SALOMATLIK SABOQLARI |Tibbiy maslahat kanal
Открыть в Telegram
Бахтимизнинг ўндан тўққиз улуши соғлигимизга боғлиқ - тиббий маслаҳат - фойдалик тавсиялар https://t.me/joinchat/AAAAAEVa57-78oPBBe-vQg
Больше5 617
Подписчики
-1624 часа
-847 дней
-36130 день
Архив постов
❗️Буни билишингиз керак!
🍼 Сунъий аралашмалар билан озиқланадиган чақалоқларда нима учун аллергик реакциялар тез-тез кузатилади?
🩺 Она сути билан парваришланмайдиган болаларда қандай патологиялар кўп учрайди?
♻️ Баъзи гўдакларда нима учун хасталиклар тез-тез такрорланади?
▶️ Ушбу саволларга Республика ихтисослаштирилган педиатрия илмий-амалий тиббиёт маркази илмий ходими Ноиба Азимова батафсил жавоб беради.
©️ Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати
🖥 Яқинларингизга ҳам юборинг!
➡️ Каналга уланиш 👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEVa57-78oPBBe-vQg
❓Экилган сочлар умрбод тўкилмайди...ми?!
📌 Бугунги кунда соч тўкилиши — турли ёшдаги инсонларни қийнаётган жиддий муаммо. Маълумотларга кўра, ҳозир дунёда аёлларнинг 75 фоизи, эркакларнинг 50 фоизи айнан шу касалликдан азият чекмоқда. Натижада соч экиш — энг талабгир тиббий хизмат турларидан бирига айланди.
❓Хўш, сочлар тўкилишининг асосий сабаблари нима? Ушбу амалиётнинг неча тури бор? Экилган толалар умрбод тўкилмайдими?
👨⚕️Ушбу саволларга Республика ихтисослаштирилган дерматология ва венерология илмий-амалий тиббиёт маркази шифокори, трихолог Миннура Қодирова жавоб берди.
🩺 — Одатда соч тўкилиши мунтазам давом этувчи ҳолат ҳисобланади, — дейди мутахассис. — Яъни меъёр бўйича бир кунда ўртача 80-100 тагача тола тўкилиши мумкин. Агар бу ҳолат тезлашиб, янги толалар ўсиб чиқиши камайса, албатта, хавотирланиш лозим.
👨👩👦 Соч тўкилишига олиб келувчи омиллар жуда кўп. Энг аввало, бу ирсият билан боғлиқ. Яъни ота-оналардан бирида бундай муаммо бўлса, у фарзандга ҳам ўтиш эҳтимоли юқори.
🔴 Қолаверса, баъзида соч ўчоқли, яъни танга-танга бўлиб тўкилиши ёки умумий сийраклашиши мумкин. Айрим эркакларда эса андроген алопеция (тепакаллик) учрайди. Бундай касаллик гормонлар фаолияти бузилиши ҳамда ирсият билан боғлиқ.
🔬 Тангали соч тўкилиши ёндош касалликлар ҳисобига юз бериши, гемоглобин камайганда, ҳомиладорликда, наркоз олишда ва асабийлашганда кузатилади.
🦠 Сурункали инфекциялар, сил, ўсма касалликлари, нурланиш, стресс, касб билан боғлиқ ноқулай шароитлар, нотўғри парвариш, витамин ва бошқа муҳим моддаларнинг етишмаслиги, айрим дориларни қабул қилиш ҳамда ошқозон-ичак трактининг патологиялари ҳам ушбу муаммони юзага чиқаради. Табиийки, бундай ҳолатларда кўпчилик инсонлар соч экиш амалиётига мурожаат қилади.
📎 Ушбу даволаш турининг икки хил — жарроҳлик ва FUE усули мавжуд. Биринчи усулда соч тери билан кесиб олиниб, графтлар битта-битта тола илдизларга ажратилади ва алоҳида жойлаштирилади.
❇️ FUE — бу чоксиз, кесмаган ҳолда трансплантантларни олиш ва киритишнинг микрожарроҳлик усули бўлиб, бугунги кунда мана шу даволаш тури кенг қўлланилмоқда. Унда 1-4 толадан иборат соч гуруҳлари беморнинг энса соҳасидан ёки тананинг бошқа қисмларидан олинади.
