ru
Feedback
Sof.uz | Соф хабарлар

Sof.uz | Соф хабарлар

Открыть в Telegram

Банк, молия, иқтисодиёт соҳасидаги энг сўнгги, сифатли хабарлар, мақолалар Сайт: www.sof.uz Facebook: fb.com/sofuzb Instagram: instagram.com/sof.uz_live Почта: info@sof.uz Хабар жўнатиш: @Sofuzgaxatbot Тижорий ҳамкорлик: @almmedia

Больше
4 669
Подписчики
Нет данных24 часа
Нет данных7 дней
Нет данных30 день
Архив постов
Қозоғистон ва Ўзбекистон ўртасида туристик автобуслар қатнайди Қозоғистон ва Ўзбекистон ўртасида сайёҳлик автобуслари қатнайд
Қозоғистон ва Ўзбекистон ўртасида туристик автобуслар қатнайди Қозоғистон ва Ўзбекистон ўртасида сайёҳлик автобуслари қатнайди. Тошкент вилояти ҳокимлиги маълумотларига кўра, сайёҳлик транспорти Туркистон шаҳри ва Ўзбекистон пойтахти жойлашган вилоятнинг маъмурий маркази Нурафшонни боғлайди. Прогнозларга кўра, автобуслар йилига 10 минггача сайёҳни ташиши мумкин. «Вилоятимизга сайёҳлар оқимини кўпайтириш мақсадида қўшни Қозоғистон Республикасининг Туркистон вилояти ва Нурафшон шаҳрини боғловчи доимий туристик автобусни йўлга қўйиш бўйича музокаралар олиб борилмоқда», – дейилади Тошкент вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати хабарида. Шу мақсадда «Олтин узук» концепцияси доирасида беш кунлик маршрут яратилади. Унинг таркибига туристик салоҳияти юқори бўлган Бўстонлик, Паркент, Зангиота, Оҳангарон, Чиноз ва Ангрен туманлари киради. Кейинчалик бу йўналишга вилоятнинг бошқа туманлари ҳам қўшилади. Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉 @sofuzb

💰🍉 Тошкентдаги дўконларда илк тарвузлар пайдо бўлди Ушбу тарвузларнинг ўртача нархи бир донаси учун 350 минг сўмни ташкил э
💰🍉 Тошкентдаги дўконларда илк тарвузлар пайдо бўлди Ушбу тарвузларнинг ўртача нархи бир донаси учун 350 минг сўмни ташкил этмоқда. Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉 @sofuzb

Қозоғистонда тиббиёт ходимларининг маоши оширилади Мамлакат тиббиёт ходимларининг маошлари ошиши мумкин. Бу ҳақда Қозоғистон
Қозоғистонда тиббиёт ходимларининг маоши оширилади Мамлакат тиббиёт ходимларининг маошлари ошиши мумкин. Бу ҳақда Қозоғистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан ишлаб чиқилган Ҳукумат қарорида айтилган, деб хабар беради Kazinform мухбири. Ҳужжатда қайд этилганидек, тиббиёт ва фармацевтика ходимларининг ойлик расмий иш ҳақи эндиликда қуйидаги тузатиш коэффициентидан фойдаланган ҳолда белгиланади: - юқори малакали мутахассислар учун (А блокининг бошқарув ходимлари, В1, В2 блокининг асосий ходимлари): 2023 йил 1 январдан бошлаб 3,42 миқдорида; - Юқори малакали ва ўрта даражадаги мутахассислар учун (В3, В4 блокларининг асосий ходимлари): 2023 йил 1 январдан бошлаб 2,34 миқдорида тузатиш коэффициенти ёрдамида аниқланади. «Лойиҳа Давлат раҳбарининг Қозоғистон халқига 2020 йил 1 сентябрдаги «Қозоғистон янги вазиятда: ҳаракат даври» деб номланган Мурожаатномасини амалга ошириш бўйича Миллий ҳаракатлар режасининг 83-бандини амалга оширишдан иборат. Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉 @sofuzb

Жаҳон бўйлаб озиқ-овқат нархи 18 фоиз ошган 2022 йил озиқ-овқат маҳсулотларининг дунё бўйича нархи 2021 йилга нисбатан 18 фои
Жаҳон бўйлаб озиқ-овқат нархи 18 фоиз ошган 2022 йил озиқ-овқат маҳсулотларининг дунё бўйича нархи 2021 йилга нисбатан 18 фоиз ошган. Бу маълумот Жаҳон савдо ташкилоти ўтган йил якуни бўйича берган ҳисоботда келтирилади. “Озиқ-овқат нархи 2022 йил давомида кескин ўзгариб турди – январдан майгача 19 фоиз кўтарилди, кейин декабргача 15 фоиз тушди. Умуман эса 2021 йилга нисбатан 18 фоиз, жумладан, дон нархи 21 фоиз ошди”, — дейилади ҳужжатда. Ўғит таннархи йил давомида янада кўтарилиб, 63 фоиз ошган. Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉 @sofuzb

Суд адолатсизлик қилди. Sof.uz курашишда давом этади Хабарингиз бор, 2022 йилда Sof.uz интернет сайтида платформаларида эълон
Суд адолатсизлик қилди. Sof.uz курашишда давом этади Хабарингиз бор, 2022 йилда Sof.uz интернет сайтида платформаларида эълон қилинган "Anorbank" ҳақидаги видеоматериал ортидан банк ишчанлик обрўсига путур етказадиган маълумотлар тарқатишда айблаб, судга берганди.  Батафсил: https://sof.uz/fd3d Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉 @sofuzb

Google ва Amazon Европадаги ходимларини ишдан бўшатишда қийналмоқда Тарихдаги энг катта ишдан бўшатиш ҳақида эълон қилгандан
Google ва Amazon Европадаги ходимларини ишдан бўшатишда қийналмоқда Тарихдаги энг катта ишдан бўшатиш ҳақида эълон қилгандан сўнг, Google ва Amazon технологик компаниялари Европада ходимларни қисқартиришда қийналмоқда, деб хабар беради Bloomberg. Батафсил: https://sof.uz/hzeq Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉 @sofuzb

Украинанинг халқаро захиралари 11 йил ичида рекорд даражага кўтарилди Киевнинг халқаро захиралари 10 йилдан ортиқ вақт давоми
Украинанинг халқаро захиралари 11 йил ичида рекорд даражага кўтарилди Киевнинг халқаро захиралари 10 йилдан ортиқ вақт давомида рекорд даражага кўтарилиб, 31,9 миллиард долларга етди. Бу ҳақда Украина Миллий банки ўзининг Телеграм-каналида маълум қилди. “2023 йил 1 апрель ҳолатига халқаро захиралар дастлабки маълумотларга кўра 31,9 миллиард АҚШ долларини ташкил қилди. Бу сўнгги 11 йилдаги рекорд даражадаги захирадир”, — дейилади матбуот хизмати хабарида. Регулятор 2023 йил март ойида соф валюта савдоси ва халқаро ҳамкорлардан молиявий тушумларнинг камайиши ҳисобига захиралар 10 фоизга ошганини кўрсатмоқда. Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉 @sofuzb

Европа Иттифоқи аҳолиси 2100 йилга келиб 27,3 миллион кишига қисқаради Европа Иттифоқи катта демографик ўзгаришлар ёқасида ту
Европа Иттифоқи аҳолиси 2100 йилга келиб 27,3 миллион кишига қисқаради Европа Иттифоқи катта демографик ўзгаришлар ёқасида турибди, чунки янги прогнозлар аср охирига келиб аҳоли сони сезиларли даражада камайишига ишора қилмоқда. Бу ҳақда Euronews телеканалига таяниб хабар берди. Eurostat ҳисоб-китобларига кўра, 2100 йилга келиб аҳоли сони 6 фоизга ёки 27,3 миллион кишига камайиши мумкин. COVID-19 пандемияси сабаб бўлган икки йиллик пасайишдан сўнг, Европа Иттифоқи аҳолиси 2022 йилда тиклана бошлади ва жорий йил бошида 451 миллионга етганлиги тахмин қилиняпти. Бу ўсиш кўп жиҳатдан украиналик қочқинларнинг кўплиги билан боғлиқ. Прогноз қитъада туғилиш, ўлим ва миграция ҳақидаги маълумотлар асосида тузилган. Европа Иттифоқи статистика идорасининг сўнгги ҳисоботига кўра, блок аҳолиси ўсишда давом этади ва 2026 йилда 453 миллионга етади, 2100 йилга келиб 420 миллионга тушади. Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉 @sofuzb

Долларнинг расмий курси кўтарилди Марказий банк жорий йилнинг 7 апрелдан хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан расмий қийматин
Долларнинг расмий курси кўтарилди Марказий банк жорий йилнинг 7 апрелдан хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан расмий қийматини белгилади. 🇺🇸 доллар 11 374,00 сўм (+8,74) 🇪🇺 евро 12 407,90 сўм (-39,33) 🇷🇺 рубл 140,74 сўм (-2,37) Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉 @sofuzb

Ўзбекистон 2 ойда энг кўп Озарбайжонга кондиционер экспорт қилган Статистика агентлигининг дастлабки маълумотларига кўра, 202
Ўзбекистон 2 ойда энг кўп Озарбайжонга кондиционер экспорт қилган Статистика агентлигининг дастлабки маълумотларига кўра, 2023 йилнинг январь-февраль ойларида Ўзбекистон 8 та хорижий давлатга қиймати 959 минг АҚШ долларига тенг бўлган 3140 та кондиционер экспорт қилган. Кондиционер экспорти ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 2091 тага ошган. Ўзбекистон 2023 йилнинг 2 ойида энг кўп кондиционер экспорт қилган давлатлар: 🔸Озарбайжон – 1410 та 🔸 Тожикистон – 1289 та 🔸 Қирғиз Р. – 208 та 🔸Молдова – 186 та 🔸 Россия – 32 та Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉 @sofuzb

Европа рекорд даражадаги газ захиралари билан иситиш мавсумини якунлади Европа Иттифоқи (ЕИ) 2022—2023 йиллардаги иситиш мавс
Европа рекорд даражадаги газ захиралари билан иситиш мавсумини якунлади Европа Иттифоқи (ЕИ) 2022—2023 йиллардаги иситиш мавсумини ерости омборларидаги (EO) рекорд даражада — 60,4 миллиард куб метр газ захиралари билан якунлади, деб ёзади “Ведомости” Gas Infrastructure Europe (GIE) 1 апрелдаги маълумотларига таяниб. Батафсил: https://sof.uz/mlv Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉 @sofuzb

Тижорат банкларида ички назорат қоидаларига киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар юзасидан билдирилаётган фикрлар борасида Марк
Тижорат банкларида ички назорат қоидаларига киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар юзасидан билдирилаётган фикрлар борасида Марказий банк баёнот берди Батафсил: https://sof.uz/cm3i Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉 @sofuzb

OPEK жамғармаси Ўзбекистонга 40 миллион доллар ажратади БАА ахборот агентлиги “WAM” маълум қилишича, OPEK Халқаро тараққиёт ж
OPEK жамғармаси Ўзбекистонга 40 миллион доллар ажратади БАА ахборот агентлиги “WAM” маълум қилишича, OPEK Халқаро тараққиёт жамғармаси Ўзбекистонда шамол энергиясидан фойдаланадиган иккита электр станцияси қуриш, мажмуадан фойдаланиш ва техник хизмат кўрсатишга ҳисса қўшиш учун 40 миллион долларлик иккита кредит ажратади. Бу қайта тикланадиган энергия ишлаб чиқариш, энергия мажмуасини диверсификация қилиш ва иссиқхона гази чиқиндисини камайтириш бўйича мамлакатимиз салоҳиятини оширади. Жамғарманинг Австрия пойтахти Вена шаҳридаги қароргоҳи томонидан эълон қилинган баёнотда OPEK Жамғармаси Бош директори доктор Абдул Ҳамид Ал-Халифа Ўзбекистондаги тегишли идоралар, хусусий сектор ва энергетика соҳасида ривожланиш бўйича мутасаддилар билан ҳамкорлик қилишдан мамнунлигини билдирди. Арзон нархда тоза энергия ишлаб чиқариш ва истеъмол қилишда қайта тикланадиган энергия манбалари улушини оширишга қаратилган лойиҳаларни тақдим этди. Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉 @sofuzb

Россия нефть маҳсулотларини денгиз орқали етказиб бериш бўйича рекорд ўрнатди Март ойида Россия компаниялари денгиз орқали ре
Россия нефть маҳсулотларини денгиз орқали етказиб бериш бўйича рекорд ўрнатди Март ойида Россия компаниялари денгиз орқали рекорд даражадаги нефть маҳсулотларини етказиб беришди. Ўтган йилнинг шу даврига нисбатан ўсиш 31,2 фоизни ташкил этиб, кунига 3,13 миллион баррелга етди. Бу ҳақда Kpler таҳлилий агентлиги ҳисоб-китобларига таяниб, “Ведомости” ёзмоқда. Батафсил: https://sof.uz/3qq6 Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉 @sofuzb

Ўзбекистонда аҳолига тегишли бўлган мототранспортлар сони қанча? Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2023 йилнинг 1 янв
Ўзбекистонда аҳолига тегишли бўлган мототранспортлар сони қанча? Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2023 йилнинг 1 январь ҳолатига Ўзбекистон Республикасида жисмоний шахсларга тегишли бўлган мототранспортлар сони 47 790 тани ташкил этган. Ҳудудлар кесимида жисмоний шахсларга тегишли бўлган мототранспортлар сони: — Қорақалпоғистон Р. – 6053 та — Андижон вилояти – 3393 та — Бухоро вилояти – 8569 та — Жиззах вилояти – 1169 та — Қашқадарё вилояти – 4695 та — Навоий вилояти – 1864 та — Наманган вилояти – 628 та — Самарқанд вилояти – 5847 та — Сурхондарё вилояти – 1273 та — Сирдарё вилояти – 259 та — Тошкент вилояти – 1229 та — Фарғона вилояти – 5550 та — Хоразм вилояти – 4448 та — Тошкент шаҳри – 2813 та Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉 @sofuzb

Қозоғистон дунёдаги энг йирик нефть етказиб берувчи давлатлардан бири бўлиши мумкин Қозоғистон дунёдаги энг йирик нефть етказ
Қозоғистон дунёдаги энг йирик нефть етказиб берувчи давлатлардан бири бўлиши мумкин Қозоғистон дунёдаги энг йирик нефть етказиб берувчи давлатлардан бири бўлиши мумкин. Бу ҳақда Қасим-Жомарт Тоқаев маълум қилди, дея хабар беради Kazinform. Кеча Давлат раҳбари «Тенгизшевройл» аксиядорлик жамиятининг 30 йиллигига бағишланган тантанали йиғилишда иштирок этди. Қ.Тоқаевнинг таъкидлашича, компания нефть соҳасида илғор технологиялардан фаол фойдаланмоқда ва углерод нейтраллигига эришиш бўйича изчил чора-тадбирлар олиб бормоқда. «2000 йилдан буён компания ҳавога чиқарилаётган чиқиндилар ҳажмини 75 фоизга камайтирди. Бу борадаги ишларни давом эттириш керак. Тенгиз конида ишлаб чиқаришни кенгайтириш бўйича йирик лойиҳаларни амалга ошириш якунланмоқда. Бу мамлакатимизга нефть қазиб олиш ҳажмини 12 миллион тоннага ошириш ва дунёдаги энг йирик нефть етказиб берувчи давлатлардан бирига айланиш имконини беради», – деди Президент. Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉 @sofuzb

Англия TikTok'ни 12,7 миллион фунт стерлинг миқдорида жаримага тортди Буюк Британияда TikTok ижтимоий медиа платформаси турли
Англия TikTok'ни 12,7 миллион фунт стерлинг миқдорида жаримага тортди Буюк Британияда TikTok ижтимоий медиа платформаси турли сабабларга кўра, жумладан, болалар маълумотларидан нотўғри фойдаланганлик учун 12,7 миллион фунт стерлинг (тахминан 15,9 миллион доллар) миқдорида жаримага тортилди. Батафсил: https://sof.uz/idu4 Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉 @sofuzb

Аҳолига ўз уйини энергия тежамкор материаллардан фойдаланиб таъмирлашига 10 йилга 16,5 фоиздан 80 миллион сўмгача кредит бери
Аҳолига ўз уйини энергия тежамкор материаллардан фойдаланиб таъмирлашига 10 йилга 16,5 фоиздан 80 миллион сўмгача кредит берилади Йиғилишда аҳолини арзон уй-жой билан таъминлаш учун қурилиш таннархини пасайтириш зарурлиги алоҳида таъкидланди. Шу мақсадда: 2025 йилга қадар ёғоч, фанера, ёғочли опалубка ва ойнани импорт қилишда божхона божини бекор қилиш; юқори маркали цемент бўйича божхона божи имтиёзини яна 1 йилга узайтириш (бунинг ҳисобига уй-жой қуриш таннархи 5 фоизгача пасаяди); пудрат ташкилотларига қурилаётган уйни қаватма-қават гаровга қўйиш ва ҳар бир қавати учун кредит олиш ҳуқуқини бериш; банклар берадиган кредитларни давлат томонидан қайта молиялаш амалиётини давом эттириш; қурувчиларга кафиллик ва компенсация тўлаш тартибини такомиллаштириш; аҳолига ўз уйини энергия тежамкор материаллардан фойдаланиб таъмирлашига 10 йилга 16,5 фоиздан 80 миллион сўмгача кредит беришга қарор қилинди. Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉 @sofuzb

2 ойда 114 дона автобус ишлаб чиқарилган Статистика агентлигининг дастлабки маълумотларига кўра, Ўзбекистонда 2023 йил январь
2 ойда 114 дона автобус ишлаб чиқарилган Статистика агентлигининг дастлабки маълумотларига кўра, Ўзбекистонда 2023 йил январь-февраль ойларида жами 114 дона автобус ишлаб чиқарилган. Автобус ишлаб чиқариш ҳажми 2022 йилнинг мос даври билан солиштирилганда 46 тага ошган. Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉 @sofuzb

Долларнинг расмий курси пасайди Марказий банк жорий йилнинг 6 апрелдан хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан расмий қийматини
Долларнинг расмий курси пасайди Марказий банк жорий йилнинг 6 апрелдан хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан расмий қийматини белгилади. 🇺🇸 доллар 11 365,26 сўм (-15,94) 🇪🇺 евро 12 447,23 сўм (+6,44) 🇷🇺 рубл 143,11 сўм (-0,29) Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉 @sofuzb