fa
Feedback

فریب کلاهبرداران را نخورید! تل‌متریو این کانال‌ها را شناسایی و برچسب‌گذاری می‌کند 👉 برای مشاهده برچسب، اشتراک تهیه کنید

ИБРАТЛИ ДУНЁ

ИБРАТЛИ ДУНЁ

رفتن به کانال در Telegram

📚 Сиз телеграмнинг энг ибратли каналидасиз Бизда кун давомида:👇 📚 Ибратли ҳикоя ва ривоятлар 📚 Ибратли хикмат ва иқтибослар 📚 Ибратли аудио ва видеолар Биз ибрат улашамиз Админ: @Muldashova 743086

نمایش بیشتر

📈 تحلیل کانال تلگرام ИБРАТЛИ ДУНЁ

کانال ИБРАТЛИ ДУНЁ (@ibratli) در بخش زبانی ازبکی بازیگری فعال است. در حال حاضر جامعه شامل 112 300 مشترک است و جایگاه 296 را در دسته دین و مذهبی و رتبه 466 را در منطقه أوزبكستان دارد.

📊 شاخص‌های مخاطب و پویایی

از زمان ایجاد در невідомо، پروژه رشد سریعی داشته و 112 300 مشترک جذب کرده است.

بر اساس آخرین داده‌ها در تاریخ 14 نوامبر, 2026، کانال فعالیت پایداری دارد. در ۳۰ روز گذشته تغییر اعضا برابر -272 و در ۲۴ ساعت گذشته برابر -260 بوده و همچنان دسترسی گسترده‌ای حفظ شده است.

  • وضعیت تأیید: تأیید نشده
  • نرخ تعامل (ER): میانگین تعامل مخاطب 27.09% است و در ۲۴ ساعت نخست پس از انتشار، محتوا معمولاً 19.51% واکنش نسبت به کل مشترکان کسب می‌کند.
  • دسترسی پست‌ها: هر پست به طور میانگین 30 479 بازدید دریافت می‌کند. در اولین روز معمولاً 21 946 بازدید جمع‌آوری می‌شود.
  • واکنش‌ها و تعامل: مخاطبان به‌طور فعال حمایت می‌کنند؛ میانگین واکنش به هر پست 36 است.

📝 توضیح و سیاست محتوایی

نویسنده این فضا را محل بیان دیدگاه‌های شخصی توصیف می‌کند:
“📚 Сиз телеграмнинг энг ибратли каналидасиз Бизда кун давомида:👇 📚 Ибратли ҳикоя ва ривоятлар 📚 Ибратли хикмат ва иқтибослар 📚 Ибратли аудио ва видеолар Биз ибрат улашамиз Админ: @Muldashova 743086”

به لطف به‌روزرسانی‌های پرتکرار (آخرین داده در تاریخ 15 نوامبر, 2026)، کانال همواره به‌روز و دارای دسترسی بالاست. تحلیل‌ها نشان می‌دهد مخاطبان به‌طور فعال با محتوا تعامل دارند و آن را به نقطه اثرگذاری مهم در دسته دین و مذهبی تبدیل کرده‌اند.

112 294
مشترکین
-26024 ساعت
-2 0107 روز
-27230 روز
آرشیو پست ها
Бошқаларни хурмат қилинг. Олам шундай яралганки, хаётингизда учрайдиган ҳар қандай одам сиз учун муҳим ва қимматли ахборот, кутилмаган янгилик олиб келади. Фақат одамлар кўпинча манманлиги туфайли буни сезмайди. Синчков ва сезгир бўлинг! Бошқаларга хурматсизлик кўрсатиб, сиз биринчи навбатда ўзингизни хурмат қилмаган бўласиз. Эсда тутинг, бошқа одамнинг олами, туйғулари муқаддас ва дахлсиздир. Сизни ўраб турган оламга бўлган хурматингиз сизнинг бахт- саодатингиз гаровидир. Самимий бўлинг. Одамларнинг фақат яхши, ижобий хислатларини кўришга интилинг. Эсда тутинг, хар бир одамда исталган хислат бор. Ниятларингиз тоза ва самимий бўлса, одамлар сизга ўзининг энг яхши томонларини кўрсатади. •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Яқинларингизга улашинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

