SALOMATLIK SABOQLARI |Tibbiy maslahat kanal
Открыть в Telegram
Бахтимизнинг ўндан тўққиз улуши соғлигимизга боғлиқ - тиббий маслаҳат - фойдалик тавсиялар https://t.me/joinchat/AAAAAEVa57-78oPBBe-vQg
Больше5 646
Подписчики
-1224 часа
-847 дней
-36330 день
Архив постов
#ТАВСИЯ
Лимон пўстлоғини ташлаб юборманг
Лимон пўстлоғи ажойиб даволовчи хусусиятга эга. Хусусан:
🔸 Лимон қобиғи саратонга қарши курашади.
🔸 Суяк мустаҳкамлигини сақлайди.
🔸 Оғиз бўшлиғи гигиенаси ва саломатлигини таъминлайди.
🔸 Озишга ёрдам беради.
🔸 Овқат ҳазм қилиш тизимида паразит ва ичак қуртларининг кўпайишини олдини олади.
Ундан фойдаланиш учун лимон пўстлоғини музлатиб қўйинг, кейин уларни майдаланг ва овқатингизга қўшинг.
🖥 Яқинларингизга ҳам юборинг!
➡️ Каналга уланиш 👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEVa57-78oPBBe-vQg
БОЛАМ КАСАЛ БЎЛМАСИН ДЕСАНГИЗ…
Унда нима қилиш керак?
🖥 Яқинларингизга ҳам юборинг!
➡️ Каналга уланиш 👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEVa57-78oPBBe-vQg
#Диққат
⚡️📍 Кучли магнит бўрони кутилмоқда
Эртага 7 баллик тўқ қизил даражадаги магнит бўрони кузатилиши мумкин.
Қўзғалишлар чоршанба куни ҳам давом этиши кутилмоқда.
Одатда бундай фаоллик пайтида алоқа, навигация ва электр тизимларида қисқа муддатли ўзгаришлар кузатилиши мумкин.
Бундай бўронлар инсон организмига таъсир қилиши мумкин. Айримларда бош оғриғи, уйқусизлик, асабийлик ёки холсизлик кузатилиши эҳтимолдан холи эмас.
Бу даврда кўпроқ сув истеъмол қилиш, ортиқча стрессдан сақланиш ва тўлиқ дам олишни тавсия этилади.
🖥 Яқинларингизга ҳам юборинг!
➡️ Каналга уланиш 👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEVa57-78oPBBe-vQg
Туруп сиз ўйлаганингиздан ҳам инсон организм учун фойдали
🖥 Яқинларингизга ҳам юборинг!
➡️ Каналга уланиш 👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEVa57-78oPBBe-vQg
Repost from SALOMATLIK SABOQLARI |Tibbiy maslahat kanal
❗️ Майиз асабни тинчлантириб, иммунитетни оширади, майиз енг қишдан КАСАЛ БЎЛМАЙ ЧИҚИНГ
Инсон саломатлиги учун ғоят фойдали бўлган майиз, шунингдек, суяк емирилиши ва буйрак касалликларида наф беради.
🖥 Яқинларингизга ҳам юборинг!
➡️ Каналга уланиш 👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEVa57-78oPBBe-vQg
Repost from NAMANGANTODAY | Rasmiy kanal
Кўчани эмас, қалбларни ҳам тозалаётган одамлар
Кечаси шаҳар сукунатга чўмганида, кўчаларда бир овоз уйғонади — бу чиқинди машинасининг сокин ғувуллаши. Бу овоз кўпчилик учун арзимаган товушдек туюлади. Аммо аслида шу товуш ортида жамиятга кўринмайдиган, аммо энг зарур хизматни қилаётган инсонларнинг меҳнати яширинган.
Улар чарчоқни тан олмайдилар.
Улар совуқдан шикоят қилмайдилар.
Улар бепарволигимиз ортидан қолган изларни яширмоқчи эмас — тозаламоқдалар.
