fa
Feedback
Konspektor

Konspektor

رفتن به کانال در Telegram

📝 Конспектор - бу саҳифа сиз азизлар учун диний, ҳаётий ва фалсафий фикрларни бир ерга жамлайди. Унда инсон руҳияти, ҳаёт маъноси, вақт ва муҳаббат каби чуқур мавзулар ёритиб борилади. 👥 Обуна бўлиб қўйишни унутманг! @konspektor #konspektor

نمایش بیشتر
543
مشترکین
+124 ساعت
-17 روز
-2430 روز
آرشیو پست ها
Repost from Konspektor
Минглаб китобларни варақлашга эриняпсизми? Унда буюк жумлаларни улашувчи каналга обуна бўлинг: • Фикрлар • Таҳлиллар • Иқтибослар • Мулоҳазалар • Юксакликка элтувчи ҳикоялар • Рамазон ойида кузатиб бориш учун ажойиб канал. Аъзо бўлинг ва ривожланинг👉 @konspektor 🚀 Do‘stlar, kanalimizni birgalikda ko‘taraylik! Mana shu havolaga kirib, ПРОГОЛОСОВАТЬ tugmasini bosing 🔥👇 https://t.me/boost/konspektor Sizning ovozingiz kanalimiz uchun katta qo‘llab-quvvatlash! 🙌❤️

Азиз биродарим, "Кўнгилдан кўнгилга дераза бор" дейишади. Сен асло бу деразани очиқ қолдирма, токи ичкарига номаҳрамлар кирмасин. Игнанинг тешигичалик бир тешик бўлса ҳам, уни беркит. Ким бу кўнгил деразасидан ғофил бўлса, замонанинг энг забардаст олими бўлса ҳам у кўрдир. Сен ўз кўнглингни деразасидан ўз ичингга боқ, ичкарини сайр қил. У ер зулмонийми ёки нуронийми, текшириб кўр. Агар у ер нуроний бўлса, нури юзингга урса шуни яхши билгин ки, сен шу вақтгача ўзингда мавжуд бўлган нарсадан бехабар яшабсан. Ҳолбуки у ерда ниҳоятда қадрли бир хазина бор. У ерда лаъл, ъақиқ маъданлари мавжуд экан. Айни вақтда кўнгил уйингда ниҳоятда қадрли, тенги йўқ бир Дўст жой олибди. Сен унинг ҳузурида ўтир. У ниҳоятда буюк, ўхшаши бўлмаган бир Султондир. Чунки у ер, фаришталарнинг меҳмон бўладиган жойидир. Кўнгил уйини англатмоқчи бўлаяпман, лекин қўрқувдан кўнглим зир-зир титрамоқда. Чунки у мисли кўрилмаган, тенги йўқ борлиқ менликдан, бизликдан қутилган бир борлиқдир. Мавлоно Румий @konspektor

“Кулча ёпилмайдиган уй” Бувимни махалладаги ёшу қарилар Бибифотима деб чақирардилар. Онасидан эрта айрилиб қолганлиги учун, “ўгай онаси” ўн уч ёшидаёк турмушга бериб юборган экан. Ҳали оқ-қорани танимай туриб, Фотима бувимиз рўзғорли бўлган эканлар. Келин бўлганларидан кегин ҳам болалик қилиб, қизлар билан ўйнаб, кўчадан бери келмас экан. Онам тандирга нон ёпганида бувим набираларига кулча қилдирмасди. Сабабини сўрасак, айтмас, хурсиниб қўярди. Бир куни сабабини айтиб беринг дея холи жонига қўймадик. Бувим ноилож сўзлаб бердилар “Эндигина саккиз ёшга тўлгандим, ўша даврда бузғунчилик авж палласига кўтарилган бир давр эди. Қишлоққа гох босмачи ораласа, гоҳ қизил аскарлар келиб талар, одамлар унисидан ҳам бунисидан ҳам қўрқиб қолган эди. Қизил аскар кийимидаги ўғрлар ҳам, босмачиман деб келган ўғри, мутахаммлар ҳам кирган уйни талон -тарож қилиб, қиз жувонларни зўрлаб, бир хилини олиб қочиб кетишар, одмлар ҳар тарафга қочар, қочолмаганлар томларида тонг оттириб юрар эди. Отам рахматли савдогар бўлганлиги учун аксарият умри уйдан узокда ўтарди. Мендан ташқари, икки ўғил укам бор эди, улар қўлида доим кулча кутариб юришарди. Онам раҳматли нон ёпганда хар гал кулча қилиб қўярди. Укаларим кулча ейишмаса, хар хаша килиб йиғлашар ва хеч гапга кўнишмасди. Ўша машъум куни ҳам отам сафарда, биз онам ва икки укам билан ёлғиз эдик . Тун ярмидан ошганди, кўчада қий чув тўпалон бўлиб, бутун махаллани саросимага солди. Хамма “Босқинчилар!” дея қичқира бошлади. Онам мени ўйимиз томига чиқариб юбордида, ўзи икки укамни олиб, ховлимиз этагидаги ўрага яшириндилар. Кутилгандек бизни уйга хам “ов” қилгани киришди. Уйимизни ағдар - тўнтар қилиб, керакли буюмларни олишди. “уйда нахотки, хеч ким йўқ булса?” дейишиб қўтурган итдек ҳар томон чопа бошлашди. Мен қўрқанимча томда чурқ этмай ўтирардим. Бутун танамни титроқ эгалаганди. Бирдан кичик укамни “кулча” деб йиғлай бошлагани эшитилди, Ҳарчанд урунмасин, онам укамни овута олмади. Уларни пайқаб қолган босқинчилар онамни ва укаларимни олиб чиқишдида, кўз ўнгимда қийноқларга солишди...” Ханузгача ўша кунги фожеа кўз ўнгимдан кетмайди. Шу кулча бўлмаганидан эхтимол, мен ҳам етимлик нонини емаган бўлмасмидим? Шу-шу кўлча деса кўнглим бузилади, қулоғимга онамнинг зорланиб йиғлагани-ю, босқинчиларга ялиниб ёлворгани эшитилади. Кўз олдимда бегунох укаларимнинг чеккан азоблари гавдаланади. Биз бувимнинг шу хикоясидан кегин, бирор марта онамизга “Кулча ёпиб беринг!” демаганмиз. Бувим ўтиб кетди. Бугун ўзимизнинг болаларимиз бор, аммо халигача бизнкида нон ёпилганда кулча ёпилмайди. @konspektor

