SALOMATLIK SABOQLARI |Tibbiy maslahat kanal
Открыть в Telegram
Бахтимизнинг ўндан тўққиз улуши соғлигимизга боғлиқ - тиббий маслаҳат - фойдалик тавсиялар https://t.me/joinchat/AAAAAEVa57-78oPBBe-vQg
Больше5 617
Подписчики
-1624 часа
-847 дней
-36130 день
Архив постов
Лавр япроғи қандай шифобахш хусусиятларга эга?
У организмни витаминлар билан таъминлаб, иммунитетни мустаҳкамлайди.
🖥 Яқинларингизга ҳам юборинг!
➡️ Каналга уланиш 👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEVa57-78oPBBe-vQg
❓Бемор бўлганда қандай маҳсулотлардан сақланиш керак?
📌 Тўғри овқатланиш ва кўпроқ сув ичиш иммунитет тизимини қўллаб-қувватлайди, шамоллаш билан курашиш ва тикланишга ёрдам беради. Аммо нотўғри овқатланиш бетоб инсон ҳолатини ёмонлаштириши ёки иммунитет фаолиятини сусайтириши мумкин.
🖇 Организм касаллик билан курашаётганда аломатларни кучайтирадиган ёки иммунитетни туширадиган, тикланишни кечиктирадиган маҳсулотлардан воз кечиш муҳим. Қуйида уларнинг айримларини кўриб чиқамиз.
🧁 Таркибида шакар миқдори юқори бўлган маҳсулотлар
Кўп миқдорда шакар истеъмол қилиш иммунитет функциясини сусайтириши ва организмда яллиғланишни келтириб чиқариши мумкин. Мева, сабзавот, бутун дон ва дуккакли экинларда мавжуд бўлган табиий шакардан хавотирланишга ўрин йўқ.
🍩 Кўпгина қайта ишланган ва шакарли озиқ-овқатларда, масалан, қамиш шакар, жигарранг шакар, жигарранг гуруч сиропи, агава ва бошқалардаги қўшимча шакарларни истеъмол қилишни минималлаштиришга ҳаракат қилинг.
🍡 Ўзингизни ёмон ҳис қилганингизда, қайта ишланган ва шакар миқдори юқори бўлган маҳсулотларни чеклаш ёки ундан воз кечиш мақсадга мувофиқ. Унинг ўрнига табиий ва янги тайёрланган таомларни истеъмол қилган афзал.
🍷Спиртли ичимликлар
Уларнинг таркибида озуқа моддалари йўқ. Қолаверса, алкоголь организмни сувсизлантиради ва иммунитет тизимини заифлаштириши, инфекцияларга қарши курашиш қобилиятини пасайтириши мумкин.
🍋Цитруслар
Барча цитрус мевалар иммунитет учун жуда муҳим бўлган С витаминига бой. Аксарият инсонлар учун бундай неъматлар касаллик пайтида фойдали. Бироқ баъзилар, айниқса, томоқ оғриғидан азият чекаётганлар учун цитруснинг кислотаси оғриқни янада кучайтириши мумкин.
🥛Сут маҳсулотлари
Сут, йогурт, пишлоқ ва музқаймоқ каби сут маҳсулотлари таркибида лактоза деб номланувчи сут шакари мавжуд. Лактоза истеъмоли зарарли бўлган баъзи одамлар уни ҳазм қилишда муаммоларга дуч келади, бу эса ошқозон билан боғлиқ муаммолар, бурун оқиши ёки битишига сабаб бўлиши мумкин.
🍔 Ёғли овқатлар
Кўпгина тезпишар ёғли овқатлардан сақланинг. Бетоблик вақтингизда бекон, колбаса маҳсулотлари, сут, қаймоқ, сариёғ, қовурилган таомлар ва ширин пишириқлардан тийилганингиз маъқул.
🍟 Ушбу озиқ-овқатларда касаллик пайтида иммунитет тизими учун зарур бўлган витамин ва минераллар кам. Шунингдек, улар ҳазм қилиниши қийин. Айниқса ошқозон инфекцияси билан оғриётганлар учун бундай овқатлар хавф туғдириши, табиий.
©️ Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати
🖥 Яқинларингизга ҳам юборинг!
➡️ Каналга уланиш 👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEVa57-78oPBBe-vQg
❓ Офис ходимлари: Уларга қандай касалликлар хавф солади?
⏩ Маълумотларга кўра, сўнгги йилларда дунё аҳолиси орасида суяк, томир ва бўғим хасталиклари сони кескин ортиб бормоқда. Бунга эса асосан камҳаракатлик ва жисмоний фаоликнинг етишмаслиги сабаб бўляпти.📌 Сир эмас, бугун кўпчилик инсонлар иш ёки ўқиш сабабли асосий вақтини компьютер қаршисида ўтказади. Уларнинг наздида тинч ва осойишта хонада хотиржам ишлаш касбий хавф-хатарлардан холидек туйилади. ✅ Бироқ бундай шароитда меҳнат қилишнинг ҳам ўзига яраша муаммолари йўқ эмас. Агар улардан ўз вақтида ҳимояланмаса, саломатликда жиддий ўзгаришларни пайдо қилиши мумкин.
➡️ Хусусан, аксарият офис ходимлари бош оғриғи, сурункали чарчоқ, кўз ачишиши ёки қизариши, бел ва бўғим оғриқлари, қорин дам бўлиши ҳамда оёқ увишиши каби муаммолардан шикоят қилади. Ушбу ҳолат замонавий тиббиётда “офис ходими синдроми” дейилади.➡️ Албатта бу муаммо ўз-ўзидан юзага келмайди. Хусусан, хизмат тақозоси билан бир жойда ўтириб ишлайдиган кишилар камҳаракат бўлишади. Биламизки, жисмоний фаоллик суст бўлса, танада қон айланиши меъёрда кечмайди. Оқибатда инсонда ортиқча вазн ва семизлик келиб чиқади. ❗️Шунингдек, ҳаракатсиз ҳолатда (кўпинча энгашиб ўтириш) узоқ вақт ўтирилганда бўғимлар “қотиб” қолади. Қон етиб келиши тўлиқ бажарилмагани боис оёқ увишади. Шу билан бирга, мазкур ҳолат бавосил тугунларининг ҳосил бўлиши, кичик тос аъзоси безовталиклари ҳамда вена қон томирларида варикоз кенгайишига олиб келади.
