ru
Feedback

Не попадитесь на канал ботавода! Telemetrio находит и помечает такие каналы 👉 Хотите видеть метку — оформите подписку

ИБРАТЛИ ДУНЁ

ИБРАТЛИ ДУНЁ

Открыть в Telegram

📚 Сиз телеграмнинг энг ибратли каналидасиз Бизда кун давомида:👇 📚 Ибратли ҳикоя ва ривоятлар 📚 Ибратли хикмат ва иқтибослар 📚 Ибратли аудио ва видеолар Биз ибрат улашамиз Админ: @Muldashova 743086

Больше

📈 Аналитический обзор Telegram-канала ИБРАТЛИ ДУНЁ

Канал ИБРАТЛИ ДУНЁ (@ibratli) языкового сегмента Узбекский является активным участником. Сейчас сообщество объединяет 112 201 подписчиков, занимая 294 место в категории Религия и духовность и 472 место в регионе Узбекистан.

📊 Показатели аудитории и динамика

С момента создания невідомо проект демонстрирует стремительный рост, собрав аудиторию из 112 201 подписчиков.

Согласно последним данным от 27 ноября, 2026, канал показывает стабильную активность. За последние 30 дней изменение числа участников составило -2 062, а за последние 24 часа — -211, при этом общий охват остаётся высоким.

  • Статус верификации: Не верифицирован
  • Уровень вовлечённости (ER): Средний показатель вовлечённости аудитории составляет 27.22%. В первые 24 часа после публикации контент обычно набирает 18.05% реакций от общего числа подписчиков.
  • Охват публикаций: В среднем каждый пост получает 30 249 просмотров. В течение первых суток публикация набирает 20 056 просмотров.
  • Реакции и взаимодействия: Аудитория активно поддерживает контент: среднее количество реакций на один пост — 35.

📝 Описание и контентная политика

Автор описывает ресурс как площадку для выражения субъективного мнения:
“📚 Сиз телеграмнинг энг ибратли каналидасиз Бизда кун давомида:👇 📚 Ибратли ҳикоя ва ривоятлар 📚 Ибратли хикмат ва иқтибослар 📚 Ибратли аудио ва видеолар Биз ибрат улашамиз Админ: @Muldashova 743086”

Благодаря высокой частоте обновлений (последние данные получены 28 ноября, 2026) канал поддерживает актуальность и высокий уровень охвата публикаций. Аналитика показывает, что аудитория активно взаимодействует с контентом, что делает его важной точкой влияния в категории Религия и духовность.

112 194
Подписчики
-21124 часа
+1807 дней
-2 06230 дней
Архив постов
03 сент. 2024, 21:17

03 сент. 2024, 21:15
03 сент. 2024, ~23:12

Ассалому алайкум вараҳматуллоҳи ва баракатуҳ! Омонмисиз, қадрдон! Бугундан болажонларимизга мактаб бошланади. Устозларимизнинг бағри тўладиган кун! Барча таълим соҳаси жонкуярларини янги ўқув йили билан қутлаймиз! Талаба бўлиш бахти насиб этганларни ҳам шу ўринда муборакбод этамиз. Фарзанд ўқитаётган ота-оналарнинг илоҳим машаққатлари осон бўлсин. Ҳамма ўз фарзандининг роҳатини кўрсин! Умид билан ўқитаётган зурриёдингиз-ҳаётда ўз ўрнини қийналмай топсин. Талабалик остонасидан қайтганларга эса "хафа бўлманг, ҳали ҳаммаси олдинда!" -дейман. Ким бўлганда ҳам керакли ва қадрли инсон бўлинг! Олға босишдан чарчаманг! Бугунги кун хайрли ва барокатли келсин, янги кун муборак! •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Биз билан бирга бўлинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
03 сент. 2024, 20:02

Эртанги кунингиз бугунги кунингиздан афзал бўлсин! Атрофингизга назар солсангиз, чексиз неъматлар ичра эканлигингизни англайсиз. Аллоҳ барча ёмонликлардан омон сақлаб, тонгга саломат етказсин. Аллоҳга омонатсиз! ЯХШИ ДАМ ОЛИНГ! •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Биз билан бирга бўлинг👇 https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
03 сент. 2024, 12:12

