ru
Feedback
PROLAB SAFETY | O'QUV MARKAZI

PROLAB SAFETY | O'QUV MARKAZI

Открыть в Telegram

Больше
Страна не указанаКатегория не указана
1 038
Подписчики
-524 часа
+787 дней
+7830 день
Количество постов

Загрузка данных...

Реакции
Комментарии
Telegram Stars
ТОП постов по

Загрузка данных...

Анализ публикаций
Посты
Динамика просмотров
⚠️ 13–17 июль кунлари Ўзбекистонда аномал иссиқ ҳаво кутилмоқда 💧 Гидрометеорология хизмати маълумотларига кўра, 13–17 июль
⚠️ 13–17 июль кунлари Ўзбекистонда аномал иссиқ ҳаво кутилмоқда 💧 Гидрометеорология хизмати маълумотларига кўра, 13–17 июль кунлари республиканинг аксарият ҳудудларида ҳаво ҳарорати +42…+46°С гача, айрим жойларда эса ундан ҳам юқори бўлиши кутилмоқда. Бундай юқори ҳарорат шароитида очиқ ҳавода ва иссиқ цехларда меҳнат қилаётган ходимларнинг ҳаёти ва саломатлигини муҳофаза қилиш устувор вазифага айланади. ❗️ Юқори ҳарорат қуйидаги хавфларни келтириб чиқариши мумкин: 🔺 иссиқ уриши; 🔺 организмнинг сувсизланиши; 🔺 қон босимининг кескин ўзгариши; 🔺 иш қобилияти ва диққатнинг пасайиши; 🔺 ишлаб чиқаришда бахтсиз ҳодисалар хавфининг ортиши. 🔵 Бундай шароитда Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодекси ва «Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисида»ги Қонуни талабларидан келиб чиқиб, иш берувчи: 🔘 ходимлар учун хавфсиз ва соғлом меҳнат шароитларини таъминлаши; 🔘 юқори ҳарорат таъсиридаги касбий хавфларни баҳолаши ҳамда уларни камайтириш чораларини кўриши; 🔘 очиқ ҳавода бажариладиган оғир жисмоний ишларни имкониятдан келиб чиқиб эрталабки ёки кечки вақтларга кўчириши, энг иссиқ соатларда иш режимини қайта ташкил этиши; 🔘 ходимларни етарли миқдорда ичимлик суви, дам олиш учун соя ёки салқин хоналар билан таъминлаши; 🔘 шахсий ҳимоя воситалари, жумладан енгил махсус кийим ва бош кийимлар билан таъминлаши; 🔘 иссиқ уриши ва биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш бўйича йўриқнома ва тушунтириш ишларини ташкил этиши; 🔘 ходимнинг ҳаёти ва соғлиғи учун хавф туғдирувчи ҳолатлар юзага келганда ишларни вақтинча тўхтатиш ёки хавфсиз режимга ўтказиш чораларини кўриши лозим. 🔺 Касаба уюшмалари ва меҳнат муҳофазаси бўйича вакиллар иш жойларида ушбу талабларга амал қилиниши устидан жамоатчилик назоратини кучайтиришлари мақсадга мувофиқ. 🔘 Иссиқ ҳаво – бу фақат об-ҳаво эмас, балки меҳнат хавфсизлигига таъсир этувчи жиддий хавф омилидир. Ҳар бир иш берувчи ходимларнинг ҳаёти ва саломатлигини муҳофаза қилиш бўйича барча зарур чораларни ўз вақтида кўриши шарт. ✉️ Telegram | Web | Facebook
487104Loading...
▪️ 2026 йил I чорак: Меҳнат фаолияти билан боғлиқ бахтсиз ҳодисалар таҳлили 🟠2026 йилнинг биринчи чорагида республика бўйича
▪️ 2026 йил I чорак: Меҳнат фаолияти билан боғлиқ бахтсиз ҳодисалар таҳлили 🟠2026 йилнинг биринчи чорагида республика бўйича 198 та меҳнат фаолияти билан боғлиқ бахтсиз ҳодиса қайд этилди. Бу кўрсаткич меҳнат хавфсизлигига янада жиддий эътибор қаратиш зарурлигини кўрсатади. Ҳодисалар турлари: 🔺 9 та — гуруҳий бахтсиз ҳодиса; 🔺 139 та — оғир оқибатли; 🔺 49 та — ўлим билан якунланган. Жабрланганлар сони — 223 нафар: 🔺 146 нафар — оғир жароҳат олган; 🔺 15 нафар — енгил жароҳат олган; 🔺 62 нафар — ҳаётдан кўз юмган. Энг кўп бахтсиз ҳодисалар қайд этилган ҳудудлар: 🔺 Тошкент шаҳри — 44 та 🔺 Сурхондарё вилояти — 36 та 🔺 Тошкент вилояти — 29 та 🔺 Навоий вилояти — 18 та 🔺 Бухоро вилояти — 16 та Энг хавфли соҳалар: 🔺 Саноат — 71 та 🔺 Қурилиш — 54 та 🔺 Қишлоқ ва сув хўжалиги — 9 нафар 🔺 Транспорт — 8 та 🔺 Савдо ва хизмат — 8 нафар 🤔 Бу рақамлар оддий статистика эмас. Улар юзлаб инсонлар ва уларнинг оилалари тақдири билан боғлиқ. Ҳар бир бахтсиз ҳодисанинг олдини олиш мумкин. Бунинг учун: ✅ меҳнат муҳофазаси талабларига қатъий риоя қилиш; ✅ ходимларни мунтазам ва сифатли ўқитиш; ✅ хавфларни олдиндан баҳолаш; ✅ замонавий ўқитиш технологиялари (VR/AR) ва амалий машғулотлардан кенг фойдаланиш муҳим аҳамиятга эга. Меҳнат хавфсизлиги — қонун талаби эмас, аввало инсон ҳаётига бўлган ҳурматдир. ✉️ Telegram | Web | Facebook
461003Loading...