cookie

Мы используем файлы cookie для улучшения сервиса. Нажав кнопку «Принять все», вы соглашаетесь с использованием cookies.

avatar

Shahnoza Soatova blogi

Ki har ne olami sug‘roda mavjud, Bori ul olami kubroda mavjud. (Alisher Navoiy) Murojaat uchun: @shahnozchatbot

Больше
Рекламные посты
7 125
Подписчики
-424 часа
-507 дней
-20330 дней
Время активного постинга

Загрузка данных...

Find out who reads your channel

This graph will show you who besides your subscribers reads your channel and learn about other sources of traffic.
Views Sources
Анализ публикаций
ПостыПросмотры
Поделились
Динамика просмотров
01
Кеча дугонамнинг тавсиясига кўра ҳиндларнинг “Шапалоқ” (Tappad) фильмини кўрдим. “Таппад” ўзбек тилидаги “шаппат” сўзига яқин экан. Яқинлик фақат номда эмас, дунёқараш, айниқса, аёлга муносабатда ҳам кўринади. Бир нарсага қойил қоляпманки, сўнгги йилларда ҳинд киноларида аёллар жиддий ўзгарди: кучли, ақлли, ўзига ишонган, юқори интеллектуал аёллар образлари кўп яратиляпти. Ўн йиллар аввалги “гламур” кўринишли, асосан муҳаббат учун яшайдиган ва керак бўлса ўладиган, она ва уй бекаси қаторини энди ўз ҳақи учун курашадиган спортчи, “айтишник”, адвокат, ўқитувчи... аёллар образлари тўлдирмоқда. Бу халқнинг келажаги янада буюк бўлишига ишона бошладим. “Шапалоқ” фильми оилавий зўравонлик ва ажралиш ҳақида. Лекин зўравонлик бўлиб бировнинг бирон ери кўкармайди. Шунчаки бахтли яшаб келаётган оилада эр бир куни ҳамманинг кўзи олдида аёлига шапалоқ уради. Биринчи ва... охирги марта. Битта шапалоқ учун ажрашиш ақлсизлик деб кўпчилик буни тушунмайди. Аммо шу ўринда қизнинг отасига қойил қоласиз. Умуман, битта шапалоқ урадими, ўласи қилиб дўппослайдими – зўравон бунинг хато эканини англамас экан, демак такрорланади, демак бу зўравонлик тўхтамайди. Биз буни Салтанат Нукенованинг аччиқ қисматида кўрдик. Фильм қаҳрамони эса ҳаммаси шу биринчи шапалоқдан бошланиши ва бу нима учун ёмонлигини вақтида англагани билан кучли. “Шапалоқ”да зулм ва раҳм, оила ва муҳаббат ҳақидаги кўп стереотиплар синдирилган. Инсон қадр-қиммати биринчи ўринга кўтарилган. Албатта кўринглар, чуқур психологик ва ижтимоий юки бор фильм. Қачон бизнинг кино ва сериалларимиз “қайнона-келин-ўйнаш-кўпхотин” мавзуларидан юқорилаб, “Шапалоқ” даражасига кўтарилса, келажагимиз буюк бўлади – ғолиблар жамияти зулмсиз оилалардан пайдо бўлади! @shahnozxon
1 43427Loading...
02
Бугун Божхона қўмитаси томонидан пойтахтимизнинг Янгиҳаёт туманидаги заводлардан бирида тамаки маҳсулотларини йўқ қилишга қаратилган навбатдаги тадбир бўлиб ўтди. Тадбир доирасида журналист ва блогерлар учун матбуот анжумани ташкил қилинди. Матбуот анжуманида маълум қилинишича, божхона органлари томонидан ҳуқуқни мухофаза қилувчи бошқа идоралар билан ҳамкорликда 2023 йилда аниқланган 291 та ҳолатда қиймати 92,2 млрд сўмлик 5,7 млн қути тамаки маҳсулотларининг ноқонуний айланмасига чек қўйилган. Жорий йилда эса 196 та ҳолатда қиймати 17,7 млрд. сўмлик салкам 798 минг қути тамаки маҳсулотларининг ноқонуний айланмасига чек қўйилган. Бу каби тадбирларнинг кўпайиши мутасаддиларимизнинг ўзларига ҳам, жамоатчилик вакилларига ҳам бирдек фойдали бўлади. Шунингдек, тамаки маҳсулотлари контрабандаси ортиб бораётганини ҳам қайд этиб ўтмасак бўлмайди. Айнан бу муаммога қарши тизимли тарзда курашилмаса бўлмайдиган ҳолатга келган. Тегишли давлат органлари бу борада таъсирчан чораларни кўриши зарур. Бундан ташқари, жамоатчилик ҳам бунга бефарқ қолмаслиги керак, зеро контрабандани кўпайишида асосий сабаб ҳам бизни, ўша маҳсулотларни бефарқ тарзда харид қилишимизга бориб тақалади. @shahnozxon
265 094118Loading...
03
“Жаннат оналар оёғи остида” фильмидан рухсатсиз фойдаланган шахслар жаримага тортилди Ҳолат юзасидан ҳуқуқбузарга нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 177(1)-моддаси билан маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги баённома расмийлаштирилиб, Жиноят ишлари бўйича Андижон шаҳар судига юборилди. Суд қарорига кўра, ҳуқуқбузарга нисбатан жарима жазоси тайинланди. Манба @shahnozxon
2 32715Loading...
04
Бешимбаев 24 йилга қамалди. Қозоғистоннинг собиқ иқтисодиёт вазири Қувондиқ Бешимбоев ўз хотини Салтанат Нукеновани шафқатсизларча уриб ўлдиргани учун 24 йилга озодликдан маҳрум қилинди. Бир неча ой давом этган суд жараёни нафақат Қозоғистонда, балки халқаро миқёсда шов-шув уйғотди. Бу худди ошкора қотиллик қиссасига ўхшайди. Бешимбоев ва Нукенованинг турмушида зўравонлик мунтазам бўлган, буни ҳамма билган – уй хизматчилари, оиланинг яқинлари, қариндошлар... Тармоқда марҳуманинг юзи моматаоқ бўлган суратлари бор (аввалги зўравонликлардан сўнг олинган) Лекин ҳаммаси давом этаверган. Зулмга сабр қлинмайди, золимнинг қилмиши оқланмайди, унга такрор имкон берилмайди – инсон ҳаётидан олий қадрият йўқ! Афсуски, бешимбоевлар кўп... Чунки жамиятда зўравонликка тоқат юқори. @shahnozxon