​​#мулохаза Бошланғич синфда ўқирдим. Бўйим бироз чўзилиб қолган бўлса керак, биринчи синфда кийган кийимларим тўғри келмай қолди. Бу ҳам етмаганидек, онам шимимнинг қаеригадир ямоқ солиб берса, икки кун ўтмай, бошқа жойидан ситилиб кетаверди. Қишда катта опамнинг қизил пальтосини кийгандим. Акамнинг эски оёқ кийими билан синфни зўрға тугатдим. Хуллас, ота-онам янги кийим олиб берадиган бўлишди. Бозорга отландик... Бозор. Улуғлар айтганидек, қорни оч одам бозорга борса, тўяди. Емасаям тўяди. Жиллақурса, бозор кўриб юрган одамнинг кўзи тўқ бўлади. Отам билан кийим-кечак сотиладиган томонни қарийб ярим кун айландик. Ҳар бир харидор ёнидан узоқлашарканмиз, отам таассуф билан бош чайқарди. Кўзимга қарамасликка уринарди. Хуллас, менга “тўғри келадиган” кийим топилди. Қизиғи, отам олиб берган шим ва кўйлак, оёқ кийим ҳам анча катта келди. Отам “Икки-уч йил бемалол киясан”, деб қўйди. Ўзимда йўқ хурсанд бўлдим. Эрта-индин мактабга бориб, синфдошларимга мақтанишни дилимга тугиб қўйдим. Кийим бозоридан чиқарканмиз, димоғимга “гуп” этиб таомларнинг ҳиди урилди. Айниқса, кабоб кўзимга оловдек кўринди. – “Шашлик” олиб беринг,– отамнинг нигоҳини қўра томонга бурмоқчи бўлдим. – ... Қаранг, ота, менгаям олиб беринг, оч қолдим. Бу сўзни ҳеч бир ота “кўтара олмайди” назаримда, жуда оғир гап қилгандим. Отамнинг бир қўлида менинг янги кийимларим, иккинчи қўли эса чўнтагида эди... Нималарнидир чамалади, шекилли, беихтиёр тамаддихона томон бурилди. – Юр ўғлим, бир сени “шашлик”ка тўйдирай,– балки кенжа фарзанд бўлганим учундир отам бирор марта илтимосимни ерда қолдирмаган. Ошпаз амаки битта шапати нон ва икки дона сихда кабоб олиб келди. Ликопчада пиёз ҳам қўйди. Мен дастлаб ҳеч нарсага эътибор қилмай, олдимга қўйилган таомни шошилганча еб бошладим. Битта сихини тугатгач, бироз нафсим қонди, шекилли, отамга юзландим: – Сиз емайсизми? – Сен еявер, ўғлим, менинг қорним тўқ, – отам шапати нон билан пиёз чайнаб ўтирарди. Кабобни охиригача тугатдим, отам эса аччиқ пиёзни нонга қўшиб едилар... Йиллар ўтса-да, бу воқеани негадир эсимдан чиқара олмадим. Отам билан боғлиқ ўша вовеани юрагим эзилиб эслайман. Чунки у пайтларда отамнинг менга ҳар йили янги кийим олишга пули йўқ эди. Бугун болаларимни истаганча кабобга  тўйдира оламан. Хоҳлаган кийимларини кийишади. Чўнтагимда пулим тугайди, деган хавотирим йўқ. Отам ҳам тирик. Яқинда ўша болалик изтиробларимни эслаб, отамга кабоб олиб бермоқчи бўлдим. Ўйламанг, бу билан менинг қарзим узилади, деган фикрдан мутлақо йироқман. Аммо инсонда шундай хислар бўладики, уларга изоҳ бериб бўлмайди. Шунчаки, юрак буни амр этади. Замонавий ресторанда отам иккимиз ўтирдик. Дастурхонни уч-тўрт хил кабоб билан тўлдирдим. Энг ноёб таомларга буюртма бердим. Отам битта сихини қўлига олди-да, анча вақт тикилиб қолди. Бир чимдим еган бўлди. Ўзимча ўйладим, отам ҳам ўша воқеани эслаётганмикан? – Олинг, ота. – Болам, буларингни ейишга тишим йўқ-да, ундан кўра аччиққина кўк чой айтсанг-чи... Юрагим узилиб кетди. Отам ўшандаям аччиққина пиёз билан қорин тўйғазганди! •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Биз билан бирга бўлинг👇 https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
03 сент. 2024, 11:37

