ru
Feedback
📚 Ibratli Hikoyalar 📚

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Открыть в Telegram

Хаётий ва Ибратли ҳикоялар... Хикматлар хазинаси... Инсон такдирини аччик синовлари... Hamkorlik va reklama uchun 👇👇 @Bronzam . . . . . .

Больше

📈 Аналитический обзор Telegram-канала 📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Канал 📚 Ibratli Hikoyalar 📚 (@ibratli_sozlar) языкового сегмента Узбекский является активным участником. Сейчас сообщество объединяет 21 029 подписчиков, занимая 3 777 место в категории Религия и духовность и 3 860 место в регионе Узбекистан.

📊 Показатели аудитории и динамика

С момента создания невідомо проект демонстрирует стремительный рост, собрав аудиторию из 21 029 подписчиков.

Согласно последним данным от 24 июня, 2026, канал показывает стабильную активность. За последние 30 дней изменение числа участников составило -513, а за последние 24 часа — -32, при этом общий охват остаётся высоким.

  • Статус верификации: Не верифицирован
  • Уровень вовлечённости (ER): Средний показатель вовлечённости аудитории составляет 12.63%. В первые 24 часа после публикации контент обычно набирает 8.72% реакций от общего числа подписчиков.
  • Охват публикаций: В среднем каждый пост получает 2 662 просмотров. В течение первых суток публикация набирает 1 837 просмотров.
  • Реакции и взаимодействия: Аудитория активно поддерживает контент: среднее количество реакций на один пост — 20.

📝 Описание и контентная политика

Автор описывает ресурс как площадку для выражения субъективного мнения:
Хаётий ва Ибратли ҳикоялар... Хикматлар хазинаси... Инсон такдирини аччик синовлари... Hamkorlik va reklama uchun 👇👇 @Bronzam . . . . . .

Благодаря высокой частоте обновлений (последние данные получены 25 июня, 2026) канал поддерживает актуальность и высокий уровень охвата публикаций. Аналитика показывает, что аудитория активно взаимодействует с контентом, что делает его важной точкой влияния в категории Религия и духовность.

21 029
Подписчики
-3224 часа
-1237 дней
-51330 день
Архив постов
😭😱😱 “ONA, TO‘XTANG! ICHIDA BOLA BOR!!!” …lekin u baribir beshikka o‘t qo‘ydi… Bir necha soniyadan keyin esa… o‘g‘il hayotida birinchi marta tiz cho‘kib yig‘ladi… 💔 Nega ona bunaqa qildi? Haqiqatni bilsangiz… yuragingiz chidamaydi… Davomi faqat kanalda 👇🏻👇🏻

СИЗ БУНДАЙ ҚИЛМАНГ!!! Ҳол - аҳволимни сўрамаса, мен ҳам ундан сўрамайман! Кўргани келмаса, мен ҳам унинг зиёратига бормайман!
СИЗ БУНДАЙ ҚИЛМАНГ!!! Ҳол - аҳволимни сўрамаса, мен ҳам ундан сўрамайман! Кўргани келмаса, мен ҳам унинг  зиёратига бормайман! Мени табрикламаса, мен ҳам уни хурсанд бўлиши учун табрикламайман! Ҳурматимни жойига қўймаса, мен ҳам уни ҳурмат қилиб бўлибман! Менга аҳамият бермаса, мен ҳам унга қарамайман... Бу фикрлар шу даражада илдиз отиб кетдики, яқин ёр - дўстлар тугул қариндош - уруғлар орасини ҳам совутиб юборди. Сиз бундай фикрга борманг! Меҳр фақат берганда кўпаяди. ❤️

Bekalikdan malikaga aylaning... Siz ham oʻzingizni turmush o‘rtog‘ingiz oldida qadrsizdek his qilasizmi? Gaplaringizga e’tibo
Bekalikdan malikaga aylaning... Siz ham oʻzingizni turmush o‘rtog‘ingiz oldida qadrsizdek his qilasizmi? Gaplaringizga e’tibor kamaydimi, mehr avvalgidek emasmi? 👸Aslida har bir ayol hurmat, e’tibor va mehrga loyiq. 💄💅Kanalimizda siz ayolning qadrini oshirish, munosabatlarni mustahkamlash va qalblarga yo‘l topish sirlarini bilib olasiz. Bugun o‘zingiz uchun qadam tashlang. Bizning manzil ⤵️⤵️⤵️ https://t.me/+4_Td6YPFetE3MDdi https://t.me/+4_Td6YPFetE3MDdi

Ассалому алайкум вараҳматуллоҳи ва барокатуҳ! Хайрли тонг!🌸 Сешанба кунингиз мароқли ўтсин!

Bugun, 4 may 🌧 +25°...+15°, Yomg'ir Hozir: ☁️ +17°, ↘️ 1 m/s Tong: ☁️ +19° Kun: ☁️ +23° Oqshom: ☀️ +24° Namlik: 48% Shamol: Sharqiy-shimoli-sharq, 3.8 m/s Bosim: 761 mm sim. ust. Oy: Qisqarayotgan oy Quyosh chiqishi: 05:05 Quyosh botishi: 19:08

#Хайрли_тонг 🌤 🌿Ассалому алайкум! Душанба тонги муборак бўлсин! Бугунги бошланаётган янги кунингиз файзли ва барокатли бўлсин! Сиз ва яқинларингизни яхши кайфият тарк этмасин! ✨ Ҳамиша Аллоҳ паноҳида бўлинг қадрдоним! 😊 ┄┄┅┅✿🍃❀❤️❀🍃✿┅┅┄┄ https://t.me/ibratli_nomalar

✨🌙✨ХАЙРЛИ ТУН ✨🌙✨ 💫 Меҳрингиз олдида эгиб бошимни... Тангридан умрингиз тилаб юраман.🌙✨🌙✨ Юраги покиза хазрати инсон, Сизни АЛЛОҲ учун яхши кўраман!✨🌙✨🌙✨✨ Азизларим ✨✨ Тунингиз осуда ва сокинликда ўтсин! ✨🌙 Хайрли тун, яхши дам олинг! Аллоҳга омонатсиз эртага ғойибдан кўришгунча !!🌙

Бaъзан фурсат топиб эслолмасам ҳам, Юрак тўлиб тошганда дардлашмасам ҳам. Баъзида дардингиз ололмасам ҳам, Унутманг қадрдоним юрагимдасиз! Оқшомингиз хайрли бўлсин, тунингиз эса осуда ўтсин....

👇👇👇👇👇👇 🔔🔔🔔🔔🔔 Гозал опа сингиллар Курон окишга таййормисиз❕ 🤩Биз очган Курон курси оркали сиз🤩 ➡️Тажвид (коидалар
👇👇👇👇👇👇 🔔🔔🔔🔔🔔 Гозал опа сингиллар Курон окишга таййормисиз 🤩Биз очган Курон курси оркали сиз🤩 ➡️Тажвид (коидалар)✔️ ➡️Тасхих (Куронни тогирлаш)✔️ ➡️Хифз (йодлаш)✔️ ➡️Махрож (харф чикариш)✔️ Органасиз🤩🤩 ➡️Дарс вактлари: сизга кулай вактда (онлайн тарзда) 🧕Устоза: Малакали ва тажрибали ижозалари бор 💥Жойлар сони чекланган улгириб колинг ❤️Ройхатдан отиш учун йозинг:👇👇👇 @Hadmona 🔥 https://t.me/+rv0am_bNn5thYzg6 https://t.me/+rv0am_bNn5thYzg6 https://t.me/+rv0am_bNn5thYzg6