Муносабатлардаги муаммолар одатда икки нарсадан келиб чиқади: 1. Нотўғри тушуниш — яъни гапни, вазиятни ёки инсонни нотўғри англаш. 2. Нотўғри муомала — яъни шу тушунганингга яраша нотўғри йўл тутиш, нотўғри гапириш ёки хатти-ҳаракат қилиш. @konspektor

ҚАРҒИШИ Қадим замонда кўҳна Шош яқинида машҳур пир Занги ота хонадонида гўзал Биби Ойша камолга етган. У кун сайин оқи оққа, қизили қизилга ажралиб, тўлин ойдай тўлиб борган. Шош мадрасаларидан бирида сабоқ олаётган Қорахон исмли ўктам йигит фавқулотда Биби Ойшани кўриб,уни жон-дилидан севиб қолган. Қиз ҳам хон авлоди, паҳлавон ва зукко талабага кўнгил қўйган. Қорахон мадрасани, битириш арафасида Занги ота хонадонига совчи юбориб, қизларини сўратган. Бироқ пир кўзларининг оқу қораси бўлган ёлғиз қизини узоққа юборишга изн беролмаган. Валиаҳд Қорахон эса ўзга шаҳарда ичкуёв бўлиб қололмаган. Ўз она шаҳри қадим Ўтрорга қайтиб, ҳокимлик қилган. Севишганлар мактуб ёзишиб туришган. Кейинги йилнинг ёз фаслида муштипар она воситачилигида Биби Ойша падари бузрукворидан Ўтрорга, Қорахон ҳузурига боришга рухсат сўраган. Табиийки, ота тағин изн бермаган. Бу хол бир неча бор такрорлангач, бузруквор ўз пушти камаридан бўлган суюкли қизига рухсат бериб, фотиҳага қўл очаркан, «Манзилингга етгин-у, муродингга етмагил», дея юзига фотиҳа тортган... Биби Ойша энагаси Бойжон хотун ва ўн навкар паноҳида суворилардек кийиниб, махсус apғyмоқларда севгилиси мамлакатига равона бўлган. Йўл юришган, мўл юришган. Ниҳоят, орзиқиб кутилган висол онларига ҳам яқин қолган. Ўтрор ерларига етиб келган Биби Ойша чопар юбортириб, севгилисини қарши олишга чорлаган. Қорахон хушхабардан юраги ҳаприқиб, Талас қирғоқларига аъёнлари билан тенгсиз меҳмон, эртанги мезбонни қарши олган... Биби Ойша висол олдидан чавандозлик - йўл кийимларини ечиб, кўпик сочиб, тошларга урилиб оқаётган Таласнинг шаффоф сувларига чўмилиб олишни ният қилган. Бойжон хотун паноҳида қулоч ёзиб, сузган, чўмилган. Махсус келинлик кийимлари, ҳарир либосларини қирғоқ майсалари устида кияётганда... шувоқлар орасидан икки қора илон чиқиб келиб, нозик вужуднинг икки еридан баравар чаққан... Ойшабибининг бехос чинқириғидан Қорахон ўз навкарлари билан бериги қирғоққа қандай ўтганини билмай қолган. Ошиқ ўз маъшуқасини кўтариб, оғушига олган. Дарҳол муолажага киришиб, заҳарни сўриб ташлашга уринишган. -Етиб келдим... Мен сизникиман, - оҳиста нафас қилган Ойшабиби. -Узоқ кутдим, мен ҳам ёлғиз сизникиман, - нафас қилган Қора¬хон ҳаяжондан энтикиб. Вазиятнинг қалтислигини англаган Қорахон шу заҳотиёқ ёнидаги устозига никоҳ ўқиттириб, Ойшабибини ўз никоғига олган. Келин ўз куёви қўлида илинж билан жон таслим қилган... Биби Ойша маликаларга хос катта ҳурмат билан дафн этилган. Ошиқ йигит Қорахон қирқ йил шоҳлик қилиб, Ойшабиби билан никоҳини бузмаган. Биби Ойша қабри устига юксак гўзаллик намунаси бўлган мақбара тиклатган. Бу гапларга, мана, қарийб минг йил бўлди. Биби Ойша қиссаси ҳамон ошиқларнинг юрагини ўртайди. Хон Қорахон бир умр қовушилмаган никоҳ билан ўтган покиза инсон сифатида Авлиё ота номи билан ўз мақбарасида Биби Ойшадан бир қадам нарида мангу уйқуда ётибди... Отанинг қарғиши ёмон, дейишади кексалар. Занги ота қарғанмаган, қизига бу тақдирни раво кўрмаган, фақат андак оғринган эди, холос... «Ўзбек удумлари» китобидан. @konspektor