#Ибрат АСЛ  ФАРЗАНД Бу йигит ҳеч ким қилмаган ишни қилди... Тахтиравонга биринчи ота-онасини таклиф қилди. Аллоҳ шу ёшларнинг бахтини тўкис қилсин, Амин! •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Биз билан бирга бўлинг https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
03 сент. 2024, 11:06

📖 ПОЁНДОЗ Тўйхона. Ҳамма келин-куёвни кутаяпти. Уларнинг пойига узундан-узун оқ матодан пояндоз тўшалган, йўлаклари гуллар ва шарлар билан безатилган. Ниҳоят келин-куёв келди. Ота ўғлининг бўй-бастини кўриб, хурсандлигидан ҳайратда қолди. Сўнг олдига пешвоз чиқди. Ҳалиги «махсус» йўлак - пояндозга оёқ босганида бирданига орқасидан кимдир баланд овозда бақирди: - Отахон, пояндозни босманг, четга ўтинг, келин-куёвлар учун ёйилган пояндозни расво қилаяпсиз-ку... Бу сиз учун эмас...  Ота бу кутилмаган гапдан сесканиб қолди... ...Ўша воқеадан сўнг ўзимнинг, ўғлимнинг, қизимнинг тўйи бўлса, албатта, пояндоз тўшаб, унга аввал ота-онам қадам ранжида қилишини ният қилдим. Аслида, боласи учун меҳрини пояндоз қилган ота-оналарга боримизни пояндоз қилсак ҳам кам... 📖 Telegram.me/IBRATLI -Ҳикоя ва ҳаётий воқеалар
03 сент. 2024, 10:41

#Диққат_ҳушҳабар_болалар нафақаси ва моддий ёрдам олишга энди хеч қандей тўсқин йўқ Болалар (пули) нафақаси олиш олдингига қараганда осонлашди... Сиз хали хам болалар нафақасини ололмаяпсизми ? Моддий ёрдамга муҳтож бўла туриб болалар пулини ололмаётган бўлсангиз диққат қилинг! Призидент янги фармонига кўра энди болалар нафақаси олиш тартиби ўзгартирилди. 👇
03 сент. 2024, 10:32
04 сент. 2024, ~09:51

БУ ДУНЁ БАЪЗИДА ШУНДАЙ... •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Яқинларингизга юборинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
03 сент. 2024, 10:02

