ru
Feedback

Не попадитесь на канал ботавода! Telemetrio находит и помечает такие каналы 👉 Хотите видеть метку — оформите подписку

ИБРАТЛИ ДУНЁ

ИБРАТЛИ ДУНЁ

Открыть в Telegram

📚 Сиз телеграмнинг энг ибратли каналидасиз Бизда кун давомида:👇 📚 Ибратли ҳикоя ва ривоятлар 📚 Ибратли хикмат ва иқтибослар 📚 Ибратли аудио ва видеолар Биз ибрат улашамиз Админ: @Muldashova 743086

Больше

📈 Аналитический обзор Telegram-канала ИБРАТЛИ ДУНЁ

Канал ИБРАТЛИ ДУНЁ (@ibratli) языкового сегмента Узбекский является активным участником. Сейчас сообщество объединяет 112 201 подписчиков, занимая 294 место в категории Религия и духовность и 472 место в регионе Узбекистан.

📊 Показатели аудитории и динамика

С момента создания невідомо проект демонстрирует стремительный рост, собрав аудиторию из 112 201 подписчиков.

Согласно последним данным от 27 ноября, 2026, канал показывает стабильную активность. За последние 30 дней изменение числа участников составило -2 062, а за последние 24 часа — -211, при этом общий охват остаётся высоким.

  • Статус верификации: Не верифицирован
  • Уровень вовлечённости (ER): Средний показатель вовлечённости аудитории составляет 27.22%. В первые 24 часа после публикации контент обычно набирает 18.05% реакций от общего числа подписчиков.
  • Охват публикаций: В среднем каждый пост получает 30 249 просмотров. В течение первых суток публикация набирает 20 056 просмотров.
  • Реакции и взаимодействия: Аудитория активно поддерживает контент: среднее количество реакций на один пост — 35.

📝 Описание и контентная политика

Автор описывает ресурс как площадку для выражения субъективного мнения:
“📚 Сиз телеграмнинг энг ибратли каналидасиз Бизда кун давомида:👇 📚 Ибратли ҳикоя ва ривоятлар 📚 Ибратли хикмат ва иқтибослар 📚 Ибратли аудио ва видеолар Биз ибрат улашамиз Админ: @Muldashova 743086”

Благодаря высокой частоте обновлений (последние данные получены 28 ноября, 2026) канал поддерживает актуальность и высокий уровень охвата публикаций. Аналитика показывает, что аудитория активно взаимодействует с контентом, что делает его важной точкой влияния в категории Религия и духовность.

112 194
Подписчики
-21124 часа
+1807 дней
-2 06230 дней
Архив постов
.
04 сент. 2024, 20:18
04 сент. 2024, ~20:19

Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ! Ҳар тонгимиз Бисмиллоҳ ила бошланиб, ҳар кунимиз Алҳамдулиллаҳ ила якунлансин. Барчамизга дунё ва охиратимизни саодатга боғлайдиган хайрли амаллар қилиш насиб этсин!! Кўнгил поклиги, қалб ва руҳ хотиржамлиги, ақл соғломлиги,  тану-жон омонлиги доимий ҳамроҳимиз бўлсин!! Ҳамиша, ҳар ерда ва ҳар ишда омад ёр, Яратган эгам ўзи мададкор бўлсин, Иншааллаҳ! Қалбимиз ва дуоларимиздаги азиз инсонларимизни Аллоҳим паноҳида асрасин!! Аллоҳ ҳар биримизнинг хонадонимизга файзу-барокат, кетмас давлат, шукронаи неъмат ва тинчлик-тотувлик ато этсин! Янги кунга "Бисмиллаҳ!"... •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Биз билан бирга бўлинг https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
04 сент. 2024, 20:02

“Хайрлиси“ номли бир йўл бор... Боши қайғули каби кўринса ҳам, охири ҳамиша ҳузурлидир... Роббим Сизга ҳар йўлнинг хайрлисини насиб этсин... Хайрли тун, қадрдон! Яхши дам олинг! •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Яқинларга ҳам улашинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
04 сент. 2024, 12:22

