ru
Feedback
📚 Ibratli Hikoyalar 📚

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Открыть в Telegram

Хаётий ва Ибратли ҳикоялар... Хикматлар хазинаси... Инсон такдирини аччик синовлари... Hamkorlik va reklama uchun 👇👇 @Bronzam . . . . . .

Больше

📈 Аналитический обзор Telegram-канала 📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Канал 📚 Ibratli Hikoyalar 📚 (@ibratli_sozlar) языкового сегмента Узбекский является активным участником. Сейчас сообщество объединяет 21 001 подписчиков, занимая 3 785 место в категории Религия и духовность и 3 863 место в регионе Узбекистан.

📊 Показатели аудитории и динамика

С момента создания невідомо проект демонстрирует стремительный рост, собрав аудиторию из 21 001 подписчиков.

Согласно последним данным от 25 июня, 2026, канал показывает стабильную активность. За последние 30 дней изменение числа участников составило -537, а за последние 24 часа — -44, при этом общий охват остаётся высоким.

  • Статус верификации: Не верифицирован
  • Уровень вовлечённости (ER): Средний показатель вовлечённости аудитории составляет 12.59%. В первые 24 часа после публикации контент обычно набирает 8.74% реакций от общего числа подписчиков.
  • Охват публикаций: В среднем каждый пост получает 2 647 просмотров. В течение первых суток публикация набирает 1 837 просмотров.
  • Реакции и взаимодействия: Аудитория активно поддерживает контент: среднее количество реакций на один пост — 20.

📝 Описание и контентная политика

Автор описывает ресурс как площадку для выражения субъективного мнения:
Хаётий ва Ибратли ҳикоялар... Хикматлар хазинаси... Инсон такдирини аччик синовлари... Hamkorlik va reklama uchun 👇👇 @Bronzam . . . . . .

Благодаря высокой частоте обновлений (последние данные получены 26 июня, 2026) канал поддерживает актуальность и высокий уровень охвата публикаций. Аналитика показывает, что аудитория активно взаимодействует с контентом, что делает его важной точкой влияния в категории Религия и духовность.

21 001
Подписчики
-4424 часа
-1417 дней
-53730 день
Архив постов
​​Сизга қўшилиб мен ҳам фарзандларимни алдадим: Дадангиз узоқдан қайтдилар. Энди сизларни ташлаб кетмайдилар, дедим расм-русумлардан сўнг сиз билан бошлашиб уйимга кирар эканман. Ўшанда бизга эшик очган қизимнинг ҳайратли нигоҳидаги соғинч, ўғлимнинг “дадажон!” деган ҳайқириқ билан бағрингизга отилгани кўз олдимдан бир умр кетмайди. Аввалига болаларимга жуда меҳрибондек туюлдингиз. Биз бахтли эдик. Сизнику билмадим, аммо болаларим бу ҳолдан хурсанд, уларга қараб эса мен бахтли эдим. Шу ёшгача “дада” деган сўзни айтолмаган болаларим ҳар куни сизнинг йўлингизни пойлар, бизникига келадиган кунингиз улар учун чинакам байрамга айланарди. Аммо... Қўш хотинлиликка ўт тушсин экан. Ҳеч кимни ўз отасидан, ўз онасидан айирмасин экан. Бировнинг боласига оталик қилиш, кемтик кўнгилни бут қилиш сизга эмас экан. Болаларимни аввал ўзингизга ўргатиб, сўнгра меҳрга зор қилганингиз, изсиз йўқолганингиздан сўнг ўғлимнинг сизга ичикиб оғриб қолгани. Кўчада мошина сигнали чийилласа болаларим дераза томонга чопиб бориб ташқарига қарашади умид билан: “Дадам келдилар!”... Сиз ҳаётимда пайдо бўлдингизу яраланган қалбим “дард” деган сўзни унутишга чоғланганида, ярасини тирнаб қонталош қилдингиз-да, кетавердингиз. ... Кўзгуга боқаман. Ҳусним бировдан кам эмас. Ақл-заковатдан ҳам Худо қисмаган. Пулга муҳтож эмасман, Худога шукр, ризқимни, фарзандларимнинг ризқини етказиб турган Аллоҳим бор, бошимда бошпанам, оёғимда мошинам бор, ота-онам, жигарларим, ҳаммасидан муҳими ҳаётимнинг мазмуни фарзандларим бор. Аслида, бир одам, бир аёл бахтли бўлиши учун етарли ҳамма нарсам бор. Бироқ... бироқ аёл “ўнта ўғлим бўлмасин, чолим ўлмасин” дейдиган тоифа экан-да. Мен ҳам аёл бўлиб аёллик бахтини, муҳаббат таъмини туяй дебман. Афсус, тақдирим мени ўгай бахтга ҳам, ўгай меҳрга ҳам арзитмади. Йўлимда учраган, ҳаётимда пайдо бўлган инсон борки, айниқса, эркак зоти, дилимга озор бериб ўтади. Ҳар учраган нокасу номард юрагимга тош отиб ўтаверади. Қачонгача бағритошлар отган тошга нишон бўлар эканман-а... Баъзан яқинларим даврасида “Менга эркакман деган эркак учрамаган” деб қўяман афсус билан. Ҳайронман, нега ундай экан? Шахсий ҳаётимда ҳам, иш юзасидан ҳам мард эркакка учрамадим. Сиз-ку майли, ўзингиз келиб иккита оилани оила қилишга, ўз фарзандларингиздан орттириб менинг болаларимга ҳам меҳр беришга ваъдалар бердингизу лафзингизни бажаришга қурб қилолмай қочдингиз, лекин қўл остимда ишлайдиган эркак ходимлардан ҳам вафо кўрмадим. Корхонамни очиб, тадбиркорлик фаолиятимни бошлаган кунларимда курсдошимни ишга таклиф қилиб, корхонада ўзи ишбошқарувчилик қилишини таклиф қилгандим. Негадир фирмага ишга қабул қилинган ходимлар икки ой ишламай, бўшаб кетаверишади. Сабабини қайдан излашни билмай сарсонман. Кейинчалик маълум бўлишича, мен ишониб иш бошқарувчиликни топшириб қўйган ходим ишга қабул қилинганларга “Бу ерда ишлаганингиз билан бирингиз икки бўлмайди, маошингизни ололмайсиз” деган гаплар билан бир ой ишлатиб, кейинги ойдан бўшатиб юборар экан. Ана сиз ва сизнинг тоифадошларингизнинг ҳақиқий юзингиз. Аммо ўйламанг, мен яшаяпман ва бу ҳаётда яшашимдан мазмун бор. Мен қалби қаттиқларга меҳр отлиқ қурол билан қарши курашаман. Мен меҳр беравераман, чунки бермоқнинг бир куни олмоғи ҳам бор. Мен кўз ёшимни артиб яшашга куч топа оламан, гарчи юзимдаги томчини артишга арзигулик мард қўл бўлмаса-да, ахир, ҳаёт фақат ёмонларга меҳмонхона эмас-ку. Мен керакман, яхшиларга керакман, меҳрталабларга керакман. Шунинг учун ҳам “Меҳрни баҳам кўрамиз” деган шиор остида меҳрга зор меҳрибонларни жамлаганман...

