ru
Feedback

Не попадитесь на канал ботавода! Telemetrio находит и помечает такие каналы 👉 Хотите видеть метку — оформите подписку

ИБРАТЛИ ДУНЁ

ИБРАТЛИ ДУНЁ

Открыть в Telegram

📚 Сиз телеграмнинг энг ибратли каналидасиз Бизда кун давомида:👇 📚 Ибратли ҳикоя ва ривоятлар 📚 Ибратли хикмат ва иқтибослар 📚 Ибратли аудио ва видеолар Биз ибрат улашамиз Админ: @Muldashova 743086

Больше

📈 Аналитический обзор Telegram-канала ИБРАТЛИ ДУНЁ

Канал ИБРАТЛИ ДУНЁ (@ibratli) языкового сегмента Узбекский является активным участником. Сейчас сообщество объединяет 111 532 подписчиков, занимая 301 место в категории Религия и духовность и 475 место в регионе Узбекистан.

📊 Показатели аудитории и динамика

С момента создания невідомо проект демонстрирует стремительный рост, собрав аудиторию из 111 532 подписчиков.

Согласно последним данным от 17 ноября, 2026, канал показывает стабильную активность. За последние 30 дней изменение числа участников составило -1 794, а за последние 24 часа — -267, при этом общий охват остаётся высоким.

  • Статус верификации: Не верифицирован
  • Уровень вовлечённости (ER): Средний показатель вовлечённости аудитории составляет 28.09%. В первые 24 часа после публикации контент обычно набирает 19.18% реакций от общего числа подписчиков.
  • Охват публикаций: В среднем каждый пост получает 31 382 просмотров. В течение первых суток публикация набирает 21 423 просмотров.
  • Реакции и взаимодействия: Аудитория активно поддерживает контент: среднее количество реакций на один пост — 37.

📝 Описание и контентная политика

Автор описывает ресурс как площадку для выражения субъективного мнения:
“📚 Сиз телеграмнинг энг ибратли каналидасиз Бизда кун давомида:👇 📚 Ибратли ҳикоя ва ривоятлар 📚 Ибратли хикмат ва иқтибослар 📚 Ибратли аудио ва видеолар Биз ибрат улашамиз Админ: @Muldashova 743086”

Благодаря высокой частоте обновлений (последние данные получены 18 ноября, 2026) канал поддерживает актуальность и высокий уровень охвата публикаций. Аналитика показывает, что аудитория активно взаимодействует с контентом, что делает его важной точкой влияния в категории Религия и духовность.

111 489
Подписчики
-26724 часа
-1 9097 дней
-1 79430 дней
Архив постов
#Хайрли_тонг Дуолар ижобати бериладиган кун  Жума  ахли қадрдонларим  АССАЛОМУ  АЛАЙКУМ!  Жума айёмингиз муборак бўлсин! Бу куннинг файзу барокати сизга бўлсин! •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Яқинларни табрикланг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
07 мая, 20:20

Аллоҳим! Бу муборак кун ҳаққи ҳурмати барчамизнинг машаққатларимизни аритгин! Дардларимизга даво, беморларимизга шифо бергин! Мўмин ва мўминаларга розилигингга муносиб ҳаёт яшашликни тақдир айла! Сиҳҳатимиз ва офиятимизни давомли қилгин! Бизни қарздорликдан, кўтаролмайдиган ғам-қайғудан, тоқат қилолмайдиган изтиробдан муҳофаза  айла! Роббим! Иймонимизни имтиҳонимиз этма ва бизни раҳматингдан маҳрум қолдирма! Жуманинг хайру барокати бошимиздан ёғилсин! •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Биз билан бирга бўлинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
07 мая, 19:59

Дуолар ижобати бериладиган кун - ЖУМА аҳли - Азизларим! Сизларнинг орангизда қалбига Аллоҳнинг назари тушган покиза қалблилар бор... Дуоси мустажоблар бор... Сўрагани қайтарилмайдиганлар бор... Очиқ кафти - Очиқ Қуръонга ҳамроҳ инсонлар бор... ДУО  ҚИЛИНГ:  Умид билан қалбан Аллоҳга ёлбораётганлар... Шифосини кутаётганлар... Кўнглини дунёда қолдириб  кетаётганларидан узилишни истамаётганлар... Шу дуойингиз сабабли- енгиллик топсин, ҳузур, шифо, осойишталик, сокин қалб, рози-ризолик уларнинг қалбига ором берсин... Маҳзун кишилар учун ҳам Аллоҳдан уларга бахт-саодат тилаб дуо қилинг! Таниган ва танимаган кишининг ҳаққига дуо қилаверинг! Фаришталар хар дуонгизда "Сенга ҳам бўлсин" деб айтади... Мўмин-мўминнинг дуои-жонини қилади,  қилса-савоб олади... Ўзи ҳам шу дуодан униб-ўсади... •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Биз билан бирга бўлинг https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
07 мая, 19:30

Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ! Азизлар, барчангизга Саййид-ул айём (кунлар саййиди), ҳажжул Масокин (мискинлар ҳажи) бўлмиш Жума айёми муборак бўлсин! Аллоҳим умрингизга мазмун, ризқингизга барака, танингизга соғлик, руҳингизга осойишталик, қалбингизга хотиржамлик, оилангизга файзу баракот, барчамизга соғ-омонлик ато қилсин. Аллоҳим оқибатларимизни меҳрли,охиратларимизни хайрли, икки дунёмизни саодатли қилсин. Умрингизнинг ҳар куни АЛЛОҲ МУҲАББАТИ ила ўтсин. ЖУМА  АЙЁМИ  МУБОРАК  БЎЛСИН,  АЗИЗЛАР ! •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Аллох  йўлида  улашинг https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
07 мая, 18:40

. ЖУМА МУБОРАК Кеч кириши билан солиҳ зотлар ўз нафсларини тергаб, амалларини сарҳисоб қилганлар. Эртанги кунлари бугунгидан фойдали ўтиши учун режалар тузганлар. Сиз азизларга ҳам бу кечани эртанги кунингизнинг мазмунли муқаддимаси бўлишини тилаб қоламиз... ХАЙРЛИ ТУН! Аллохга омонатсиз! •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Яқинларга ҳам улашинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
07 мая, 12:02

#Жума_муборак Гуноҳларингиз денгиз кўпигича бўлса ҳам кечирилишини хоҳлайсизми? Унда эртага жума куни, Бомдод намозидан олдин ушбу дуони 3 марта айтинг... •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Яқинларингизга етказинг https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
07 мая, 11:40

КЎНГИЛНИНГ ОРТИДА... •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Яқинларга ҳам улашинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
07 мая, 11:11

Ҳамма гуноҳларнинг асоси учтадир. 1. Кибр. Иблиснинг бошига тушган кўргиликлар шундан бўлган. 2. Ҳирс. Одам алайҳиссаломни жа
Ҳамма гуноҳларнинг асоси учтадир. 1. Кибр. Иблиснинг бошига тушган кўргиликлар шундан бўлган. 2. Ҳирс. Одам алайҳиссаломни жаннатдан шу чиқарган. 3. Ҳасад. Одам алайҳиссаломнинг бир фарзанди инисини ўлдиришига етаклаган иллат мана шудир. Ким мана шулардан сақланса, ёмонликнинг ҳаммасидан сақланибди. Куфр кибрдан, гуноҳ ҳирсдан, жабр ва зулм эса ҳасаддандир. Тафаккур қилинг! •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Яқинларга ҳам улашинг!👇 https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
07 мая, 10:42

🔥 Тошкентда уйлар арзонлашяпти! Лекин буни ҳамма билмайди... Кўпчилик фақат агентлар биладиган яширин эълонлар қаерда эканин
🔥 Тошкентда уйлар арзонлашяпти! Лекин буни ҳамма билмайди... Кўпчилик фақат агентлар биладиган яширин эълонлар қаерда эканини билмайди 📌 Биз эса барча уйларнинг нарх ўзгаришини биринчи бўлиб жойлаб борамиз 🚀 Қўшилинг ва энг яхши вариантни ўтказиб юборманг! 👉 https://t.me/toshkent_uy_bozori_rasmiy
07 мая, 10:32
08 мая, ~11:02