​​Эртаси куни тонгда Орзигул барвақт турди. Бобо тайинлаганидай, таҳорат олиб,сураларни ўқиди. Кейин икки сиқим жийдани еди. Ухлаб ётган Нозигулни қўлига олиб, қайнонасининг хонасига борди. Уйқуси бузилганидан тихирлик қилиб йиғлаётган қизчани тиззасига олиб, кўзларини ялаб туфлаб ташлади. Бу осон эмас эди. Нозигул типирчилар, “дада”,”биби” деб йиғларди. Х​олбиби хола уни ширин сўзлар билан овутишга ҳаракат қиларди. Орзигул эса қизига азоб бераётгани учун ўзи ҳам унга қўшилиб, бир йиғлаб олди. Шундай бўлса-да,бобонинг кўрсатмаларини ўзи тушунтирганидай астойдил бажарди. Бу ишни қирқ кун давомида ихлос билан, яратгандан шифо сўраб қилди. Нозигул ҳам онасининг ҳар кун шу ишни қилишига ўрганди. Ёш она ҳар куни қизининг кўзларини ялаб бўлгач, унинг кўзларини илиқ кўк чой билан ювар,лекин қорачиқларини очиб қарашга юраги дов бермасди. Бир ойдан сўнг Нозигул ўзи уй ичида югуриб юрадиган бўлди. Унинг инжиқланиб йиғлаши ҳам камайди. Ниҳоят имтиҳонга ўхшайдиган қирқ кун ҳам охирига етди. Қирқ биринчи кун эрталаб Орзигул нонушта тайёрлаш учун ошхонага кирди. Ширчой пишириб, қозоннинг тагини пасайтириб қўйди-да, ўзларининг хонасига қайтди. Бу орада Ўктамжон ҳам уйғониб,ҳовлига чиққан шекилли, хонада кўринмасди. Нозигул диваннинг ёнбошига суяб қўйилган ўйинчоқлар тўла сумкадан қўғирчоғини олаётган экан. У онасини кўриб, жойидан турди-да, ”Нанажон”, деб югуриб келганча қучоғига отилди. ―Сен.. сен мени кўряпсанми, қизим?―Бўғзини чангаллаган ҳаяжондан нафаси қисиб сўради Орзигул. Сўнг қизчасини қаттиқ қучоқлаб олди. ―Ҳа,нанажон. Бибим қанилар? Бибимни ёнларига бораман, ―Нозигул худди аввалгидек бийрон гапириб, унинг қўлидан сирғаниб пастга тушди-да, ташқари эшикка қараб югурди. Орзигул қизалоғининг изидан қараб қоларкан, иссиқ кўзёшлари юзини ювиб тушаётганини сезмасди. Ўша куни қизини шифокорга олиб борган Ўктамжон уйга келиб Холбиби холани қучоқлаб олди. ― Яшанг, онажон. Бугун Яшин ака Нозигулнинг кўзларини махсус лупалар билан текшириб кўрди. ”Кўзларидаги гул қани?Бўлиши мумкин эмас,” ―деб роса ҳайратланди. “Йигирма йилдан бери кўз шифокори бўлиб ишлайман. Лекин бунақасини биринчи марта кўришим,” ―деди. Онажоним, раҳмат сизга. ―Раҳматни менга эмас, Зокир бобога айтишинг керак ўғлим, ―деди Холбиби хола қувончи ичига сиғмаётган ўғлига қараб. ―Аввало худо-ку, лекин халқ табобатида ҳам гап кўп. Сен бўлсанг уни саводсизга чиқаргандинг. Зокир бобо тиғ теккизмасдан қизингнинг кўзларини даволади... (Тамом) Моҳигул НАЗАРОВА

У кишига бир ўқитиб келаман, китоб ҳам кўрсатаман.” Шу таскин билан кўнгли бироз ёришган хола жойидан туриб, ўзининг хонасига кирди. Кечагина ўзи ёпган нонлардан иккитасини олиб, янги белбоққа ўради. Орасига қанд-қурс, пул қўйди. Тушдан кейин уйғонган Нозигулни кўтарган қайнона-келин йўлга тушишди. Маҳалла бошида яшайдиган Зокир бобонинг аёли Ҳадия хола уларни хушмуомалалик билан қарши олиб, ичкарига бошлади. Мулла бобонинг пешин намозини ўқиб бўлишини бироз кутиб туришларига тўғри келди. Зокир бобо мадраса кўрган, табибликдан ҳам хабари бор одам эди. Холбиби холанинг гапларини бўлмасдан тинглади. Нозигулни қўлига олиб, кўзларини бармоғи билан очиб, ичига қаради. Дуолар ўқиб,куф-суф қилди. ―Эртага яна бир бор келасизлар.... Мен китобларимни ўқиб, аниқ бир жавоб айтаман, ―деди Зокир бобо. Ўша куни Нозигул анча тинч ухлади. Эртаси куни эрталаб, Ўктамжонни ишга кузатган қайнона-келин яна Зокир бобоникига йўл олишди. Бобо ҳовлисидаги супа устида тасбеҳ ўгириб ўтирган экан. Ҳадия хола уларни тўғри ўша ерга бошлади. ―Келинглар, ҳамсоялар. Мен китобларимни титкилаб,бир даволаш услубини топдим. ―Зокир бобо қўлидаги тасбеҳини ёнига қўйди. ―Бу бироз қийин, лекин ишончли, синалган услуб. Нозигулни овутиб ўтирган Орзигул “ялт” этиб бобога қаради. Ўтган кунлар ичида жажжи қизининг тақдирини ўйлаб, сиқилиб кетган онанинг кўзларида умид пайдо бўлди. ―Айтинг, бобожон. Нима десангиз, ҳаммасини қиламан. Фақат қизим айбли бўлиб қолмаса бўлди, ―деди келинчак овози титраб. ―Кўзлари яна аввалгидек кўрса бўлди. ―Худо хоҳласа, ҳаммаси яхши бўлади. “Дардни берган шифосини ҳам беради,” ―дейдилар. Фақат сиз бу ишни ихлос ва ишонч билан қилишингиз керак бўлади. ―Зокир бобо қироат билан давом этди. ―Ҳар куни эрталаб қуёш чиқмасдан уйғонасиз. Таҳорат қилиб,аввал “Фотиҳа”, ”Ихлос”,”Нос”, сураларини, ”Оятул курси”ни ўқийсиз. Биласизми, бу сураларни? ―Фақат “Оятул курси”ни билмайди. Қолганларини билади. Келинимнинг зеҳни яхши. Бир кундаёқ ёдлайди, насиб бўлса. ―Холбиби хола саволга жавоб бераркан, сўради. ―Кейин нима қилиши керак? ―Бозордан икки килоча жийда сотиб оласизлар. Келинингиз мен айтган сураларни ўқиб бўлгач, ҳар куни икки сиқим жийдани ейди. Кейин эса қизчасининг кўзларини ялаб, тупуриб ташлайди. Буни қирқ кун давомида тонг пайтида қуёш чиқмасдан олдин қилиш керак бўлади. ―Ия, бу гапингиз қизиқ бўлди-ку. ―Холбиби хола ўтирган жойидан туриб кетди. ―Кўзини ялайди? Қандай қилиб? ―Қандай қилиб бўларди? Жийдани еганидан кейин келиннинг тилида жийданинг караши нима десам экан,жийданинг кичик қириб ташловчи бўлаклари қолади. Ўша билан кўз қорачиғи яланса, пайдо бўлган гул ҳам қириб олиб ташланади. Қизча ҳали жуда ёш,бу ишни ҳозир қилиш мумкин. Бир йилдан кейин эса кеч бўлади. Яъни, қорачиқларда гул чуқур ўрнашиб олмасдан улгуриш керак. Орзигул Зокир бобога қараб бир зум ўйланиб қолди. Кейин худди уйқудан уйғонгандай бир сесканиб, қўлидаги қизчасини бағрига маҳкамроқ босди. ―Розиман, бобожон. Ҳаммасини айтганингиздек қиламан. Қизим шифо топса, бўлди. бўлса,ҳаммасини қиламан. ― Ҳа, кейин яна бир гапни айтай. Кеча қизчангизнинг тақдиридан китоб кўрдим. Қизчангиз албатта тузалиб кетади. Улғайгач,ақлли, ўқимишли, бахтли инсон бўлади. Зокир бобо шу сўзларни айтиб, қўлларини дуога очди. ―Қани, илоҳо омин! Яратганнинг ўзи мададкор бўлиб, Нозигулой тузалиб кетсин. Оллоҳу акбар. Ўша куниёқ Холбиби хола бозорга бориб, жийда олиб келди. Аммо Зокир бобонинг сўзларини эшитган Ўктамжон “Қаёқдаги бесавод бобонинг гапига кириб, қизимнинг кўзи баттар бўлса-чи? Мен бунга йўл қўймайман”, ―деб туриб олди. Ўғлининг бундай қаршилик кўрсатиши Холбиби холанинг жаҳлини чиқарди. ―Менга қара ҳой бола. Сен Зокир бобони саводсиз дема.У кишининг отаси,бобоси табиб ўтганидан, кўпгина одамларни даволашганидан хабарим бор. Қизингни кўзини операция қилишганидан кўра шу усул билан даво топгани яхши эмасми?―койинди хола.―Оллоҳга таваккал қилиб, ҳаммасини бобо айтганидай қилайлик-чи. Худо ҳоҳласа, қизинг тузалиб кетади....... Давоми 18:15 да

