PROLAB SAFETY | O'QUV MARKAZI
Открыть в Telegram
Больше
Страна не указанаКатегория не указана
1 038
Подписчики
-524 часа
+787 дней
+7830 день
Архив постов
#qonunchilik
🔵 Кимлар мажбурий тиббий кўрикдан ўтиши шарт?
▪️Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодекси ва Соғлиқни сақлаш вазирининг 2387-сонли буйруғига биноан, иш берувчи қуйидаги ходимларни мажбурий тиббий кўрикдан ўтказишни ташкил қилиши шарт:
✔️ Ишга қабул қилишда: Барча ходимлар дастлабки тиббий кўрикдан ўтиши лозим.
✔️ Ноқулай меҳнат шароитларида ишловчилар: Зарарли ва хавфли омиллар мавжуд бўлган иш жойларидаги ходимлар (даврий тиббий кўрик).
✔️ Тунги ишларда ва транспортда ишловчилар: Ҳайдовчилар, операторлар ва тунги смена ходимлари.
✔️ Озиқ-овқат ва хизмат кўрсатиш соҳаси: Аҳоли саломатлигига бевосита таъсир этувчи соҳа вакиллари.
✔️ 18 ёшга тўлмаганлар ва пенсия ёшидагилар: Улар ҳар йили тиббий кўрикдан ўтишлари шарт.
▶️ Тиббий кўрикдан ўтиш даврида ходимнинг иш жойи (лавозими) ва ўртача иш ҳақи сақланиб қолади.
✉️ Telegram | Web | Facebook
#jahon_tajribasi
🛡️ Саноат 4.0 ва Рақамли хавфсизлик бошқаруви
▪️Дунёнинг энг илғор саноат корхоналарида хавфсизликни назорат қилиш инсон кўзидан рақамли тизимларга ўтмоқда.
🌎 Халқаро трендлар:
✔️ AI (Сунъий интеллект) камералар: Камералар цехдаги ходимнинг каска киймаганини ёки хавфли зонага кирганини сонияларда аниқлаб, автоматик равишда сигнал беради.
✔️ Дронлар: Баланд бинолар, трубалар ва бориш қийин бўлган жойларни инсон эмас, дронлар кўздан кечиради (инспекция қилади).
✔️ Digital Twins: Корхонанинг рақамли нусхаси яратилади ва у орқали техник носозликлар содир бўлишидан олдин прогноз қилинади.
▶️ Технология — хавфсизликнинг энг яқин иттифоқчисидир.
✉️ Telegram | Web | Facebook
#maslahat
⛔ Техника хатоларни кечирмайди
▪️Кўп ҳолларда бахтсиз ҳодиса сабабларини ўрганганимизда, ҳаммаси "кичик" беэътиборликдан бошланганини кўрамиз: узилган ерлатиш сими, ечиб қўйилган ҳимоя тўсиқлари ёки муддати ўтган юк кўтариш мосламаси.
❗️ Иш берувчи ва меҳнат муҳофазаси мутахассиси техник ҳолат учун моддий ва жиноий жавобгардир. Агар техник носозлик туфайли одам жароҳатланса, "мен айтгандим, у қилмабди" деган баҳона ўтмайди. Сиз носоз техникада ишлашни тақиқлашга ва ишни тўхтатишга мажбурсиз. Бу сизнинг ваколатингиз ва бурчингиздир.
✉️ Telegram | Web | Facebook
#amaliyot
◾️Иш куни ишни нимадан бошлаш керак? Мана Сизга ҳафта бошида цех ва бўлимларни кўздан кечириш учун 10 талик Checklist:
✔️ Ходимлар иш жойида тўлиқ ШҲВда (каска, пойабзал, кийим) турибдими?
✔️ Дастгоҳлардаги ҳимоя тўсиқлари (кожухлар) ўз жойидами?
✔️ Электр щитлари қулфланганми ва ерлатиш (заземление) симлари бутунми?
✔️ Ўт ўчириш воситаларига кириш йўлаклари очиқми?
✔️ Эвакуация йўлларида ортиқча юклар ёки тўсиқлар йўқми?
✔️ Хавфсизлик белгилари тоза ва кўринарли ҳолатдами?
✔️ Юк кўтариш мосламаларида (строп) биркалар борми?
