ru
Feedback
📚 Ibratli Hikoyalar 📚

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Открыть в Telegram

Хаётий ва Ибратли ҳикоялар... Хикматлар хазинаси... Инсон такдирини аччик синовлари... Hamkorlik va reklama uchun 👇👇 @Bronzam . . . . . .

Больше

📈 Аналитический обзор Telegram-канала 📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Канал 📚 Ibratli Hikoyalar 📚 (@ibratli_sozlar) языкового сегмента Узбекский является активным участником. Сейчас сообщество объединяет 21 139 подписчиков, занимая 3 759 место в категории Религия и духовность и 3 835 место в регионе Узбекистан.

📊 Показатели аудитории и динамика

С момента создания невідомо проект демонстрирует стремительный рост, собрав аудиторию из 21 139 подписчиков.

Согласно последним данным от 22 июня, 2026, канал показывает стабильную активность. За последние 30 дней изменение числа участников составило -397, а за последние 24 часа — -16, при этом общий охват остаётся высоким.

  • Статус верификации: Не верифицирован
  • Уровень вовлечённости (ER): Средний показатель вовлечённости аудитории составляет 12.62%. В первые 24 часа после публикации контент обычно набирает 8.76% реакций от общего числа подписчиков.
  • Охват публикаций: В среднем каждый пост получает 2 668 просмотров. В течение первых суток публикация набирает 1 852 просмотров.
  • Реакции и взаимодействия: Аудитория активно поддерживает контент: среднее количество реакций на один пост — 19.

📝 Описание и контентная политика

Автор описывает ресурс как площадку для выражения субъективного мнения:
Хаётий ва Ибратли ҳикоялар... Хикматлар хазинаси... Инсон такдирини аччик синовлари... Hamkorlik va reklama uchun 👇👇 @Bronzam . . . . . .

Благодаря высокой частоте обновлений (последние данные получены 23 июня, 2026) канал поддерживает актуальность и высокий уровень охвата публикаций. Аналитика показывает, что аудитория активно взаимодействует с контентом, что делает его важной точкой влияния в категории Религия и духовность.

21 139
Подписчики
-1624 часа
-1107 дней
-39730 день
Архив постов
Эртага кўплаб ўқитувчиларда кузатиладиган ҳолат...😂 Бахтимизга барча устозларимиз соғ бўлишсин !

🚨 ДИККАТ ЯНГИ ФАСОНЛАР ЧИКДИ! 👗 2026 йилнинг энг тренд моделлари 💃 Миллий ва замонавий услуб ✂️ Тикиш учун идеал вариантла
🚨 ДИККАТ ЯНГИ ФАСОНЛАР ЧИКДИ! 👗 2026 йилнинг энг тренд моделлари 💃 Миллий ва замонавий услуб ✂️ Тикиш учун идеал вариантлар Барчаси ФАСОНЛАР каналида🔥 https://t.me/+8C2shQ0u-csxOTAy https://t.me/+8C2shQ0u-csxOTAy https://t.me/+8C2shQ0u-csxOTAy 👉 Ҳозир қўшилинг, кейин кеч бўлмасин!