📖 Аллоҳнинг ишини қарангки, инсоннинг қизғонгани ёки хафсала қилмай улашмаган илм-заковати ўз хотирасидан ҳам ўчиб борар экан... улашгани эса аксинча, улашгани бойис зиёда бўлиб борар экан... Улашинг, Азизлар! Борингиз зиёда бўлади! •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Биз билан бирга бўлинг👇 https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
04 сент. 2024, 11:24

ХОТИРА ❗️Хотираси пастлигидан шикоят қиладиганлар учун Али ибн Хашрам роҳимаҳуллоҳ айтдилар: Вакиъ ибн Жарроҳга қачон қарасам
ХОТИРА ❗️Хотираси пастлигидан шикоят қиладиганлар учун Али ибн Хашрам роҳимаҳуллоҳ айтдилар: Вакиъ ибн Жарроҳга қачон қарасам, қўлида китоб бўлмас эди. Лекин у биз ёдлай олмаган нарсаларни ҳам ёддан билар эди. Мен бундан ажабланиб: -  “Эй Вакиъ! Ҳеч китоб кўтариб юрмайсиз ва қоғоз ҳам қораламйсиз, шунга қарамасдан биз ёдлагандан кўп нарса ёд оласиз” -  деб сўрасам, у қулоғимга пичирлаб:   - “Эй Али! Хотирани кўчайтирадиган нарсага сени йўллаб қўяйми?” -  деди. Мен: - “Аллоҳга қасамки, ҳа” -  дедим.  Шунда у: - “Бу – гуноҳлар ва маъсиятларни тарк қилишдадир. Аллоҳга қасамки, гуноҳларни тарк қилишдан кўра хотирани кучайтириш учун манфаатлироқ нарсани кўрмадим” -  дедилар. Нолидим хотирамдан Вакиъга, У “Гуноҳ қилма!” - дея уқтирди менга. Сўнг айтди илм илоҳий нур эканин, Осий эса бундан маҳрум эканин. (Шофеъий девони) •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Яқинларга  ҳам  улашинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
04 сент. 2024, 10:49

#ДИҚҚАТ ❗️Аввал расмни кўриб, кейин матнни ўқинг! 🧐 Агар сиз ушбу расмда УХЛАЁТГАН ЧОЛНИ КЎРАЁТГАН бўлсангиз, унда аллақачон
#ДИҚҚАТ ❗️Аввал расмни кўриб, кейин матнни ўқинг! 🧐 Агар сиз ушбу расмда УХЛАЁТГАН ЧОЛНИ КЎРАЁТГАН бўлсангиз, унда аллақачон ишдан таътил оладиган вақтингиз келибди. 🤯 Расмда аслида нима тасвирланганини кўриб, ҳушингиздан кетиб қолишингиз ҳеч гап эмас!👇🏻 Аслида расмда...
04 сент. 2024, 10:36
05 сент. 2024, ~10:32

Агар, сенга яхшилик қилган кимсага яхшилик қилсанг, демак сен вафодор, яхши киши экансан. Агар, сенга яхшилик қилмаган кимсаг
Агар, сенга яхшилик қилган кимсага яхшилик қилсанг, демак сен вафодор, яхши киши экансан. Агар, сенга яхшилик қилмаган кимсага яхшилик қилсанг, демак сен сахий киши экансан. Агар, сенга ёмонлик қилган кимсага яхшилик қилсанг, демак сен улуғ фазилатли киши экансан. Аллоҳим, барчамизни ҳидоятда қил! Якинларингизга юборинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
04 сент. 2024, 10:14

