cookie

Мы используем файлы cookie для улучшения сервиса. Нажав кнопку «Принять все», вы соглашаетесь с использованием cookies.

avatar

Файзбоғ (ТемурМалик)

Бир оз юмор, бир оз мулоҳаза, бир оз танқид, бир оз таҳлил! (Ҳаммаси озгинадан. Бизда қўшиб ёзиш йўқ) Алоқа: @SivasgaXat_bot Тижорий ҳамкорлик: @temurmalikuz Хориж янгиликлари: 👉 @burchakostida Муҳокама (гуруҳ): 👉 https://t.me/+hzJqLUtVL1swMzc6

Больше
Рекламные посты
18 460
Подписчики
-224 часа
+637 дней
-17530 дней

Загрузка данных...

Прирост подписчиков

Загрузка данных...

Фото недоступноПоказать в Telegram
Тошкент кўчаларини сув босди Тошкент шаҳрининг Юнусобод туманида катта сув ўтказгич тармоғидаги носозлик сабаб кўчаларни сув босди. Мазкур ҳолат бўйича “Тошкент шаҳар сув таъминоти” муносабат билдирди. Қайд этилишича, Юнусобод туманидаги Мойқўрғон ва Қорақамиш кўчалари кесишмасида d1200mm катта сув ўтказгич тармоқда носозлик вужудга келган. Шу сабабли, Тикланиш маҳалласи 1, 2, 3, 4, 5, 6 тор кўчалари, Ғиштқўрғон кўчалари, Астрабод маҳалласи, Туркистон, Собиробод маҳаллаларида, Зенит заводи, Прокуратура академияси, Пиво заводида сув таъминоти вақтинча тўхтатилган. "Шу билан бирга, ушбу ҳудудда жойлашган муассаса, корхона ва ташкилотларда ҳам сув вақтинчалик бўлмайди. Тезкор авария жамоалари носозликни бартараф этиш чораларини кўрмоқда. Сувсиз қолган манзилларга махсус техникаларда сув етказилади”, дейилади хабарда. 🔥@fayzboguz
Показать все...
😁 37👍 8🤣 6🕊 3 1🤬 1
“Кўчанинг бу тарафи Жиноят ишлари бўйича Бекобод шаҳри суди бўлса, нариги томонида ИИБ биноси жойлашган, орадаги масофа тахминан 150 метр чиқади. Кўчага чиқишимиз билан 5 нафар ИИБ ходими укамнинг қўлини қайириб, ички ишлар биносига олиб кирди, орқасидан мен кирдим. Дарвозадан ўтишим билан 3 ходим менинг ҳам қўлимдан қайириб, олиб кириб кетди. «Нулёвка» деган хонада битта ходим укамнинг қўлларини қайириб турди, иккитаси қорнига тепди, яна биттаси дубинка билан урди. Укам қорнини ушлаган ҳолда ерга йиқилди ва менга «тез ёрдам чақир, мазам қочяпти», деди. Ўша вақтда ходимлар мени ҳам урди ва ерга йиқилдим. «Тез ёрдам чақир, укамнинг мазаси қочяпти», дейишим билан битта ходим қулоғимга кетма-кет урди. Беш-олти ходим укамни кўз олдимда яна тепди. Умуман ажратгани йўқ. Ўша ерда 8 нафар ички ишлар ходими бор эди. Учтаси мени урган бўлса, қолгани укамни урди, ҳаммаси ёш йигитлар экан. Улар тез ёрдам чақириш ўрнига укамни «нулёвка» хонасининг эшиги олдида яна урди. Навбатчи ходимга ҳам тез ёрдам чақиришини айтдим, аммо чақиргани йўқ, ҳаммаси томошабиндек қараб турди. Ходимлар бизни 7−10 минут давомида уришди... Мен кўчага чиққанимда ичкарида қолган укамнинг жони узилиб бўлган экан”. Янги Ўзбекистон милициясининг навбатдаги қотиллиги мана шу тариқа рўй берди. Тошкент вилояти Бекобод шаҳри ички ишлар бўлими биносида 43 ёшли Дилмурод Юсупвалиев ходимларнинг куч ишлатиши оқибатида вафот этган. Расмийлар аввалига унинг ҳушини йўқотгани ва шифохонага олиб борилганида вафот этгани аниқлангани ҳақида маълумот берганди. Бир неча кун ўтиб, Бош прокуратура иш юзасидан бир нафар ИИБ ходими қамоққа олинганини билдирди. Янги Ўзбекистон милицияси, доимгидек, муаммонинг сабаби билан эмас, оқибатлари билан курашяпти. ИИВ раҳбарлари бўшатилиши, тизимда тубдан ислоҳотлар олиб борилиши учун яна нечта қотил милиция қамоққа олиниши керак? 🔥@fayzboguz
