ИБРАТЛИ ДУНЁ
前往频道在 Telegram
📚 Сиз телеграмнинг энг ибратли каналидасиз Бизда кун давомида:👇 📚 Ибратли ҳикоя ва ривоятлар 📚 Ибратли хикмат ва иқтибослар 📚 Ибратли аудио ва видеолар Биз ибрат улашамиз Админ: @Muldashova 743086
显示更多📈 Telegram 频道 ИБРАТЛИ ДУНЁ 的分析概览
频道 ИБРАТЛИ ДУНЁ (@ibratli) 乌兹别克语 语言赛道中的 是活跃参与者。目前社区聚集了 111 309 名订阅者,在 宗教与灵性 类别中位列第 292,并在 乌兹别克斯坦 地区排名第 472 位。
📊 受众指标与增长动态
自 невідомо 创建以来,项目保持高速增长,吸引了 111 309 名订阅者。
根据 26 十一月, 2026 的最新数据,频道保持稳定运转。过去 30 天订阅人数变化为 -2 103,过去 24 小时变化为 -417,整体触达仍然可观。
- 认证状态: 未认证
- 互动率 (ER): 平均受众互动率为 27.76%。内容发布后 24 小时内通常能获得 17.86% 的反应,占订阅者总量。
- 帖子覆盖: 每篇帖子平均可获得 30 906 次浏览,首日通常累积 19 885 次浏览。
- 互动与反馈: 受众积极参与,单帖平均反应数为 36。
📝 描述与内容策略
作者将该频道定位为表达主观观点的平台:
“📚 Сиз телеграмнинг
энг ибратли каналидасиз
Бизда кун давомида:👇
📚 Ибратли ҳикоя ва ривоятлар
📚 Ибратли хикмат ва иқтибослар
📚 Ибратли аудио ва видеолар
Биз ибрат улашамиз
Админ: @Muldashova
743086”
凭借高频更新(最新数据采集于 27 十一月, 2026),频道始终保持新鲜度与高覆盖。分析显示受众积极互动,使其成为 宗教与灵性 类别中的关键影响点。
111 272
订阅者
-41724 小时
+1657 天
-2 10330 天
帖子存档
111 268
Кун келади... Очилмайди деган гулларингиз очилади... Ўтмайди деган қийинчиликларингиз ўтади... Битмайди деган дардларингиз битади...
Қазои–қадар яхши ниятга ошиқдир. Чеккан заҳматингиз, бир кун келиб албатта раҳмат бўлади...
Ҳаётнинг шундай бир сири бор: «Аввали дуо, ўртаси сабр, ниҳояси шукрдир..!»
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA ⠀
14 4月 2025, 04:45
111 268
Tarif tugadimi? Muammo emas!
OQ bilan sen har doim aloqadasan — hatto paket faol bo‘lmasa ham.
📞 1 daqiqa, 💬 1 SMS yoki 🌐 1 MB internet — atigi 40 so‘m! Majburiy to‘lovlarsiz, ortiqcha xarajatlarsiz. Shunchaki faqat keraklisini ishlat.
📲 OQ ilovasini yuklab ol va cheklovlarsiz aloqada qol.
OQ — har doim yoningda. 😊
14 4月 2025, 04:45
15 4月 2025, ~04:46
111 268
ҚАЙИҚ (Ибратли хикоя)
Бир қайиқчининг кичик қайиғи бор экан. Қайиқнинг икки эшкаги бўлиб, уларнинг бирида “ният”, иккинчи эшкакда эса “ҳаракат” деб ёзилган. Қайиққа минган одамлар бу ёзувлар сабабини сўраса, қайиқчи шундай жавоб берар экан: “Агар мен фақат “ният” деб ёзилган эшкакни ҳаракатлантирсам, у ҳолда қайиқ бир жойда айланиб қолаверади. Агар фақат “ҳаракат” деб ёзилган эшкакни ҳаракатлантирсам ҳам, қайиқ бир жойда айланаверади. Агар иккаласини биргаликда айлантирсам қайиқ манзилга етади.
Инсон ҳам фақат ният қилса-ю, ҳаракат қилмаса, бир жойда айланган қайиқ каби манзилга етолмайди. Мақсадга етиш учун “ният” ва “ҳаракат” бирдек харакатланиши лозим”.
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
14 4月 2025, 00:58
111 268
Азизлар, бошланган янги кунингиз муборак бўлсин! Бошланган ушбу хафтангиз эса омадли ва барокатли хафталардан бири бўлсин!
Унутманг: Йиқилишга, синишга ва тушкунликка тушишга заррача ҳаққингиз йўқ. Чунки, орқангизда сизга суяниб, ишониб турганлар бор...