ОНА МЕҲРИ...... Ҳаммаси ўша куни Орзигулнинг қўшнининг уйига эндигина бир ёшга тўлган қизчаси Нозигулни кўтариб чиққанидан бошланди. Кўчадан айланиб боргиси келмай, эринган келинчак қоронғи омборхонадаги дарча орқали қўшнининг ҳовлисига ўтди. Аслида у қўшниникига чиққан қайнонасига Нозигулни бериб, ўзи кечки овқатга уннамоқчи эди. Аммо “Элакка чиққан хотиннинг эллик оғиз гапи бор”― деганларидек,ъаёллар ўртасида суҳбат қизиб кетди. Айниқса, эндигина тили чиққан Нозигулнинг бийронгина гап-сўзларидан завқланган қўшни аёллар маза қилиб кулишди. ― Тавба, мана бу қалдирғочни қаранглар, ―Марям опа Нозигулнинг бурнидан чимдиб гап бошлади. ―Мени ўғлим энди-энди нана,нон деяпти. Бу эса роса бидирлайди-я. ―Кўз тегмасин денг булбулчамга, ―Нозигулни қўлига олган Холбиби хола Марям опага норози нигоҳ ташлаганча, келинига юзланди. ―Боринг, келин овқатингизни бошланг. Ҳали замон Ўктамжоним ҳам ишдан келиб қолади. Орзигул овқатини солиштириб бўлар-бўлмас, Холбиби хола Нозигулни қўлтиғига қистириб кириб келди. Тўхтамасдан йиғлаётган қизалоғини кўриб, Орзигулнинг эсхонаси чиқиб кетди. ―Нима бўлди, ойижон? Нимага йиғлаяпти бу? ―Билмасам, келин. Сиз кетганингиздан бери тинмай йиғлаяпти. Ҳайронман,бунақа одати йўқ эди-ку,―деди Холбиби хола ташвишли овозда. ―Охири кўтариб, уйга қайтдим. Нозигул ўша тунда умуман ухламади. Унга қараб ота-онаси-ю, Холбиби хола ҳам тонггача киприк қоқишмади. Орзигул қизалоғини гоҳ бешикка белар,гоҳ беланчакка солар, гоҳо тиззасига ётқизиб аллаларди. Лекин бу ишларнинг барчаси бефойда бўлди. Эрталаб терлаб кетган қизалоғининг кўйлакчасини алмаштираётган Орзигул унинг ёруғликдан сесканиб, кўзларини чирт юмиб олаётганини сезди. Кўнглига хавотир оралаган ёш она унинг кўзларини бармоқлари билан йириб очиб кўрди-да,қўрқиб кетди. Нозигулнинг кўз қорачиқлари устида халқ тилида “гул “ деб аталадиган игнанинг тешигидай катталикдаги оппоқ томчилар аниқ кўриниб турарди. ―Вой худойим. Бу...бу.. қандай қилиб?―Орзигул уввос тортиб йиғлаб юборди. ―Нима бўлди Нозигулга? Ўша куни қизчани олиб поликлиникага чиқиб келган Орзигул ва Ўктам кайфиятлари тушиб қайтишди. ―Тошкентга олиб бориш керак экан,онажон,―деди Ўктамжон ўзларини хавотир билан қаршилаган онасига. ―Операция қилмаса бўлмас экан. Яшин ака деган таниқли кўз шифокори бор-ку. Ўша киши шундай деди. ―Уни тезроқ олиб боришимиз керак. ―Йиғлайвериб кўзлари қизариб кетган Орзигул эрига ўтинч билан термулди. ―Албатта, олиб борамиз. Юрагимни ғаш қилиб йиғлайверма. Эртага ишимдан жавоб сўрайман, ―деди Ўктамжон. Икки кундан сўнг Тошкентга жўнаб кетган эр-хотин тарвузлари қўлтиғидан тушиб қайтишди. Шифокорлар “Олти ойдан кейин олиб келасизлар, қизча жуда кичик, ҳозир операцияни кўтаролмаслиги мумкин, бироз улғайсин,”- дейишганмиш. Ўктамжон шу гапни онасига айтди-да, шошилганича ишига кетди. ―Майли болаларим,кўп сиқилманглар. ―Холбиби хола Нозигулни қўлига оларкан,унинг аввалгидек бидирлаб гапирмаётганини, оз фурсат ичида озиб қушдек енгил бўлиб қолганини кўриб, юраги увушиб кетди. ―Боламга бирданига нима бўлганини тушунолмаяпман. ― Ойижон, биз билан болалар боғчасида Онахон деган қиз ишларди. Жуда чиройли бўлса-да, битта кўзида “гул”и бор эди. Тўрт мучаси бутун, ўзидай кўркам йигитга турмушга чиқиб кетди. Гоҳо қизларимиз орқасидан “Кўзи кўр бўлсаям,энг чиройли йигитни илдириб тегиб кетди”,―деб гапиришарди. Лекин мен Онахоннинг устидан ҳеч қачон кулмаганман. Аксинча, бахтини топганидан хурсанд бўлганман. ―Орзигул ғамгин оҳангда сўзларкан, кўзлари юмилиб кетаётган қизчасини қайнонасининг қўлидан олиб, диванга ётқизди. ―Ухла,алла қил,эркатойим. ―Ўзингиз ҳам бир оз дамингизни олинг, йўлдан чарчаб келгансиз, қизим. ―Холбиби хола жойидан туриб, ташқарига йўналди. ―Овқат ҳам қилиб қўйганман. “Шу боламга кўз тегди-ёв. ―Дарвозахонадаги стулга ўтираркан, набирасининг биғиллаб йиғлаётганини эшитган кекса аёлнинг хаёлидан шу гап кечди. ―Ўша куни ҳамма аёллар фақат Нозигулимни гапиришганди. Тушдан кейин уни мулла Зокир бобога олиб бораман........

