Дарвеш Бобо Жоме Масжиди️
الذهاب إلى القناة على Telegram
Тошкент вилояти Қибрай тумани 🕌 "Дарвеш Бува" жомъе масжидининг диний, илмий-маърифий ва ижодий канали!
إظهار المزيد2 023
المشتركون
-224 ساعات
-57 أيام
-1530 أيام
أرشيف المشاركات
Анас ибн Молик розияллоҳу анҳу ривоят қилади: Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни шундай деяётганларини эшитдим:
«Кимни ризқи кенгайтирилиши ва ажали ортга сурилиши (умрига барака берилиши) қувонтирса, қариндош-уруғчилик ришталарини боғласин».
Бухорий ва Муслим ривояти
🕊Улашинг ва Кузатинг🔜
Ижтимоий тармоқлардаги саҳифамиз:
⬇️⬇️🍀🍀🍀⬇️⬇️
👉Telegram | Instagram
#hadis #Rasululloh #duo #ummat
Ё РАСУЛУЛЛОҲ, МЕНИ ДУО ҚИЛИНГ
Оиша розияллоҳу анҳо айтадилар: "Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг меҳрлари ортиб турганини кўрган вақтимда у зотга: "Ё Расулуллоҳ, Аллоҳга мен учун дуо қилинг!", дедим.
У зот алайҳиссалом: "Аллоҳим, Оишанинг олдинги ва кейинги, ошкораю махфий гуноҳларини мағфират қилгин!" деб дуо қилдилар.
Оиша розияллоҳу анҳо жуда хурсанд бўлиб, кула бошладилар.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Дуоим сени қувонтириб юбордими?" дедилар.
Оиша розияллоҳу анҳо: "Ахир қандай қилиб дуоингиз қувонтирмасин, албатта хурсанд бўлдим!" дедилар.
У зот алайҳиссалом: "Аллоҳга қасамки, ушбу дуони умматим учун ҳар намозимда сўрайман", дедилар (Ибн Ҳиббон ривояти).
🕊Улашинг ва Кузатинг🔜
Ижтимоий тармоқлардаги саҳифамиз:
⬇️⬇️🍀🍀🍀⬇️⬇️
👉Telegram | Instagram
#Ҳадис
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан: “Мусулмоннинг қайси фазилати яхши?” деб сўрадилар. У зот: “Қорни очни тўйғазиши ва таниган-танимаганга салом бериши”, деб жавоб бердилар (Имом Абу Довуд ривояти).
🕊Улашинг ва Кузатинг🔜
Ижтимоий тармоқлардаги саҳифамиз:
⬇️⬇️🍀🍀🍀⬇️⬇️
👉Telegram | Instagram
Ислом илм динидир.
У инсонни илм излаш, билим орқали ҳақиқатни англаш ва яратганнинг ҳикматларини тадқиқ этишга даъват этади.
Хусусан, ҳадиси шарифларда “Илм талаб қилиш ҳар бир мусулмон учун фарз”
(Ибн Можа ривояти) экани қатъий таъкидланади.
🕊Улашинг ва Кузатинг🔜
Ижтимоий тармоқлардаги саҳифамиз:
⬇️⬇️🍀🍀🍀⬇️⬇️
👉Telegram | Instagram
ЖАННАТ СОҒЛОМ ҚАЛБЛАРГА МУШТОҚ!
Ҳаёт жуда ҳам қисқа. Уни қалб иллатларидан бўлган кек сақлаш, ҳасад қилиш, мунофиқлик ёки силаи раҳмни узиш кабиларга сарфлаб юбориш муносиб эмас. Тез кунда биз ҳам хотирага айланамиз. Табассум қилинг, сизга ёмонлик қилганларга нисбатан кечиримли бўлинг. Чунки жаннат сиз каби соғлом қалбларга муштоқдир!.