ЭНГ УЛУҒ ФАЗИЛАТ Қадим замонда бир мўътабар одамнинг уч ўғли бор эди. Бир куни уларни ўз ҳузурига чақириб олиб: — Ўғилларим, сизларни синамоқчиман, бир ой саёҳат қилинг. Шу бир ойлик умрингизни халққа фойдали, яхши ишларга сарф этинг. Қайси бирингизнинг қилган яхшилигингиз энг улуғ фазилат касб этса бармоғимдаги мана шу жуда қимматбаҳо узукни унга бераман,— деди. Ўғиллари ҳар тарафга тарқалиб, саёҳатга чиқиб кетдилар. Бир ой саёҳат қилиб юриб, яна оталарининг ҳузурига қайтиб келдилар. Ота катта ўғлидан сўради: — Ўғлим, шу бир ой ичида қандай энг улуғ фазилатли яхшилик қилдинг? — Отажон, бир куни танҳо ўзим бир боғ кўчасидан ўтиб кетаётсам, бир ерда жуда ҳам қимматли олмос тушиб ётган экан. Уни олиб дарҳол тегишли маъмурларга топширдим. Маъмурлар бошлиғи менга ташаккур айтиб, қўлимга мана шу тақдирномани ёзиб берди, олмоснинг эгасини топтириб унга топширди. Шу қилган ишим тўғрилигимга бир далил, шу ҳаракатим энг улуғ фазилат эмасми,- деб жавоб берди катта ўғли. Отаси айтди: — Жуда тўғри иш қилгансан, ўғлим, виждоний вазифангни адо этгансан. Лекин, у олмос сенинг хусусий мулкинг эмас-ку. Кейин ўртанча ўғли сўзга киришди. — Мен бир куни катта ариқ каноридан кетиб борардим. Шу чоқда бир ёш бола сувга тушиб кетиб, ҳалок бўлиш хавфи остида эканини кўриб қолдим. Дарҳол ўзимни сувга ташладим, кўп машаққат чекиб болани сувдан олиб чиқдим. Шу билан уни ўлимдан қутқазиб, ота-онасига эсон-омон топширдим. Ота-онаси мендан кўп миннатдор бўлиб, ҳақимга дуойи хайр қилдилар. Ҳаётим қўрқинч остида қолса ҳам ёш болани ўлимдан қутқазиш учун қилган шу ҳаракатим билан мукофотингизга лойиқ бўлсам керак, деб ўйлайман. Отаси ўртанча ўғлининг қўлини ушлаб: — Офарин, ўғлим. Сени табрик қиламан, фақат шу гўзал ишинг туфайли қалбинг завқ-шавқ билан тўлганини ҳис этгансан, шунинг ўзи мукофот эмасми?— деди. Кейин кичик ўғли отасига таъзим қилиб айтди: — Отажон, менга доимо душманлик назари билан боқиб, зарар етказиб юрган бир одам бор. Мен унга ҳеч бир ёмонлик қилмаган бўлсам ҳам, у пайимда юради, ҳатто мени ўлдириш учун фурсат кутади. Кеча у душманимнинг жуда паст бир жар ёқасида ухлаб ётганини кўрдим. Агар уйқусираб бир ёндан иккинчи ёнга ағдарилса ёки қаттиқроқ товуш чиқариб уйғотилса, туришга ҳаракат қилиб жарга қулаб тушиши муқаррар эди. Мен товуш чиқармасдан, секингина юриб унинг ёнига бордим. Жуда эҳтиётлик билан унинг кийимидан ушлаб, аста-секин хатарсиз томонга тортдим. Анча уриниб уни хавф-хатардан қутқарганимдан кейин руҳим кўтарилди, шодланиб йўлимда давом этдим. Отаси ўғлининг бу гўзал ишидан, олижаноблигидан шодланиб кўзига ёш олди, уни қучоқлаб, юз-кўзидан ўпиб: — Бор бўл, ўғлим, яша, умринг узоқ бўлсин! Мукофотимни олишга сен ҳақлисан, чунки дунёда энг улуғ фазилат ёмонликка яхшилик қилишдир,— деб қимматли узугини ўғлининг бармоғига кийгизди, унинг ҳақига дуо қилди. •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Яқинларингизга улашинг https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
04 сент. 2024, 09:35