"Ўғлимнинг муҳтарам ўқитувчиси! …Мен ўғлимга ҳаётни бўяб-бежаб кўрсатишингизни истамайман. У ҳаётда ҳамма ҳам адолатли ва самимий бўлавермаслигини билиши шарт. Сиз унга ҳаётда аблаҳлар ҳам қаҳрамонларга айлантирилиши мумкинлигини, уқувсиз ва такаббур раҳбарларга ҳам содиқ ходимлар учраши мумкинлигини тушунтиришдан қўрқманг. Унга уқтирингки, модомики душманлари бор экан, демак дўстлари ҳам бўлади. Биламан, бунга анча вақт сарфланади, лекин имконингиз бўлса, унга ноҳалол йўл билан топилган ўн доллардан кўра, ҳалол йўл билан топилган бир доллар кўпроқ фойда келтиришини ўргатинг. Шундай таълим берингки, у ғалаба нашидасини суриш учун олдин ютқазиш аламини тотиб кўриш кераклигини англасин. Қўлингиздан келса, унинг табиатига ҳасад чанг солмаслигининг чорасини кўринг. Унга мақтанчоқ одамлар устидан ғалаба қозониш жуда ҳам осон бўлишини ҳис этишга шароит яратинг. Яна имконингиз бўлса, уни китобларга ошно қилинг… Шундай таълим берингки, у жасур, кучли, темир иродали йигит бўлиб улғайиш билан бирга, кўкдаги қушлардан, қирлар узра очилган гуллардан ва бу гуллардан бол йиғиб юрган асаларилардан, қўйингчи табиатнинг бетакрор гўзалликларидан таъсирлана оладиган нозик қалбга ҳам эга бўлсин. Шундай ўқитингки, у ҳаётдаги энг майда ҳолатлар юзасидан ҳам мулоҳаза қилиб кўришни ўргансин. Мен унинг шу кичик ёшиданоқ ҳаётда қаллоблик қилиб ғалабага эришгандан кўра, ҳалоллик туфайли омадсизликка учраш афзал эканини англаб етишини истайман. Уни атрофдагилар ҳар қанча ўз йўриқларига юргизишга уринишмасин, ўз шахсий фикрларида собит тура олишга ҳам ўргатасиз, деган умиддаман. Уни юмшоқ феъллилар билан – юмшоқ, қаҳрлилар билан қаҳрли бўлишга ўргатинг. Ўғлимга моҳиятни англамасдан туриб, ғалаба қозонганлар тарафига ўтиб кетадиган оломонга эргашмасликни уқтиришга ҳаракат қилинг. Уни ҳаммани эшитишга ва ҳар бир эшитганларини мулоҳаза қилиб, ҳақиқатни ажратиб олишга ўргатинг. Ўргата олсангиз, маҳзун вақтда кулиш кераклигига ўргатинг. Вақти келганда кўз ёши тўка билишни ва бунинг ҳеч уятли эмаслигини ўргатинг. Унга ўзига ортиқча зеб бермаслик кераклигини ўргатинг. Зарурат бўлганида ўз ақли ва танасидаги мушаклар кучини энг қиммат нархда сотиши мумкин-у, лекин ўлса ҳам юраги, руҳи, виждонини сотишга ҳаққи йўқлигини англатинг. Унга жасур бўлиш учун энг аввало сабрли бўлиш лозимлигини уқтиринг. Ўтда қаттиқ тобланган пўлатгина юқори сифатга эга бўлишини тушунтиринг. Унда ўзига ишонч ҳиссини шакллантиринг, шундагина у бошқаларга ҳам ишонч билан муносабатда бўлади. У билан юмшоқ, лекин ортиқча мулойимликсиз муомала қилинг. …Биламан, Сиздан истаётганларимни бажариш осон иш эмас, лекин, ҳар ҳолда сўраганларим орасидан қўлингиздан нима келишини ажратиб олсангиз ҳам бўлади. У ажойиб бола, яхши бола — менинг ўғлим!.. Балки у ҳам келажакда дунёнинг етакчи лидерларидан бўлар… Сизга чексиз ҳурмат ва ишонч билан Абрам Линкольн, 1855 йил". АҚШнинг ўн олтинчи президенти Абрам Линкольннинг беш ёшли ўғли Уильямнинг ўқитувчисига ёзган мактуби •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Яқинларингизга улашинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
03 сент. 2024, 08:35
03 сент. 2024, ~08:35

Бошқаларни хурмат қилинг. Олам шундай яралганки, хаётингизда учрайдиган ҳар қандай одам сиз учун муҳим ва қимматли ахборот, к
Бошқаларни хурмат қилинг. Олам шундай яралганки, хаётингизда учрайдиган ҳар қандай одам сиз учун муҳим ва қимматли ахборот, кутилмаган янгилик олиб келади. Фақат одамлар кўпинча манманлиги туфайли буни сезмайди. Синчков ва сезгир бўлинг! Бошқаларга хурматсизлик кўрсатиб, сиз биринчи навбатда ўзингизни хурмат қилмаган бўласиз. Эсда тутинг, бошқа одамнинг олами, туйғулари муқаддас ва дахлсиздир. Сизни ўраб турган оламга бўлган хурматингиз сизнинг бахт- саодатингиз гаровидир. Самимий бўлинг. Одамларнинг фақат яхши, ижобий хислатларини кўришга интилинг. Эсда тутинг, хар бир одамда исталган хислат бор. Ниятларингиз тоза ва самимий бўлса, одамлар сизга ўзининг энг яхши томонларини кўрсатади. •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Яқинларингизга улашинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
03 сент. 2024, 08:35
03 сент. 2024, ~08:35

