ru
Feedback

Не попадитесь на канал ботавода! Telemetrio находит и помечает такие каналы 👉 Хотите видеть метку — оформите подписку

ИБРАТЛИ ДУНЁ

ИБРАТЛИ ДУНЁ

Открыть в Telegram

📚 Сиз телеграмнинг энг ибратли каналидасиз Бизда кун давомида:👇 📚 Ибратли ҳикоя ва ривоятлар 📚 Ибратли хикмат ва иқтибослар 📚 Ибратли аудио ва видеолар Биз ибрат улашамиз Админ: @Muldashova 743086

Больше

📈 Аналитический обзор Telegram-канала ИБРАТЛИ ДУНЁ

Канал ИБРАТЛИ ДУНЁ (@ibratli) языкового сегмента Узбекский является активным участником. Сейчас сообщество объединяет 111 309 подписчиков, занимая 292 место в категории Религия и духовность и 472 место в регионе Узбекистан.

📊 Показатели аудитории и динамика

С момента создания невідомо проект демонстрирует стремительный рост, собрав аудиторию из 111 309 подписчиков.

Согласно последним данным от 26 ноября, 2026, канал показывает стабильную активность. За последние 30 дней изменение числа участников составило -2 103, а за последние 24 часа — -417, при этом общий охват остаётся высоким.

  • Статус верификации: Не верифицирован
  • Уровень вовлечённости (ER): Средний показатель вовлечённости аудитории составляет 27.76%. В первые 24 часа после публикации контент обычно набирает 17.86% реакций от общего числа подписчиков.
  • Охват публикаций: В среднем каждый пост получает 30 906 просмотров. В течение первых суток публикация набирает 19 885 просмотров.
  • Реакции и взаимодействия: Аудитория активно поддерживает контент: среднее количество реакций на один пост — 36.

📝 Описание и контентная политика

Автор описывает ресурс как площадку для выражения субъективного мнения:
“📚 Сиз телеграмнинг энг ибратли каналидасиз Бизда кун давомида:👇 📚 Ибратли ҳикоя ва ривоятлар 📚 Ибратли хикмат ва иқтибослар 📚 Ибратли аудио ва видеолар Биз ибрат улашамиз Админ: @Muldashova 743086”

Благодаря высокой частоте обновлений (последние данные получены 27 ноября, 2026) канал поддерживает актуальность и высокий уровень охвата публикаций. Аналитика показывает, что аудитория активно взаимодействует с контентом, что делает его важной точкой влияния в категории Религия и духовность.

111 272
Подписчики
-41724 часа
+1657 дней
-2 10330 дней
Архив постов
Кун келади... Очилмайди деган гулларингиз очилади... Ўтмайди деган қийинчиликларингиз ўтади... Битмайди деган дардларингиз битади... Қазои–қадар яхши ниятга ошиқдир. Чеккан заҳматингиз, бир кун келиб албатта раҳмат бўлади... Ҳаётнинг шундай бир сири бор: «Аввали дуо, ўртаси сабр, ниҳояси шукрдир..!» •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Биз билан бирга бўлинг https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA ⠀
14 апр. 2025, 04:45

Tarif tugadimi? Muammo emas! OQ bilan sen har doim aloqadasan — hatto paket faol bo‘lmasa ham. 📞 1 daqiqa, 💬 1 SMS yoki 🌐
Tarif tugadimi? Muammo emas! OQ bilan sen har doim aloqadasan — hatto paket faol bo‘lmasa ham. 📞 1 daqiqa, 💬 1 SMS yoki 🌐 1 MB internet — atigi 40 so‘m! Majburiy to‘lovlarsiz, ortiqcha xarajatlarsiz. Shunchaki faqat keraklisini ishlat. 📲 OQ ilovasini yuklab ol va cheklovlarsiz aloqada qol. OQ — har doim yoningda. 😊
14 апр. 2025, 04:45
15 апр. 2025, ~04:46

