ru
Feedback
📚 Ibratli Hikoyalar 📚

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Открыть в Telegram

Хаётий ва Ибратли ҳикоялар... Хикматлар хазинаси... Инсон такдирини аччик синовлари... Hamkorlik va reklama uchun 👇👇 @Bronzam . . . . . .

Больше

📈 Аналитический обзор Telegram-канала 📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Канал 📚 Ibratli Hikoyalar 📚 (@ibratli_sozlar) языкового сегмента Узбекский является активным участником. Сейчас сообщество объединяет 20 746 подписчиков, занимая 3 817 место в категории Религия и духовность и 3 872 место в регионе Узбекистан.

📊 Показатели аудитории и динамика

С момента создания невідомо проект демонстрирует стремительный рост, собрав аудиторию из 20 746 подписчиков.

Согласно последним данным от 04 июля, 2026, канал показывает стабильную активность. За последние 30 дней изменение числа участников составило -559, а за последние 24 часа — -25, при этом общий охват остаётся высоким.

  • Статус верификации: Не верифицирован
  • Уровень вовлечённости (ER): Средний показатель вовлечённости аудитории составляет 12.30%. В первые 24 часа после публикации контент обычно набирает 8.18% реакций от общего числа подписчиков.
  • Охват публикаций: В среднем каждый пост получает 2 554 просмотров. В течение первых суток публикация набирает 1 698 просмотров.
  • Реакции и взаимодействия: Аудитория активно поддерживает контент: среднее количество реакций на один пост — 21.

📝 Описание и контентная политика

Автор описывает ресурс как площадку для выражения субъективного мнения:
Хаётий ва Ибратли ҳикоялар... Хикматлар хазинаси... Инсон такдирини аччик синовлари... Hamkorlik va reklama uchun 👇👇 @Bronzam . . . . . .

Благодаря высокой частоте обновлений (последние данные получены 05 июля, 2026) канал поддерживает актуальность и высокий уровень охвата публикаций. Аналитика показывает, что аудитория активно взаимодействует с контентом, что делает его важной точкой влияния в категории Религия и духовность.

20 746
Подписчики
-2524 часа
-2017 дней
-55930 день
Архив постов
Мен кечирмасам... — Тур, ўғлим, отлан! — Қаёққа, бобо? — Султон амакинг ётиб қолибди. “Қалайсиз?” деб келайлик! — Хато эшитмадимми, бобо? Султон амакинг, дедингизми? — Йўқ, тўғри эшитдинг, тез отлан! Дониёр ҳайрон бўлиб қолди. Ахир, Султон амаки уларга қон қариндош бўлса-да, бегоналар қилмаган ёмонликни қилган-ку. Дўконда камомад қилиб, қамалиб кетай деб турганида Дониёрнинг мана шу бобоси бола-чақаси ичиб-еб ўтирган мол-қўйларини сотиб, пулини икки қўллаб элтиб берган. Кимлардир: — Жигарчилик ўз йўлига, Султоннинг озми кўпми қирриқлиги бор. Уч-тўртта одам гувоҳларида тилхат-пилхат қилдириб қўй, — деганларга: — Ҳозир шу гапни айтсам, уят бўлади. Ўзи қил устида турибди, — деб кўнмайди. Вақти келиб, Султоннинг ишлари юришиб кетганида, у қарзидан тонади. Тўғрироғи, Камол сотган туёқларнинг илдизи менинг ота-бобомга бориб туташади. Ўша мол-қўйларда менинг ҳам ҳаққим бўлгани учун менга берган, — деб туриб олади. Камол мерган ниҳоятда аччиқланади, этак силкиб чиқиб кетади. Шундан бери ўртадаги жигарлик ришталари узилган эди. Дониёр ҳайронлиги тарқамай бобосига эргашади. “Керак бўлса, ўзлари ёрилар...”, дейди... Султоннинг ранги кетиб қолган, бир аҳволда ётарди. Унинг қувониб кетгани овозларидан билинди. — Хотин, чой... Қўй сўйиб чақирсанг ҳам келмайдиган меҳмон келди, — дейди... На у, на Камол мерган қарздан гап очадилар. Фақат дарвозадан чиққач, орқаларидан хотини тугунча кўтариб чиқади. — Ҳозирча боримиз — шу... Илтимос, олинг... Ўзлари беролмайдилар, аммо ичлари куйиб ётибди... Хом сут эмган бандамиз-да... - дейди аёл. Камол мерган тугунчакни олиб, яна қайтариб узатади. — Бу меники бўлди. Кўрдингиз-а, олдим. Энди беряпман, Султоннинг муолажасига ишлатинг... Аёл йиғлаб дуо қилди. — Бобо, сизни тушунмадим, — дейди Дониёр. — Айбингиз бўлмасаям айбдордек бош эгиб бордик. Тағин она сутидек ҳаппо-ҳалол пулни олмадингиз... — Болам, мен Султон амакингникига бормасам, ўртадаги қариндошчилик ришталари узилиб қоларди. Мендан сўнг даданг ҳам, сен ҳам амакингнинг фарзандлари билан борди-келди қилмасдиларинг. Амакинг пулга хиёнат қилиб хато қилган бўлса, мен жигарчиликка хиёнат қилиб, ундан ҳам оғирроқ гуноҳга ботайми? Қариндошчилик ришталарини даврдан даврга олиб ўтиш, авлодларга қолдириб кетиш ҳам қарз.... КЕЛИННИНГ ЁТОҚХОНАСИ Ассалому алайкум! Эрнинг қариндошлари яъни ота онаси ва укаси келин уй ишларини қилиб юрганда унинг ётоқхонасига кириши мумкинми? Ахир ётоқхонада кишилар кўзидан беркитиладиган кийимлар ва буюмлар бўладику. Эрнинг укаси уйланиш ёшида, лекин ёш келиннинг рухсатисиз кундузлари кириб уларнинг жойида ухлаши жоизми? ЖАВОБ: – Ва алайкум ассалом! Аёл кишининг уйига уларни ташқаридан қараши ҳам жоиз эмас. Валлоҳу аълам! «Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати.