✔️ Иш жойлари етарлича ёритилганми?
✔️ Оғир юклар қўлда эмас, техника ёрдамида ташиляптими?
✔️ Ходимлар орасида хавфсизлик қоидаларини бузаётганлар борми?
✉️ Telegram | Web | Facebook
#jahon_tajribasi
🔵ISO 7010 стандарти ва тилсиз мулоқот
▪️Дунёнинг деярли барча давлатларида ISO 7010 халқаро стандарти қўлланилади. Бу тизимнинг асосий мақсади — хавфсизликни матнсиз, фақат тасвирлар (пиктограммалар) орқали тушунтиришдир.
❕Бу нега муҳим?
Корхонада турли миллат вакиллари ёки тилни яхши билмайдиган ходимлар ишлаши мумкин. График тасвирлар тил тўсиғини йўқ қилади. Масалан, олов тасвири туширилган қизил белги дунёнинг исталган нуқтасида "Ёнғин хавфи" эканлигини англатади.
▶️ Замонавий тренд: Ҳозирги кунда илғор корхоналарда полга тушириладиган лазер проекцияли белгилар ишлатилмоқда. Улар ҳеч қачон ўчиб кетмайди ва чанг босса ҳам кўриниб туради.
✉️ Telegram | Web | Facebook
#imaslahat
❕"Эскирган ва рангсизланган белгиларни алмаштиринг!"
▪️Текширувларда энг кўп учрайдиган камчилик — бу қуёшда ранги ўчиб кетган ёки йиртилиб кетган белгилардир.
✅ Агар белгининг ранги оқариб кетган бўлса, у ўзининг психологик таъсирини йўқотади. Инсон мияси хира сариқ рангни "хавф" деб қабул қилмайди.
✅ Эвакуация белгилари (яшил) қоронғида нур сочувчи (люминесцент) материалдан бўлиши мақсадга мувофиқ. Электр ўчиб қолган тақдирда, ходимлар чиқиш йўлини кўришлари шарт.
⚠️ Инспектор келганда "белги бор-ку" деган баҳона ўтмайди. Агар у ўқилмайдиган ҳолатда бўлса, бу "белги йўқ" деб баҳоланади ва жаримага тортилиши мумкин.
✉️ Telegram | Web | Facebook
#qonunchilik
🔵Хавфсизлик белгиларини қаерга ва қандай ўрнатиш керак?
▪️Белгилар борлигининг ўзи кифоя эмас, улар тўғри жойлаштирилиши шарт:
✔️ Кўриниш даражаси: Белгилар ходимнинг кўзига дарров ташланадиган жойда, тўсиқларсиз ва яхши ёритилган ҳудудда бўлиши керак.
✔️ Баландлиги: Одатда белгилар полдан 1,5–2 метр баландликда ўрнатилади.
✔️ Маъносига мослик: Масалан, "Электр хавфи" белгиси айнан электр щитининг устига ёки эшигига ёпиштирилиши шарт.
✔️ Чидамлилик: Ташқаридаги белгилар ёмғир ва қуёшга чидамли материалдан (металл ёки махсус пластик) бўлиши лозим.
Агар цех ичида шовқин баланд бўлса ва овозли огоҳлантиришни эшитиш қийин бўлса, хавфсизлик белгиларининг аҳамияти икки баравар ортади!
✉️ Telegram | Web | Facebook
#qoninchilik
⚠️ Хавфсизлик ранглари нимани англатади?
❗️ Давлат стандартларига (ГОСТ) мувофиқ, хавфсизлик белгилари 4 та асосий ранг ва шаклга бўлинади:
🔴 Қизил (Доира): ТАҚИҚЛОВЧИ БЕЛГИЛАР. Маълум бир ҳаракатни ман этади (масалан: "Чекиш тақиқланади", "Кириш тақиқланади"). Шунингдек, ёнғинга қарши воситалар ҳам қизил рангда бўлади.
🟡 Сариқ (Учбурчак): ОГОҲЛАНТИРУВЧИ БЕЛГИЛАР. Диққат қилишга ва эҳтиёт бўлишга чақиради (масалан: "Электр токи уриш хавфи", "Эҳтиёт бўлинг, юқоридан юк тушиши мумкин").
