Камолиддин ШУКУР | Kamoliddin SHUKUR
Открыть в Telegram
Ушбу каналга шоир, ёзувчи, сценарист Камолиддин Шукур қаламига мансуб бўлган асарлар мунтазам равишда қўйиб борилади. Муаллифлик ҳуқуқлари ҳимояланган !!! Мурожаат учун: @kamoliddinshukur
Больше543
Подписчики
Нет данных24 часа
-47 дней
-1130 день
Архив постов
Nurbek_Mahmudov_Onamni_sog'inib_yig'lasam_Official_Music_Video.mp33.43 MB
МАРСИЯ
Асло мендан ранжиманг эркам,
Гоҳо бу дунёга сиғмасам.
Юрагимни ўртайди алам,
Онамни соғиниб йиғласам.
Она десам лаббай де қизим,
Бўйларингдан айланай ўзим.
Кўз ёшларда ювилиб юзим,
Онамни соғиниб йиғласам.
Қадами ҳикматим онам-а,
Йўқотган давлатим онам-а,
Оҳ менинг жаннатим онам-а,
Қийин бўлди сизсиз яшамоқ.
Онам ўрнин босолмас ҳеч ким,
Соғинаман, ўртанаман жим.
Ҳайрон бўлиб қарайди ўғлим,
Онамни соғиниб йиғласам.
Она сўзи такрор тилимда,
Суратлари турар қўлимда.
Туғёнлар уйғонар кўнглимда,
Онамни соғиниб йиғласам.
Онам эди суянган тоғим,
Уйимдаги ёнган чироғим.
Ўсаверар дилдаги доғим,
Онамни соғиниб йиғласам.
Тиргагим бўл — ёнимдан кетма,
Ён недир сен жонимдан кетма.
Айб этма жигарим — айб этма,
Онамни соғиниб йиғласам.
Қадами ҳикматим онам-а,
Йўқотган давлатим онам-а,
Оҳ менинг жаннатим онам-а,
Жуда қийин сизсиз яшамоқ.
Камолиддин ШУКУР
@kamoliddinshukur1
https://t.me/kamoliddinshukur1
Ажойиб санъаткор укамиз Нурбек Маҳмудов ижросидаги дил қонимиз билан ёзилган қўшиғимиз "Кечир юрак.." Эшитиб баҳо беринг азизлар.
@kamoliddinshukur1
Беғубор ёшликни, оқибатни, меҳрни эслатадиган янги таронамиз "Ёшликдаги дўстларим". Ёшликдан бирга ўсган қадрдонларимиз омон бўлишсин!
Камолиддин Шукур сўзи, Шаҳзод Ражабов ҳамда Жаббор Исроилов ижросида.
ЁШЛИКДАГИ ДЎСТЛАРИМ
Йўлингизда кўзларим,
Ишонинг — чин сўзларим.
Сиз барибир бошқача
Ёшликдаги дўстларим.
Кўрсатиб дўстлик кучин,
Сарфладим кўнгил ўтин.
Бу қўшиғим сиз учун
Ёшликдаги дўстларим.
Дўстларим эҳ дўстларим,
Ажиб ширин сўзларим.
Бу қўшиғим сиз учун
Ёшликдаги дўстларим!
Дийдорлашиб тўймаган,
Доим мени ўйлаган.
Мени ташлаб қўймаган
Ёшликдаги дўстларим.
Тарк этмаган ҳеч маҳал,
Дўст бўлиб қолган азал.
Ҳаёт сиз билан гўзал
Ёшликдаги дўстларим.
Қишми, ёзми, ё баҳор,
Қилмагайсиз интизор.
Сиздайин дўст қайда бор?
Ёшликдаги дўстларим.
Бирга ўйнаб қувнаган,
Бирга чопиб ўйнаган.
Ҳеч ёмонлик билмаган
Ёшликдаги дўстларим.
Дўстларим эҳ дўстларим,
Ажиб ширин сўзларим.
Бу қўшиғим сиз учун
Ёшликдаги дўстларим!
Камолиддин ШУКУР
@kamoliddinshukur1
ИЛТИЖО
Қарз бўйнига илмасин сиртмоқ,
Дуч келганга бўлмасин эрмак.
Нима бўлса бўлсину, бироқ,
Йиқилмасин, синмасин эркак.
Келмасин ҳеч кимга малоли,
Авайласин жуфти ҳалоли.
Оғир увол йигит уволи,
Йиқилмасин, синмасин эркак.
Майли қисма қадду-савлатдан,
Ҳаловатдан, молу-давлатдан.
Адо бўлиб қайғу, кулфатдан,
Йиқилмасин, синмасин эркак.
Тобе қилма майдакашларга,
Оқиб кетар хору-хасларга.
Асло эгилмасин пастларга,
Йиқилмасин, синмасин эркак.
Оёғин остида омади,
Етса бас озгина журъати.
Майлига кўп бўлсин давлати,
Йиқилмасин, синмасин эркак.
