ru
Feedback
📚 Ibratli Hikoyalar 📚

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Открыть в Telegram

Хаётий ва Ибратли ҳикоялар... Хикматлар хазинаси... Инсон такдирини аччик синовлари... Hamkorlik va reklama uchun 👇👇 @Bronzam . . . . . .

Больше

📈 Аналитический обзор Telegram-канала 📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Канал 📚 Ibratli Hikoyalar 📚 (@ibratli_sozlar) языкового сегмента Узбекский является активным участником. Сейчас сообщество объединяет 20 935 подписчиков, занимая 3 784 место в категории Религия и духовность и 3 841 место в регионе Узбекистан.

📊 Показатели аудитории и динамика

С момента создания невідомо проект демонстрирует стремительный рост, собрав аудиторию из 20 935 подписчиков.

Согласно последним данным от 27 июня, 2026, канал показывает стабильную активность. За последние 30 дней изменение числа участников составило -554, а за последние 24 часа — -31, при этом общий охват остаётся высоким.

  • Статус верификации: Не верифицирован
  • Уровень вовлечённости (ER): Средний показатель вовлечённости аудитории составляет 12.28%. В первые 24 часа после публикации контент обычно набирает 8.99% реакций от общего числа подписчиков.
  • Охват публикаций: В среднем каждый пост получает 2 575 просмотров. В течение первых суток публикация набирает 1 885 просмотров.
  • Реакции и взаимодействия: Аудитория активно поддерживает контент: среднее количество реакций на один пост — 20.

📝 Описание и контентная политика

Автор описывает ресурс как площадку для выражения субъективного мнения:
Хаётий ва Ибратли ҳикоялар... Хикматлар хазинаси... Инсон такдирини аччик синовлари... Hamkorlik va reklama uchun 👇👇 @Bronzam . . . . . .

Благодаря высокой частоте обновлений (последние данные получены 28 июня, 2026) канал поддерживает актуальность и высокий уровень охвата публикаций. Аналитика показывает, что аудитория активно взаимодействует с контентом, что делает его важной точкой влияния в категории Религия и духовность.

20 935
Подписчики
-3124 часа
-1927 дней
-55430 день
Архив постов
#ТАЗИЯ Озодбек Назарбеков оғир жудоликка учради. Ўзбекистон "Халк Артисти" оғир жудоликга учради ❗ Охиратлари обод бўлсин ило
#ТАЗИЯ Озодбек Назарбеков оғир жудоликка учради. Ўзбекистон "Халк Артисти" оғир жудоликга учради ❗ Охиратлари обод бўлсин илоҳим🤲 Батафсил ўқиш учун батафсил ўқиш "кнопкасини" босинг ❗️👇

3 - Қисм Уйининг биринчи қаватидаги дўкондан кунда кунора егулик харид қиладиган қиз, одатий навбатчи мулоқотлардан бошлаган танишуви оқибатида йигирма беш йил ҳеч кимга ишонмаган кўнглини, дўкон эгасига ишониб топширди. Акбарали исмли асли келиб чиқиши водийлик, ота-онаси пойтахтда ишлаб қолиб кетгану учун шу ерлик бўлиб қолган йигит билан аҳду паймон қилди. Тўғрироғи, йигит қизнинг ўтмишидан хабардор бўлса-да, ўша “камчилик”ни қабул қилиб, унга уйланишни астойдил истаган эди. - Қарор қабул қилишингиздан аввал, ота-онангиз билан маслаҳат қилинг. Менинг ўтмишимни уларга маълум қилинг, бусиз бўлмайди,- деб ҳарчанд йигитга уқтирмасин, Акбарали: -Кейин айтамиз. Ҳаёт меники, бизники, ўзимизнинг сиримиз ўзимиз билан қолгани маъқул. Вақти келганда, ўзлари билиб олишади. Мени режам бўйича улар бундан бир умр хабар топишмайди. Бу сир фақат иккимизгагина тегишли бўлиб қолаверади!..- Ана шу қатъий ваъдадан сўнг, Самиранинг ота-онаси қизлари айтган совчиларни кутиб олишди. Худди қиз истагандай, уқтириб қўйганидай ота-она бояқишлар ҳам лом-мим дейишмади. Унаштирув бўлди, кетидан кўп ўтмай дабдабали фотиҳа тўй бўлиб ўтди. Тўй куни белгиланиб, тўйхоналарга буюртма берилган, бўлажак келин-куёв никоҳ оқшомида кийиладиган либосларни танлаб юрган пайтларида, кутилмаган қўнғироқ Самиранинг ҳаётини яна бир маротаба чилпарчин қилди. Куёв бўлмишнинг онаси, Самиранинг ўтмишидан хабар топиб, тўйни тўхтатишни айтди. - Ёшлар-ку, ёш ҳиссиётга берилган десам, сиз катталарнинг кўзингиз қаёқда эди?! Бизни алдаб, бева, суюқоёқ қизингизни тиқиштирмоқчи бўлибсиз-да?! Ким билади, аввалги эри ҳам нима сабабдан ҳайдаворган экан?..- Қудағай оғзига келган ҳақоратни қайтармади. Самиранинг ота-онаси, совчиликка келишингиздан олдин, ўғлингиз келиб, қизимизнинг ўтмиши ҳақида сизларга оғиз-очмаслигимизни қаттиқ тайинлаган эди, аслида бу никоҳни биз ҳам хоҳламаган эдик, дейишолмади. Йигит томон унаштирув ва фотиҳа тўйга кетган пулларни тийин-тийини билан ҳисоблаб олишди. Ҳатто буюртма қилинган тўйхоналар учун ҳам жарима тўлаган, Самиранинг ота-онаси уят ва исноддан бош кўтаролмай қолишди. Шундан кейин Самира бошқа қишлоғига қадам босмади. Орадан уч-тўрт йил ўтиб, ёши каттароқ, бойвачча бир кишининг никоҳига кирди. Эри уй-жой, бошпана қилиб берди, оҳлари Аллоҳга етиб, ширингина қизалоқ кўрди. Бахтига эрининг биринчи никоҳидан фақат ўғил болалар туғилгани учун, қизчасининг туғилиши икки томонни ҳам бирдай қувонтирди. Самира кундоши билан худди опа-сингилдек бўлиб кетди. Кейин эшитишича, эри кундошига, агар Самирага кундошлик қилсанг, кун бермасанг, ўзингга қийин бўлади, сени ташлаб кетаман, агар бир-бирингни тушуниб, келишиб кетсаларинг, икковингга ҳам бирдек муносабатда бўламан, деб шарт қўйган экан. Самира кўпда эридан пул сўрайвермайди, муҳими, мени уй-жой билан таъминлаб қўйгани, қўлимда дипломим бор, ишлай оламан, ўзимдан қўймасин, деб меҳнатдан тортинмайди. Қизи бу йил Университетни тамомлаш арафасида. Самодилни сўраб келган совчилар- уни бир пайтлар аввал осмонга кўтариб, бахт ваъда қилиб, сўнг ерпарчин қилиб, абгор ҳолда ташлаб кетган кишининг ўғлига сўраб келишган эди. Совчиларнинг ёши кексаси-бир пайтлари Самирани оғзига келган ҳақоратлар билан «тақдирлаган» аёл эди... ...- Мени кечиринг, ойижон... Нега шунча қийинчилик кўрганингизни айтмадингиз? - Қўявер болам, сенда нима айб? Айтганим билан, у йигитнинг айнан ўшаларга тегишли эканини қаердан ҳам билардинг. Фақат сўз бер, куйинма, энди у билан ҳеч қачон учрашма. Сени бахтли қиладиган йигит-ҳали олдинда! Сен менга ҳам аталган бахтни кўришинг керак! - Албатта, ойижон...- Самира қизини бағрига босди. Аёлнинг юраги ҳапқириб, чеҳрасида қувонч балқди... Тамом