ҚАЙИҚ (Ибратли хикоя) Бир қайиқчининг кичик қайиғи бор экан. Қайиқнинг икки эшкаги бўлиб, уларнинг бирида “ният”, иккинчи эшкакда эса “ҳаракат” деб ёзилган. Қайиққа минган одамлар бу ёзувлар сабабини сўраса, қайиқчи шундай жавоб берар экан: “Агар мен фақат “ният” деб ёзилган эшкакни ҳаракатлантирсам, у ҳолда қайиқ бир жойда айланиб қолаверади. Агар фақат “ҳаракат” деб ёзилган эшкакни ҳаракатлантирсам ҳам, қайиқ бир жойда айланаверади. Агар иккаласини биргаликда айлантирсам қайиқ манзилга етади. Инсон ҳам фақат ният қилса-ю, ҳаракат қилмаса, бир жойда айланган қайиқ каби манзилга етолмайди. Мақсадга етиш учун “ният” ва “ҳаракат” бирдек харакатланиши лозим”. •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Биз билан бирга бўлинг https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
14 апр. 2025, 00:58

Азизлар, бошланган янги кунингиз муборак бўлсин! Бошланган ушбу хафтангиз эса омадли ва барокатли хафталардан бири бўлсин! Унутманг:  Йиқилишга, синишга ва тушкунликка тушишга заррача ҳаққингиз йўқ. Чунки, орқангизда сизга суяниб, ишониб турганлар бор... Зинҳор ноумид бўлманг Ҳаргиз тушкунликка тушманг Ибнул Қоййим роҳимаҳуллоҳ айтадилар: «Аллоҳ таоло бир бандага ҳикмати ила бир эшикни ёпса, раҳмати ила икки эшикни очгай...» Ишонинг... Бугун энг яхши кун бўлади... Яхши ният билан бошланган кун, хафта омадсиз бўлмас... •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Яқинларга  ҳам  улашинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA ⠀ ⠀
13 апр. 2025, 23:09

Қизиқарли Топишмоқ 🤔 40 та от бир кўлдан сув ичади. Ичадию аммо ҳеч қачон тўймайди. Диққат савол топишмоқда келтирилган 40 та от ва улар ичадиган кўл нима? 👉 ТЎҒРИ ЖАВОБ БИЛИШ
13 апр. 2025, 22:59
14 апр. 2025, ~21:30

Гўзал дуои саломлари ила тонгларга файз бахш этган Азизларим  АССАЛОМУ  АЛАЙКУМ!  Душанба тонги муборак бўлсин. Хафта давомида Сизларга омад ва ҳуш кайфият ҳамроҳ бўлсин! •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Яқинларингизга улашинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
13 апр. 2025, 21:04

Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ. Хайрли тонг, Азизлар! Янги хафтанинг илк куни барчамизга муборак булсин! Бу кунда Аллоҳ дуоларимизга ижобат, фарзандларимизга салоҳият, ибодатларимизга гўзаллик, ризқимизга барака бериб, барчамизни Ўзи қўллаб, ишларимизни осон ва унумли қилсин! Беморларимизга шифо, адашганларимизга ҳидоят, қалбимизга поклик берсин! Яхшилик ва яхшилар ҳамроҳимиз бўлсин! •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Биз билан бирга бўлинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA ⠀ ⠀
13 апр. 2025, 19:59

АЛЛОҲГА СУЮКЛИ ХОНАДОН ​​Меҳмон кўп ташриф буюрадиган хонадон – Аллоҳга суюкли хонадондир. Каттаю, кичикларга бирдек эшиги очиқ уй нақадар гўзал. Бундай уйга осмондан раҳмат ва барака нозил бўлур. Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам: "Аллоҳ бир қавмга яхшиликни истаса, уларга ҳадя ато қилади", деганларида, саҳобалар: "Ўша ҳадя нима экан?" деб айтишди. Шунда у зот: "(Бир хонадонга) меҳмон ризқи билан кириб келиши, кетишида бўлса ўша хонадон аҳлининг гуноҳини олиб кетишидир", дедилар. (Абу Нуъайм ривояти). Яна Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам: "Меҳмон жаннатга йўлловчидир", дедилар. Яна Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам: "Ким Аллоҳга ва охират кунига иймон келтирса, меҳмонини ҳурмат қилсин", дедилар. Имом Бухорий ва Муслим ривояти •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Биз билан бирга бўлинг👇 https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA ⠀ ⠀
12 апр. 2025, 23:40