Бу чиройли гуллар сизлар учун Яқинларга Улашинг.. 🌸 Каналимизга обуна бўлинг👇💖

📝КИЗ ФАРЗАНД. Бир куни истирохат боги олдида саккиз-туккиз ёшлардаги бир кизалокни учратиб колдим. У янги йил олди безатилган улкан арчани куриш учун ёлгиз келибди. Арча олдида тушган суратини менга курсатиб, мактангиси келди. Сурат чиройли чикканини айтганимда хурсанд булди. Унга ёкиб колдим чоги, мендан узоклашмай енма ен кета бошлади. Ундан нега богга ёлгиз келганини сурадим. - Аям ишдан кеч келади. Мени олиб келгани вакти булмайди. - деди. -Дугоналарингизчи? - сурадим яна. - Бу ерга якинда кучиб келганмиз. Хали уртокларим йок. - хурсинди кизалок. - Аввалги мактабимда уртокларим куп эди. Мазза килиб уйнардик. Уларни бирам согиндим... Яна дадамни, бувим билан бобомниям согиндим. Анави сой борку, - у менга шахарни кесиб утган канални курсатди - уша сой дадамни уйини енидан окиб утади. Аям айтган. Канийди ёз  булганидаа, шу сойга тушиб окиб дадамни уйига бориб олардим. Уларни куриб кайтардим.    Кизалокнинг гапларидан унинг ота онаси ажрашганини фахмладим. Дадасини каттик согингани куриниб турарди.   Менинг каерда яшашимни эшитиб унинг кузлари чакнаб кетди. - Дадам хам ушатда яшайди. Танийсизми? Отлари Мирзохиджон. - Йук, танимайман, - дедим. - Эссиииз, - хафа булди кизалок. - Агар таниганингизда уларга бир гапимни айтиб куярдингиз. "Дурдона кизингиз сизни роса согинибди. Кечкурун туккиздан кейин телефон килсангиз, Дурдонани узи жавоб бераркан, аяси ухлаб колган буларкан," деб куярдингиз.- Дурдона бироз жим кетди. Кейин бирдан жиддийлашиб деди, - Мен катта булиб ая булганимда учта угил тугаман. Биттаям киз тугмайман. -Нега?- хайрон булдим мен. - Чунки дадалар факат угилларини яхши куришаркан. Агар киз тугсам, бизниям хайдаб юборишади. Кейин мени кизим хам менга ухшаб дадасини согиниб йиглаб юради. Шунинг учун киз тугмайман.   Менинг кузларимга ёш келди. Кизалокка жавобан хеч нарса деелмадим. Уни овутишни истардим лекин негадир уша лахзада тилимга хеч бир суз келмади. Факатгина дилимда у ва онасига бахт тиладим. Вокзалга етиб келгач, кизалок мен билан хайрлашиб, автобусга чикиб кетди.   Бу учрашув, кизчанинг сузлари менинг ёдимга мухрланиб колди. Бир Кун келиб албатта бу вокеани, Дурдонанинг сузларини унинг отаси каби оталарга ибрат булиши учун когозга туширишни ният килгандим.   Киз болани фарзанд урнида курмайдиган эркакларга айтар сузим: Аллохдан куркинг. Ахир аеллар Унинг омонати.  Уларсиз авлод хам, хает хам тухтайди. 📚

Хайрли Тонг...☕️🍃 Азизларим! Сизларга Бахтли ва Қувончли кун Тилаймиз! Якшанба тонги муборак бўлсин! Аллоҳ барчамизни юзи нурли, сўзи ҳузурли, толеимизни баланд, ризқимизни кенг қилсин.❤️

🌛💫ХАЙРЛИ ТУН💫🌙 🌸Яхши кўрган инсонларингизга сизни Аллоҳ учун яхши кўраман дейиш савоб экан, 🌸⭐️Мен сизларни Аллоҳ учун яхши кўраман мехрибонларим.. 💜 🌙Тунингиз осуда тинч ўтсин, ширин тушлар кўринг! Яқинларга Улашинг.. 🌸 Каналимизга обуна бўлинг👇💖