КАМАЙТИРИНГ... ​​Камайтиринг: емакларингизни, таомларингизнинг тузини, чойингизнинг шакарини, ичаётганларингизни, уйқуни... Камайтиринг: кийим-кечакларингизни, уй жиҳозларингизни, керак бўлса-бўлмаса йиғиладиган ашқол-дашқолларингизни ва уларга сарфланаётган вақт ва куч-қувват, маблағни камайтиринг... Камайтиринг: интернетга, телефонда валақлашишга, телевизор кўришга, беҳуда кўча кезишга, ғийбатлашишларга кетаётган вақтингизни, сарфингизни камайтиринг... Камайтиринг: одамлардан хафа бўлишни, замондан, қисматдан ёзғиришни, йиғи-сиғиларни, миянгизга сингдириб олган «ҳақиқат»ларингизни, беқадр бўлаётганингизга ўзингизни ва атрофдагиларни ишонтиришни камайтиринг. Шундагина яшашга вақт қолади... Феълингизни, руҳингизни, иймонингизни, кўнглингизни тарбиялашга вақт қолади... Атрофингиздаги яқинларингизга, ўзингизга вақт қолади... Инсондек яшаш учун вақт қолади... Дилфуза Комил •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Биз билан бирга бўлинг https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
03 сент. 2024, 08:35
03 сент. 2024, ~08:35

КОМИЛЛИККА УЧ ҚАДАМ... Қадимда бир олим бўлган экан. У юртларни кезиб, кишиларга насиҳат, ўгитлар бериб юраркан. Ўша олим бир
КОМИЛЛИККА УЧ ҚАДАМ... Қадимда бир олим бўлган экан. У юртларни кезиб, кишиларга насиҳат, ўгитлар бериб юраркан. Ўша олим бир қишлоққа борибди, ҳар галгидек одамлар уни жон қулоқлари билан тинглашибди, саволлар сўрашибди. Улар орасидан бир йигит шундай савол берибди: – Комил инсон қандай бўлади? – Бунинг учун уч нарсага риоя қилиш керак, – дебди олим бир оз ўйланиб: – Биринчиси, сенга кимдир ёмонлик қилса, ёмонлик билан жавоб қилмайсан. Бу ишинг комиллик томон қўйилган биринчи қадаминг бўлади. Сенга ёмонлик қилганга яхшилик билан жавоб беришинг иккинчи қадамингдир. Кўрган ёмонлигингни унутиб, кўнглингдан чиқариб юборолсанг, бу учинчи қадаминг, демак, сен комиллик остонасида бўласан. •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Яқинларга ҳам улашинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
03 сент. 2024, 08:35

Хаётингдаги паст-баладнликлар сени безовта қилмасин. Бу саломатлик холатидир. Чунки хаёт йўли юрак уриши чизмасига ўҳшайди. А
Хаётингдаги паст-баладнликлар сени безовта қилмасин. Бу саломатлик холатидир. Чунки хаёт йўли юрак уриши чизмасига ўҳшайди. Агар бир теккис чизиқни кўрсатиб қолса, бу сенинг ўлганингни англатади. Тириксанми, яшашинг керак... •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Биз билан бирга бўлинг👇 https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
03 сент. 2024, 08:00

РОСТ Дунё бир қадри йўқ матолиги рост, Гадонинг душмани гадолиги рост, Яратган номини унутма инсон, Бебисмиллоҳ ишнинг хатоли
РОСТ Дунё бир қадри йўқ матолиги рост, Гадонинг душмани гадолиги рост, Яратган номини унутма инсон, Бебисмиллоҳ ишнинг хатолиги рост. Жонинг омон бўлса, вақтинг шу дўстим, Бурда нонинг бўлса, тахтинг шу дўстим, Пок имонинг бўлса, бахтинг шу дўстим, Ўлим ҳақ, ажалнинг пайдолиги рост. Тилларга эрк бердик, шошилдик бироқ, Элда бир нақл бор усти ялтироқ, Шошма, эй Фидоий, ол гўзал сабоқ, Сен оқ деб билганинг қаролиги рост. Бахтиёр Фидоий •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Биз билан бирга бўлинг👇 https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
03 сент. 2024, 07:16