‼️ Агар ушбу амалиётдан кейин шифокорларнинг тавсияларига тўлиқ амал қилинса ва даволанишнинг бошланғич муддатидан яхши ўтиб олинса, кўп ҳолларда экилган толалар қайта тўкилмайди.
©️ Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати
🖥 Яқинларингизга ҳам юборинг!
➡️ Каналга уланиш 👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEVa57-78oPBBe-vQg
❓Кун мавзуси: Бола нега етти ёшдан мактабга бориши керак?
📌 Аксарият ота-оналар фарзанди олти ёшга тўлиши билан уни мактабга беришни хоҳлайди. Хўш, бу қанчалик тўғри? Тиббий нуқтаи назардан бундай болалар ўқув жараёнида қийналиб қолмайдими?
👩⚕️ Ушбу саволларга Соғлиқни сақлаш вазирлигининг ўқув-тарбия муассасалари бўйича бош мутахассиси Инобат Аҳмедова жавоб берди.
👨👨👧👦 — Албатта бу савол бугун кўпчилик ота-оналарни қизиқтиради, — дейди мутахассис. — Биласизми, бобо-бувиси билан бирга яшайдиган аксарият болажонларни кузатсак, улар тенгдошларига нисбатан анча ақлли ва зийрак бўлади. Ҳатто, айрим олти ёшдаги болаларнинг етти ёшли ўғил-қизларга нисбатан бирмунча уқувли эканига ҳам гувоҳ бўламиз.
👦🏻 Шу боис кўпчилик ота-оналар етти ёшга тўлмаса ҳам “фарзандим мактабга борсин” дейди. Ваҳоланки, олти ёшда бола ҳар қанча ақлли бўлмасин, уларда фикрлаш қобилияти тўлиқ шаклланиб улгурмайди.
✅ Чунки етти ёшгача унинг мияси ўсиш жараёнида бўлиб, айни шу ёшдан кейин такомиллашади. Яъни, бу физиологик ҳолат ҳисобланади.
📎 Қолаверса, бола ҳаётининг еттинчи йилида ундаги ҳаракатлар кўлами кенгайиб, аниқлашади ва ўзаро мослашув бошланади. Улар ўзини идора этиш, ҳаракатларини назорат қилиш қобилиятига эга бўлади. Етти ёшда диққатни жамлаш, вазиятни баҳолаш ва қийинчиликларга дуч келганда тўғри қарор қабул қилишни ўрганади.
🔴 Шунингдек, бу ёшда бола ҳам жисмонан, ҳам руҳан чиниқади, қизиқувчанлиги ортади. Унинг идрок кучи ва тафаккури жадал ривожланади. Моддий борлиқни англашга интилади. Шунингдек, бу ёшда уларда гигиеник малакалар шаклланади.
Шу боис Ўзбекистон Республикасининг “Таълим тўғрисида”ги қонунида ҳам умумий ўрта таълим ташкилотининг биринчи синфига болалар етти ёшга тўладиган йилда қабул қилиниши белгиланган.
‼️ Бир сўз билан айтганда, ўғил-қизларнинг мактабга етти ёшдан бориши нафақат уларнинг шахсий ривожланиши, балки келажаги учун ҳам муҳимдир.
©️ Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати
🖥 Яқинларингизга ҳам юборинг!
➡️ Каналга уланиш 👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEVa57-78oPBBe-vQg
❗️Мутахассис: Болалардаги тери тошмаларининг асосий сабаби озиқ-овқат аллергияси билан боғлиқ
📊 Таҳлилларга кўра, дунёда ҳар тўрт боладан бири атопик дерматитдан азият чекади. Чақалоқларда пайдо бўладиган тери тошмаларининг 85 фоизгача қисми айнан ушбу касаллик белгиси.
▶️ Республика ихтисослаштирилган аллергология ва клиник иммунология илмий-амалий тиббиёт маркази директори Илмира Разикова шу касаллик сабаблари, аломатлари, ташхислаш ва даволаш усуллари ҳақида маълумот берди.
🔎 — Атопик дерматит – насл сурувчи хасталик, — дейди мутахассис. — Агар ота ёки она худди шундай патологиядан азият чекса, унинг болада намоён бўлиш эҳтимоли 30-40 фоизга тенг. Хасталик ота-онанинг ҳар иккисида ҳам бўлса, хавф кўрсаткичи 70-75 фоизга ошади.
