадис
Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан ривоят қилади: “Кимда-ким кўп истиғфор айтса, Аллоҳ ўша (банда) учун ҳар қандай ғам-ташвишдан қутулиш, тангликдан чиқиш йўлини (пайдо) қилади, уни ўзи ўйламаган томондан ризқлантиради”.
Абу Довуд, Аҳмад, Табароний, Ҳоким ривоят қилган.
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
Истиғфор айт! Еру осмонлар Робби сени мағфират қилур.
☪️ «Астағфируллоҳ» - أسْتَغْفِرُ اللهَ
☪️ «Астағфируллоҳаллазий ла илаҳа илла ҳувал ҳаййул қоййум ва атубу илайҳ» -
أسْتَغْفِرُ اللهَ الَّذِي لاَ إِلَهَ إِلاَّ هُوَ الْحَيُّ القَيُّومُ وَأَتُوبُ إِلَيْهِ.
🕊Улашинг ва Кузатинг🔜
Ижтимоий тармоқлардаги саҳифамиз:
⬇️⬇️🍀🍀🍀⬇️⬇️
👉Telegram | Instagram
#Ҳадис
Абдуллоҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Қиёмат куни менга энг яқин кишилар менга кўп саловот айтганлардир», дедилар».
Имом Термизий ва Ибн Ҳиббон саҳиҳ санад ила ривоят қилганлар.
🕊Улашинг ва Кузатинг🔜
Ижтимоий тармоқлардаги саҳифамиз:
⬇️⬇️🍀🍀🍀⬇️⬇️
👉Telegram | Instagram
Repost from Muslim/podcast.uz
#Muslim_podcast
📱🗣BIR-IKKI HADIS BILISH — ILM EGASI BO‘LISHMI?
🎙 Ekspert: G‘ulomiddin domla Xolboyev – O‘zbekiston musulmonlari idorasi Fatvo markazi direktori o‘rinbosari, Toshkent islom instituti oʼqituvchisi
🎞Toʼliq👉FULL HD: @Muslim_podcast_uzdakoʼring!
📝 Mazkur podkastDin ishlari bo‘yicha qo‘mitaning xulosasi asosida tayyorlandi.
🥺Telegram🛍Instagram
🤪Facebook😍YouTube
🟢 MUSLIM.PODCAST.UZ GA 📲 OBUNA BO'LING ✅ VA ULASHING🗣
Mусулмон инсон Ватанини севади.
Ҳақиқий муҳаббат фақат сўз билан эмас, амал билан исботланади. Кишининг ўз юртига муҳаббатли бўлишига тарғиб қилиб, Имом Ғаззолий раҳматуллоҳи алайҳи шундай деганлар:
“Инсон ўз туғилиб ўсган ерини ва ундаги нарсаларни, гарчи у жой одам яшамайдиган саҳро бўлса ҳам, яхши кўради. Ватанга бўлган муҳаббат инсон қалбидаги туғма табиатдир. Бу нарса инсонни ватанида бўлганида хотиржам, мусофирликда соғинадиган, унга ҳужум қилинганда ҳимоя қиладиган, ҳурматсизлик қилинганда ғазабланадиган қилиб қўяди”.
🕊Улашинг ва Кузатинг🔜
Ижтимоий тармоқлардаги саҳифамиз:
⬇️⬇️🍀🍀🍀⬇️⬇️
👉Telegram | Instagram
Repost from Muslim.uz
#xabar #anjuman #film
🗣🌙 Халқаро анжуманда 500 нафар иштирокчига Ўзбекистондаги диний-маърифий ислоҳотлар ва Муфтий ҳазратлари фаолиятига оид фильм намойиш этилди
✅Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
📱 ISHONCHLI VA RASMIY MANBA📲 OBUNA BO'LING
▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
#Ҳикмат_мўминнинг_йўқотгани
Ўтмишда қилган хатоларинг олдида кўп тўхтама. Чунки уларни ўйлаб, олдинга ҳаракат қилмасанг, ҳозирги кунингни дўзахга айлантиради. Сен ундан ибрат олсанг, кифоя. Шунда у ҳақиқат йўлида янги туртки бўлади.
🕊Улашинг ва Кузатинг🔜
Ижтимоий тармоқлардаги саҳифамиз:
⬇️⬇️🍀🍀🍀⬇️⬇️
👉Telegram | Instagram
#кун_ояти
لِّيَجۡزِيَ ٱلَّذِينَ ءَامَنُواْ وَعَمِلُواْ ٱلصَّٰلِحَٰتِۚ أُوْلَٰٓئِكَ لَهُم مَّغۡفِرَةٞ وَرِزۡقٞ كَرِيمٞ.
"Иймон келтирган ва яхши амалларни қилганларни мукофотлаш учун. Ана ўшаларга, мағфират ва гўзал ризқ бордир".
(Сабаъ сураси, 4-оят).
Тафсир: Қиёмат қоим бўлиши заруратдир. Бу дунёда иймон келтириб, ўша эътиқод тақозоси ила жонининг роҳатидан кечиб, куч-қувват, зеҳн-заковат ва пул-мол сарфлаб яхши амалларни қилганлар бор. Улар бу дунёнинг ўзида яхши ишлари учун мукофотларини тўла олмасликлари мумкин. Шунинг учун ҳам: «Иймон келтирган ва яхши амалларни қилганларни мукофотлаш учун» қиёмат қоим бўлиши заруратдир.
🕊Улашинг ва Кузатинг🔜
Ижтимоий тармоқлардаги саҳифамиз:
⬇️⬇️🍀🍀🍀⬇️⬇️
👉Telegram | Instagram