#У‌ткинчи_дунё #No_91 #муаллиф_Қосимова_Нодира —Мунира докторга кўрсатибди, шифохонага ётиши керак экан. Гулини хам бу ахволга тушишини хохламайман Назо Камолага ачиниб қаради —Эртага олиб бориб, жойлаштир. Мунирага хабар бер, эртага доктор билан гаплашсин. Ботир ўзини ғалати хис қилди. —Хўп, эртага жойлаштирамиз. —Майли мен борақолай. Ботир секин уйдан чиқиб кетди. 💫💫💫💫 —Мунира, Камолани ахволини бу даражада деб ўйламаган эдим. Ботирни кўнгли бўшаб гапирди. —Мен сизга айтгандимку? —Демак ўша сувдан Камола кўп ичган, Гули эса ичмаган. —Қандай сув? Мунира хайрон бўлди —Хонасидаги графинга қўшиб қўйгандим, ўша доридан. Кечаси чанқаганда ичади деб. —Ўйламай қилган ишингизни, кўрдингизми мана? —Менга қилинган нохақликка қараб тура олмайман. —Бошқача йўл билан ўч олсангиз хам бўларди, бир аёлни телба қилдингиз. —Ўзим қилган хатони, ўзим тўғрилайман. Сен аралашма Ботир ўшақирди. 💫💫💫💫 —Қаерларда юрибсан, кечаси сени кутиб ухлаб қолибман. Тонг сахардан уйга кириб келган Садоқатни кўриб Муслим жахл қилди. —Айланиб келдим. Ха хаққим йўқми? Садоқат тебраниб Муслимни олдига ўтирди. —Ичганмисан? Муслим бурнини жийриб қаради —Ха ичганман. Кўп гапирманг бошим ёрилай деяпти. —Ким билан ичдинг? —Мендан хисоб сўрамайман деган эдингиз. Манабу пулларни олиб, ижара пулини беринг, ортганига рўзғор қилиб келинг. Мени безовта қилманг, мен ухлашим керак. Садоқат, диванга ётиб кўзларини юмди. Муслим индамай пулни олиб, хонадан чиқиб кетди. 💫💫💫💫 —Қаердасан? Диёр Розияга қўнғироқ қилди —Онамларникидаман. Келганингизда бораман, унгача опангиз билан яшамайман. Розия, Сардорга жим ишорасини қилди. —Рўзғорларини қилиб бердингми? —Қилиб бердим, орада хабар олиб тураман. Розия энса қотирди. —Опамга телефон олиб бориб бер, мен пул ташлаб қўйдим картанга. Гаплашиб туришим керак улар билан. —Нимани гаплашасиз? Телефон олиб бордим дейлик, қизлар ўйнайди тарбияси бузилади

#У‌ткинчи_дунё #No_90 #муаллиф_Қосимова_Нодира —Гули... Тур сени олиб кетгани келдим.. Ботир Гулини юзини силади —ААААА... Гулини овозидан Назо югуриб кириб, светни ёқди —Йўқол. Кет. Кет. Гули болишни қучоқлаганча бақирарди —Сизга нима бўлди? Назо Гулини юзига тарсаки туширди —У келди, мени олиб кетгани келган.. Гули қалтираб йиғлади. —Ким келди? Назо атрофга қаради —Ботир, Ботир шу ерда... Гули, қўрққанидан ранги оқариб кетди —Қўйсангизчи, туш кўргансиз. Ётиб ухланг —Йўқ, йўқ кетманг. У шу ерда.. Гули Назони қўлидан ушлаб секин гапирди. —Ўлган одам, бу ерда нима қилади? —Ана, эшик олдида.. Гули эшикни кўрсатиб, чинқириб юборди Назо эшикка қаради, Ботир оппоқ кийимда турарди. —Хеч ким йўқ, қани? —Кетиб қолди. Шу ерда эди Гули эшикка қараганда, Ботир йўқ бўлиб қолди. —Мана хеч ким йўқ, сиз ётиб дамингизни олинг. Назо мажбурлаб Гулини жойига ёткизди. Бироздан кейин Гули ухлаб қолди, Назо Гулини устини ёпиб, секин хонадан чиқиб кетди. 💫💫💫💫 —Эсингизни еб қўйибсиз. Ботирни қидириб ошхонадан топган Назо, жиғибийрон бўлди. —Нега, мен сенга айтгандимку? Ботир бемалол гапирди —Мен сизни хазил қиляпти деб ўйлагандим. Устидаги кийиминичи? Назо асабий кулди —Ха нима? Ярашмабдими? —Ўтакасини ёриб ўлдирасиз шу кетишда. —Ундан баттар қиламан керак бўлса. Ботир, қўлидаги стаканни қаттиқ сиқди. —Илтимос, тинчгина уйдан чиқариб юборинг, бундай қилиб ўч олманг. Ахир у қизлар ёш, табийки бу ёшда пулга ўч бўлишади. Назо ялинди —Пулдан қисмагандим, айниқса иккисини. Мени қилган яхшилигимга шуми рахматлари? Ботир асабий бақирди. —Юринг, сизга бир нарса кўрсатаман. Назо қўлидан еталаб, Камолани хонасига олиб бориб секин эшикни очди. Дераза шуъласида, кўзлари ялтираб Камола қўғирчоқни қучганча сочларидан силаб ўтирарди. —Кўрдингизми? Тирик мурдадан фарқи йўқ. Ўлиб ўла олмайди, тирик туриб яшай олмайди. —Шунчалик ахволга тушдими? Ботир Камолага қараб анқайиб қолди. Камола атрофга ахамият хам бермай, қўғирчоқни эркалар, кулар орада йиғлаб хам қўярди.