👶🏻 Чақалоқларда ушбу патология одатда 2-3 ойлигидан ривожланади ва 3-4 йил ичида йўқолиб кетади. Баъзи ҳолларда эса тошмалар умр бўйи сақланиб қолиши ҳам мумкин.
‼️ Атопик дерматит тери касаллиги эмас, балки бола ички организми фаолиятидаги бузилишлар белгисидир. Хасталикнинг асосий сабаби озиқ-овқат аллергияси билан боғлиқ. Бундан ташқари, нафас йўллари орқали танага кирган аллергенлар ҳам тошмаларни пайдо қилади.
🩺 Қичишиш — касалликнинг асосий белгиси. У уйқуга ва бемор боланинг кайфиятига салбий таъсир кўрсатиб, асабийлик ҳамда жиззакиликни келтириб чиқаради.
🔬 Тошмалар касаллик даражасига қараб турли кўринишда бўлиши мумкин. Ўткир босқичда улар ёрқин қизил рангга кириб, яллиғланиш жойига қон тўпланиши туфайли майда шишлар ҳосил бўлади.
✅ Хасталикнинг енгил ва ўрта босқичларида эса тошмалар оч қизғиш тусда намоён бўлади. Улар қуруқ бўлиши ҳисобига тез тўкилиб тушади. Тошмаларнинг кўпайиши эса аксарият ҳолларда терининг кийимга ишқаланиши оқибатида юз беради.
📌 Бундай яра-чақалар чақалоқларда асосан бош, бўйин ва кўкрак соҳаларида, болалар ва ўсмирларда эса тирсак ва тизза орқасида ҳамда бошқа тана аъзоларида кўп учрайди.
👫 Ёш болалардаги атопик дерматит, одатда, бир қатор аллергик касалликлар, шу жумладан, озиқ-овқат сезгирлиги, ринит ва астманинг илк аломати сифатида намоён бўлиши мумкин.
💉 Атопик дерматитни самарали даволаш учун, аввало, тўғри ташхис зарур. Аммо тиббий амалиётда баъзан бунинг акси учрайди. Бундай вазиятда қўлланиладиган тиббий муолажалар оғир асоратларни келтириб чиқариши маълум.
📌 Қолаверса, ўзбошимчалик билан, шифокор тавсиясисиз турли дори-дармонларни қўллаш ҳам, афсуски, учраб туради. Оқибатда бемор тезроқ соғайиш ўрнига, аҳволи янада оғирлашиб, ҳаёти хавф остида қолиши мумкин.
©️ Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати
🖥 Яқинларингизга ҳам юборинг!
➡️ Каналга уланиш 👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEVa57-78oPBBe-vQg
❗️Томоғингизга нимадир тиқиляптими? Бу — ҳалқум ёки қизилўнгач ўсмаси бўлиши мумкин
📌 Айрим одамларда таомланаётган пайт луқма томоқда тиқилиб қолгандай бўлади. Мутахассисларнинг фикрича, ушбу ҳолат бир неча хавфли касалликлар аломати бўлиши мумкин.
👨⚕️ — Томоқдаги ноқулайлик, овқатни чайнаш ва ютиш пайтидаги қийинчиликлар барча ёшдаги инсонларда кузатилади, — дейди Олмазор туман тиббиёт бирлашмаси бошлиғи Азизбек Низамов. — Бу эса бир неча касалликлар сабаб пайдо бўлиши мумкин.
🔬— Хусусан, тонзиллит, дисфагия, сурункали невроз ва буқоқ каби хасталикларда кўпинча томоқда тиқилиш ҳисси юзага келади. Ҳатто, бу – ҳалқум ёки қизилўнгач ўсмаларининг белгиси бўлиши ҳам мумкин. Касалликнинг асл сабабини аниқлаш учун бир нечта шифокор кўригидан ўтиш тавсия этилади.
🟢 Буни эса гастроентеролог қабулидан бошлаш мақсадга мувофиқ. Ушбу мутахассис томонидан тайинланган тиббий текширувлардан сўнг овқат ҳазм қилиш органлари қандай ҳолатда эканлиги ва улар ўз вазифаларини қанчалик яхши бажараётгани аниқ бўлади. Агар беморда қизилўнгач ёки ошқозон касаллиги бўлмаса, кейинги босқичда эндокринолог кўригидан ўтилади.