🔵 Мовий/Кўк (Доира): БУЮРУВЧИ БЕЛГИЛАР. Фақат маълум бир ҳаракатларни бажариш орқали ишга рухсат беради (масалан: "Каскада ишлаш шарт", "Қўлқоп кийилсин").
🟢 Яшил (Тўртбурчак): КЎРСАТУВЧИ/ЭВАКУАЦИЯ БЕЛГИЛАРИ. Хавфсизликни таъминловчи йўналишларни кўрсатади (масалан: "Чиқиш", "Биринчи ёрдам пункти").
✉️ Telegram | Web | Facebook
#jahon_tajribasi
🔵Ривожланган давлатларда оғир ва ноқулай шаклли юкларни кўтаришда инсон кучи минималлаштирилган.
✔️ Вакуумли кўтаргичлар: Шиша, металл ва ҳатто қоплардаги юкларни ҳаво босими ёрдамида кўтариб, ходимга фақатгина йўналиш бериш вазифасини қолдиради.
✔️ Экзоскелетлар: Логистика марказлари ва омборларда ишчилар белига махсус каркас — экзоскелет кийишади. У кўтариш вақтида таянч вазифасини ўтайди ва белга тушадиган юкни 40-50% га камайтиради.
Замонавий технологиялар ходимларни касб касалликларидан ҳимоя қилишнинг энг самарали йўлидир.
✉️ Telegram | Web | Facebook
#inspektor_maslahati
🔵Агар корхонада юклар кран ёки юк кўтариш қурилмалари орқали ташилса, энг катта хавф — бу юк илгичларнинг носозлигидир.
▪️Ҳар бир юк илгич (строп)да унинг юз кўтариш қуввати ва навбатдаги синовдан ўтиш санаси ёзилган бирка (ёрлиқ) бўлиши шарт.
▪️Агар бирка бўлмаса ёки муддати ўтган бўлса, ундан фойдаланиш тақиқланади.
▪️ Занжир ёки арқонларда узилиш, занглаш ёки деформация бўлса, уларни дарҳол фойдаланишдан чиқариш лозим.
❕Текширувда биринчи навбатда шу биркалар ва синов баённомалари сўралади. Бахтсиз ҳодисанинг олдини олиш — Сизнинг вазифангиз!
✉️ Telegram | Web | Facebook
#qonunchilik
🔵Юкнинг оғирлиги меъёрда бўлса ҳам, уни нотўғри кўтариш соғлиққа зарар етказиши мумкин. Хавфсизлик учун қуйидагиларга амал қилинг:
✅ Тиззаларни букинг: Юкни кўтаришда белдан эмас, балки тиззалардан фойдаланинг. Оёқларни сал кенгроқ қўйиб, юкка яқин туринг.
✅ Белни текис тутинг: Кўтариш пайтида умуртқа поғонасини букиб, эгилманг. Бел доимо текис бўлиши керак.
✅ Юкни танага яқин тутинг: Юк танадан қанча узоқ бўлса, белга тушадиган куч шунча ортади.
✅ Бурилманг: Юк қўлда турганда танани ён томонга бурманг. Бурилиш керак бўлса, бутун тана (оёқлар билан бирга) ҳаракатланиши керак.
❕Ҳар доим иложи бўлса, қўлда кўтаришдан кўра, механик воситалардан (арава, кран) фойдаланишга ҳаракат қилинг.
✉️ Telegram | Web | Facebook
#qoninchilik
🔵Оғир юк кўтариш — ходимларнинг умуртқа поғонаси ва таянч-ҳаракат тизимига энг катта зарар етказувчи омиллардан биридир. Шу сабабли, қонунчиликда бу бўйича аниқ меъёрлар белгиланган.
▪️Оғирлик кўтаришнинг рухсат этилган меъёрлари Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Меҳнат кодекси талабларига биноан, юкларни қўлда кўтариш ва ташишда қуйидаги энг кўп миқдордаги меъёрларга амал қилиниши шарт:
▶️ Эркаклар учун:
✔️ Иш сменаси давомида мунтазам равишда: 15-30 кг гача.
✔️ Бир марталик кўтариш (бошқа ишлар билан навбатлашиб келганда): 50 кг гача. (50 кг дан ортиқ бўлган юклар фақат техник воситалар — аравалар, кранлар ёрдамида ташилиши лозим).