2 - Қисм - Қани, уйга марҳамат қилинглар-чи, йўлда уриниб қолмадиларингизми?..- Аёлнинг тили ўзига бўйсунмас, ўзига тобора итоат этмаётган кўзлари ҳалиги кампирга тортиб кетар, афтидан совчиларнинг каттаси ҳам уни таниди шекилли, ранг-рўйи ўзгариб, лаблари титрар, ниманидир сўрашга чоғланардию, гап бошламоқчи бўлганида дами ичига тушиб кетарди. Самира бир оз ўтиб ўзини ўнглади, шекилли, бу ёқимсиз меҳмондорчиликни тугатиш учун, қовоқ-тумшуғини очмай, совчиларни атай ясатиб қўйилган уйга эмас, ўзлари ўтириб овқатланадиган хонага чорлади: - Қани, киринглар.- Бир бурчакда йиғиб қўйилган кўрпачаларни тўшай бошлади. Меҳмонлар ўрнашиб ўтиришгач, одатдагидек салом-алик, ҳол сўрашлар такрорланди. Самира чой опкелиш учун ташқарига чиққан эди, ошхонада қизига тўқнаш келди: - Ойижон, нега меҳмонхонага эмас, ўзимизнинг уйга киргиздингиз? Тинчликми? Чойни мен киргизмайманми?..- Самира ғазабдан титраб қизига ўқрайди ва биринчи марта овозини баландлатди: - Улар меҳмонхонага киргизадиган меҳмонлар эмас экан. Чойни ўзим олиб кираман, сен индамай хонангга кириб ўтир, кейин гаплашамиз! Чой қайтариб қуйилгандан кейин, меҳмонлар бир-бирининг оғзига термулишар, ҳеч кимдан садо чиқмагач, ҳаммаси биргаликда кекса ҳамроҳларининг оғзини пойлашди. - Биз остонангизга қулчиликка келдик, айланай...- Самира Худодан ўзига сабр, жаҳлига тўзим сўраб гап бошлади: - Қаранг-а, тоғ тоғ билан учрашмайди, одам одам билан учрашади, деган гаплар қанчалик тўғри экан-а?! Биз сиз билан яна учрашиб турибмиз. Қизиқ, бу сафар кимга совчи бўлиб келдингиз? Ҳар ҳолда, неварангизга бўлса керак. Яна келинликка номзод қизнинг таг-тугини суриштирмай, келаверибсиз-да. Кимлигини билиб қолсангиз, тўйга бир ҳафта қолганда, ҳаммасини тўхтатасиз-да. Хуллас, омин Аллоҳу акбар. Мени узатадиган, сизларга берадиган қизим йўқ. Яхши боринглар.- Самира шундай деб, дастурхон чеккасини қайириб, аввал ўзи ўрнида қўзғалди-да, сўнг унга ҳайрон тикилаётганларга, ердан бош кўтаролмай ўтирган кампирга қаради. Самира йиғлаб юбормаслик учун ўзида куч топди. Меҳмонлар қайтганидан кейин алла-паллагача хонасида қамалиб ўтириб,оқшомда, ошхонада чироқни ҳам ёқмай, онасининг бугунги ишини тушунмай абгор ўтирган қизини ёнига чақирди: - Самош, Самодил, буёққа кел, қизим. Ошхонада нега чироқни ёқмай ўтирибсан? Кел-чи, она бола бир гурунглашайлик.- Қиз қўрқа писа онасининг ёнига келиб ўтирди. Кўринишидан бир оғиз ортиқча гап гапирилса, йиғлаб юборадиган алпозда эди. - Ҳайрон бўлиб ўтирибсанми, нега ойим совчиларга бунақанги қўполлик қилдилар, деб? Ўзим айбдорман, аввал бошдан ҳаммасини сенга айтиб беришим, тақдиримдан сени хабардор этишим керак эди...- Самира қизининг сочларини силаган куйи хаёл уммонига ғарқ бўлди... Самира талабалик таҳсилини тамомлаган йили узатилди. Куёв бўлмишнинг обрўли даргоҳда ишлаши, қудаларнинг бой-бадавлатлиги ҳақидаги мақтовлар келинчакни ҳам, ота-онаси, амма-холаларни ҳам кўзини қувнатди. Қудалар қўшалоқ тўй қилиб, катта ўғлини қудағайнинг синглисининг қизига, кичик ўғлини Самирага уйлаб, орзу –ҳавасини элга намойиш этишди. Никоҳ оқшомидан олдин Самиранинг бошини қотириб ташлаган янгалар, қуда томоннинг эпчил аёлларининг саъй-ҳаракатлари натижасида, келиннинг ўзини қолдириб кетадиган бўлишди. Никоҳ оқшоми ясатиғлиқ гўшангада ёлғиз қолиб кетган Самира, ана шу ёлғизлик исканжасида нақ олтмиш куну тунни ўтказди. То куёвнинг биринчи – ўзидан беш-олти ёш катта хотини келиб, тўполон қилгунича. Икки ойлик келинчак- бутасидан узилиб, бир марта ҳидланган гул бўлиб ота уйига қайтган Самира, иш билан ўзини овутиш учун шаҳарда ишлай бошлади. Одамларнинг гап-сўзлари, ҳали элликка кирганидан, ҳали олтмишга тўлганидан келаётган совчилар икки ойгина турмуш қурган жувоннинг юрагига ханжар бўлиб ботар, ўзи тортаётган ранжу изтироблар устига устак бўларди. Охири, таниш одамларнинг кўзидан четроқда бўлиш учун пойтахтга келди. Бир газетага ишга кириб, ўзи билан ўзи овора бўлиб юраверди.Шундай кунларнинг бирида ҳаётига у кириб келди. Ижара Давоми 9:00 да 📚 Ibratli Hikoyalar 📚