ФАРЗАНДИНГИЗ ТЕЛЕВИЗОРГА АЙЛАНИБ ҚОЛИШНИ ОРЗУ ҚИЛМАЯПТИМИ? (таъсирли хикоя) Мактаб. Бошланғич синф ўқувчиларига дарс бўляпти. Ўқитувчи болаларга “Оллоҳдан ўзингиз учун нима сўраган бўлардингиз?” деган мавзуда иншо ёзиш ҳақида топшириқ берди. Ҳамма вазифани бажаришга киришди… Кечқурун уйда ёзма ишларни текшираркан, бир иншо ўқитувчининг диққатини тортди. Уни ўқиркан, юрак-бағри қон бўлди, кўзларидан дув-дув ёш тўкилди. Шу вақтда хонага эри кириб келди, аёлининг йиғлаётганини кўриб ҳайрон бўлди ва сўради: — Нима бўлди, тинчликми? Аёл: — Ўқинг, — дея унга қўлидаги иншони узатди. Иншо шундай ёзилганди: “Парвардигорим, бугун Сендан бир нарсани ёлвориб сўрамоқчиман — мени телевизорга айлантириб қўйгин. Ҳа, худди шундай, уйимиздаги телевизорнинг ўрнини эгаллашни истайман. Мен ҳам уйда алоҳида жойга эга бўлиб, оиламизни ўз атрофимда жам бўлишини хоҳлайман. Гапираётганимда гапларимни бўлишмасин, аҳамиятсиз нарсаларни гапирмаслигимга ишонишсин, диққат-эътибор марказида бўлишни истайман. Агар мени телевизорга айлантириб қўйсанг, дадам ишдан чарчаб келсалар ҳам, “Мен чарчаганман” демасдан, менинг ёнимда бўлардилар. Агар мени телевизорга айлантириб қўйсанг, онам хафа бўлиб, ёлғиз қолганларида ҳам мени эътиборсиз қолдирмасдилар. Қанийди, ота-онам ҳамма нарсани ташлаб, ҳар куни озгина вақт бўлса ҳам мен билан бирга бўлишса… Парвардигорим, балким кўп нарса сўрагандирман, лекин чин дилдан ўтинаман: илтимос, мени телевизорга айлантириб қўй!…” Ўқитувчининг эри бу ёзма ишни ўқиб бўлиб, ҳайқириб юборди: “Даҳшатнинг ўзи бу! Бечора бола! Қандай ота-она экан-а улар? Одам деган ҳам шунчалик бўладими?” Ўқитувчи аёл ёш тўла кўзларини эрига қадаб, маҳзун жавоб берди: — Бу иншони бизнинг ўғлимиз ёзибди….

Эркакнинг ҳам кўнгли нозик! Маълумки эркак киши ишлагани сабабли, кўчада, ишхонада гўзал ва кўркам аёлларга кўп кўзи тушади. Баъзилари билан иш юзасидан мулоқотда ҳам бўлади. Албатта, уларга нисбатан ҳаваси бўлади, бу табиий. Чунки уйида аёли бундай юрмайди, у уй ташвишлари билан ўралашган, ўзига қарамаган бўлади. Эр рафиқасини беихтиёр кўчадаги аёллар билан таққослайди. Ва афсуски, мойиллик тарозуси ўшалар томонига оға бошлайди. Сабаби кундай равшан: улар ташқи қиёфаларига қараган, жозибали, хушмуомала. Бу ҳислатлар эса аёлида турли сабабларга кўра оқсайди. Эр бу тафоввутга кўз юмиши, кези келганда аёлини тушуниши мумкин. Лекин, бу узоқ давом этмайди. Вақт ўтган сари эркакнинг кўнглида безанган, хушбўй атир-упа сепган аёлларга нисбатан мойиллиги ошиб боради. Уйдаги жуфти ҳалолига бўлган муносабати ўзгариб боради, уни суймайдиган, ширин сўзларни айтмайдиган, кўнгли билан ҳисоблашмайдиган ва қўрс бўлиб боради. Чунки, эр ўзи истаган гўзалликни, назокат ва латофатни уйидан топа олмайди. “Эркаклар кўзи билан севади” деган гап бежиз айтилмаган. Модомики шундай экан, аёлларимиз, уй бекаларимиз уй ишларидан вақт орттириб, озгина бўлса ҳам ўзларига қарашлари лозим, тўғрироғи шарт! Биз аёллар, яна бир нарсани унутмаслигимиз лозим. Эътибор, муносабат борасида эркакнинг ҳам кўнгли нозик бўлади. Аёл киши нафақат ташқи кўриниши, балки оқилалиги, гўзал хулқи билан ҳам эрни оилага боғлаб турмоғи лозим. Бунинг учун у эркакнинг яхши ва оғир кунида яқин дардкаши, маслаҳатчиси бўлмоғи керак. Сабр-чидамга даъват қилиб, тушкунликдан чиқиши учун кўнглини кўтарадиган гапларни айтиб, янада иродалироқ бўлишга ундаши керак. Шу йўл билан аёл ўз эрининг яқин кишиси бўлиб, уйдаги барча юмушларни тартибга солиб туради. Ҳаттоки эрининг иш юзасидан бажармоқчи бўлган ишларига ҳурмат билан қараб, ваъда ва учрашувларини ўз вақтида ўтказишига ёрдам бериб турса, эрини янада уйига боғлайди. Чунки бундай оқила, доно аёли бор ҳар қандай эркак ўз уйида роҳат-фароғат топади, ҳузур кўради. Лекин барча нарса меъёрида бўлгани каби, аёл киши эрининг ҳар бир катта-кичик, арзиган-арзимаган юмушларига ҳам аралашавериши яхши эмас, ҳар бир инсоннинг ўз эрки ва фақат ўзига ҳос юмуши бўлгани каби, ҳар бир эрнинг эрки ва ўз иши борлигини унутмаслик лозим. Оилада эрнинг бош бўлиши, унга итоат қилиш, шарқ аёллари учун ёзилмаган қонундир. Бунда эрга итоатликни хору-зорлик, мутелик, ўзини пастга уриш деб тушуниш ва қабул қилиш мутлақо нотўғри. Бундай фикрлаган аёллар эрининг гапини тан олмай, оилада тушунмовчилик келтириб чиқарадилар. Шошқалоқлик, тез аччиқланиш, талашиб-тортишиш, тирноқ остидан кир қидириш ва ўзгаларга ўхшаб ҳаёт кечиришни эрдан талаб қилиш каби ишлар аёл кишига ҳеч қачон обрў келтирмаган. Бундай манманликлар оилани бузилишига олиб келиши аниқ.