Бу орада ҳам ҳаёт синовлари мени четлаб ўтмади. Вилоятимизнинг мансабдор мутассадди кишиларидан бирининг аёли менга ўчакишди. Туҳмат гапларни тарқатиб, ўзи шундоқ ҳам аламлардан пора бўлган юрагимга ниш уришдан роҳатланаётган аёлни излаб ишхонасига бордим. Эрининг соясида у хоним ҳам амал отини эгарлаган экан. Қабулига кириб, уни энди биринчи марта кўраётганимни, эрини ҳаётда ҳатто бир марта ҳам кўрмаганимни, у тарқатиб юрган гаплар шаънимга бўҳтон эканини айтгандим, шайтонга устозлик қиладиган аёл кўзларимга қаттиқ тикилган куйи: Мен сени йўқ қилишим керак. Сени албатта йўқотишим шарт! Бу вилоятда ҳеч ким мендан ўтиб кетишга ҳақли эмас! Мендан ўтаман, деб ўйлама. Сенинг бор айбинг мендан ўзмоқчилигингда. Сени йўлимдан олиб ташлаш учун шу бўҳтонларни ўйлаб топдим,- деди. Бошимдан гурзи билан урилгандек аҳволга тушдим. Бу нимаси энди?! Шу замонда қуруқ туҳматнинг қурбонига айланиб қоламанми? Наҳотки, боши очиқ аёлнинг шаънини булғаш шунчалик осон иш бўлса? Яна жавобсиз саволлар қуршовида қолдим. Миш-мишлардан хабар топган қайнонам ўғли-эримга қўнғироқ қилиб, мен билан ажрашиш шартини қўйибди. Бир неча йил дом-дараксиз кетган эрим бирдан қўнғироқ қилиб, жавобимни берди. “Сен синовларга сабрсиз аёл экансан, эссиз ишончим!” деб оғрингани ортиқча бўлди унинг. Шу пайтгача тирик беваликнинг аламида ўртанган юрагим ўша куни биринчи марта қаттиқ санчиди. Ҳушимдан кетган эканман, кўзимни шифохонада очдим. Бошимда онажоним, икки болам йиғлаб туришибди экан. Шу заҳоти ўзимни қўлга олишим, ҳаётда мана шу икки фарзандим ва шу кунгача бошимдан ўтказаётган ҳар бир синовларга мен билан тенг, баъзида мендан ҳам ортиқ қийналган ота-онам учун ҳам яшашга куч топишга уриндим. Касалхонадан чиққанимдан кейин ҳалиги аёлнинг гапларини ўйладим. Ўз-ўзимга “Мен албатта сендан ўзаман! Сен ким бўлибсан, сендан минг чандон зўрлари ҳам иродамни буколмайди, шахдимни синдиролмайди” деб бўҳтонлари билан жамиятдаги ўрнимдан айириб, оиламни бузган аёлга қасдма қастига яшашга аҳд қилдим. Ўзимни хусусий корхонамни ташкил қилишга киришдим. Корхона очиш учун маълум миқдорда молиявий база бўлиши керак экан, ўзим яшаб турган уйни сотиб, корхона балансини молиялаштирдим. Машаққатлардан руҳланиб, синовлардан завқланиб, ғамни кулгуларим остига яшириб меҳнатдан бахт топдим. Уч йил деганда сотилган уйим ўрнига, ундан ҳам яхшисини олдим. Корхонамнинг довруғи ошиб, даромадимиз ҳам шунга яраша бўлди. Тўғри, муваффақият осонлик билан қўлга киритилмайди. Ҳолва деган билан оғиз чучимаганидек, даромадни истаган билан бойлик осмондан тушмайди. Корхонамнинг ҳар бир маҳсулоти менинг юрак қонимдан, кўзимнинг ёшидан бунёд бўлган. Ёқут савдо белгиси остида ишлаб чиқарилаётган ҳар бир буюм менга фарзандимдек азиз, жигарбандимдек қадрли. Энди-энди ёлғизликка кўникиб, тақдиримга тан бера бошлаган пайтларимда қўққисдан ҳаётимга сиз кириб келдингиз. Эркакка эҳтиёжим йўқлигини, айниқса қўш хотинликка мутлақо норози эканлигимни, ҳали болаларимнинг отаси жароҳатлаган қалбим яралари битмаганини айтиб, сизга рўйхушлик бермаганимга қарамай йўлимни пойлашдан қатмадингиз. Шу пайтгача ота-онамнинг олдига мени сўраб борган совчилар, уйланиш ниятидаги эркакларнинг ҳеч бирини эшитгим, кўргим келмасди. Нима жин урдию, доимий ҳаракатларингиз натижасида сизга боғланиб қолдим. Фарзандларимни бахтли кўриш, уларнинг қувончидан завқланиш мен учун энг олий бахт,-дедим розилигимни сўраб келганингизда. Мен сизга керак бўлсам, энг аввало фарзандларимга оталик қилишингиз керак. Менга эр эмас, фарзандларимга ота керак... Шугина холосми? Фақат шу бўлса, жоним билан сизни бахтли қилишга тайёрман. Фарзандларингизни ўз фарзандимдек кўраман Улар ҳеч қачон ўгай ота эканлигимни билмайди Сизга ваъда бераман, ҳали сиз дунёдаги энг бахтли аёл, фарзандларимиз дунёдаги энг бахтиёр болалар бўлади. Сиз шундай ваъда бергандингиз. Ёлғизликдан чарчаган қалбим сизга ишонди. Аммо........