​​​Қаноат энг катта бойлик. Хизмат тақозоси билан тўй маросимларидан бирида дастурхон атрофида ёшлари 80-дан ўтган бир мўйсафид билан ёнма-ён ўтириб қолдик. Дастурхонга биринчи овқат тортилди, у ёқ, бу ёқдан суҳбатлашиб ўтирдик оқсоқол билан. Отахон даврадагилар билан ибратомуз суҳбатлашиб ўтирарканлар, дастурхондаги ноз-неъматларга қараб-қараб қўярдилар. Орадан пича ўтиб иккинчи таом ҳам тортилди. Паловни аввал отахонга бердик, азбаройи ҳурмат юзасидан. Шу пайт отанинг кўзларида ёш милтиллаётганини пайқаб қолдим. Тоблари қочиб қолдимикин деган фикр билан “Отахон, саломатлигингиз жойидами?” деб сўрадим. Ота эса рўмолчалари билан кўз ёшларини артарканлар, чуқур хўрсиниб қўйдилар ва атрофдагиларга бир-бир қараб қўйиб дедилар: - Ҳа ука, дастурхондаги бу ноз-неъматларни, кенг-мўлчилик, ободончилик, дориломон замонни шукронасини келтириш асносида, ёшлигим эсимга тушиб кетди. Жуда қийинчилик замонда яшаганмиз укалар, бу пайтга келиб даврадагиларнинг ҳаммаси отахонни тинглашарди. - Уруш вақтлари эди, қишлоқдаги ҳамма эркаклар, ҳаттоки ўспирин болаларни ҳам урушга олиб кетилган пайтлар. Ўшанда ўн ёшдан ўтиб қолгандим. Қишлоқда фақатгина урушга ярамайдиган, ёши бир жойга бориб мункиллаб қолган қариялару мен тенги ёш-яланглар қолганди. Урушга бориб, бир оёғини бериб қайтган отамга раисимиз гўрковликни топширганди. Ўшанда отам бу ишга кунига яримта қора нон эвазига бир оёқлаб қийналсалар ҳам бизни ўйлаб рози бўлгандилар. Бундан ташқари қишлоқда бошқа бу ишга ярайдиган одам ҳам қолмаган, деярли ҳар куни тўрт-беш ўлик бўларди. Аянчлиси, қишлоқдошларимиз емоққа нон тополмай кунжара еб шишиб, кўчаларда ўлиб қолишарди. Мен оиламиз, тенг-тўшларимни урушдан буёғига ўн беш-йигирма йил бадалига бирор кун тўйиб овқатланганимизни эслолмайман. Бир куни тонг ёришмасдан отам мени уйғота бошлади. - Тур болам, ўртоғингни ҳам чақириб кел. - Ҳали эртаку дада, яна озгина ухлай. - Йўқ ўғлим тур, нариги кўчани бошида учта ўлик ётибди, кун исимасдан кўмиб келиш керак. Эшакка аравани боғла, тур, болам тур... Отамнинг овози титрар, кўзларини яширишга ҳаракат қилардилар. Ўртоғим билан аравани эшакка қўшиб ўликларни юклаб келдик. Отам гўр қазиб турган эканлар, ўликларни устма-уст қўйиб, тупроқ тортаётганимизда, биттасини қўли қимирлаганини сезиб қолдим. - Дада, қўли қимирлаяпти, қаранг, қаранг, шошиб қолгандим. Дадам шоша-пиша унинг юзидаги тупроқларини тозалай бошлади: - Биродар, сал қолдику тириклай кўмиб юборишимизга, отам энди ростмана йиғлардилар. Кейинчалик билсам, ўша одам очликдан ўзини билмай қолган экан... Отахоннинг бу ҳаётий ҳикояларидан сўнг даврадагиларнинг ҳаммаси чуқур ўйга толган, таъсирланишганди. Азиз замондош, балки сиз бундай воқеаларни эшитган, гувоҳ бўлган чиқарсиз? Аммо яна бир карра ўша қора кунларни, қийинчилик, она халқимиз заҳмат чекиб бошдан кечирган йилларни эслатиб ўтмоқликни жоиз билдик. Бу озодлик, ҳурлик, кенг-мўлчилик замони ўзидан-ўзи, қийинчиликларсиз келмаганини эсдан чиқарган одам, ўтмишни унутган инсон билан баробардир. Неча-неча оталаримиз, бобокалонларимиз ватаннинг ҳар бир қарич ери, сарҳадини, аёллари, болалари - сизу бизни ҳимоя қилиб ўз жонларини тикиб, қон кечганларига тарих гувоҳлик беради. Бугунги ҳаётимизда теран назар солайлик: ким оч қолаяпти, кимнинг усти юпун, ким бир бурда қора нонга зор? Ҳеч ким! Чунки мустақиллик туфайлик Ватанимизга, халқимизга берилган неъматлар, имкониятлар беқиёс, уларни олтин билан ўлчаб бўлмайди. Айни дамда бу неъматлар бизнинг устимизда доимий бўлиши учун шукрни унутмаслигимиз, ота-боболаримизнинг меҳнатларини қадрлашимиз, қўлимиздан келганча сизу биз ҳам бу тинчлик, фаровонликка ҳисса қўшмоғимиз даркор. Яратган Зот “Берган неъматларимга шукр қилсаларинг неъматимни зиёда қилиб бераман” дейди.

​​БУ ДУНЁНИНГ ИШЛАРИ... Шифокор ҳузурига безовталикдан шикоят қилган хаста-бемор келди. Бажараши зарур бир дунё юмуши борлигини, лекин улгуролмаётгани, ишлар эса кутиб турмаслигини куюниб айтди. Шифокор сўради: – Бу ишларни бошқа биров қилолмайдими? Ёки биронтаси ёрдам берса-чи? – Йўқ, уларни фақат ўзим уддалай оламан. Бошқаси эплашига кўзим етмайди. – Сизга бир рецепт бераман, – деди шифокор. – Унга тўлиқ амал қилсангиз, даво топасиз. Бемор рецептни ўқиб, ҳайрон қолди. Унда ҳар куни икки соат сайр қилиш ва ҳафтада ярим кунни қабристонда ўтказиш тавсия этилган эди. – Сайрни-ку тушундим, лекин қабристон нега керак? – сўради шифокордан. – Қабристонга бориб, мозорларга қаранг. У ер ўзини ҳаммадан керакли билган одамлар билан тўла. Сиз ҳам қабрга киргач, фақат менгина қодирман, деб ўйлаган ишларингизни бошқалар давом эттиришига амин бўласиз... P.S.: Иш-иш, деб юравермасдан, дам олиб ҳам туринг!