3 22019Loading...
05
Оталикни белгилашда эксгумациягача (қабрни очиш) бориладими? Мутахассис жавоби. @shahnozxon
3 2567Loading...
06
Дўстлар! Янги лойиҳа учун тадқиқот ўтказяпмиз. Ҳар бирингизнинг фикрингиз жуда қадрли. Кўп вақтингизни олмаймиз. Youtube’ да сиз кимларни ва қандай контентларни кузатасиз? Ўзбек аудиторияси учун қандай мавзу ва жанрлардаги контентлар зарур деб ҳисоблайсиз? Марҳамат, шу 3 та саволга жавоб бериб, қуйидаги сўровномада иштирок этсангиз, жуда миннатдор бўламиз: https://docs.google.com/forms/d/e/1FAIpQLSdefE_vfzzO2hUORe7CI91mEU0pBxAB0A0E6YmY6efmZgXzSw/viewform?usp=sf_link
2 7743Loading...
07
Бу ёқда бўлаётган ишларни кўринг. Ҳар йили 9 май арафасида фитна қизийди. Охирги йилларда қизил байроқ кўтариш камлик қилиб, энди пароканда бўлган СССР ни ва Сталинни улуғловчи шиорлар баралла айтилиш даражасига чиқди. Шахсан мен буни Мустақил Ўзбекистон учун жон берган аждодларимиз хотирасига ҳурматсизлик ва мустақиллигимизга таҳдид деб ҳисоблайман. Йилдан-йилга авж олаётган бу трандга жим қараб туриб бўлмайди. Саволлар оддий: Бу рухсат берилган оммавий тадбир эдими? Ким рухсат берган? Агар рухсат берилмаган бўлса, рухсат берилмаган оммавий тадбир учун қонунчиликда белгиланган тартибда чора кўриладими? Умуман, одатга айланиб бораётган бу ишларга қачон барҳам берилади? Буткул шахсий фикрларим. Менга Ҳосила Раҳимованинг "Хотира хиёбони" қўшиғи ёқади. Шу қўшиқнинг бошидаги сўзларга ва қўшиқ матнига эътибор бериб тингланг. Ўзбекистонда 9 май ҳурлик ва хотира куни. Айнан шундай! @shahnozxon
4 76624Loading...
08
Ўзбекистон ижтимоий ҳимоя соҳасида Хитой билан ҳамкорлик қилади Хитойнинг Пекин шаҳрида Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги делегацияси ва Хитой Халқ Республикасининг фуқаролик ишлари вазирлиги раҳбарияти ўртасида учрашув бўлиб ўтди. Учрашувда ижтимоий ҳимоя соҳасидаги ҳамкорликни ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинди. Агентлик директори Мансурбек Оллоёров икки мамлакат ўрясида кексалар учун мобил алоқа хизматлари ва маҳаллий аҳоли миқёсидаги хизматларни ривожлантириш, ижтимоий қўллаб-қувватлаш тизимини рақамлаштириш борасида ҳамкорликни йўлга қўйишни таклиф этди. Шунингдек, директорнинг биринчи ўринбосари Шаҳноза Мирзиёева Ўзбекистон болалар ва имконияти чекланган шахсларни ижтимоий ҳимоя қилиш соҳасида Хитой томони билан тажриба алмашишдан манфаатдор эканини билдирди. Учрашув якунлари бўйича ижтимоий ҳимоя соҳасида ҳамкорликни ривожлантиришга қаратилган англашув меморандуми имзоланди. @shahnozxon
2 75220Loading...
09
Ezgulik haqidagi videoroliklar tanlovi bo’lar ekan. Topshiringlar! Respublika Maʼnaviyat va maʼrifat markazi “Ezgulik” turkumidagi ijtimoiy videoroliklar tanlovini eʼlon qildi.   Tanlovga quyidagi mavzular boʻyicha yangidan yaratilgan, 3 daqiqadan oshmaydigan ijtimoiy videoroliklar qabul qilinadi:  insonparvarlik va bag‘rikenglik, erkinlik va mas’uliyat, vatanparvarlik, huquqiy madaniyat (qonunga itoatkorlik), milliy o‘zlik, ma’rifatparvarlik, mehnatsevarlik va intizom, innovatsiya va tadbirkorlik. Sovringa iPhone 15 qo’yilibdi. Topshiringlar. Batafsil shartlari bu yerda: https://oyina.uz/uz/announcement/99
2 72123Loading...
10
Аёлларни ҳимоя қилиши керак бўлган қонун уларни жазолаш учун ҳам хизмат қилмоқда Зўр мақола, ўқинглар. Иқтибос: Масалан, Андижон вилоятидаги айрим туманларнинг суд қарорлари ўрганилганида, тасодифий танлаб олинган 10 та маъмурий ишнинг 6 тасида (!) жабрланувчи аёлнинг ўзи ҳам (жазо тайинланмаса ҳам) жавобгарликка тортилгани ёки зўравонликда айблангани маълум бўлди. Умуман, тадқиқот якунларига кўра, бундай амалиёт асосан Андижон вилояти судларида, шунингдек, Фарғона, Тошкент вилоятлари судлари томонидан қўлланилаётгани ойдинлашган... Аслида, ҳар икки томонга зарар етгани ҳақида ариза бўлган тақдирда ҳам, суд зарурий мудофаа ва бошқа тушунчалар нуқтаи назаридан ишни қўшимча ўрганиши мумкин эди, лекин тадқиқотчилар кўриб чиққан маъмурий ва жиноий ишларда судьялар бунга эътибор қаратмаган. Фақат аёлларни ҳимоя қилиш учун ишлаб чиқилган қонунлар улар жабрланган ҳолатларда ҳам уларнинг ўзини жавобгарликка тортилишига олиб келмоқда. Бу эса зўравон эркакнинг ярашувга эришиш, жабрланувчи аёл устидан ариза ёзиш орқали келишувга мажбурлаш усулларидан бирига айланганини кўрсатади. Тадқиқотчилар бу парадокс ҳали дунёнинг ҳеч бир ҳуқуқий тизими амалиётида учрамаганлигини алоҳида таъкидлаб ўтган". Зўравондан шикоят қилиб ўзи ҳа жавобгарликка тортилган аёллар мисоли жамият учун ёмон сигнал. Мурожаат қилиш камаяди, зўравонлик давом этаверади. Оддий можарода ҳам "ким бошлади?" деб ташаббускор қидирилади-ку. Бу оддий мантиқ! @shahnoza