⌨️ Бундан ташқари, узоқ вақт бир жойда ва компьютер қаршисида ўтириб ишлаш туфайли организмда яна бир муаммо – қуруқ кўзлар синдроми пайдо бўлади. Оқибатда кўз ичи қизариши (ачишиш, ёшланиш) ҳолати кўп кузатилади.❓Хўш, бундай муаммолардан халос бўлиш учун қандай тавсияларга амал қилиш зарур? 🪑Аввало, хонада стол, стул ва компьютернинг тўғри жойлашишига эътибор бериш керак. Бел ва бўйин оғриқларининг олдини олиш учун компьютер мониторини кўзнинг текислигида ўрнатиш ва стулнинг белга ёрдам берувчи орқаси бўлишига аҳамият бериш лозим. ⏰ Ҳар бир офис ходими иш вақти давомида (имкон қадар ҳар бир-икки соатда) 5-10 дақиқалик танаффус қилиши мақсадга мувофиқ. Бу пайтда бир неча маротаба ўтириб, туриш, гавдани ён томонга ҳаракатлантириш, бошни соат мили бўйлаб айлантириш, лифт ўрнига зинадан фойдаланиш тавсия этилади. 🪑Бел оғриқларидан ҳимояланишда курси суянчиғига махсус ортопедик ёстиқ ўрнатиш мақсадга мувофиқ. Ҳатто, бундай ёстиқлар бавосил билан оғриган кишилар учун ҳам тавсия этилади. 🎚 Ҳар икки соатда бўйин мушаклари учун машқ бажарилиши, бўйин остеохондрози профилактикаси ҳисобланади. Айниқса, энса ва курак соҳасида оғриқ, увишиш кузатилганида бундай машқлар ғоят фойдали. 🦿Офис ходимларида тизза бўғимларининг бир хил букилган ёки ёзилган ҳолатда кўп қолиб кетиши оқибатида унинг дренаж функцияси, озиқланиши бузилади. Натижада артроз-бўғим касаллиги келиб чиқади. Шу боис оёқлар ҳолатини алмаштириб туриш, ўтирган ҳолда велосипед ҳаракатларини олдинга ва орқага бажариш, чуқур нафас чиқариб ўтириш ва чуқур нафас олган ҳолда туриш машқларини бажариш керак. 💻 Компьютерга узоқ вақт қараш кўзлар чарчашига олиб келиши сабабли уларни ўнг, чап, тепа ва пастга ҳаракатлантириш, тез-тез юмиб, очиш жуда фойдали. Муҳими, компьютер қаршисида узоқ вақт ўтирмаслик, ҳар 20 дақиқада 20 сония 6 метр масофага қараш кўзлар чарчашининг олдини олади. ©️ Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати 🖥 Яқинларингизга ҳам юборинг! ➡️ Каналга уланиш 👇👇👇 https://t.me/joinchat/AAAAAEVa57-78oPBBe-vQg
Марбург вируси иситмасининг олдини олиш ва унинг эҳтиёт чораларини кучайтириш мақсадида Ўзбекистонда давлат чегарасини кесиб ўтиш жойларида фаолият юритаётган Cанитария назорат пунктларининг хушёрлиги оширилган - Санэпидқўмита
🖥 Яқинларингизга ҳам юборинг!
➡️ Каналга уланиш 👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEVa57-78oPBBe-vQg
❓Кузда кўз касалликлари нега авж олади? Мутахассис улардан сақланиш бўйича муҳим тавсиялар берди
🌦 Куз келиб, ҳаво ҳарорати аста-секин пасайиб бормоқда. Ушбу фаслда кўпчиликнинг иммунитети сустлашиб, шамоллашга мойиллиги ортади. Қолаверса, бу пайтда кўз билан боғлиқ турли мавсумий касалликлар авж олади.
❓Хўш, улардан сақланиш учун нима қилиш керак?
👨🏻⚕️ Республика кўз касалликлари клиник шифохонаси бош шифокори Отабек Икромов бу борада ўзининг бир қанча тавсияларини берди.
👁 — Кузда ҳароратнинг ўзгариши, шамоллар ва ҳаво намлигининг пасайиши кўз билан боғлиқ турли касалликлар хавфини оширади, — дейди мутахассис. — Шунингдек, бу даврда ўсимликлар ва дарахтларнинг чанг чиқариши энг юқори даражада бўлади. Оқибатда одамлар орасида аллергик реакциялар, хусусан, вирусли конъюнктивит ва мавсумга хос бошқа кўз муаммолари кўп учрайди. Улардан бири аллергик конъюнктивитдир.
🍁 Ушбу касалликнинг асосий сабаби ҳашаротлар, ўсимлик чанглари ва бошқа аллергия чақирувчи омиллардир. Хасталик қўзғаганда беморда кўзнинг қизариши, ёшланиши ва қичишиш кузатилиб, унда ёт нарса бордай туюлади.
🕶 Хасталикдан ҳимояланиш учун кўзойнак тақиш, хонадаги ҳаво фильтрларидан фойдаланиш, аллергияга қарши дори воситаларини шифокор маслаҳати билан қабул қилиш лозим.
👀 Ушбу фаслда кўп учрайдиган яна бир касаллик қуруқ кўз синдроми бўлиб, унга ҳаво совуши ва шамоллар кучайиши сабаб бўлади. Қолаверса, ҳаво намлигининг камайиши ҳам кўзнинг қуруқлигига таъсир қилади.
🔬 Хасталик пайти беморда кўз қичишиши ва қуриши, унда ёт нарса бордай ҳис қилиш, ёруғликка сезгирлик ҳамда кўришнинг вақти-вақти билан хиралашиши кузатилади.
Қуруқ кўз синдромидан сақланиш учун шифокор тавсияси асосида махсус ёш томчиларидан фойдаланиш, компьютер ёки смартфон билан узоқ вақт ишлаганда ҳар 20 дақиқада кўзларни дам олдириш, намлагичлар орқали хонада ҳаво намлигини таъминлаш керак.🖇 Биламизки, куз фасли вирусли инфекциялар учун ҳам қулай давр ҳисобланади. Шу боис бу пайтда кўпчилик инсонларда яна бир кўз касаллиги — вирусли конъюнктивит қўзғайди. Ушбу хасталик вируслар орқали юқади ва жуда тез тарқалиши мумкин. ‼️ У кўз қизариши, қичишиш, бош оғриғи ва томоқ оғриғи каби умумий вирусли касалликлар билан бирга намоён бўлади. Касалликнинг олдини олиш учун шахсий гигиена қоидаларига риоя қилиш — қўлларни тез-тез ювиш, кўзларга тегмаслик, агар вирусли инфекция белгилари сезилса, дарҳол шифокорга мурожаат қилиш тавсия этилади. ©️ Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати 🖥 Яқинларингизга ҳам юборинг! ➡️ Каналга уланиш 👇👇👇 https://t.me/joinchat/AAAAAEVa57-78oPBBe-vQg
❓Қариш жараёнини секинлаштириш учун қандай овқатланиш керак?
🥙 Овқатланиш рационини тузишга жиддий эътибор бериш орқали қарилик ва у билан боғлиқ нохуш оқибатларни, масалан, ажин тушишини анча кечиктириш мумкин. Бунда нафақат маҳсулотлар танлови, балки уларни қандай танаввул қилишни ҳам билиш муҳим.
📝 Қуйида қаришни секинлаштириш учун овқатланишнинг асосий қоидаларини келтириб ўтамиз.
🥩 Табиий ва “ҳақиқий” маҳсулотларни танланг. Аввало, ишлаб чиқариш жараёнида витамин ва озуқа моддаларининг кўп қисми олиб ташланган, аммо токсинлар ва яширин шакар билан тўлдирилган қайта ишланган маҳсулотлардан сақланинг. Ярим тайёр маҳсулотлар ўрнига қорамол, балиқ, парранда гўшти, сабзавот, мева ва ёнғоқларни сотиб олинг.