Биз кун давомида кўча-кўйда ташлаб кетган қоғоз, пластмасса, бекорчи ахлат… Буларнинг бари тонг отгунча ўз-ўзидан йўқолмайди. Кимдир уларни йиғади. Кимдир шаҳримизни покиза сақлаш учун тун бўйи меҳнат қилади. Кимдир биз ухлаётган пайтда уйғоқ туриб: «Эрталаб одамлар тоза кўчада юрсин,» дейди.
Бу — уларнинг касби эмас.
Бу — фидойилиги.
Чиқинди тозаловчи инсон — бу «оддий ишчи» деган тушунчадан анча юксак. Чунки у кўчани тозалаб, аслида бизнинг қалбимизга ҳам таъсир қилмоқда: масъулиятни эслатади, маданиятни уйғотади, бепарволикнинг ўрнини миннатдорлик билан алмаштиради.
Уларнинг қўллари чарчаши мумкин, лекин ниятлари чарчамайди.
Уларнинг кийимлари ифлос бўлиши мумкин, лекин қалблари энг тоза.
Улар нафақат ахлатни йиғашади — балки ободликни тарқатадилар.
Улар нафақат кўчаларни поклашади — балки жамиятни поклашади.
Улар нафақат иш қилишади — балки савоб йиғишади.
Биз улар ҳақида кам гапирамиз, кам эътироф этамиз. Бироқ улар бизнинг ҳар тонгимизнинг бошланишида — тозалик шаклида — мўъжиза яратиб кетишади.
Шу боис улар —
кўзга кўринмас, шов-шувсиз, лекин энг ҳақиқий қаҳрамонлар.
Бугун улар ҳақида ўйланг.
Тонгда пок кўчага чиқганингизда, бир лаҳзага шуни унутманг:
Бу тозалик сиз учун тунда уйғоқ қолган инсонларнинг дуосидир.
Улар ростдан ҳам кўчани эмас — қалбларни ҳам тозалаётган одамлар.
Санжарбек ҲАМИДОВ.
📝 Namangantoday
➡️ Обуна бўлинг ➡️https://t.me/namangantoday
Лавлаги барги: кичик барг — катта фойда
Лавлаги барги қадимдан шифобахш ўсимлик сифатида эътироф этилган. Унинг таркибида темир, магний, калий, C ва К витаминлари, фолий кислотаси ҳамда антиоксидантлар кўп бўлиб, инсон организми учун бир нечта муҳим фойдаларни беради.
Аввало, лавлаги барги қон таркибини мустаҳкамлайди, гемоглобин даражасини кўтаришга ёрдам беради. Ундаги темир ва фолий кислотаси айниқса камқонликка мойил кишилар учун муҳим. Шунингдек, таркибидаги калий юрак фаолиятини қўллаб-қувватлайди, босимни меъёрда ушлашга хизмат қилади.
Лавлаги баргидаги антиоксидантлар организмни зарарли эркин радикаллардан ҳимоя қилиб, яллиғланиш жараёнларини камайтиради. C витамини иммунитетни мустаҳкамлайди, магний эса асаб тизими фаолиятини яхшилайди.
Пиширилган, салатга қўшилган ёки шарбат ҳолида истеъмол қилинган лавлаги барги ҳазмни енгиллаштиради ва организмни табиий равишда тозалайди. Айниқса, енгил парҳезга амал қилаётганлар учун фойдали сабзавот сифатида тавсия этилади.
Хулоса қилиб айтганда, лавлаги барги кундалик овқат рационимизда кўп бўлмаса-да, унинг кичик бир порсияси ҳам организмга катта фойда келтириши билан аҳамиятли.
🖥 Яқинларингизга ҳам юборинг!
➡️ Каналга уланиш 👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEVa57-78oPBBe-vQg
Гулкарамнинг фойдаси — соғлиқ учун бебаҳо неъмат
Гулкарам таркибидаги кучли антиоксидантлар организмни зарарли моддалардан тозалайди, юрак-қон томир касалликларининг олдини олишга ёрдам беради.
Ундаги толалар ҳазм жараёнини яхшилаб, ичак фаолиятини меъёрга келтиради. C ва К витаминларига бойлиги сабаб иммунитетни мустаҳкамлайди, суякларни кучайтиради.