АЛЛОҲНИНГ АМРИГА ҚАРШИ ЧИҚУВЧИ ЭРНИНГ ЖАЗОСИ Ҳовлидан домга кўчиб чиқиб чамаси бир ой яшадим. Қўшниларни яхши танимайман. Бир кун кечаси бақириқ овозидан чўчиб уйғониб кетдим. Қулоқ солсам, тепа қаватдан болалар йиғиси эшитиляпти. Аёл кишининг “ёрдам беринглар, қўшнилар” деган товуши жаранглаяпти. Югуриб бориб, кўча эшикни очдим. Кирай десам бировнинг оиласи, аралашиб бўлмайди. Қўшнилардан ҳеч ким чиқмаяпти. Соат кечаси 2:00, кирмай десам юрагим эзиляпти. Аёл тинмай ёрдамга чақиряпти. Эри бўлса “сен ундайсан-бундайсан, болаларга намоз ўқишни ўргатяпсан, сенга ёрдамга келганни ўлдираман” деяпти. Милиция чақирай десам, телефоним перфектум, туша олмадим. Нима қилишни билмай, уйга қайтиб кирдим-да, таҳорат олиб, Аллоҳдан ёрдам сўраб, намоз бошладим. Саждага бош қўйиб “Аллоҳим, қўшни аёлга ёрдам бер, ёрдам бермагунингча бошимни кўтармайман” деб қалбдан йиғлаганимни биламан. Бир вақт қўшнининг эшиги очилиб, эри гурс этиб йиқилди-да “вой юрагим, ўлиб қоламан, ёрдам беринглар” деган бақириқ эшитилди. Шунда уни хотини, болалари кўтариб олиб кириб кетишди. ИБРАТ: Ушбу ҳаётий воқеа ибодатга қаршилик қилувчи инсонларга дарс бўлсин. Бу ҳали бу дунёдаги “хамир учидан патир”, холос. Қиёмат куни улар Аллоҳнинг фарзидан одамларни қайтарганлари учун қандай жавоб берар эканлар?!.. @konspektor