3 09323Loading...
11
Ўзбекистонда 10 000 одамга саратон ташхиси қўйилган экан. Мен жуда кўп деб ўйлардим. Бу рақамлар бироз тинчлантириши керакдек. Бироқ... Ўн мингта ҳаёт – бу нақадар катта рақам, айниқса, битта саратонга чалинганнинг атрофидаги яна қанча инсоннинг, оилаларнинг ҳаёти ўзгаради, шуни ўйлаб, қувонолмайман. "Ташхис" – республикамизда ягона болалар хосписи. Хоспис – бу оғир аҳволдаги беморларга умрининг сўнгги кунларини (яна ҳам Оллоҳ билгувчи) оғриқсиз, азобсиз ўтказишга ёрдам берадиган жой. Онколог Рустам Норбоев эса шу хосписнинг раҳбари. Азиза Қурбонова иккимиз саратон 4-босқичга етганидан кейин инсонлар қандай яшашади ва аслида қандай яшаши керак деган саволлар билан мутахассисга мурожаат қилдик. Суҳбатимизда Рустам айтган воқеалар ва ҳолатлар соҳадаги кўплаб муаммоларни очиб берди. Бир кўринг, дунёга қарашингиз ўзгаради! Ҳавола: https://www.youtube.com/watch?v=j7OtjJ_CO9M @shahnozxon
2 35810Loading...
12
Балиқ берма, қармоқ бер Тошкентда ногиронлиги бўлган якка тартибдаги тадбиркор ва ҳунармандлар, шунингдек, уларни иш билан таъминлаётган тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш мақсадида “Инсон учун” савдо кўргазмаси ўтказилди. 1-2 май кунлари ташкил этилган тадбирда умумий қиймати 350 миллиард сўмдан ортиқ шартномалар имзоланди. Бу ногиронлиги бўлган тадбиркор ва ҳунармандларга ўз фаолиятларини янада ривожлантириш учун фойдали бўлади. @shahnozxon
2 84013Loading...
13
Ўзбекистон Италия билан ҳамкорликда “The Samarkand express” сайёҳлик поездини ишга туширади. Самарқанд эскпрессининг йўлга қўйилиши натижасида хорижий саёҳатчиларни Ўзбекистонга янада кўпроқ жалб қилиш, мамлакатнинг туристик салоҳиятини ошириш мақсад қилинган. Шунингдек, ушбу лойиҳа бутун дунёдан VIP меҳмонларни чорлаш ва Ўзбекистоннинг халқаро обрўсини мустаҳкамлаш мақсадида амалга оширилаётгани айтилмоқда. @shahnozxon
6 79516Loading...
14
Ўзбекистон Миллий медиа бирлашмаси қошида «Аёллар медиа клуби» ташкил этилди Бугун Жаҳон матбуот эркинлиги куни муносабати билан Ўзбекистон Миллий медиа бирлашмаси томонидан «Миллий медиа маҳсулот яратишда аёллар сиймоси» мавзусидаги халқаро конференция ўтказилди. Конференция давомида ЎзММБ Бошқарув раиси, профессор Шерзодхон Қудратхўжа «Аёллар медиа клуби» тузишни таклиф этди ва бу таклиф конференцияга ташриф буюрган иштирокчилар томонидан бир овоздан маъқулланди. Клубнинг асосий вазифаси миллий медиа маҳсулотларда аёллар сиймосини яратиш юзасидан нодавлат телерадиоканаллар учун таклифлар ишлаб чиқиш ҳисобланади. Бу орқали Клуб мамлакатимизнинг гендер тенглик соҳасидаги сиёсатига муносиб хисса қўшишига умид билдирилди. Аёллар медиа клуби раиси этиб Мактабгача таълим агентлиги ахборот хизмати раҳбари Мавлуда Асқархўжаева, Клуб котиби Ўзбекистон журналистика ва оммавий коммуникациялар университети проректори – Нозима Муратова тайинланди.
4 1049Loading...
15
Камола Алиева ва Дилфуза Куроловаларнинг фикрларига қўшиламан. Жумладан қуйидагиларга: 1. Оилавий зўравонликни криминаллаштирувчи Қонун қабул қилинганидан кейин зўравонлик бўйича мурожаатлар статистикаси ортганини табиий ҳол деб қабул қилиш керак. Чунки энди мурожаатлар қайд этиляпти, ишлар очиляпти, табиийки, статистикада 0 дан юқори рақамлар пайдо бўлади. “Кейинчалик зўравонлик бўйича жавобгарликка тортилаётганларни кўрганларга бу таъсир қилиб, тийилиш эффекти пайдо бўлади ва статистика тушади” деяпти Куролова. Умид қиламиз. 2. Интернетда аёлларнинг булинг қилиниши, хусусан, Лола кейсига тўхталишган. Куролова ўзининг шахсий тажрибасини гапириб, интернетда унга нисбатан “хейт” бошланганида бирданига юзлаб одамлар чиқиб унга хабарни етказишгани, гўёки оғзаки қўллашгани, аммо ўша хейтерларга нисбатан тармоқда бирон сўз айтишга қўрқишгани ва буни тан олишганини айтяпти. (Менимча, бу "ижтимоий иккиюзламачилик") 4. “Эркак эркакка нисбатан ёмон гапларни ёзса, дарров баҳсни реал ҳаётга кўчириш ва тенг шароитда куч синашиш мумкин. Аёл эса ундай қилмайди, шахсийда телефон рақамини олиб чиқиб юзма-юз гаплашиб куч синаша олмайди. Яъни аёлларни булинг қилишнинг зарарли оқибати йўқ деб ишонганлари учун уларга қаттиқроқ босим бўлади”. – Камола Алиева. 5. Камола Алиева бутун жамиятдаги аёллар ўртасида “опа-сингиллик” ғоясини илгари суряпти. Яъни ҳар бир аёл бошқа бир аёлни қўллаши керак, жуда бўлмаганда жим туриши лозим”, деяпти. Ўзимнинг хулосамни айтсам: зўравонлик муаммоси кўтарилганида, ҳамма шахсий қобиқдан ташқарига чиқиб бутун жамият бўлиб биргаликда курашиши шарт. Чунки... Зўравонлик авж олган жамиятда забун ("комплексли") инсонлар, қўрқоқлар, ношудлар, журъатсизлар, муте қултабиат одамлар кўп бўлади. Бу эса кучсизлар ва мағлублар жамиятини юзага келтиради. Биз музаффарлар жамияти бўлиб қолишимиз керак! Фарзандимизнинг қадди тик, боши баланд, тили узун бўлиши лозим. Онасини ҳар куни зулм остида кўрган фарзандларнинг қадди қандай тик бўлсин? Юқоридаги иқтибослар сўзма-сўз эмас, хотирадан тахминий ёзилди. Яна контекст масаласи ҳам бор. Шунга подкастни тўлиқ кўринглар. https://youtu.be/b_UFvBFONb8
10 06726Loading...
16
Кеча "Жаннат оналар оёғи остидадир" фильмига тушдик. Фильм яхши, кўринглар, тавсия қиламан, спойлер бўлмаслиги учун батафсил тақриз ёзмайман. Битта фикр фақат: шундай фильмнинг ўғирланган версиясини кўраётганлар қандай ўйлашади? Ҳай, қароқчиларнинг худоси пулдир, томоша қилаётганлар фильмнинг маълум бир жойга келганда миясига "тинг" этиб урмайдими, манам ёмон одамаканманку, бировнинг ҳақини еб қўйибману деб тавба қилмасмикан? Чунки картинада умуминсоний ва диний қадриятлар кўрсатилган: ҳажга бориш, онани улуғлаш, бировнинг ҳақидан қўрқиш... Парадокс-да ғалати. @shahnozxon
2 60218Loading...
17
DUEL Dadil bo’l maydonda, She’r mag’lub bo’lmagay. Shoir bor Vatanda Til, millat o’lmagay! Muallif va rejissor: Erkin Bozorov Badiiy rahbar: Alisher Sa’dullayev Prodyusser va maslakdoshimiz: Mehrinoz Abbosova Tasvirchi: Hojiakbar Nurmuhammedov Colorist: Asilbek Umarov Hamkorlik va ushbu xayrli loyiha uchun Yoshlar ishlari agentligiga tashakkur bildiramiz. Batafsil ma’lumot @duelloyihasi telegram kanalida. -Qo’lida qalami bor yoshlar, Kutamiz, ko’rishguncha “DUEL”da.
2 37113Loading...
18
“Ходунок” — юрмачоқ. Мена ёқди👍 Фанлар академияси Шарқшунослик институтида янги сўз ва атамаларнинг ўзбекча муқобилини топиш ва қўллаш бўйича таклифларга бағишланган муҳокамада қатнашдим. Аввало, шу ишнинг бошланганига шукр. Атамалар билан анчадан бери ҳеч ким шуғулланмаётган эди. Бу эса тилимизда акс этди, табиий. Ишни нимадандир бошлаш керак эди. Бошланди — хайрли бўлсин. Ҳозирча 40 та атамага нисбатан муқобил сўзлар тақдимот қилинди. Атамалар соҳаларга масъул вазирлик ва идоралар томонидан таклиф қилинган, ФА олимлари томонидан кўриб чиқилган. Бу ҳали илк қадам, Комиссия йиғилиши ҳам эмас, мутахассислар иштирокидаги муҳокама холос. Менга айрим таклифлар ёқди. Масалан, эндигина юришни ўрганаётган болажонлар учун ишлатиладиган "ходунок"ни "аравача" ва "адақарава" (оёқарава) дейиш таклиф қилинган эди. Ўша ерда сўзга чиққан устоз тилшунос олим Абдуваҳоб Мадвалиев "юрмачоқ" сўзини таклиф қилдилар. Кўпчиликка ёқди, менга ҳам. Кўп вариантлар ўзи тилимизда мавжуд ва қўлланиб келаётган сўзлар, айримлари "адашиб" ҳужжатларга кириб қолган. Масалан, қумқоғоз ва жилвирқоғоз фаол қўллангани ҳолда қайсидир ҳужжатларда "наждак қоғози" бўлиб кетган. Буни тузатиш керак, холос. Бўнак (аванс), конфиденциал (махфий), маркировка (тамғалаш), кутилма (прогноз) каби сўзларни аллақачон тилимизда мавжуд, уларни атама сифатида расман тасдиқлаб қўйиш кифоя. Лекин тилимиз бисотидан олинган ёки янги ясалган атамалар ҳам таклиф қилинган. Менимча, бу таклифларни ҳали ўйлаш, пишитиш, чуқурроқ тадқиқотлар ўтказиш ва муҳокама қилиш лозим. Ўзим аллақачон тармоқларда қўлланаётган етказма (доставка), қистирги (скрепка) сўзларини рўйхатга киритишни таклиф қилдим. Яна битта таклифимни айтиш эсдан чиқибди. "Неустойка" сўзини "айбона" деб қўлласак бўлар ("Эгамберди, шу буғдойнинг вазнига бараварлаб саримағиз ундан торт, айбонанг учун устига ўзимиздан бир пуд ун ҳам қўш". А. Қодирий, „Обид кетмон“). Умуман олганда, ҳозир атамалар соҳасида бирмунча тартибсизлик мавжуд. Илмий атамалар бир томон, тилимизга кириб келаётган оммавий янги сўзлар бошқа томон, бир пайтлар чала ўгирилган атамалар, турли қўлланаётган атамалар ва ҳоказо – қилиниши керак бўлган ишлар кўп. Шу сабабли қатъият билан бу йўналишда ишни давом эттириш керак. Атамалар ҳали кўп муҳокама қилинади, комиссия ҳам кўради, жамоатчилик ҳам. Бу илк қадам холос. Жамоатчиликдан фикр, мулоҳаза ва қўллов кутиляпти. Халқимиз сўзга бой, ўнта миядан чиқмаган фикр ўн биринчисидан чиқиши мумкин. Бошқа томондан алифбо ислоҳи сингари бу йўналиш ҳам босим остида қолиб кетмасин. Тилимиз учун ҳамжиҳатлик қилайлик. @shahnozxon
3 59342Loading...
19