🔹 Таомни камроқ, аммо секин танаввул қилинг. Калорияларни чеклаш ҳаётни узайтириши илмий жиҳатдан исботланган. Секин овқатланиш озуқа моддаларининг яхшироқ сўрилишига ва яхши ҳазм бўлишига ёрдам беради, шунингдек, иммунитетни ҳимоя қилиш учун жуда муҳим бўлган ичак флораси мувозанатини ҳам таъминлайди.
🍎🍆Мева-сабзавотлар соғлом овқатланишнинг асосидир. Улар танамизга қаришнинг баъзи таъсирига қарши курашадиган пребиотик ва антиоксидантларни етказиб беради. Гарчи кўпчилик мева-сабзавотларнинг афзалликлари ҳақида яхши билса-да, одатда дастурхонимизда бундай неъматлар етарли бўлмайди. Уларнинг ўрнига кўпроқ столимизда гўшт ёки қайта ишланган маҳсулотлар туради.
🧄 Рационингизда кўкат ва зираворлар ҳам бўлсин. Хушбўй зираворлар антиоксидант, овқат ҳазм қилиш, дезинфекциялаш, гликация ҳамда яллиғланишга қарши курашиш ва бошқа фойдали хусусиятларга эга. Айниқса зарчава (куркума), долчин, райҳон, занжабил, саримсоқ, бибария (розмарин), кашнич, кардамон, зира ва хантал фойдали. Улар нафақат таомномангизни хилма-хил қилади, балки ёшликни сақлашга ёрдам беради.
🍗 Қорамол, балиқ ва парранда гўштини камроқ, лекин сифатлисини танаввул қилинг. Мустаҳкам саломатлик ва тетиклик учун ҳар килограмм вазнга атиги 0,8-1 грамм ҳайвон оқсили керак. Умуман олганда, бу кунига бир марта қорамол, балиқ ёки парранда гўшти ейиш дегани. Асосийси — таркибида гормонлар ва антибиотиклар бўлмаган сифатли маҳсулотларни топа олиш. Қаришга қарши парҳезнинг асосий улушини ўсимлик маҳсулотлари (сабзавотлар, донлар, ёнғоқлар) ташкил қилиши муҳим, уларда ҳам оқсил мавжуд.
🚴🏻♂️ Ёш кўриниш ва ўзингизни анча бақувват ҳис қилиш учун нафақат таомномангизни мувозанатлашингиз, балки уйқу режимини тартибга келтиришингиз, шунингдек, мунтазам жисмоний фаолликни ҳам одат қилишингиз зарур. Акс ҳолда, ҳеч қандай “яшартирувчи олма” иш бермайди.
©️ Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати
🖥 Яқинларингизга ҳам юборинг!
➡️ Каналга уланиш 👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEVa57-78oPBBe-vQg
❓Катталар ва болалар кунига қанча мева-сабзавот истеъмол қилиши керак?
🩺 Семизлик — кўплаб хавфли касалликларни келтириб чиқарувчи омил. Мутахассислар ортиқча вазн юзага келишига асосан носоғлом турмуш тарзи, жумладан, нотўғри овқатланиш сабаб бўлишини таъкидлайди.🖥 Бу борада Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг алоҳида тавсиялари ҳам бор. Унга кўра, кундалик ёғ истеъмоли катталар рационидан жой олган маҳсулотлар умумий қувватининг 30 фоизидан ошмаслиги зарур. Хусусан: 🍶 10 фоизгача — тўйинган ёғли кислоталар (ёғли гўшт, сут маҳсулотлари, қатиқ, сариёғ ва бошқа турдаги ёғлар); 🍔 1 фоизгача — саноат йўли билан ишлаб чиқарилган трансёғлар ва ҳайвон ёғлари. 🚫 Қолаверса, шакар истеъмолини чеклаш ҳам соғлик учун жуда фойдали. Бу маҳсулотнинг кунлик меъёрини 25-30 граммдан оширмаслик (ширинлик ва бошқа озуқа маҳсулотлари таркибидаги ҳам ҳисобга олинган) тавсия этилади. ❗️Унинг ўрнига сифатли углеводларни истеъмол қилиш фойдали эканлиги қайд этилган. ✅ Ҳар бир инсон ўз организми учун зарур углеводларни, биринчи навбатда, дон, сабзавот, мева ва дуккакли маҳсулотлардан олиши керак. 🥗 🍇 Хусусан, катталар кунига камида 400 грамм мева-сабзавот тановул қилиши мақсадга мувофиқ. 🍒🍉 Болалар ва ўсмирларнинг кунлик мева-сабзавотлар истеъмоли эса қуйидаги миқдорда бўлиши тавсия этилади: ➡️ 2-5 ёш — камида 250 грамм; ➡️ 6-9 ёш — камида 350 грамм; ➡️ 10 ёш ва ундан катталар — камида 400 грамм. 📊 Эслатиб ўтамиз, ЖССТ 2030 йилга бориб, дунё аҳолисининг қарийб 45 фоизи семизликдан азият чекишини прогноз қилган. Олимлар фикрича, бу глобал муаммога соғлом турмуш тарзи орқали самарали ечим топиш мумкин! ©️ Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати 🖥 Яқинларингизга ҳам юборинг! ➡️ Каналга уланиш 👇👇👇 https://t.me/joinchat/AAAAAEVa57-78oPBBe-vQg
❓Организмда витаминлар етишмаслиги хавфли, уларнинг кўпайиб кетиши-чи?
📌 Бугун кўпгина юртдошларимиз ўзида бирон-бир касаллик аломатларини сезганда ёки шунчаки профилактика учун шифокор маслаҳатисиз ўзбошимчалик билан витаминлар қабул қилаётганига гувоҳ бўляпмиз. Витаминларнинг етарли миқдорда бўлиши инсон организми тўлақонли ишлаши учун зарур, албатта. Аммо уларнинг дозаси ошиб кетса-чи?
💬 Ушбу саволга Республика ихтисослаштирилган кардиология илмий-амалий тиббиёт маркази Қашқадарё филиали директори Яшин Ахматов жавоб берди.
— У ёки бу витамин етишмаслиги авитаминоз деб аталса, унинг кўпайиб кетиши гипервитаминоз дейилади. Бу ҳолат организм заҳарланиши, ички органлар фаолияти бузилиши ва бошқа турли касалликларни келтириб чиқариши мумкин, — дейди мутахассис.
💊 Бунда ёғда эрийдиган, аниқроғи A, D, E ва K гуруҳ витаминлари миқдорининг ошиб кетиши, айниқса, хавфли ҳисобланади. Сабаби, улар сувда эрийдиган витаминларга ўхшаб пешоб орқали чиқиб кетмай, организмдаги ёғларда парчаланади ва ёғ тўқималарида тўпланади.
🅰️ Масалан, А витамини тери саломатлиги, кўриш қобилияти ва иммунитет мустаҳкамлигини сақлашда муҳим роль ўйнайди. Аммо унинг ортиқча миқдори бош оғриғи, кўнгил айниши, соч тўкилиши, тери қуриши ва тирноқ мўртлашишига олиб келади.
📈 Қолаверса, ушбу витаминни мунтазам меъёрдан ортиқ қабул қилиш жигарга зарар етказиши, суяклар мўртлиги, шу жумладан остеопорозни келтириб чиқариши мумкин. Ҳомиладор аёлларда эса бу бола туғма аномалиялар билан дунёга келиши хавфини оширади.
