cookie

Мы используем файлы cookie для улучшения сервиса. Нажав кнопку «Принять все», вы соглашаетесь с использованием cookies.

avatar

⏳TAQDIR IZMIDAN⌛️

"Тақдир измидан"канали сиз азизлар учун энг яхшиларини тақдим этади 📖 Ибратли Ҳикоялар ✍ Афоризмлар 🎼 Монологлар 📝 Шеърлар 📨 Статуслар Реклама: @Reklama24Bot Админ: @buyukzade •Тақдирдан сира ҳам нолиманг, чунки у сизга ҳеч нима ваъда қилмаган.

Больше
Рекламные посты
106 562
Подписчики
-54424 часа
-4 2407 дней
-1 49630 дней

Загрузка данных...

Прирост подписчиков

Загрузка данных...

Идеал хотин бўлмайди, чунки идеал эр йўқ... Дўстларингизга ҳам улашинг!👇 https://telegram.me/joinchat/P1XkWFyzhysEexRv
Показать все...
👍 2
Спиртли ичиш ва Тамаки чекишга чек куйиш муамоми? Бунинг ечими GO TOX- Хиндистон медицинаси томонидан ишлаб чикарилган махсус препарат!!! Бу таббий махсулот бу́либ, инсон организими учун мутлако хавсиз, GO TOX ни истемол килганда Никотин ва Алкоголь га бу́лган хохиш ёколади, Никотин ва Алкогольдан захарланган(интоксикация) бу́лган жигар, буйрак, Юрак,У́пка нафас кисиши, хансираш, бош огрикни самарали даволайди, организимни тиклайди ва иммун системасини фаолаштиради, организимдан Никотин ва Спирт токсинларини самарали чикаради!!! К,УЛАМАСИ Кунига бир махал 8-12 томчигача, 1 ст оддий сувга ку́шиб ичинг ва 20 кунда муаммо хал, Тамаки ва спиртнойни буткул унитинг !! Нархи: 77 000 су́м ✅ ЎЗБЕКИСТОН БЎЙЛАБ ЙИТҚАЗИБ БЕРИШ БЕПУЛ 🚚 ЗАКАЗ БЕРИШ👇👇 https://100k.uz/oqim/436852 https://100k.uz/oqim/436852
Показать все...
👍 1
📝ЯХШИЛИК БАРИБИР ҚАЙТАДИ. 2-қисм ​​Дўхтирлар ҳам атай йўқ дорини ёзиб берганми! сўкиниб зинадан тушиб кетди эри ҳам. Она баттар эзилди. Лаблари яна пичирлай бошлади. Худойим, ўзинг нажот бер! Рўзаи Рамазон ойида Ол қулим деб болам учун ўша дориларни топишда ёрдам бер! Бугун қизиқ воқеа бўлди, деди Маҳлиёнинг эри ишдан келиб, дастурхон бошига ўтираркан. Самарқанддан бир курсдошим қўнғироқ қилди. Бир боланинг иссиғи тушмаётган экан. Шунга дори суриштирибди. Қариндошингми, десам, Йўқ сенинг қайнуканг дейди. Бошимдан ҳушим учибди. Қайси? десам Ҳовлиқма, хотинингнинг қишлоғидан холос деди. Бир қўрқиб кетибман. Бизнинг қишлоқдан? Ким экан? қизиқсинди Маҳлиё. Билмасам бепарво овқатини ея бошлади эри. Сўрамадим. Уям билмаса керак. Шунчаки аптекада ишлайди. Қишлоғингнинг номини эшитиб қолган-да! Лекин дори бизнинг дорихонада йўқ эди. Бошқаларида бўлиши ҳам даргумон. Ким экан-а? қизиқсинди Маҳлиё. Овқатланиб бўлишган эди ҳамки, онаси қўнғироқ қилди. Узоқ гаплашишгач, онаси ўзи билмаган ҳолда бояги гапга ойдинлик киритди. Комила дугонангнинг ҳам катта ўғли касал экан. Иссиғи тушмаётганмиш. Комила шифохонадан бери келаётгани йўқ. Қиммат дори айтишганмиш, Ўшани олса, ўғлининг иссиғи тушиши мумкин дебди дўхтирлар. Маҳлиё ўйга толди. Хотиралар уни ўқувчилик