cookie

Мы используем файлы cookie для улучшения сервиса. Нажав кнопку «Принять все», вы соглашаетесь с использованием cookies.

avatar

Abdurahmon Meshayan

Маҳрум бўлгач намозимдан- Бўлгунча марҳум. Марҳум бўлгач- Намозимдан бўлайин маҳрум.

Больше
Рекламные посты
3 750
Подписчики
-324 часа
-47 дней
-4830 дней

Загрузка данных...

Прирост подписчиков

Загрузка данных...

00:08
Видео недоступноПоказать в Telegram
1.21 MB
👍 18
​​#Жаннат_бўлсин_ғарибларга! Йиғлайвериб бўлди ошна, Икки кўзинг икки чашма. Билки сенга жаннат ташна, Жаннат бўлсин ғарибларга! Қуръонинг бордир мўътабар, Шафоат қилар пайғамбар. Ҳадисидадир хушхабар, Жаннат бўлсин ғарибларга! Ўз юртингда бегонасан, Дин ғамида кўп ёнасан. Хақ йўлида девонасан, Жаннат бўлсин ғарибларга! Урчиб жирканч мафкуралар, Азобдадир мастуралар. Дилимизга жо суралар, Жаннат бўлсин ғарибларга! Хақ йўлида хизматдами, Эл ичрами ҳилватдами. Ватандами хижратдами, Жаннат бўлсин ғарибларга! Томирида қон гупурган, Қалб боғида ишқ уфурган. Зиндонларда қон туфурган, Жаннат бўлсин ғарибларга! Харом мол-дунё йиғмаган, Хижратда ҳар кун йиғлаган. Ўз Ватанига сиғмаган, Жаннат бўлсин ғарибларга! Қариндошга бериб мансаб, Бегонага қилиб ғазаб. Еб юрганларгамас асаб, Жаннат бўлсин ғарибларга! Мўминлик номин оқлаган, Динин ривожин хохлаган- Оғзида чўғдек сақлаган, Жаннат бўлсин ғарибларга! @A_meshayan 00:57-14.07.2023 Абдураҳмон Мешаян
Показать все...

👍 38🔥 7😭 3👏 2
00:09
Видео недоступноПоказать в Telegram
1.05 MB
👍 20 2
​​#СИНОВ Чақиб бўлиб бошин ёнғоқнинг, Тарвузни пичоқлаб қўйишди. Жонинг сақлаб сотқин янтоқнинг, Етилган қовунни сўйишди. Ҳануз ҳеч не ўзгаргани йўқ, Аҳвол шудир: Шом-у Қатарда. “Хом”лар яшар кўзин қилиб лўқ, “Пишган”ларнинг жони хатарда! @A_meshayan 16:19-11.10.2019 Абдураҳмон Мешаян
Показать все...

🔥 28👍 15👏 3
​​ЭРТАГА БУГУНДАН ЯХШИРОҚ БЎЛАР Умиди йўқ одам – илдизсиз дарахт, Кўкаролмай хуноб, гуллолмай карахт. Эй инсон, умид қил, насиб этгай бахт, Эртага бугундан яхшироқ бўлар. Баҳор қайтиб келар, эрийди қорлар, Бойчечаклар кулиб, қуёш ҳам порлар, Тўкилгай пойингга кузда анорлар, Эртага бугундан яхшироқ бўлар. Ихлос билан қилсанг ибодатингни, Топажаксан ҳузур-ҳаловатингни. Тўхтатсанг нолишу шикоятингни, Эртага бугундан яхшироқ бўлар. Кимларнидир қилмиш иблис васваса, Кимнидир чулғаган қайғу, талваса. Баридан қутулгунг Худо хоҳласа, Эртага бугундан яхшироқ бўлар. Сўра: туҳфа қилар, олийдир Худо, Сахийдир, айлайди бахт-омад ато, Аршга учиб кетди бир ҳовуч дуо, Эртага бугундан яхшироқ бўлар! 2010-йил Абдураҳмон Мешаян Манзилимиз: t.me/A_Meshayan
Показать все...