Хоразмда "Ишқ ва андуҳ" фильми намойиш этилди. Картина яқинда премьера қилинди, бугун "Кинокарвон" доирасида вилоятнинг Гурлан туманида аҳолига тадқим этилди. Кинематография агентлиги ташаббуси билан ҳар йили ўтказилиши анъанага айланган "Кинокарвон" акцияси бу йил ҳам республика бўйлаб ижодий сафарларини давом эттирмоқда. Тадбир доирасида Ўзбекистон халқ артисти Теша Мўминов, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артистлар Матёқуб Матчонов, Боир Холмирзаев ҳамда Раъно Шомирзаева, Хусан Мусабоев, Болтабой Тошматов, Барно Қодирова, Али Ниязембетов, Умид Искандаров каби таниқли киноижодкорлар билан ижодий учрашувлар ташкил этилади. Маълумот учун, "Кинокарвон" акцияси Хоразмда 30 апрель ҳамда 1–2 май кунлари бўлиб ўтади.
4 9794Loading...
20
“Жаннат оналар оёғи остида” фильми телеграм каналларга чиқиб кетибди. Бир муҳим савол бор, агар шу телеграм каналдаги рухсати олинмай тарқатилаётган фильм ҳаволасини шахсий хабарда ё таниш-қариндошлар группасига тарқатса нима бўлади? Ҳуқуқшунос Муроджон Нажмиддиновнинг огоҳлантиришича: “…фильмни исталган шаклда ва жойда тарқатиш учун ҳуқуқ эгасидан рухсат олиниши шарт. Бу талаб фақатгина блогерлар, стриминг платформалари ва телеканалларгагина эмас, балки барчага тааллуқли. Масалан, Telegram тармоғида каналлардан бири фильм тарқалди. Бу ўрнида фақатгина уни жойлаган канал эгаси эмас, балки танишингизга шахсий хабарлар орқали улашган сиз ҳам жавобгар бўласиз”. Жаримаси эса яхшигина (миқдорини бу ердан кўриш мумкин) Мени қувонтираётгани, бугун твиттерда ва телеграмда шу тарқатувчи каналларни қоралаш ва уларга “спам босиш”га чақириқларни кўп кўрдим. Демак, жамият интеллектуал мулк ўғриларига муносабатида кутилган ўзгариш бошланди. Бу бировнинг ҳақига хиёнат эканини англашмоқда. Бардавом бўлсин! @shahnozxon
4 23398Loading...
21
Мана бу видео тарқалгандан кейин Болалар омбудсмани зудлик билан эътибор қаратиб, воқеани назоратга олган эди. Ушбу воқеа 23 март Тошкент шаҳар, Чилонзор туманида содир бўлган. Ўғил тоғасининг дўконида бўлганда 43 ёшли отаси келиб, болани ўзи билан олиб кетмоқчи бўлади. Бироқ, бола отаси билан кетишни хоҳламаслигини, уйдаги доимий жанжал сабаб, энди улар билан яшамаслигини айтади. Ота ўғлига нисбатан зўрлик ишлатиб болани барибир олиб кетмоқчи бўлади. Болалар омбудсманига кўра, ушбу оилада эр-хотин ўртасида ўзаро келишмовчилик ҳолатлари мунтазам кузатилган. Ҳатто шу йилнинг 2 февраль куни Ўртачирчиқ тумани ИИБ томонидан боланинг онасига эр тазйиқларини чеклаш учун ҳимоя ордери ҳам берилган. Суд 27 апрель куни, фарзандига зўрлик ишлатган отани майда безорилик ҳамда совуқ қуролни ёки совуқ қурол сифатида фойдаланилиши мумкин бўлган ашёларни олиб юришда айбдор топиб, унга нисбатан 5 сутка қамоқ жазоси тайинлади. 🧠@nurbekalimov
2 9103Loading...
22
Bugun raqibimiz turnir peshqadamlaridan biri - Tailand terma jamoasi 💪🏼 Bu “A” guruhida birinchi o‘rin uchun o‘yin. Chiptalarni iTicket.uz sayti orqali xarid qiling va “Humo Arena”da yigitlarimizni qo‘llab-quvvatlang 🔥 —————————— Сегодня нашим соперником станет один из лидеров турнира - сборная Тайланда 💪🏼 Это матч за первое место в группе А. Приобретайте билеты на сайте iTicket.uz и поддержите наших ребят на «Хумо Арене» 🔥
2 4511Loading...
23
Божхона қўмитаси матбуот хизматида кўп йиллардан бери хизмат қилиб келаётган Ҳусан Тангриев янги лойиҳа — "Божхонада" подкастини суратга олиш бошланганини ва унинг биринчи сони олинганини хабар қилди. Подкастнинг илк сонида жуда долзарб мавзу — тамаки маҳсулотларининг ноқонуний айланмаси кўтарилибди. Бу турдаги ноқонуний фаолиятга қарши давлат томонидан кескин чоралар кўриляпти, жавобгарлик кучайтириляпти, аммо бу ўлгур "бизнес" йўқолай демайди. Бу бўйича бир тадқиқот эътиборимни тортди: АҚШнинг Жорж Мейсон университети тадқиқотлари шуни кўрсатадики, тамаки маҳсулотларининг ноқонуний савдоси халқаро террорчи ташкилотлар ва жиноий гуруҳларни молиялаштириш учун йўналтирилар экан. Бу албатта даҳшат! Подкастда ҳали яна жиддий мавзулар кўтарилади ва туркум суҳбатлар уюштирилиб борилади, албатта кузатиб боринг. Мана бу ерда ҳозирги биринчи сонга ҳавола қолдираман. https://youtube.com/video/Opt9eiSKW_o/
195 80368Loading...
24
Мана бу ҳолатга тегишли органлар эътибор қаратишини сўрайман, бирор жиддий кор-ҳол бўлмасидан. Нурбек Алимов каналида ёритилган ушбу мурожаат менга ҳам бугун келиб тушди. Видеони эълон қилишга юрагим дош бермади. Унда кап-катта эркак бир йигитни (балки вояга ҳам етмаган ўсмирдир) машина эшигида ушлаб олиб қаттиқ калтаклаяпти. Калтакланаётган йигитнинг "Яшамайман сиз билан" деяётганини, ураётган эркак эса "Милисага телефон қиладиган бўлдингми" деб зўравонликни давом эттираётганини кўриш мумкин. Мурожаат: "Тошкент вилояти Ўртачирчиқ тумани Ўртаовул МФЙ да яшовчи М.Х. уй-жойни хотини ва фарзандларидан тортиб олиш ва уларни ҳайдаб чиқариш ниятида турмуш ўртоғи М. С. ни доимий равишда ўлдираман деб, шавқатсизлик билан уриб дўппослаб келмоқда. Сўнгги маротаба хотинини уриб, пичоқлаган ва онасини ҳимоя қилмоқчи бўлган ўғлини урган. Ўғил қочиб кўчага чиқиб йўловчи машинага ўтирганида уни кўчада шавқатсизларча уриб дўппослаган. Ушбу ҳолат бўйича аёл маҳаллага ва участковойга мурожаат қилса ҳам, хеч қандай чора кўрилмасдан келмоқда". @shahnozxon