Аллохдан ихлос билан сўра Етти ёшли болакай нонушта вақтида дадаси ва ойисига ялиниш охангида деди: - Дадажон, жоон дадажон, менга хам велосипед олиб беринглааар, илтимоооос!Мени роса хам велосипед хайдагим келяпти, ойижоон! Дадаси ўғлига деди: - Болажоним, маошимиз факат ейиш-ичишимизга зўрга етяпти, сенга велосипед олиб беришга ортикча пулимиз йўқ, шунинг учун биздан хафа бўлма. Сен яхшиси Аллоҳдан сўра, берса, албатта, велосипедлик буласан. - Қандай қилиб сўрасам Аллох менга велосипед бе-ради? Шунда камбағаллигидан хўрлиги келган ойиси кўз ёшларини яширишга харакат килиб деди: - Қандай сўраш - бу сени ишинг, болам. Бирок сен шундай сўрагинки, Аллоҳга жуда-жуда велосипед минишни хохлаётганингни калбингдан билдир. Болакай кечгача уйлаб, ўйининг охирига етолмади. Уйкуга ётганда хам ўйлай бошлади: «Нима қилсам Аллох, менга велосипед беради?» Охири миясига келган бир фикрдан кўзлари порлаб кетди. Тонгни сабрсизлик билан кута-кута, ухлаб колди. Эрта тонг. Дадаси ва ойисини ишга кузатган болакай шошилиб китоблар жавонидан дафтар ва ручка олди-да, ёза бошлади: «Аллоҳим, илтимос, менга велосипед бер! Ўртокларимдек, менинг хам роса велосипед хайдагим келяпти. Аллоҳим, илтимос, велосипед бера кол!» Болакай куп каватли бинонинг юкори қаватида ўз бувижониси билан қолар эди. Ушбу сузларни такрор ва такрор дафтарга ёза бошлади. Сунгра жажжи бармокчалари билан дафтар варакларига битган дуосини алохида-алохида қирқиб чиқди ва уйининг деразасидан у дуоларни учира бошлади. Болакай ёзган дуоларини учирар экан, ўйлар эди: «Аллоҳга, албатта, ёзган қоғозчаларимдан биттаси етиб боради ва ўқийди. Кейин менга велосипед юборади... Болакай эринмас эди. Хар куни шу ахвол. Уйда дафтарлар тугаб битди. Аммо болакайда дуо ёзиш, уни учириш, Аллоҳдан велосипед сўраш, умид килиш хисси ва иштиёки ошса ошиб бордики, асло сусаймади. Орадан анча кунлар ўтди. Энди болакай қоғоз ташвишини хам қила бошлади. Кеч уйкуга ётар экан, бола уйлар эди: «Эртага қоғозни қаердан олсам экан-а? Ёзганларим Аллоҳга халигача етиб бормабди. Бир кун, албатта, етиб боради. Токи етиб боргунча ёзаман, мен велосипед хайдашни жуда-жуда хохлайман!» Хар кеча шу хаёллар билан ухлаб қолар эди. Энди уйда газета ва журналлар хам болакайга ёрдамга келишди. Болакай асло чарчамасдан, зерикмасдан, аксинча, умид ва иштиёк билан қалб сўзларини қоғозга тушириб учирар эди. Бир куни эшик кўнғироги жиринглади... Болакайни юраги орзикиб, бувисидан аввал чопқиллаб эшик томон югурди. Не кўз билан карасаки, 40 ёшлар атрофидаги нотаниш амаки болакай орзу килган велосипедни олиб келган эди! Болакай шошилиб деди: - Сизни Аллоҳ юбордими? Аллох ўкибди-да ёзган хатимни! - Ха, болакай. Бу Аллоҳ учун сенга совга, - деди амаки. Болакай хурсанд бўлиб велосипедни олар экан: - Амаки, амаки, Аллоҳга рахмат деб куйинг. Мен роса хам хурсандман, амакижон! Шунда амаки ортига ўгирилиб кўзларида ёш билан деди: – Болажоним, илтимос, Аллоҳга айт, менга хам бир донагина сен каби фарзанд берсин!!! Илҳом Қаҳҳоров китобидан @konspektor

Қизимга насиҳатим: 1. Борган жойингда қарияларни ва қайнона қайнотангни кўнглини ол, мухаббатини қозонгин. 2. Менга қандай итоатда бўлган бўлсанг, энди худди шундай эринга итоат қил. Хеч қачон, хеч қачон бахслашиб гап қайтармагин, акс холда мухаббати совушни бошлайди. 3. Доим кулиб юргин. Аразламагин. Аразлаш оилани заифлаштиради. Аразлашга ўрганиб қолсанг, доим тўмсайиб юришга одатланиб қоласан. 4. Ишдан, катта хонадонни йиғиштиришда чарчаб қолсанг, ўзингни қийнама. Иш тугамайди. Қайнонангдан хам яширма чарчаб қолганингда. 5. Қулдек келин бўлма. Тоқатинг доирасида ишларни қил. 6. Эринг билан бўлганингда, кўпроқ яхши гапларни гаплашгин. Токи, уйга келиш, эринга хурсандчилик бўлсин. 7. Эринг уйга сиғмай қолишидан қўрқ. Хушёр бўл. Эркак доим уйига интилиши керак. 8. Сенга ёқмайдиган холатлар бўлса, қадаринга рози бўл. Батамом бахтли бўлиш, хеч кимга ваъда берилмаган. Мутлоқ бахт - Жаннатда. 9. Оилани бахтли бўлишида аёлни ўрни катта. Шуни ёдингда тут. Миразиз Ахмедов @konspektor

Косибнинг армони Икки дўст йўлда учрашиб қолди. Бир-бирини анчадан бери кўрмаганликлари боис узоқ суҳбат қурдилар. Шунда улардан бири дўстига: - Қанийди кўп бойлигим бўлса! Очларга таом, ёлғизларга мадор, ночорларга шифо бўлардим! Лекин афсус, Худо бойлик бермади-да! Қўлимда косиблик ҳунари-ю, қари онамдан бошқа ҳеч нарсам йўқ! Баъзан, онамнинг қайсарликларидан чарчаб кетаман! – деди нолиб. Бу гапларни диққат билан тинглаган иккинчи дўст, армондаги биродарига шундай деди: - Юқорида айтган ишларни амалга оширишингга ишонмайман! Бир ўйлаб кўр, Аллоҳ таоло сенга соғлик, ҳалол касб, бошингга она ато қилди! Аслида, шу энг катта бойлик. Сен қўлингда хунаринг бўла туриб, битта-ю битта онангга химмат қилишдан нолияпсан. Агар пулинг бўлганида бегоналарга яхшилик қилармидинг?! Аллоҳдан яна давлат сўрагунча, борининг шукрини адо этгин! Косиб йигит бу гапларга бирор нарса дея олмай, ўйланганча қолди. Шерзод ҲАЙДАРБЕКОВ @konspektor