йилларига бошлади. Мактаб даврида уларни бошқа туманга пахта тергани олиб боришганди. Сира эсидан чиқмайди. Унинг томоғи буғилиб, иссиғи кўтарилди. Сира тушай демади. Ярим тунда шунчалар жонидан ўтдики, йиғлай бошлади. Биринчи бўлиб, Комила уйғонди: Маҳлиё, нима бўлди? Яна иссиғинг чиқяптими? Азойи баданим қақшаяпти. Вой-ву куйиб ётибсанку! Мен ҳозир. Комила хонадан чиқдию шу билан бир соатларда кириб келди. Ёнида ўқитувчи, шифокор ва дори-дармонлар билан. Э бу дугонанг туман марказига бормагунча, Тез ёрдамни олиб келмагунча тинчлик бермади деди ўқитувчиси Маҳлиёга. Унинг сўзларида норозилик эмас, мамнунлик зоҳир эди. Яна Тез ёрдамга Ўзи дориларингиз борми? Бўлмаса, мана пул ҳам олиб келдим. Сотиб олиб кетайлик! дейди. Ҳар эҳтимолга қарши деб қанақадир уколларни сотиб ҳам олди. Шундай дугонанг бор экан, қара. Маҳлиё Комилага қараб, яна йиғлаб юборди. Ўшанда шунчалик кўнгли бўшаб кетгандики, раҳмат айтишга ҳам куч топа олмаган. Дадаси деди Маҳлиё. Ўша дорини қаердан топса бўлади? Нима қиласан? Оламан! Дугонамга олиб бораман! Яхшилик қилиш навбати менга етди. Тонг отиши билан Маҳлиё эрининг ёнига ўтириб олди: Ҳайданг машинангизни! Қачон ўша дорини топиб берасиз кейин тушаман машинангиздан. Жуда қиммат у. Битта тилла занжирнинг пули кетар. Бир пайтлар дугонам мен учун тилла занжир учун йиғиб юрган пулини сарфлаб дори олиб келган. Ола? Мактаб пайтида тилла занжир? Ҳа, у йиғиб юрарди, мактаб давридаёқ. Лекин ўша пулини таксига, дорига ишлатган. Буни мен кейин билдим. Она юм-юм йиғлади. Яна Худога илтижо қилди: “Худойим-ей, битта дорини қизғандинг-а, мендан? Энди нима қиламан? Қаердан топаман? Боламнинг иссиғини қандай тушираман?” У зинадан чиқиб кетаётган одамларга ҳам парво қилмас, ўтирганча пичирларди. — Комила? — деди кимдир. Дили хун она парво қилмади. Эшитадиган ҳам аҳволда эмасди. Ўзининг дарди, ўзининг ғами билан ўралашиб зинага сингиб кетаётгандек эди. — Комила, тур! Комила... У бошини кўтарди. Аввалига қаршисидаги аёлни танимади. Сўнг тикилиб туриб, ажабланиб деди: — Маҳлиёмисан? Маҳлиё бош ирғади. Аёл дугонасини қучаркан, негадир йиғлаб юборди. “Сен қидирган дорини топиб келдим”, дегач эса баттар зўр берди. Шифокорлар дарҳол дорини олиб муолажани бошлаб юборишди. Икки дугона эса коридор ёнидаги ўриндиқда умид билан кутиб ўтиришарди. Бир соатча вақт ўтгач, ҳамшира жилмайиб чиқиб келди: — Опа, ўғлингизнинг ҳарорати ўттиз тўққиздан ўттиз еттига тушди. Ҳали яна тушади... — Вой, Худога шукр! Дугон, борингга шукр! Сен бўлмасанг, нима қилардим, — яна йиғлай бошлади у. Маҳлиё кула-кула уни овутди. Кўзларида ёш билан дугонасининг елкасига суяниб ўтирган аёлнинг кўзлари бир зумда уйқуга кетди. У ухламаганига тўрт кундан ошганди... тамом 📚ИБРАТЛИ ҲИКОЯ ВА ҲАЁТИЙ ВОҚЕАЛАР ФАҚАТ БИЗДА📚
Показать все...
⏳TAQDIR IZMIDAN⌛️