ЯХШИЛАРГА ХАЙРЛИ КУН! Салом юзи қуёшлиларим, Тонга етган бардошлиларим, Ўттиз, эллик, юз ёшлиларим, Хайрли кун сизга яхшилар! Салом кўнгли қордек оқларим, Гина-гудрат, кибри йўқларим, Охиратдан кўнгли тўқларим, Хайрли кун сизга яхшилар! Мени билган, билмаганларга, Кулиб турган, кулмаганларга, Ҳали салом бермаганларга, Хайрли кун сизга яхшилар! Тонга етиб шукур қилганлар, Ўтган кундан фикр қилганлар, Ибодатдан ҳузур қилганлар, Хайрли кун сизга яхшилар! Суйганлару, суймаганларга, Куйсам, бирга куймаганларга, Дийдоримга тўймаганларга, Хайрли кун сизга яхшилар! Тилагим бор сизга ушбу чоғ, Сиздан нари юрсин ғам, фироқ, Фақат Ҳаққа бўлинг яқинроқ, Хайрли кун сизга яхшилар! Яратганга ҳамдлар айтайлик, Кўп тонгларга омон етайлик, Кетсак, жаннатларга кетайлик, Хайрли кун сизга яхшилар! •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Яқинларга  ҳам  улашинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA ⠀ ⠀
12 апр. 2025, 23:09

😮‍💨 Сасиб юришни бас қилинг! Теридаги ёқимсиз хидни умрбодга йўқ қилинг. Оёқ ва қўлтиқ ости сохаларидаги терлашни ва хидлан
😮‍💨 Сасиб юришни бас қилинг! Теридаги ёқимсиз хидни умрбодга йўқ қилинг. Оёқ ва қўлтиқ ости сохаларидаги терлашни ва хидланишни ҳам йўқ қилади Терлаш муаммоси нафақат ўзингизни балки атрофингиздагиларни ҳам безор қилиши аниқ. Энди қаердаги атирлар ва дезодорантларга 3-4 млн сарфлашни кераги йўқ. Атига 7 минг сўм эвазига бутунлай қутуласиз. Атига 3 соатда ёқимсиз хидлардан қутилиш мумкин. Буни сирини фақат сизларга очаман:  Аптекадан аччиқтош оламиз ва...👇
12 апр. 2025, 22:59
14 апр. 2025, ~04:54

#Хайрли_тонг Тонгларга гўзал дуои саломлари ила файз бахш этган Азизларим,    АССАЛОМУ  АЛАЙКУМ!  Файзли тонг муборак бўлсин! Бугунги кунингиз хуш дийдор ва хуш хабарларга бой бўлсин. •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Биз билан бирга бўлинг https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
12 апр. 2025, 21:32

Ассалому алейкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ Файзли тонг муборак бўлсин, қадрдон! Бугун якшанба, кўпчилик хафтанинг бу кунини интиқ кутади. Ота-она, яқинлар йўқланадиган, соғинч изхорила кўнгил олинадиган кун бу кун... Оила Аллоҳ томонидан берилган улуғ неьматдир. Аллоҳ бизларни ушбу неъматини қадрлаш ва эъзозлаш идрокидан бенасиб қилмасин. Барчангизга ушбу дам олиш куни оилангиз даврасида серфайз ва сермазмун ўтишини тилаймиз. •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Биз билан бирга бўлинг https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
12 апр. 2025, 20:05

Инсон тонгга тун орқали етиб боради. Аллоҳ  ҳар бандани бахт қуёши нур сочган тонгларга етказсин. Аллоҳга омонатсиз, қадрдон! Яхши дам олинг... •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Яқинларингизга  улашинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
12 апр. 2025, 12:32