😀 У эса қалқонсимон безнинг умумий ҳолатини билиш учун бир нечта тиббий текширувлар тайинлайди. Одатда ушбу босқичда нима учун овқат истеъмол қилгандан кейин томоқ соҳасида ноқулайлик сезилаётганининг сабаблари аён бўлади. Агар қалқонсимон безнинг ультратовуш текшируви органнинг патологияларини аниқламаса, оториноларингологдан тиббий маслаҳат олиш керак. Эҳтимол бу ҳолат тонзиллит туфайлидир.
🩺 Ташхиснинг якуний босқичи невролог қабулига бориш билан якунланади. Боиси, томоқдаги тиқилиш ҳисси стресс ёки сурункали неврозлар туфайли ҳам юзага келиши мумкин.
‼️ Касалликнинг ҳақиқий сабаби аниқлангач, муаммони бартараф этиш янада осон бўлади. Шундай экан саломатликка эътиборли бўлиб, ўз вақтида шифокорга мурожаат қилинг.
©️ Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати
🖥 Яқинларингизга ҳам юборинг!
➡️ Каналга уланиш 👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEVa57-78oPBBe-vQg
❓Болаларда маймоқлик қайталанади...ми?!
👣 Маълумки кўпгина ортопедик касалликларда гўдакнинг эрта юриши унинг саломатлигига салбий таъсир кўрсатади.
❓Хўш, маймоқликда ҳам шундайми? Қандай ҳолларда мазкур касаллик яна қайталаниши мумкин?
👨⚕️ Ушбу саволларга Республика ихтисослаштирилган травматология ва ортопедия илмий-амалий тиббиёт маркази Маслаҳат поликлиникаси мудири Муҳаррам Исматиллаева батафсил жавоб берди.
📌 — Одатда соғлом гўдаклар 20 ойликка қадар илк мустақил қадамларини қўйишга улгуради, — дейди мутахассис. — Бироқ баъзи ортопедик хасталикларда болажонларнинг барвақт юриши мумкин эмас. Чунки бу ҳолат улар саломатлигига салбий таъсир этиши мумкин.
🟢 Маймоқлик эса бундан мустасно. Ушбу хасталикда болакай қанча эрта қадам ташласа, шунча фойдали.
👦🏻 Боиси бу касаллик билан оғриган болалар кўпинча оёқнинг ён томони билан юра бошлайди. Оёқ панжасини тўлиқ ерга босиш учун ҳаракатни чекламаслик зарур. Жисмоний фаолликка қанчалик кўп эътибор берилса, мушак ва бўғимлар шу қадар мустаҳкамланиб бораверади.
📎 Бир сўз билан айтганда, маймоқликдан болаларни фориғ этиш учун тўғри даво чораларини қўллаш ҳамда ота-оналардан алоҳида ғамхўрлик ва эътибор талаб қилинади.
‼️Акс ҳолда касаллик яна қайталаниши мумкин. Бунга, шубҳасиз, муолажалардан кейинги реабилитация чораларига қатъий амал қилмаслик сабабдир.
👞 Мисол учун, айрим ота-оналар боласининг оёғи тузалиб, юриб кетгач, ортопедик пойабзал кийдириш, уқалаш (ёки даволаш гимнастикаси) муолажаларини бажаришни унутиб қўяди. Тўлиқ даволанмаслик оқибатида эса оёқ аввалги қолипига тушиб қолиш эҳтимоли юқори.
🔬 Ҳатто, беморлар орасида такроран операцияга олиб келинадиганлар ҳам йўқ эмас. Шу боис жарроҳлик амалиётидан сўнг оёқни текис ҳолатга мослаштириш учун физиомуолажа, парафин, сувли ванналар, электрофарез сингари реабилитация тадбирларига алоҳида эътибор қаратиш керак.
🔴 Йўқса, операция йўли билан чўзилган пай яна қисқариб, маймоқликни юзага келтираверади.
©️ Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати
🖥 Яқинларингизга ҳам юборинг!