ҚИСМАТНИНГ ҚИНҒИР ХАЗИЛИ 1- Қисм Самира қизи айтган совчиларни унча хушламади: - Қўй, қизим, ҳеч кўнглим бўй бермаяпти. Ўзимиз томондан ҳам яхши йигитларга сўрашяпти. Узоқнинг донидан, яқиннинг сомони яхши, дейдилар. Уларингни ҳали бир марта ҳам кўрмаганману, негадир ҳар сафар айтганингда юрагимни алланечук ғашлик қоплайди. Болам, ўшалар келмай қўяверишсин-а?.. - Ойижон, нега унақа дейсиз? Элбек ака жуда ҳам яхши инсон. Шундай яхши йигитнинг оиласи ёмон бўлармиди? Ойижоним, илтимос, йўқ деманг. Улар келишсин, ойилари билан танишинг, кейин бирорта холам билан бориб Элбек акамларнинг маҳалласидан сўраб-суриштиринг, ана ундан кейин бирор гап айтарсиз. Балки, фикрингиз ўзгарар... Ахир мен ҳар қанақа одамни ёқтириб, ҳар қанақа одам билан етаклашиб кетавермайман. Сизнинг, дадамнинг орзулари билан ўйнашишга ҳаққим йўқ менинг, буни яхши биламан.- Самодил онасига илтижоли тикилди. Самира чуқур “уҳ” тортди: - Майли, қизим, келаверишсин-чи, қолгани бир гап бўлар. Биласан-а, мен сенга мен учун ҳам бахтли бўлишни уқтирганман, мен учун ҳам бахтли бўлишга ваъда бергансан. Шу ваъдангни, қулоғингга қуйганларимни унутмасанг, кимни севсанг ҳам, энг аввало онангни эсингдан чиқармасанг, бўлгани. - Хавотирланманг, дедим-ку, ойижон. Кўнглингиз тўқ бўлсин, ҳамма айтганларингиз эсимда.- Самира қизининг гапларига ишонишни астойдил истаса-да, кўнглидаги ғуборлар аримас, аллақандай тушуниксиз ҳиссиётлар чангалида қийналар, ҳатто ярим тунда ҳам қизининг ётоғига кириб, унга узоқ термулиб ўтирар, сочларини силаб, бахтини сўраганча дуо қиларди. Совчилар келадиган куни қизининг елиб-югураётгани, ҳали эшик-деразаларнинг ромларини қайта-қайта артса, бир қараса ойналарни артади. Дам қўли қўли тегмай яхна овқатларни дастурхонга мос ликопчаларга қўйса, дам соатдан кўз узмай ширинликлар пиширар, унинг жонсараклиги бир томондан Самиранинг ғашини келтирса, бир томондан қизининг улғайгани, янги ҳаётга қадам қўйишни астойдил истаётгани, юрагини орзиқтирарди. Қизи улғайибди, турмуш қуришни, оилали бўлишни хоҳлаяпти. Бунинг нимаси ёмон? Ҳар бир қиз вақти келиб оила қуриши, ота уйини тарк этиши керак. Бу- табиат қонуни, ҳаёт ҳақиқати. Бунда ҳеч қанақасига ғайритабиийлик йўқ, инсон бахт учун яратилган. Бахт эса – сени тушунадиган, ардоқлайдиган инсон билан яшаганингда. Бироқ ҳаётнинг ўзига хос мезонлари бўлади. Баъзан сени мени тушунади, деб ўйлаганинг бутунлай бегона, кўнглим талпинади, деганинг юрагингга терс бўлиб чиқиши ҳам мумкин. Шунинг учун, тақдирни тақдир қилган Яратганга таваккал қилганларнинг кўпчилиги бахтли яшайди. Ҳаёт – қарама қаршиликлар майдони, шахмат ўйинига ўхшайди. Бир томонда оқ доналар, бир томонда қора. Баъзан кетма кет қора доналар ўйинига дуч келинади, айримларнинг ҳаётида эса, аввал яхши кунлар нашъу намоси, сўнг эса қора кунларнинг имтиҳони бошланади. Энди Самиранинг қизига бахт кулиб боқсин-да. Бу дунёда уни боғлаб турган ягона инсон- қизи. Ҳамма орзу-умидлари, келажагининг истиқболи шу қизига боғлиқ. Яраланган юрагининг яккаю ягона малҳами. Ғамлардан, дунё ташвишларидан чарчаганида ҳаётга умид, муҳаббат уйғотадиган, уни яхши кунлар олдиндалигига астойдил ишонтирадиган шу- қизи. Мана шу қизи улғайиб, янги ҳаёт остонасида турибди энди. Боланг кўз ўнгингда тез катта бўларкан, билмай, уни бола хаёл қилиб юрар экансан... - Ая, чиқинг, келишди, шекилли.- Самодил ташқаридан шундай деб овоз берди-ю, лип этиб ичкари уйга кириб яширинди. Самиранинг оёқ-қўли титраб, ҳаяжондан талмовсираган куйи дарвозахонага чиқди. Оппоқ машинани тўлдириб келган совчи хотинлар бирин-кетин тоғорасини қўлтиқлаб тушиб келаверишди. Тамойилига кўра, Самира уларни кўриб ҳайрон бўлгандай бўлди. Аммо... Меҳмонлар яқинлашиб, кўришишга икки-уч қадам қолганида ҳайратдан тош қотди. Аёлнинг боши айланиб, мияси ғувиллар, совчиларнинг бири-ёши кекса кампир Самиранинг ўтмишдан қолган юрак доғларини тирналишига сабаб бўлди. Бир оздан кейин, Самира ҳай-ҳайлашаётган хотинларни ичкарига бошлади-ю, ҳалиги кампирга қарамасликка уриниб тилини аранг калимага келтирди Давоми 8:00 да

Эрта тонгдан шу гулдастадек ажойиб кайфият хамрохингиз булсин .
Эрта тонгдан шу гулдастадек ажойиб кайфият хамрохингиз булсин .