🔶 Ёғда эрийдиган моддалар туркумига кирувчи D витамини организмда метаболизм жараёнлари нормал кечишига ёрдам беради ва суяклар соғлом бўлишини таъминлайди. Аммо уни ҳам ҳаддан ташқари кўп қабул қилиш салбий оқибатларга олиб келиши мумкин. Юмшоқ тўқималар ва қон томирларининг кальцификацияси ва атеросклероз шулар жумласидан. Шу билан бирга, организмда кальций миқдорининг кўпайиши буйракда тошлар пайдо бўлиш эҳтимолини оширади.
🟣 E витамини антиоксидант хусусиятига эга бўлгани туфайли кўпинча тери ҳолатини яхшилаш ва қаришни секинлаштириш мақсадида қўлланилади. Организмда ушбу витамин миқдорининг ортиб кетиши қон ивиш жараёнини секинлаштиради, бу эса ички қон кетиш хавфини оширади. Ундан фарқли ўлароқ, K витамини дозасининг ошиши тромбоз ва бошқа қон томир патологияларини келтириб чиқариши мумкин.
🔷 Сувда эрийдиган витаминларни қабул қилишда ҳам эҳтиёткор бўлиш керак. Хусусан, C витамини, яъни аскорбин кислотасининг асосий функцияси — иммунитет тизимини мустаҳкамлаш, организмни стрессдан ҳимоя қилиш ва коллагенни синтез қилиш. Унинг гипервитаминози ошқозон-ичак фаолиятининг бузилиши, диарея ва метеоризмга олиб келиши мумкин. Бундан ташқари, ушбу ҳолат ҳам, D витамини каби, буйракда тошлар тўпланиши хавфини оширади.
🅱️ B6 витамини (пиридоксин) аминокислоталар алмашинуви ва нейромедиаторлар синтезида иштирок этади. Бироқ уни узоқ муддат давомида юқори дозада қабул қилиш туфайли сенсор нейропатия — асабларнинг шикастланиши, қўл-оёқлар увишиши пайдо бўлади.
❗️Соғлом бўлиш учун инсон организмида барча витаминлар меъёрида бўлиши керак — ундан кам ҳам, кўп ҳам эмас! Витаминларни мунтазам ичсам, ҳар қандай дарддан қутиламан, деб ўйлаш мутлақо хато. Бирон бир препаратни қабул қилишдан олдин шифокор билан маслаҳатлашиш зарур.
🏃♂️Энг асосийси, саломатликни мустаҳкамлаш учун витаминларнинг ўзи кифоя бўлмайди. Бунга комплекс ёндашиш, яъни соғлом турмуш тарзига риоя қилиш, тўғри овқатланиш ва жисмонан фаол бўлиш керак.
©️ Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати
🖥 Яқинларингизга ҳам юборинг!
➡️ Каналга уланиш 👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEVa57-78oPBBe-vQg
❓Холестерин – инсульт ва инфарктнинг асосий сабабчиси...ми?!
📌 Кўпчилик катта ёшли инсонлар ҳаётда бир марта бўлса-да, шифокордан “қонингизда холестерин миқдори ошган” деган сўзни эшитган.
❓Хўш, холестерин ўзи нима? Унинг организмга қандай зарари бор? Фойдасичи?
👩🏻⚕️ Ушбу саволларга тиббиёт фанлари номзоди Феруза Тоҳирова батафсил жавоб берди.
🍜 — Холестерин — тананинг меъёрий фаолияти учун зарур бўлган липид (ёғ) ҳисобланади, — дейди мутахассис. — Унинг 80 фоизга яқини организмнинг ўзида ишлаб чиқарилса, қолган 20 фоизи танага ташқаридан озиқ-овқат билан киради.
🩸Бу модда гормонлар ишлаб чиқариш, ҳужайра деворлари мустаҳкамлигини таъминлаш, D витамини ва сафро кислоталари синтезида иштирок этиш ҳамда мияда хотирага таъсир қилувчи алоқаларнинг шаклланишида қатнашади.
💊 Шунингдек, ҳужайра мембраналарида углеводородларнинг кристалланишига йўл қўймайди ва ёғда эрувчи витаминлар (А, D, E, F, K)нинг организмга кириши учун зарур манба ҳисобланади.
🔶 Бироқ, баъзида организмдаги турли тўқималар ва аксарият қон томир деворларини холестерин қатламлари қоплаб олади. Бу эса саломатликда жиддий муаммоларни келтириб чиқаради.
🩺 Холестерин одатда икки асосий турга ажратилади: яъни халқ тилида “ёмон” ва “яхши” деб аталадиган паст ва юқори зичликдаги липопротеинлардир.
🫀Паст зичликдаги липопротеинлар бутун организмда айланиб, унинг юқори даражаси “ёмон холестерин” дейилади. У стенокардия, юрак тож томирлари касалланиши, инсульт ва инфаркт каби жиддий хасталикларнинг сабаби бўлган атеросклероз ривожланиш хавфини оширади.
❇️ Иккинчи тур – юқори зичликдаги липопротеидлар эса “яхши холестерин” ҳисобланиб, унинг юқори концентрацияси, аксинча, аввал санаб ўтилган касалликлар ривожланиш хавфини камайтиради. Қайд этиш керак, ҳар икки турдаги холестерин ҳам организм учун жуда зарур ва асосий нуқта уларнинг нисбатига боғлиқ.
🖇 Аммо, қонда унинг миқдори ортиши нохуш аломат ҳисобланади. Буни эса кўкрак қафасиа оғриқ ва сиқилиш, ҳаракат пайтида оёқларда оғриқ, юрак соҳасида нохушликлар, кўз атрофида сарғиш доғлар пайдо бўлиши ва юрак етишмовчилигига хос белгилар орқали билиш мумкин.
💉 Агар организмда холестеринни пасайтириш чоралари кўрилмаса, бора-бора аксарият қон томирлари деворларида унинг пилакчалари юзага келади.
🍝 Кўпчилик танада унинг миқдори кўпайиш сабаблари билан қизиқади. Бу, энг аввало, нотўғри овқатланиш, айниқса, таомлар таркибида ёғнинг кўп миқдорда бўлиши билан боғлиқ. Шунингдек, камҳаракатлик, ортиқча вазн, семизлик, тамаки чекиш ва спиртли ичимликларга ружу қўйиш ҳам мазкур муаммони пайдо қилиши мумкин.
🥑 Шу боис организмга зарур бўлган юқори зичликдаги холестерин даражасини ошириш учун кунлик рационда тўйинмаган ёғлар (ёнғоқ, ўсимлик мойлари, ёғли денгиз балиқлари, авокадо, зиғир уруғи), клетчаткага бой маҳсулотлар (сабзавот, мева, макарон) бўлиши ва спорт билан мунтазам шуғулланиш лозим.
‼️ Ёмон холестериннинг меъёрда бўлиши учун эса калорияни оширмаслик, ширинликлар ва транс ёғларга бой озиқ-овқатларни ортиқча истеъмол қилмаслик мақсадга мувофиқ.
©️ Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати
🖥 Яқинларингизга ҳам юборинг!
➡️ Каналга уланиш 👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEVa57-78oPBBe-vQg
❓Холестерин – инсульт ва инфарктнинг асосий сабабчиси...ми?!