Ислоҳ қилувчилар қиссаси Бир рассом ўзининг фикрича гўзал расм чизди. Лекин уни кўпчилик йиғиладиган жойга қўйиб тадбир қилди
Ислоҳ қилувчилар қиссаси Бир рассом ўзининг фикрича гўзал расм чизди. Лекин уни кўпчилик йиғиладиган жойга қўйиб тадбир қилди. Расмни қўйиб тепасига ёзиб қўйди:«Кимда-ким бу расмда озгина бўлсада камчилик кўрса устига қизил қалам билан белги қўйсин!» Кечқурун келиб қараса расм қизил бўёққа тўлиб кетибди. Кейин, устози олдига бориб расмни ташламоқчилигини айтади. Устози йўқ, унинг ўрнига иборани ўзгартир, дейди. Ҳудди ўша расмни чизиб, яна ўша жойга қўяди. Бу сафар расм тепасига: «Ким расмда камчилик кўрса, уни ўнглаб қўйсин» деб ёзиб қўяди. Бир неча кун ўтади ҳамки, ҳеч ким расмга тегмайди. Устози айтади: кўрдингми ҳамма нарсадан хато топадиганлар жуда кўп. Лекин, ислоҳ этувчилар - тузатувчилар жуда оз. •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Биз билан бирга бўлинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
04 сент. 2024, 08:49

УМРИМИЗДАГИ ТИНИШ БЕЛГИЛАР ✍️Ўлмасбек Самарқандий 🎙Феруза Нажмиддинова Бугунги кунингизга фақат яхшиликлар битилсин! •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Биз билан бирга бўлинг https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
04 сент. 2024, 07:46

ҚАЛАМ Қалам ясовчи ҳозиргина йўнган қаламни қўлига олиб, бундай дебди: "Мана энди дунёга келдинг, хизматга тайёрсан. Лекин се
ҚАЛАМ   Қалам ясовчи ҳозиргина йўнган қаламни қўлига олиб, бундай дебди: "Мана энди дунёга келдинг, хизматга тайёрсан. Лекин сени ишга жўнатишдан олдин айтадиган бешта сўзим бор. Сўзларимдан чиқмасанг, дунёдаги энг яхши қалам бўласан: 1. Қудратингни кўрсатиш учун кимнингдир қўлида бўлишинг керак. 2. Вақти-вақти билан йўнилиб, учланиб туриш азобига дуч келасан. Лекин бу азоб сенинг сифатингни сақлаш учун зарур. 3. Қилган хатоингни тузатиш имкониятинг доимо бор. 4. Унутма, сенинг энг муҳим бойлигинг ичингдаги нарсангдир. 5. Шароит, вазият қанча ёмон бўлмасин, ёзишда давом этишинг, ўзингдан аниқ ва равшан из қолдиришинг шарт". Ибрат излаганга ибратдир дунё... •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Яқинларингизга улашинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
04 сент. 2024, 07:10

Сизни севадиган одам борми? Бармоқларингизни кўриб чиқинг. Келажакда сизни қай даражада яхши кўришади билиб олинг, синов 99%
Сизни севадиган одам борми? Бармоқларингизни кўриб чиқинг. Келажакда сизни қай даражада яхши кўришади билиб олинг, синов 99% аниқ! ЖАВОБИ👇👇👇
04 сент. 2024, 07:01
05 сент. 2024, ~06:42

​​​​ОТА ОНАГА ЯХШИЛИК ёки ФАРЗАНДЛИК БУРЧЛАРИ. 1. Тану вужудингиз билан ота-она хизматида ҳозиру нозир туринг. 2. Гуноҳ бўлмайдиган ишга буюришса, буйруқларини шу заҳоти сўзсиз бажо келтиринг. 3. Ҳатто ҳажга ёки илм излаб кетаётган бўлсангиз ҳам уларнинг розилигисиз сафарга чиқманг. 4. Бирор ишни бажаришдан қайтаришса (агар бу қайтиш гуноҳ бўлмаса) дарров қайтинг. 5. Уларни кўрганда ўрнингиздан туринг ва ўлтирганларидан кейингина ўлтиринг. 6. Ота-она билан кўчада кетаётганда олдинга ўтиб кетмай бир қадам орқада юринг.(Фақат лой, музгарчиликда ёки қўриқлаш маъносида олдинда ёки ёнда юришга ижозат берилади). 7. Уларнинг номларини айтиб чақирманг, ҳазил-мазаҳ қилманг. 8. Улар ҳузурида қовоқ солманг, ҳўмрайиб қараманг. 9. Чақиришса «лаббай» деб ҳузурларига тез етиб боринг. 10. Улар хизматида бўлганда иш буюришса эринчоқлик билан малол кўрманг. Қуръони каримдаги Аллоҳ таолонинг «раҳимдиллик юзасидан ота онангга камтарлик қанотингни қоқиб тур», мазмунидаги сўзини Ҳишомнинг отаси Урват ибн аз-Зубайр розияллоҳу анҳу: «ота-онанг нимани истаса, ўшани ижро қилишдан имтино қилма», деб тафсир қилган эдилар. ❗️Ҳикмат Ота-онага яхшилик қилиш ҳаётингизни янада яхшилаш учун ажойиб қувватдир. Уларни рози қилсангиз, Аллоҳ ҳам сизга ажр - мукофотини зиёда қилади. •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Биз билан бирга бўлинг👇 https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
04 сент. 2024, 06:23