"Ҳикматлар чашмаси"дан
🕊Улашинг ва Кузатинг🔜
Ижтимоий тармоқлардаги саҳифамиз:
⬇️⬇️🍀🍀🍀⬇️⬇️
👉Telegram | Instagram
ЖАННАТ ВОЖИБ БЎЛАДИ
Абу Саид Худрий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким:
رَضِيتُ بِاللهِ رَبًّا وَبِالإِسْلاَمِ دِينًا وَبِمُحَمَّدٍ صلى الله عليه وسلم رَسُولاً
«Розийту биллаҳи роббан ва бил ислами дийнан ва бимуҳаммадин соллаллоҳу алайҳи васаллама росула», деса, унга жаннат вожиб бўлади», дедилар.
Маъноси: “Аллоҳни раббим деб, Исломни диним деб, Муҳаммад алайҳиссаломни расул деб рози бўлдим”.
Абу Довуд ривоят қилганлар.
🕊Улашинг ва Кузатинг🔜
Ижтимоий тармоқлардаги саҳифамиз:
⬇️⬇️🍀🍀🍀⬇️⬇️
👉Telegram | Instagram
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ,!
🌹ЧОРШАНБА ТОНГИ 🌺
ХАЙРЛИ БЎЛСИН!
Тонг янгиланиш рамзи, ҳаётимизда янги имкониятлар эшиги. Бугунгина келган бу неъматли кундан тўла фойдаланинг! Аллоҳ таоло ҳар бир қадамингизни хайрли, ниятингизни ширин қилсин.
Биздан кетган, бизда қолган ва бизга келувчи нарсаларга Аллоҳга ҳамд айтган вақтимиз ҳаёт жуда гўзал бўлади.
🕌🕊🍃🌹🌸🍃🕊🌹🍃
Алҳамдулиллаҳ.
Кунингиз хайрли ва баракотли бўлсин!
🕊Улашинг ва Кузатинг🔜
Ижтимоий тармоқлардаги саҳифамиз:
⬇️⬇️🍀🍀🍀⬇️⬇️
👉Telegram | Instagram
#Дуо
ЎҚУВ ЙИЛИНИ БОШЛАГАНЛАР УЧУН
ҚУРЪОНВА СУННАТДАН ЎҚИШНИ ЕНГИЛЛАШТИРУВЧИ ТЎРТ ДУО
رَبِّ اشْرَحْ لِي صَدْرِي * وَيَسِّرْ لِي أَمْرِي * وَاحْلُلْ عُقْدَةً مِنْ لِسَانِي * يَفْقَهُوا قَوْلِي
📍«Эй Роббим, менинг қалбимни кенг қил. Менинг ишимни осон қил. Тилимдаги тугунни ечгин. Сўзимни англасинлар» (Тоҳа сураси, 25–27-оятлар).
رَبِّ زِدْنِي عِلْمًا
📍«Роббим, илмимни зиёда қилгин» (Тоҳа сураси, 114-оят).
اللَّهُمَّ انْفَعْنَا بِمَا عَلَّمْتَنَا وَعَلِّمْنَا مَا يَنْفَعُنَاوَزِدْنِي عِلْمًا
📍“Аллоҳим! Билганларимизни фойдали қил! Бизга фойдали нарсаларни билдир! Илмимизни зиёда қил!” (Термизий ва Ибн Можа ривояти).
اَلَّلهُمَّ إِنِّي أَسْأَلُكَ عِلْمًا نَافِعًا، وَرِزْقًا طَيِّبًا، وَعَمَلاً مُتَقَبَّلاً
📍“Аллоҳим! Сендан манфаатли илм, пок ризқ ва қабул бўладиган амал сўрайман”
(Ибн Можа ривояти).