🌙🍃🌹РАМАЗОН ОЙИ МУБОРАК БЎЛСИН АЗИЗЛАР! Қалбимиз тўрида иймон порласин Мусулмон халқини Аллоҳ асрасин Бу ғариб қалбимиз нурларга тўлсин РАМАЗОН ойи муборак бўлсин! Яратган Роббимга ҳамду санолар, Унинг Расулига бўлсин дуолар. Исму амалингиз Жаннатда турсин, РАМАЗОН ойи муборак бўлсин! 🌙🌹🎊РАМАЗОННИНГ ИЛК КУНИ МУБОРАК БЎЛСИН!!!🤲 ✨ Аллоҳнинг саломи ✨ Пайғамбар ﷺнинг дуолари ✨ Қуръоннинг нури ✨ Рамазоннинг таровати кун давомида сиз билан бўлсин!

АССАЛОМУ АЛАЙКУМ ✨ Рамазон ойининг биринчи тонги муборак бўлсин! Бугунги муборак кунингизни Аллоҳ таоло савобли амалларга тўла қилсин. Сизларга сабр, сиҳат-саломатлик, оилавий бахт тилаб қоламиз! 🤲👇 Жаннатда ёнингизда бўлишини истаган яқинларингизга улашинг

✨🌙Хайрли тун дилга якин, яхши инсонларим!🌙✨ ✨🌙 Умримизнинг яна бир кайтарилмас сахифаси якунланиб бормокда окшом хайрли бу
✨🌙Хайрли тун дилга якин, яхши инсонларим!🌙✨ ✨🌙 Умримизнинг яна бир кайтарилмас сахифаси якунланиб бормокда окшом хайрли булсин! ✨🌙Омонат дунёда омон булинг! ✨🌙Аллохим хар бир килаётган хайрли ишингиздан, босган хар бир кадамингиздан рози булсин. ✨🌙Жисмингизга соглик, калб оламингизга хотиржамлик тилаймиз!

— Мана, унинг ажали, — деди биринчи кўланка иккинчисига ишора қилиб. — Худди шундай, — деди иккинчи кўланка, — эрингиз уддалай олмайди беморнинг ҳаётини сақлаб қолишни. Аммо беморнинг эри ичиб олиб, маст, ўзини билмайдиган аҳволда етиб келган. Ҳозир биринчи қаватда. У эрингизни айбдор қилади. Бошига гулдон билан уради. Шунда эрингиз… — Бас, етар! Саиданинг овозидан бутун шифохона ларзага келгандек бўлди гўё. Аллакимлар палаталарнинг эшиги, аллакимлар дераза олдида турганча, яна аллакимлар йўлакда кетаётиб, бир зумга тўхтаганча Саидага тикилиб қолишди. Улар битта нарсага ҳайрон эди. Нега Саида Ҳамзаевна ўзи билан ўзи гаплашиб, ўзига-ўзи бақиряпти? Ахир ёнида ҳеч ким йўқ-ку. Саиданинг эса онги, ҳатто оёқлари ҳам ўзига бўйсунмаётган эди. Югурганча зина томонга кетди. Унинг мақсади аниқ, операция қилинаётган беморнинг эрини ичкарига қўймасликни қўриқчиларга тайинламоқчи эди. У шошиб қолганди. Азбаройи шошганидан битта нарсага ойдинлик киритишни унутганди. У биринчи кўланканинг, иккинчи кўланканинг ташрифини билди, эшитди. Аммо учинчи ўлим фариштаси нега келганини сўраш… У тинмай чопар, зинагача бўлган масофа эса аксига олиб сира камаймасди. Ниҳоят, етиб ҳам келди. Зинапоянинг тутқичига қўлини қўйиб, пастга тушмоқчи эди. Кутилмаганда зинанинг энг юқори поғонасида ётган целлофан пакетнинг қўл ушлаш жойига оёғи кириб кетди-ю, этигининг пошнасини ушлаб қолди. Саиданинг оёқлари шу йўсин чалишиб, вазни оғирлик қилгани боис гавдаси тезлик билан пастга энди. Зинанинг тутқичини ушлаб олган қўлларини ерга тирашга улгурмади. У боши билан тушди. Сониялар ичида у илк бор ўлим ҳиссини туйди. Боядан бери жим турган учинчи фаришта оҳиста қадамлар билан зинапоя томон яқинлашиб келарди…