Кўк чойга + қатиқ қўшсангиз, 1 умрга оппоқ ва ажинсиз тери маззами?! Бу оддий рецепт билан бужмайиб, қорайиб камига доғ тушиб
Кўк чойга + қатиқ қўшсангиз, 1 умрга оппоқ ва ажинсиз тери маззами?! Бу оддий рецепт билан бужмайиб, қорайиб камига доғ тушиб кетган юзни, 18 ёшли тиниқ юзга айлантириш кимни хаёлига келибди дейсиз? Камига 15 Кунда, 15 кг га озиб, 20 йилга ёшаришга нима дейсиз? Сувдек текин бу рецептни 2 ҳафтадан ортиқ қўллаш мумкин эмас! Сабаби эрингиз танимай қолиши мумкин 😉 Мана уша рецепт: ёзиб олинг! - oддий кўк чой - қатиқ ва… Батафсил ўқиш👇🏻
04 сент. 2024, 06:09
05 сент. 2024, ~06:42

​​Хитой марказий телевидениеси илк маротаба узоқ қишлоқлик дехқонни ўз студиясига сухбат учун таклиф қилди. Дехқоннинг ўғли Хитойнинг энг нуфузли Шингхуа университетига юқори кўрсаткич билан ўқишга киргани махсус интервьюга сабаб бўлди. Тўғри-да, ўзига тўқ хонадонлар йиллар мобайнида энг зўр ўқитувчиларни ёллаб, фарзандларини бўлажак жиддий синовга тайёрласалару, узоқ қишлоқдаги камбағалнинг ўғли улоқни илиб кетса. Ноёб холда..! Лекин, қандай қилиб? Нахотки, хаминқадар қишлоқ мактабида ўқиб шундай натижага эришиш мумкин бўлса?! Журналист: "Ўғлингизнинг муваффақиятини нима билан боғлайсиз?" Ота: "Бу ундаги харакатнинг натижаси. Ўғлим болалигидан талаба бўлиш орзуси билан яшар эди". Журналист: "Бу орзу хаммада бор. Хитойдаги кучли рақобатда биринчи бўлиш мисоли мўъжиза. Ундаги кучли қизиқишда оиладаги муҳитнинг хам ўрни бор. Фарзанд вояга етказишда бирор ўзига хос усулингиз борми?" Ота: "Менинг бирор усулим йўқ. Ўзим қашшоқ оилада ўсдим. Отамда менинг саводимни чиқариш учун хам ортиқча маблағ бўлмаган. Ўғлим мактабга кузатган илк кун ундан яхши ўқишини, нимаики ўрганса менга хам ўргатишини сўрадим. У хар куни мактабдан қайтиб, ўқитувчисидан ўрганганларини менга катта хаяжон билан тушунтирар эди. Кечки маҳал биргаликда дарс қилиш, ўғлимни тинглаш кундалик машғулотимга айланди. Ўқиш-ёзишни ўргандим, шундай бўлса хам дарсларимиз тўхтаб қолмади: юқори мактабнинг сўнгги кунига қадар ўғлим менга устозлик қилди. Эҳтимол шу воқеа унинг муваффақиятига сабаб бўлгандир. Ўғлим бошида азбаройи менинг олдимдаги масъулиятни деб ўқишга жиддий қараган бўлса, бора-бора унда илмга бўлган иштиёқ бўй кўрсатди. Тўғрисини айтсам, унинг учун қўшимча дарслар учун репититор ёллашга қурбим етмаган..." Бу сухбат кўплаб хитойлик қашшоқларни илхомлантирди, бу иродали ота миллионлаб ота-оналар учун ибратга айланди. 📖 Telegram.me/IBRATLI – Ҳикоя ва хаётий воқеалар
04 сент. 2024, 05:00