👍 23 2👏 1
01:38
Видео недоступноПоказать в Telegram
Мактаб ёшидаги фарзанди бор исталган ота-она дилбандига яхши илм берадиган ва замонавий ўқув даргоҳи истайди. Замонавий мактаб қандай бўлади? Аввало тизим. Мактабдаги ишлар тўғри йўлга қўйилган бўлиши, вазифалар профессионаллар томонидан бажарилиши шарт. Академик ва бошқа ташкилий ишлар яхши йўлга қўйилган мактабга фарзандингизни берармидингиз? ✅ Тажрибали ва малакали устозлар. Ўз ишини севувчи, вазифаларига сидқидилдан ёндашувчи, тажрибали ва албатта билимли устозлар жамоасига эга мактабга фарзандингизни ишониб топширармидингиз? ✅ Мактабда хорижлик тажрибали ўқитувчилар дарс берса. Болангиз буюк британиялик, япониялик ва бошқа давлатлардан келган мутахассисардан таълим олса, сизга маъқул келармиди? ✅ Қулай бино. Ўқувчи мактабдалик чоғида ўзини хавфсиз ҳис қилса, танаффусларни яйраб ўтказиб, тоза ҳаводан баҳра олиш учун яхши имкониятга эга бўлса... Айтайлик, танаффус ёки бўш вақтида бир дарахт соясида ўзи истаган машғулот билан шуғулланиб ўтирса ёки мактаб ҳовлисига чиқиб устозлари ва дўстлари билан бадминтон ўйнайдиган шароитга эга бўлса, шундай мактабда ўқитармидингиз болангизни? ✅ Мактабда антиқа ва фойдали тўгараклар бор бўлса нима дердингиз? Дейлик, фарзандингиз ҳафта давомида от миниш билан шуғулланса? Ҳа-ҳа, нотўғри ўқимадингиз фарзандингиз ОТ МИНСА ёқармиди бу сизга? От миниш машғулоти бепул бўлса-чи? ✅ Ўқишдан кейин турли тўгаракларга қатнашиб, ўз билимини оширса, янги нарсаларни ўрганса-чи? Масалан, инглиз, рус ва араб тиллари, каратэ, гимнастика, ментал арифметика, математикадан бепул машғулотлар бўлса-да, дарслардан кейин кейин маза қилиб шуғулланса хурсанд бўлармидингиз? ✅ Ўз ишининг устаси бўлган ошпазлар тайёрлаган мазали таомлар боланинг ёши ва саломатлиги ҳисобга олиниб, врач назорати остида тузилган меню асосида пиширилса. Яна 3 маҳал. Раво кўрасизми шундай мактабни ўз дилбандингизга? ‼️ Тошкентда шундай мактаб бор! Ҳозироқ қўнғироқ қилинг. Мактабга бир келиб кетсангиз, янада яхшироқ бўлади. Jalaliddin International School’га марҳамат! Манзил: Тошкент ш., Олмазор тумани, массив Беруний 3. Мўлжал: 46-мактаб.📍 Локация ☎️ +998 90 393 14 14 ☎️ +998 90 131 15 15
Показать все...
IMG_9784.MP419.29 MB
👍 5🔥 2
00:45
Видео недоступноПоказать в Telegram
3.89 MB
😭 54👍 29🔥 3
00:08
Видео недоступноПоказать в Telegram
3.66 KB
👍 38🔥 5😭 4 3
00:08
Видео недоступноПоказать в Telegram
4.41 KB
Бу– йигирма йиллик воқеа. 2004 йил, ёз, хуфтондан кейин, "отбой"га яқин вақти, МХХнинг тергов изолятори. Тишим қаттиқ оғриб қолди. Илдизларниинг санчиғи мияларимга, кўзларимгача урарди. Чидамай қолдим. Хонадагилар "навбатчига айтинг, дори беради" деди. Эшикни тақиллатдим. Навбатчи туйнукни очди, "шундай, шундай" дедим. Туйнукни ёпиб, индамай кетди. Шерикларим "яхши бўлди, энди дори олиб келади" деди. 1-2 дақиқадан кейин тешикни қайта очиб, "сенми, бу ёққа кел" деди сансираб. Ёқмаса ҳам мажбур эдим, бордим олдига. Тешикдан қўлини тиқди, қизил бандли омбур бор экан, "оғриётган тишингни кўрсат, суғуриб оламан" деди. Гердайиб туришидан ўзидан фиръавн ясаб олган эди. Ҳеч нарса дея олмадим, ҳеч нарса. Чунки, қафасдаги бир ожиз, бир нотавон эдим, қўлимдан ҳеч нарса келмасди. Фақат қаттиқ оғриндим, индамай жойимга қайтдим. У тиржайиб, боплаб қўйганидан хурсанд бўлиб, тарақлатиб, ёпиб кетди. Бироз ўтиб оғриқ ҳам қолди, ухладик. Эрталаб бомдоддан кейин ўша туйнук очилиб, кечқурунги навбатчи аланглаб у ёқ бу ёққа, ичкарига қаради. Ичимизда ёши каттароқ, Наманганнинг Ғунча деганми-ей маҳалласидан Аҳмадхон ака исмли кишига қараб, имлаб чақириб, олиб чиқиб кетди. Озгинадан кейин у киши қайтиб келиб, ёнимга ўтирди. У ерда "нега чақирибди?" деган гап бўлмайди, қулоқмикан деган шубҳага тушиб қолинади. Озгинадан кейин у киши секин пичирлаб "қори ака, навбатчи мендан рози бўлсинлар, хато қилдим, кечирсинлар, ўшандан кейиноқ тишим қаттиқ оғриб қолди, кечаси билан думалаб чиқдим, ёмон оғриди, кечирсинлар деди қайта-қайта, жағ-юзлари ҳақиқатда шишиб кетибди, чангаллаб ўлтирибди" деди. Негадир ёдимга тушиб кетди. Чуқур хўрсиниб қўйдим... Мабодо, тўқимага ўхшамасин, танийдиганлар бўлса, Ғунчадан, Орифбоев Аҳмадхон акадан бир сўраб кўрсин, балки у одам ҳам эслар... Salim Ayyubiy
Показать все...
👍 72🔥 5
Выберите другой тариф

Ваш текущий тарифный план позволяет посмотреть аналитику только 5 каналов. Чтобы получить больше, выберите другой план.