#ҚУЁН_ГЎШТИ_ХАРОММИ😱 🐇"Қуён гўшти" йейилиши жоиз бўлган махсулотми ёки йейиш мумкинмасми 😥Кўпчилик буни билмас экан. Қуён гўшти йейиш гуноҳми 😔 Буни хамма мусулмонлар билиб қўйиши керак. ИншаАллох фойдали бўлади. 👉 Батафсил билиб олиш

Биласизми қадрдон, ўн йил ўтиб, бугун қанақа поябзал кийганингиз, сочингизни қандай турмаклаганингиз ёки қайси бренддан кийин
Биласизми қадрдон, ўн йил ўтиб, бугун қанақа поябзал кийганингиз, сочингизни қандай турмаклаганингиз ёки қайси бренддан кийинганингиз аҳамиятга эга бўлмай қолади! Аксинча, қандай яшаганингиз, кимларга яхшилик қилганингиз, вақтингизни ким ва нималарга сарфлаганингиз, мана шулар аҳамиятли бўлиб қолади. Шундай экан, бугунги ўй хаёлларингиз нималар билан банд, вақтингизни нима учун ва ким учун сарфлаяпсиз, тафаккур қилинг... •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Биз билан бирга бўлинг https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

Мусулмон ахлига савол ❔ ​ИНСОН ВАФОТ ЭТГАНИДА НЕГА КЎЗЛАРИ ОЧИҚ ҚОЛАДИ? 🥹 Шунда Мухаммад (С.А.В) айтдилар буни сабаби... ЖАВОБИ бу ерда👈🏻

Ҳаёт китобларда битилган ривоятларга ўхшайди. Ҳар куни янги саҳифа… Бир бети маҳзун кечса, кейинги саҳифаси қувончга тўла бўлади. 🌿 Шундай экан, "Хавотир олманг!" Қоронғуликдан кейин ёруғлик, мусибатдан кейин албатта омад шодлик келади... Ҳаёт саҳифаларини варақлайверинг-да, ишингизда Аллоҳга таваккал қилинг. Ўзи шундоқ ҳам ҳаёт қисқа, назарингиз яхшилик ва гўзалликларда бўлсин, улардан баҳра олиб, завқланиб яшанг! •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Биз билан бирга бўлинг https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA ⠀ ⠀ ⠀ ⠀ ⠀ ⠀ ⠀ ⠀ ⠀ ⠀

🤯 Заковатчиларни бошини қотириб қўйган савол! ❓Гана давлатида эр-хотин ажрашиш маросими учун бир қонун қабул қилинган. Бу қонун кучга киргач, ажрашишлар сони қисқара бошлаган. ЗАГС идораси ичида эр-хотинга бир талаб қўйилган. Шундан кейин ажралишлар камайган. ❗ДИҚҚАТ САВОЛ: Қандай қонун ажралишлар сонини камайишига сабаб бўлган?

Ҳаёт китобларда битилган ривоятларга ўхшайди. Ҳар куни янги саҳифа… Бир бети маҳзун кечса, кейинги саҳифаси қувончга тўла бўлади. 🌿 Шундай экан, "Хавотир олманг!" Қоронғуликдан кейин ёруғлик, мусибатдан кейин албатта омад шодлик келади... Ҳаёт саҳифаларини варақлайверинг-да, ишингизда Аллоҳга таваккал қилинг. Ўзи шундоқ ҳам ҳаёт қисқа, назарингиз яхшилик ва гўзалликларда бўлсин, улардан баҳра олиб, завқланиб яшанг! •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Биз билан бирга бўлинг https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA ⠀ ⠀ ⠀ ⠀ ⠀ ⠀ ⠀ ⠀ ⠀ ⠀

ХАЙРЛИ  КУН ! Бисмиллаҳ деб бошладим кунни, Нурли бўлсин ҳар бир онларим. Эътиқодга бошлаб кўнгилни, Ҳайрли кун қадрдонларим! Ато этсин тинчлик-омонлик, Омон бўлсин доим танда жон. Ҳеч бўлмасин ғийбат-ёмонлик, Ҳар юракда бўлсин соф иймон. Ҳайрли кун қадрдонларим! Бу хаётда шод бўлиб яшанг. Бахтингиздан қувонсин олам, Қувончларга ёр бўлиб яшанг! •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Яқинларга  ҳам  улашинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

Эр хотинига шундай шарт қўйибди: «Шундай овқат тайёрлаки, унга 4 қути туз кетсин. Лекин овқат шўр бўлмасин... Шундагина Иккинчи хотин олмайман». Хотини бир хил овқат пиширибди, эри у овқатдан хурсанд бўлибди.Овқатни дастурхон устида яна туз билан ейишибди.🤔 Диққат савол:Аёл қандай овқат тайёрлаган?