ЎГАЙ МЕҲРГА ҲАМ АРЗИМАДИМ. Мен тенгилар ҳали узатилмай, бошимга тирик беваликнинг кўргуликлари тушди.Эрим тижорат билан шуғулланарди, қандайдир ноқонуний ишларга аралашиб қолиб,озодликдан маҳрум этилди. Қизалоғим икки ёшга тўлган,иккинчи фарзандимга ҳомиладор эдим. Кўзим ёриди.Отаси тезроқ озодликка чиқсин,дея фарзандимга Озодбек деб исм қўйдим.Ўғли қамалгач, қайнона-қайнотамнинг ҳам бизга меҳри бўлинди.Кўпқаватли уйларнинг икки хонали хонадонида ёлғиз ўзим фарзандларим билан яшайвердим.Болаларимнинг “дадам”лаши,ҳар куни уйқудан кўзини очиб “ойижон, бугун дадам келадилар-а?”, “яна нечта ухласам дадам келадилар?” деган илтижоли саволлари жонимнинг чокларини сўтиб-ситиб юборарди. Даданг узоққа сафарга кетганлар, биз дуо қилаверсак тезроқ қайтадилар,- деб болаларимга тўқиган эртагимга ўзим ҳам ишониб қолгандим.Кутилган онлар келди.Эрим қамоқдан чиқди.Аммо менга номаълум қандайдир сабаб туфайли уйга келмай, тўғри Россия давлатига жўнабди. Аввалига ҳайрон бўлдим.Мендан бирор хатолик ўтганмикан? Эрим қамоқдалигида бир неча марта болаларим билан кўргани борайин,учрашиб олиб беринглар, десам қайнота-қайнонам унашмаганди болалар билан йўлда уриниб қоласизлар деб, ортидан бормаганимга ранжибдими деб келинлик уйимга бордим Чиқиб келган куни бир кеча уйда ётдию, эртасига эрталабдан оғайниларига чипта айтиб қўйган экан, жўнаворди,- деди қайнотам каловланиб.Нега бизга хабар бермадингиз, дадажон?Ахир невараларингиз билан кўзим йиртилиб кутаётганимни билардингиз-ку?- Хўрлигим келиб,бўғзимга қадалган йиғини қайтаролмай қайнотамни саволга тутдим. Сабабини ўзидан сўрарсиз, келинпошша,- деди қайнотам ўрнига жавоб берган қайнонам, гўёки бу ерда сени бошқа қиладиган ишинг қолмади, тезроқ кет, дегандек.Гарчи сабабини минг чамалаб,минг бир тахминда ҳам англамаётган бўлсам-да, турмушим бузилганига фаҳмим етди.Йўл бўйи жавобсиз саволлар оғриғидан қийналиб келдим.“Энди нима қиламан?! Болаларимга нима дейман? Дадасини сўраса қандай жавоб бераман?” деган сўроқ қаршисида тилим бойланган, тафаккурим заиф эди.Яна ёлғон тўқидим болаларимга:Дадангиз ҳали келмадилар, узоқда яна битмаган ишлари бор экан.Сизлар тезроқ катта бўлиб, мактабда аълога ўқиб, келгусида ҳаммага фойдаси тегадиган инсон бўлсангиз,шунда дадангиз ҳам келар эканлар.Бу ёлғонимга ҳам болаларимнинг саволи топилди:Ойижон,мен қачон катта бўламан? дерди энди тили чиқаётган уч яшар ўғилчам. Қачон мактабга бораман, қачон аълочи бўламан?Бир томонда қизим юрак бағримни эзади:Ойижон,Нигина ўртоғимни ҳар куни дадаси машинада боғчага олиб бориб қўяди.Дадам тезроқ келиб мени машиналарида боғчага олиб борсинлар. Бу сўроқ саволлар жонимдан тўйдириб, ҳолимни абгор қилган бир пайтда кўзгудаги аксимга кўзим тушди.Мен йигирма уч ёшли жувонга ўхшамасдим. Дунё ташвишлари, турмуш муштларига ўзини олдириб қўйган,ўттизга тўлмай ўтин бўлган аёл қиёфасини ўзимда кўриб даҳшатдан ўзимни йўқотаёздим. “Йўқ, Ёқутхон, бунақаси кетмайди, дедим ўзимга ўзим, бир номард яралаган қалбингни ўзинг даволашинг шарт! Сен ўзингни мана бу икки қоракўз гўдак учун ҳам ҳаётга қайтаришинг шарт! Бу норасидаларга сен кераксан! Онаси бахтли бўлолмаган бола қандай бахтиёр болалик таъмини туйсин?Узатилган йилим Тошкентга нуфузли олий ўқув юртига талабаликка қабул қилинган эдим.Бир йилча ўқиб, оилавий аҳволим сабабли таҳсилни ўзимизнинг шаҳримизга ўтказувдим.Ўқишимни битказиб, диплом олганимга қарамай ҳали иш излаб,ишлашни астойдил ният қилмагандим.Рўзғорнинг кам-кўстидан ота-онам хабардор бўлиб, ака-укаларим коримизга яраб турганди.Англадимки, энди икки боланинг масъулияти, келажак ҳаёти ўзимга боғлиқ. Мен ҳам ғамга асир бўлиб, букчайиб яшаверсам,эрта бу икки боланинг тақдири нима бўлади, деган ўйдан куч олиб эртаси куниёқ ўғлимни ҳам болалар боғчасига жойладим-да мутахассислигим бўйича бир-икки ташкилотлардан иш излаб кўрдим. Бир ҳафтада иш топилди. Мен айни ишлайдиган ёшда, ишлайдиган куч-ғайратга эга эдим.Шахсий ҳаётимда кулмаган бахтимни меҳнат фаолиятимда жилмайтириш учун ўзимни ишга бағшладим.Тез фурсатда эътиборга тушиб,меҳнатим ортидан обрў ва даромад топа бошладим........

❤️‍🔥💎ЭРИНГИЗ УЙГА ТАЛПИНИБ КЕЛИШНИ ХОХЛАЙСИЗМИ? ➡️❤️ЖУДА ЁҚИМЛИ КАНАЛ❤️ БОЛЛАР КИРМАСИН ❌ АЁЛЛАР СИРЛАРИ 💋ЭРИНГИЗ ОЛДИНГИЗ
❤️‍🔥💎ЭРИНГИЗ УЙГА ТАЛПИНИБ КЕЛИШНИ ХОХЛАЙСИЗМИ? ➡️❤️ЖУДА ЁҚИМЛИ КАНАЛ❤️ БОЛЛАР КИРМАСИН ❌ АЁЛЛАР СИРЛАРИ 💋ЭРИНГИЗ ОЛДИНГИЗДАН БИРЗУМГА ҲАМ КЕТОЛМАЙ ҚОЛАДИ РОМ ҚИВОЛАСИЗ💋ХУДДИ ЁШ КЕЛИНЧАКДАЙ❣️ ❣️❤️КАНАЛИМИЗДА ЭРНИ РОМ ЭТИШ ЙӮЛЛАРИ ФАҚАТ БИЗДА КИРСАНГИЗ ЧИҚИБ КЕТОЛМАЙСИЗ👇👇👇

Турмуш ўртоғи  эса кўз очиб кўрган хотини билан ярашган. “Қилмиш-қидирмиш”, - дейди халқимиз.  Афсус... Хатира  қўшним умри сўнгида рўшнолик кўрмади. Ёшини бир йилга  катталаштириб олгани билан узоқ яшаб, нафақа ололмади. Ўзи туғмагани учун болалар уйидан асраб олинган боласи фарзандлик қилмади. Ҳовлини сотиб, янги қурилган уйлардан бирига кўчиб кетди.   Эссиз умр, эссиз  ҳаёт... во дариғ. Тамом. Ҳафизахон Шарофхўжа қизи.