3⃣❤️📍❤️3⃣📍2⃣❤️2⃣6⃣ Ассалому алайкум Душанба тонги муборак бўлсин азизларим! 🦋Жаннатнинг хушбўйларидан бўлинг баҳраманд. 🌷Дуодадир сиз учун қалбим ҳар соат. 🦋Дуоларим Парвардигор этсин ижобат. 🌷Хонадонни тарк этмасин файзу-барокат! 🌹Душанба  кунингиз хайрли ва файзли бўлсин қадрдонларим!🌹

🌙Хайрли тун дилга яқиним. Ҳамма нарса ўткинчи. Уларга аҳамият ва қиймат берадиган ўзимиз.🍃😀🍃 🌙Сўнг ана шу ҳаёлий аҳамият туфайли озорланадиган ва азобланадиган ҳам ўзимиз бўламиз.🍃😀🍃 🌙 🌙Аллоҳни берган ҳар бир кунига шукр. Табассум қилишни унутмадингизми? 🌙 🌙Барчангиз Аллоҳга🍃😀🍃 омонатсиз. Яхши дам олинг.

🔥 OʻTKINCHI DUNYO 🔥 asari ham sotuvda! Hikoya narxi endi 15.000 soʻm. Toʻliq tugallangan holatda yopiq kanalda oʻqishingiz mumkin! HIKOYA 234 qismdan iborat TOʻLOV QILISHDAN AVVAL QAYSI KARTA DEB SOʻRANG!!! Murojaat uchun @A_lixan ஐ✨ღ⎠ 𝑀𝑜𝓎ç𝑒ç𝒶𝓀 ⎝ღ✨ஐ 📚 Ibratli Hikoyalar 📚 📚 Ibratli Hikoyalar 📚 📚 Ibratli Hikoyalar 📚

#Oʻtkinchi_dunyo #No_21 #муаллиф_Қосимова_Нодира —Муслим, синглингни уйига бориб пул олиб кел. Дадангни касаллигини айтсанг, эридан пул олиб беради, дори дармонларига пулни қаердан оламиз? Латофат, Муслимни четга тортди —Сиз дадамни чалғитиб туринг, мен ишни битириб келаман. Муслим, секингина гапирди. 💫💫💫💫 —Ака, мени олиб кетгани келдингизми? Мунира, Муслимни кўриб югуриб чиқди. —Энди сени уйинг, шу ер. Қаёққа олиб кетардим. —Акажон олиб кетинг, нима десангиз қиламан. Мунира, Муслимни қучоқлаб олди —Синглим, дадам касал. Муслим, Мунирани қўлини олиб, кўзларига термулди. —Нима? Дадам келдими? Мунира йиғлаб гапирди —Ха келди. Хозир шифохонада. Муслим ерга қаради —Нима бўлди дадамга? —Сени қочиб кетганингни эшитиб, юраги хуруж қилиб қолди. —Мени деб, мени деб шу ахволга тушдими? Сизларни айбларингизни билмайдида. —Бас қил. Дадамни хаёти қил устида, пул керак бор эрингдан пул олиб чиқ. Сен билан тортишиб ўтиришга мени вақтим йўқ. Муслим, Мунирани билагидан ушлаб гапирди. —Келинг мехмон... Ичкаридан Ботир чиқиб келди —Ассалому алайкум, ака яхшимисиз? Муслим, Мунирани қўйиб юбориб, қўлини кўксига қўйиб гапирди —Синглингизни тезда соғиниб қолдингизми? Ботир, Мунирага бошдан оёқ қараб, жилмайиб қўйди —Дадамни, мазаси бўлмай қолди, шунга айтгани келгандим. Муслим нима дейишни билмай гапирди‌‌. —Бориб дадангизни кўриб келинг Ботир, Мунирага қаради —Ростданми? Мунира кўзларида ёш билан гапирди —Албатта, мана бу пулни олинг. Дорисига ишлатасиз, мен хам жон деб борардим. Қайнотам билан, у ерда танишмай, бир пиёла чой устида танишганимиз дуруст. Ботир кулиб қўйди —Рахмат. Мунира, секин пулни олди. —Қани ундай бўлса, тезроқ машинага ўтирайлик. Муслим, машинани эшигини очди. Мунира машинага чиқди —Мени хотинимни тезроқ олиб келинг, кўп қолиб кетмасин Ботир, машина ойнасидан гапирди —Хўп бўлади. Бир соатда ёнингизда бўлади. Муслим машинани хайдаб кетди 💫💫💫💫 —Кўрдингми қандай мард одам. Муслим, машина ойнасидан Мунирага қаради. —Менга гапирманг, сизни овозингизни хам эшитишни хохламайман. Мунира, ташқарига қараб гапирди. —Сен қиз хеч миннатдор бўлмадинг. Қўлингдаги пулни бер. Муслим, қўлини узатди —Сиз пулга тўймайсиз. Зора шу билан тўйиб қолсангиз. Мунира қўлидаги, даста пулни Муслимга узатди.