Подшоҳ сайр қилиб юриб, ўз боғбонини учратибди. ⸺ Айтингчи, одатда қилган меҳнатингизга қанча ҳақ оласиз? ⸺ сўрабди ундан. Боғбон жавоб берибди: ⸺ Уч тилла танга. ⸺ Хўш, сўнг бунча пулни нима қиласиз? ⸺ Бир тангани ўзим учун сарфлайман. Бир тангани қарзимга тўлаб, яна биттасини қарз бераман. ⸺ Тушунолмадим, ⸺ ажабланибди подшоҳ. ⸺ Ҳаммасини ўзингизга сарфласангиз бўлмайдими? Яхшигина ҳақ оларкансиз, сизга қарз бериб, қарз тўлаш нимага керак? ⸺ Нега бундай қилмайин экан? Ахир бу менинг бурчим. ⸺ Яъни? ⸺ Яъни, мен бир тилла тангани ота-онам учун, биттасини эса болам учун ишлатишим шарт! Шунда подшоҳ табассум қилиб, боғбоннинг хизмат ҳақини янада оширишларини буйирган экан. Сиз-чи, қадрдон? Қарзларни вақтида тўлаб, вақтида беряпсизми? @konspektor

Оилавий тарбия ота-оналар учун, аввало, ўзини-ўзи тарбиялаш демакдир. Агар одамлар болаларингиз ҳақида ёмон гапиришса, бу уларнинг сизни ёмонлашаётганидир. Таълим-тарбия сўзи ёнма-ён ёзилса-да, ҳар иккаласининг алоҳида-алоҳида маъноси бор. Болалари бўлатуриб зериккан аёл нафратга лойиқдир. Мактаблар кўп, бироқ яхши отасиз яхши тарбия бўлмайди. Фарзандингиз нима деса, ҳаммасига хўп деяверсангиз, уни бахтсиз қилиб қўясиз. Ўрнак кўрсатиш дўқ-пўписадан кучлироқ таъсир этади. Болангизни у билан гаплашаётган, бирор нарса ўрганаётган ёки унга бирор иш буюраётганингиздагина тарбиялаяпман деб ўйламанг. Сиз уни ҳаётингизнинг ҳар бир сониясида тарбиялаб борасиз. Сўзингиз оҳангидаги зиғирдек ўзгаришни ҳам, фикрингиздаги озгина бурилишни ҳам кўринмас йўллар билан бола сезиб туради, буни ўзингиз пайқамай қоласиз. @konspektor

Бир дўстим билан супермаркетга кирдик. Ҳожатимизни битириб, бекат томон ошиқдик. Дўстим тўлов паттасидан кўзини узмас, камина эса унга бир нималарни вайсаб борардим. Ногаҳон у тўхтади. — Кассир қиз нотўғри ҳисоблабди, — деди. — Пулингдан уриб қолибдими? — дедим шошиб. — Шундай бўлса онасининг учқўрғонидан кўрсатамиз! — Йўқ,— деди дўстим ҳотиржам. — атирга пул олмабди. Кўрмаган шекили. У матоқнинг нарҳи қиммат эди. Лофи билан айтсам, беш улфатнинг битта шохона чойхонасига етарди. — Хатони қилган у, биз эмас. — дедим. — Шундай экан ўзига зарар! Ундан кўра шу пулга битта отамлашсак зўр бўларди. — Э, калланг борми ўзи?!.. — деди дўстим ҳуноби чиқиб. — Бировнинг ҳақи бўйнимда қолиб кетса қандай яшайман?!.. Кечаси ухлолмайман-ку! Бу гапдан кейин дўсдимни замонадан ортда қолган ахмоқ, ўз фойдасини билмайдиган тентак деб ҳисобладим. Маишатнинг ҳумори тутиб роса сўкдим, ичимда. — Ким билиб ўтирибди?! — дедим қоним қайнаб. — Яратган ҳамма нарсани билиб туради-ку! — деди дўстим. Шу пайт юрагимнинг бир томири узулгандек бўлди. Вужудим қалтираб, пешонамдан совуқ тер чиқди. Кўзларимга ёш келди. У нималарни ўйлаяпти?!.. Менинг дардим эса нимада?!.. Шаксиз Яратган ҳар бир ишимизни, ҳатто қалбимиздаги ўйларимизни кўриб туради. Икки дунёда бу учун ҳисоб бор. Қайтар дунё. Ҳар биримиз шуни билсак-да, негадир харомни ямламай ютадиган бўлиб бормоқдамиз. Икки дунёда бу учун ҳисоб бериш вақти келганда ҳолимиз нима бўлиши бизни қизиқтирмай қўйди. Эҳ бандаи ожиз... Қолган ҳақни тўлар эканмиз, кассада ўтирган аёллардан бири: — Инсофли одамлар ҳам бор экан-а?!.. — деди ажабланиб. Олдимизга башанг кийинган бир киши келди. Билсак бу ернинг хўжайини экан. Бу воқеа супермаркет тарихида биринчи марта бўлаётгани айтиб, қилган ишимиш учун иккимизга ўралган совғаси берди. Раҳмат айтиб чиқдик. Йўлимизга равона бўлдик. Автобусда борарканман бояги хаёллар яна такрорланди. Ич-ичимдан қийналдим. Бироқ нафс ёмон экан. Совғага кўзим тушди-ю, ҳаммаси унут бўлди. Унинг нима эканига қизиқиб очдим. Қарасам қимматбаҳо атир ва битта пластик карта. Унга кўра мен йил бўйи бу ердан ўттиз фоиз чегирма билан савдо қиламан. Дўстимнинг ҳалоллигини, қилган иши учун Яратган олдида ажр, бандаси олдида мукофот борлигини кўриб боя ўйлаган фикрга яна юрагим эзилди. Дўстимнинг ортидан камина ҳам қуруқ қолмади. Аммо менинг ниятим нима эди?!.. У ҳалоллиги учун шу илтифотга эришди. Менчи?! @konspektor