➡️ Каналга уланиш 👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEVa57-78oPBBe-vQg
Repost from NAMANGANTODAY | Rasmiy kanal
⚡️2024 йил 1 сентябрдан бошлаб пенсиялар ва нафақалар миқдори 15 фоизга оширилади
Бунда:
▪️ пенсияни ҳисоблашнинг базавий миқдори – ойига 428 000 сўм;
▪️ ёшга доир энг кам пенсия миқдори – ойига 834 000 сўм;
▪️ ногиронлик пенсияларининг энг кам миқдори – ойига 920 000 сўм этиб белгиланди.
2024 йил 1 октябрдан бошлаб:
▪️бюджет ташкилотларида ишловчи тиббиёт ходимлари, шунингдек, мактабгача, умумтаълим, ўрта махсус, профессионал ва мактабдан ташқари таълим муассасалари ва ташкилотлари, “Мурувват” интернат уйлари, болалар ва меҳрибонлик уйлари, болалар санаторияларида ишловчи педагог ходимларнинг иш ҳақи миқдори – 15 фоизга оширилади.
▪️бюджет ташкилотлари ходимларининг иш ҳақи миқдори – 10 фоизга оширилади.
▪️меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори – ойига 1 155 000 сўм;
▪️базавий ҳисоблаш миқдори – 375 000 сўм этиб белгиланади.
📝 Namangantoday
➡️ Обуна бўлинг ➡️https://t.me/namangantoday
❓Қулоқлар орқасидаги шишган лимфа тугунлари: Бу — қанчалик хавфли?
👨⚕️Ушбу саволга олий тоифали шифокор Равшанбек Умаров батафсил жавоб берди.
📌 — Лимфа тугунлари бактериялар, микроб ва турли токсинларни зарарсизлантирувчи биологик фильтр ҳисобланади, — дейди мутахассис. — Уларнинг яллиғланиши эса инфекциянинг танага кирганлигини англатади.
🔴 Лимфа тугунининг қаерда жойлашгани ва шишиши муҳим эмас: қулоқ орқасида ёки бўйин — барча ҳолларда беморга дарҳол тиббий ёрдам зарур.
🩺 Соғлом ҳолатда лимфа тугунлари жуда юмшоқ бўлиб, уларни пайпаслаш қийин. Бироқ улар яллиғланганда қаттиқлашиб, катталашади. Бу ҳолат кўпинча қўшни органлардаги муаммолар билан боғлиқ. Хусусан, паротид тугунларининг яллиғланиши асосан қуйидаги касалликларда кузатилади:
🔸ривожланган кариес, милк ва оғиз тўқималарининг яллиғланиши;
🔸 ташқи ёки ички эшитиш йўлларининг яллиғланиши (отит, тубоотит, фурункул ва бошқалар);
🔸 ОИВ инфекцияси;
🔸 шамоллаш деб аталадиган юқумли касалликлар (грипп, ЎРВИ, фарингит, ларингит, тонзиллит ва ҳоказо).
🦠 Лимфа тугунларининг яллиғланиши кўпинча ўткир вирусли инфекциялар фонида пайдо бўлади. Жумладан, у бурун оқиши билан бирга келади. Аммо, бу аломатлар иситма, кучли оғриқ, қулоқ соҳасидаги шиш, шунингдек аста-секин йиринглаш билан кечса, беморда лимфаденит ривожлана бошлайди. Бу эса тугуннинг ўзи яллиғланганлигини англатади. Ушбу ҳолат эса ўз вақтида даволанишни талаб этади.
🔬Касалликка тўғри ташхис қўйиш ва даволаниш учун мутахассис энг биринчи навбатда лимфа тугунларининг кенгайиш даражасини аниқлаш мақсадида уни диққат билан пайпаслаб кўради. Агар яллиғланиш вирусли касалликдан келиб чиққан бўлса, биринчи навбатда вирусга қарши чоралар қўлланилади.
✅ Шифокор кўрсатмасисиз лимфа тугунларига иссиқ компресс қўйиш асло мумкин эмас! Чунки у инфекциянинг организмга янада кенг тарқалишига сабаб бўлади.
‼️ Унутманг, лимфа тугунларининг яллиғланиши жиддий касалликларнинг дастлабки огоҳлантирувчи белгисидир. Шу боис бундай ҳолларда дарҳол шифокорга мурожаат қилиш лозим.
©️ Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати
🖥 Яқинларингизга ҳам юборинг!
➡️ Каналга уланиш 👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEVa57-78oPBBe-vQg
🥝 Киви - бу ёшартирувчи таъсири билан машҳур экзотик мева, шунинг учун диетологлар уни диетангизга киритишни маслаҳат беришади.