Парҳез тутувчилар учун ҳам энг қулай сабзавотлардан бири — калорияси паст, фойдаси эса катта.
🖥 Яқинларингизга ҳам юборинг!
➡️ Каналга уланиш 👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEVa57-78oPBBe-vQg
Repost from NAMANGANTODAY | Rasmiy kanal
+4
Наманганликлар энди қандли диабетни даволаш учун чет элга бориш шарт эмас!
Давлатобод туманининг «Ғалаба» туризм кўчасида «Ranо Med» клиникасининг тўртинчи филиали очилди. Клиникага жами 2 миллион АҚШ доллари маблағ сарфланган ва у Германия ҳамда Хитойдан замонавий тиббий ускуналар билан жиҳозланган.
Эндиликда беморлар жарроҳлик амалиётлари учун чет элга ёки пойтахтга бормасдан, ўз ҳудудида сифатли тиббий ёрдам олишлари мумкин. Шу билан бирга, клиника 20 янги иш ўрни яратди.
📝 Namangantoday
➡️ Обуна бўлинг ➡️https://t.me/namangantoday
🥩Холодец асаб ва иммунитет тизими учун фойдалидир
✅ Холодец таркибида кўп миқдорда мавжуд бўлган тўйинмаган ёғ кислоталар, B витаминлари, калий, магний ва глицин кабилар туфайли бу таом асаб тизимига фойдали таъсир кўрсатади.
✅ Кўп миқдордаги А витамини эса кўз саломатлиги, оқсил синтезида муҳим рол ўйнайди.
🖥 Яқинларингизга ҳам юборинг!
➡️ Каналга уланиш 👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEVa57-78oPBBe-vQg
##Биласизми
Қатиқ — соғлик элчиси: у ҳазмни яхшилайди, иммунитетни оширади ва суякларни мустаҳкамлайди. Ҳар бир қошиқда ҳаётбахш қувват бор.
🖥 Яқинларингизга ҳам юборинг!
➡️ Каналга уланиш 👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEVa57-78oPBBe-vQg
Repost from N/a
Бугун - 1декбарь
Қишнинг биринчи куни бизга ҳаётнинг яна бир саҳифаси очилганини эслатади. Ташқарида совуқ бошланса-да, инсонни бардам тутадиган нарса — қалбдаги илиқлик, шукр ва енгилликни сўрайдиган дуодур. Бугунги кунга соғ-омон етганимизнинг ўзи катта неъмат. Янги фасл ҳаётимизга соғлик, барака, қувонч ва осойишталик олиб кирсин. Қадамимиз мустаҳкам, умидимиз ёрқин, кўнглимиз эса ҳеч қачон совимайдиган ишончга тўлсин.
✍️ Санжарбек Ҳамидов
Repost from N/a
🍁 30 ноябрь – кузнинг охирги кунида...
Бугун табиатнинг ранг-баранг саҳнасида сўнгги барглар ҳам ерга чўкди. Эртага эса юракларимизга оппоқ туйғулар, зумрад қиш ташриф буюради. Унинг илк қор парчалари нафақат боғларимизни, балки қалбларимизни ҳам тозалаб, янги умидлар билан тўлдирсин.
✍️ Санжарбек Ҳамидов
Энергетик ичимликка қўл узатишдан аввал ўн марта ўйланг!
Бугун энергетик ичимликлар ёшлар орасида анча оммалашиб кетди. Аммо бу ичимликлар ортида жиддий хавфлар ётибди. Айрим давлатларда 18 ёшга тўлмаганларга энергетик ичимлик сотиш қатъий тақиқлангани бекорга эмас.
✅ Энг катта хавф — юрак. Энергетик ичимликлар юрак уриши тезлашиши, ритм бузилиши ва ҳатто ўткир юрак хуружигача олиб келиши мумкин.
✅Уйқуни йўқотади. Уларнинг таъсири билан соатлаб ухлай олмай қолиш мумкин. Бу эса асаб тизимига босим бериб, қувватни ошириш ўрнига организмни баттар чарчатиб қўяди.