Зинҳор ноумид бўлманг
Ҳаргиз тушкунликка тушманг
Ибнул Қоййим роҳимаҳуллоҳ айтадилар:
«Аллоҳ таоло бир бандага ҳикмати ила бир эшикни ёпса, раҳмати ила икки эшикни очгай...»
Ишонинг...
Бугун энг яхши кун бўлади...
Яхши ният билан бошланган кун, хафта омадсиз бўлмас...
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга ҳам улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA ⠀ ⠀
13 4月 2025, 23:09
111 268
Қизиқарли Топишмоқ 🤔
40 та от бир кўлдан сув ичади.
Ичадию аммо ҳеч қачон тўймайди.
Диққат савол топишмоқда
келтирилган 40 та от ва улар
ичадиган кўл нима?
👉 ТЎҒРИ ЖАВОБ БИЛИШ
13 4月 2025, 22:59
14 4月 2025, ~21:30
111 268
Гўзал дуои саломлари ила тонгларга файз бахш этган Азизларим
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!
Душанба тонги муборак бўлсин. Хафта давомида Сизларга омад ва ҳуш кайфият ҳамроҳ бўлсин!
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
13 4月 2025, 21:04
111 268
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ.
Хайрли тонг, Азизлар!
Янги хафтанинг илк куни барчамизга муборак булсин!
Бу кунда Аллоҳ дуоларимизга ижобат, фарзандларимизга салоҳият, ибодатларимизга гўзаллик, ризқимизга барака бериб, барчамизни Ўзи қўллаб, ишларимизни осон ва унумли қилсин!
Беморларимизга шифо, адашганларимизга ҳидоят, қалбимизга поклик берсин!
Яхшилик ва яхшилар ҳамроҳимиз бўлсин!
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA ⠀ ⠀
13 4月 2025, 19:59
111 268
АЛЛОҲГА СУЮКЛИ ХОНАДОН
Меҳмон кўп ташриф буюрадиган хонадон – Аллоҳга суюкли хонадондир.
Каттаю, кичикларга бирдек эшиги очиқ уй нақадар гўзал. Бундай уйга осмондан раҳмат ва барака нозил бўлур.
Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам: "Аллоҳ бир қавмга яхшиликни истаса, уларга ҳадя ато қилади", деганларида, саҳобалар: "Ўша ҳадя нима экан?" деб айтишди. Шунда у зот: "(Бир хонадонга) меҳмон ризқи билан кириб келиши, кетишида бўлса ўша хонадон аҳлининг гуноҳини олиб кетишидир", дедилар. (Абу Нуъайм ривояти).
Яна Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам: "Меҳмон жаннатга йўлловчидир", дедилар.
Яна Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам: "Ким Аллоҳга ва охират кунига иймон келтирса, меҳмонини ҳурмат қилсин", дедилар.
Имом Бухорий ва Муслим ривояти
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA ⠀ ⠀
12 4月 2025, 23:40
111 268
ЯХШИЛАРГА ХАЙРЛИ КУН!
Салом юзи қуёшлиларим,
Тонга етган бардошлиларим,
Ўттиз, эллик, юз ёшлиларим,
Хайрли кун сизга яхшилар!
Салом кўнгли қордек оқларим,
Гина-гудрат, кибри йўқларим,
Охиратдан кўнгли тўқларим,
Хайрли кун сизга яхшилар!
Мени билган, билмаганларга,
Кулиб турган, кулмаганларга,
Ҳали салом бермаганларга,
Хайрли кун сизга яхшилар!
Тонга етиб шукур қилганлар,
Ўтган кундан фикр қилганлар,
Ибодатдан ҳузур қилганлар,
Хайрли кун сизга яхшилар!
Суйганлару, суймаганларга,
Куйсам, бирга куймаганларга,
Дийдоримга тўймаганларга,
Хайрли кун сизга яхшилар!
Тилагим бор сизга ушбу чоғ,
Сиздан нари юрсин ғам, фироқ,
Фақат Ҳаққа бўлинг яқинроқ,
Хайрли кун сизга яхшилар!
Яратганга ҳамдлар айтайлик,
Кўп тонгларга омон етайлик,
Кетсак, жаннатларга кетайлик,
Хайрли кун сизга яхшилар!
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга ҳам улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA ⠀ ⠀
12 4月 2025, 23:09
111 268
😮💨 Сасиб юришни бас қилинг! Теридаги ёқимсиз хидни умрбодга йўқ қилинг. Оёқ ва қўлтиқ ости сохаларидаги терлашни ва хидланишни ҳам йўқ қилади
Терлаш муаммоси нафақат ўзингизни балки атрофингиздагиларни ҳам безор қилиши аниқ. Энди қаердаги атирлар ва дезодорантларга 3-4 млн сарфлашни кераги йўқ. Атига 7 минг сўм эвазига бутунлай қутуласиз.