​​🌹​​Шукрона.. Бугун дунё жадаллик билан ривожланиб бораётган бир замонда бутун инсоният заиф бўлиб кўринади кўзимга. Ҳатто дуосининг қабул бўлмаётганидан нолиб юрганларга ҳам гувоҳман. Бу борада ўзимни мисол қилиб келтиришим мумкин. Авваллари Аллоҳга қилган илтижоларим қабул бўлмаётганига, Аллоҳнинг дуоларимга жавоб бермаётганига ақлим етмасди. Ваҳоланки, У ҳар нарсани билиб, кўриб тургувчи Зотдир. Яқинда ҳаёт саҳифаларимни варақлаб туриб, Аллоҳнинг ҳар бир ишни ҳикмат ила қилгувчи буюк Зот эканига яна бир бор амин бўлдим… Мен Аллоҳдан куч сўрагандим, У менга бир қанча қийинчиликларни инъом етди. Уларни енгиб ўтиш давомида ана шу сўраган нарсамга эга бўлган эканман. Аллоҳдан ақл сўрагандим. У мени ҳаёт муаммоларига дучор қилиб, бу илтижойимни ҳам амалда тасдиқлаб берган экан. Қилаётган ишимга ривож сўрагандим. Аллоҳ эса мени ишга кўмиб ташлаб, ҳаётимнинг жўшқин ўтишини таъминлаб берган экан. Мен Аллоҳдан иймон сўрагандим, Аллоҳ илтижоларим асосида иймонимни мустаҳкамлаётган экан. Аллоҳдан жасорат сўрагандим. У менга мусулмонларга ёрдам қўлини чўзишдек имкониятни бекаму кўст яратиб берган экан. Мен Аллоҳдан ҳаловат сўрагандим. У менга қалб бериб, иймон ила уни безатиб қўйган экан. Ундан яна ҳусн сўрагандим. У менга бутун қўл, бутун оёқ, бутун тана инъом қилган экан Мен Аллоҳдан тўғри йўлни сўраган эдим, У менга энг тўғри йўл бўлмиш Исломни кўрсатиб қўйган экан. Мен Аллоҳдан дуоларимнинг қабул бўлишини сўраган эдим. У ҳамма илтижоларимни Ўзининг буюклиги билан таъминлаб қўйган экан Хуллас, мен сўраган нарсаларимга эришган эканман… Ўзига шукур... Якинларингизга юборинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
12 апр. 2025, 12:16

Бир кун ўзинг учун яшагин Аёл!... Ҳаётнинг ҳар қандай шартига кўндинг, Айт қачон кўксингга тегибди шамол?! Бола - чақа дединг, рўзғор, иш дединг, Бир кун ўзинг учун яшагин Аёл! Сен- эрнинг айбини ёпгувчи қалқон, Оила кўркига берарсан сайқал. Майлига ҳар кунмас, лекин ҳар замон, Бир кун ўзинг учун яшагин Аёл! Шаффоф кўзгуларни қўлингга олиб, Олтин қўғирчоқдек ясангин хушҳол. Юзингга упа сурт, яхши кийиниб, Бир кун ўзинг учун яшагин Аёл! Гоҳида дард бирла тилинса бағринг, Гўё тўлишмайин қолгандай ҳилол. Қадрингни бунчалар арзон қилмайин, Бир кун ўзинг учун яшагин Аёл! Кунларни ўтказдинг елиб, югуриб, Қўй энди кўнглингни ёзгин келақол. Ўзингни авайлаб, ўзингни севиб, Бир кун ўзинг учун яшагин Аёл! •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Яқинларингизга улашинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
12 апр. 2025, 11:56