- Ишқилиб тинчликмикан.?Қўшни редакциядаги талабалар ишларини якунлашди, аммо бу боладан нимагадир дарак йўқ. Телефон ҳам қилмаяпти... - Аттанг... онаси келганида телефонини олиб қолмабман. - Онасини танийсизми? Гапимиз узилиб қолди. Эркатой ўғил қаддини тик тутиб хонага кириб келди. Вақтни ўтказмай амалиёт дафтарини сўрагандим, истамайгина папкасидан олиб столимга қўйди: -    Вазифалар бажарилмабди-ку... бу ёғи нима бўлади? Шу вақтгача қаёқларда эдингиз? Мен деканатга қисқача баённома ёзиб беришим керак, - дедим куйиниб. -  Уйда дам олдим. Ҳар куни келишимдан нима фойда? Барибир практика ўтилди деб ёзиб берасизку... домлаларга шу керак. -  Қандай қилиб бажарилмаган ишингизни бажарилди деб баҳолайман? Талаба у ёқ бу ёққа қараб олди-да, секингина  ёнимга яқинлашиб курсига ўтирди: -   Онам сизнинг ишингизни  кўнглингиздагидай бажариб берибдиларку... нимага сиз оддий  дафтарга қўл қўйишни истамаяпсиз? Тавсифнома ёзиш шунчалик қийинми? Бир паслик ишку... Талабанинг гапига ҳайрон бўлиб қолдим: -  Онангиз?! Мени қайси ишимни бажарибдилар? -  Онам уйингизга борганлари эсингизга тушдими? -  Ҳа, келувдилар, аммо мен улардан ҳеч нима илтимос қилмаганман. Айтганча билиб олай, онангиз ўзи қаерда ишлайдилар? -   Туманингиздаги Паспорт бўлимида бошлиқлар. Сиз пенсияга вақтлироқ чиқиш учун паспортингизни бир ёшга тўғрилатган экансиз...    Ҳаммаси очиқланди. Қўшним Хатира мен ишдан қайтгунимга қадар талабанинг онаси билан гаплашиб, эртасиданоқ зудлик билан ҳаракат қилиб паспортдаги  санани ўзгартириб, бир ёшга катталаштириб олган экан. Аммо менга бу ҳақда бир оғиз сўз айтмаган. Ҳамма ишни зимдан бажарган. Қойил-эй... жуда уддабурон эканку бу хотин! Жаҳлим чиқди. -    Қандай қилиб, бир йил аввал нафақага чиқаяпсиз, ахир туғилган  кунингиз август ойида эдику, бирданига  1 январга ўзгариб қолибди деб сўраганимда: “Қаловини топсангиз қор ҳам ёнади, қўшни”, - деб устимдан кулган эди. Бу воқеага кўп йиллар бўлди.    Аммо... яна шунга ўхшаш воқеа бўлмаганда балки  бу ҳақда қоғоз қораламасдим. Хорижий матолардан  харид қилиш  учун Чорсу бозорига тушдим. Матолар сотиладиган йўлакдан дўконларга қараб кетаётсам ортимдан кимдир чақирди. Тўхтаб саломлашдим. У кўзимга иссиқ туйилди. Қаерда кўрганимни эслолмадим. - Жиянингиз  Дилбар опанинг келинлари бўламан. Уйингизга борган эдимку... эсингизга тушдими? Озодаман. - Танидим. Участка қилиб чиқиб кетган эдинглара, янглишмасам? - Ҳа. Янги участкага кўчганмиз.  Мен ўзим  шу бозорда дўкон  очганман. Хориждан ўзим сифатли молларни  олиб келаман. Юринг, дўконимга киринг. - Бугун    кўйлаклик мато олайин деб бозорга тушгандим. Сизни учратганим яхши бўлди. Хорижга қатнашингизни билмас эканман. - Хазилингиз бор бўлсин, холапошша. Ўзингиз келмасангиз ҳам саломингиз келиб туради. Қўшнингиз бор-ку, Ҳатира опа, мактабда ишлаган, ўша ҳар келганида сиздан салом етказади. Яхши-яхши матолардан  танлаб бераман. Мен ҳам сизга салом  айтаман. Хатира қўшнимни қаердан танийсиз? - Ойижоним бериб юборган мантини олиб борганимда танишиб қолганмиз. Кейин онамнинг уйига ҳам  бориб, иш ҳам тиктирганлар. Кўйлак эмас, сиз бериб юборган дераза пардаларини. Аммо онам қудачилик ҳурматидан деб тиктирган пардаларингизга пул олмаганлар... - Мен қачон парда тиктирибман...? -  Жуда чиройли пардалар эди. Матоси хитойники эдими? Йўқ-йўқ, эмиратники эди... онам зудлик билан  меҳмонларингиз келишига тикиб берганлари эсимда... туғилган кунингизни нишонлаганингизда...     Келин гапирар экан, бошим айланиб кўзим тинди. Наҳотки, ён қўшним  Хатира менинг танишларимдан фойдаланиб, ортимдан шунча иш қилса-ю, мен билмасам?    Мен барибир ён қўшнимни айблай олмайман. Негаки у бугун орамизда йўқ. Жарроҳлик операциясидан яхши чиқмай, бир неча кун  реанимация столида ётиб, қийналиб оламдан ўтди. Реанимация столида  ҳолатини кўргач, рози-ризолик сўрайин десам, оғзига узун найча тиқиб қўйишган эди. Барибир ёнида ўтириб, қўлимни дуога  очиб, унга шифо тиладим. Бугунги кунда икки ҳовли  ўртасидаги деворимизда бир вақтлар  очилган кичкина эшикча ҳам ёпиб ташланган. Қўшним Хатира яшаган ҳовлини асранди  ўғли домга алмаштириб кўчиб кетган.....

Эссиз ҳаёт, эссиз умр...(Воқеий ҳикоя) Келин бўлиб тушган маҳалламда Хатира деган ён қўшним бўларди. Икки қўшни ўртасидаги  ҳовли ўртасидан девор олингани билан қўшни томонга кичкина эшикча очилган эди. Сабаби, мени  ва Хатиранинг қайнонаси бир майизни бирга бўлиб ейдиган  аҳил  аёллар эди. Баъзан қўшни хола бизникига чиқса, баъзан менинг қайнонам уларникига чиқиб, уйда пиширилган тансиқ таомлардан бир-бирларига илинишар эди.    Орадан йиллар ўтиб, қайноналаримиз оламдан ўтиб, кирди чиқдимиз бироз камайди. Лекин  Хатира ишдан келганимни сезиб, дарров ёнимга чиқар, маҳаллада бўлиб ўтган турли гапларни  гапириб вақтимни олар эди. Негаки унинг бўш   вақти кўп эди. Фарзанди бўлмагач, болалар уйидан татар миллатига мансуб ўғилчани  тарбиясига олган эди. Эри ҳам бу шароитга кўникиб яшар, тўғрисини айтганда унга бола  керак эмасди. Чунки биринчи оиласидан туғилган ўғли  Бахтиёр улғайиб қолган эди.    Бир куни  ишдан эндигина келган эдим,  эшик қўнғироғи  чалинди. Кўчага чиқсам  Дилбар жиянимнинг келини Озода остонада турибди. Жияним   ўзи пиширган мантидан    менга илиниб юборган экан. Ҳовлига кираётгандик, шу вақт қаёқдандир  Хатира пайдо бўлди. У кичкина эшикдан  чиққан эди. Ҳол-аҳвол сўрашгач, жиянимнинг тоғорачасига ширинликлар солиб бердим. Озодани     дарвозагача  кузатиб  уйга кирдим. Аммо жиянимнинг келини кўчага чиқибоқ   қўшнимнинг домига илинибди: -  Кўзимга иссиқ кўринаяпсиз, қизим, мабодо бозорчамиз қаршисидаги  тикув цехида ишламайсизми? -  Ўша тикув цехида  онам бошлиқлар. Мен қўлларида ишлайман. -  Ҳа... айтгандай,  цехда дераза парда ҳам тикасизларми? Бир сўрадим-да... -  Асосан аёллар кийимини тикамиз. Бошқа  тикув ишлари бўлса аямлар уйда қабул қиладилар. -  Қизлик уйингиз қаерда? -  Файзиобод маҳалласида.    Хатира  шу куниёқ жиянимнинг келини билан кўча бошигача гаплашиб бориб, онасининг уй манзилигача сўраб-билиб олибди.     Ўзим редакцияда ишлайман. Ишхонада  кўришга улгурмаган қўлёзмаларни  кўпинча уйга олиб келаман. Бунинг орасида болаларимга овқат тайёрлайман. Кир-чир.. дегандай... умуман айтганда, бўш вақтим йўқ.   Хатира эса сурбетлик билан тез-тез ёнимга чиқар, иш фаолиятим билан қизиқар, мен танимаган одамларни ҳам  у танир эди. -  Мен кўчамизда яшайдиганларни сиздан кўра кўпроқ танийман. Чунки мактабда ишлаган пайтимда йўқлама қилганманде... шунинг учун     фамилиясигача эсимда қолган.. Орадан кунлар ўтди.     Бир куни ишдан қайтсам айвонимда бегона  аёл ўтирибди. Қизим  меҳмонга чой дамлаяпти,  қўшним эса нотаниш  аёл билан эски  қадрдонлардек  суҳбатлашяпти. -  Ана, опамла келдилар. Тўғри айтибманми, кетиб қолманг деб?    Аёл  университетда таҳсил олаётган ўғли масаласида  уйимга келган экан. Уч қиздан кейин туғилган ўғли мен хизмат қилаётган  редакцияда амалиёт ўтказиши керак экан. Фамилиясини айтганди, унча танимадим. Агар амалиётни  яхши бажармаса, қишки имтихонга қўйилмаслиги ҳақида  она куйиниб сўз очди.    - Майли редакцияга келиб топшириқ  олсин. Уддаласа  баҳосини қўйиб бераман. Бажаролмаса хафа бўлмайсиз, - дедим кузата туриб. -  Ўғлим жуда талантли. Сизга ёқиб қолади, - деди она уйдан чиқа туриб.    Эрта ўтиб, индинига эрка ўғил  ишхонамга келди. Қўлидаги  қалин дафтарини  варақлаб кўрсам  ҳар бир саҳифасига  кун ва саналар ёзилган ва муҳр босилган бўлиб, талаба кундалик амалиёт ишини ёзиб бориши, мен эса   текшириб, охирида тасдиқлаб қўл қўйишим керак эди.     Мен эркатойни иқтидорли шогирдимга бириктириб қўйдим: - Мана шу опанг ҳам студентлик даврида амалиёт курсини бизнинг редакцияда ўтаган. Мана бугун ўзи муҳаррир. Агар сен ҳам яхши ҳаракат қилсанг, кейинчалик бизда ишлашинг мумкин. Талаба  хурсанд бўлиб, бир хафтача олдимга  келиб, қўлидан келганча кичик хабарлар ёзиб, топшириқларни амаллаб  бажарган бўлди. Аммо кейинги ҳафтадан  бутунлай редакцияда кўринмай қолди.    Бир ёқда имтихонлар вақти яқинлашяпти. Синов муддати - зачётлар бошланган. Аммо  практика ўташи керак бўлган боладан дарак йўқ. муҳаррир боладан хавотир ола бошлади. Чунки талабага ёрдам беришни унга тайинлаган эдим.......