#У‌ткинчи_дунё #No_89 #муаллиф_Қосимова_Нодира —Жуда соғиндим. Мунира хонага кириши билан, Ботир Мунирани махкам қучди. —Яхши келиб олдингизми? Мунира Ботирни юзига қаради. —Ха, бироз муддат шу ерда яшаб тураман. —Бу ер, уйга жуда яқинку? Сизни кўриб қолишлари мумкинку? —Хеч ким кўрмайди. Эшик қулф туради, ўзи азалдан бу уй бекор ётган. Биров бу уйда одам борлигини хам билмайди. Кичкинтойим яхшими? Ботир Мунирани қорнига қўлини олиб борди. —Яхши, докторга кўриндим. Хаммаси яхши экан. —Худога шукур. Хаёлим сизларда бўлди. Ботир Мунирани юзидан енгил ўпиб қўйди. —Биздан хавотир олманг. Биз яхшимиз. Фақат Камолани ахволи мени ташвишга соляпти. —Бошқа одам хақида гаплашишни хохламайман. Мен сени соғинганман, қолган гаплар кейин гаплашилади. Ботир, Мунирани тугмасига қўл югуртирди. —Ахир бир инсонни хаёти хақида гап кетяпти. Мунира ўзини ортга олди. —Мени қизиқтирмайди. Мени хаётим билан ўйнашганларни, керак бўлса янчиб ташлайман. Келишимдан кайфиятимни тушурма. Ботир бир деганда, Мунирани ётоққа олиб борди. 💫💫💫💫 —Ойи, аммам касалку? Бизни ташлаб кетманг. Нигина Розияга ялинди. —Мен амманг билан, бир уйда яшай олмайман. Даданг келганда келаман, унгача амманг билан яшаб турасанлар. Розия сумкасини замогини тортаркан, Нигинага қарамай гапирди. —Жон ойижон, бизни ташлаб кетманг Нигина Розияни оёғига ёпишди —Йўлимдан қоч, мен кетишим керак. Розия, Нигинани силтаб ўтиб кетди. Нигина йиғлаганча қолди —Қўявер қизим. Тез кунларда даданг келади, хаммаси яхши бўлади. Латофат Нигинани қучиб овутди. 💫💫💫💫 —Опа, Камолани шифохонага жойлаш керак. Сиз шунга кўндиринг, мен докторлар билан хаммасини келишиб қўйганман. Мунира, Назога қўнғироқ қилди —Ахволи аянчли. Ўзим хам қўрқиб кетдим, мени таниб қучоқлаб йиғлади. —Гулини касрига шу бечора қолди. Гули йўлдан урган, Гулини кўрсатиб шу айбдор деди. Назони кўз олдига Камолани холати келди.

