ch
Feedback

不要被骗子欺骗!Telemetrio 会找到并标记这些频道 👉 如果想查看标记,请订阅

Собит | اِقْرَأْ

Собит | اِقْرَأْ

前往频道在 Telegram

🇪🇬 Постлар учун манба шарт эмас…! Саҳифадан олинган манфаатни Аллоҳдан деб билинг..! Камчилик ва нуқсонни эса {каминанинг} зеро Аллоҳ барча нуқсонлардан покдир..! Манфаатли ҳамкорлик учун Саволлар бўлса: @by_murojat

显示更多
未指定国家未指定类别
895
订阅者
-824 小时
-397 天
-23130 天
帖子存档
Боласи йиқилиб тушгани етмагандек «Кўзингга қараб юр дедим-ку!» деб бошига бир туширадиган ота-оналар фақат бизда бўлса керак
Боласи йиқилиб тушгани етмагандек «Кўзингга қараб юр дедим-ку!» деб бошига бир туширадиган ота-оналар фақат бизда бўлса керак…!

photo content
+1

Илмнинг фойдалари…! Илмнинг фойдалари сон-саноқсиз эканини ҳамма яхши билади. Биз дийний илмларнинг баъзи фойдаларини қисқача эслаб ўтамиз: Илм орқали Аллоҳ танилади, Унга ибодат қилинганида ва тавҳид асосида яшаш йўлга қўйилади. Илм эътиқодлар ва ибодатларнинг асосидир. Илм талаб қилиш ибодатдир. Илм жаннатга етиш йўлидир. Илм ўз эгасига Аллоҳдан қўрқишни касб қилдиради. Илм ўз эгасига халойиққа нисбатан тавозеъли бўлишни ўргатади. Илмдан аввало, эгаси, кейин бошқалар ҳам фойда олади. Илмнинг ажри унинг эгасининг ажалидан кейин ҳам боқий қолади. Илм ўз эгасини пайғамбарлардан кейинги энг юқори мартабага эриштиради. Илм пастни баланд, хорни азиз ва синганни бутун қилади. Илм кишини жаҳолат зулматидан маърифат нурига чиқаради. Илм туфайли силаи раҳм қилинади ва ҳақ-ҳуқуқлар адо этилади. Илм талаб қилиб юрганга, дунёдаги тамоми бор нарсалар, ҳатто денгиздаги балиқлар ҳам ҳаққига истиғфор айтади. Илм талаб қилиб кетаётган киши, фаришталарнинг қанотларини устига қадам босади. Илм талабида кимнинг қадами озгина чанг босган бўлса, бу қадам иккинчи бор қайтиб дўзахга кирмайди, Аллоҳ бу қадамларни ҳаром қилиб қўяди. Шундай экан, илм талаб қилинг! «Жоҳиллик ор, унга фақат ҳайвон рози бўлади». أبو الفقيه الحنفي..

استمع بقلب

Кун келади мен сиз учун: ➖энг оддий кунларни ҳам байрамга айлантираман ➖сиз ёқтирган китобларни сотиб олиб ёнингизга қўйиб кетаман ➖бир хил рангдаги кийимларда ёнма-ён юрамиз ➖қўлларимизда бир хил соатлар бўлади аммо вақтни унутамиз ➖бир жойда сажда қилиб бир хил дуолар қиламиз ➖бир дастурхон атрофида узоқ суҳбатлашиб ўтирамиз ➖кечаси осмонга қараб сукут қиламиз ➖сиз ойга қараб орзу қиласиз мен эса сизни томоша қиламан ➖ва ўша пайт юрагим шуни сезади Бахт катта нарсаларда эмас экан у шунчаки сиз билан бир ҳаётни бўлишишда экан… Қатиқ қол деб ўйламасин деб баъзида ишқ ҳақида нимадирлар ёзиб тураман..)