2 6994Loading...
Фото недоступноПоказать в Telegram
Кеча дугонамнинг тавсиясига кўра ҳиндларнинг “Шапалоқ” (Tappad) фильмини кўрдим. “Таппад” ўзбек тилидаги “шаппат” сўзига яқин экан. Яқинлик фақат номда эмас, дунёқараш, айниқса, аёлга муносабатда ҳам кўринади. Бир нарсага қойил қоляпманки, сўнгги йилларда ҳинд киноларида аёллар жиддий ўзгарди: кучли, ақлли, ўзига ишонган, юқори интеллектуал аёллар образлари кўп яратиляпти. Ўн йиллар аввалги “гламур” кўринишли, асосан муҳаббат учун яшайдиган ва керак бўлса ўладиган, она ва уй бекаси қаторини энди ўз ҳақи учун курашадиган спортчи, “айтишник”, адвокат, ўқитувчи... аёллар образлари тўлдирмоқда. Бу халқнинг келажаги янада буюк бўлишига ишона бошладим. “Шапалоқ” фильми оилавий зўравонлик ва ажралиш ҳақида. Лекин зўравонлик бўлиб бировнинг бирон ери кўкармайди. Шунчаки бахтли яшаб келаётган оилада эр бир куни ҳамманинг кўзи олдида аёлига шапалоқ уради. Биринчи ва... охирги марта. Битта шапалоқ учун ажрашиш ақлсизлик деб кўпчилик буни тушунмайди. Аммо шу ўринда қизнинг отасига қойил қоласиз. Умуман, битта шапалоқ урадими, ўласи қилиб дўппослайдими – зўравон бунинг хато эканини англамас экан, демак такрорланади, демак бу зўравонлик тўхтамайди. Биз буни Салтанат Нукенованинг аччиқ қисматида кўрдик. Фильм қаҳрамони эса ҳаммаси шу биринчи шапалоқдан бошланиши ва бу нима учун ёмонлигини вақтида англагани билан кучли. “Шапалоқ”да зулм ва раҳм, оила ва муҳаббат ҳақидаги кўп стереотиплар синдирилган. Инсон қадр-қиммати биринчи ўринга кўтарилган. Албатта кўринглар, чуқур психологик ва ижтимоий юки бор фильм. Қачон бизнинг кино ва сериалларимиз “қайнона-келин-ўйнаш-кўпхотин” мавзуларидан юқорилаб, “Шапалоқ” даражасига кўтарилса, келажагимиз буюк бўлади – ғолиблар жамияти зулмсиз оилалардан пайдо бўлади! @shahnozxon
Показать все...
Бугун Божхона қўмитаси томонидан пойтахтимизнинг Янгиҳаёт туманидаги заводлардан бирида тамаки маҳсулотларини йўқ қилишга қаратилган навбатдаги тадбир бўлиб ўтди. Тадбир доирасида журналист ва блогерлар учун матбуот анжумани ташкил қилинди. Матбуот анжуманида маълум қилинишича, божхона органлари томонидан ҳуқуқни мухофаза қилувчи бошқа идоралар билан ҳамкорликда 2023 йилда аниқланган 291 та ҳолатда қиймати 92,2 млрд сўмлик 5,7 млн қути тамаки маҳсулотларининг ноқонуний айланмасига чек қўйилган. Жорий йилда эса 196 та ҳолатда қиймати 17,7 млрд. сўмлик салкам 798 минг қути тамаки маҳсулотларининг ноқонуний айланмасига чек қўйилган. Бу каби тадбирларнинг кўпайиши мутасаддиларимизнинг ўзларига ҳам, жамоатчилик вакилларига ҳам бирдек фойдали бўлади. Шунингдек, тамаки маҳсулотлари контрабандаси ортиб бораётганини ҳам қайд этиб ўтмасак бўлмайди. Айнан бу муаммога қарши тизимли тарзда курашилмаса бўлмайдиган ҳолатга келган. Тегишли давлат органлари бу борада таъсирчан чораларни кўриши зарур. Бундан ташқари, жамоатчилик ҳам бунга бефарқ қолмаслиги керак, зеро контрабандани кўпайишида асосий сабаб ҳам бизни, ўша маҳсулотларни бефарқ тарзда харид қилишимизга бориб тақалади. @shahnozxon
Показать все...
Фото недоступноПоказать в Telegram
“Жаннат оналар оёғи остида” фильмидан рухсатсиз фойдаланган шахслар жаримага тортилди Ҳолат юзасидан ҳуқуқбузарга нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 177(1)-моддаси билан маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги баённома расмийлаштирилиб, Жиноят ишлари бўйича Андижон шаҳар судига юборилди. Суд қарорига кўра, ҳуқуқбузарга нисбатан жарима жазоси тайинланди. Манба @shahnozxon
Показать все...
Бешимбаев 24 йилга қамалди. Қозоғистоннинг собиқ иқтисодиёт вазири Қувондиқ Бешимбоев ўз хотини Салтанат Нукеновани шафқатсизларча уриб ўлдиргани учун 24 йилга озодликдан маҳрум қилинди. Бир неча ой давом этган суд жараёни нафақат Қозоғистонда, балки халқаро миқёсда шов-шув уйғотди. Бу худди ошкора қотиллик қиссасига ўхшайди. Бешимбоев ва Нукенованинг турмушида зўравонлик мунтазам бўлган, буни ҳамма билган – уй хизматчилари, оиланинг яқинлари, қариндошлар... Тармоқда марҳуманинг юзи моматаоқ бўлган суратлари бор (аввалги зўравонликлардан сўнг олинган) Лекин ҳаммаси давом этаверган. Зулмга сабр қлинмайди, золимнинг қилмиши оқланмайди, унга такрор имкон берилмайди – инсон ҳаётидан олий қадрият йўқ! Афсуски, бешимбоевлар кўп... Чунки жамиятда зўравонликка тоқат юқори. @shahnozxon
Показать все...
Бишимбаев приговорен к 24 годам лишения свободы