Ажал чорлови... «Қаерданам фол очтирдим ўзи? Шунақаям совуқ гап бўладими?» Хавотир сабабми, қўрқув сабабми, Саида ҳалиям бироз қалтираётганини ҳис қилди. «Тавба қилдим, тавба қилдим», деб қўйди ичида. Унинг қўрқуви бежизга эмасди. Эрталаб уйдан вақтлироқ чиққанди. «Бозорга тушиб чиқақолай», деди вақт ўтказиш учун. Сўнг бозордан чиқаётганида фолбин а±л унга зулукдай ёпишиб олди: — Фол кўриб қўяй, фол кўриб қўяй, она қизим. Негадир фолга умуман ишонмайдиган Саида бугун рози бўлди. Озиб-ёзиб бир марта фол очтирди. Аммо… Фалокатни айтди фолбин. Эри билан ҳам, ўзи билан ҳам содир бўладиган мудҳиш фалокат ҳақида айтди. Саиданинг жаҳли чиқиб кетди. Фолбинни уриша-уриша ундан узоқлашди. Автобусга чиқаркан, хаёлга берилди. «Одамларга ҳам ҳайронсан. Фолга ишонишади. Аслини олганда, ким ҳам тақдирни олдиндан кўра оларди? Мабодо шундай бўлган тақдирда ҳам, унда одамлар келажакни кўра олса, уни ўзлари истагандек ўзгартиришга уринишмасмиди? Йўқ, фолбинлар валдирайверади. Аҳмоқ қилиб, пулингни олиш учун психологик ҳужум қилишади. Руҳиятингни синдирадиган, сени бўшаштириб, унга ишонишга, таянишга мажбур бўладиган гапларни ўйлаб топишади. Бундай бўлиши мумкин эмас! У алдаяпти. Эримга ҳам, менга ҳам ҳеч нарса бўлмайди. Тақдирни олдиндан кўриб бўлмайди. Уни биз ўзгартиролмаймиз», дея ўйларкан, аёл шифохонага етиб келганини ҳам сезмади… Саида эрига бу ҳақда ҳеч нарса демади. Бемаъни гаплар билан кайфиятини туширишни истамади. Ҳаммасини унутиб, ишига берилди. Бирпас дам олмоқчи бўлиб, хонасига кирганида ҳар кун ўқиётган китобини қўлига олди. «Инсон тақдирни ўзгартира олмайди, мабодо келажакни кўра олган тақдирда ҳам уни ўзгартираман, деб, аслида, ўша томонга буриб юборади». «Одамлар ўлимидан олдин ўлим фаришталарини кўради». Табиатан синоатга ўч Саидага китобдаги бу жумлалар ажабтовур туйилди, шекилли, тагига чизди. Давом эттираман, деган ўй билан ўша варақни букиб, китоб жавонига қўйди. Сўнг соатга қаради. Беморлардан хабар оладиган пайт бўлибди. Секин ўрнидан туриб, йўлакка чиқди. Одам сийрак эди. У кўз қири билан пештоқига «Операция хонаси» деб ёзиб қўйилган хонани кузатди. Сўнг Саида операция қандай кетаётгани билан қизиқди. Бежизга эмас, албатта. Биринчидан, шифокорлик бурчи, иккинчидан, бу операцияни эри олиб боряпти. Ҳамма ўз иши билан овора эди. Ана, битта ҳамшира укол-дорилар солинган ғилдиракли столни итариб кетяпти. Навбатчи алланималарни дафтарга тушириш билан банд. Яна битта ҳамшира эса беморгами ёки бирорта беморнинг яқинигами, хуллас, нималарнидир тушунтириш билан машғул. Саиданинг диққатини ўриндиқда ўтирган учта одам тортди. Ўшалар томон яқинлашди. Аммо кутилмаганда унда ногаҳоний ўзгаришлар содир бўла бошлади. Негадир ўзини бошқача сезди. Нафаси қайтиб, қулоғи битди. Кўз олди ҳам бироз хиралашгандай бўлди. Устига-устак, у турган жой билан фойедаги ўриндиқнинг ораси гарчи ўттиз метрдан ошмаса-да, аммо уни босиб ўтиш худди асрларга чўзилиб кетгандек, бир зумда чарчаб, ҳаллослаб қолди. Бироз нафасини ростлаб олиш мақсадида гавдасини деворга суяди. Бояги учта одам эса ўрнидан туриб, унга яқинлашди. Саида бошини хиёл кўтариб, уларга қаради. Қаради-ю, тош қотди. Бояги учта кимса кўланка эди. Ҳа, кўланка, бирортасининг ҳам юзи кўринмасди. Қўрқувдан ранги докадек оқариб кетган Саиданинг тили зўрға калимага айланиб: — Сизлар кимсизлар? — дея олди, холос. — Ўлим фаришталари! — деди кўланкаларнинг биттаси. Саида гарангсираб қолди. Кўзларини катта-катта очганча уларга бақрайиб қаради. Бақирмоқчи ҳам бўлди-ю, аммо негадир овози чиқмади. Хаёлига бирдан эрталаб фолбиннинг айтган гаплари келди. Энди вужудини қўрқув буткул қамраб олди. — К-к-ким?! — Ўлим фаришталари. Омонатини топшириши керак бўлганларни йўқлаб келдик. «Мендан нима хоҳлашяпти? Мен ҳам ўламанми? Йўқса, нега кўзимга кўринишяпти?» деган саволлар миясига яшиндек урилди Саиданинг. — С-сиз кимсиз? — гапираётган биринчи кўланкага тикилди у. — Беморни олиб кетгани келдим. Эрингиз операция қилаётган беморнинг омонатини… — У… ўладими? — Ҳа. Эрингиз ҳам. — Нималар деяпсиз, эрим нега ўлади?....

❤️❤️❤️❤️❤️ ❤️❤️❤️❤️❤️❤️❤️ ✨✨✨ VAQT KELDI! O‘ZINGIZNI O‘ZGARTIRISHNI BUGUN BOSHLANG 👉 bu kurs aynan siz uchun! 🥗 To‘g‘ri ovqatlanish orqali sog‘lom ozish Biz bilan siz: ✅ och qolmaysiz ✅ organizmga zarar yetkazmaysiz ✅ metabolizmni to‘g‘ri yo‘lga qo‘yasiz ✅ 1 oyda 4 kg dan 16 kg gacha ozish imkoniga ega bo‘lasiz Bu oddiy kurs emas ❌ Bu — real natijaga olib keladigan tizim 💪 📢 Sizni kutadi: 🔴 kundalik nazorat 🔴 tushunarli ovqatlanish rejasi 🔴 motivatsiya va qo‘llab-quvvatlash 🔴 intizom + natija 💰 Kurs narxlari (hamyonbop): 1) OY 50 MING 2) OY 100 MING 3) OY 150 MING https//t.me/SOGLOM_1_OZISH https//t.me/SOGLOM_1_OZISH https//t.me/SOGLOM_1_OZISH https//t.me/SOGLOM_1_OZISH koʻk yozuvni bosing kirasiz guruhga TEZ GURUHGA KIRING HOZIR OCHADI 🔴🔴🔴🔴🔴🔴🔴🔴🔴

▪️Ақлнинг гўзаллиги — Фикр билан; ▪️Руҳнинг гўзаллиги — Шукур билан; ▪️Тилнинг гўзаллиги — Сукут билан; ▪️Қалбнинг гўзаллиги
▪️Ақлнинг гўзаллиги — Фикр билан; ▪️Руҳнинг гўзаллиги — Шукур билан; ▪️Тилнинг гўзаллиги — Сукут билан; ▪️Қалбнинг гўзаллиги — Зикр билан; ▪️Ҳолатнинг гўзаллиги — Ҳидоятда бўлиш билан; ▪️Сўзнинг гўзаллиги — Ростгўйлик билан; Аллоҳ барчамизни ушбу гўзал сифатлар билан зийнатласин!