Мактабга келдим деб, дарсга кирмаса, Ёнида ё китоб, дафтар бўлмаса, Юрагим ачишиб айтай бир нарса, Уйғонинг оналар ғафлатда қолманг, Илтимос фарзандлар ёнини олманг. Тентираб юришар гўё мақсадсиз, Кўзида қаҳр бор, жаҳл, шафқатсиз, Дунёда яшайман десангиз дардсиз, Уйғонинг оталар ғафлатда қолманг, Илтимос фарзандлар ёнини олманг. Илмсиз бўлмасин, қалби қотади, Қотган қалбда эса зулм ётади, Қўйиб берсак агар юртни сотади, Уйғонинг оналар ғафлатда қолманг, Илтимос фарзандлар ёнини олманг. Худодан қўрқишсин, динни ўргатинг, Дўст бўлиб ёнида Хақни кўрсатинг, Болам умидимсан сен дея айтинг, Уйғонинг оталар ғафлатда қолманг, Илтимос фарзандлар ёнини олманг. Жоҳиллик йўлини тутмасин дейман, Ҳаёни тепкилаб ўтмасин дейман, Ҳаётда ғофилдек ётмасин дейман, Уйғонинг оналар ғафлатда қолманг, Илтимос фарзандлар ёнини олманг. Мактабга келишин назорат қилинг, Илмни асосий мақсад деб билинг, Тилагим устознинг ҳамкори бўлинг, Уйғонинг оталар ғафлатда қолманг, Илтимос фарзандлар ёнини олманг. Ўқисин, улғайсин, камолга етсин, Келажак кунига зиёлар битсин, Кексалик гаштингиз роҳатда ўтсин, Уйғонинг оналар ғафлатда қолманг, Оталар илтимос эътиборсиз бўлманг. Дилшод Сафаров @konspektor

Ҳақиқат бадал талаб қилади... Саксония давлатида 1567-йил қиш ойида уч киши қатл этилмоққа маҳкум бўлибди. Булардан бири хинд, яна бири Непаллик табиб ва сўнгиси Инглиз физиги экан. Дастлаб қатлга Хинд олиб чиқилибди, бошини гилётинага ўрнатиш асносида сўнгги сўз сўрашибди ундан. Шунда Хинд: - Мени ва Хиндларни яратган тангрим Шивага (Мортал Комбатдаги Шива персонажи) ишонаман, у мени албатта халос қилади. Шива... Шива... Шива..." Гилётинани ташлаб юборишибди. Унинг бўйнига бир неча сантиметр қолганда гилётина ҳаракатдан тўхтабди. Халқ ҳайратга тушиб, бир оғиздан бақира бошлашибди: Уни дарҳол қўйиб юборинглар! Уни яратган тангриси Шива ишончи уни сақлади!... Гилётинага келтирилган Непаллик табибдан ҳам сўнгги сўзи сўралганда у: - Мен Хинд сингари Шивага эмас, адолатга ишонаман! Aдолат... Aдолат... Aдолат... Aввалги ҳолат каби бир неча сантиметр қолганда гилётина тўхтаб қолибди. Халқ ҳайратдан бир овозда: - Адолат деди, Адолат қилиб дарҳол қўйиб юборинглар!... Ҳар икки маҳкум шу аснода ўлимдан қутилибди. Майдонга энди Инглиз физикни олиб келишибди. Ундан ҳам сўнгги сўз сўрашганда: - Мен на Шивага ва на адолатга ишонаман. Билган ягона нарсам: гилётина арқонида бир тугун бор, у тиғни тўлиқ пастга тушишига ҳалал беряпти холос, - дебди. Хизматчилар гилётинани кўздан кечиришса, чиндан тугун борлигини кўришиб, уни тўғрилашибди. Ва ишга тушган гилётина физикни бошини танасидан жудо қилибди. Хулоса: Ҳақиқатни сўзламоққа жасорати етганлар, бадал тўламоққа ҳам тайёр туришлари керак... @konspektor

