cookie

ما از کوکی‌ها برای بهبود تجربه مرور شما استفاده می‌کنیم. با کلیک کردن بر روی «پذیرش همه»، شما با استفاده از کوکی‌ها موافقت می‌کنید.

avatar

Ибратдир дунё

Ибрат излаганга — ибратдир дунё... — ибратли ривоятлар; — доноларнинг ибратли сўзлари... Хизматимиздан манфаат топсангиз, Аллоҳнинг фазлидан, хатолик топсангиз, бизнинг қусримиздан билинг! Реклама хизмати: @barakali_reklama_xizmati

نمایش بیشتر
Advertising posts
118 744مشترکین
-38724 ساعت
-3 0157 روز
-14 57530 روز

در حال بارگیری داده...

معدل نمو المشتركين

در حال بارگیری داده...

Ҳикоя килинишича, саҳрода яшайдиган бир киши амакисининг қизига уйланди. Орадан йиллар ўтиб, аёли унга тўққиз ўғил фарзанд туғиб берди. Яна орадан йиллар ўтиб, аёл ўнинчисига ҳам ҳомиладор булди. Ой куни етиб, қиз фарзанд дунёга келтирди. Аёл эрига киз кўрганининг хабарини берганда, эри жуда қаттиқ хафа бўлди ва ўзини камситилгандек ҳис қилди. Баланд овозда у: "Қандай ҳам қаро тун а-а-а, бу тун", деб дод солиб, аёлини ҳайдади. Унга нафрат нигоҳи билан карай бошлади. Гўёки, ҳомиланинг киз бўлишига аëли сабабчидек. Орадан кунлар, йиллар ўтди. Ота кексайди, танасидан мадор кетди. Бир куни унинг кўзи ҳам ожиз бўлиб қолди. Ўғилларининг ҳаммаси уйланиб, ўз юмушлари билан овора бўлиб, кўзи ожиз оталарини эсдан чикардилар. Кенжа фарзанди бўлмиш қиз ҳам турмушга чиқиб, оилали бўлган эди. Отасига етган мусибатни эшитган заҳоти унинг ёнига, ҳолидан хабар олгани шошилди. Отасининг хонадонига бориб, падари бузрукворини чўмилтирди. уйларини саранжом-саришта килди, отасига таом пиширди. Ювиниб покланган ота аввал ҳис қилмаган роҳатни туйди. Қиз отасига дори бермоқчи бўлиб, қўлини узатганда, ота унинг қўлидан ушлади ва: "Эй меҳрибон қизим, сиз кимсиз?", деб сўради. Киз кўзларидан шашқатор ёшлар оққан ҳолда: "Эй отажон, мен ўша сизнинг қаро тунингизман", дейди. Бу гапдан ота ўз қизи билан гаплашаётганини англадида, ҳўнграб йиғлаб юборди ва айтган гапларига афсус надомат килиб: "Қизалоғим, мени кечир! Қанийди, тунларимнинг ҳаммаси қаро бўлса. Уйимда тун қаросида сокинлик ҳукм сурарди. Агар замон менинг ҳаётимни ортга қайтарса, мен қизимни туғилган пайтиданок яхши кўрган бўлар эдим. Қизимдан бошқаси менга яхшилик қилмаяпти, мендан хабар олмаяпти. Тўққиз эркак, ҳаммаси ўзи билан овора бўлиб, мендан бохабар бўлишдан анча йироқлар. Мушк анбарнинг исини фақатгина мени кўргани келадиган қизим таратмокда", деди. Аллоҳ таоло киз тарбия қилаëтган ота-оналарга Қиёмат куни қизлари сабабли жаннатга кириш ва дўзахдан қутулиб колиш неъматини ато этсин! ┄┅অঠই 🇺🇿 ইঠঅ┅┄ Ибрат излаганга — ибратдир дунё
نمایش همه...
Оналарни қадрлайлик! ┄┅অঠই 🇺🇿 ইঠঅ┅┄ Ибрат излаганга — ибратдир дунё
نمایش همه...