📌 Кўпчилик катта ёшли инсонлар ҳаётда бир марта бўлса-да, шифокордан “қонингизда холестерин миқдори ошган” деган сўзни эшитган.
❓Хўш, холестерин ўзи нима? Унинг организмга қандай зарари бор? Фойдасичи?
👩🏻⚕️ Ушбу саволларга тиббиёт фанлари номзоди Феруза Тоҳирова батафсил жавоб берди.
🍜 — Холестерин — тананинг меъёрий фаолияти учун зарур бўлган липид (ёғ) ҳисобланади, — дейди мутахассис. — Унинг 80 фоизга яқини организмнинг ўзида ишлаб чиқарилса, қолган 20 фоизи танага ташқаридан озиқ-овқат билан киради.
🩸Бу модда гормонлар ишлаб чиқариш, ҳужайра деворлари мустаҳкамлигини таъминлаш, D витамини ва сафро кислоталари синтезида иштирок этиш ҳамда мияда хотирага таъсир қилувчи алоқаларнинг шаклланишида қатнашади.
💊 Шунингдек, ҳужайра мембраналарида углеводородларнинг кристалланишига йўл қўймайди ва ёғда эрувчи витаминлар (А, D, E, F, K)нинг организмга кириши учун зарур манба ҳисобланади.
🔶 Бироқ, баъзида организмдаги турли тўқималар ва аксарият қон томир деворларини холестерин қатламлари қоплаб олади. Бу эса саломатликда жиддий муаммоларни келтириб чиқаради.
🩺 Холестерин одатда икки асосий турга ажратилади: яъни халқ тилида “ёмон” ва “яхши” деб аталадиган паст ва юқори зичликдаги липопротеинлардир.
🫀Паст зичликдаги липопротеинлар бутун организмда айланиб, унинг юқори даражаси “ёмон холестерин” дейилади. У стенокардия, юрак тож томирлари касалланиши, инсульт ва инфаркт каби жиддий хасталикларнинг сабаби бўлган атеросклероз ривожланиш хавфини оширади.
❇️ Иккинчи тур – юқори зичликдаги липопротеидлар эса “яхши холестерин” ҳисобланиб, унинг юқори концентрацияси, аксинча, аввал санаб ўтилган касалликлар ривожланиш хавфини камайтиради. Қайд этиш керак, ҳар икки турдаги холестерин ҳам организм учун жуда зарур ва асосий нуқта уларнинг нисбатига боғлиқ.
🖇 Аммо, қонда унинг миқдори ортиши нохуш аломат ҳисобланади. Буни эса кўкрак қафасиа оғриқ ва сиқилиш, ҳаракат пайтида оёқларда оғриқ, юрак соҳасида нохушликлар, кўз атрофида сарғиш доғлар пайдо бўлиши ва юрак етишмовчилигига хос белгилар орқали билиш мумкин.
💉 Агар организмда холестеринни пасайтириш чоралари кўрилмаса, бора-бора аксарият қон томирлари деворларида унинг пилакчалари юзага келади.
🍝 Кўпчилик танада унинг миқдори кўпайиш сабаблари билан қизиқади. Бу, энг аввало, нотўғри овқатланиш, айниқса, таомлар таркибида ёғнинг кўп миқдорда бўлиши билан боғлиқ. Шунингдек, камҳаракатлик, ортиқча вазн, семизлик, тамаки чекиш ва спиртли ичимликларга ружу қўйиш ҳам мазкур муаммони пайдо қилиши мумкин.
🥑 Шу боис организмга зарур бўлган юқори зичликдаги холестерин даражасини ошириш учун кунлик рационда тўйинмаган ёғлар (ёнғоқ, ўсимлик мойлари, ёғли денгиз балиқлари, авокадо, зиғир уруғи), клетчаткага бой маҳсулотлар (сабзавот, мева, макарон) бўлиши ва спорт билан мунтазам шуғулланиш лозим.
‼️ Ёмон холестериннинг меъёрда бўлиши учун эса калорияни оширмаслик, ширинликлар ва транс ёғларга бой озиқ-овқатларни ортиқча истеъмол қилмаслик мақсадга мувофиқ.
©️ Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати
🖥 Яқинларингизга ҳам юборинг!
➡️ Каналга уланиш 👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEVa57-78oPBBe-vQg
❗️ЖССТ: Дунёда ҳар ўнинчи ўсмир ижтимоий тармоқлар ва компьютер ўйинларига қарам
🖥 Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти янги асрдаги глобал муаммо — ижтимоий тармоқлар ва компьютер ўйинларига қарамлик оқибатлари ҳақида ҳисобот эълон қилди.
📊 Унда қайд этилишича, ушбу муаммо туфайли дунё бўйича ҳар ўн ўсмирдан бири психологик қийинчиликларга дуч келмоқда.
📈 ЖССТнинг Европа минтақавий бюроси маълумотларига кўра, ана шу ўғил-қизлар ўртасида ижтимоий тармоқларга қарамлик даражаси 2018 йили 7 фоизни ташкил этган бўлса, 2022 йилда бу кўрсаткич 11 фоизга ошган.
💬 “Ана шу ўсмирларнинг 12 фоизи руҳияти ва хулқ-атворига салбий таъсир кўрсатувчи дастурий ўйинлар таъсирига тушиб қолгани жиддий хавотир уйғотади”, — дейилади ҳисоботда.⏩ Мазкур хулосаларни олиш учун 2022 йили Европа, Марказий Осиё давлатлари ва Канадани қамраб олган 44 мамлакатда 11, 13 ва 15 ёшли 280 мингга яқин ёшлар ўртасида ижтимоий сўров ўтказилган. 📌 Маълум бўлишича, мазкур қатламнинг 11 фоизи ижтимоий тармоқларга қарам бўлиб қолган. Бу ҳолат қизларда (13 фоиз) ўғил болаларга (9 фоиз) нисбатан кўпроқ. Компьютер ўйинларига боғланиб қолиш ҳолати эса ўғил болаларда (16 фоиз) қизларга (7 фоиз) нисбатан юқори. ✔️ Шундан келиб чиқиб, экспертлар муаммонинг олдини олиш учун зарур чора-тадбирлар кўриш юзасидан ҳукуматларга тегишли тавсиялар берди. ©️ Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати 🖥 Яқинларингизга ҳам юборинг! ➡️ Каналга уланиш 👇👇👇 https://t.me/joinchat/AAAAAEVa57-78oPBBe-vQg
❓Нима учун ўз вақтида нонушта қилиш муҳим?
✅ Инсон саломатлиги аксарият ҳолларда истеъмол қилинадиган маҳсулотларга боғлиқ. Аммо баъзида ишимиз кўплигини важ қилиб, вақтни тежаш учун нонуштадан воз кечамиз. Кейин касалликлардан тортиб, то семиришгача бўлган мувозанатсиз овқатланиш оқибатларига дуч келамиз.
🖇 Нонуштанинг организм учун муҳим эканининг бир қанча сабаблари мавжуд.
🍳1. Нонушта озуқа моддалари заҳирасини тўлдиради. Биз ухлаётганимизда тана ишлашда давом этади ва кун давомида олинган озуқа моддаларини сарфлайди. Шунинг учун, эрталаб уларнинг заҳирасини тўлдириб олиш зарур.