"Онажон гапимни тушунмаяпсиз..." Фарзанд хитоб қилди онага бир дам. Онайизор айтди: "Тушунганманку, Ҳатто гапирмаган пайтларингда ҳам." @konspektor

Қизларингизга илм беринг! Улар миллатни тарбиялайдилар! Биласизми Сингапурда дипломи бор аёллар турмушга чиқсалар, давлатдан катта тўёна, агар фарзанд кўрсалар бошқа ўқимаган аёлларга нисбатан кўпроқ суюнчи пулларини оладилар. Хўш нима учун шунақа? Чунки буюк ислоҳотчи Ли Куан Ю мамлакатнинг муаффақияти аввалом бор илмли,зиёли аёллар ва оналарга боғлиқлигини тушуниб етганди. Тарих кўрсатдики Ли Куан Ю юз фоиз хақ бўлиб чиқди. Ақлли ва илмли аёл, илмсиз, дунёқараши паст аёллардан кўра дунёга, хаётга реал кўз билан бахо бера оларкан. Бундай аёллар замонавий тенденциялар ва хаққонийлик билан ўз хаётлари ва оилаларини келажагини қура оладилар. Улар ўз турмуш ўртоқларига, фарзандларига тўғри йўналишларни бера олиш қурбига эга бўладилар. Энг камида бундай аёллар ўз соғлиқларига ва оила соғлиғига катта эътибор бера оладилар. Улар ўз турмуш ўртоқларига келажак истиқболларига олиб борувчи порлоқ йўлларни кўрсата оладилар, керак пайти танқид қилиб, зарур пайтда мақтов билан муаффақиятларга эриштира оладилар. Илмли, ақлли аёллар қорин ғамидан, уйдаги мебель, идиш-товоқ, латта-путта каби майда нарсалардан юқори турадилар. Улар мўлжални жуда юқори оладилар ва оилани юксакликка олиб чиқиш режаларини қила оладилар. Бундай аёллар ўз эрлари ва фарзандларига китоб тутқазадилар ва илм-фанга йўналтирадилар. Хар қандай буюк эркакнинг ортида буюк аёл туради деб бежизга айтилмаган. Интеллекти юқори аёл албатта буюк фарзандларни камолотга эриштирадилар. Отадан қон, жисм ўтсада, ақл, тафаккур кўпроқ онадан ўтади. Шунинг учун илмли, иймонли аёлларга уйланиш мақсадга мувофиқдир. Интеллектуал ўткир билимга эга, ақл-фаросатли аёллар ўз эрларини йўқотган тарзда хам, ёки уларнинг аблах бўлиб чиқишидан қатъий назар барибир ўз хаёт йўлларини топиб кета оладилар. Чунки бундай аёллар ўз оилаларини иқтисодий-маънавий жиҳатдан қўрғон каби химоялаш усулларини топа оладилар. Нима учун интеллектуаллар ўзларига жуда иқтидорли интеллектуал кучли аёлларни танлаганлар. Чунки улар биладилар фақат кучсиз одамлар ўзларидан хам кучсизларни танлашларини, улар ўзларига мос ва хос, замон билан хамнафас юрувчи жуфтни бежизга танламаганлар. Чунки бундай кучли одамларга фақатгина шунақа кучли аёлларгина илхом бера оладилар. Хўш биздачи? Бизда эса "Аёл бахти" номли тренинглар. Аёлларга ёш қизалоқлигидан бўйсуниш, овқат қилиш, тикиш-бичиш, ўз хаётини қурбон қилиш йўллари ўргатилади. Тенденциялар қанчалик ўзгармасин, дунё қанчалик тараққиётга қадам қўймасин биздаги қарашлар халиям XV асрдаги ахволда. "Бўлмаса эрсиз қоласан ва тамомсан" принциплари устунлигича қолмоқда. Дунё аёлнинг бўғирсоқ пиширишни билиши ёки билмаслигига эмас, балки унинг тафаккури ва профессионализмига хайратланади. Ўзингизнинг истеъдодингизни, билимингизни намоён қилишдан, янги ғояларингизни амалга оширишдан хеч қачон қўрқманг, эски стреотиплардан баралла воз кечинг. Кир ювуш ва овқат қилишни истаган пайтда ўрганиб олиш мумкун, аммо мияни билимга, тафаккур ва кўникмаларга тўлдиришга кейин кеч бўлиши мумкин. Қозоқ тилидан Исроил Тиллабоев таржима қилди @konspektor

Аёллар эркакларни буюк ишларга илҳомлантирадилар, бироқ уларни амалга оширгани вақт қолдирмайдилар. Гюстав Флобер @konspektor