Астана. 13 мая. КазТАГ – Суд признал экс-министра национальной экономики Куандыка Бишимбаева виновным в истязаниях...

01:04
Видео недоступноПоказать в Telegram
Оталикни белгилашда эксгумациягача (қабрни очиш) бориладими? Мутахассис жавоби. @shahnozxon
Показать все...
Дўстлар! Янги лойиҳа учун тадқиқот ўтказяпмиз. Ҳар бирингизнинг фикрингиз жуда қадрли. Кўп вақтингизни олмаймиз. Youtube’ да сиз кимларни ва қандай контентларни кузатасиз? Ўзбек аудиторияси учун қандай мавзу ва жанрлардаги контентлар зарур деб ҳисоблайсиз? Марҳамат, шу 3 та саволга жавоб бериб, қуйидаги сўровномада иштирок этсангиз, жуда миннатдор бўламиз: https://docs.google.com/forms/d/e/1FAIpQLSdefE_vfzzO2hUORe7CI91mEU0pBxAB0A0E6YmY6efmZgXzSw/viewform?usp=sf_link
Показать все...
Soʻrovnoma

Xayrli kun! Bir daqiqa vaqtingizni ayamaysiz, degan umiddamiz. Iltimos, quyidagi savollarga javob yozsangiz. Fikringiz biz uchun qadrli!