​​Ғазабланиш оқибати ёхуд синган ойнанинг оғир бадали. Дам олиш куни. Бир бола уй ичида ўйнар эди. Ўйнаб туриб бехостан деразани синдириб қўйди. Ойнанинг қарсиллаб синган товушини эшитган онаси кела солиб айюҳаннос қила кетди. “Ҳа, қўлгинангузилиб тушсин сани илойим!.. Дадаси мана бу ярамасни қилган ишига қарамайсизми, деразани синдирди?!.. Қачон бундо ота бўлиб, болангизни уришасиз а?!..”. Бу гаплар эрга оғир ботди ва ғазаб билан келиб, бор аччиғини болага сочди. Қараса ҳовлининг бир четида тахта бўлаги ётган эди. Ўшани олиб болани савалай кетди. Ҳали санмисан ойнани синдирадиган, дея боланинг кафтларини очиб таёқ билан шарақлатиб роса урди. Бола йиғлаб, чинқирар эди. Аммо ота шу топда нима қилаётганининг ҳам фарқида эмасди. Чунки, хотиннинг бояги ачитма гаплари уни ўз мувозанатидан чиқарганди. Яхши гапга илон инидан чиқади, ёмон гапга мусулмон динидан, деган сўз гўё мана шу ҳолатда ўз ифодасини топгандек эди. У жонидан ортиқ кўрувчи ўғлини, жигарпорасини уриб чарчагач, бошини чангаллаганча ҳолсизланиб ерга ўтириб қолди. Куннинг аввалиданоқ бутун кайфияти бузилиб, дили хуфтон бўлди. Кейин сиқилиб кетганидан кўчага чиқиб кетди. Бола эса оғриқдан ингранган кўйи базўр ўрнига етиб олди. Анча вақтгача кўз ёшлари тинмай, нафас олишга ҳам қийналиб, ўпкаси тўлиб, ҳиқиллаб ётди. Кўзлари бир нуқтага қадалиб қолган, даҳшатдан ўзини билмай ҳиқиллаб ётарди. Баданидаги оғриқлардан ҳам кўра, қалбига етган зарбалар алами уни кўпроқ қийнарди. Зеро, у дадасини жуда ҳам яхши кўрарди. Дадаси ҳам уни чексиз яхши кўрар, мен сен билан фахрланаман ўғлим, сен менинг ҳаётим давомчисисан, катта бўлсанг олим бўлиб, қори бўлиб мени масъуд қиласан, қиёматда бошимга тож кийдирасан, дея алқаб қўярди. Аммо бугун у отасини умуман танимай қолганди...

Мен ҳам атеист бўлардим... Синфга янги ўқитувчи кириб келди ва ўқувчиларга мурожаат қилди: — Салом болалар! Менинг исмим Георгий ва мен атеистман. Энди сизлар ҳам менга ўхшаб ўзингизни таништиринг. Биринчи ўқувчи: "Менинг исмим Настя ва мен атеистман", - деди. Кейинги ўқувчи: "Менинг исмим Илья ва мен атеистман", - деди. Кейин бошқа ўқувчи турди ва деди: "Исмим Умар, мен Худога ишонаман ва мен мусулмонман". Ўқитувчи уни саволга тутди: — Умар, сен нега мусулмонсан? Умар: — Менинг ота-онам мусулмон, дўстларим ҳам мусулмонлар. Ўқитувчи: — Умар, яхшилаб ўйлаб кўр, агар сенинг ота-онанг ва дўстларинг аҳмоқ бўлишганида нима бўларди?