▶️ Аёллар учун:
✔️ Иш сменаси давомида мунтазам равишда (соатига 2 мартадан кўп): 7 кг.
✔️ Бошқа ишлар билан навбатлашиб келганда (соатига 2 мартагача): 10 кг.
⛔ 18 ёшга тўлмаган ўсмирлар ва ҳомиладор аёлларни оғир юкларни кўтариш ишларига жалб этиш қатъиян тақиқланади.
✉️ Telegram | Web | Facebook
#jahon_tajribasi
🔵Япониянинг ишлаб чиқариш маданиятида "Poka-yoke" (хатолардан ҳимояланиш) тизими кенг қўлланилади.
▪️Бунда дастгоҳ шундай лойиҳаланадики, ходим хато қилишни хоҳлаганда ҳам хато қила олмайди.
▪️Дастгоҳни ишга тушириш учун иккита тугмани бир вақтда босиш керак. Бу ходимнинг иккала қўли дастгоҳнинг хавфли ҳудудидан ташқарида эканлигини кафолатлайди.
▪️Агар ходимнинг қўли хавфли зонага яқинлашса, махсус лазер датчиклар ишни сониянинг мингдан бир бўлагида тўхтатади.
Замонавий техника хавфсизлиги инсоннинг диққатига эмас, балки ақлли технологияларга таянади.
✉️ Telegram | Web | Facebook
#maslahat
🔵Текширувларда тез-тез учрайдиган ҳолат: Ишчи "халақит беряпти" ёки "ишни тезлаштиради" деб дастгоҳнинг ҳимоя тўсиғини (кожух) ечиб қўяди.
❗️ Ёдда тутинг:
Инспекция текширувида ҳимоя тўсиғисиз ишлаётган дастгоҳ аниқланса, иш берувчига йирик жарима солинади ва дастгоҳ иши тўхтатилади. Агар шу ҳолатда бахтсиз ҳодиса юз берса, ҳимоя воситасини ечиб қўйган ходим ва бунга йўл қўйган раҳбар жиноий жавобгарликка тортилади.
Ҳеч қачон "мен эҳтиёт бўламан" деган фикрга ишонманг. Темир одамни аямайди. Хавфсизлик мосламалари Сизнинг соғлиғингиз учун ўрнатилган!
✉️ Telegram | Web | Facebook
#qonunchilik
❗️Дастгоҳни ишлатишдан олдин нималарни текшириш керак?
🔵Ҳар бир ишчи дастгоҳни ёқишдан олдин 2 дақиқа вақт ажратиб, қуйидагилар бўйича кўздан кечириши шарт:
✅ Ерлатиш (Заземление): Корпусга уланган сим жойидами?
✅ Ҳимоя тўсиқлари: Барча механизмлар ёпиқми, мустаҳкамланганми?
✅ Мой сизиб чиқиши: Пол силлиқ эмасми, мой оқмаяптими?
✅ Иш жойи: Дастгоҳ атрофида халақит берадиган ортиқча буюмлар йўқми?
✅ Кийим-бош: Енглар тугмаланганми, сочлар бош кийим тагига яширилганми? (Очиқ соч ёки осилиб турган галстук айланувчи қисмга илиниб кетиши ўта хавфли!)
Агар бирор носозлик аниқланса, ишни бошламанг ва зудлик билан иш раҳбарига хабар беринг.
✉️ Telegram | Web | Facebook
#qonunchilik
🔵Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 31 декабрдаги 819-сонли қарори билан "Машина ва ускуналар хавфсизлиги тўғрисида"ги умумий техник регламент тасдиқланган.
▶️ Ундаги асосий талаблар:
✔️ Ҳимоя тўсиқлари: Машиналарнинг барча ҳаракатланувчи ва айланувчи қисмлари (валлар, шестернялар, тасмали узатмалар) ишончли ҳимоя тўсиқлари (кожухлар) билан ёпилган бўлиши шарт.
✔️ Авариявий тўхтатиш: Ҳар бир дастгоҳда тезкор тўхтатиш тугмаси ("Стоп") бўлиши ва у қизил рангда, бошқа тугмалардан ажралиб турадиган бўлиши лозим.