Показать все...
🤬 172👍 30😢 14 2🤔 1🤯 1😱 1
02:02
Видео недоступноПоказать в Telegram
Дастурлаш учун математика керак эмасми? Дастурлар ва математика бир бирига қанчалик боғлиқ? Қўштирноқ подкастининг ушбу сонида математика ва дастурлашнинг турларига боғлиқлиги ҳақида қизиқарли суҳбат бўлган. IT га қизиқаман деб юрган ва математика орқали 100 дан ортиқ касблар борлигини билмаган ёшлар учун ушбу видео ёрдам бериши мумкин. ▶️ https://youtu.be/6Uo8rcdXYwM?si=jo_PBmlAcBaLq_Pe
Показать все...
IMG_0452.MP410.35 MB
👍 29 1
Фото недоступноПоказать в Telegram
Африкадаги “катта мерос”га ишонган аёл 90 минг долларга чув тушди Тошкент шаҳрида яшовчи фуқаро халқаро фирибгарларга алданиб, катта миқдордаги маблағидан айрилди. Ҳолат бундан икки ой олдин содир бўлган. Нигериялик фирибгарлар ижтимоий тармоқ орқали аёлга мурожаат қилиб, катта компания эгаси вафот этгани, у ўша миллиардернинг узоқ қариндоши бўлиши эътимоли борлигини билдиришган. “Қон анализингизни бизга жўнатасиз ва биз буни текшириб кўрамиз. Агар қариндошлик эҳтимоли тўғри бўлса, компания раҳбаридан қолган 3 млрд долларлик мерос сизга ўтади”, дея “қармоқ” ташлаган. Аёл эса бу ёлғонга ишонган ҳамда қон анализини жўнатган. Буни текшириш учун эса фирибгарларга минг доллар пул кўчириб берган. Бироз вақтдан сўнг у ҳақиқатан ҳам ўша миллиардернинг қариндоши бўлиб чиққани, минглаб одамларнинг қон анализлари текширилиб кўрилганида айнан уники мос келгани ҳақида “хушхабар” олган. Сўнгра босқичма-босқич “чув тушириш” жараёни бошланган: аёл фирибгарларнинг айрим ҳужжатларни расмийлаштириш, адвокатлик хизмати ва бошқа турли баҳоналарига ишониб, бир неча босқичда уларга 90 минг доллар ўтказиб берган. Фуқаронинг бунча миқдордаги пули бўлмаган. Шу сабабли, у ўз яшаб турган уйини сотиб юборган ҳамда бор пулини шу “мерос иши”га “тиккан”. "Мазкур пуллар биринчи босқичда Туркия давлатига ўтказилгани аниқланди. Туркияга сўров жўнатиб, аниқлаб кўрсак, пуллар у ердан Европа давлатларига ўтиб кетган экан. Шу тариқа ҳозирда ушбу пул 5-6 та давлатда айланиб юрибди. Бунақа сценарийларнинг охирида пуллар оддий одамларнинг номларига очилган банк ҳисобрақамларига, яъни эгаллаб олинган шахсий маълумотлар асосида очилган онлайн ҳисобларга тушган бўлади. Бундан эса уларнинг ўзларининг ҳам хабари бўлмайди", дейди ИИВ Киберхавфсизлик маркази ходими. Унинг қўшимча қилишича, бу каби жиноятлар уюшган жиноий гуруҳ томонидан содир этилади. Уларни очиш жуда ҳам қийин ҳисобланади. Дунё тажрибасида айни шу турдаги жиноятларнинг 60-70 фоизи очилмай қолади. 🔥@fayzboguz
Показать все...
🤣 99😢 30👍 20🤯 6 3😐 2😁 1