​​САБР ҚИЛА ОЛАМАНМИ?! Тақдир тақозоси билан пешонамда бор экан, юртимдан узоқроққа, ишлаб рўзғор тебратгани кетишимга тўғри келди-дейди навбатдаги суҳбатдош У ерларда меҳнат оғир, қурилишда ишлайман. Мен ўзим билан олиб келган озиқ-овқат 3-кунда тамом бўлди. Сабаби, ҳамхоналаримнинг бу ерга келиб қолганига анча бўлган, раҳмим келиб ҳамма нарсаларимни тарқатиб юборгандим, ахир ўзбегимнинг тандирда ёпилган нонларию-новвотлари, қуритилган болдай сувҳон ўрикларию-қора майизларини ким ҳам соғинмайди. Нонуштамиз ночорроқ бўлади. У билан тушликка етиб олиш сал қийинроқ. Ҳар куни соат 11-ларда қорним очгани сезилиб, бироз қўлларимда қалтираш пайдо бўлади. Ҳар куни бир ҳил. Соат 11-бўлганини шундан билиб оламан. Пиёлага бир дона оқ қанд солиб чой ёки қайнатилган сув қуяманда, эритиб ичиб оламан. Бироз қувват бўлади. Буни илгари билмасдим, шу ерда сездим. Кунлар шу зайлда ўтиб турибди. Рамазон келишига бир ҳафтача қолганда мени қўрқув эгаллай бошлади, Рўзани қандай тутаман, озиқ-овқатнинг аҳволи бу бўлса, қувватим етмаса, тушлик бўлмасдан қорним очса... Ва ниҳоят Рамазон ҳам келди. Саҳарлик ҳамин қадар. Бугун нима қиларкинман? Майли, эплаганимча тутишга ҳаракат қиламан. Шу ёшгача тутиб келган, энди журъатсизлик қилсам бўлмас. Иш билан бандману, соат 11-бўлишини кутяпман. Чунки қорним очиб қолиши, айтиб ўтганимдай ҳолсизланишим бор эди. Агар ҳолсизлансам ҳам ишдан руҳсат бермайди. Ким ҳам бировга раҳим қиларди, айниқса дин нималигини, рўза нима эканлигини булар тушунмаса, унда, нима қиларкинман?... Рўза тутганда вақт ўтиши ҳам қийин бўларкан, бирам чўзилдики, кутганим сари узоқлашяпганга ўхшарди. Қўл ишда бўлгани билан ҳаёл фақат ўн бирда! Охири тоқатим тоқ бўлди, қарасам ҳолсизланмаяпман. Демак энди ё ўн бўлди ёки сал-пал ўтди. Шуни сўраб қўя қолай, кўнглимни тинчитиб дедим-да, бригадирга: - Соат неча бўлди? дедим. - Соат тўрт бўлди!... Қулоқларимга ишонмасдим, қайта сўрадим: - Ҳа, тўрт бўлди, тўрт! деди таъкидлаб. Соат тўрт бўлди!?, ўн бирчи?, унга нима бўлди? Наҳотки? Энди пешин нима бўлади?... Таҳорат қилишга киришдиму, Ўзи рўза тутишга буюриб, Ўзи қувват билан сабр бериб қўйган Зотга тинмай ҳамд айтардим...

🌤 ХАЙРЛИ ТОНГ! 🌨❄️ Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳу ва баракатуҳ! Ҳафтанинг биринчи куни, Душанба тонги муборак бўлсин! Сиз ва бизларни соғ–саломат уйғотган Роббимизга ҳамдлар бўлсин! Ҳамиша Аллоҳнинг паноҳида бўлинг 🤲 ✅ Албатта яқинларингизга ҳам юборинг

Хайрли тун қадрдоним! Барчамиз бу дунёга ғаниматмиз... Эзгуликни қалбингизга жо қилинг-ки, ҳар ўтган кунингиз бесамар бўлмасин... Сизларни Аллоҳ учун яхши кўрамиз! Тунингиз осуда ўтсин, яхши дам олинг узоқдаги яқинларим! ❤️❤️❤️❤️❤️✨✨✨✨✨ Тунингиз осуда бўлсин, қадрдонларим!

​​Хозир ўша кунлар кўз олдидан ўтган Давлатхон аяни кўзлари ёшга тўлди. "Мени кечиринг онажон, мен ношуд келинингизга бу кунлар ҳам кам. Қадрингизга етмаган, тухмат тошига бағрингизни тўлдирган мен ахмоқни кечиринг...." дея титраган лаблар шивирларди. Кўзлардан тинимсиз ёш тўкиларди.... Онаси хам қизини "Кет уйингга , у ер сени уйинг энди, ёш бола эмассан! " - дейиш ўрнига, "Тор қорнимга сиққан, кенг ховлимга сиғмайсанми, шу уйда сенинг ҳам ҳаққинг бор!" деди... Эрига қизини аразлаб келганини айтмай "Бошқоронғилик қизимизни қийнаяпти экан шунга қайнонаси ўзи рухсат берибди "Онанггизникида ҳоҳлаганча туриб келинг деб" дермиш. Ота қизини жонидан ортиқ яхши кўрадику, кейин у кўча одами. аёлларни ишига аралашмасди. Эҳ, онамма, ўшанда мени нега "кет" демадиза...Ҳайдасангиз ўша пайтлар ёмон кўришим мумкин эди сизни, лекин хозир рўзғорим бут, оилам жам бўлиб болаларим отаси бағрида улғаярмиди...Иккинчи фарзанди Дилдора туғилди. Ўғил отасига , қиз эса онасига ўҳшарди. Ҳатто хулк,-атвори хам. Ўғли Файзулло дадасига ўхшаб оғир босиқ, Дилдора эса эркатой танти. Давлатхон ая эри билан яшаб юрган кезлари ҳарр сафар, ҳар хил бахоналар қилиб аразлашини, онаси "кел болам" дейишини қўйишмади.... Куёв бўлмиш аросатда.... Бир тарафда не умидлар билан вояга етказган онаси, бир тарафда икки боласи ва эрка аёли. Хамма нарсани ҳам чегараси борда. "Сен кимдан рухсат сўраб кетяпсан?! Мен сенга кимман ўзи?!"- деб юзига бир шапалоқ ургани учун эрини акаларига ёлғондан "Мени судраб урди, хаммаёғимни кўкартириб, қонга белади. " деб роса урдирганди. Ўзи эса ичида "бопладимми сени" деб маразли кулиб эрига қараб турарди... Оила ажрашди.... Келинининг ҳамма қилиқларига қайнона чидарди, аммо ўғлини у ҳам Худодан тилаб олган, келини билан ўғлини охирги сухбатини тирик гувохи.... Қайнона невараларидан тез-тез хабар олиб ўйинчоқлар оборади... Ота уйига қайтиб келган Давлатхон ая аввалига бир ойларча роса "авайланди". Энди у уйнинг хам келини, болачалар бор эди. Неваралар уришганда онаси қай томонга қочишни билмайди. Келини хам бир кун "ёрилди". "Қизингизни болалари келгандан бери мени болаларимга тинчли йўқ,! Ўз уйларида хам сиғиндидек юришади. Қизингизни ақли бўлганда шундай куёвдан ажралмасди. Қачонгача бу ҳолга чидайман?! Қурбақани хам боссанг вақ дейди. Менку одамман!" ..Отасини боши эгик , онасини дарди ичида. Оилани хамма аъзолари, яъни жигарлар тўпланишди. Узоқ маслаҳатдан сўнг Давлатхон аяга алохида уй олиб рўзғоридан хабар олиб турадиган бўлишди. Давлатхон аяни эри бошқасига уйланди. Келин бўлмиш чирой чимматга бой бўлмасада, мехнаткаш, уй қизи, қайнонасининг кўнглидагидек. Ойлар ойларни, йиллар йилларни қувирди. Давлатхон ая бошқа рўзғор қурмади. Хамиша шундай қийналмай яшайман акаларим борку деб ўйларди. Ёш ўтган сари аста секин Давлатхон аяни аввалги чиройи ҳам ,кучи хам уни тарк этарди. Эри эса янги аёлидан бола -чақали , тинч -тотув. Бу орада ая ота- онасидан айрилди. Акалари хам бора-бора ундан хабар олмай қўйишди. Хаммалари ўз ҳаёти, турмуш ташвишларидан ортишмай қўйишди. Ўғил қизи анча улғайган, Қизини бўйи етган, ўғли йигит бўлиб қолган. Биз ёшлигимизда ака укаларимизни, бир-биримизни кийимларимизни кийиб катта бўлганмиз, хозирги ёшлар умуман бошқа дунё. Буларни устига етказайми, ё қорнигами ? Ўғлим бечора олганимни индамей кияди, нима пиширсам"ширин бўпти рахмат ойижон" дейди. Қизим уни акси .... Пол ювиб топганим нима хам бўларди?.. Ёшликда ҳеч бўлмаса чеварчиликни ўрганмабман, эх, бошим қотди! Болаларни ёшлигида муаммолар кам эди, улғайишган сари муаммолари хам каттайяпти.... Давлатхон ая ўйлаб ўйига етолмайди. Ҳам она, хам ота бўлиш унга оғирлик қиларди. Ўғил болага хам , қиз болага ҳам ота тарбияси зарур ва ахамиятга эгалигини энди тушиниб етганди. Афсус кеч... Ҳаётга енгил -елпи қарамаганида хозир бир оилани бекаси бўлиб, болаларини умр йўлдоши билан бирга тарбияларди ... Сўнгги пушаймон ўзингга душман-деб шунга айтсалар керакда. Д И Л О Р А ОСМАН ҚИЗИ ҳикояси...

