ru
Feedback

Не попадитесь на канал ботавода! Telemetrio находит и помечает такие каналы 👉 Хотите видеть метку — оформите подписку

Собит | اِقْرَأْ

Собит | اِقْرَأْ

Открыть в Telegram

🇪🇬 Постлар учун манба шарт эмас…! Саҳифадан олинган манфаатни Аллоҳдан деб билинг..! Камчилик ва нуқсонни эса {каминанинг} зеро Аллоҳ барча нуқсонлардан покдир..! Манфаатли ҳамкорлик учун Саволлар бўлса: @by_murojat

Больше
Страна не указанаКатегория не указана
901
Подписчики
-824 часа
-397 дней
-23130 дней
Архив постов
Роббинг сен билан! Ўзингга қара, сен ким билансан? «Роббинг сен билан» дейсан! Бу жуда катта сўз! Бу оддий гап эмас! Бу ваъда, бу ишонч, бу суянадиган тоғ! Лекин ўзингга бир савол бер: сен ким билансан? Қалбинг кимни ўйлаб уряпти? Ким учун яшаяпсан? Кимнинг розилигини кўпроқ истаяпсан? Одамларнингми ёки Роббингнингми? Мен баъзан ўзимни текшираман. Тилимда Аллоҳ дейман, лекин амалымда дунёни танлаб қўймаяпманми деб ўйлайман. Саждада йиғламасам ҳам, қалбим йиғлаяптими деб ўйлайман. Чунки Роббим билан бўлиш — бу шунчаки гап эмас, бу ҳаёт тарзи! Роббинг сен билан бўлиши учун сен ҳам У билан бўл! Қалбингни покла, ниятингни тўғрила, ҳар бир қадамиңни У кўриб турганини ҳис қил! Шунда йўлинг қоронғу бўлмайди! Агар Роббинг сен билан бўлса, одамлар ташлаб кетса ҳам йиқилмайсан! Агар Роббинг сен билан бўлса, ризқинг камайиб кетгандек туюлса ҳам, аслида кўпайиб бораверади! Агар Роббинг сен билан бўлса, сен ютқаздим деб ўйлаган нарсанг ҳам аслида фойдага айланади! Ўзингга қара! Сен ким билансан? Нафсинг биланми? Гуноҳинг биланми? Ёки тавбанг биланми? «Роббим! Мени Сендан узоқлаштирадиган ҳар нарсадан сақла! Қалбимни Ўзингга боғла! Ўзимни Ўзинг билан қил!» ©️Собит…!

photo content
+3

Севги — бу фақат қувончли онларда эмас, балки ҳаётнинг ҳар қандай синовларида ҳам ёнма-ён қолишдир. Устоз Икром Шариф

photo content

Эй фақиҳам..! Сиз яширин ҳолда йиғлаётган бир вақтда, мен кулишдан қўрқаман. Жуда чарчатибтилар, жуда хафа қилибтилар сизни.
Эй фақиҳам..! Сиз яширин ҳолда йиғлаётган бир вақтда, мен кулишдан қўрқаман. Жуда чарчатибтилар, жуда хафа қилибтилар сизни. Қўлимдан келса-ю, йўқ қилсам барча дардингиз… )

Бугунги кунда толиби илм учун энг катта синовлардан бири — илмга вақт етмаслиги эмас, вақтнинг сезилмай телефонга кетиб қолишидир. Китоб олдида ўтиради, лекин қўл телефонга боради. Бир дақиқа деб киради, ярим соат ўтиб кетганини сезмай қолади. Кейин эса «илм олишга вақтим йўқ» дейди. Толиби илм шуни унутмасин: ҳар бир кўрилган нарса қалбда из қолдиради. Кўзни ҳар хил нарсаларга ўргатиб қўйиб, кейин қалбни Қуръон ва илмга жамлаш қийинлашади. Илм — бўш вақтда қилинадиган иш эмас. Илм учун вақт ажратилади. Телефонни бутунлай ташлаш шарт эмас. Лекин телефон сени бошқармаслиги керак. Сен ундан фойдаланишинг керак, у сендан фойдаланмаслиги керак. Бугун ўзингиздан сўранг: «Бугун телефоним менга қанча фойда берди, мен ундан қанча вақтимни йўқотдим?» Илм йўлида энг катта йўқотиш баъзан китобнинг йўқлиги эмас, бор китобни ўқишга қалб ва вақт топилмай қолишидир. Аллоҳ таоло вақтимизга барака берсин, илмимизни манфаатли қилсин ва бизни илмни билибгина қолмай, унга амал қиладиган бандаларидан қилсин.!