✅ Ҳазм тизимини издан чиқаради. Қорин оғриқлари, қичишиш, ошқозон ёқилмаси — энергетик ичимликларнинг кенг тарқалган оқибатларидан.
✅ Шакар меъёридан ўта кўп. Биттагина банкадаги шакар миқдори кунлик нормадан ортиқ бўлиши мумкин. Бу эса семириш, қандли диабет ва гормонал мувозанат бузилиши хавфини оширади.
Хулоса: қувват бергандек кўринади, аммо саломатликдан олади.
Энергетик ичимликлар вақтинча руҳлантириши мумкин, лекин уларнинг оқибати узоқ муддатли ва оғир бўлиши эҳтимоли жуда юқори. Соғлиғингизни бир қадамда хавф остига қўйманг.
🖥 Яқинларингизга ҳам юборинг!
➡️ Каналга уланиш 👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEVa57-78oPBBe-vQg
Repost from NAMANGANTODAY | Rasmiy kanal
Наманганда ҳомиладор аёлда ноёб жарроҳлик амалиёти муваффақиятли ўтказилди
Наманганда Республика ихтисослаштирилган кардиология маркази вилоят филиалида 37 ҳафталик ҳомиладор аёлда ўпка артериясининг тромбоемболияси аниқланиб, зудлик билан мураккаб жарроҳлик амалиёти ўтказилди.
Аёлнинг оғир аҳволи боис шифокорлар консилиуми томонидан ҳомиладорликни жарроҳлик йўли билан тугатиш ва бир вақтнинг ўзида юрак-қон томир тизимидаги тромбларни олиб ташлашга қарор қилинди. Натижада кесар кесиш ва икки томонлама тромбоемболектомия операциялари бир вақтда муваффақиятли бажарилди.
Операция вақтида ўғил фарзанд дунёга келди. Ҳозирда она ва боланинг аҳволи қониқарли экани маълум қилинди.
Марказ раҳбариятининг таъкидлашича, мазкур жарроҳлик юқори малака, жамоавий ҳамкорлик ва тезкор қарор қабул қилиш самараси бўлиб, икки ҳаётни сақлаб қолишга хизмат қилди.
📝 Namangantoday
➡️ Обуна бўлинг ➡️https://t.me/namangantoday
❗️ИНСУЛЬТ НЕГА КЎПАЙМОҚДА?
Қўлингиз уйушса ёки бошингиз айланса — бу белгиларни четга сурманг. Дарҳол шифокорга мурожаат қилинг!
Шифокорлар огоҳлантиради:
Қон босимни мунтазам назорат қилиш
Чекиш ва спиртли ичимликлардан воз кечиш
— инсультнинг олдини олади. Акс ҳолда, инсон ногиронликкача олиб келиши мумкин.
🖥 Яқинларингизга ҳам юборинг!
➡️ Каналга уланиш 👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEVa57-78oPBBe-vQg
Repost from NAMANGANTODAY | Rasmiy kanal
#ЭЪЛОН
Ҳурматли фуқаролар!
Эпидемиологик вазият барқарорлашгани муносабати билан, 2025 йил 29 ноябрдан бошлаб Наманган шаҳридаги барча оилавий поликлиникаларнинг иш тартиби янгиланади. Поликлиникалар ҳар куни соат 08:00 дан 20:00 гача аҳолига хизмат кўрсатади.
Белгиланган вақтларда тиббий хизматлардан фойдаланишингизни сўраймиз.
Наманган шаҳар тиббиёт бирлашмаси ахборот хизмати
📝 Namangantoday
➡️ Обуна бўлинг ➡️https://t.me/namangantoday
Куз ва қишда қандай шифобахш чой ичиш керак?
Куз ва қиш фасллари — организм совуққа мослашадиган, иммунитет энг кўп синовдан ўтадиган даврдир. Шу боис бу мавсумларда тўғри танланган чойлар нафақат илиқлик бағишлайди, балки соғлиқни мустаҳкамлашда ҳам катта рол ўйнайди.