🖥 Яқинларингизга ҳам юборинг!
➡️ Каналга уланиш 👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEVa57-78oPBBe-vQg
Ёнғоқнинг фойдалари
Агар мия фикрлар билан ҳаддан ташқари юкланган бўлса, у тезда чарчайди ва тўғри ишламайди. Хотира ёмонлашади.
Тахминан соат 10:00 ёки 15:00 да сиз мия кучини тиклашга ёрдам берадиган леситин, витаминлар ва микроелементларга бой бир ҳовуч ёнғоқ ейишингиз мумкин.
Ишлаётганда, дам олиш учун ҳар соатда туриш ва юриш яхшидир.
🖥 Яқинларингизга ҳам юборинг!
➡️ Каналга уланиш 👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEVa57-78oPBBe-vQg
🥛Чарчоқ уйғонишингизнинг сабаби сувсизланиш бўлиши мумкин. Дам олиш учун бир стакан сув ичинг.
🖥 Яқинларингизга ҳам юборинг!
➡️ Каналга уланиш 👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEVa57-78oPBBe-vQg
⚡️Шакар иммунитет тизимини бостиради, шунинг учун камроқ касал бўлишни истасангиз, камроқ ширинликлар истеъмол қилинг.
🖥 Яқинларингизга ҳам юборинг!
➡️ Каналга уланиш 👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEVa57-78oPBBe-vQg
⚡️Агар ҳар бир киши овқатдан олдин қўлларини ювса, бу йилига 1 миллионга яқин одамнинг ҳаётини сақлаб қолади.
🖥 Яқинларингизга ҳам юборинг!
➡️ Каналга уланиш 👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEVa57-78oPBBe-vQg
❓Аломатларсиз иситма: У нима сабабдан чиқади?
🌡 Иситма — турли касалликлар белгиси. Аммо тиббиётда аломатларсиз тана ҳарорати кўтарилиши ҳолатлари ҳам учраб туради. Бундай вазиятда янглиш ташхис ва нотўғри муолажа беморнинг саломатлигини хавф остида қолдириши мумкин.
▶️ Республика ихтисослаштирилган аллергология ва клиник иммунология илмий-амалий тиббиёт маркази директори Илмира Разикова худди шундай патологиялардан бири — дори иситмаси ҳақида маълумот берди.
✅ — Ҳар бир инсон организми индивидуал хусусиятга эга, — дейди мутахассис. — Шу сабабли бир дори воситаси икки беморга икки хил таъсир кўрсатиши мумкин. Бири шу малҳам туфайли касалликдан халос бўлса, бошқаси саломатлигини хавф остида қолдириши ҳеч гап эмас.
📌 Дори иситмаси организмнинг қабул қилинган маълум препаратларга нисбатан жавоб реакцияси сифатида намоён бўлади. Бундан асосан ўзбошимчалик билан, шифокор тавсиясисиз турли дори-дармонларни қўлловчилар азият чекиши эҳтимоли катта.
📈 Бундай синдром одатда маълум бир дорини қабул қила бошлагандан сўнг 7-10-кунлар оралиғида юзага келади. Бемор доимий ёки вақти-вақти билан кўтарилиб турувчи иситмадан азият чекади.
🩺 Оқибатда бора-бора тана ҳарорати 39-40 даражага етиб, кучли титроқ пайдо бўлади. Қон таркибида эозинофиллар (лейкоцитлар) сони ортиб кетиши кузатилади.
♻️ Вақт ўтиши билан иситмадан ташқари танада дориларга нисбатан юқори сезувчанлик аломатлари бўлган эшакеми, пурпура, қизил тошмалар пайдо бўлади.
🔎 Баъзи ҳолларда мазкур патология янада оғирроқ асоратлар — артерит, эксфолиатив дерматит, гемолитик анемия, қонда тромбоцитлар миқдори камайиши билан кечади. Бундай симптомлар токи ўша препаратни қўллаш тўхтатилгунга қадар давом этади.
🔬 Бироқ тиббий амалиётда дори иситмасини аниқлаш бирмунча мураккаб жараён. Буни барча шифокорлар ҳам тўғри ташхислай олмайди. Оқибатда нотўғри буюрилган муолажа айрим дориларга юқори сезувчанлиги бўлган беморлар аҳволини янада оғирлаштириб юбориши хавфи мавжуд.