🎁 HONOR дан совғалар базми HONOR 200 смартфонини техника дўконларидан ёки бренд расмий сайтидан харид қилинг ва совғага гифтбокс ёки симсиз колонка олинг! Парижнинг афсонавий Harcourt студияси томонидан яратилган махсус портрет режими функцияси — HONOR 200 билан турли ёритиш шароитларида бетакрор суратлар яратинг. 📌Акция 30-сентябргача амал қилади HONOR 200 — портрет фотосуратлар афсонаси ✨ Сайт | Instagram | Телеграм
04 сент. 2024, 05:00
05 сент. 2024, ~06:42

#Ибрат УСТОЗ АСАЛАРИ КАБИДИР Ўқувчилар: — Устоз, сизнинг дарсингизни яхши англаймиз, бутун вужудимиз билан тинглаймиз, кейинг
#Ибрат УСТОЗ АСАЛАРИ КАБИДИР Ўқувчилар: — Устоз, сизнинг дарсингизни яхши англаймиз, бутун вужудимиз билан тинглаймиз, кейингисини интиқ бўлиб кутамиз. Лекин ўзимиз мустақил китоб ўқисак, сизнинг дарсингиздаги каби лаззатни ҳис қилмаймиз, – дейишди. Устоз: – Асалари асални нимадан олади? - деб сўради. — Гулларнинг ширасидан. – Гулларни еб кўрганмисиз, таъми қандай? — Албатта, уларнинг таъми аччиқ, - деди ўқувчилар. Устоз шунда: – Илм бериш ҳам шундай. Устоз кўп манбалардан илм олиб, уларни саралаб, ширасини ўқувчиларининг олдига тайёр асал каби тақдим қилади, - деди. •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Биз билан бирга бўлинг👇 https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
04 сент. 2024, 04:35