🥑2. Нонушта чиройли қоматга эришишнинг бир йўли. Эрталабки танаввул нафақат кун давомида куч-қувват билан таъминлайди, балки тушлик ва кечки овқатнинг калория миқдорини камайтиришга ҳам ёрдам беради. Яъни нонушта қилмаган инсон кейинги танаввул вақтларида кўпроқ таом ейиш эҳтимоли юқори.
🥙3. Нонушта ошқозон шиллиқ қаватининг ҳолатини яхшилайди. Ошқозонда мунтазам равишда хлорид кислотаси ишлаб чиқарилади ва тунда у кўп миқдорда тўпланади. Агар уйғонгандан кейин ошқозонга ҳеч нарса тушмаса, у ҳолда ўзининг шиллиқ қаватини сарфлайди. Бу оғриқ, кўнгил айниши каби қатор нохуш оқибатларга олиб келади. Бундан ташқари, сафро ичак моторикасининг табиий стимулятори эканлигини ва унинг турғунлашуви оғирлик, ич қотиши ва дам бўлишига сабаб бўлишини унутмаслик керак.
🥗4. Нонушта моддалар алмашинувини ишга туширади. Тана кун давомида озиқ-овқатларни яхши қабул қилиши учун углеводларга бой бўлган дастлабки таом қабули керак. Бу эса нонушта давомида амалга оширилади. Шундан сўнг организмда моддалар алмашинуви тўғри бошланади. Статистик маълумотларга кўра, мунтазам равишда нонушта қиладиган одамларнинг метаболизми ундан воз кечганларнинг метаболизмига қараганда 5-6 фоиз тезроқ.
☕️5. Эрталабки танаввул юрак фаолиятига ижобий таъсир кўрсатади. Гарвард тиббиёт мактаби олимларининг таъкидлашича, нонушта қилмайдиган одамлар йўл-йўлакай ёғ ва шакар миқдори юқори бўлган маҳсулотларни истеъмол қилиб, етишмаётган энергиянинг ўрнини тўлдиришга уринишади. Зарарли холестериннинг тўпланиши эса метаболизмни секинлаштиради, қон босими ва юраккка тушадиган юкни оширади.
📌 Демак, нонуштага бефарқ муносабатда бўлиш яхшиликка олиб келмайди. Гастроэнтеролог ва диетологларнинг фикрига кўра, мувозанатли нонушта соғлом турмуш тарзининг муҳим таркибий қисмидир. Ҳар куни нонушта қилсангиз, нафақат вазнингиз нормаллашади, балки соғлиғингиз ҳам яхшиланишига эришасиз.
©️ Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати
🖥 Яқинларингизга ҳам юборинг!
➡️ Каналга уланиш 👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEVa57-78oPBBe-vQg
Детокс коктейли
Танангизни детоксификация қилувчи шарбатни хоҳлайсизми?
Бодринг ва селдерей табиий диуретиклар бўлиб, буйракларни тозалашга ёрдам беради. Беетроот - жигарни яхши тозалайди ва қонни мустаҳкамлайди. Лимон, занжабил ва олма ҳимоя қилади ва даволайди. Cранберриес сийдик пуфаги ва буйракларни тозалаш учун яхши.
Умуман олганда, бутун тана тозаланади.
▪️Таркиби:
2 та олма
1 бодринг
1 лимон
2 та селдерей пояси
1/3 чашка кıзıлcıк
занжабил илдизи бош бармоғингизнинг катталиги
2 лавлаги
✔️10-30 кун давомида ҳар куни ичинг.
🖥 Яқинларингизга ҳам юборинг!
➡️ Каналга уланиш 👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEVa57-78oPBBe-vQg
❗️Мутахассис: Шакар ўрнини босувчи сунъий маҳсулотлар озишга ёрдам бермайди!
🩺 Одатда ортиқча вазн ва семизликдан, қолаверса, шу билан боғлиқ қатор касалликлардан азият чекувчиларга шакар ҳамда ширинликлардан тийилиш тавсия этилади.
❓ Аммо сўнгги пайтларда одамлар орасида шакар ўрнини босувчи маҳсулотлар озишга ёрдам беради, соғлик учун ҳам хавфсиз, деган қараш пайдо бўлди. Хўш, бу қанчалик ҳақиқатга мос?
👩🏻⚕️ Республика ихтисослаштирилган эндокринология илмий-амалий тиббиёт маркази бўлим мудири, тиббиёт фанлари номзоди Нозимахон Назаровадан ушбу саволга жавоб олдик.
💬 — Биламизки, кунлик шакар истеъмоли меъёри 25-30 граммга тенг, — дейди мутахассис. — Бундан ортиғи семириш ва хавфли касалликлар ривожланишига олиб келади. Шу сабабли баъзилар шакар ўрнини босувчи сунъий қўшимчалардан фойдаланиш хавфсиз, деб ўйлайди.📌 Аслида, озиқ-овқат маҳсулотлари ва ичимликларга ширин таъм бағишлашда қўлланиладиган сахарин, аспартам, калий ацесульфам, сукралоза, неотам, адвантам, стевия ва унинг ҳосилалари дастлаб тана вазнини камайтирса-да, аммо ушбу жараён узоқ давом этмайди.
💬 Аксинча, бундай маҳсулотларнинг одатий истеъмоли бора-бора семиришга олиб келади. Оқибатда инсонларда 2-тоифа қандли диабет ривожланиш хавфи ошади.🧪 Чунки шакар ўрнини босувчи моддалар шунчаки танани “алдаш”га хизмат қилади. Бу жараёнда оғиз бўшлиғи ва ичакдаги рецепторлар ширин таъмни сезади ҳамда ошқозон ости бези рефлексли равишда аввал одатланган ҳажмда инсулин ишлаб чиқаради. 📈 Ҳосил бўлган инсулин ҳатто оз миқдорда бўлса ҳам, қондаги глюкоза даражасини пасайтиради ва шу билан очлик ҳисси босилади. Аммо буни мия тўлиқ ҳис этмагани боис иштаҳа ошади. Оқибатда вазн ортиши жараёни юз беради.
💬 Ўз навбатида, ЖССТ томонидан ўтказилган тадқиқот натижаларига кўра, бундай моддалардан тез-тез фойдаланувчиларда юрак-қон томир касалликларига чалиниш эҳтимоли 32 фоиз (жумладан, инсульт — 19 фоиз, гипертония —13 фоиз) юқори. Ўз навбатида, мазкур омил ўлим хавфи 10 фоиз ортишига хизмат қилади.🔬 Шунингдек, шакар ўрнини босувчи сунъий моддалар ичак микрофлорасига салбий таъсир кўрсатиб, дисбактериозни келтириб чиқаради. Оқсиллар, витаминлар ва микроэлементларнинг организмга сўрилишига тўсиқ бўлади ҳамда иммунитетни сусайтиради. Баъзан бош оғриғи, аллергик реакцияларни ҳам юзага келтириши мумкин. ‼️ Шу боис организмнинг шакарга бўлган эҳтиёжини мева-сабзавотлар ва бошқа табиий маҳсулотлар истеъмоли орқали таъминлашни тавсия қиламиз. ©️ Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати 🖥 Яқинларингизга ҳам юборинг! ➡️ Каналга уланиш 👇👇👇 https://t.me/joinchat/AAAAAEVa57-78oPBBe-vQg
Қовоқ уруғларининг 10 дан ортиқ фойдаси бор
Улар нафақат тўйимли, балки витаминларга ҳам бойдир.