"Тақдир измидан"канали сиз азизлар учун энг яхшиларини тақдим этади 📖 Ибратли Ҳикоялар ✍ Афоризмлар 🎼 Монологлар 📝 Шеърлар 📨 Статуслар Реклама: @Reklama24Bot Админ: @buyukzade •Тақдирдан сира ҳам нолиманг, чунки у сизга ҳеч нима ваъда қилмаган.

👍 5😭 1
Repost from N/a
👨‍🍳ИСМИМ БУРАК ОЗДЕМИР YOU TUBE ВА ИНСТАГРАМДА ДАРСЛАР ОЛИБ БОРАМАН! 😱ТАЛАБ ВА ИСТАКЛАРГА БИНОАН ТЕЛЕГРАМДА ХАМ ДАРСЛАРИМИ БОШЛАДИМ😍 💰ТЕКИНГА! ЕНГ МУҲИМИ ХАММАСИ УЙ ШАРОИТИДА ТАЙЁРЛАНАДИГАН РЕЦЕПТЛАР😋👇
Показать все...
👍 1
🥗Саладлар
🎂Тортлар
🥐Ширинликлар
🍹 Ичимликлар
🥟 Сомсалар
🍮 Пироглар
🥘Миллий таомлар
🍛Парҳез таомлар
Ва яна битта барака омили сиз дуо қилишдан тухтамен сизни дуойингиз утади эрингиз учун... Дўстларингизга ҳам улашинг!👇 https://telegram.me/joinchat/P1XkWFyzhysEexRv
Показать все...
👍 11
🔥 51.000 СЎМ СКИДКА!!!😀Семириш биринчи навбатда қорин ва биқин атрофида ёғ тўпланишидан бошланади. ✅Нозик бўлиш учун қорин патчи! ✅Қорин бўшлиғини заифлаштирувчи патч! 🛸 ✅"Slim patch" — Қорин, бўкса, қўл ва оёқдаги ёғларни эритиш учун мўлжалланган пластр... ✅Табиий ва патентланган модда. ✅Селлюитни камайтиради. ✅Ёғ ҳужайраларининг тўпланишига тўсқинлик қилади. ✅Семиришни олдини олади ва тана ёғларини камайтириш орқали селлюитни йўқ қилади. 💰АКЦИЯ НАРХИ: 51.000 сўм. БУЮРТМА БЕРИШ 👇 https://100k.uz/oqim/140389 https://100k.uz/oqim/140389 🚚 Ўзбекистон бўйлаб бепул етказиб берамиз. Тўловни маҳсулотни қўлингизга олганда қиласиз.
Показать все...
👍 5
📝ЯХШИЛИК БАРИБИР ҚАЙТАДИ. 1-қисм У жудаям ҳолдан тойганди. Уч кун ухламади. Ҳе йўқ, бе йўқ, ўғлининг иссиғи уч кеча-кундуз тушмади. У оромини йўқотди. Мижжа қоқмай бошида ўтираверди, ўғлининг. Ўғли ҳам энди гўдак эмас. Шундай бўлса бошқа гап эди. Ўн саккизга кирди. Кап-катта йигит. Инграниб, ҳарсиллаб нафас олиб ётса-да, онаизорининг кундузи шифохона зинасида, кечаси коридорда шарпадек кезиб юришидан ори келади. Баланд-баланд овозда койиб қўяди: — Кетинг уйга, ойи! Ўлиб қолмайман-ку! Мана, туриб юра оламан... Аслида бутун танасини исканжага олган ҳарорат мадорини қуритиб боряпти. Ўрнидан турса, қўл оёғи дир-дир титрайди. Ҳаво етмай қолгандек калта-калта нафас олади. Аждар каби бурнидан олов пуркаётганга ўхшайди, назарида. Бурнининг ичи қуриб, ачишадиган бўлди. Лаблари қовжираб, яласа, тилига похолдек ботяпти. Мияси ёғда қоврилаётгандек жизиллайди, тутун ичида қолгандек хиралашади. Лекин онасига сездирмасликка ҳаракат қилади. — Ойи, дадам билан кетаверинг. Бу ерда