#Oʻtkinchi_dunyo #No_20 #муаллиф_Қосимова_Нодира —Опа, сиз қачон келгансиз бу ерга? Мунира, Марямдан секингина сўради. —Анча бўлди. Марямни хаёли у‌тмишга кетди —Ўн олти ёшимда ота онам оламдан ўтди. Кейин амаким мени ўз қарамоғига олди, амаким яхши одам эмас экан. Кунда хар хил одамлар қарзини сўраб келарди. Бир куни, мен қўрқган нарса содир бўлди. —Мариям, тез кийиниб чиқ. Амакимни гапига хайрон бўлдим. —Нега? —Бир жойга бориб келамиз. Амаким шошиб гапирди. Кўчага чиқсак бизни икки эркак кутиб турарди —Қарзингни, эвазига зўр нарса эканми? Икки эркак бир бирига қараб тиржайди. —Манабу сизларга, сизлар билан рачотмиз. Амакимни гапидан музлаб қолдим. —Йўқ, амаки жон амаки мени қутқаринг. Мен тинмай чинқирардим. Икки эркак мени судраб машинага солиб кетди. Ташландиқ жойга олиб боришиб мени... Хаётимни барбод қилган одамни, яни Ботирни ку‌лига топширишди. Келганимга ўн икки йил бўлди, бошимга итни кунини солишди, қочиб кетсам хам тутиб келган, бошқа мени борадиган жойим, химоя қиладиган одамим йўқ. Марям, кўзидаги ёшни артди. —Сизни кўриб, ўзимни ёшлигим эсимга тушди. Мен хам сиздек ёшда эдим. —Фарзандингиз борми? Мунира, зимдан қаради. —Йўқ, тўртта хотиндан бирортасидан боласи йўқ. Фақат ўзи севган инсонидан фарзанд кўрармуш. —Ё Аллоҳим... Мунира ёққасини ушлади. —Бўйимда бўлиб қолганда хам, уйга ҳамшираларни олиб келиб олдириб юборган. Марямни азобли ўтмиши ёдига тушди. —Шунчалик хам вахший бўладими? —Сиз энди келдингиз. Ўзингизга эхтиёт бўлинг. Мендақасидан яна учта сизни кутяпти. —Нима? Хаммаси шу уйда, бир ховлида яшайдими? Мунирани юраги шууввиллаб кетди —Афсуски ха. Хеч кимни хеч қаёққа чиқармайди. —Опа, мен нечанчиман? Мунира энг оғриқли саволни берди. —Сиз, бешинчи сиз... Марям, Мунирага ачиниб қаради —Нахотки... Мунира, столга ўтириб қолди. —Йиғламанг, хали хаммаси яхши бўлади. Сиз ўзингизга эхтиёт бўлинг. Мени сизга ёмонлигим йўқ. Марям Мунирани қучоқлаб қўйди. 💫💫💫💫 —Дада, сизга нима бўлди? Муслим, Содиқни қўлидан тутди —Сенга омонат қилиб кетган, синглингни эплай олмадингми? Содиқ тескари қараб олди. Муслим Латофатга қаради, Латофат кўзини қисиб қўйди —Дада, ўзим хам билмай қолдим, кечиринг Муслим сохта ғам чекди. —Дадаси ўйланманг, қизингиз яхшику мухими. Латофат гапга аралашди —Ўлгани яхши эди, менга ундай қиз керак эмас. Содиқни кўзидан ёш оқди

#Oʻtkinchi_dunyo #No_19 #муаллиф_Қосимова_Нодира —Дадажон... Муниса эшикдан кирган Содиқни бўйнига осилди. —Қизалоғим... Содиқни кўзалари қизариб, яна ёшланди. —Сизга нима бўлди? Муниса дадасини ахволини кўриб қўрқиб кетди. —Хеч нима. Бувинг қани? Содиқ кўзидаги ёшни артди —Ичкарида, қани юринг. Муниса, Содиқни қўлидан ушлаб ичкарига етаклади. —Бувижон. Дадам келдилар... Муниса, хурсанд бўлиб гапирди. —Вой болам... Малоҳат шошиб ўрнидан турди —Онажон... Содиқ йиғлаб юборди —Сенга нима бўлди болам... Малоҳат, Содиқни қучган захоти Содиқ кўксини чангаллади. —Вой, дадажон... Муниса Содиқни тутиб қола олмади, Содиқ хушини йўқотди. Тез ёрдам машинасига солиб, шифохонага олиб кетишди. 💫💫💫💫 —Ойи, дадам шифохонага тушиб қолди, тез етиб келинг. Муниса йиғлаб Латофатга қўнғироқ қилди —Нима бўлди? Латофат ховлиқиб гапирди —Юрак хуружидан, хушини йўқотди. —Хозир етиб борамиз. Латофат, телефонни ўчириб Муслимга қўнғироқ қилди —Эшитаман ойи. Муслим, уйқусираб гапирди. —Қайси гўрда юрибсан? Кечаси уйга келмадинг, даданг келди. —Нима? Дадам келдими? Муслим ирғиб ўрнидан турди —Ха келди. Тез етиб кел... Латофат бақириб гапирди. —Хозир етиб бораман. —Даданг шифохонага тушиб қолибди, келсанг бирга борамиз. —Хўп, хозир бораман. Муслим телефонни ўчириб, ёнида ётган Садошни туртди. —Тур мен кетяпман. —Ким у? —Ойим... Муслим хайрон қаради —Бунча шаллақи. Шунчалик хам шанғиллайдими? Ситош қўлини кўксига қўйиб гапирди —Сенга ўхшайдида. Қайнона келинни тупроғи бир жойдан олинган. Муслим футболкасини устига кийди. —Қачон келасиз? Ситош, Муслимни қўлидан тутди. —Дадам келибди, вақтим бўлганда келаман. Уйда вазият чатоқ, хабаринг бор бўлган ишлардан. —Уфф, шу синглингизни ғалвасими яна .. Ситора, лабини чўчайтирди.

.

OʻTKINCHI DUNYO MUALLIF: NODIRA QOSIMOVA muallif ruhsatsız koʻchirib olish va ijro qilish taqiqlanadi 🛑 📚 Ibratli Hikoyalar
OʻTKINCHI DUNYO MUALLIF: NODIRA QOSIMOVA muallif ruhsatsız koʻchirib olish va ijro qilish taqiqlanadi 🛑 📚 Ibratli Hikoyalar 📚 📚 Ibratli Hikoyalar 📚 📚 Ibratli Hikoyalar 📚 📚 Ibratli Hikoyalar 📚 📚 Ibratli Hikoyalar 📚