тегишли........ ​​эди. Ойижон-ей, энди юзимга ҳам сен ўғрисан дейишсинми?  Пичинг-кесатиқларчи? Қайнэгачим тап тормай “Уйда келиндан бошқа бегона бўлмаса, ўз жойида турган пулни ​​ким оларкан?” деганини ўз қулоғим билан эшитдимку! Ўша зорманда пулни қайнонам “Гап”ига берадиган экан. Ойи, менрича ҳеч қандай пул йўқолмаган,бу қайнонамнинг навбатдаги ҳийласи.- Она- боланинг суҳбати шу жойга келганпида Зуҳра томоқ қириб, ўз уйига кириб кетди.Уйлик кийимларини кийиб, қайнэгачиси билан салом-алик қилиб чиқдию, қайнонасидан кечки овқатга тараддуд кўриш учун рухсат сўради. Қайнагачингизнинг бироз тоби йўқроқ, қон босими кўтарилибди. Суюқроқ бирор нима қилинг. Опангизнинг чой-пойидан хабардор бўлиб туринг. Қайнонасидан зарур “топшириқ”ларни олган Зуҳра, лимонли кўк чой дамлаб қайнэгачисига олиб кирди. Чойни қайтариб, қуйиб бердию, ташқарига чиқаётиб кўзи жойнамоз устида йиғлаб илтижо қилаётган қайнонасига тушди. Қизингизнинг бахтини сўраб илтижо қиляпсизми, ойижон? Она учун фарзандининг тинчлиги бахти қанчалик муҳим эканлигини ҳис қилдингизми? Ҳар гал бир ишимдан камчилик топиб, мени ёмонлаш учун ота-онамни чақиртирганингизда улар ҳам худди сизнинг ҳозирги ҳолатингиздай нотинч бўладилар. Улар ҳам менинг оиламга хотиржамлик, бахт, сизга инсоф сўраб жойнамоз устида Аллоҳга ёлворадилар. Дилозордан ҳамма безор, ойижон. Бугун эрталаб арзимаган нарсага дилимни оғритдингиз, нафақат бугун, ҳар доим, ҳар куни бир баҳона билан кўнглимга озор берасиз. Ойижон, сиз эримнинг онаси, невараларимнинг бувисисиз. Сизга ёмонлик тиламайман. Лекин мен ҳам Худонинг бандасиман, менга берган озорингизни У кўриб турибди, ойижон. Менга ҳар кўзингиз тушиб, нимадир қилиб узиб олгингиз келса, кўз олдингизга икки қизингиз, уларнинг қайноналари олдида менга ўхшаб, “урушмасмикан?”, “жеркимасмикан?” дея музтар тикилишини ўйланг. Мен хонадонингизга бахтли бўлиш, сизга, қайнотамга сидқидилдан хизмат қилиш, ўғлингизга икки дунёда вафодор ёр бўлиш учун келганман, ойижон...” Зуҳра ўзини ўнгладию, хаёлга ботиб қолганини билиб, тез ташқарига йўналди. Зуҳрахон...- Қайнонасининг овози негадир йиғламсирагандай туюлди. Зуҳра “чиндан ҳам қайнонамнинг овозими ё менга шундай туюлдими” деган хаёл билан секин ортига ўгирилди. Қайнонаси ёш тўла кўзлари билан унга термулиб турарди:- Болам, ҳалиги, менга ёқадиган пишириғингиз борку, творогми нима қўшардингиз, шундан тайёрласангиз, дегандим... Қўлингиз жуда ҳам ширин-да, зора, опангизнинг кайфияти кўтарилса. Майлими, қизим?.. Хўп бўлади, ойижон. Албатта тайёрлаб бераман.- Зуҳра қаршисидаги қайнонасини танимай ер остидан унга секин термулди. Қайнонаси юзига томган ёшларини бармоғи билан сидириб, қизи ўтирган хона томон йўналди. – Мен ошхонада бўламан, ойижон...- Қайнонаси кўзларидаги ёшни кўрсатмаслик учун, синиққина жилмайиб қўйди. Бу жилмайиш қора булутларни ҳайдаган қуёшдек, ўртадаги хираликни тўзғитиб юборди...

Маҳаллада мени “кўчамизни супурувчи келин” дейишади, Сардора,- кўз ёшларини аранг тўхтатган Зуҳра ҳиққиллаганча гап бошлади. Байрам, ҳайит, туғилган кунларда хориждан буюртма асосида совғалар келтиртириб, қайнона-қайнотамни кўнглини олишга уринаман. Ўша уйда сочим супурги, қўлим косов, буни ҳеч ким билмаса ҳам сен биласан, Сардоражон, сен биласан-ку, лекин игнадай қадр-қийматим йўқ. Мен қаерда хато қиляпман, дугонажон, айт, айт бундай яшашдан чрачадим ахир! Чарчадим дейишга аёл кишининг ҳаққи йўқ, Зуҳра Сардора креслога ўзини ташлаб, дугонасига тикилди. Аёл киши курашиш учун яралган, дугонажон, курашиш учун. Фарзандларинг, оиланг, бахтинг учун курашиб яшайверасан. Бошқа нима ҳам қилардик? Сени қайнонанг ҳақида-ку, тўғриси, ундайларни аёл тугул одам дейишга ҳам тилим бормайди! Отам оиламда тинчлик бўлсин, ишга қачон келиб, қачон қайтишим билан бировнинг иши бўлмасин, деб менга шу корхонани очиб бердилар. Бунга ҳам озмунча пул сарфланмади. Хабаринг бор, ҳалигача дадамнинг сояларида ишлаяпман. Эрим-чи?! Институтни битириб юрганди, бозорга чиқсамми, кира қилсамми деб, отам унга ҳам хусусий дўкон очиб бердилар. Ишлаяпти, даромад қиляпти. Яна уялмай қайнотам билан эрим отамни чақиртириб, ота-бола мени роса ёмонлашди. Айбинг нима экан? Битта қайнонани эплаб кўнглини тополмаётган эканман. Сенинг қайнонангда ҳам кўнгил бор эканми?! Шуни айтадиган одам йўқ-да. Зуҳра уҳ тортиб, дераза оша ташқарига кўз ташлаганча гапида давом этди: Мен ўзимга нима дейишса, ҳарқанча зулм қилишса чидайман, лекин ота-онамни чақиртириб суд қилишга нима ҳақи бор уларнинг? Отам шу хонадоннинг моддий таъминотчиси, ўзим хизматкори бўлсам,яна нима керак уларга? Ота-онамни айби нима? Қиз дунёга келтириб, тарбиялагани, ўқитиб, касбли-корли қилиб,тайёр хизматкор қилиб уларга берганими? Шунинг учун бечоралар ҳақорат эшитиб бошини эгиб ўтириши керакми? Билмайман, Сардора,билмайман. балки ўзим ёмондирман, деб ҳам ўйлаб қоламан,баъзида. Ахир Аллоҳ ҳам бандасига кўтарганича синов берадику. Бир нима дейишга ожизман, дугонажон. Қайнонанг келин бўлиб ўзи бахтли бўлмаган, айтардингу, қайнонамнинг қайнонаси золим бўлган, деб. Ўзи бахт кўрмаган одам бошқаларни бахтли бўлишини истамайди. Жуда сабрли, узоқни кўзлайдиган аёлсан. Сен мен билган аёллар ичида энг оқила, оилапарвар, фидоий аёлсан. Мен сенинг ўрнингда бўлганимда, аллақачон эрим билан ҳисоб-китобимни тўғрилаб, ажрашиб кетардим. Сенинг шароитингдаги аёл икки болани этагининг чанги билан шаҳзодалардай боқиб, катта қилади. Дугонаси чиқиб кетгач Зуҳра стол устида айқаш-уйқаш бўлиб ётган қоғозларга кўз югуртирган бўлди. Қаерда? Хотиржамлик, яхши кайфият бўлмаса иш иш бўлардими? Қўли ишга бормади. Билагига сумкасини илиб чиқди-да, ишчиларга банкка боришни баҳона қилиб ишхонадан чиқиб кетди. Яна ўша уйга бораманми? Бошқа қаерга ҳам борардим? Ҳар куни тонг саҳарда маҳалланинг ярмини супуриб кирарди. Бугун кичкинаси бироз шамоллаб қолганига,шундоқ дарвозахона олди билан тўрт-беш қадам нарини супурдию,боласига боғча пайтигача илиқ сутга асал қўшиб бериш учун ичкарига шошилди. Ортидан пойлаб юрган қайнонаси, уйга кириши билан шанғиллаб ортидан кирди Уят-эй, келинпошша, ахлатга қоришиб ўтиришдан уялинг! Кўчамизни қаранг, хазон босиб кетибди. Кўрганлар нима дейди? Ҳе, ўша сизга тарбия берган ота-онангизга. Шоша-пиша икки супурги ўйнатиб, дарров ишга бориш учун пардоз-андозга кирдингизми? Ҳах, ўғлима, ўғлим, пешонаси шўр бўлмаса,сизга уйлантираманми?! мияси ғовлаб кетди. Қайнонасининг овозини эшитмас, лабларининг дам очилиб, дам ёпилаётганидан қарғаб-сўкиниб жанжал қилаётганини биларди, холос. Болаларини бири мактабга, бирини боғчага ташлаб уйга қайтди-да, эрталаб чала қолган жойдан бошлаб етмиш метрлар жойни супуриб чиқди. Сўнг ўғлини мактабдан олиб қайтиб, ишга борганди. Ишида ҳам ҳеч нарсага қўли бормай, тағин уйига қайтди. Ойи, энди у уйга қайтиб бормайман! Ажрашаман, эр ҳам, оила ҳам керак эмас менга! Зуҳра дарвозадан ичкарига қадам босган эди, қайнэгачисининг йиғламсираган товуши қулоғига чалинди.Бироз сабр қил-чи, ҳали қайнонанг сен ўрисан деб юзингга тикка айтмабди-ку...- Бу мажҳул оҳангдаги товуш қайнонасига