1. Занжабил чойи
Занжабил организмни иситади, томоқ оғриғини камайтиради, шамоллашнинг олдини олади. Асал ва лимон қўшилса, таъсири янада кучаяди.
2. Қора чойга лимон ёки долчин қўшиб ичиш
Қора чойнинг ўзи ҳам тетиклантиради, лекин долчин илиқ энергия беради, лимон эса C витамини билан иммунитетни қувватлайди.
3. Асалли-лимонли илиқ чой
Бу халқ орасида энг кўп қўлланадиган табиий ҳимоя воситасидир. Организмни вирусларга нисбатан "тайёр ҳолат"да ушлаб туради.
4. Қайнатилган кўк чой
Кўк чой антиоксидантларга бой. Қишда организмдаги эркин радикаллар кўпаяди, кўк чой эса уларни зарарсизлантиришга ёрдам беради.
5. Мойчечак чойи
Асабни тинчлантиради, уйқуни яхшилайди. Совуқ кунларда стресс кўпайгани учун бу чойнинг роли жуда муҳим.
6. Наъматак (шиповник) чойи
C витамини манбаи. Қиш мавсумида иммунитетни кўтаришда энг кучли табиий ичимликлардан бири.
Куз ва қишда чой фақат иссиқлик эмас — ҳимоя воситаси. Занжабил, наъматак, кўк чой каби шифобахш ичимликлар мавсумий касалликларнинг олдини олишда самарали. Энг муҳими — чойни жуда иссиқ ҳолатда эмас, илиқ ичиш ва табиий қўшимчалар билан бойитишдир.
Repost from NAMANGANTODAY | Rasmiy kanal
Наманганда кексалар саломатлиги ва ҳаёт сифати масалалари бўйича халқаро анжуман ўтказилмоқда
Аввал хабар берганимиздек, Наманганда «Ҳаёт сифатини яхшилаш. Геронтология ва гериатриянинг долзарб масалалари» мавзусидаги халқаро илмий-амалий анжуман ўз ишини бошлади. Унда хориждан ташриф буюрган соҳа мутахассислари, етакчи илмий марказ ва клиникалар вакиллари иштирок этмоқда.
– Солижон Мўминов, Республика ихтисослаштирилган кардиология илмий-амалий тиббиёт маркази Наманган филиали директори, тиббиёт фанлари номзоди: — Ушбу анжуман кексалар саломатлиги ва ҳаёт сифати масалаларида илмий ва амалий тажриба алмашиш учун муҳим майдон яратмоқда. Хорижий ва маҳаллий мутахассислар қариш жараёни, кексаликда учрайдиган касалликларни erta диагностика қилиш, профилактика ва реабилитация бўйича замонавий ёндашувлар ва инновацион усулларни муҳокама қилмоқда. — Анжуман натижалари нафақат тиббиёт ходимлари, балки кенг жамоатчилик, айниқса кексаларимиз учун ҳам фойдали бўлади. Биз мазкур тажрибаларни мамлакатимиз шартларига мослаштириб, ҳаёт сифати ва тиббий хизмат кўрсатиш самарадорлигини оширишга интилмоқдамиз.📝 Namangantoday ➡️ Обуна бўлинг ➡️https://t.me/namangantoday
Рационда лимон бўлиши керакми?
Ҳа, лимон рационда бўлиши тавсия этилади. Лимоннинг таркибидаги C витамини иммунитетни мустаҳкамлайди, совуқ кунларда шамоллаш хавфини камайтиради. У овқат ҳазмини яхшилаб, организмдан зарарли моддаларни чиқаришга ёрдам беради. Шу билан бирга, лимон организмни тетиклаштириб, чарчоққа қарши табиий восита ҳисобланади.
Тавсия: Ҳар куни эрталаб илиқ сувга бир-икки томчи лимон суви қўшиб ичиш соғлиқ учун фойдалидир.
🖥 Яқинларингизга ҳам юборинг!
➡️ Каналга уланиш 👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEVa57-78oPBBe-vQg
Уже доступно! Исследование Telegram 2025 — ключевые инсайты года 