Олим ва йигит Хорижий давлатда узоқ муддат таълим олиб қайтган йигит ўзининг диндор ота-онасидан унинг 3 та саволига жавоб бера оладиган диний олим ёки бирор мутахассис топиб беришларини сўради. Ниҳоят, ота-онаси бир мусулмон олимни топишга муваффақ бўлишди… Йигит: - Сиз кимсиз? Менинг саволларимга жавоб бера оласизми? Олим: - Мен Аллоҳ Субҳонаҳу ва Таолонинг бандаларидан бириман. Иншоаллоҳ, сенинг саволларингга жавоб беришга қодирман. Йигит: - Ростдан-а? Кўпгина профессорлар ва мутахассислар менинг саволларимга жавоб топишдан ожиз қолган эдилар. Олим: - Мен Аллоҳнинг тавфиқи ила имкон қадар жавоб беришга ҳаракат қиламан. Йигит: - Менинг учта саволим бор. Булар қуйидагилар: 1. Аллоҳ мавжудми? Шундай бўлса, менга Унинг шаклини кўрсатинг. 2. Тақдир нимадир? 3. Агар шайтон оловдан яратилган бўлса, нима учун охир оқибат у ўзи каби ўтдан иборат бўлган жаҳаннамга улоқтирилади? Шайтон ва жаҳаннам ўтдан яратилгани сабабли шайтон бундан заррача озор топмайди-ку! Шу ҳақда Аллоҳ ўйламаганми? Саволлар тугар экан, олим киши бирдан рўпарасидаги йигитнинг юзига қаттиқ тарсаки тортиб юборди. Кутилмаган зарба аламидан йигит ўзини йўқотаёзди. - Нима учун мендан ғазабланаяпсиз? - Мен ғазабланаётганим йўқ. Бу тарсаки сенинг уч саволингга бўлган жавобдир. - Сизни тушунмадим. - Менинг шапалоғимдан сўнг нимани ҳис этдинг? - Албатта оғриқни ҳис қилдим. - Демак, оғриқнинг борлигига ишонасан, шундайми? - Албатта. - У ҳолда менга оғриқнинг шаклини кўрсат-чи! - Қандай қилиб? Бунга қодир эмасман-ку. Шунда олим йигитчага бундай деди: - Бу менинг биринчи жавобимдир: биз ҳаммамиз Аллоҳнинг шаклини кўришга қодир бўлолмасак-да, Унинг борлигини ҳис этамиз… Олим сўзида давом этди: - Ўтган кеча менинг сенга тарсаки тортишимни хаёлингга келтирганмидинг? Йигит: - Йўқ. Олим: - Сенга бугун тарсаки тортишим ҳақида билармидинг? Йигит: - Йўқ. Олим: - Мана шу тақдир бўлади! Яна олим деди: - Сенга шапалоқ туширган қўлим нимадан яратилган? Йигит: - Теридан. Олим: - Юзинг-чи? У нимадан яратилган? Йигит: - У ҳам теридан яратилган. Олим: - Юзингга тарсаки тушгандан сўнг нимани ҳис этдинг? Йигит: - Оғриқни. Шунда олим деди: - Шайтон ва жаҳаннам ҳам оловдан яратилган бўлса-да, Аллоҳнинг хоҳиши билан жаҳаннам шайтон учун ниҳоятда азобли жой бўлади. @konspektor

Мияси майда-чуйда орзуларга тўла одамлар билан узоқ суҳбат қурманг. Улар сизнинг катта орзу-мақсадларингизни чўктиради. Ҳаётдан аламзада ва норози инсонлар билан мулоқот қилманг. Ундайлар сизнинг ҳаётга бўлган қизиқишингизни, умидингизни сўндиради. Жуда ҳам эҳтиёткор ва қўрқоқларни фикрларига қулоқ солманг. Улар туфайли таваккалга қўл уролмайсиз. Дангаса, ишёқмаслар билан дўстлашманг. Акс ҳолда сизнинг миянгиз ҳам уларникига ўхшаб ҳаётда ўсиш учун имкониятлар эмас, кўпроқ ухлаш учун сабаблар излай бошлайди. Катта орзулар қилинг, мақсадлар қўйинг. Унга етиш режасини тузинг ва бу йўлда сиз билан елкама-елка муаммоларингизни ҳал қилувчи, қувончингизга шерик бўлувчи дўстлар орттиринг! @konspektor

Repost from Konspektor
Минглаб китобларни варақлашга эриняпсизми? Унда буюк жумлаларни улашувчи каналга обуна бўлинг: • Фикрлар • Таҳлиллар • Иқтибослар • Мулоҳазалар • Юксакликка элтувчи ҳикоялар • Рамазон ойида кузатиб бориш учун ажойиб канал. Аъзо бўлинг ва ривожланинг👉 @konspektor 🚀 Do‘stlar, kanalimizni birgalikda ko‘taraylik! Mana shu havolaga kirib, ПРОГОЛОСОВАТЬ tugmasini bosing 🔥👇 https://t.me/boost/konspektor Sizning ovozingiz kanalimiz uchun katta qo‘llab-quvvatlash! 🙌❤️