Ассалом алайкум ва роҳматуллоҳи  ва барокатуҳ! Аллоҳ насиб этган беғубор тонг муборак бўлсин! Ушбу тонгда қилган барча орзу-ниятларингиз ва эзгу тилакларингиз ижобат бўлсин! Феълингизни кенглиги, назарингиз тўқлиги нур бўлиб чеҳрангизга файз баҳшида этсин. Бу дунёда ҳар бир қадамимиз синов, ҳар бир кўрганимиз сабоқ эканлиги  англаб туриш туйғусидан , улардан ўзимизни юксалтирадиган хулосалар чиқариш идрокидан бенасиб этмасин! Бу куннинг файзи ва барокати сизга ҳамрох бўлсин, Азизлар! •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Яқинларга  ҳам  улашинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

✅ Кечирмасликнинг яширин оқибатлари Кўпчилик ўйлайди: “Кечирмасам, унга дарс бўлади!” Лекин аслида кечирмаслик – энг аввало, ўзингизга зарар. Мана унинг ёмон оқибатлари: 1. Рухий босим Кечирмаслик юрагингизда оғир юк бўлиб, вақт ўтган сари бу юк стресс, ғазаб, асабийликни оширади. Натижада сиз ўзингизни ҳам, атрофдагиларни ҳам қийнай бошлайсиз. 2. Саломатликка зарари Илмий тадқиқотлар шуни кўрсатадики: ❗ Юрак-қон томир касалликлари хавфи ортади ❗ Иммунитет пасаяди ❗ Уйқусизлик пайдо бўлади ❗ Қон босими кўтарилади Бунинг сабаби оддий: кечирмаслик танада кортизол гормони (стресс гормони)ни кўпайтиради. Бу организмни заифлаштиради. 3. Муносабатлар бузилади Кечира олмаган одамда яқинлар билан совуқлик, тушунмовчилик кучаяди. Ҳатто севги ва дўстлик ҳам узоққа чўзилмайди. 4. Ҳаёт сифати тушади Ўтмишдаги хафаликни эслаш– келажакдаги бахтни ўғирлайди. Сиз завқ билан яшай олмайсиз, чунки фикрлар доимо ғазаб билан банд Яқинларингизга улашинг https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

#Тафаккур Аллоҳ бизга бу икки қўлимизни ишлаш ва меҳримизни кўрсатиш учун берган. Бизга берилган қўлларнинг энг муҳим вазифаси — севган инсонларимизни дуо қилиш ва қучиш. Бу дунё икки қўлини ҳақорат ва дўппослаш учун ишлатганларнинг надомат фарёдидан чайқалади. Улардан бўлиб қолмаслик учун қўлларингиз фақат дуоларга очилсин ва яхши кўрган яқинларингизни кўпроқ қучсин. Қўлларингиз кўнглингизни яқинларингизга тутсин. •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Биз билан бирга бўлинг https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

#Бисмиллаҳ 📆 Туғилган санангиз қайси сурага тўғри келишини биласизми? Меники Лайл сурасига тўғри келди 🤩 Туғилган санангиз устига босиб кўрингчи сизга қайси сура тўғри келар экан 👇  17,  5,  23,  1,  19    14,  29,  4,  21,  8    30,  11,  26,  10,  28    9,  6,  2,  7,  13,  31  15,  18,  3,  22,  27  25,  12,  16,  24,  20

МЕН СЕНИ УНУТИБ ҚЎЙИБМАН КЎНГЛИМ... Аллоҳ  ﷻризқингизга кафил. Сиз кўнглингизни асранг... •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Биз билан бирга бўлинг https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