OʻTKINCHI DUNYO MUALLIF: NODIRA QOSIMOVA muallif ruhsatsız koʻchirib olish va ijro qilish taqiqlanadi 🛑 📚 Ibratli Hikoyalar
OʻTKINCHI DUNYO MUALLIF: NODIRA QOSIMOVA muallif ruhsatsız koʻchirib olish va ijro qilish taqiqlanadi 🛑 📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Холаси кўйлакни қачон олиб берасиз 😘❤️

🍃🌸🍃 Ҳой сиз! 🫵 Ҳа, ҳа айнан сиз. 🫵 ❤️Шундай кун келсин-ки ўзингиздан ортириб йилига беминнат минглаб ▶️мухтож оилаларга ёрдам берадиган сахий бойлардан бўлинг.. Яхшиям борсиз...❤️😍 Юбориб қўйинг..! 🌹 ┄┄┅┅✿🍃❀❤️❀🍃✿┅┅┄┄

#ТЕЗКОР АРАФА куни қуёш ботмасдан олдин кимки бу дуони 3 маротаба ўқиса, Аллоҳнинг изни билан орзусига эришади 🤲 Вақт оз қолди СИЗ ҳам бу дуони ўрганиб олинг ва Арафа куни ўқишни унутманг 🧕 ҒАФЛАТДА ҚОЛМАНГ 😱😱 Дуо бу ерда тез киринг ва орзуингизга эришинг👇👇👇

Tekinga pishiriqlar oʻrgatadigan kanal 🎂🍰🍩 ((Reklama tez orada oʻchiriladi Qoʻshilib olinglar)) 👇👇👇👇👇 Pishiriqlar ret
+4
Tekinga pishiriqlar oʻrgatadigan kanal 🎂🍰🍩 ((Reklama tez orada oʻchiriladi Qoʻshilib olinglar)) 👇👇👇👇👇 Pishiriqlar retseptlari Pishiriqlar retseptlari Pishiriqlar retseptlari Salatlar oʻrgatadigan kanal 👇👇👇👇👇👇 Salatlar retseptlari Salatlar retseptlari Salatlar retseptlari 👆👆👆👆 HAR KUNI YANGI RETSEPTLAR, ENG AJOYIB SALATLAR VA PISHIRIQLAR JOYLANGAN 👉Taomlar retseptlari 👉Taomlar retseptlari 👉Taomlar retseptlari @Tabriklar_dil izhorlar guruhi 👆👆👆👆