🖥 Яқинларингизга ҳам юборинг!
➡️ Каналга уланиш 👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEVa57-78oPBBe-vQg
❓Бурун тўсиғининг қийшиқлиги қандай касалликларга сабаб бўлиши мумкин?
😀 Бурун – нафас олиш тизимининг дарвозаси бўлиб, унинг асосий вазифаси ўпкага кирувчи ҳавони иситиш ва тозалашдан иборат. Бурун тўсиғининг қийшиқлиги ушбу аъзо фаолиятига салбий таъсир этиб, организмда жиддий ўзгаришларни келтириб чиқариши мумкин.
👨⚕️ Бу ҳақда Республика ихтисослаштирилган оториноларингология ва бош-бўйин касалликлари илмий-амалий тиббиёт маркази директори Улуғбек Ҳасанов қуйида батафсил маълумот беради.
😀— Бурун тўсиғи – унинг ўнг ёки чап томонини ажратиб турувчи девор бўлиб, тўқималар ва суякдан ташкил топган, — дейди мутахассис. — Оддий ҳолларда у симметрик бўлиши ва бурун ичидаги ҳавони икки қисмга тақсимлаши лозим. Аммо кўпинча ва турли сабабларга кўра, бурун тўсиғи бир томонга қийшайиб қолади.
😀 Таъкидлаш керак, бу ҳолат оториноларингологияда энг кўп учрайдиган муаммолардан бири ҳисобланади. Унинг келиб чиқишига бир неча омиллар сабаб бўлиши мумкин. Хусусан, айрим инсонларда туғилганиданоқ бурун тўсиғи оғган бўлади. Бу эса кўпинча генетик ёки она қорнидаги механик таъсирлар туфайли юзага келади.
Шунингдек, у турли жароҳатлар, буруннинг суяк-тоғай системаси юз суякларига нисбатан тезроқ ўсиши ҳамда полип ва ўсмалар туфайли ҳам пайдо бўлади. Қийшиқлик шакли, жойлашган жойи, узунлиги ва бурундан нафас олишнинг бузилишига қараб турлича бўлиши мумкин.🔹 Касаллик бир неча белгилар билан намоён бўлади. Аввало, бурун тўсиғи бир ёки икки томондан қийшиқ бўлса, ушбу аъзо орқали нафас олиш мураккаблашади. Оқибатда ҳаво оқими тўғри бўлмагани боис инсон фақат оғиз орқали нафас олишга мажбур бўлади. Бу, ўз навбатида, бурун чиғаноқларида қоннинг димланишига, у эса тўқиманинг шишига олиб келади. ✅ Шунингдек, бурун битиши, ундан шиллиқ ва шиллиқ-йирингли ажралма келиши, бош оғриғи, томоқ қуриши, ҳид билишнинг пасайиши ва қулоқларнинг битиши ҳам бурун тўсиғи қийшиқлигининг асосий белгиларидир. 😷 Агар ушбу ҳолат ўз вақтида бартараф этилмаса, бурун ва унинг ёндош бўшлиқларида турли касалликлар, жумладан, ангина, сурункали тонзиллит, синусит, фарингит, ларингит, ўрта қулоқдаги турли асоратлар, бронхиал астма, миокардит, бронхит, пневмония, юз-жағ соҳасда деформациялар юзага келиши мумкин. ‼️ Бурун тўсиғининг қийшиқлигини аниқлаш учун оториноларинголог (ЛОР)га мурожаат қилиш лозим. Шифокор махсус қурилмалар ёрдамида бурун ичидаги ҳолатни текшириб, керакли таҳлилларни ўтказади. Агар муаммо жиддий бўлса, беморга операция – септопластика тавсия қилинади. Мазкур хирургик амалиёт беморнинг нафас олишини тўлиқ яхшилайди. ©️ Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати 🖥 Яқинларингизга ҳам юборинг! ➡️ Каналга уланиш 👇👇👇 https://t.me/joinchat/AAAAAEVa57-78oPBBe-vQg
❓Қандай маҳсулотлар организмда қариш жараёнини тезлаштиради?
🗂Кунлик танаввул қилинаётган таомлар инсон саломатлигига таъсир қилиб, организмнинг қариш жараёнини рағбатлантириши мумкин. Қуйида ана шундай маҳсулотлар рўйхати ва уларнинг танага таъсири хусусида маълумот берамиз.
🍰Шакар ва барча шакарли маҳсулотлар. Ширинхўрлар навбатдаги десерт билан ўзларини хурсанд қилаётганларида организмда гликация жараёни ишга тушади ва AGE ва RAGE молекулалари тўплана бошлайди. Улар йиғилган жойда яллиғланиш жараёни доимий равишда сақланиб, органларнинг нормал ишлаши бузилади. Шу тарзда “ёшга доир” касалликлар бошланади. Глюкоза оқсиллар ва липидлар билан боғланади, бу эса терининг эластиклигига бевосита боғлиқ бўлган коллагенга ҳалокатли таъсир кўрсатиб, эрта ажин тушишига олиб келади.
🍔Транс ёғлар. Уларнинг асосий манбалари — фастфуд ва маргарин. Бу ёғлар қариш жараёнини тезлаштиради. Чунки улар қон томирларини торайтириб, унинг оқимини бузади. Оқибатда юрак-қон томир касалликларининг ривожланиш хавфи сезиларли даражада ортади.
☕️ Қаҳва ва кофеинли ичимликлар (энергетиклар). Кофеиннинг кўп миқдори тана ҳужайраларининг сувсизланишига, бу эса моддалар алмашинувининг бузилишига олиб келади. Энергетикларда кофеиннинг таъсири натрий билан янада кўпроқ бўлади. Терининг эрта қаришини олдини олиш учун ҳар қаҳва ичганингиздан кейин албатта бир стакан сув ҳам ичиш муҳимдир. Энергетик ичимликлардан эса бутунлай воз кечган афзал.
🥂Спиртли ичимликлар. Уларни мунтазам ичиш жигарга жиддий таъсир қилади. Чунки алкоголь ушбу фильтрловчи органда токсинлар тўпланишига, бу эса организмда яллиғланиш жараёнлари бошланиши ва турли касалликларга олиб келади.
🍕Ўта шўр маҳсулотлар (пишлоқ, пицца (айниқса пепперони), чипс, крекерлар). Туз танадаги сувни ушлаб қолади ва бу ҳужайраларнинг қисқаришига олиб келади. Натижада сувсизланиш юзага келади. Бу эса, табиийки, қариш жараёнини тезлаштиради.
🌭Қайта ишланган гўшт (колбаса, сосиска ва бекон). Ушбу маҳсулотларда ортиқча туз ва консервантлар мавжуд. Уларни истеъмол қилиш сувсизланишга олиб келади ва яллиғланишни келтириб чиқаради. Шунингдек, бу маҳсулотлар сабабли организмда коллаген ишлаб чиқариш учун муҳим бўлган С витаминининг миқдори камаяди.