Тақдирини ташлама вақтга,
Осма ўзи эккан дарахтга.
Етаман деб алдамчи бахтга,
Йиқилмасин, синмасин эркак.
Тор бўлмасин дийдасига ер,
Аёлига қул бўлмасин эр.
Юрагига хотиржамлик бер,
Йиқилмасин, синмасин эркак.
Қўлин булаб ғамнинг лойига,
Оқмасин хўп қисмат сойига.
Тизлар чўкиб нокас пойига,
Йиқилмасин, синмасин эркак.
Ҳасрат билан сийлама ҳаёт,
Қалб билан сен ўйнама ҳаёт.
Қўй — эркакни қийнама ҳаёт,
Йиқилмасин, синмасин эркак.
Уйи нонга тўлсин эркакнинг,
Омади хўп кулсин эркакнинг.
Боши омон бўлсин эркакнинг,
Йиқилмасин, синмасин эркак.
Арзимаган пул учун қийнаб,
Бир жонига минг жабр айлаб.
Оз бўлса ҳам сийлаб қўй, сийлаб,
Йиқилмасин, синмасин эркак.
Дуо қилиб шивирлайман жим,
Юрагимда орзулар лим-лим.
Ўзинг мадад бергин эй Тангрим,
Йиқилмасин, синмасин эркак.
Камолиддин ШУКУР
@kamoliddinshukur1
https://t.me/kamoliddinshukur1
УЗР
Гоҳ азобда қийнайдирман, гоҳ,
Қувонч билан гулга ўрайман.
Эй умримга ҳамиша ҳамроҳ
Юрак сендан узр сўрайман.
Аҳволимни кузатдинг зимдан,
Йиғладинг ёш оқса кўзимдан.
Неки ўтса ўтди ўзимдан
Юрак сендан узр сўрайман.
Ўтган ранжу хатолар учун,
Ноҳақ етган жазолар учун.
Изтироблар, жафолар учун,
Юрак сендан узр сўрайман.
Воҳ нечун мен бўш-баёв бўлдим?
Гоҳ кул бўлдим, гоҳ олов бўлдим.
Поёнингга тиз чўкаман жим,
Юрак сендан узр сўрайман.
Айт қаердан изладим паноҳ?
Ҳовучладим бир дунё гуноҳ.
Яшамоқни эплолмадим гоҳ
Юрак сендан узр сўрайман.
Ўнг бўлмадим, туш бўлдим баъзан,
Қаноти йўқ қуш бўлдим баъзан.
Энг яқин қалбдошим экансан
Юрак сендан узр сўрайман.
Сабрлар қаладим сабрингга,
Жабрлар қаладим жабрингга.
Қадрингга етмадим, қадрингга,
Юрак сендан узр сўрайман.
Қиз суйганда жонимдан ортиқ,
Тинч қўймадим ёқангдан тортиб.
Сенга висол этмадим тортиқ
Юрак сендан узр сўрайман.
Ишвали шўх қароқлар учун,
Мағрур қизил ёноқлар учун.
Ҳам минг йилли фироқлар учун
Юрак сендан узр сўрайман.
Гоҳ юмшатдим, қотирдим сени,
Ташвишларга ботирдим сени.
Кечиролсанг кечиргин мени
Юрак сендан узр сўрайман.
Сарфлайвердим туйғулар кучин,
Энди тақдир олмоқда ўчин.
Одам бўлолмаганим учун
Юрак сендан узр сўрайман.
Камолиддин ШУКУР
@kamoliddinshukur1
https://t.me/kamoliddinshukur1
БИР КУН
Шунча дардни ютдим, ҳеч йўқса бир бор,
Бахт деган шаробни ютаман бир кун.
Келаяпсанми деб такрор ва такрор,
Келишингни муштоқ кутаман бир кун.
Кўнгил сезиб турар, кўнгил алдамас,
Арғумоқдай сакрар кўкка басма-бас.
Сўнггигача юрак уриб турса бас,
Ҳамма орзуйимга етаман бир кун.
Суронлар қўёлмас қалб кўзин ёпиб,
Туйғу оқиб келар, юракни топиб.
Юзингга термулиб, қўлингдан ўпиб,
Энг сўнгги шеъримни битаман бир кун.
Сархуш кезингайман, дийдоринг армон,
Бир нигоҳинг учун бергудекман жон.
Билмам — қай аҳволда, қай йўсин, қачон?
Эшигинг олдидан ўтаман бир кун.
Ёзганим шеър эмас — дил туғёнлари,
Исёнга, бўронга чуланган бари.
Юрагимни ёниқ машъал сингари,
Ёнингга кўтариб этаман бир кун.
Ошиққа чўрт эмас ҳар қандай қафас,
У ҳижрон ичинда оладир нафас.
Бир куни шунчаки тупроққа эмас:
Сочингга кўмилиб кетаман бир кун..
Камолиддин ШУКУР
@kamoliddinshukur1