03:21
Видео недоступноПоказать в Telegram
Футболда "фанатлар бу — 12-ўйинчи" деган гап бор. 2019 йил Ливерпуль жамоаси Барселона устидан 4:0 ҳисобда ғалаба қозонганига турли сабаблар келтириш мумкин. Аммо ҳеч ким инкор қилмайдики, Энфильд стадионини гумбурлатиб куйланган "You'll Never Walk Alone" хори Ливерпуль тўпурарларига ғайрат бағишлаган. Энди футбол бўйича Олимпия терма жамоамизнинг ўз куйи, ўз мадҳияси бор! Uzbekistan's club олға сурган "Men o‘zbekistonlikman — qonimda g‘alaba" лойиҳаси доирасида креатив саноат вакилларидан иборат жамоа ушбу мадҳияга видеоролик ишлади. Трек ёшларга таниш, энди уни фанатлар ўзимизникиларни қўллаб-қувватлаш учун барча футбол матчларида жўр бўлиб куйласа бўлгани! Клуб футбол ихлосмандлари ва барча-барча ёшларга махсус халқаро челленжда қатнашиш имкониятини тақдим этмоқда: Instagram'га #qonimdagalaba хештеги билан 1 дақиқали футболбоп видео жойлаб, 50 миллион сўм ютиб олиш мумкин! Ўзбекистонликларни муштарак мақсадлар билан бирлаштириш учун ҳақиқатда зўр ишлаётган Uzbekistan's club'га беш кетиш керак. Видеони кўриб, ўзингиз баҳо беринг.
Показать все...
Telegram 2.mp455.25 MB
👍 39🤔 13😐 7 3🤯 2🤣 2
01:01
Видео недоступноПоказать в Telegram
«Нима учун Қўқон хонлиги Усмонли давлати билан мактуб ёзишмаларини форсий тилда олиб борган? Чунки, Қўқон хонлигидаги котиблар форсийда жуда чиройли сўзларни қўллай билганлар. Улар форсий сўз ва атамаларни муҳташам ҳамда ҳашаматли ишлатишган». Шерзодхон Маҳмудов ⚜️ Қурултой лойиҳасининг янги сони чиқди. Унда доимгидек кўплаб қизиқарли маълумотлар янграган. Кўрсатув меҳмони Шерзодхон Маҳмудов Қўқон хонлиги тарихи билан шуғулланиб келадиган олимлардан бири. Мазкур суҳбатда қурултойчилар ва Ш.Маҳмудов Қўқон хонлигининг дипломатияси ва хусусан Усмонли салтанати билан муносабатлари ҳақида суҳбат қуришган. 👉 https://www.youtube.com/watch?v=0gzbKXJWs2g
Показать все...
5.mp4120.84 MB
👍 26🤣 13🤔 6😐 3
Фото недоступноПоказать в Telegram
Ўзбекистонда энергия таъминоти корхоналарини электр энергияси таъминотидаги узилишлар учун жаримага тортиш режалаштирилмоқда Бу ҳақда 29 июнь куни молия, юридик, консалтинг, IT ва алоқа соҳасидаги тадбиркорлар билан очиқ мулоқотда сўз юритилди. IT-компания вакили Абдуқаҳҳор Тошмуҳамедов электр энергияси тез-тез ўчиб қолаётганидан шикоят қилди. «IT электр борлигида бошланади, тугаганда тугайди. Бу ерда электр тармоқлари корхоналари билан келишувларни жарима томонга ўтказилсами… Сабаби ёз бошланганидан бери кунига 3−4 соатга ток ўчади. Тижорий нархларга ўтилди, лекин ҳалигача уларнинг жавобгарлиги бўлмади. Ҳар куни бир вақтда ток ўчади, буни ҳам тартибга солиб берилса, яхши бўларди», — деди у. Бизнес-омбудсман Дилмурод Қосимов электр таъминотидаги узилишлар билан боғлиқ муаммо ростдан мавжудлигини таъкидлаб, бу иқтисодиётнинг бошқа тармоқлари, жумладан, ишлаб чиқаришга ҳам таъсир кўрсатаётганини айтди. «Бу бўйича таклиф ишлаб чиқяпмиз, ҳақиқатан “электросет” огоҳлантирмасдан