✔️ Автоматик блоклаш: Агар ҳимоя тўсиғи очилса, дастгоҳ ўз-ўзидан тўхташини таъминлайдиган тизим бўлиши мақсадга мувофиқ.
Техник регламентга кўра, носоз ёки ҳимоя тўсиқлари олиб ташланган дастгоҳда ишлаш қатъиян тақиқланади.
✉️ Telegram | Web | Facebook
#jahon_tajribasi
🔵LOTO тизими электр соҳасида
▪️Дунёнинг энг хавфсиз корхоналарида электр қурилмаларини таъмирлашда LOTO (Lock Out, Tag Out) — "Қулфла ва белги қўй" тизими қўлланилади.
🌎 Халқаро тажриба:
▪️Агар электромонтёр щит ичида ишлаётган бўлса, у щитни ўчиради ва унинг устига шахсий қулфини илади. Калит фақат унда бўлади. Қулфнинг ёнига "Ишламанг, одамлар ишламоқда!" деган белги қўйилади.
▪️Бу тизим бор жойда бошқа биров келиб, билмасдан щитни ёқиб юбориши ва таъмирлаётган одамни ток уришининг иложи йўқ. Бизда ҳам шу тизимни жорий этиш бахтсиз ҳодисаларни 100% га камайтиради.
✉️ Telegram | Web | Facebook
#maslahat
🛡️ "Ерлатиш (Заземление) — ҳаётингиз суғуртаси"
❕Текширувлар давомида энг кўп учрайдиган техник хато — дастгоҳлар ва электр щитларининг ерлатилмагани ёки ерлатиш симларининг узилиб кетганидир.
◾️ Агар ускунанинг изоляцияси бузилса, унинг темир корпуси ток остида қолади. Агар ерлатиш (заземление) бўлмаса, унга тегган ходимни ток уради.
✅ Ҳар куни иш бошлашдан олдин ерлатиш симларининг бутунлигини кўздан кечиринг.
✅ Йилда бир марта махсус лаборатория чақириб, ерлатиш қаршилигини ўлчатинг ва баённома (протокол) олинг.
Бу ҳужжат нафақат мутахассис учун, балки ходимларингиз тирик қолиши учун керак!
✉️ Telegram | Web | Facebook
#qonunchilik
🔵Кўпчилик "I гуруҳ" учун алоҳида ўқиш шарт деб ўйлайди. Аслида жараён анча содда:
Ўқитиш тартиби:
▪️ Бу гуруҳ ташкилотнинг электр хўжалиги учун масъул шахси (камида III гуруҳга эга бўлган ходим) томонидан берилади.
▪️ Ходимга электр токининг хавфи ва биринчи ёрдам кўрсатиш бўйича суҳбат ўтказилади.
▪️ Натижалар I гуруҳ электр хавфсизлиги даражасини беришни қайд этиш журналига ёзилади.
Бу йўриқнома камида йилда бир марта қайта ўтказилиши лозим.
✉️ Telegram | Web | Facebook
#qonunchilik
Электр токи — корхоналардаги энг хавфли омиллардан бири, чунки уни на кўз билан кўриб, на ҳидидан билиб бўлади.
Электр хавфсизлиги бўйича гуруҳлар (I-V)
⚡️ Электр қурилмаларини эксплуатация қилишда ходимлар ўз вазифаларига кўра 5 та хавфсизлик гуруҳига бўлинади:
✔️ I гуруҳ: Электр техник ходим бўлмаган, лекин ишида электр токи уриши хавфи мавжуд бўлганлар (компьютерда ишловчилар, фаррошлар, омборчилар).
✔️ II гуруҳ: Электр асбоб-ускуналари билан бевосита ишловчилар (пайвандчилар, кранчилар).
✔️ III гуруҳ: Электр қурилмаларига хизмат кўрсатувчи ва уларни улаб-узувчи электр монтажчилар.
✔️ IV ва V гуруҳлар: Юқори кучланишли қурилмаларда ишловчи масъул мутахассислар ва муҳандислар.
❕ Ҳатто оддий офис ходими ҳам I гуруҳ бўйича йўриқномадан ўтиши ва махсус журналда қайд этилиши шарт!
✉️ Telegram | Web | Facebook