нима бор? — минғирлаб қўяди баъзан. — Уйдаям нима бор, болам? Сингилларинг рўзғорни эплайди. Даданг ишга бориб-келяпти. Мен нимаям қилардим? — дилбандининг кўзларидан кўз олмай гапиради она. — Ухлайсиз. Дам оласиз. Уч кундан буён ухлаш тугул ётганингиз ҳам йўқ. Юрасиз, ўтирасиз... — чарчаб қолганидан ҳансирайди ўғил. — Аҳволингни қара болам. Уйда қандай ўтираман? Рангингда ранг йўқ. Томоғингдан сувдан бошқаси ўтмаяпти. Овқат есанг экан, кучга кирсанг, дардни енгсанг. Қаердан келди, бу иситма? — кўзларида ёш айланади онанинг. Азойи бадани зирқираётган ўғил бошқа гапирмайди. Гапиравериб ҳам чарчади. Онаси барибир қулоқ тутмаяпти. Бир у эмас, уни кўргани келган, отаси, холалари, аммалари ҳам койиди. Барибир кетмади онаси. — Ойи, мен мана бу стулда ўтириб телевизор кўраман. Сиз менинг жойимга чўзилинг... — уч кунда кўзлари киртайиб, ранги ўчиб, бир аҳвол бўлган волидасига жой кўрсатди ўғил. — Ўзинг ёт болам. Мадоринг йўқ... Боласи касал бўлса, она чўзилиб ётармиди? У ҳам ётмади. Қайтанга ўзини тетик тутишга ҳаракат қилиб, бош шифокорнинг қабулига кирди: — Ассалому алайкум! Менинг ўғлим... уч кундан буён... — томоғига аччиқ нимадир тиқилди. Бошқа гапира олмай қолди: — Болам... — Мардоновми? Хабарим бор, опа. Хавотир олманг. Биз тахмин қилиб олган анализимизнинг жавоби бугун чиқади. Шунга қараб, дори-дармон қиламиз. Яна бугун консилиум ўтказишни ҳам режага киритганмиз. Шифокорлар биргаликда кўрамиз, болангизнинг касалини аниқлаймиз, иссиғи нега чиқаётганини айтамиз... У шифокор ҳузуридан бироз таскин топиб чиқди. Хаёлида ўғлини иссиқ тарк этгандек, юрагида айланаётган, сақланиб турган турли кўнгилсиз таҳминларни қувгандек бўлди. — Бугун анализинг чиқаркан. Худо хоҳласа, яхши бўласан-ей! — ўғлига ҳам чеҳраси очилиб гапирди у. — Яхши гап, яхшида. Қувват беради одамга. Бир тетиклашиб қолдим... — Қон анализимнинг жавоби чиқарканми? — ўғли ҳам жонланди. — Сўрамабман қара. Хурсанд бўлганимдан келаверибман. Худди дўхтир шу гапни айтиши билан сенинг иссиғинг тушгандек туюлди-да! — ҳайратини яшира олмади она. Лекин ўғлининг иссиғи тушмади. Қони ҳам тоза чиқди. Бирга йиғилишиб келган етти-саккизда шифокор ҳам бир узоқ маслаҳатлашдики, онанинг юраги тарс ёрилиб кетай деди. Охири ҳамшира чиқиб бир қулоч қоғоз тутқазди: — Шу дориларни олиб келаркансиз. Эртагача... — Ҳозироқ олиб келаман, — деди она ишонч билан. Чунки турмуш ўртоғи бир талай пул ташлаб кетган, нимадан ўйланади. — Мана