PROLAB SAFETY | O'QUV MARKAZI
رفتن به کانال در Telegram
نمایش بیشتر
کشور مشخص نشده استدسته بندی مشخص نشده است
1 038
مشترکین
-524 ساعت
+787 روز
+7830 روز
تعداد پستها
در حال بارگیری داده...
واکنشها
نظرات
ستارههای تلگرام
بهترین پستها بر اساس
در حال بارگیری داده...
تجزیه و تحلیل انتشار
پست ها | ديناميک بازديد ها | |||||
⚠️ 13–17 июль кунлари Ўзбекистонда аномал иссиқ ҳаво кутилмоқда
💧 Гидрометеорология хизмати маълумотларига кўра, 13–17 июль кунлари республиканинг аксарият ҳудудларида ҳаво ҳарорати +42…+46°С гача, айрим жойларда эса ундан ҳам юқори бўлиши кутилмоқда. Бундай юқори ҳарорат шароитида очиқ ҳавода ва иссиқ цехларда меҳнат қилаётган ходимларнинг ҳаёти ва саломатлигини муҳофаза қилиш устувор вазифага айланади.
❗️ Юқори ҳарорат қуйидаги хавфларни келтириб чиқариши мумкин:
🔺 иссиқ уриши;
🔺 организмнинг сувсизланиши;
🔺 қон босимининг кескин ўзгариши;
🔺 иш қобилияти ва диққатнинг пасайиши;
🔺 ишлаб чиқаришда бахтсиз ҳодисалар хавфининг ортиши.
🔵 Бундай шароитда Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодекси ва «Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисида»ги Қонуни талабларидан келиб чиқиб, иш берувчи:
🔘 ходимлар учун хавфсиз ва соғлом меҳнат шароитларини таъминлаши;
🔘 юқори ҳарорат таъсиридаги касбий хавфларни баҳолаши ҳамда уларни камайтириш чораларини кўриши;
🔘 очиқ ҳавода бажариладиган оғир жисмоний ишларни имкониятдан келиб чиқиб эрталабки ёки кечки вақтларга кўчириши, энг иссиқ соатларда иш режимини қайта ташкил этиши;
🔘 ходимларни етарли миқдорда ичимлик суви, дам олиш учун соя ёки салқин хоналар билан таъминлаши;
🔘 шахсий ҳимоя воситалари, жумладан енгил махсус кийим ва бош кийимлар билан таъминлаши;
🔘 иссиқ уриши ва биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш бўйича йўриқнома ва тушунтириш ишларини ташкил этиши;
🔘 ходимнинг ҳаёти ва соғлиғи учун хавф туғдирувчи ҳолатлар юзага келганда ишларни вақтинча тўхтатиш ёки хавфсиз режимга ўтказиш чораларини кўриши лозим.
🔺 Касаба уюшмалари ва меҳнат муҳофазаси бўйича вакиллар иш жойларида ушбу талабларга амал қилиниши устидан жамоатчилик назоратини кучайтиришлари мақсадга мувофиқ.
🔘 Иссиқ ҳаво – бу фақат об-ҳаво эмас, балки меҳнат хавфсизлигига таъсир этувчи жиддий хавф омилидир. Ҳар бир иш берувчи ходимларнинг ҳаёти ва саломатлигини муҳофаза қилиш бўйича барча зарур чораларни ўз вақтида кўриши шарт.
✉️ Telegram | Web | Facebook | 487 | 1 | 0 | 4 | Loading... | |
▪️ 2026 йил I чорак: Меҳнат фаолияти билан боғлиқ бахтсиз ҳодисалар таҳлили
🟠2026 йилнинг биринчи чорагида республика бўйича 198 та меҳнат фаолияти билан боғлиқ бахтсиз ҳодиса қайд этилди. Бу кўрсаткич меҳнат хавфсизлигига янада жиддий эътибор қаратиш зарурлигини кўрсатади.
Ҳодисалар турлари:
🔺 9 та — гуруҳий бахтсиз ҳодиса;
🔺 139 та — оғир оқибатли;
🔺 49 та — ўлим билан якунланган.
Жабрланганлар сони — 223 нафар:
🔺 146 нафар — оғир жароҳат олган;
🔺 15 нафар — енгил жароҳат олган;
🔺 62 нафар — ҳаётдан кўз юмган.
Энг кўп бахтсиз ҳодисалар қайд этилган ҳудудлар:
🔺 Тошкент шаҳри — 44 та
🔺 Сурхондарё вилояти — 36 та
🔺 Тошкент вилояти — 29 та
🔺 Навоий вилояти — 18 та
🔺 Бухоро вилояти — 16 та
Энг хавфли соҳалар:
🔺 Саноат — 71 та
🔺 Қурилиш — 54 та
🔺 Қишлоқ ва сув хўжалиги — 9 нафар
🔺 Транспорт — 8 та
🔺 Савдо ва хизмат — 8 нафар
🤔 Бу рақамлар оддий статистика эмас. Улар юзлаб инсонлар ва уларнинг оилалари тақдири билан боғлиқ.
Ҳар бир бахтсиз ҳодисанинг олдини олиш мумкин.
Бунинг учун:
✅ меҳнат муҳофазаси талабларига қатъий риоя қилиш;
✅ ходимларни мунтазам ва сифатли ўқитиш;
✅ хавфларни олдиндан баҳолаш;
✅ замонавий ўқитиш технологиялари (VR/AR) ва амалий машғулотлардан кенг фойдаланиш муҳим аҳамиятга эга.
Меҳнат хавфсизлиги — қонун талаби эмас, аввало инсон ҳаётига бўлган ҳурматдир.
✉️ Telegram | Web | Facebook | 461 | 0 | 0 | 3 | Loading... |