ЎГАЙ ОНА .    Уни ,,ўгай,, дейишди . Эрини болалари ҳаммаси уйлик жойлик бўлиб кетган. Кенжа ўглининг хам битта боласи бор.     Шунинг учун, "дадамга қарасалар бўлди!" деб уни бу хонадонга олиб келган эдилар...    Оилали қизлари ҳам унчалик юрак очмади. Келишади, отаси билан суҳбат қилиб, еб -ичиб кетишади. Ўгай онасига:     -- Сизга нима гап, дардингиз йўқми? --дейишмайди.    Келини ҳам жимгина рўзғор ишларини қилиб юради. Қайнонаси неварасини кўтариб юрса бўлди . Кап катта одамлар орасида ,, ўгай,, мақомини олган аёл ёлғизликдан қийналиб борарди. Атрофи тўла одам, у эса ёлғиз, чунки у ,,ўгай,, . Эрига , болаларига , невараларига, ҳаттоки қўшниларига ҳам . Шунақаси ҳам бўларканми дерсиз? Ҳа, бўлар экан ... Худди шу тақдирни унинг ўзи истаганидек,  бу оила беморликдан  бекасиз қолмаган, бу аёл ҳаммасига сабабчидек ёвқараш қилишади...     Бугун катта қизини кўзлари қизариб кириб келди. Отаси йўқ эди. Тўлиб турган эканми,  ноилож ўгай онасига дардини ёрди . Эри пул жўнатган экан, биринчи синф қизига қалин жемфер олиб берай деса, қайнонаси пул бермабди .     --- Кўмир олиб олайлик, қизинг акасиникини кийсин!-- дебди .     -- Майли эди ўғил боланики бўлса хам кийдирардим, акаси бешинчи синфку --деди қизи.    У қизига таскин берган бўлди . Қизи чиқиб кетиши билан, отаси келиб қолди. Эри келгач:     -- Пул бериб туринг! - деб сўради .     -- Нима қиласан , олдимиз қиш,  оғилга шифер қоқтиришим керак.     -- Озроқ беринг! -деди у яна умидвор бўлиб.    -- Нима қиласан ўзи? -- асабий бўлди эри бироз, чунки уни танишганидан бери, уйига келганидан бери, бундай одати йўқ аёлини тушуна олмаётган эди.    -- Катта қизингизни қизчасига жемфер олиб бермоқчи эдим, кунлар совиб қолди, мактабга кияди.     Телефони қолиб кетгани учун изига қайтиб келиб ҳовлида турган, очиқ деразадан уларнинг сўзини эшитиб турган қизнинг қулоғига отасининг гапи кирмади.    Кўнгли эзилди , бор йўқлигини писанд қилмаган ўгай онасининг меҳрибончилиги ортида ўз онасининг меҳрини сезиб ўзидан уялди. Турган жойида кўзидан ёши оқиб тураркан, уйдан мамнун жилмайиб чиққан  ўгай онасига кўзи тушди.    -- Қизим кетмаган эдингми?--  шошиб қолди аёл .     Қиз жимгина бориб онасини маҳкам қучоқлади .   -- Телефоним қолибди , яна келаман онажон.     Қиз телефонни олиб,  йиғлаганини яна бир онасидек меҳрибон аёлнинг кўриб қолиб, ҳафа бўлишини истамай тезроқ юриб чиқиб кетди.    Илк марта, "Онажон" деган сўзни эшитган аёлнинг кўзига ёш келиб, ҳўрсиниб қўйди. У умри бино бўлиб, шу ёшга кириб, ниҳоят шундай муқаддас номга лойиқ кўриб бошлаган қизни ортидан  қараб қолиб, бахтни ҳис қилди. У шу маҳалда, ўз ҳаётидан астойдил мамнун эди! Ўзига келиб, қўлига қараса, қизалоққа женфер учун эридан олган пулини ҳали қизига бериб улгурмаган экан. Шошиб уни ортидан етиб олиш учун югурди:    -- Қизим, хой шошма!... ✍ ШАХЗОДА САТТОРОВА. Сана: 23. 05. 2026 йил. 👇👇👇