«... АЛАМЛИ ҚИСМАТЛАР...» «Ёш ўтган сари ақлинг хам кирар экан, майли, хечдан кўра кеч бўлсаям ҳатоларимни тушиниб ҳамма айб ўзимда эканлигини, ёшлик қилиб, қайсарлик қилиб, гулдак оиламни барбод қилганлигимни хис қиляпману .... Энди болаларим келажагини ўйлашим керак ... » Давлатхон ая сўрида ўтириб, ҳаёлан ёшлик даврларини кўз олдига келтиради. Улар оилада тўрт фарзанд , уч ўғил ва бир к,из... Оддийгина оила бўлиб ота- онаси хам боғдорчилик (совхоз) бригадасида ишларди. Давлатхон ая оилада тўртинчи кенжа фарзанд, , ёлғиз қиз ,қайсар лекин ёқимлигина ширин қизчалиги билан бошқалардан ажралиб турарди.... Дадаси у туғилганда, "Оиламизга шу фарзандим бахт ва давлат опкирсин"- деб ният қилиб исмини Давлатхон қўйган , онаси эса Умида ёки Раъно қўймоқчи эканди... Отанинг бирин кетин орзулари ушала бошлабди. Шу фарзанди қадами ёқиб оилага давлат, барака ёғилаверибди. Ота ёлғиз қизини "оилам тумори" деб эркалатар, уни бошқа ўғил фарзандларидан аъло кўраркан. Йиллар ўтиб дадасининг эрка, тантиқ қизи вояга етибди. Сочлари қўнғироқ , қоши қаро кўзлари шахло, эркалиги ўзига ярашган. Ота фарзандларини уйли, жойли, қилган, навбат эркатойига келган. Қиз бўлса ўз хуснига ўзи махлиё, соатлаб кўзгу олдидан кетмас, уй ишларига хам унча хуши йўқ. Куни келиб ҳамма қизлар қатори уни хам карнай-сурнай, ёр-ёр остида яхши бир хонадонга узатишибди. Куёв бўлмиш йигит, тўрт қиздан кейин дунёга келганигами, ёки опалари қўлида ўсганиганигами юмшоқ кўнгил, дил озоримас эди. Уни оиласида тўрт опаси ва укаси бор. Опалари келинни хуснига, сепига лол. Куёв боланику гапирмаса хам бўлаверади. Уйида эрка қиз, энди эрка келин эди. К,айнонасини хам биринчи келинимасми, кеча-кундуз келинига махлиё. Шу кунларга етказганига шукроналар айтиб, ёшларга бахт тилаб дуода. Ойлар ўтиб эрка келин хомиладор , хамма янги мехмонни дунёга келишини сабрсизлик билан кутяпти. Келин келин бўлиб бирор мартта тандирга нон ёпмабди, чунки уни узатаётганда онаси :"Қизим сал эркароқ, келинлар борлиги учун унга овқат қилиш, нон ёпиш буйирилмаган" - деганди. Қайнонаси :"Майли ёшда хали, вақти келса хаммасини ўрганиб олар"- деган. Йил бўляптики халиям вақти келмабди шекилли ҳалиям қайнона ўзи нон ёпади, ёки бўлмаса қайнопалар келиб ёпиб беришади. Келинни оддий эшик супириш, чой дамлаш шунга ўхшаган майда-чуйда ишлари хам қайнонасини шодлантирарди. Оғир оёқликда хам эркалиги роса ошди. Куёв оғзидан чиққанини мухайё қилар, қайнонаси қўлини совуқ сувга урдирмасди.... Ой куни етиб У она , ўғил фарзандли бўлди. Хурсандчилик авжида. Боласини қийинчиликсиз катта қилади. Бу ёқда ота- она, жигарлари, бу ёқда қайнона -к,айнота.... Бола бир ёшдан ўтиб иккинчи болага хомиладорлиги билинди. Қайнонанинг шодлиги чексиз :" Ўзим ўргилай боламдан, Худони берганида қизим, майли умри билан берган бўлсин бунисини хам. Мана мен турибманку, биргаликда катта қиламизда а ?" Ўз онаси эса : " Битта болани эплолмаяпсану, қийланиб қоласан , хали ёшсан олдириб ташла. Боланг хеч бўлмаса 3 ёш бўлгунча сақлан" - деди. Уйидан келган келин онасини гапини қайнонасига айтди , ўз онасини гапини маъқуллади хам. Қайнонаси : "Болам балким керакмасдир аборт"-деди маъюс.... Болани туғилишини онаси ва келиндан бошқа хамма хохларди. Боши қоронғиликда келин қайнонасини хушламай қўйди. Қайнонаэса уни тушинарди, ахир у хам онаку, бошидан ўтган хомиладорлик машаққатлари. Тортишувлар билан анча вақтлар ўтиб хомила хам ривожланиб катталашди. Докторлар энди вақт кеч бўлганини, аборт мумкинмаслигини айтишди. Келин кундан кун қайнонасини ёмон кўриб тез-тез ота уйига бесабаб аразлаб кетадиган бўлди. Қайнонаси хеч вақт келинидан айб топмади. Келин орада куёвига "Онангиз мени ишимдан айб топадилар, Махаллага чиқиб мени ҳаммага ёмонларканлар"- деб арз қилишни бошлаган. (Бу сўзлар ёлғонлигини ўзи хам биларди, чунки қайнонаси уйдаги гапни кўчага ташидиган аёллардан эмас эди).......