Атига 3 соатда ёқимсиз хидлардан қутилиш мумкин. Буни сирини фақат сизларга очаман:
Аптекадан аччиқтош оламиз ва...👇
12 4月 2025, 22:59
14 4月 2025, ~04:54
111 268
#Хайрли_тонг
Тонгларга гўзал дуои саломлари ила файз бахш этган Азизларим,
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!
Файзли тонг муборак бўлсин! Бугунги кунингиз хуш дийдор ва хуш хабарларга бой бўлсин.
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
12 4月 2025, 21:32
111 268
Ассалому алейкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ
Файзли тонг муборак бўлсин, қадрдон!
Бугун якшанба, кўпчилик хафтанинг бу кунини интиқ кутади. Ота-она, яқинлар йўқланадиган, соғинч изхорила кўнгил олинадиган кун бу кун...
Оила Аллоҳ томонидан берилган улуғ неьматдир. Аллоҳ бизларни ушбу неъматини қадрлаш ва эъзозлаш идрокидан бенасиб қилмасин.
Барчангизга ушбу дам олиш куни оилангиз даврасида серфайз ва сермазмун ўтишини тилаймиз.
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
12 4月 2025, 20:05
111 268
Инсон тонгга тун
орқали етиб боради.
Аллоҳ ҳар бандани бахт қуёши нур сочган тонгларга етказсин.
Аллоҳга омонатсиз, қадрдон!
Яхши дам олинг...
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
12 4月 2025, 12:32
111 268
🌹Шукрона..
Бугун дунё жадаллик билан ривожланиб бораётган бир замонда бутун инсоният заиф бўлиб кўринади кўзимга. Ҳатто дуосининг қабул бўлмаётганидан нолиб юрганларга ҳам гувоҳман. Бу борада ўзимни мисол қилиб келтиришим мумкин. Авваллари Аллоҳга қилган илтижоларим қабул бўлмаётганига, Аллоҳнинг дуоларимга жавоб бермаётганига ақлим етмасди. Ваҳоланки, У ҳар нарсани билиб, кўриб тургувчи Зотдир.
Яқинда ҳаёт саҳифаларимни варақлаб туриб, Аллоҳнинг ҳар бир ишни ҳикмат ила қилгувчи буюк Зот эканига яна бир бор амин бўлдим…
Мен Аллоҳдан куч сўрагандим, У менга бир қанча қийинчиликларни инъом етди. Уларни енгиб ўтиш давомида ана шу сўраган нарсамга эга бўлган эканман.
Аллоҳдан ақл сўрагандим. У мени ҳаёт муаммоларига дучор қилиб, бу илтижойимни ҳам амалда тасдиқлаб берган экан.
Қилаётган ишимга ривож сўрагандим. Аллоҳ эса мени ишга кўмиб ташлаб, ҳаётимнинг жўшқин ўтишини таъминлаб берган экан.
Мен Аллоҳдан иймон сўрагандим, Аллоҳ илтижоларим асосида иймонимни мустаҳкамлаётган экан. Аллоҳдан жасорат сўрагандим. У менга мусулмонларга ёрдам қўлини чўзишдек имкониятни бекаму кўст яратиб берган экан.
Мен Аллоҳдан ҳаловат сўрагандим. У менга қалб бериб, иймон ила уни безатиб қўйган экан. Ундан яна ҳусн сўрагандим. У менга бутун қўл, бутун оёқ, бутун тана инъом қилган экан
Мен Аллоҳдан тўғри йўлни сўраган эдим, У менга энг тўғри йўл бўлмиш Исломни кўрсатиб қўйган экан.
Мен Аллоҳдан дуоларимнинг қабул бўлишини сўраган эдим. У ҳамма илтижоларимни Ўзининг буюклиги билан таъминлаб қўйган экан
Хуллас, мен сўраган нарсаларимга эришган эканман… Ўзига шукур...
Якинларингизга юборинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
12 4月 2025, 12:16
111 268
Бир кун ўзинг учун яшагин Аёл!...
Ҳаётнинг ҳар қандай шартига кўндинг,
Айт қачон кўксингга тегибди шамол?!
Бола - чақа дединг, рўзғор, иш дединг,
Бир кун ўзинг учун яшагин Аёл!
Сен- эрнинг айбини ёпгувчи қалқон,
Оила кўркига берарсан сайқал.
Майлига ҳар кунмас, лекин ҳар замон,
Бир кун ўзинг учун яшагин Аёл!
Шаффоф кўзгуларни қўлингга олиб,
Олтин қўғирчоқдек ясангин хушҳол.
Юзингга упа сурт, яхши кийиниб,
Бир кун ўзинг учун яшагин Аёл!
Гоҳида дард бирла тилинса бағринг,
Гўё тўлишмайин қолгандай ҳилол.