ФОЛБИНГА ИШОНГАН ЛАҚМАЛАР Яқинда бир табиб акамиз оддий ҳикояни, бўлган воқеани сўзлаб бердилар. Уларнинг олдига бир йигит келибди. Бозорда юрганида одамлар ҳазиллашиб йигитни табибнинг олдига жўнатишган экан. Акамиз: Хўш, келинг, қандай мақсад ила келдингиз, деса, ҳалиги йигит: Амакимни ўлдириб беринг, дебди. Табибнинг ҳайронлиги ошибди: «Ия, Ким айтди сизга мени одам ўлдиради», Йигит: «Йўқ нотўғри тушуниб қолдингиз, шекилли, мен амакимни иссиқ совуқ қилиб беринг» демоқчи эдим, деган сўзни айтибди. Кейин маълум бўлишича, табибнинг олдига келиб қолган йигит бир неча кундан бери амакиси билан жанжаллашиб юрган экан. Бунга сабаб албатта узоқ маҳаллада яшовчи фолбин хотин бўлганди. Табиб акамиз кўпни кўрган, бу соҳада катта фириб ишлари бўлиб туришини билгани боис, йигитга бўлган воқеани ипидан игнасигача тушунтирган бўлди. Ҳақиқатан ҳам воқеа аслида шундай ривож олганлиги маълум бўлди кейинроқ. Демак, тингланг, жуда ҳам оддий воқеани: Йигит адашиб, фолбиннинг олдига боради. Эртанги кунини билмоқ ниятида. Фолбин эса тайёр гўшт келганидан фойдаланиб, йигитнинг яшаш жойини яхшилаб билиб олади. Амакиси билан яшаётган йигит чиқиб кетаётганда фолбиндан «дарвозаси остонасига бир дам солинган суякни кўмиб қўйиш» вазифасини олади. Йигит бориб шу ишни қилади. Кейин фолбиннинг одамлари йигит яшайдиган хонадонга бориб, амакиси ва хотини тезлик ила фол очдириш зарурлигини уқтиришади. Ҳеч нарсадан бехабар фолбин шошилинч етиб келган амакини ҳайратга солади. Чунки у умуман нотаниш хонадон ҳақида ишонарли фол очарди: «Сизнинг уйингизда бир йигит юрар экан-а, - дейди охирги юришга ўтган фолбин, - ўша йигит ўлиб кетган акангизнинг ўғли бўлади, фалон-фалон жойда ишлайди, яқинда уйланмоқчи бўлиб юрибди. У сизнинг ўлимингизни истаб, ҳар хил ишларга қўл урган». Мана шу ерда амаки сапчиб тушади: Бўлмаган гап, жияним тупа-тузук йигит, унинг қўлидан бу иш келмайди. Хўп майли, - дейди фолбин, - бориб унда дарвоза остига кўмиб қўйган суякларини бир очиб кўринг... Амаки лаққа тушади-қўяди, чунки эътиқодсиз одам бундай пайтда бошқа чора топа олмайди ҳам. Бир-бирига билдирмасдан бир фолбиннинг олдига келган амаки жиян камида миллион сўмлик ҳаражат қилиб қўйишади. Охир-оқибат, фолбин бита мижозидан воз кечади. Яъни йигитдан. Шунинг учун амакисини ўлдиришга шай турган йигит бошқа фолбин қидириб, табиб акамизнинг олдига келиб қолади. Масала ойдинлашгандан сўнг, йигит уйига қайтди. Амакисига бўлган воқеани сўзлаб берган эди, хонадон соҳиблари ҳақиқатан ҳам фолбиннинг тузоғига илинганликларини билишди. Ҳаммасини яхшилаб ўйлаб кўришди ва жуда ҳам тубан ҳолатга тушиб қолганликларини англаб етишди. Яхшиямки, Аллоҳнинг хоҳиши билан йигит иймон-эътиқодли табиб уйига бориб қолган эди, акс ҳолда... ХУЛОСА: Фолбинларнинг олдига борган кишилар турли мақсад билан боришади, уларнинг аксари келажагини билишга қизиқади. Аммо оддий бир фаросат билан ўйлаб кўришмайдики, бораётган жойларида ўтирган одам худди мен каби бир одам, агар фолбин бўлиб, келажакни билса, нима учун турли конларни топиб, лотореяларни ўйнаб бойиб кетмаган. Нима учун камбағал ва хор бўлиб яшамоқда. Ғайбни биладиган одамга ярашадими бу ҳолат? деб ўйлаб ҳам кўрилмагани аламли ҳолат.

♥️♥️♥️♥️♥️♥️♥️♥️♥️♥️♥️ 🥰 𝗦𝗛𝗜𝗥𝗜𝗡 𝗧𝗔𝗢𝗠𝗟𝗔𝗥 𝗧𝗔𝗬𝗬𝗢𝗥𝗟𝗔𝗕 𝗥𝗔𝗠𝗔𝗭𝗢𝗡 𝗢𝗬𝗜𝗗𝗔 𝗢𝗜𝗟𝗔𝗡𝗚𝗜𝗭𝗡𝗜 𝗛𝗨𝗥𝗦𝗔𝗡𝗗 𝗤𝗜𝗟𝗜𝗦𝗛𝗡𝗜 𝗫𝗢𝗫𝗟𝗔𝗬𝗦𝗜𝗭𝗠𝗜❔ 𝗨𝗡𝗗𝗔𝗬 𝗕𝗢'𝗟𝗦𝗔 𝗦𝗜𝗭𝗟𝗔𝗥𝗚𝗔 𝗣𝗔𝗭𝗔𝗡𝗗𝗔 𝗕𝗘𝗞𝗔𝗟𝗔𝗥 𝗞𝗔𝗡𝗔𝗟𝗜𝗡𝗜 𝗧𝗔𝗩𝗦𝗜𝗬𝗔 𝗘𝗧𝗔𝗠𝗔𝗡✅ 𝗞𝗔𝗡𝗔𝗟𝗗𝗔 𝗘𝗡𝗚 𝗜𝗦𝗛𝗢𝗡𝗖𝗛𝗟𝗜 𝗧𝗘𝗭 𝗩𝗔 𝗢𝗦𝗢𝗡 𝗧𝗔𝗬𝗬𝗢𝗥𝗟𝗔𝗡𝗔𝗗𝗜𝗚𝗢𝗡 𝗡𝗢 𝗢𝗗𝗔𝗧𝗜𝗬 𝗧𝗔𝗢𝗠𝗟𝗔𝗥 🥘🍜 𝗣𝗜𝗦𝗛𝗜𝗥𝗜𝗤𝗟𝗔𝗥 𝗩𝗔 𝗦𝗔𝗟𝗔𝗧𝗟𝗔𝗥 𝗥𝗘𝗧𝗦𝗘𝗣𝗧𝗟𝗔𝗥𝗜 𝗕𝗢𝗥 𝗘𝗞𝗔𝗡😍 𝗠𝗔𝗭𝗭𝗔𝗦𝗜 𝗢'𝗭𝗚𝗔𝗖𝗛𝗔 𝗥𝗘𝗧𝗦𝗣𝗧𝗟𝗔𝗥 𝗕𝗜𝗟𝗔𝗡 𝗬𝗔𝗤𝗜𝗡𝗟𝗔𝗥𝗜𝗡𝗚𝗜𝗭𝗡𝗜 𝗛𝗨𝗥𝗦𝗔𝗡𝗗 𝗤𝗜𝗟𝗜𝗡𝗚😙  ⬇️⬇️𝗞𝗔𝗡𝗔𝗟𝗚𝗔 𝗞𝗜𝗥𝗜𝗦𝗛⬇️⬇️ https://t.me/+n3e6m_mz0OphNDE6 https://t.me/+n3e6m_mz0OphNDE6 https://t.me/+n3e6m_mz0OphNDE6