🕊Улашинг ва Кузатинг🔜
Ижтимоий тармоқлардаги саҳифамиз:
⬇️⬇️🍀🍀🍀⬇️⬇️
👉Telegram | Instagram
#hadis #sahoba #ğazab #halim
Ҳазрати Али розияллоҳу анҳу айтадилар: "Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам тош кўтараётган бир қавмнинг олдидан ўтдилар. Уларга: "Сизнинг энг кучлигингиз ғазабланганда ўзини тута оладиганингиздир. Сизнинг энг ҳалим (юмшоқ)ингиз кучи ета туриб афв қилганингиздир", дедилар".
🕊Улашинг ва Кузатинг🔜
Ижтимоий тармоқлардаги саҳифамиз:
⬇️⬇️🍀🍀🍀⬇️⬇️
👉Telegram | Instagram
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қиз фарзандларни тарбия қилишни катта фазилат ва жаннатга элтувчи амал сифатида баён қилганлар.
Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам:
“Ким икки қизни вояга етгунча тарбия қилиб боқса, Қиёмат куни мен билан мана шу икки бармоқ каби (яқин) ҳолда келади”, деганлар
(Имом Термизий ривояти).
🕊Улашинг ва Кузатинг🔜
Ижтимоий тармоқлардаги саҳифамиз:
⬇️⬇️🍀🍀🍀⬇️⬇️
👉Telegram | Instagram
#Ҳадис
Қуръонни шошмасдан, дона-дона қилиб, тартил билан ўқиш мустаҳаблиги ҳақида.
عَنْ عَبْدِ اللَّهِ بْنِ عَمْرٍو، قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللَّهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: "يُقَالُ لِصَاحِبِ الْقُرْآنِ: اقْرَأْ، وَارْتَقِ، وَرَتِّلْ كَمَا كُنْتَ تُرَتِّلُ فِي الدُّنْيَا، فَإِنَّ مَنْزِلَكَ عِنْدَ آخِرِ آيَةٍ تَقْرَؤُهَا".
أبو داود: 1464، أحمد: 6799، 10087، 11360، الترمذي: 2914، النسائي الكبرى: 8002، ابن حبان: 766.
Абдуллоҳ ибн Амр розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади: "Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Қиёмат кунида Қуръон соҳибига: “Ўқи ва кўтарилиб боравер. Дунёда тартил билан (шошмасдан, дона-дона) ўқиганинг каби ўқи. Зеро, сенинг манзилинг ўқиган охирги оятингдир”, дейилади”, - дедилар”.
Имом Абу Довуд, Имом Термизий, Имом Аҳмад, Имом Насоий Кубро, Имом Ибн Ҳиббон ривоят қилишган.
🕊Улашинг ва Кузатинг🔜
Ижтимоий тармоқлардаги саҳифамиз:
⬇️⬇️🍀🍀🍀⬇️⬇️
👉Telegram | Instagram
Асрга қасам
“Аср билан қасамёд этурманки…” Ибн Аббос розийаллоҳу анҳу: “Аср”дан мурод “юз йиллик вақт”, деган. Яна “аср” деб бир йилга ҳам айтилади, деганлар ҳам бор. Бир ўринда: “Аср, яъни ўрта (аср) намозига қасам. Чунки у энг афзал намоз”, деб айтилган.
🕊Улашинг ва Кузатинг🔜
Ижтимоий тармоқлардаги саҳифамиз:
⬇️⬇️🍀🍀🍀⬇️⬇️
👉Telegram | Instagram
«Эркакдаги энг жозибали жиҳат нима?» — деб сўрашса, мен шундай жавоб бераман:
Эмоционал етуклик, ғамхўрлик, муаммоларни ҳал қила олиш, зийраклик, вазминлик, ўз ўрнида юмор ҳисси ва «кўрамиз» деган ноаниқ жавобнинг йўқлиги.
🕊Улашинг ва Кузатинг🔜
Ижтимоий тармоқлардаги саҳифамиз:
⬇️⬇️🍀🍀🍀⬇️⬇️
👉Telegram | Instagram