- Ҳаёт нима? - Улкан бир бозор... Унда жамдир дилкаш, дилозор... - Одамларчи? - Зўр савдогарлар... Меҳр сотар, ёки ситамлар..
- Ҳаёт нима? - Улкан бир бозор... Унда жамдир дилкаш, дилозор... - Одамларчи? - Зўр савдогарлар... Меҳр сотар, ёки ситамлар... - Умр нима? - Йил фасллари... Баҳорда очилиб...., Куз-хазонлари.... - Унда вақтчи? - Шамолдай учқур... Дами ўткир ҳанжар миллари... - Сабр нима? - Баланд бир қоя.... Чўққисин забт этмоқ, мушкул бир ғоя... - Тоқатнингчи, борми баҳоси? - Унга тенгдир Жаннат сабоси.... - Ота-она қандай мўъжиза? - Сув ва ҳаво, шундай мўъжиза..! - Дўсту-ёрга берарсиз таъриф? - Қалб ҳақида мумкинми тавсиф?! - Во ажабким, саволлар бисёр... - Шархламоқчи? Сизда ихтиёр... Жалолиддин Румий •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Яқинларингизга улашинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

❗️Интернет аҳлини йиғлатган суҳбат Мухбир отахонга савол берди: Ҳаётда энг катта ҳатойингиз нима деб ҳисоблайсиз? Бу саволга қалбларни ларзага солувчи жавоб берилди...

РУҲИЙ  ХОТИРЖАМЛИККА      ЭРИШИШ  СИРЛАРИ. 1. Нуқсонсиз бўламан, деб уринманг. Мукаммаллик ягона Аллоҳга хос эканини эсингиздан чиқарманг. 2. Муҳаббат билан яшанг. Меҳр кўриш учун, олдин ўзингиз бошқаларга меҳр кўрсатишингиз керак. 3. Яхшилигингизга жавоб кутманг, сувга отинг. Эзгу амалингизга рағбат олишни хоҳлашингиз табиий. Аммо, у яширин қолганида сиз учун янаям хайрли бўлишига ишонинг. 4. Эътибор завқини ҳис эттириш билан атрофингиздагиларга қувонч улашинг. 5. Шу лаҳзада яшашни ўрганинг. Ўтмишдаги хатолар ёки келажакка оид қўрқувларингиз бугунингизга таъсир қилишига йўл қўйманг. 6. Сабрли бўлинг. Чунки шундай қилмасангиз, ҳар бир кичик ғамдан фожиа ясаш оддий ҳолга айланади. 7. Дўстона қўл чўзинг! Хафагарчиликдан кейин биринчи қадамни қарши тарафдан кутманг. Ёдингизда тутинг, ҳақ бўлиш - бахтли бўлишдан устун эмас. 8. Ҳақиқатни тан олинг. Шикоят қилиб, нолиш ўрнига, барчасини борича қабул қилишга ўрганинг. 9. Ўзингизга “жимлик вақти” беринг. Баъзида хамма нарсадан холи, ёлғиз қолган пайтларингиз ўзингизни эшитишингиз қалбингизга қулоқ солишингизни таъминлайди. 10. Олдин қаршингиздаги одамни тушунинг. Атрофдагилар билан тўғри муносабат ўрнатишни истасангиз, шундай қилишингиз керак. 11. Камтар бўлинг. Бошқаларга ўзингизни исботлашга қанча кам уринсангиз, ичингиздаги ҳузур шунча ортади. 12. Танқидни тўғри қабул қилинг. Оддий эътироз учун жанжаллашиш ўрнига танқидни тўғри қабул қилсангиз ўзингизни яхши ҳис қиласиз. 13. Бўлинманг. Бир пайтнинг ўзида бир неча юмушни уддалайман деб  уриниш ўрнига битта ишни чиройли бажаринг. 14. Нима бўлганда ҳам бахтли эканингизга ишонинг, шунда сабабларини кўра бошлайсиз. Ёдингизда тутинг, инсонннинг ўзи саодатли эканига ишонмаса, уни хеч ким бахтли қилолмайди. •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Биз билан бирга бўлинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

Мусулмон ахлига савол ❔ "ОРҚАЛИМАН, ОДАМЛАРИМ БОР, ФОТИҲА ОЛГАНМАН" ДЕГАНЛАР КИМ ЎЗИ❓ Жавоби сиз ўйлагандан бошқачароқ... ➡️ ЖАВОБИНИ БИЛИШ