КЕЛИНГА ОТГАН ТОШИМ ҚИЗИМГА ҚАЙТДИ! Тўхта! Уйинг орқада қолди. Бу ер ишхона. Ишхонага хуш кайфият билан киришинг керак. Кишининг кайфияти бошқаларга юқадиган бўлади. Ҳозир сени синиқ кўрган жамоадошларда ҳам совуқ тушкунлик пайдо бўлади. Муаммоларингни орқага ташлаб, ишхонага табассум билан кир. Шунга мажбурсан!” Қулоқлари остида жаранглаган сўзлар ўнг елкасидаги раҳмон фариштасининг ундовидай эшитилўди. Секингина ўнг томонига қайрилиб қараб қўйди. Сўнг хотиржам руҳга кириб, табассум билан эшик тутичига қўл юборди. Ассалому алайкум, яхши ишлаяпсизларми? Ҳамма иш билан машғул экан, бирдан сергак тортиб, салом-алик қилишди. Узр, шунақа бўлиб қолди. Йўқлигимни сездирмай, ҳаммангиз ўз ишингиз билан бандсизлар. Сизларга халал бермай майли, ишларингга барака берсин.- Зуҳра ёрдамчи қизга юзланди: Дилрабохон,мени ҳеч ким сўрамадими? Йўқ, Зуҳра Дониёровна, ҳеч ким сўрамади. Кечаги топшириқларингизни бажариб, столингиз устига қўйганман. Раҳмат, синглим. Агар, иложи бўлса хонамга икки чашка шакарсиз қаҳва олиб кирсангиз. – Ёрдамчи қиз “хўп бўлади”, деб қаҳва қайнатиш учун чиқиб кетди. Шунда унинг кўзи илкис дугонаси Сардорага тушди: Сардорахон, ишингиз шошилинч бўлмаса, менинг хонамга кирасизми? Муҳим иш бор эди, маслаҳатлашишимиз керак. Яхши Сардора ўзига маъноли термулиб турган дугонасининг табассуми ортидаги изтиробни илғаб олишга уринди. Ёрдамчи қиз қаҳваларни қўйиб кетгач, Сардора Зуҳрага қаттиқ тикилди: Яна қайнонангми, Зуҳра? Ҳм Зуҳра ҳарчанд йиғламасликка уринмасин, кўзларидан тирқирраб ёш чиқиб кетди. Сардора дугонасининг ўпкаси тўлиб турганини сезиб, эшикни ичкаридан қулфлаб келди-да, Зуҳрага саволчан тикилди: Хўш,яна нима ёмонлик қилибсан қайнонангга? Билмайман, билмайман дугонажон. Нима қилишга бошим қотган. Кошкийди, менинг муаммойимни ўзим билан ҳал қилиб қўя қолсалар, кошкийди ота-онамни безовта қилмасалар... Ўзимга нима қилсалар, нима десалар чидайман, лекин ота-онамга. Зуҳра ҳўнграб йиғлаб юборди. Дониёр ака билан Зебо келинойи шу Фотима-Зуҳраларидан бошқа фарзанд кўришмади. Гарчи эгизак бўлса-да, Фотма-Зуҳраларининг феъли бошқача чиқди.Фотима ўзини хафа қилдирмайдиган, саркаш, тутган жойидан кесадиган, анча-мунча одамни гап билан ер тишлатадиган қиз. Зуҳра эса опасининг тамоман акси- жуда мулойим, гапирганда ҳам минг андишаю тавозеъ билан сўзларни аранг талаффуз қилади. Мутлақо алоқаси бўлмаган жойда ҳам айбдор бўлиб қолаверади. Балки шунинг учунми, Дониёр ака ҳам, Зебо келинойи ҳам Зуҳрага бошқача қарашади. Ҳатто Фотима ҳам гоҳ-гоҳида ота-онасига “Шу Зуҳрангиздан ҳеч тинчмасман-да! Бунча мулойим бўлмаса? Бу феъли билан фақат ўзига жабр қилади-да” деб ёзғириб қўяди. Тақдирнинг ишлари ҳам ғалати-да, унинг синоатларини ечишга одамзоднинг тафаккури ожизлик қилади. Фотима тушган хонадон аъзолари ҳам, эри ҳам жуда ювош, ўнг юзига урса, чапини ҳам тутиб берадиган кишилар бўлса, Зуҳранинг қайинбўйинлари текканга тегиб тегмаган кесак отадиган, уруш-жанжалсиз ўтган кунни кун демайдиган одамлар бўлиб чиқди. Иқтисод бўйича магистратура таҳсилини хорижда ўқиб қайтганидан сўнг, Дониёр ака совчилар орасидан танлаб-танлаб, шу хонадонга Зуҳрасини ишонганди. Аслида, бу тақдирнинг танловику-я,лекин бўлажак қудаларнинг тўйдан олдинги ваъдаларию, ҳамду санолари Дониёр акани ҳам, Зебо келинойини ҳам эсанкиратиб қўйганди. Ҳатто содда Зебо келинойи эрига: Қизимнинг мулойим феълидан айланай, шундоқ одамлардан сўраб келишди-я, дадаси. Зап ажойиб одамларга ўхшашади. Худо хоҳласа, Зуҳрагинам пайғамбарнинг қизларидан қадр-қийматли, арзанда келин бўлади. Ота ҳам тилига чиқариб бир сўз демаган бўлса-да, дилида айни фикрлар кечаётгани аниқ эди. Аммо Одам оласи ичида бўларкан, ваъдалар билан ота-онанинг қўйнини пуч ёнғоққа тўлдирган қайнонанинг башараси тўйдан кейинги биринчи кунлардаёқ очила бошлади. Мана энди саккиз йилдан бери на қиз узатган ота-она хотиржам, на Зуҳранинг тинчидан тиним бор......