Қадрингни бунчалар арзон қилмайин,
Бир кун ўзинг учун яшагин Аёл!
Кунларни ўтказдинг елиб, югуриб,
Қўй энди кўнглингни ёзгин келақол.
Ўзингни авайлаб, ўзингни севиб,
Бир кун ўзинг учун яшагин Аёл!
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
12 4月 2025, 11:56
111 268
⚠️Диққат #Албатта_кўринг
Қандли диабет сабаб кесилган оёқларим…
Дилафруз опа 10 йилдан бери қандли диабет билан оғриб келар экан. САХАРЛАРИ 27 бўлиб кетган экан. Ҳозирда қанд миқдори 7-8 дан ошмасдан яралари тез битаётган экан.
⚠️ Қандли диабетнинг оғир асоратларидан огоҳ бўлинг, соғлигингизга бефарқ бўлманг! Видеони яқинларингизга юборинг.
Батафсил маълумот олиш учун:👇
☎️ +998555030505
☎️ +998(55)503-05-05
✅ Дилафруз опа каби СТОП ДИАБЕТ ичиб юрган инсонлар билан ўзингиз гаплашмоқчи бўлсангиз ушбу гуруҳга қўшилинг:👇👇👇
🔵https://t.me/qandli_diabet_muhokama
🔵https://t.me/qandli_diabet_muhokama
📱 Дилафруз опа Буҳоро вилоятининг Когон шаҳридан эканлар.
12 4月 2025, 11:26
13 4月 2025, ~19:25
111 268
ОНА БЎЛИШ
ОСОНМАС...
Онанинг қалб сўзини, ноласини эшитинг...
🎙Азалбегим
📖 Telegram.me/ibratli
- Асл ибрат макони...
12 4月 2025, 05:40
111 268
#ОНАЛАРГА_ТИЛАК
Ҳамма онаизор-фарзандининг илк бора жойнамозда Аллоҳга ҳушуъ билан эгилган бўйи-бастини кўрсин...
Камолини, қошлари қорайган пайтини, қиз бўлса- юзи ўн тўрт кунлик ойдек бадрия бўлган кунларини ўз кўзлари билан кўрсин...
Келин бўлганини, фарзанд қучоқлаганини, "она, энди қадрингизни то ингичка томирим қадар ҳис этдим!" дейдиган кунларига етсин...
Ҳар бир она-меҳнатларининг роҳатини кўрсин, ҳар қорин кўтарган кунларини, фарзанд дунёга келтириш заҳматини, бедор тунларининг дилга ёқадиган самарасини кўриш уларга насиб этсин...
Дунёдан ҳосилини бировга ташлаган деҳқондек кетишдан ҳар кимни асрасин...
Оналар -сиз ўнга кирасизми, йигирмага- тунлар кипригингиз санайдиган, уйқудаги кўзларингизга термуладиган ҳассос қалбли хилқатдир...
Тақдир-бу нозик хилқатнинг зиммасига адо бўлмас ташвишлар юкламасин...
Ҳар ота- тиззасидан ўғли тушиб, ўз йўлини қураётган лаҳзаларини кўрсин...
Иккита нон олиб, эшикдан кириб келар кунларига етказсин Ҳақ таоло...
Қизларининг келин бўлиб, бош эгиб турган тўйларини кўрсин...
Едиргани-ичиргани, шу фарзандлар учун ҳориб-толганларининг кексайганида ҳар ким ҳузурини кўрсин...
Ширин чойнинг энг ширин жойи- охирги қултумда бўлганидек, ҳар ота-онанинг кексалик кунлари умрининг энг ширин йиллари бўлсин!
Умму Зайнаб
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга ҳам улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
12 4月 2025, 05:09
111 268
Ризқи тугаган келинчак...
Қадим замонларда Худо Азроил алайҳиссаломга бориб бир қизнинг жонини олиб келасан деб буйруқ берибди.Азроил борса у қиз келинчак экан. Янги туғилган боласи бор экан.Келин боласини эмизиб,бешикда тебратиб ўтирган экан.Буни кўрган азроил келинга рахми келиб жонини олмабди.Келинчакни ёнида бир ёши 80 дан ошган кампир ўтирган экан.Азроил худони олдига бориб: "Мен жонини олмоқчи бўлган қиз келин бўлибди, ёш боласи бор экан. Хали чилласи ҳам чиқмаган.Уларни ёнида бир кампир бор.Ёши 80 дан ошган. Ўшани жонини олиб келай" - дебди. Шунда Худо Азроилга..😥
Давоми..👇
12 4月 2025, 04:59
13 4月 2025, ~19:25
111 268
ЎЛСАМ...
🎙Азалбегим
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
12 4月 2025, 04:05