Ўғли отасига яқинлашиб - Дада, дада нега Эшмат амаки бизникига ҳар сафар келганида онам доим бақиради ва амаки нега уни калта
Ўғли отасига яқинлашиб - Дада, дада нега Эшмат амаки бизникига ҳар сафар келганида онам доим бақиради ва амаки нега уни калтаклайди? -Шунда Отаси қаттиқ нафас олиб -Ўғлим Эшмат амакинг бизникига тез-тез келадими? -Ҳада сиз эшикдан чиқишингиз билан 15 минутдан кейин Эшмат амаки уйда пайдо бўлади -Эртасига отаси ҳаммасини чалғитиб ўзини ишга чиққандай кўрсатиб уйдан чиқиб кетади ва гараж орқасида уйни пойлайди. 15 дақиқа ўтди жимлик, ярим соат ўтди жимлик ва у ўғлим мени алдабди деб машинасида ишга кетади. -Кечқурун ота ўғлидан сўрайди -Ўғлим Эшмат амакинг бугун яна келдими? -Ҳада -Отаси ҳайрон қачон ва қандай қилиб Шунда ўғли🤣👇

НОМУС БЎЛМАЙДИ. Қиморбозлик — гуноҳдир улкан, Унга шерик ким берса маскан, Хотинини қиморга тиккан — Эркакларда номус бўлмайд
НОМУС БЎЛМАЙДИ. Қиморбозлик — гуноҳдир улкан, Унга шерик ким берса маскан, Хотинини қиморга тиккан — Эркакларда номус бўлмайди. Таъминотни эркакка битган, Элда азиз — ҳалолдан топган, "Хотин пул топ", деб уйда ётган — Эркакларда номус бўлмайди. Эрдир маҳрам учун ғам еган, Ушбу ахлоқ исломдан келган, Ёт чақирса: "Хотин, чиқ", деган — Эркакларда номус бўлмайди. Ҳақиқий мард — ватан қўриган, Ёвга пешвоз шаҳд билан юрган, Ёвдан қочиб, орқа ўгирган — Эркакларда номус бўлмайди. Чин эркакни — айтгани айтган, Нокас эрур сафсата сотган, Ваъда бериб, аҳдидан қайтган — Эркакларда номус бўлмайди. ✍ Лутфуллоҳ Хўжаев.

Oʼtkinchi dunyo Deyarli qiziqish bolmadi. Layklar va reaksiya soniga qaradim. Koment ham kam edi. Demak maqul kelmabdi deb pauza qildim hikoyani. Agar qiziqish bolsa Bugundan davom ettiramiz

Лекин Саодат Азаматдан рози ризолик сурабди: Дадаси мендан рози булинг билиб билмай кунглингизни ранжитган булсам, вактида сизга эьтибор беролмаган булсам мени кечиринг......

ВАФО... Саодатнинг буйи етиб уйига совчилар кела бошлашди. Унинг ота онасига кушни кишлоклик бир оила маькул тушди. Ёшларни бир бирларини куришлари учун учрашув тайинланди. Саодат бирон бир йигитга тик карамаган иймонли киз эди. Учрашувда йигит яьни Азамат унга маькул тушди. Чунки Азамат баланд буйли кенг елкали келишган йигит эди. Кизларни кунглига йул топишни хам койиллатарди. Тез орада туй булиб утди. Азамат 4 угилнинг кенжаси булиб улар уртамиёна кун кечиришарди. Бу оилага келин булиб келган Саодат барча юмушларни мик этмай бажарар, шу уринда барча оила аьзоларининг хурматини жойига куярди. Улар кетма кет 3 фарзандли булишди. Бу орада Азамат савдога узини урди. Уйида кичик цех очди. Болалари узини эплаб колган Саодат эртаю кеч цехда аппаратни юргизарди. Шу билан бирга уй ишларига хам улгуришга харакат киларди. 3 фарзандга караш уларнинг кир-чири кариб колган кайнона хизмати, сигир бузок бу ёкда эса цехни юргазиш. Саодат сира нолимасди чунки турмуш уртогининг иши юришаётганидан шод эди. Куп утмай улар машинали булишди. У пайтларда кишлокди бор йуги 2 ёки 3 та Нексия автомобили бор эди Азамат Нексия машинасини миниб юкларни олиб бозорга кетар колган барча юмушлар Саодат зиммасида эди. Азаматнинг чунтаги каппайди бу унинг юриш туришига таьсир килмай колмади. Энди у уйига кеч келар кеч келса хам майли куни билан тинмаган Саодатни турткилар баьзи пайтларда калтаклаб хам турарди. Саодат эса барчасига чидар буларни эрининг иши куплиги учун чарчаётгани, уйкуга туймаётганига деб куя коларди. Бу орада кишлокда Азамат хакида гаплар болалай бошлади. Нимаймиш Азамат шахарлик бир аелга уйланиб олганмиш. Бу гаплар секин аста оила аьзоларига ва нихоят Саодатга етиб борди. Хали бундай зарбани курмаган Саодатнинг кадди букилди, калби чил-парчин булди. Айбни эса узидан ахтарарди.....уй ишларига, цехга бор вактини сарфлаб эрига эьтибор бермагани, хатто узига караб усма -сурма килмагани хакида уйларди. Энди узимга карайман эримга эьтибор бераман. Хаммаси яхши булади. Ахир 3 та фарзандимиз бор Азамат акам биздан хеч качон воз кечмайди. Улар жуда яхши одам. Факат анави шахарлик йулдан урган булса керак Шундай хаёллар билан яна уй ишларига андармон булиб коларди. Орадан 5-6 ой вакт утди. Бир куни Азамат аёли ва 3 фарзандини кучага хайдади. Бир тийинсиз хайдади. Саодат болаларини етаклаб ота уйига кайтди........ ​​Орадан куп вакт утмай Азамат ёшгина иккинчи хотинини уйига олиб келиб яшай бошлади. Захро узига оро берадиган факат узини уйладиган тинмай эрни пулини совуриб кийим оладиганлардан эди. Тез орада бир кизлик булишди. Бир куни у эрининг пулидан сурамасдан олиб узига тилла такинчок сотиб олди. Хотинчасининг бундай сурамай пул ишлатишидан безиб турган Азамат эса портлаб кетди ва хотинини бисотидаги жамики ,,яхши'' сузлар билан сийлаб камига яна дуппослади. Ахир тилло такинчок озмунча турадими? Бундай хакоратларга урганмаган доим айтгани булган Захро эса акаларига кунгирок килиб ,,арзимаган'' нарса учун уласи килиб калтаклаган эри устидан шикоят килди. Захронинг уч акалари етиб келиб сурамай нетмай Азаматни дуппослаб кетишди. Захрони эса узлари билан олиб кетишди. Захронинг акалари бироз ошириб юборишганди. Улар бунчалик булишини уйлашмаган факат хазина куёвни эсини киргазиб куймокчи булишганди холос Азамат жонлантириш булимида 3 кун деганда узига келди. Унинг унг буйраги эзилган аллакачон захарли токсинлар танага таркаб улгурган эди. Хаммаси у хушига келгандан кейин бошланди. Кузлари очик лекин дунёни куролмасди. У кур булиб колганди. Азаматнинг акалари бориб Саодатни олиб келишди. Саодат эрини парваришлай бошлади. Лекин бирор марта эрининг юзига килган ишларини гапирмади. Факат уни овутарди. Саодат эрини овкатлантирар, кийимларини хатто тагликларини алмаштирар уларни ювиб тозаларди. Азамат яримжон булиб колганди. Бир бир ярим йил утдими йукми у бу дунёни тарк этди. Азамат Саодатдан кечирим сураганми адашганини айтиб йиглаганми йукми билмайман.