ЭРКА ҚИЗНИНГ ТАҚДИРИ... - Маам, счётимга 10 минг ташаворинг илтимос. Интернетим ўчиб қолди.  - Хўп қизим. Ҳозир беш минутда тушади.  - Спасибо. Янги телефон кўргандим, олиб берасизми?  - Яқинда олиб бергандимку.  - У уже модадан қолди.  - Уфф, майли гаплашармиз... - Мааам, мана бу кўйлакни олиб беринг.  - Калтаку... Елкалариям очиқ..  - Мааам, ты что, меня не любишь? Ну пожалуйста. Плиз, плииииз!  - Майли, майли. Что ради любимой дочки не сделаешь... - Мамочка, бугун сал кечроқ борсам майлими? Дугоналарим билан вечеринка бор эди кафеда.  - Нечида келасан?  - Соат ўнларда. Таксида етиб оламан.  - Хўп. Кўп рақсга тушмаларинг... - Соат неча бўлди?! Нима бало мастмисан??  - Нее, просто немного шампанского... - Кўйлагинг нега ифлос? Ҳаммаёғи чанг бўлиб ётибди.  - Ну маам, қоқилиб тушдим кўчада..  - Ҳеч қаеринг оғримадими? Майли кириб ухла. Завтра поговорим... - Маам, эрим ичиб келди яна.  - Алкаш! Сен нима дединг?  - Не знаю что делать... Ҳар куни ичяпти...  - “Нега ичяпсиз” деб сўрамадингми??  - Мани расмларимни кўрганмиш интернетда.  - Тушунмадим. Қанақа расмлар??  - Ну до свадьбы ещё. Дугоналарим билан ҳазиллашиб тушгандим.  - И что?  - Тарқалиб кетибди. Ёмон гаплар билан ёзиб ташлашибди...  - Айтгандим санга “Ҳадеб расмга тушавермагин” деб, аҳмоқ қиз!  - Ну я же не виновата...  - Майли сиқилма, эринг билан ўзим гаплашаман... - Мааам... Эрим уйланибди яна.  - Ҳмм. Нима қиласан энди. Сўққабош бўлиб юрмайдику.  - Мангаям таклиф қилишди бугун.  - Ким экан? Қаерда ишлайди? Оиласи қандай? Ажрашган эканми?  - Неет... Оиласи бор. Иккинчи хотин бўлиб тегишимни сўраяпти.  - Ты что, совсем дура?  - Он меня любит. И я его тоже. Квартира олиб бераман деди.  - Бошимга бало бўлдинг сан қиз... - Ойижон, соғиндим сизни...  - Қачон қайтасан? Ер ютсин ўша чет элингни.  - Не могу сейчас. Қизимга уй-жой қилишим керак. Отаси хабар олмаса...  - Мана санга иккинчи хотин бўлиш оқибати. Қизинг ҳам ўзингга ўхшаб қайсар ўсяпти. Чарчадим жудаям...  - Кечиринг мани...  - Аслида айб ўзимда. Тарбиянгга эътибор бермадим. Эркалаб ўстирдим... - Маам...  - Что золотце. Нима бўлди? Как там бабушка?  - Приезжай срочно. Бабушка...  - Нима бўлди? Юрагимни сиқмагин! Нега йиғлаяпсан?  - Бабушка умерла...  - Нима?? Ойижон! - Маааа, я сегодня иду на дискотеку. Вернусь поздно.  - Мандан рухсат сўрашчи??? И перестань постоянно говорить на русском. Сан ўзбексан.  - Мне так удобнее. Ну пожалуйста мааам. Я пойду на дискотеку?  - Йўқ! Дарсингни қил. Йиғиштир ўйин кулгуни.  - Ты меня не любишь!..  - Сани яхши кўраман қизим...  - Почему ты плачешь?  - Кўз ёшлар эмас бу. Шунчаки қайтар дунё...

ҲАЁТИЙ ВОКЕА. 26 йил аввал углим дунёга келди, 2,3 ойида ошганда болам кун сайин нимжонлашиб борарди. 1 ёшга етар етмас ахволи жудаям ёмонлашди...обормаган врачга курсатмаган табиблар колмади, боламда хеч канака харакат, гап суз йук эди. Углимни гунг соков хам деб куришди, она учун фарзандига бундай бахо беришни, бу катта дард менимча. Хужайиним билан охирги врач куригидан кайтдик, дорилар ёзиб берган эди, дорихонадан дориларини олдик. Уйга якинланиб келганимизда хужайинимни уртокларини куриб колдик, ман уйга кириб кетдим, булар эшик олдида колдила. Анча хаялладила хавотир олиб кучага чикдим, карасам хеч ким йук. Бироздан сунг кулларида бир нарса кутариб келдила. Карасам халтачада 2 дона бедана. Суйиб тозалаб бердила ва шундан углимга шурва пишириб беришимни илтимос килдила. Мен хайрон булдим. Хужайинимми уртоклари углимга 10 кун мобайнида бедана шурва пишириб беришни тавсия килган экан. 2 та бедана 2 кунга етади, лекин бизларга яна 8 та бедана керак эди. Мен 2 тасини кайнатиб бердим, хужайинимга беданани каттан оламиз, 2 та беданани пишириб булдим, дедим. Була амаллаб тутиб келарман, эрта булсинчи, дедила. Эртаси куни бомдод намозидан кейин ховлига сув сепиб супуриш учун чикдим. Ховлимиз узи кичкинагина, шу ховлимизда кичкинагина огородимиз бор эди, райхони орасида бир нима шиппилаганини сезиб колдим. Карасам бедана. Дархол хужайинимни уйготтим. Ишонасизми йукми ховлимизга хар куни эрта тонгда биттадан бедана тушиб турибди-де. Яна учибам кетмийди. Олдига борсангиз индамий турарди, жонивор... Шу йусинла 8 кун ховлимизга бедана тушди. Ишонсангиз 11чи куни углим юриб кетди, ман буни сизга ёзаяпман, узим титраб кетяпман. Аллохнинг муъжизаси эмасми? Аллохимга беадад шукурлар булсин, шундан сунг углим буткул тузалиб кетди. Хозир Аллохимга бехисоб шукрлар айтаман, углимни куриб кузларим кувонади, МашаАллох дейман. Барваста, келишган йигит булган. Мен сизларга ёзмокчи булганим, Аллохимнинг карами кенг, бизларни хеч качон умидсиз колдирмайди. Балким бу ёзганларимга ишонмайсиз, лекин хакикат. Шу вокеадан сунг ховлимизга бир дона хам бедана тушмаган, кизик а... Хамиша Аллох биз билан булсин, бизларни яккалатиб куймасин. Хамиша дуодамиз. Кимники мушкули булса мушкуллари осон булсин. Хеч кимнинг фарзанди бетоб булмасин. Барча оналар фарзандини камолини куриб, рохатини рохатда, бахтидан бахраманд булиб юришсин. Ассаламу алайкум ва рохматуллох. Муаллиф Дилфуза