​​​​Бу орада у официантга буюртма берди.Орадан беш  дақиқа ҳам вақт ўтмай, уларнинг столи чиройли безатилган ҳолатга келди.Йигит  официант   унинг ёнгинасига  келтириб қўйган шампан виносини овозсиз очди-ю, 2 та  қадаҳга қуйди.    -Аёл ҳақида  ҳар қанча гапирса ҳам оз,-деб сўз бошлади у.-У бизнинг онамиз, ёримиз, опамиз, синглимиз. Энг муҳими аёллар бизнинг борлигимиз, ҳаётимиз. Аёллар омон бўлишсин, доим. Қани олинг, Шаҳодатхон байрам муборак бўлсин.    Шаҳодат   вижирлаб турган қадаҳни қўлига олиб, бир ҳўплади-ю, ёнига қўйди.”Раҳмат,саломат бўлинг,”-деди паст овозда.     -Шаҳодатхон,очилиб ўтиринг,-деди Элёр самимий оҳангда.-Ҳа,айтгандай байрамингиз билан.У қўлида қаердандир пайдо бўлиб қолган алланимани Шаҳодатга узатди.Жувон беихтиёр қўлини чўзаркан, Элёр берган нарса оддийгина сувенир эканлигини кўрди.Унда бир-бирига талпиниб турган иккита оққуш  акс эттирилган эди.  Кўзида  марвариддек ёш томчилари балқиб турган  оққушларнинг ўртасига дарахт шохига ўхшайдиган қандайдир тўсиқ қўйилган, шу сабаб улар бир-бирига етолмаётгандек таассурот қолдирарди. Шаҳодат  беихтиёр сувенирга тикилиб қолди.       -Биласизми,-дея гап бошлади йигит.-Мен сизга нима учун бу совғани танладим?Байрамда сизга қимматбаҳо атир,ёки бирор хил тиллавор буюм совға қилишим мумкин эди.Аммо сиз  қимматбаҳо совғамни барибир қабул қилмасдингиз.Шу сабаб оддий бўлса ҳам шуни бергим келди.Бу...иккимизни эслатиб туради,сизга. -Иккимизни?-ҳайрон қолди жувон.-Нимага? -Биз худди мана шу оққушлар сингари бир-биримизга қанча интилсак-да,  ҳеч қачон етолмаймиз.Чунки ҳаётимизда биз воз кеча олмайдиган кўп нарсалар бор,худди мана шу тўсиққа ўхшаб,- деди Элёрбек ғамгин овозда.У боя кулиб гаплашиб ўтиргандаги кайфияти қаергадир йўқолгандай оғир бир сўлиш олди.- Кечиринг, Шаҳодатхон, агар кўнглингизни вайрон қилган бўлсам...Мени тўғри тушунасиз,деб ўйлайман. -Мен ҳам сизга шуни айтмоқчи эдим,аслида.-деди  бирдан жонланиб Шаҳодат.У хижолат бўлганидан    ғалати бўлиб кетаётган бўлса-да,буни ёнидаги шеригига билдиргиси келмади.-Тўғри айтасиз,биз бундай қилишимиз мумкин эмас эди ўзи...Бир-биримизга боғланиб қоляпмиз, бу...нотўғри аслида.    -Раҳмат сизга,- деди Элёр.-Бу муносабатнинг охири яхшиликка олиб келмайди.Мен Сизга жудаям ўрганиб қоляпман...Ҳар доим хаёлимдасиз.   Шаҳодат “Менам” деб юборишига сал  қолди.Аммо бу умидсиз муносабатни тўхтатиш вақти келганлигини ич-ичидан ҳис қилиб турганлиги учун   ортиқча сўз айтиб юборишдан ўзини зўрға тийди.    -Майли, Элёрбек, деди у жойидан қўзғаларкан кўзига тошиб келаётган ёшларини сездирмасликка ҳаракат қилиб.-Байрамни яхши ўтказинглар. Жувон йигит совға қилган сувенирни олиб сумкасига солди-да,эшикка қараб юрди.-Хайр. Совға учун раҳмат...       Йигит унга жавобан ҳеч нарса демади.Унинг нигоҳлари бир нуқтада қотиб қолган,кўзларида алам,изтиробнинг изи бордай  туюлди жувонга.   Шаҳодат кафедан чиқиб,қадамини тезлатди.”Ҳаммаси ўзим ўйлагандай бўлди,биз хатога йўл қўймадик. Ўзингга шукур...” Жувоннинг кўнгли аллақандай  бўшаб қолгандай туюлса-да, одимлари илдам, ўзи ҳам қандайдир   енгил   тортгандай эди... Моҳигул Назарова.

Аммо Низомжон ўзгармади.У қишлоқдаги ўзига ўхшаш бекорчи эркаклар билан топишиб,куни билан карта ўйнаш-у, вино ичишдан бўшамай қолди. Шаҳодат уни ўзгартиришга қанчалар  уринмасин,натижа кўринмасди. Охири ҳафсаласи пир бўлган жувон уни ўз ҳолига ташлаб қўйди. У табиатан  лоқайд,камгап йигит бўлиб, уйдаги катта-кичик  муаммоларни хотини  ҳал қилишини, Шаҳодатнинг елиб-югуришини табиий ҳолатдек қабул қиларди.        Бу орада болалари улғайиб, мактабга қатнайдиган бўлиб қолишди. Низомжоннинг асосий иши   уларни назорат қилиш, хотини сафарда бўлган пайтларда ош-овқатини  вақтида беришдан иборат эди.           Шаҳодат мол олиб келиш мақсадида бир ойлар олдин Тошкентга  кетаётганида автобусда Элёрбек билан бирга ўтириб қолган кунни кўнглида қандайдир орзиқиш билан эслайди. Тахминан ўзига тенгдош бўлган бу йигит у мол тарқатадиган дўконлардан бирининг эгаси эди. У бузилиб қолган машинасига қандайдир эҳтиёт қисм сотиб олиш мақсадида автобусга пойтахтга кетаётган экан. Ўша куни улар Тошкентга етиб боргунча  дилдан гаплашиб, ҳазил-ҳузул қилиб кетишди.       Ёш аёл ўша куни кўнглига қандайдир ёруғлик инганини сезди. Элёр худди ўзи неча йиллар орзу қилган, хаёлида суратини чизган йигитнинг ўзгинаси бўлиб кўринди Йўлда автобус тўхтаганда, иккиси бирга овқатланишди. Автобусда асосан тижоратчилар бўлгани  боис уларнинг суҳбатига, ҳатто бирга овқатланишганига ҳам ҳеч ким эътибор бермади. Ёки Шаҳодатга шундай туюлдими? Тошкентга бориб тушгач,иккиси ҳам ўз йўлида кетган бўлса-да, Шаҳодат уни анчагача хаёлидан чиқаролмади. Тушга яқин олган молларини автобусга юклатаркан, негадир Элёрбекни кўргиси келаётганини сезди.         Мана бир ойдан бери улар  қўнғироқлашиб, гаплашиб  туришади. Шаҳодат кўпинча йўлда булгани учунми, у билан бемалол гаплашади. Аммо охирги кунларда у  йигитга жуда ўрганиб қолаётганди. Чунки эрталаб қўл телефонини ёқаркан, Элёрбекдан  смс хабар келишини  интиқиб кутар, куни  шу билан бошланарди. Шаҳодат қандайдир  паришонхотир бўлиб қолган,кўз ўнгидан фақат жилмайиб турган, хушмуомала, ҳазилкаш йигитнинг сиймоси кетмайдиган бўлиб қолганди. Шундагина у тижоратчи ҳамкасбини ёқтириб  қолганини англади...        Энг ёмони Элёрбек ҳам унга бефарқ эмас, кўнглидаги аёлни энди топгандек эди гўё.Онаси  дадасининг касаллиги туфайли уни йигирма ёшидаёқ уйлантириб қўйган эди. Бугун  унинг ҳам оиласи, уч нафар мунчоқдек фарзандлари бор. Охирги пайтларда у ҳам аёлни жуда кўп ўйлар, қўл телефонидан смс хабарлар ёзар,  узоқдан булса ҳам бир марта кўрмаса туролмайдиган даражага келиб  қолаётганди. Шаҳодат нафақат гўзал,балки ўқиган,зиёли аёл бўлгани сабабми, унинг суҳбати йигитнинг кўнглига  ёқарди. Элёр ўйлаб-ўйлаб аниқ қарорга келди. Энди нима қилиб бўлса-да, бу номсиз муносабатга нуқта қўйиши керак. Бунақа кетаверса, ҳар иккисининг ҳам оиласи бузилиб кетиши мумкин.         Кафеда одам жуда сийрак,аниқроғи ёшгина йигитчадан бошқа ҳеч ким йўқ экан. Иккиси стол атрофида бир-бирига рўбару ўтиришаркан,ўз хаёллари билан банд эдилар. Жимликни биринчи бўлиб, Элёр бузди. У  маҳзун хаёлларидан чиқишни мақсад қилгандай қувноқ овозда- “Хўш,нима еймиз Шаҳодатхон?”-деб сўради. Чунки улар ўтирган столга официант яқинлашаётганди.      -Мен ҳеч нарса емайман,-деди Шаҳодат жилмайишга ҳаракат қилиб.-Ўзи умуман... мен сиз билан гаплашиб олмоқчи эдим.       -Албатта гаплашамиз,- деди Элёр ҳам  унга жилмайиб қараркан.-Қаранг,тушлик вақти  ҳам яқинлашди.  Икки  сихдан кабоб айтай,битта шампан виноси билан.Яна салат дегандай. Ахир...эртага байрам-ку.       Жувон  “Шампан виноси керакмас”,деб рад этишга уринса-да Элёр ўз билганидан қолмади.”Ахир 8-март ҳар кун келмайди-ку,сизни табриклагим келди.Илтимос,йўқ деманг.”-деди у қатъий оҳангда. Шаҳодат унинг қарори ўзгармаслигини билиб,охири индамади .”Яхши бўлди,-ўзича ўйлади у.-Ҳозир шу баҳонада унга юрагимдаги барча гапларимни тўкиб соламан,Бундай давом этиши мумкин эмас.Энди менга телефон қилмаслиги лозимлигини тушунтираман”.......