💊 Кўпинча дори иситмасига сульфаниламидлар, антибиотиклар, талваса (судороги) ва яллиғланишга қарши препаратлар, зардоблар, юрак-қон томир ҳамда марказий асаб тизимига таъсир кўрсатувчи дорилар ҳамда таркибида йод сақловчи контраст моддалар сабаб бўлади.
🏥 Баъзи ҳолларда яллиғланишга қарши ностероид дорилар, аспирин ва унинг аналоглари, қолаверса, турли витаминлар ҳам хасталикни қўзғатиш хусусиятига эга.
‼️ Бугунги кунда Республика ихтисослаштирилган аллергология ва клиник иммунология илмий-амалий тиббиёт марказида шундай патологияларга энг илғор диагностика воситалари ёрдамида ва юқори малакали мутахассислар томонидан аниқ ташхиш қўйиш ва самарали даволаш имконияти яратилган.
©️ Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати
🖥 Яқинларингизга ҳам юборинг!
➡️ Каналга уланиш 👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEVa57-78oPBBe-vQg
Кеч ухлаш юрак хуружи ва инсульт хавфини оширади
Олимлар уйқу вақти, юрак хуружи ва инсульт ўртасида боғлиқлик борлигини аниқлашди.
Тадқиқот шуни кўрсатдики, ҳар куни соат 22:00 – 23:00 оралиғида ухлашга ётадиганларни юрак билан боғлиқ муаммолар жуда кам безовта қилади.
Ярим тундан кейин ухлашга ётадиган одамларда юрак хасталикларига чалиниш эҳтимоли 25 фоизгача кўпроқ.
🖥 Яқинларингизга ҳам юборинг!
➡️ Каналга уланиш 👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEVa57-78oPBBe-vQg
🚰 Жазирама кунларда қанча сув ичиш керак?
🥙 Бундай об-ҳаво шароитида сурункали касаллиги бор, жумладан, қандли диабетга чалинган беморлар қайси маҳсулотларни истеъмол қилгани маъқул?
🩸Ёзда нима учун қон қуюқлашади?
👕 Иссиқ кунларда қандай кийиниш тавсия этилади?
📹 ССВ Матбуот хизмати томонидан тайёрланган юқоридаги видеолавҳада Республика ихтисослаштирилган эндокринология илмий-амалий тиббиёт маркази директори ўринбосари Барно Камилжанованинг бу борадаги тавиялари билан танишасиз.
©️ Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати
🖥 Яқинларингизга ҳам юборинг!
➡️ Каналга уланиш 👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEVa57-78oPBBe-vQg
☀️ Шу кунларда юртимизда жазирама об-ҳаво кузатилмоқда. Юқори ҳарорат келгуси ҳафта бошигача сақланиб қолиши прогноз қилинган.
🫗 Нега шундай шароитда муздек сув ичиш тавсия этилмайди?
🍦Иссиқ кунда музқаймоқ истеъмол қилиш соғлик учун хавфлими?
🥗 Жазирамада қандай маҳсулотлар танаввул қилган маъқул?
🍶 Юқори ҳароратда қайси озиқ-овқатлар сифати тез бузилади?
📹 ССВ Матбуот хизмати томонидан тайёрланган юқоридаги видеолавҳада тиббиёт фанлари доктори, профессор Низом Эрматов шу каби саволларга жавоб беради.
©️ Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати
🖥 Яқинларингизга ҳам юборинг!
➡️ Каналга уланиш 👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEVa57-78oPBBe-vQg
25-29 июль кунлари Ўзбекистонда жуда иссиқ об-ҳаво бўлиши кутилмоқда. Шу муносабат билан ССВ қатор тавсияларга амал қилишни сўрамоқда:
➖ соат 10:00 дан 17:00 га қадар соя-салқин жойларда бўлиш;
➖ ташқарига чиққанда табиий, ёрқин рангдаги, пахта матосидан бўлган либослар ва енгил бош кийим кийиш ҳамда қуёшдан ҳимояловчи кўзойнак тақиш;
➖ кунига 3 литрдан кам бўлмаган миқдорда суюқлик ичиш, кўпроқ мева-сабзавотлар истеъмол қилиш;
➖ газланган, энергетик ва алкоголь ичимликлар, қаҳва истеъмол қилмаслик. Ёғли, дудланган таомлар тановул қилмаслик;
➖ кун давомида илиқ душ қабул қилиш, вақти-вақти билан баданни совуқ сувда намланган дастрўмол билан артиб туриш;
➖ Қуёш урганда беморни салқин жойга кўчириб, горизонтал ҳолда ётқизиб, оёқларини сал кўтариш, кийимларини ечиш, юзини совуқ сувда ювиш ва бирор хўлланган матони юрак соҳасига қўйиш. Унга салқин ичимлик ёки қатиқ ичириш ва зудлик билан шифокорга мурожаат қилиш.