Siz Buni Bilarmidingiz ?? 🇺🇿O'zbekistonni sotib olsa bo'ladimi? Davlatimiz narxi nechpul turadi? Javobni Bilish uchun 👇👇�
Siz Buni Bilarmidingiz ?? 🇺🇿O'zbekistonni sotib olsa bo'ladimi? Davlatimiz narxi nechpul turadi? Javobni Bilish uchun 👇👇👇

​Килиннинг хаёли😂

- Сизга нима булди? Нега бу ахволга тушдин-гиз? Юринг, чеккарокка утайлик, утган-кетган-лар бизга карашяпти. Улар касалхона четидаги куюк дарахтзор орасидаги уриндиклардан бирига утиришди. Ирода куйган юзи, кулларини каерга яшириш-ни билмасди. - Ирода, нега бу ахволга тушдингиз? - саволини кайта берди Гулширин. - Килмишимга яраша жазоимни олдим, - кузи-дан еш думалади Ироданинг. Шундагина Гул- ширин унинг бир кузи шишидан эканини сезди. Мен - худонинг гунохкор бандаси ер юзида ти-рик юришга нолойикман. Узимдан узим наф-ратланиб, хар соат, хар дакика узимга улим ти-лайман... Гулширин унга тикилиб колди. - Оилада эрка киз эдим. Хамма мени суйиб-эр-калар, огзимдан нимаики чикса бажо этиларди Мен уйнаб кулишни, беташвиш хает кечириш-ни яхши курардим. Аммо айнан шу мени тубан-ликка тортиши асло хаелимга келмасди, - Иро-данинг соглом кузидан еш думалади. - Сиз...анави одам билан яшаетган эдингиз ше-килли, - Гулширин "уйнашингиз билан" дея ол-мади. - Мени худо урди опа, гунохларим урди, - елка-лари силкиниб-силкинб йиглади Ирода. - Унинг ширин суларига, елгон ваьдаларига ишониб-ман. Бир умр ана шундай кайфу сафода яшай-ман деб уйлабман. Аммо харом ишлар жазосиз колмас экан. У сизнинг уйингизни менга олиб берди, деб юрган эканман. Хужжатларни узи-нинг номига расмийлаштирган экан. Хотини бир неча марта гох инсофга чакириб, гох жан-жал килиб келди. Эрингизни узи танласин ким билан яшашни дедим. Эри мени танлашига ишонардим. Ушанда хотини "илохим, икки ду-неда хам дузах утида куйгин. Сен туфайли турт боламнинг кузидан еш окди, сени кузингдан кон, йиринг оксин. Болангга оналик кила олма" деб каргади. Мен уз маишати билан юрган одам уша пайтда бу гапларга парво киларми-дим? Бир куни у одатдагидек келди. ****-ичиб, кайфу сафо килдик. У ярим тунда кетди. Куп ич-ганимдан маст эдим, каттик ухлаб колибман. Аллапайтда куйиш хидидан, кучли хароратдан уйгониб кетдим. Севинчнинг чинкириб йигла-ган овози эшитиларди. Кузимни очдим-у...бу-тун атрофни аланга ичида курдим. Урнимдан турмокчи булдим, аммо олов мен етган тушак-ни хам ямлашга улгурганди. Кейин нима булганини билмайман, опа. Кузим-ни очганимда узимни хамма егим боглаб таш-ланган ахволда курдим. - Севинч! Севинчга нима булди? - юраги кукси-дан чикиб кетгудек суради Гулширин. - У...у энди йук! - уввос тортиб юборди Ирода куксига уриб. - Уша аелнинг каргиши урди мени Икки дунеда хам дузах утида енаман энди. Бо-ламнинг овозларини эшитолмайман энди! Энди боламга оналик килолмайман! Ўқинг...Фақат йиғламанг! - Йук! Йук - Гулширин чинкириб юборди, карши-сидаги гумрох бандадан тезрок узоклашгиси, каерларгадир бош олиб кетгиси келарди. Куло-кларини беркитиб олди. - Севинч! Севинч...- де-ди инграб. Сунг бирдан Иродага ташланди: - Йукол! Йукол кузимдан! Гунохларинг норасида болага урдими? Севинчимнинг бошини единг-ми? - У тирик, - надомат билан уввос солди Ирода. - Лекин мурдадан фарки йук. Уша окшомда газ-га чой куйиб, кайф зурлигидан каттик ухлаб ко-либман. Чойнакдаги сув куриб, олов нейлон пардага илашибди. Бутун уй аланга ичида кол-ган. Ут учирувчилар етиб келганда мен бехуш етганман. Севинчимни хам улар куткаришган. Енма-ен палатада даволандик. Аммо уни менга курсатишмади. Даволаниб чикканимдан кейин борадиган жойим йук эди. Ота-онам, акаларим мени ок килишди. Онам Севинчни узи билан олиб кетди. Куришга борсам уйга киргизишма-йди. Бир гал онам йуклигида келинимга елво-риб кирдим. Болагинам шифтга термилиб етиб-ди. На гапира олади, на кимирлайди. - Уни даволашнинг иложи бор эканми? - суради Гулширин бир илинж билан. - Онам, укаларим кулларидан келганча давола-тишган. Лекин бутунлай согайиб кетиши учун хориждаги клиникада даволатиш керак экан. Уларнинг бунга пули етмайди. Жилла курса ер-дам берай деб шу ерда ишлаб юрибман. - Уйнашингизни пули куп эди-ку, ердам берма-дими? - суради Гулширин ижирганиб.