ТЎЙХОНАДАГИ БАЗМ МОТАМГА АЙЛАНДИ🚷 Келин ва куёв кутган кунлар келди, ниҳоят тўй ташкиллаштирилди. Меҳмонлар чақирилди, дасту
ТЎЙХОНАДАГИ БАЗМ МОТАМГА АЙЛАНДИ🚷 Келин ва куёв кутган кунлар келди, ниҳоят тўй ташкиллаштирилди. Меҳмонлар чақирилди, дастурхонлар нозу нематларга тўладирилган эди. Меҳмонлар ёшларни табриклашар ва совғалар беришарди. Келин ва куёв жуда бахтли эдилар.Кейин эса тўйхонада бирданига чироқ ўчди, 17 сониядан кейин қайтиб ёнди. Лекин чироқ ёнганда тўйдаги барча ўлиб ётарди. Ўша кун тўй мотамга айланди. Милиция ходимлари бу фожеадан 8 ой ўтиб нима бўлганлигини аниқлашди, ўша куни чироқ ўчган вақтда....давоми👇
03 сент. 2024, 07:00
04 сент. 2024, ~07:03

НЕЪМАТЛАРНИНГ ХИКМАТИ Имтиҳон ва синов фақат беморлик ва камбағалликда бўлавермайди: – Соғлик ҳам синовдир. – Бойлик ҳам синовдир. – Гўзаллик ҳам синовдир. – Мулк ҳам синовдир. – Амал ва мансаб ҳам синовдир. – Фарзанд-зурриётлар ҳам синовдир. – Аллоҳ таоло бандаларининг неъматга шукр қилиши ёки кўрнамаклик қилишини билиш учун неъматларнинг аксарини синов қилиб беради. Масалан, Аллоҳ подшоҳ-пайғамбарлардан бири Сулаймон алайҳиссаломга барча нарсани бўйсундириб берган ва у зот алайҳиссаломнинг тилидан шундай марҳамат қилган: «Бу Роббимнинг фазлидандир. Мен шукр қиламанми ёки куфрони неъмат қиламанми, синаш учундир. Ким шукр қилса, ўзи учунгина шукр қилур. Ким неъматга ношукр бўлса, Роббим беҳожат ва карамли Зотдир» (Намл сураси, 40-оят). Аллоҳим, бизни ҳам шукр қилувчи бандалардан қилгин!   (Сулаймон) деди: «Роббим, мени Ўзинг менга ва ота-онамга берган неъматларингга шукр этишимга ва сен рози бўладиган солиҳ амаллар қилишимга муяссар этгин. Уз раҳматинг ила мени солиҳ бандаларингга қўшгин» (Намл сураси, 19-оят). "Ҳикматлар" китобидан. •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Яқинларга ҳам улашинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
03 сент. 2024, 06:15

Бу ажойиб топишмоқни ку́пчилик жавобини топиша олмаяпти, жавобини билишгач эса хайратланишмоқда!😱 Уни сотиб олган пайтиз қора рангда бу́лади ишлатган пайтиз қизил ранга киради ишлатиб бу́лганизданкин оқ ранг бу́лади Савол: У нима???🤔
03 сент. 2024, 06:00
04 сент. 2024, ~06:10

ЯШАЯПМАН 🎙Шохиста Икромжоновна •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Яқинларингизга улашинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
03 сент. 2024, 05:05

Ўзингизни хурмат қилинг. Ҳеч кимнинг ёнида ўзингизни ерга урманг, тиз чўкманг, қаддингизни букманг. Нима бўлишидан қатъий наз
Ўзингизни хурмат қилинг. Ҳеч кимнинг ёнида ўзингизни ерга урманг, тиз чўкманг, қаддингизни букманг. Нима бўлишидан қатъий назар, ҳаётингиздаги энг муҳим инсон бу сизнинг ЎЗИНГИЗ бўлишингиз керак. Ўзингизни ҳурмат қилишни ўрганинг. Парчаланган шахслар сарасига кириб қолманг. Ички ҳиссиётларингизга берилиб кетманг. Бардам бўлинг. Хисларингиз сизни эмас, сиз хисларингизни бошқаринг. Хиссиётга берилишда чегарадан ошсангиз - синасиз, ўзлигингизни йўқотасиз. •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Яқинларингизга улашинг https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
03 сент. 2024, 04:10