Телемухбир йўловчиларни тўхтатиб, савол беряпти: — Сиз нимани йўқотишдан қўрқасиз? Бу саволга одамлар турлича жавоб беришяпти. Бири «Ота-онамни йўқотишдан қўрқаман», дейди. Билмайдики, қўрқса-қўрқмаса, ўзининг дунёга келишига сабабчи бўлган энг азиз кишиларини эртами-кечми барибир йўқотади. Бошқа бир одам «Тинчликни», яна бири «Оила бахтини...» деди. Ҳамма жавоблар тўғри. Лекин... Бирон бир киши «Виждонни йўқотишдан қўрқаман», демади, «Иймонимни йўқотишдан қўрқаман», демади. «Эътиқодни, диёнатни, Ватанга садоқатни йўқотишдан қўрқаман», демади-я! Мантиқан олиб қаралса, ота-онани йўқотишдан хоҳ қўрқинг, хоҳ қўрқманг, бир кунмас бир кун улар фоний дунёни ташлаб кетишгач, армон билан бўлса-да, яшайверади киши. Худо кўрсатмасин-у, аммо тинчликни йўқотиб урушга дуч келса ҳам, азоб билан бўлса-да, яшайверади инсон. Оила бахтини ҳеч ким йўқотмасин, аммо бу ҳол юз берса янги бахт умиди билан ҳаёт кечираверади одам. Аммо... Иймонни йўқотса... Виждонни йўқотса... Эътиқод, диёнатдан, Ватанга садоқатдан айрилиб қолсачи... Қандай яшайди!? Иймонсиз, виждонсиз, эътиқод-диёнатсиз, садоқатсиз ҳам яшаяпман, дегувчи одам ёлғон сўзлабди. У ўзини тирик деб ўйлайди, аслида у тирик мурдадир. Тоҳир Маликнинг «Меҳмон туйғулар» китобидан 📖 Telegram.me/IBRATLI - Ҳикоя ва хаётий воқеалар
07 мая, 08:03

АТИГА 1$ ЭВАЗИГА СОТИЛГАН ВИЛЛА Бир дайди кўчада кетаётиб бир эълон топиб олди унда: -Денгиз бўйидаги уч қаватли вилла сотила
АТИГА 1$ ЭВАЗИГА СОТИЛГАН ВИЛЛА Бир дайди кўчада кетаётиб бир эълон топиб олди унда: -Денгиз бўйидаги уч қаватли вилла сотилади. Бассейн,боғи бор. Нархи 1$. Дайди бу ҳазил бўлса керак деб яна йўлида давом этди. Бироздан сўнг худди шу эълонни деворда осилган ҳолатда топди. Дайди ўзига ўзи қани нима гап экан манзилга бориб кўрайчи деб йўлга тушди. Вилла сотилади деган жойга бориб: -Сизлар шунақа эълон берган экансизлар англашилмовчилик бўлмаганми-деб сўради. У ердаги бир аёл: Йўқ, бўлмаган. Дайди: Атига 1$ пулим бор эди тақдир мен билан ҳазиллашяптими? Майли, олганим бўлсин-деди. Виллани сотиб олгач. Аёлдан нега бундай қилдингиз деб сўраганида жавобдан Дайди ҳайратдан лол бўлиб қолди. Аёлнинг жавоби шу эдики...👇
07 мая, 07:53
08 мая, ~11:02

​​ЧИН  МУХАББАТ ​​Жуда ночорликда яшайдиган кекса чол ва кампир бор экан. Кунларнинг бирида кампир узун сочларини тараш учун чолидан тароқ олиб беришини сўрабди. Чол кампирига маъюс боқиб, олиб беролмаслигини, қўл соатининг тасмасига ҳам пули йўқлигини айтибди. Кампир чолига табассум билан боқиб, хижолатга ўрин йўқлигини айтибди. Эртаси куни чол ишини тугатиб, бозорга бориб чўнтагидаги тасмасиз соатини арзимас баҳога сотиб, кампири сўраган тароқни сотиб олибди. Уйига келиб не кўз билан кўрсинки, сочини қисқартириб кесган кампири қўлида чолининг соати учун чарм тасма тутиб турарди. Кампир сочини сотиб чолига тасма олган эди... Уларнинг ҳар иккиси ҳам бир-бирининг қўлига қараб, кўзёш тўкибди. Кўз ёшлари қилган ишлари бекор кетганидан эмас, ўзаро муҳаббатларидан, ҳар иккиси ҳам бир-бирини хурсанд қилиш учун нимадир қила олганидан эди... 🥀  Муҳаббат кўп сарфлаш  билан эмас, борини бера олиш билан ўлчананади! •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Биз билан бирга бўлинг https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
07 мая, 05:57