⚠️Диққат #Албатта_кўринг Қандли диабет сабаб кесилган оёқларим… Дилафруз опа 10 йилдан бери қандли диабет билан оғриб келар экан. САХАРЛАРИ 27 бўлиб кетган экан. Ҳозирда қанд миқдори 7-8 дан ошмасдан яралари тез битаётган экан. ⚠️ Қандли диабетнинг оғир асоратларидан огоҳ бўлинг, соғлигингизга бефарқ бўлманг! Видеони яқинларингизга юборинг. Батафсил маълумот олиш учун:👇 ☎️ +998555030505 ☎️ +998(55)503-05-05 ✅ Дилафруз опа каби СТОП ДИАБЕТ ичиб юрган инсонлар билан ўзингиз гаплашмоқчи бўлсангиз ушбу гуруҳга қўшилинг:👇👇👇 🔵https://t.me/qandli_diabet_muhokama 🔵https://t.me/qandli_diabet_muhokama 📱 Дилафруз опа Буҳоро вилоятининг Когон шаҳридан эканлар.
12 апр. 2025, 11:26
13 апр. 2025, ~19:25

ОНА БЎЛИШ  ОСОНМАС... Онанинг қалб сўзини, ноласини эшитинг... 🎙Азалбегим 📖 Telegram.me/ibratli - Асл ибрат макони...
12 апр. 2025, 05:40

​​#ОНАЛАРГА_ТИЛАК Ҳамма онаизор-фарзандининг илк бора жойнамозда Аллоҳга ҳушуъ билан эгилган бўйи-бастини кўрсин... Камолини, қошлари қорайган пайтини, қиз бўлса- юзи ўн тўрт кунлик ойдек бадрия бўлган кунларини ўз кўзлари билан кўрсин... Келин бўлганини, фарзанд қучоқлаганини, "она, энди қадрингизни то ингичка томирим қадар ҳис этдим!" дейдиган кунларига етсин... Ҳар бир она-меҳнатларининг роҳатини кўрсин, ҳар қорин кўтарган кунларини, фарзанд дунёга келтириш заҳматини, бедор тунларининг дилга ёқадиган самарасини кўриш уларга насиб этсин... Дунёдан ҳосилини бировга ташлаган деҳқондек кетишдан ҳар кимни асрасин... Оналар -сиз ўнга кирасизми, йигирмага- тунлар кипригингиз санайдиган, уйқудаги кўзларингизга термуладиган ҳассос қалбли хилқатдир... Тақдир-бу нозик хилқатнинг зиммасига адо бўлмас ташвишлар юкламасин... Ҳар ота- тиззасидан ўғли тушиб, ўз йўлини қураётган лаҳзаларини кўрсин... Иккита нон олиб, эшикдан кириб келар кунларига етказсин Ҳақ таоло... Қизларининг келин бўлиб, бош эгиб турган тўйларини кўрсин... Едиргани-ичиргани, шу фарзандлар учун ҳориб-толганларининг кексайганида ҳар ким ҳузурини кўрсин... Ширин чойнинг энг ширин жойи- охирги қултумда бўлганидек, ҳар ота-онанинг кексалик кунлари умрининг энг ширин йиллари бўлсин! Умму Зайнаб •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Яқинларга ҳам улашинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
12 апр. 2025, 05:09

Ризқи тугаган келинчак... Қадим замонларда Худо Азроил алайҳиссаломга бориб бир қизнинг жонини олиб келасан деб буйруқ берибд
Ризқи тугаган келинчак... Қадим замонларда Худо Азроил алайҳиссаломга бориб бир қизнинг жонини олиб келасан деб буйруқ берибди.Азроил борса у қиз келинчак экан. Янги туғилган боласи бор экан.Келин боласини эмизиб,бешикда тебратиб ўтирган экан.Буни кўрган азроил келинга рахми келиб жонини олмабди.Келинчакни ёнида бир ёши 80 дан ошган кампир ўтирган экан.Азроил худони олдига бориб: "Мен жонини олмоқчи бўлган қиз келин бўлибди, ёш боласи бор экан. Хали чилласи ҳам чиқмаган.Уларни ёнида бир кампир бор.Ёши 80 дан ошган. Ўшани жонини олиб келай" - дебди. Шунда Худо Азроилга..😥 Давоми..👇
12 апр. 2025, 04:59
13 апр. 2025, ~19:25

ЎЛСАМ... 🎙Азалбегим •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Биз билан бирга бўлинг👇 https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
12 апр. 2025, 04:05