Қўшимча қилинишича, тиббиёт масканлари 24 соат давомида навбатчи шифокор ва ҳамширалар фаолият юритади. Муассасалар зарур дори-дармонлар билан таъминланиб, захира ўринлари яратилган.
🖥 Яқинларингизга ҳам юборинг!
➡️ Каналга уланиш 👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEVa57-78oPBBe-vQg
❗️Мутахассис: Тунда яхши ухламаслик қандли диабет касаллигини келтириб чиқаради
📌 Узоқ умр кўриш гарови соғлом турмуш тарзига амал қилиш экани бугун барчага аён. Унинг энг муҳим жиҳатларидан бири эса соғлом уйқудир.
❇️ Маълумотларга кўра, ҳар куни тунда бир хил вақтда ухлайдиганлар бошқаларга қараганда кўпроқ умр кўрар экан.
👩🏻⚕️ — Инсон саломатлигида уйқунинг аҳамияти юқори, — дейди тиббиёт фанлари номзоди Феруза Тоҳирова. — Чунки кун давомида йўқотилган энергия захиралари айнан унинг ёрдамида қайта тикланади. Қолаверса, ўқиш ва ишлаш каби ҳаётий фаолият учун ҳам тиниқиб ором олиш зарур.
💻 Кечки пайт уйқудан аввал узоқ вақт телевизор кўриш, компьютерда ишлаш, планшет ёки телефондан фойдаланиш, яъни кўз олдида сунъий ёруғликнинг бўлиши уйқу сифатига салбий таъсир қилади. Оқибатда бош мияда мелатонин гормони ишлаб чиқариш камаяди. Мелатониннинг қисқариши эса тунда кортизол гормони миқдорини оширади.
📌 Бу ҳолат:
🩸 қонда қанд ва ёғларнинг ортиши;
👨 семизлик;
💉 қандли диабетнинг 2-тури;
🩺 қон босими ва бошқа юрак-қон томир касалликлари;
🤦 депрессия;
😞 иммунитетнинг пасайиши;
🤧 тез-тез шамоллаш;
🫨 мия фаоллигининг сусайиши;
🔬 жигарни ёғ босиши каби муаммоларга олиб келиши мумкин.
☹️ Шунингдек, кайфият бузилиши, хотиранинг сусайиши ва теридаги айрим касалликлар ҳам кўпинча тиниқиб ухламаслик оқибатида келиб чиқади. Энг ёмони, инсон эртаси куни етарлича ором олса ҳам бунинг организмга фойдаси бўлмайди.
🖇 Шу боис cоғлом уйқу учун қуйидагиларга амал қилинг:
📱 Кечки уйқудан 1 соат аввал телевизор кўрманг;
💻 Компьютер ва гаджетлардан фойдаланманг;
🙅 Уйқуга жуда кеч ётманг;
🛏 Бир вақтда ётиб, бир вақтда туришга одатланинг;
🕰 Энг яхши уйқу вақти кечки соат 23:00 дан тонги 06:00 гача.
🟢 Соғлом уйқу вақти ёшга қараб турлича. Яъни болаларда бу соат кўпроқни ташкил қилса, катта инсонларда бироз камроқ.
🖇 Мисол учун бир суткада:
👶 чақалоқлар — 18-19 соат;
🙇🏻♀️ болалар — 11-12 соат;
🙎🏻♂️ катта ёшлилар — ўртача 7-8 соат ухлаши меъёр ҳисобланади.
©️ Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати
🖥 Яқинларингизга ҳам юборинг!
➡️ Каналга уланиш 👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEVa57-78oPBBe-vQg
Уже доступно! Исследование Telegram 2025 — ключевые инсайты года 