Роббинг сен билан! Ўзингга қара, сен ким билансан? «Роббинг сен билан» дейсан! Бу жуда катта сўз! Бу оддий гап эмас! Бу ваъда, бу ишонч, бу суянадиган тоғ! Лекин ўзингга бир савол бер: сен ким билансан? Қалбинг кимни ўйлаб уряпти? Ким учун яшаяпсан? Кимнинг розилигини кўпроқ истаяпсан? Одамларнингми ёки Роббингнингми? Мен баъзан ўзимни текшираман. Тилимда Аллоҳ дейман, лекин амалымда дунёни танлаб қўймаяпманми деб ўйлайман. Саждада йиғламасам ҳам, қалбим йиғлаяптими деб ўйлайман. Чунки Роббим билан бўлиш — бу шунчаки гап эмас, бу ҳаёт тарзи! Роббинг сен билан бўлиши учун сен ҳам У билан бўл! Қалбингни покла, ниятингни тўғрила, ҳар бир қадамиңни У кўриб турганини ҳис қил! Шунда йўлинг қоронғу бўлмайди! Агар Роббинг сен билан бўлса, одамлар ташлаб кетса ҳам йиқилмайсан! Агар Роббинг сен билан бўлса, ризқинг камайиб кетгандек туюлса ҳам, аслида кўпайиб бораверади! Агар Роббинг сен билан бўлса, сен ютқаздим деб ўйлаган нарсанг ҳам аслида фойдага айланади! Ўзингга қара! Сен ким билансан? Нафсинг биланми? Гуноҳинг биланми? Ёки тавбанг биланми? «Роббим! Мени Сендан узоқлаштирадиган ҳар нарсадан сақла! Қалбимни Ўзингга боғла! Ўзимни Ўзинг билан қил!» ©️Собит…!

Севги — бу фақат қувончли онларда эмас, балки ҳаётнинг ҳар қандай синовларида ҳам ёнма-ён қолишдир. Устоз Икром Шариф

Эй фақиҳам..! Сиз яширин ҳолда йиғлаётган бир вақтда, мен кулишдан қўрқаман. Жуда чарчатибтилар, жуда хафа қилибтилар сизни.
Эй фақиҳам..! Сиз яширин ҳолда йиғлаётган бир вақтда, мен кулишдан қўрқаман. Жуда чарчатибтилар, жуда хафа қилибтилар сизни. Қўлимдан келса-ю, йўқ қилсам барча дардингиз… )

Бугунги кунда толиби илм учун энг катта синовлардан бири — илмга вақт етмаслиги эмас, вақтнинг сезилмай телефонга кетиб қолишидир. Китоб олдида ўтиради, лекин қўл телефонга боради. Бир дақиқа деб киради, ярим соат ўтиб кетганини сезмай қолади. Кейин эса «илм олишга вақтим йўқ» дейди. Толиби илм шуни унутмасин: ҳар бир кўрилган нарса қалбда из қолдиради. Кўзни ҳар хил нарсаларга ўргатиб қўйиб, кейин қалбни Қуръон ва илмга жамлаш қийинлашади. Илм — бўш вақтда қилинадиган иш эмас. Илм учун вақт ажратилади. Телефонни бутунлай ташлаш шарт эмас. Лекин телефон сени бошқармаслиги керак. Сен ундан фойдаланишинг керак, у сендан фойдаланмаслиги керак. Бугун ўзингиздан сўранг: «Бугун телефоним менга қанча фойда берди, мен ундан қанча вақтимни йўқотдим?» Илм йўлида энг катта йўқотиш баъзан китобнинг йўқлиги эмас, бор китобни ўқишга қалб ва вақт топилмай қолишидир. Аллоҳ таоло вақтимизга барака берсин, илмимизни манфаатли қилсин ва бизни илмни билибгина қолмай, унга амал қиладиган бандаларидан қилсин.!

Тўртта нарсани тўртта жой учун олиб қўйинг: 1. Уйқуни - қабрга. 2. Роҳатни - сирот кўпригига. 3. Мақтанишни - мезонга. 4. Орзу-ҳавасни - жаннатга. 🪶Абу Бакр Сиддиқ родияллоҳу анҳу

photo content
+2

✍️Инсонлар бир ёмон ҳаракатингиз билан барча яхшиликларингизни унутишади. Аммо Аллоҳ таъало эса бир тавбангиз билан барча гуноҳларингизни ўчиради, магарам у ҳақиқий, саҳиҳ тавба бўлса. Шунинг учун, Яратганни рози қилаверинг, яратилган бари-бир сиздан рози бўлишмайди.

#эслатма Эй нафсим! Сени «Сен» қилган мен бўламан, Мени «Мен» қилган эса сен бўласан. Ё бирга мен билан юр, Ёки йўлдан қоч…! Мен Ҳаққа қараб юришда давом этай…!

🔁استمع بقلب🔁🔇

– Нима учун китобларингга бунчалик боғланиб қолгансан? – Улар мен учун хавфсиз бир олам.!
– Нима учун китобларингга бунчалик боғланиб қолгансан? – Улар мен учун хавфсиз бир олам.!

— менга қимматбаҳо совғалар ёқади. — масалан: вафо, ишонч, ростгўйлик, тушуниш, меҳр, эътибор...

Имом Аш-Шофеъий ☝ айтдилар: Менга эркакнинг битта хотин билан қаноатланиши ёқади, гарчи унга кўпроқ рухсат берилган бўлса ҳам. 📚 "Ал-Баян фи мазҳаби ал-имам аш-Шафиъий" 11/189