- У уша енгиндан кейин акалли бирор марта йуклаб келмади мени. Енгин буйича текширув олиб борилганда "бу аелни ижарага куйгандим" деб кутулибди. Мен эса мана шу ахволга тушиб , кучада колиб кетдим, - Ирода куйган юз-кули-ни, шиша кузини курсатди. Бир муддатлик су-кутдан сунг бирдан жазавага тушди: - Йук, фа-кат мен айбдор эмасман! Эрим бош айбдор! У хаммасини биларди, аммо узини билмаганлик-ка оларди. Унга жарак-жарак пул топишим, тагига машина олиб берганим екарди. Бирор марта оддий котиба булсанг бунча пулни каер-дан топдинг деб сурамаган. Ишдан кеч кайтга-нимда нега кечикдинг деб сурамасди. Бош гу-нохкор у! Хакикий эркак булганида бундай бул-масди. У яна нималардир деб чинкирди. Аммо энди колган гаплари Гулшириннинг кулогига кирма-ди. Тезрок бу гунохкордан узоклашгиси келди. Дилфуза Зарипова

ИККИ ОЙЛИК БАХТ Улар турмуш курганларига ўн йил булди. 10йил яшаб, аёлини сева олмади. Аёли билан бирга яшасада, уни кўргани кўзи йўқдек эди гўё. Буни ҳаммасини аёли билар эди, аммо сабр билан эрини севишда давом этар эди.. Айникса аёлини сўнгги йилдаги одати ёмон ғашига тегар эди. Ҳар кун тонг отса уйғонибок юзида табассум билан: -Аллохга шукр, яна бир янги кун келди. Мен бу кунни бахтиёр яшаб утказаман,- дер эди. Аёлни барча нарсадан хабари бор эди. Эрини ўзга ёш аёл билан яшашини ҳам билар эди, аммо билмасликка олар эди. Барчасига сабр қилиб эрига югуриб елиб хизмат қилар эди. Аммо у эр.... "Энди бас! Мен ортиқ чидай олмайман, ажралишаман. Нимага керак уч инсон кийналиши?!" деди эркак ўз-ўзига.. Бир кун ишдан вақтли уйга қайтган эр ажралиш учун ариза бермоқ ниятида ҳужжатлар турадиган қутини титкилай бошлади. Бироқ аввал ҳеч кўрмаган бир папкага кўзи тушди. Қизиқиши ортиб папкани олиб титкилаб ўқий бошлади.. Аёлини номига ёзилган шифокорлар ташхиси, ҳар хил анализ қоғозлари қалашиб ётарди. Энг қўрқинчлиси энг сўнгги касаллик варақасига "6ойдан... 18 ойгача" деган ташхис ёзилган эди... Ҳозиргина аёли билан ажрашмоқчи бўлиб турган эркакни бадани музлаб қолди. У бир нарсани ўйлар эди холос... "Аёлимни қандай сақлаб қолиш чораси бор? Керак бўлса ҳаётимни бераман! Керак булса жонимни тикаман.. фақат уни йўқотишдан қўрқаман.. Эй Аллоҳим уни мендан олиб қўйма!" Эркак аёлини жонидан ортиқ севишини айнан ўша чоғда англади. Энди унга ҳаёт бошқача эди. Аёлига ғамхўрлик қила бошлади. Ҳар кун ҳар дақиқа аёлини ёнида бўлди, аммо жуда кеч эди.. Атига икки ойгина аёлига бахтиёрлик онларини хадя эта олди холос. Ўзи ҳам ҳақиқий бахтни икки ой ҳис қилиб яшади.. Аёли ҳаётдан кўз юмди.. Эркак аёли тобутини елкасида кўтариб, шунчалар қадди букилдики... гўёки 100йилга қаригандек.. Энди унга ҳам ҳаёт керак эмасдек.. Уйига келиб, тўйларини ўн йиллик кунида аёлини илтимоси билан ҳар иккиси ўз ниятини ёзиб қоғозларни яширгани ёдига тушди. Шошилиб аёлини ёстиқларини остини тита бошлади ва у қоғозни топди.. Аёлини қоғозига: "Аллоҳим! Умримни сўнгги дақиқаларини улар билан бахтиёрликда ўтказсам"- деб ёзилган экан.. Эркакни қоғозига эса: "Аллоҳим! Қачон бу аёлдан қутилиб озод бўламан?"- деб ёзилганди.. Ҳар иккисиниям орзуси ушалди. Аммо эркак энди бошқа инсонга айланган эди. Қоғозларни парчалаб кўзида ёши билан ҳавога учирар экан ўзига ўзи дер эди: "Эй вох! Кеч қолдим. Ўз бахтимни ўз қўлларим билан кўмдим. Мен нодон вақтни бой бердим!"... Қадрлайдиган инсонингизни вақт ўтмасидан қадрига етинг. Зеро умр ўткинчи, вақт бешафқат... Ўқинг...Фақат йиғламанг! Гулширин бир муддат унга караб турдию, бир-дан сергакланди. Бу аел унга кимнидир эсла-тиб юборди. Йук, у бу аелни курган, уни таний-ди! Шошиб халатини кийиб, зиналардан шошиб тушди. Гумонлари тугримикан? Бунга узи ишо-нч хосил килиши керак. Нахотки у билган, тани-ган аел бу ерда...Шошиб пастга тушди. Санитар аел хамон жавраб зиналарни артарди. - Кечирасиз, сиздан бир нимани сурасам май-лими? - Гулширин санитар аелнинг елкасига охиста кул теккизди? - Нима демокчисиз? Айтинг тезрок? - аел жахл билан ортига бурилди. Кузи Гулшириннинг ку-зига тушди-ю, бирдан ранги окарди, кулидаги пол ювадиган таек тараклаб ерга тушди. Бу аел Гулшириннинг собик овсини Ирода эди. - Сиз?..- Ирода уни куриб талмовсиради, лабла-ри титраб кетди. Шошиб бошидаги румолни кайта уради. Юзидаги чандикни кафти билан беркитишга уринди. - Сиз...бу ерда...нима киляпсиз? - Узингиз-чи, узингиз бу ерда нима киляпсиз? - Ироданинг кузига тикилди Гулширин. - Мен...мен шу ерда ишлайман. - Сизни боядан буен кузатаман. Олдинига бош-ка бировни ухшатдим деб уйладим. Йук, чиндан узингиз экансиз? Сиз бошка жойда ишлардингиз-ку? Ирода бошини куйи солди, кузидан оккан еш- ни бармоги билан сидирди. Шундагина Гулши-ринг унинг кафти, буйнида хам куйишдан кол-ан чукур изни курди. Кошлари деярли йук, улар-нинг урни калам билан чизилган. Ироданинг олдинги хусни-тароватидан асар хам колмаган. Давоми 16:30 да