бу иккитаси бу ерда йўқ. Тошкентда бор дейишди. Суриштириб топиб келтирасизларда! Қимматроқ ҳам экан... — Хў-ў-ўп, — у дарҳол эрига қўнғироқ қилди. Бир зумда етиб келган ота дарров кимлар биландир гаплашиб, дориларни суриштира кетди. Айтишларича, бу дорилар “қимматроқ” эмас, жуда қиммат экан. — Майли, қанча бўлса ҳам олиб келтиринг... — зорланди она эрига. — Менам шундай деяпман. Лекин бу дорилар топилмайдиган ҳам экан... Онаизор йиғлаб юборди. Зинага мук тушди-да, ўзига ўзи гапира кетди: — Художоним, ўзинг мушкулимни осон қил. Боламга ўзинг шифо бер. Давоми бор. 📚ИБРАТЛИ ҲИКОЯ ВА ҲАЁТИЙ ВОҚЕАЛАР ФАҚАТ БИЗДА📚
Показать все...
👍 24❤‍🔥 1 1😢 1
🤗 Ресторанларда сир сақланадиган рецептларни #БЕПУЛ ўргатадиган канал топилди! ☺️Замонавий ширинликлардан тортиб мазали таомларни Кундалик рецептлар каналидан топишингиз мумкин Обуна бўлишга шошиламиз!👇 Тушликка, кечки овқатга нима тайёрлайман деб ўйланётган бекажонлар тез қўшилиб олинг☺️
Показать все...
👍 5
👉 БЕПУЛ РЕЦЕПТЛАР 👈
👉 КАНАЛГА ҚЎШИЛИШ 👈
Исмингиз харом исмларни ичида эмасми? Буни билиб олиш шарт👇🏼🔥 (ЖАВОБИНИ БИЛИШ) Тугмасига БОСИНГ !👇🏼👇🏼👇🏼👇🏼
Показать все...
👍 1
👉 ЖАВОБИНИ БИЛИШ ✅
Ўткинчи дунё Яъқуб пайғамбарга шум хабар етди: «Юсуф ўғлингизни бўри еб кетди». Аждодлар ҳаётни фоний деб кетди, Дунёда ҳеч кимса боқий қолмаган. Оламни забт этган Искандар қани? Тиллога бурканган амирлар қани? Кулбага зор бўлган қаландар қани? Дунёда ҳеч кимса боқий қолмаган. Ажал доми шаксиз бирма-бир ютгай, Паймона тўлганни Азроил тутгай. Яхши ҳам, ёмон ҳам, замон ҳам ўтгай, Дунёда ҳеч кимса боқий қолмаган. Ўлимдан қочолмас кўкда учган ҳам, Самода пар бўлиб юлдуз қучган ҳам. Куну тун мангулик майин ичган ҳам, Дунёда ҳеч кимса боқий қолмаган. Гуноҳга муккадан шўнғиган ёмон, Қалбини ит тирнар, ранг-рўйи сомон. Тонг-ла Ҳақ бўйнидан тутгай бегумон, Дунёда ҳеч кимса боқий қолмаган. Кимлардир юрмоқда йўлини топмай, Гарчи қилич берсанг, нафсини чопмай. Бир гапим бор, эшит, қулоғинг ёпмай: «Дунёда ҳеч кимса боқий қолмаган!» Эркин ҚУДРАТОВ, Мир Араб ўрта махсус ислом билим юрти муддариси Дўстларингизга ҳам улашинг!👇 https://telegram.me/joinchat/P1XkWFyzhysEexRv
Показать все...
⏳TAQDIR IZMIDAN⌛️

"Тақдир измидан"канали сиз азизлар учун энг яхшиларини тақдим этади 📖 Ибратли Ҳикоялар ✍ Афоризмлар 🎼 Монологлар 📝 Шеърлар 📨 Статуслар Реклама: @Reklama24Bot Админ: @buyukzade •Тақдирдан сира ҳам нолиманг, чунки у сизга ҳеч нима ваъда қилмаган.

👍 5🔥 1💔 1