Бу ёқда бўлаётган ишларни кўринг. Ҳар йили 9 май арафасида фитна қизийди. Охирги йилларда қизил байроқ кўтариш камлик қилиб, энди пароканда бўлган СССР ни ва Сталинни улуғловчи шиорлар баралла айтилиш даражасига чиқди. Шахсан мен буни Мустақил Ўзбекистон учун жон берган аждодларимиз хотирасига ҳурматсизлик ва мустақиллигимизга таҳдид деб ҳисоблайман. Йилдан-йилга авж олаётган бу трандга жим қараб туриб бўлмайди. Саволлар оддий: Бу рухсат берилган оммавий тадбир эдими? Ким рухсат берган? Агар рухсат берилмаган бўлса, рухсат берилмаган оммавий тадбир учун қонунчиликда белгиланган тартибда чора кўриладими? Умуман, одатга айланиб бораётган бу ишларга қачон барҳам берилади? Буткул шахсий фикрларим. Менга Ҳосила Раҳимованинг "Хотира хиёбони" қўшиғи ёқади. Шу қўшиқнинг бошидаги сўзларга ва қўшиқ матнига эътибор бериб тингланг. Ўзбекистонда 9 май ҳурлик ва хотира куни. Айнан шундай! @shahnozxon
Показать все...
Эффект Макаренко

​Ташкент, 2024 год. Независимость Республики Узбекистан была объявлена 33 года назад. Наверное, у этих людей есть паспорта нашей страны? Кажется, они не очень этому рады. @makarenko_channel

Ўзбекистон ижтимоий ҳимоя соҳасида Хитой билан ҳамкорлик қилади Хитойнинг Пекин шаҳрида Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги делегацияси ва Хитой Халқ Республикасининг фуқаролик ишлари вазирлиги раҳбарияти ўртасида учрашув бўлиб ўтди. Учрашувда ижтимоий ҳимоя соҳасидаги ҳамкорликни ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинди. Агентлик директори Мансурбек Оллоёров икки мамлакат ўрясида кексалар учун мобил алоқа хизматлари ва маҳаллий аҳоли миқёсидаги хизматларни ривожлантириш, ижтимоий қўллаб-қувватлаш тизимини рақамлаштириш борасида ҳамкорликни йўлга қўйишни таклиф этди. Шунингдек, директорнинг биринчи ўринбосари Шаҳноза Мирзиёева Ўзбекистон болалар ва имконияти чекланган шахсларни ижтимоий ҳимоя қилиш соҳасида Хитой томони билан тажриба алмашишдан манфаатдор эканини билдирди. Учрашув якунлари бўйича ижтимоий ҳимоя соҳасида ҳамкорликни ривожлантиришга қаратилган англашув меморандуми имзоланди. @shahnozxon
Показать все...
Ezgulik haqidagi videoroliklar tanlovi bo’lar ekan. Topshiringlar! Respublika Maʼnaviyat va maʼrifat markazi “Ezgulik” turkumidagi ijtimoiy videoroliklar tanlovini eʼlon qildi.   Tanlovga quyidagi mavzular boʻyicha yangidan yaratilgan, 3 daqiqadan oshmaydigan ijtimoiy videoroliklar qabul qilinadi:  insonparvarlik va bag‘rikenglik, erkinlik va mas’uliyat, vatanparvarlik, huquqiy madaniyat (qonunga itoatkorlik), milliy o‘zlik, ma’rifatparvarlik, mehnatsevarlik va intizom, innovatsiya va tadbirkorlik. Sovringa iPhone 15 qo’yilibdi. Topshiringlar. Batafsil shartlari bu yerda: https://oyina.uz/uz/announcement/99
Показать все...
“Ezgulik” turkumidagi ijtimoiy videoroliklar tanloviga start beramiz. Gʻolibga – Iphone 15 pro max

Аёлларни ҳимоя қилиши керак бўлган қонун уларни жазолаш учун ҳам хизмат қилмоқда Зўр мақола, ўқинглар. Иқтибос:
Масалан, Андижон вилоятидаги айрим туманларнинг суд қарорлари ўрганилганида, тасодифий танлаб олинган 10 та маъмурий ишнинг 6 тасида (!) жабрланувчи аёлнинг ўзи ҳам (жазо тайинланмаса ҳам) жавобгарликка тортилгани ёки зўравонликда айблангани маълум бўлди. Умуман, тадқиқот якунларига кўра, бундай амалиёт асосан Андижон вилояти судларида, шунингдек, Фарғона, Тошкент вилоятлари судлари томонидан қўлланилаётгани ойдинлашган... Аслида, ҳар икки томонга зарар етгани ҳақида ариза бўлган тақдирда ҳам, суд зарурий мудофаа ва бошқа тушунчалар нуқтаи назаридан ишни қўшимча ўрганиши мумкин эди, лекин тадқиқотчилар кўриб чиққан маъмурий ва жиноий ишларда судьялар бунга эътибор қаратмаган. Фақат аёлларни ҳимоя қилиш учун ишлаб чиқилган қонунлар улар жабрланган ҳолатларда ҳам уларнинг ўзини жавобгарликка тортилишига олиб келмоқда. Бу эса зўравон эркакнинг ярашувга эришиш, жабрланувчи аёл устидан ариза ёзиш орқали келишувга мажбурлаш усулларидан бирига айланганини кўрсатади. Тадқиқотчилар бу парадокс ҳали дунёнинг ҳеч бир ҳуқуқий тизими амалиётида учрамаганлигини алоҳида таъкидлаб ўтган".
Зўравондан шикоят қилиб ўзи ҳа жавобгарликка тортилган аёллар мисоли жамият учун ёмон сигнал. Мурожаат қилиш камаяди, зўравонлик давом этаверади. Оддий можарода ҳам "ким бошлади?" деб ташаббускор қидирилади-ку. Бу оддий мантиқ! @shahnoza
Показать все...
Аёлларни ҳимоя қилиши керак бўлган қонун уларни жазолаш учун ҳам хизмат қилмоқда

Ўткирбек Холмирзаев ва Зайниддин Шамсуддинов оилавий зўравонликка доир 10 462 иш асосида ўтказган тадқиқот Ўзбекистонда аёллар ҳимояси учун қабул қилинган қонун уларни жазолашга ҳам хизмат қилаётганини кўрсатди. «Бу парадокс дунёнинг ҳеч бир ҳуқуқий тизими амалиётида учрамаган», дейди тадқиқотчилар.