Кўнгилнинг бир кўчаси. Шаҳодат   бозорга кириб бораркан,кўнгли қандайдир хижил тортди. ”Илоҳо, уни кўрмайин-да. Кошки бугун савдога чиқмаган бўлсайди." Аёлнинг ҳозир кўнглига қил ҳам сиғмас,кайфияти қандайдир тушкун эди. Аммо тижорат кайфиятни тушунармиди? Аслида Шаҳодат бугун бозорга ҳам келмоқчи эмасди-ю, ўтган гал келтирган молларининг пулларини териб олмаса бўлмайди-да. Чунки    янги мол келтириш учун пул  керак.        Ёш жувон  ўзи мол тарқатган дўконлардан пулларини йиғиштириб оларкан, бирданига эртага 8-март байрами эканлиги ёдига тушди. ”Эртага байрам бўлса, ҳаммани табриклаб кейин йўлга чиқарман ”-ўзича ўйланди у. Бозор расталари-ю, дўконлар оралаб онаси, янгаси, қайнонаси, сингилларига совғалар танлади. Ҳатто болаларининг ўқитувчиларини ҳам унутмади.”Тавба, бир йил олдин  бировга  совға олишдан олдин қанча ўйланардим. Ўзига шукур, мана бугун кимгадир ҳадя сотиб олиш менга муаммо эмас”. Шу  хаёл бир зумда кайфиятини кўтарди.        Шаҳодат   бозордан чиқиб, катта йўлни кесиб ўтди-ю. орқасидан кимдир изма-из келаётганини  пайқаб орқасига ўгирилди. Ва... Уни кўрди. Рўпарасида у  кўришни истамаган инсон- Элёр дардли нигоҳларини   жувоннинг  чеҳрасига қадаганча   турарди.       -Ҳа,нега мени орқамдан келяпсиз? Тинчликми?-деди Шаҳодат бироз  асабий  товушда. -Узр, Шаҳодатхон. Ассаломуалайкум. Сизни бозордан чиқиб кетаётганингизни кўриб қолдиму,:югурдим ортингиздан. Сизга бир оғиз гапим бор эди ,-деди Элёр қандайдир ҳаяжонли овозда.-Қолаверса, эртага байрам. Мумкин бўлса бир жойда ўтириб, бирпас  суҳбатлашсак.     -Одамлар нима дейди? Бирга ўтириш ноқулай-ку, деди  жувон алланечук тараддудланиб.     -Нима дерди одамлар? Биз тижоратчимиз. Бирга  савдо қиламиз. Тушунишади, деди Элёр ишончсизроқ  оҳангда чайналиб.-Кўп ўтирмаймиз,ярим соатгина  вақтингизни оламан.         Шаҳодат бироз ўйланиб,турди-да,унга эргашди. Йўлнинг нариги бетидаги кафега киргунча, унинг хаёлидан ўзининг ҳаёти ўтди. ”Мен нима қиляпман?Ахир бу ишим нотуғри-ку,-ўзича ўйлади у.-Нима бўлсаям менинг ҳам унинг ҳам  оиламиз бор... Аммо бу ишни ҳозир қилишим керак... Кейин кеч бўлиши мумкин.”         ..У педагогика коллежини тугатиб, институтга ўқишга кирди.2 курсга ўтган вақтида   ота-онасининг қистови билан қариндошига, тўғрироғи аммасининг ўғлига турмушга чиқди. Эри Низомжон  қурилиш коллежини битирган бўлса-да, бирор жойда ёлчитиб ишлолмади. Бу орада ёш оилада бир қиз ва бир ўғил  фарзанд дунёга келди. Низомжон ўртоқларига қўшилиб, Россияга ишга борди-ю, аммо  у ёқдаям иши юришмади.Бу ҳам етмагандай, ичишга,маишатбозликка ўрганди.           Унинг ота-онаси ўғилларини инсофга чақиравериб чарчашди. Бу орада Шаҳодат амаллаб институтни тугатиб олди. Қайнона бўлса,   Низомжоннинг укасига келин қилиш лозимлигини баҳона қилди-ю, уларни қурилиши битмаган ҳовлига чиқариб юборди.        Аммасининг бу иши мактабда бошланғич синфларга дарс берадиган Шаҳодат учун    яхшигина сабоқ бўлди. Ҳал қурилиши битмаган ҳовлисига қараб, Шаҳодат аниқ қарорга келди. У тижорат қилади.Жувон эри  Низомжон билан жиддий гаплашиб олди-да, уйдаги молларни сотишга кўндирди. Жувоннинг  ҳомиладорлик таътили пулларига сотиб олинган сигир бузоғи билан сотиладиган бўлди.        Шаҳодат молларнинг пулини олиб,бозорга чиқиб кетди аввал бозорни яхшилаб ўрганиб, қандай мол кетишини чамалади.  Аввал бир-иккита тижоратчи аёлларга қўшилиб, қўшни вилоят бозорларидан болалар  кийим-кечаги, атир-упа келтириб, савдогарларга топшириб юрди. Бошида иши унча юришмаган бўлса-да,кейин бирданига омади келди. Тижоратда таниш-билишлар орттирди. Ҳалол ишлашга ҳаракат қилди. Бунинг натижасида савдо ишлари яхшиланиб,  телевизору, видеоплейерлар ҳам олиб келадиган бўлди. Топган фойдаси кўпайиб,қурилиши чала бўлган ҳовлини таъмирлаб, чиройли қилиб қўйди. Шаҳодат мактабдаги ишини ҳам ташлаб қўймади. Камроқ соатда бўлса ҳам ишлаб юраверди.......