ўчирса, жавобгарлик масаласи [борасида]. Лекин ҳар куни ўчиряпти, баъзи ҳолатларда носозликлар бўлиши мумкин. Ҳеч ким кафолат бермайди. Лекин огоҳлантирмасдан ўчирса ёки бошқа ҳолатларда уларнинг жавобгарлик масаласи бўлиши керак. Чунки сизлар тадбиркорсизлар, соҳангиз тўхтаб қолиши мумкин. Жавобгарлик масаласи бўйича таклиф ишлаб чиқяпмиз», — деди у. Маълумот учун, 2024 йилнинг феврал ойида электр энергияси етказиб бериш бўйича намунавий шартномага ўзгартиришлар киритилиши режалаштирилганди. Улар аҳоли ва тадбиркорларга электр энергияси таъминотидаги узилишлар оқибатида кўрган зарари учун суд орқали компенсация ундириш имконини бериши керак эди. 🔥@fayzboguz
Показать все...
🤣 92👍 22😁 7💯 5🕊 3
Фото недоступноПоказать в Telegram
АҚШнинг Европадаги бир қанча ҳарбий базалари терактлар хавфи туфайли юқори шай ҳолатга келтирилди — CNN Телеканал манбаларига кўра, охирги 10 йилдан бери бундай юқори таҳдид даражаси қайд этилмаган. Бу янгилик Россиядаги террактдан олдинги воқеаларни эслатмоқда. Европадаги ҳамюртларимиз эҳтиёт чораларини кўришлари лозим, шу кунларда гавжум жойлардан сақланиш, айниқса, Германия ва Франциянинг Европа чемпионати ҳамда Олимпиада ўйинлари бўлиб ўтадиган ҳудудларига бормай туриш керак. 🔥@fayzboguz
Показать все...
👍 41🤔 4 3
Telegram'нинг ўзбек сегментида ҳуқуқ, санъат, илм-фан, ижтимоий ҳаёт, бизнес ва бошқа соҳаларга ихтисослашган энг фаол блогерларнинг каналларини тавсия қиламан. Бу каналлардан янги билимлар, қизиқарли фактлар, чиройли таҳлиллар топасиз. Барча блогерларнинг каналларини битта ҳаволага жойлаб қўйдик. Уни босиб, истаганингизга ёки бирдан ҳаммасига обуна бўлишингиз мумкин. Telegram'да кўп вақт ўтказсангиз, бу вақтни унумли сарфлашга ва фойдали маълумотлар олишга ҳаракат қилинг. Ушбу каналлар сизга мана шундай маълумот манбалари бўлиб хизмат қилади. 👉 https://t.me/addlist/XV-Lp2nMTPtkOWVi
Показать все...
👍 16🤯 7😐 3🤔 2 1
Фото недоступноПоказать в Telegram
БМТ бош котиби Ўзбекистонга ташриф буюради 29 июнь куни БМТ бош котиби Антониу Гутерриш Марказий Осиё давлатларига сафар қилади. БМТ ахборот хизмати хабарига кўра, у аввал Ўзбекистонга, сўнгра Қирғизистон, Қозоғистон, Тожикистон ва Туркманистонга ташриф буюради. БМТ бош котиби матбуот хизмати раҳбари Стефан Дюжаррик жума куни Нью-Йоркда бўлиб ўтган брифингда Гутерриш ҳар бир мамлакатда давлат раҳбари ва юқори мартабали ҳукумат вакиллари билан учрашишини, иқлим ўзгаришига қарши кураш бўйича лойиҳалар билан танишишини, шунингдек, маҳаллий фаоллар билан мулоқот қилишини айтди. 4 июль куни БМТ бош котиби Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг Остонадаги саммитида иштирок этади. Маълумот учун, Гутерриш минтақага сўнги бор 2017 йилда ташриф буюрган эди. Жорий саёҳат 7 июлга қадар давом этади. 🔥@fayzboguz
Показать все...
🤣 124👍 19 2🤔 1🤬 1💯 1
Выберите другой тариф

Ваш текущий тарифный план позволяет посмотреть аналитику только 5 каналов. Чтобы получить больше, выберите другой план.