КУТИЛМАГАН УЧРАШУВ БУЛГАН ВОКЕА. Бу вокеа 2000 йилнинг феврал ойида содир булган. Мен уша вактлар Тошкентда нон цехида ишлар эдим. Февраль ойининг урталарида Сурхондарё вилояти Жаркургон тумани Гулховуз махалласида яшовчи курсдошимиз Эркинжон Чориевнинг туйи белиланганди. Тошкентда яшаб ва ишлаётган курсдошлар ва дустлар туйга боришга шайландик. Туй бахона менинг тугилиб усган Салкин Сариосиёда мехмон булишни режалаштирдик. Шу ниятда жами 12 киши Тошкентнинг Отчопар бозори бекатидан Тошкент Жаркургон йуналиши буйича катновчи автобусга чикдик. Хамма хурсанд талабалик даври, мактаб даври умуман яхши дамларни эслаб кулиб яйраб утирибмиз. Автобус карйиб тулган 2 ё 3 жой колган. Автобус йулакчасини ёшлари 14 ё 15 атрофидаги бир бола тозаламокда, юк сумкаларини жойлаштирмокда. Мен бу йигитчани шофернинг угли булса керак деб уйладим. Нихоят автобус тулди. Охири буйи баланд озгин корачадан келган ёшлари 45 лардаги бир киши келиб утирди. Бутун автобусдагиларнинг нигохи бизда кулги хангома авжида. Охири келиб утирган одам халиги хизматдаги болакайни чакириб кулогига нимадир деди. Бироз гаплашгач халиги болакайни багрига босиб йиглай бошлади. Хамма хайрон. Барчамиз Жим кузата бошладик, вокелар ривожини. Улар анча сухбатлашгач саволга тутдик. Маълум булишича халиги одам исми Зариф ака Сариосиёдан экан устачилик бн шугулланаркан. Тошкентда ишлаб уйига Сариосиёга кайтмокчи булиб келганида Денов ва Сариосиё автобуслари кетиб колган совукда колмай деб, Жаркургон автобусига чикаман у ёги йул мошинда кетаман деб бизни автобусга чикибди. Угли Хамдамжон онасининг эътиборсизлиги ва угай отанинг жабр зулимидан кочиб Тошкентга келибди. Уч Турт кун иш ахтарибди, иш тополмагач совукда кийналиб уйига кайтишга мажбур булибди, пули йук шоферга ёрдам бериб боради эвазига шофер овкатини беради ва бепул олиб боради. Бироз сухбатдан сунг Зариф ака чунтагидан пул чикариб, шофернинг олдига бориб углининг йулкирасини тулиб уни ишдан озод килди. Зариф ака алимент тулаб келган аммо углини 10 йилдан буён курмаган экан. Сабаби собик аёли бошка турмуш курган, турли бахоналар бн болани курсатмаган. Иккинчи марта уйланган Зариф ака яна 2 угил ва 2 кизнинг отаси булган. Дунёнинг ишларини каранг, Худонинг мархаматини каранг, афтодахол холатидаги болани уз отаси бн учраштирди. Агар Зариф ака Сариосиё автобусга улгурганида углини курмасди. Лекин хамма ишга кодир Мехрибон Аллохим хамма вакт факирлар мазлумларга уз мархаматини курсатади. Каердадир автобус тухтаганида Зариф ака углига бошдан оёк сарпо килиб берди. Ошхонада энг тансик таомлар бн хушлади. .Хамдамжон мамнун автобус оинасидан узокларга термулиб, калбан худога шукрона айтиб , катта бойлик топгандай хаяжонда. Биз Зариф акадан кейинчалик нима киласиз деб сурадик; -хозир собик аёлимнинг олдига бораман бокса боксин булмаса узим бн олиб кетаман. Бир йил дан сунг паспорт олади, шундан сунг устачиликни ургатаман кейин уйлантираман деди. Бу жавобдан хаммамиз хурсанд булдик. Кунглимиз ёришди Хамдамжоннинг келажаги ишончли кулларда эканлигидан мамнун булдик. Шундан сунг Зариф ака Ангорда угиллари бн тушиб колдилар. Хаммамиз хомуш тортик. Олдинда Жаркургонда эса бизни дустлар дийдори кутар эди. Азиз дустлар мен бу вокеани каттарок формада Оила ва Жамият газетасида 2001 йил ноябр ойида чоп этганман. Хозир эса киска килиб баён этдим. Яратган хаммамизни ибодатда бардавом айлаб икки дуне саодатини насибимиз айласин. Ёзилган сана 2017 Рузи Низомий

🌙 Хуш келдинг Рамазон! Рамазон — бу фақатгина рўза тутиш емас, балки қалбни поклаш, сабр ва шукрни ҳис етиш, меҳр-оқибатни янада кучайтириш ойидир. Бу муборак ойга руҳиятингиз ва жисмингизни тайёрлашни бошланг! Яқинларингизни ҳам муборакбот етинг!