,, ЎГАЙ ОНА ,, Уни ,, ўгай ,, дейишди . Эрини болалари ҳаммаси уйлик жойлик бўлиб кетган . Кенжа ўглининг хам битта болачаси бор . Шунинг учун дадамга қарасалар бўлди дейишди ... Оилали қизлари ҳам унчалик юрак очмади . Келишади , отаси билан гап бериб еб , ичиб кетишади . Ўгай онасига сизга нима гап , дардингиз йўқми дейишмайди . Келини ҳам жимгина рўзғор қилиб юради . Қайнонаси неварасини кўтариб юрса бўлди . Кап катта одамлар орасида ,, ўгай ,, мақомини олган аёл ёлғизликдан қийналиб борарди . Атрофи тўла одам у эса ёлғиз , чунки у ,, ўгай ,, . Эрига , болаларига , невараларига , ҳаттоки қўшниларига ҳам . Шунақаси ҳам бўларканми деярсиз . Бўларкан қаранг ... Худди шу тақдирни ўзи истагандек , бу оила беморликдан бекасиз қолмаган , худдики бу аёл қилгандек , ҳаммасига шу сабабчидек ёвқараш қилишади ... Катта қизи кўзлари қизариб кириб келди . Отаси йўқ эди тўлиб турганди ,  ноилож ўгай онасига дардини ёрди . Эри пул жўнатган экан биринчи синф қизига қалин жемфер олиб берай деса , қайнонаси бермабди . ,, Кўмир олиб олайлик , қизинг акасиникини кийсин ,, дебди . -- Майлийди ўғил боланики бўлса хам кийдирардим , акаси бешинчи синфку, - дейди ёзғириб . Қизига нималадир деб таскин берди . Қизи чиқиб кетиши билан , отаси келиб қолди . Эри келгач -- пул бериб туринг , - деб сўради . -- Нима қиласан , олдимиз қиш ,  оғилга шифер қоқтиришим керак . -- Озроқ беринг , -деди  музтаргина бўлиб . -- Нима қиласан ўзи , - асабий сўради эри . -- Катта қизингизни қизчасига жемфер олиб берай , кунлар совиб қолди , мактабга кияди . Телефони қолиб кетгани учун изига қайтиб келиб ҳовлида турган , очиқ деразадан уларнинг сўзини эшитиб турган қизнинг қулоғига отасининг гапи кирмади . Кўнгли эзилди , бор йўқлигини писанд қилмаган ўгай онасининг меҳрибончилиги ортида ўз онасининг мехрини сезиб ўзидан уялди . Турган жойида кўзидан ёши оқиб тураркан , уйдан мамнун жилмайиб чиққан  ўгай онасига кўзи тушди . -- Қизим кетмадингми , - шошиб қолди аёл . Қиз жимгина бориб онасини маҳкам қучоқлади . -- Телефоним қолибди , яна келаман онажон . Қиз деразадан  телефонини олиб йиглаб чиқиб кетди . Биринчи марта Онажон деган сўзни эшитган аёл ҳам кўзлари ёшланиб , чуқур нафас олди . ШАХЗОДА САТТОРОВА .

ТАРОЗИДАН УРГАН ҚАССОБ ҲИКОЯСИ Бир қассоб 10йилдан бери қассоблик қилар экан лекин ҳеч ишлари юришиб кетмабди. Бир куни бир к
ТАРОЗИДАН УРГАН ҚАССОБ ҲИКОЯСИ Бир қассоб 10йилдан бери қассоблик қилар экан лекин ҳеч ишлари юришиб кетмабди. Бир куни бир камбағал келиб бугун уйимга меҳмонлар чақириб қўйгандим шунга 5кг гўшт тортиб беринг дебди. Қассоб гўшт тортаркан ҳаёлида гўшларнинг тагига суяклар қўшиб юборсаммикан ёки тарозидан ярим кг уриб қолсаммикан деб ўйланиб қолди. Охири камбағал одамни эътибор бермаётганидан фойдаланиб тарозидан уриб қолибди. Камбағал эса гўштни олиб нарги бетдаги магазинлардан бирига кириб кетибди. Қассоб эса бу қилган ишидан хурсанд бўлиб тарозидан уриб қолсам яқин фурсатда бой бўлиб кетаман деб ўйлабди. Сал ўтмай камбағал одам магазиндан югуриб қассобхона олдига келаётганини кўрган қассобни совуқ тер босибди. Хаёлида қисқа фурсат ичида жуда кўп ўйлар ўтибди. Энди нима қиламан билиб қолдию тамомман деб турса камбағал, қассоб олдига келиб...😨👇

🦋🍃Ассалому алайкум🍃🦋 🌷Хайрли Тонг...☕️       🌷Азизларим!            🌷Сизларга Бахтли ва                  🌷 Қувончли кун                         🌷Тилаймиз! 🪴🌷Шанба тонги муборак бўлсин!   Аллоҳ барчамизни юзи нурли, сўзи ҳузурли, толеимизни баланд, ризқимизни кенг қилсин. 🪴🌷Қалбимиздаги ниятларимизни ижобат айласин. Кунимизни мазмунли қилиб,    хайру барокатларини ёғдирсин. Амин.  🤲                🌸Ҳамиша                   🌸Омад                       🌷Қувонч                         🌷Тарк этмасин Яқинларга Улашинг.. 🌸 Каналимизга обуна бўлинг👇💖