🍟Қовурилган картошка. У организмда деярли бир зумда шакарга парчаланади. Бундан ташқари, юқори ҳароратда ёғда қовурилган маҳсулотлар эркин радикалларни чиқаради. Оқибатда терининг ҳужайра даражасида шикастланиш юзага келади.
📝Шунингдек, бу рўйхатга устки қобиғи оч жигарранг бўлгунча қовурилган ёки печда пиширилган барча таомларни қўшиш мумкин. Бу иштаҳаочар ранг, юқорида айтганимиз, гликация жараёнига бевосита боғлиқ, ҳаттоки бу таомга шакар қўшилмаган бўлса ҳам.
📌 Одатда узоқ ва соғлом умр кўришни тарғиб қилувчи мутахассислар тез қовурилган ёки буғда пиширилган таомларни истеъмол қилишни тавсия қилишади.
©️ Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати
🖥 Яқинларингизга ҳам юборинг!
➡️ Каналга уланиш 👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEVa57-78oPBBe-vQg
Қандай қилиб юрагингизни узоқроқ ишлашга ўргатиш керак?
✅ Ҳар куни нонуштага нон истеъмол қилинг, мураббо ўрнига асал ва долчин кукуни қўшиб суртинг.
🔹 Бу томирлардаги холестерин миқдорини камайтиради ва инсонни юрак хуружидан қутқаради. Ҳатто аллақачон юрак хуружига учраганлар ҳам бошқа юрак хуружи хавфини камайтириши мумкин.
✅ Асални долчин билан мунтазам истеъмол қилиш нафас олишни яхшилайди ва юрак мушакларини мустаҳкамлайди.
🔹 Америка ва Канададаги баъзи қариялар уйларида беморлар томонидан асал ва долчин аралашмасини мунтазам истеъмол қилиш уларнинг ёшга боғлиқ ўзгаришларга учраган вена ва артерияларининг ҳолатини сезиларли даражада яхшилаган.
🖥 Яқинларингизга ҳам юборинг!
➡️ Каналга уланиш 👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEVa57-78oPBBe-vQg
❗️Ҳомиладорликда тўғри овқатланиш: Бунда аёллар нималарга эътибор бериши керак?
🤰Ҳомиладорликда тўғри овқатланиш нафақат аёл саломатлиги, балки туғилажак фарзанднинг соғлом дунёга келиши учун ҳам жуда муҳим.
❓Шундай экан, бу борада бўлғуси оналар нималарга эътибор бериши керак? Қандай егуликларни истеъмол қилишда эҳтиёткор бўлган маъқул?
👩⚕️Ушбу саволларга акушер гинеколог Арофат Исаева батафсил маълумот берди.
📌 — Ҳомиладорликда тананинг қўшимча энергия ва озуқа моддаларига бўлган эҳтиёжи ортади, — дейди мутахассис. — Шу боис ҳар бир аёл бу даврда соғлом овқатланишга эътибор бериши керак.
🔸 Гарчи, биринчи уч ойликда онада энергияга бўлган талаб бирмунча кам бўлса-да, иккинчи ва учинчи уч ойликда организм кунига қўшимча 300-500 ккалга эҳтиёж сезади. Бироқ бу — жуда кўп таомланиш керак дегани эмас.
🫕Тўғри, кўпчилик аёллар бағрида мурғак вужуд улғаяётгани учун ҳам кўпроқ овқат ейишни истайди, лекин бунда ҳажм эмас, балки маҳсулотларнинг тури ва сифати муҳим ҳисобланади. Яъни истеъмол қилинадиган егуликлар хилма-хил бўлиши лозим.
🍳 Хусусан, оқсил ҳомиланинг тўғри ривожланиши, ҳужайралар ва органларнинг шаклланиши учун зарур. Шу сабабли тана ҳар куни етарлича оқсил қабул қилиш керак. У асосан, товуқ ва мол гўшти, балиқ, тухум, пишлоқ ҳамда қатиқ каби сут маҳсулотлари, мош, ясмиқ таркибида кўп миқдорда бўлади.
🌱 Шунингдек, бу даврда она организми етарли даражада витамин ва минераллар билан таъминланиши керак. Хусусан, фолий кислотаси ҳомиладорликнинг биринчи босқичларида боланинг марказий асаб тизими ривожланишида муҳим рол ўйнайди. Шу боис ушбу кислотага бой бўлган егуликлар — баргли кўкатлар, апельсин, лимон ва донли маҳсулотларни кўпроқ истеъмол қилиш тавсия этилади.
🍗 Она ва ҳомила учун зарур бўлган яна бир модда темир ҳисобланиб, у қонни кислород билан таъминлашда асосий вазифани бажаради. Бу витаминнинг етишмаслиги анемияга олиб келишини инобатга олсак, исмалоқ, дуккали маҳсулотлар, броколли, қовоқ уруғи, курка гўшти ва жигар каби темир моддасига бой озуқаларни кунлик таомномага киритиш мақсадга мувофиқ.
🥛Қолаверса, кальций туғилажак боланинг суяклари ва тишлари ривожланиши учун муҳим витамин бўлгани боис, сут маҳсулотлари (қатиқ, пишлоқ, сут), бодом, кунжут, сардина балиғи ва баргли кўкатларни истеъмол қилиш лозим.
🍶Ҳомиладорлик даврида суюқлик ичишга ҳам алоҳида эътибор бериш зарур. Чунки у аёлнинг ўзини яхши ҳис этиши ва ҳомиланинг меъёрда ривожланиши ва ўсиши учун жуда фойдали. Хусусан, кунига 8-10 стакан тоза сув ичиш организмга ижобий таъсир кўрсатади.
‼️ Шуни ёдда тутиш керакки, ҳомиладорликда таомни тез-тез ва оз-оздан тановул қилиш лозим. Шу билан бирга, ичакларнинг вақтида бўшаши учун мева ва сабзавотларни кўпроқ кунлик рационга киритиш, агар ич қотишга мойиллик бўлса, қурутилган олхўри истеъмол қилиш тавсия этилади.
📎 Бу даврда аёл буйракларига ортиқча юк тушмаслиги учун шўр маҳсулотлар, тузланган сабзавотлар, дудланган балиқ ёки ҳар хил соусларни камроқ истеъмол қилган маъқул. Аччиқ таомлар, кофеини бор маҳсулотлар ва спиртли ичимликлардан бутунлай сақланиш керак.
©️ Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати
🖥 Яқинларингизга ҳам юборинг!
➡️ Каналга уланиш 👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEVa57-78oPBBe-vQg
#ТАВСИЯ
Балиқ — депрессияга учун энг яхши маҳсулот
Олимларнинг фикрига кўра, балиқ ва денгиз маҳсулотларини севувчилар депрессияга камроқ мойил бўлишади. Бунинг сабаблари тўлиқ аниқланмаган, аммо омега-3 ёғ кислоталари «завқ гормонлари» — дофамин ва серотонин ишлаб чиқариш даражасига таъсир қиладиган версия мавжуд.
Бундан ташқари, балиққа бой парҳез таомлар қон айланишини яхшилайди, бу ҳам мия фаолиятига ижобий таъсир қилади.
🖥 Яқинларингизга ҳам юборинг!
➡️ Каналга уланиш 👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEVa57-78oPBBe-vQg
Уже доступно! Исследование Telegram 2025 — ключевые инсайты года 