ОҚ ҚИЛДИМ, СЕНИ ОҚ ҚИЛДИМ СЕНДАЙ УҒЛИМ ЙУҚ МЕНИ... Хонадонда фарзанд тугилди. УГИЛ, хам бош фарзанд, хам бош невара. Хаммани ардогида бе каму куст катта була бошлади. Мактабни хам аъло бахоларга тугатди, укишга кирди. Дипломини олгач, ватан хизматига кетди.Бошида хат хабар келиб турди, кейин алока узилди. Бу орада ота она факат яхши хабар кутишиб, углини кутишарди. Икки йил хам утди, кунларнинг бирида хеч хабарсиз угил остонада турарди.....Якинлари билан шунчаки саломлашди, унинг кузларида мехр йук, ота онасига талпиниш, умуман олганда бефарк булиб колганди. Буни она сезди канча гапни айлантирмасин бир тузук гап ололмади. Орадан бир неча кун утиб, угил кулида чамадони билан кетмокчи эканлигини, бир рус кизни севиб колганини айтиб хайрлашди. Она тамом булди, уни канча орзу хаваслари бор эди. Яхши келинлар олиб, туйлар килмокчи эди.Угилчи? Томдан тараша тушгандай бундай деб турибди.«-Йук хеч каерга кетмайсан болам, йулингдан адашма, бизни уругда русларга уйланмаган, эл уруг олдида шарманда килма»деб ялинди ёлворди ахири угилини йулдан кайтарди, кайтардию бошида кандай кулфатлар борлигини онаизор хатто хаёлига хам келтирмасди... Айтганларидай кариндошга уйлантириб куйишди, аксига олиб келин хам яхши чикмади, жанжалкаш эди жуда. Бу хол йигитга яна зарба булди, уйида халоват йук, эру-хотин мисоли ит- мушук эди, бошида канча ажрашаман деб туриб олмасин йигит, онаси йул бермади. Бирин кетин турт фарзандли булди, аммо келинда узгариш йук уша жавраши, аламидан йигит хотинини калтаклашга ва ичишга ружу куйди.Хар куни ахвол шу ичиш, жанжал.Хотин хам болаларини олиб отасиникига кетиб колди. Ана шундай ичиб маст холда кириб келган йигит ота-онасини мана шундай бахтсиз булганлигида уларни айблади, огзидан нима гап чикаётганини узи хам билмасди, дарров томошабин хам купайди.Йигит узини билмасди, кузлари газабдан ёнарди.«-Углим бас кил шунча шарманда булганинг етмайдими?» деб гапи тугамасидан угил ота томон отилди ва ура бошлади.Ота бундай булишини кутмаганди куни кушни олдида обрусини туккан угилдан нафратланди, газабидан аклини йукотди«- ОК КИЛДИМ, СЕНИ ОК КИЛДИМ, СЕНДАЙ УГЛИМ ЙУК МЕНИ» деб юборди... Айтилган гап отилган ук. Шу кундан бошлаб йигитни хаёти тамоман лойкаланди, ишдан кетди, ичкиликка муккасидан берилди.Дустлари хам ундан воз кечди, мисоли тирик мурдага айланган эди. Хотин хам кайтмади,икки кичик фарзандларини олиб бошка давлат фукоросига турмушга чикиб кетди. Иккита катта фарзандлари вакт утган сайин тогалари уйига сигмади. Хайдаб юборишди. Бобоси билан бирга яшай бошлашди.Угил фарзандларини хам куриб узгармади уша уша. Отанинг уйи оркасида катта арик утганди,тонгда номозга турган ота уйи оркасида тумонат одам йигилганига кузи тушди.Милиция ходимлари.Хайрон булиб одамлар уртасидан ёриб чикди.Не куз билан курсинки арик ичида угли тескари ётганча улиб ётарди. Хар бир ота боласи ортида колишини истайди, шум такдир отага шундай кунни раво курди.Угилни дафн маросимларини утказди.Орадан йиллар утди..Невара хам улгайди,укишларни битирди. Ишлаб отасини хожи ота килди, кушни кишлок кизига уйланди чунки уз кишлогида хеч ким киз бермади.Отаси кандай булса, боласи хам шу деб. Йук у дадасига тортмади.Туйида хамма табрикларди.Лекин туйида узи билан бирга кайтган синглиси кузларида ёшни курди,бу ёш хам севинч хам согинч ёши эди.Чунки у онасини эсларди.Акасини туйи онасиз утаётганди. Бу булган вокеа йигит бахтли синглисини турмушга берди, онасини топди колган икки укасини хам Дустлар ота каргишини олманглар...

ГУЛДАСТА. Қирмизи гулларни саралаётган сотувчи дўконга кириб келган барваста харидорни кўриб хурсанд бўлди ва тавозе билан қўл узатди. - Э, келинг укам. Қадамларига хасанот. Тунов кунгидай қилиб ўраб берайми? Яна келасиз дегандимку. Харидор жилмайиб кўришар экан, кўзи анвойи гулдасталар тўла пештахтада эди. - Келинингизга ёқди ака. Ўзиям битта бўлиб ажралиб турди совғам. Энг зўридан берган экансизда ўзингиз. Сотувчига бундан ортиқ эътирофнинг кераги йўқ, харидорнинг қайтиб келишиёқ унинг диди ва ишига берилган муносиб баҳо эди. - Яна ўшандай қилиб саралаб бераман унда. Хозир... Харидор ўтган галги гулкосаси катта- катта голланд атиргулларига қиё ҳам боқмади, аксинча бошқа томондаги гулдасталарнинг бирига ишора қилди: - Ака, ану гуллар ҳам ёмон эмас шекилли. Бурчакдаги- яшил қоғозга ўралганини оламан. Қанча берай? Бу ёққа олингчи. Сотувчи хайрон, шундай бўлсада энг арзон қоғозга ўралган, уринганроқ барглари қайчиланган гулдастани эмас, кўз қувнатиб турган голланд гулларидан бештасини узатиб таърифлай кетди: - Булар барибир бошқача. Гулмисан гулда! Кўчати Европадан келтирилади. Сиз ҳижолат бўлмай шулардан олинг. Келинга ёқди дедингизку! Пулингиз камроқ бўлса келаси сафар ташаб кетаверасиз. Харидор уни эшитмади. Ўзи танлаган гулдастани олиб беришни талаб қилиб, катмонини чиқарди. - Ака, пулим етади. Бугун шунисини оламан. Ану, бир - иккита шалпайганини олиб ташласангиз бўлди. Сотувчи бошқа индамай, уни айтгани қилиб пулни санаб олди. Харидор илжайганча гулдастани олиб эшикка йўналганида телефони жиринглади. - Ало, синглим яхшимисан? Жиянларим яхшими? Туғилган кунинг билан! Хозир сеникига кетаётгандим-да... Сотувчи қулоғига чалинган сўзларни тахлил қилди. Чиройли атиргулларга маъюс тикилар экан, болалигидаёқ ўлиб кетган бир дона синглисини соғиниб йиғлаб юборди....