"ЎҒЛИМНИНГ МУҲТАРАМ ЎҚИТУВЧИСИ! …Мен ўғлимга ҳаётни бўяб-бежаб кўрсатишингизни истамайман. У ҳаётда ҳамма ҳам адолатли ва самимий бўлавермаслигини билиши шарт. Сиз унга ҳаётда аблаҳлар ҳам қаҳрамонларга айлантирилиши мумкинлигини, уқувсиз ва такаббур раҳбарларга ҳам содиқ ходимлар учраши мумкинлигини тушунтиришдан қўрқманг. Унга уқтирингки, модомики душманлари бор экан, демак дўстлари ҳам бўлади. Биламан, бунга анча вақт сарфланади, лекин имконингиз бўлса, унга ноҳалол йўл билан топилган ўн доллардан кўра, ҳалол йўл билан топилган бир доллар кўпроқ фойда келтиришини ўргатинг. Шундай таълим берингки, у ғалаба нашидасини суриш учун олдин ютқазиш аламини тотиб кўриш кераклигини англасин. Қўлингиздан келса, унинг табиатига ҳасад чанг солмаслигининг чорасини кўринг. Унга мақтанчоқ одамлар устидан ғалаба қозониш жуда ҳам осон бўлишини ҳис этишга шароит яратинг. Яна имконингиз бўлса, уни китобларга ошно қилинг… Шундай таълим берингки, у жасур, кучли, темир иродали йигит бўлиб улғайиш билан бирга, кўкдаги қушлардан, қирлар узра очилган гуллардан ва бу гуллардан бол йиғиб юрган асаларилардан, қўйингчи табиатнинг бетакрор гўзалликларидан таъсирлана оладиган нозик қалбга ҳам эга бўлсин. Шундай ўқитингки, у ҳаётдаги энг майда ҳолатлар юзасидан ҳам мулоҳаза қилиб кўришни ўргансин. Мен унинг шу кичик ёшиданоқ ҳаётда қаллоблик қилиб ғалабага эришгандан кўра, ҳалоллик туфайли омадсизликка учраш афзал эканини англаб етишини истайман. Уни атрофдагилар ҳар қанча ўз йўриқларига юргизишга уринишмасин, ўз шахсий фикрларида собит тура олишга ҳам ўргатасиз, деган умиддаман. Уни юмшоқ феъллилар билан – юмшоқ, қаҳрлилар билан қаҳрли бўлишга ўргатинг. Ўғлимга моҳиятни англамасдан туриб, ғалаба қозонганлар тарафига ўтиб кетадиган оломонга эргашмасликни уқтиришга ҳаракат қилинг. Уни ҳаммани эшитишга ва ҳар бир эшитганларини мулоҳаза қилиб, ҳақиқатни ажратиб олишга ўргатинг. Ўргата олсангиз, маҳзун вақтда кулиш кераклигига ўргатинг. Вақти келганда кўз ёши тўка билишни ва бунинг ҳеч уятли эмаслигини ўргатинг. Унга ўзига ортиқча зеб бермаслик кераклигини ўргатинг. Зарурат бўлганида ўз ақли ва танасидаги мушаклар кучини энг қиммат нархда сотиши мумкин-у, лекин ўлса ҳам юраги, руҳи, виждонини сотишга ҳаққи йўқлигини англатинг. Унга жасур бўлиш учун энг аввало сабрли бўлиш лозимлигини уқтиринг. Ўтда қаттиқ тобланган пўлатгина юқори сифатга эга бўлишини тушунтиринг. Унда ўзига ишонч ҳиссини шакллантиринг, шундагина у бошқаларга ҳам ишонч билан муносабатда бўлади. У билан юмшоқ, лекин ортиқча мулойимликсиз муомала қилинг. …Биламан, Сиздан истаётганларимни бажариш осон иш эмас, лекин, ҳар ҳолда сўраганларим орасидан қўлингиздан нима келишини ажратиб олсангиз ҳам бўлади. У ажойиб бола, яхши бола — менинг ўғлим!.. Балки у ҳам келажакда дунёнинг етакчи лидерларидан бўлар… Сизга чексиз ҳурмат ва ишонч билан Абрам Линкольн, 1855 йил". АҚШнинг ўн олтинчи президенти Абрам Линкольннинг беш ёшли ўғли Уильямнинг ўқитувчисига ёзган мактуби •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Яқинларингизга улашинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
04 сент. 2024, 03:04

Яхши инсон ўзидан бахт, Ёмон инсон ўзидан тажриба, Хатокор инсон ўзидан дарс, Мукаммал инсон ўзидан гўзал  из қолдиради... 🥀 Дойимо гўзал ўйланг, гўзал сўзланг, табассумли ва очиқ чехрали бўлингки, ёмон ниятли инсон сизни кўрганда беихтиёр ёмон ниятидан қайтсин. НИЯТИ  ПОКЛАРГА  КУН       ХАЙРЛИ  БЎЛСИН! •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Биз билан бирга бўлинг https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
04 сент. 2024, 02:22

ХАЙРЛИ КУН ! Бисмиллаҳ деб бошладим кунни, Нурли бўлсин ҳар бир онларим. Эътиқодга бошлаб кўнгилни, Ҳайрли кун қадрдонларим!
ХАЙРЛИ КУН ! Бисмиллаҳ деб бошладим кунни, Нурли бўлсин ҳар бир онларим. Эътиқодга бошлаб кўнгилни, Ҳайрли кун қадрдонларим! Ато этсин тинчлик-омонлик, Омон бўлсин доим танда жон. Ҳеч бўлмасин ғийбат-ёмонлик, Ҳар юракда бўлсин соф иймон. Ҳайрли кун қадрдонларим! Бу хаётда шод бўлиб яшанг. Бахтингиздан қувонсин олам, Қувончларга ёр бўлиб яшанг! •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Яқинларга ҳам улашинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
04 сент. 2024, 00:37