ВАЪДА Аёли боласини ухлатётган вақтда эри ишга кетти. Боласини ухлатиб чиқиб эрига телефон қилди. Эри ишга шошиляпман дейишига қарамай ТЕЗ УЙГА ҚАЙТИНГ деб эрини йўлдан қайтарди. Чунки... 🤐 Охиригача кўринг...👇
07 мая, 05:47
08 мая, ~05:09

ЎЗИМДАН ЎТГАНИН ЎЗИМ БИЛАМАН! •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Биз билан бирга бўлинг https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
07 мая, 03:59

📖 МУҲАББАТНИНГ КУЧИ «Ўшанда эрим ҳеч кутилмаган савол берганди: — Нега ташлаб кетмайсан? Мен аллақачон бу одамга кўз ёшларим кор қилмаслигини тушунгандим. Вақтида қилган исёнларим ҳам уни ўзгартира олмади. Қайнонам даволатиб кўрайлик, деди. Озгина пайт кўнди-ю, кейин яна ича бошлади. Болалар отасини жонидан ортиқ кўради. Қизим дадаси кечикаверса, хавотирланиб кўчага чиқарди — йўл қарарди. Бирор жойда йиқилиб қолмадими дадам, деган қўрқуви бўлар эди. Кўпчилик «Ойдин болаларни отасидан айримаслик учун чидаяпти-да», дейишарди. Биз муҳаббат билан оила қургандик. Отам талаба пайтимда оламдан кўз юмди. Тунга яқин эшитган бу совуқ хабардан оёқларимнинг учигача музлаб қолгандим. Ёнимдагилар уйимга эрталаб етиб боришим учун чипта излай бошлашди. Дунё торайиб, вақт тўхтаб қолгандек эди. Ўша тунда эрталабгача менга чипта излаб, тополмагач, вилоятимизга учаётганларнинг олдига чиққан, ўттизга яқин кишига вазиятни тушунтириб, биттасини чиптасини топширишга кўндирган шу инсоннинг севгисига ишонардим. Эрим кутилмаганда даволанишга аҳд қилди. Тўғри, бир кунда ё бир ойда эмас, бир йилдан ошиқ қилган ҳаракатларимиздан сўнг у аслига қайтди... Энг оғир вазиятда ҳам инсонга ирода бағишлай оладиган куч, бу — муҳаббат, назаримда...» Шоира ВАФОЕВА •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Биз билан бирга бўлинг https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
07 мая, 03:33

ГУЛДАСТА - 2 (бу давоми, боши юқорида) 🎙Мархабо Каримова •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Биз билан бирга бўлинг https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
07 мая, 01:18

ГУЛДАСТА - 2 (бу давоми, боши юқорида) 🎙Мархабо Каримова •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Биз билан бирга бўлинг https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
07 мая, 01:18
07 мая, ~01:19

#Табассум ГУЛДАСТА - 1 🎙Мархабо Каримова •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Биз билан бирга бўлинг https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
07 мая, 01:18

Қалбида ишқ дарди бўлмаган юрак ё телбага ёки ўлган танага оиддир... Мавлоно Румий 🥀 АЁЛ КИМ ? ​​●Аёл ким? - Аёл катта бир достон, ҳар сахифаси минг йиллик ҳикмат... ●Аёл ким? - Аёл бу муштипар онанг, дуосин олсанг гар, очилур жаннат... ●Аёл ким? - Йўлингга кўз тиккан, нигорон ёринг... ●Аёл ким? - Куйингда уйнаган йиғлоқи торинг... ●Аёл ким? - Гапингдан титраган сингил... ●Аёл ким? - Хали кашф бўлмаган беғубор кўнгил... ●Аёл ким? Жавоб бер, башари инсон..! Давронбек Қодиров •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Биз билан бирга бўлинг https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
07 мая, 00:36

💥7 май - ХОТИН-ҚИЗЛАР бахти куни Ҳар бир аёл бахтли бўлишга ҳақли. Кимдир ўз бахтини оилада топади, кимдир жамиятга хизмат қ
💥7 май - ХОТИН-ҚИЗЛАР бахти куни Ҳар бир аёл бахтли бўлишга ҳақли. Кимдир ўз бахтини оилада топади, кимдир жамиятга хизмат қилишда, кимгадир эса ўз орзуларини амалга ошириш муҳим. Биз эса аёлларни табриклашни, уларни илтифот ва совғалар ёрдамида бироз хурсанд қилишни таклиф қиламиз. Яқинларга юбориб қўямиз! •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Биз билан бирга бўлинг https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
06 мая, 23:32