ДАФТАР ҲОШИЯСИДАГИ БИТИКЛАРДАН Билмадим. Эҳтимол одамзод фаришта бўлиб туғилса-туғилар. Аммо бир умр фаришта бўлиб яшолмайди.
ДАФТАР ҲОШИЯСИДАГИ БИТИКЛАРДАН Билмадим. Эҳтимол одамзод фаришта бўлиб туғилса-туғилар. Аммо бир умр фаришта бўлиб яшолмайди. Ҳеч ким! Ҳеч ким фаришта эмас. Фақат ўзини оппоқ қилиб кўрсатгиси келади. Минг урингани билан фаришта бўлолмайди. Йўлидан шунақанги шайтонлар кесиб чиқадики, гуноҳга ботганини ўзи ҳам сезмай қолади. Уткир  Хошимов

Нигорага нима деб таскин беришни билмасдим. Орадан икки ойлар чамаси вақт ўтиб содир бўлган воқеа бутун қишлоқ аҳлини даҳшатга солди: ўн гулидан бири очилиб улгурмаган, орзулари осмон дугонам ўз жонига қасд қилди. Тиббий экспертизадан сўнг аниқланишича, дугонам ҳомиладор экан… Нигоранинг бевақт ўлими сабабчисини, қотилини ёлғиз мен биламан: «ОДНОКЛАССНИКИ!» «Интернетдаги таҳдидлардан ҳимоя» китоби асосида тайёрланди.

Интернетга қул бўлган қиз фожиаси Нигора исмли қизиқувчан ва хушчақчақ дугонам бор эди. Орзулар осмонида учиб юрарди. Ўшанда эндигина ўн тўққиз баҳорни қаршилаётганида «Одноклассники» сайтида рўйхатдан ўтди-ю… Кунларнинг бирида Нигора завқланиб интернетда кўпчилик билан дўстлашаётганини айтиб қолди. Бу менга маъқул келмади. — Интернетда нима бор? У ерда беҳаё нарсалар кўп бўларкан. Айтишларича, интернетдаги маълумотларнинг кўпи ёлғон. Кўп ҳолларда ёшларни алдашаркан! — Ваҳима қилма, курсдош, синфдошлар билан гаплашиб туришнинг нимаси ёмон? — бепарво жавоб берди Нигора. Шундан сўнг анча пайт гаплаша олмадик. Учрашганимизда ҳам бу мавзуда сўз очилмади. Шу тариқа орадан олти ой ўтди. Ёзги таътилга чиққанимиздан сўнг дугонам билан бафуржа гаплашишга вақт топдик. Шунда ундан интернет ҳақида сўрадим. Кўзлари ёниб гап бошлади: — Дугонажон, «Одноклассники» зўр. Турли расмлар, дунёдаги воқеалардан хабардор бўласан. Янги одамлар билан танишасан. Кунларнинг бирида у сайтда 22 ёшли Хуршид исмли бир бола билан дўстлашганини айтиб қолди. Галдаги янги танишларидан биридир-да, деб ўйлаб эътибор бермадим. Бироқ ҳеч қанча вақт ўтмасдан: — Хуршид акам менга уйланмоқчи! — деганида ҳайратдан донг қотдим. — Уни танимайсан-ку! Ўзи нима иш қилади? Ота-онаси ким? — Бунча ваҳима қиласан? Ҳозир тўйим бўлаётгани йўқ-ку! Шуларни билиш учун учрашмоқчимиз. Тошкентга чақиряпти. Бормоқчиман. Бу хабар мени ваҳимага солиб қўйди. — Қаёққа, қандай қилиб борасан?! Ота-онангга нима дейсан? Тошкент узоқ жой, танимаган одамингнинг гапига учиб кетаверасанми? — Нега танимас эканман? Анчадан бери гаплашиб юрибмиз. Хуллас, ҳаммасини пишитиб қўйганман. Тошкентда холам туради, ўшаларникига бораман. Ойимга: «Зерикиб кетдим», дея бир йиғлаб бергандим, рози бўлди. Эртага жўнаяпман. Шундай қилиб дугонам кетди. Тошкентда бир ҳафта туриб қайтганида кўзларида порлаб турган аввалги завқ йўқ эди. — Тошкентга етиб бордим, — бироз жим тургач, гап бошлади Нигора. — Дарров Хуршид акам билан гаплашмоқчи бўлдим. Бироқ у интернетда эмас экан. Ҳатто телефон рақамини ҳам билмасдим. Сайтга киришини кутдим. Кечга яқин пайдо бўлди, тонг отгунча гаплашдик. Кечки соат 18:00 да хиёбонда кўришишга келишдик. “Сизни қандай топаман, телефон рақамингизни беринг”, — деб ёздим. “Қора палтода бўламан, расмингни кўрганман-ку, ўзим топиб оламан сени”, — деган жавоб келди. Айтилган жойга етиб бориб, орзиққанча Хуршид акамни кута бошладим. Чамаси ярим соатлар ўтгач, ёши 40дан ошган бир киши ёнимга келди. Исмимни айтиб чақирди. “Кимсиз, исмимни қаердан биласиз?” — дедим жеркиб. “Мен Хуршид акангизман”, — деган жавобни эшитиб, устимдан қайноқ сув ағдарилгандек бўлди. Неча ойлардан бери ишониб, умид боғлаб юрганларимнинг ёлғон бўлиб чиқиши мени гангитиб қўйди. Ҳаётим остин-устун бўлиб кетгандек, бошимга осмон қулаётгандек эди. Қўрқиб кетганимдан нима қилаётганимни билмай қолдим. Ресторанга таклиф қилди, эргашдим. Қаергадир бордик. Тўс-тўполон, ичи ёш-яланг билан лиқ тўла. У овқат, ичимликлар буюрди. Шундагина ўзимни бироз босиб, Хуршид акага қарадим. У мен кўрган расмлардаги инсонга мутлақо ўхшамасди. “Кетаман”, — дедим ўзимни қўлга олиб. “Майли, фақат бироз ўтиринг. Шунча пайт гаплашганимизнинг ҳурмати йўқми?” — деди у. Шу орада ичимлик узатди. Чанқаб турганим учун бир кўтаришда ичиб юбордим. Ҳеч қанча вақт ўтмасдан ўзимни йўқота бошладим… Уйғонганимда аллақачон тонг ёришиб кетганди. Қаерда, кимникида ётганимни ҳам билмасдим. Қўрқувдан дағ-дағ қалтирардим. Кўчага чиқиб уйга йўл олдим. Мени минг турли савол ва маломат билан кутиб олган холамга навбатдаги ёлғонни тўқидим: “Дугоналарим қўярда-қўймай олиб қолишди. Телефоним ўчиқ, рақамингизни ёддан билмайман…” Бироз ўзимга келгач, дарҳол телефонимни қувватлантириб, интернетга кирдим. Хуршид акадан бўлган воқеаларга изоҳ сўрамоқчи эдим. Бироқ “ушбу профил йўқ қилинган”, деган ёзувдан бошқа маълумот ололмадим…

Ҳаётда ҳар доим бошингизни тик тутинг. Эгилган бошни жаллоди кўп бўларкан.