Тўртта нарсани тўртта жой учун олиб қўйинг: 1. Уйқуни - қабрга. 2. Роҳатни - сирот кўпригига. 3. Мақтанишни - мезонга. 4. Орзу-ҳавасни - жаннатга. 🪶Абу Бакр Сиддиқ родияллоҳу анҳу

photo content
+2

✍️Инсонлар бир ёмон ҳаракатингиз билан барча яхшиликларингизни унутишади. Аммо Аллоҳ таъало эса бир тавбангиз билан барча гуноҳларингизни ўчиради, магарам у ҳақиқий, саҳиҳ тавба бўлса. Шунинг учун, Яратганни рози қилаверинг, яратилган бари-бир сиздан рози бўлишмайди.

#эслатма Эй нафсим! Сени «Сен» қилган мен бўламан, Мени «Мен» қилган эса сен бўласан. Ё бирга мен билан юр, Ёки йўлдан қоч…! Мен Ҳаққа қараб юришда давом этай…!

🔁استمع بقلب🔁🔇

– Нима учун китобларингга бунчалик боғланиб қолгансан? – Улар мен учун хавфсиз бир олам.!
– Нима учун китобларингга бунчалик боғланиб қолгансан? – Улар мен учун хавфсиз бир олам.!

photo content

— менга қимматбаҳо совғалар ёқади. — масалан: вафо, ишонч, ростгўйлик, тушуниш, меҳр, эътибор...

Имом Аш-Шофеъий ☝ айтдилар: Менга эркакнинг битта хотин билан қаноатланиши ёқади, гарчи унга кўпроқ рухсат берилган бўлса ҳам. 📚 "Ал-Баян фи мазҳаби ал-имам аш-Шафиъий" 11/189

photo content
+3

Бир аёл айтади: Намоз ўқиётган эдим. Болам менга яқин жойда баланд овозда мени чақираётган эди. Унга жавоб бермадим. Ўша вақтда ундан икки ёш катта бўлган акаси келди ва айтди: — Жим! Уят бўлади, икки кишининг суҳбатини бўляпсан! (Онамиз Аллоҳ билан гаплашяпти), — деди. Аёл айтади: Баданимда кучли титроқ ҳис қилдим. Ўзимдан сўрадим: «Ўша вақтда мен ростдан ҳам болам ўйлагандай ҳолда эдимми?» Ҳали ҳам ҳар намозга турганимда бу гап қалбимни ва бутун танамни титратади. 📚Аъламий

🔁Эй ўғлим! Аёллар сўз билан яшайдилар ва биргина сўз билан ўладилар.🔁 Аёлингизни қанча эъзозласангиз, шунча эҳтиром топасиз
🔁Эй ўғлим! Аёллар сўз билан яшайдилар ва биргина сўз билан ўладилар.🔁 Аёлингизни қанча эъзозласангиз, шунча эҳтиром топасиз. Унутманг! Пасткаш бўлиб ғолиб бўлгандан кўра, карийм бўлиб мағлуб бўлган яхши.

وَمَنْ أَعْرَضَ عَنْ ذِكْرِي فَإِنَّ لَهُ مَعِيشَةً ضَنْكًا وَنَحْشُرُهُ يَوْمَ الْقِيَامَةِ أَعْمَىٰ 🔁Ким Менинг зикримдан юз ўгирса, албатта, унга торчилик ҳаёти бўлур ва қиёмат куни уни кўр ҳолида тирилтирурмиз», деди.. 🔁
🔁Тоха:124🔁

photo content
+1