Йиғлаб, ўқиладиган ҳикоя... Ота, она ва уч ёшли ширингина қизалоқдан иборат оила жуда бахтли ҳаёт кечирар эди. Лекин тақдир ҳукми бу бахтни уларга кўп кўрди — узоқ давом этган касаллик сабабли она уч ёшли қизи ҳамда севимли ёрини ташлаб бу дунёни тарк этди. Турмуш ўртоғининг ўлимидан чуқур қайғуга ботган ота қизалоғига онасининг ўлимини қандай тушунтиришни билмасди. Бунинг устига гўдак ҳар куни отасидан "ойим қаерга кетдилар, қачон келадилар", деб сўрайверарди. – Ойинг ишга кетди, қизим. Ишхонасидан узоқ муддатли сафарга чақиришган, Худо хоҳласа тез орада кириб келади, - дея қизини овутиб қўярди. Қизалоқ бу саволни тез-тез берар ва деярли бир хил жавоб эшитарди. Шундай қилиб қизи олти ёшга чиққан йили ота бир меҳрибон, оқкўнгил аёл билан танишади ва улар турмуш қуришга аҳд қилишади. Бир куни отаси қизини ёнига чақириб, аста гап бошлайди: — Қизим, ойинг қайтиб келадиган бўлди. Сен унинг қиёфасини унутиб қўйганинг йўқми? Қизалоқ бироз ўйланиб туриб, "йўқ" маъносида бош қимирлатади. Ҳудди шу лаҳзада эшик очилиб, остонада ҳалиги аёл пайдо бўлади. Қучоғини кенг очиб, қизнинг исмини айтиб чақиради: — Қизалоғим, мен сенинг ойингман, танияпсанми? Қизалоқ отасига ҳайрон бўлиб тикилади. — Қизим, ойингни танимаяпсанми? Ахир у сенинг онанг! Айтгандим-ку, ишга кетган, бир кун қайтиб келади, деб. Ана қайтиб келди. Энди тез бориб, "ойи" деб қучоқлаб қўйгин-чи, бўлақол тез! — деб ота қизини кўзларига тикилди. Қизи индамай аёлнинг қучоғига бориб, "ойи" деб қўйди. Кўнгли тўлган ота қизини ёнига бориб, пешонасидан аста ўпди ва "Ҳозир келаман, сен ойинг билан гаплашиб ўтир қизим", дея ташқарига йўл олди. Отаси чиқиб кетгач қиз бирдан йиғлаб юборди ва кўзда ёш билан: — Сиз менинг ойим эмассиз! Менинг ойим ўлган! — деди тўсатдан. Донг қотиб қолган аёл ҳайратдан не деярини билмай турарди. — Буни мен бобом ва бувимларникига борганимда уларнинг суҳбатларидан билиб қолганман. Буни фақат мен, бобом ва бувим биламиз холос. Дадам бундан бехабар. У ҳалигача ойимни ишга кетган деб ўйлайди. Бу гапни дадам билмасин, у билса сўзсиз азобланиб йиғлайди. Сизни доим ойи деб чақираман. Фақат бу гапларни дадамга айтиб қўйманг. Дадам билса, чидолмай йиғлайди. —дея қизалоқ йиғлаб юборишдан ўзини зўрға тутиб турган "янги ойиси"га ёлворарди. Бу пайт эса эшик ортида турган отанинг кўз ёшлари кўл бўлган эди. ┄┅অঠই 🇺🇿 ইঠঅ┅┄ Ибрат излаганга — ибратдир дунё
نمایش همه...
Мендан кейин шу ишни қилсанглар хор бўласизлар - Ислом Каримов бу гапида нимани назарда тутган😳 Ислом Каримов шундай инсон бўлганки гапларида ҳам сиёсат, ҳам қатъият, ҳам насиҳат рухи сезилиб турган. У умри мобайнида бир ишга умуман яқинлашмаган ва бошқаларга агар мендан кейин шу ишни қилсангиз хор бўласиз деб айтиб ўтган. Бу иш нималигини биласизми. Ислом Каримов қатъий қарши бўлган нарса..👇
نمایش همه...
👉 Давомини ўқиш...
Фотиҳ Султон Меҳмет Хон болалигида жуда шўх, тўполончи бир ўқувчи эди. Дарс вақтида қилган тўполонлари билан устози Оқшамсиддинни жаҳлини чиқарар эди. Устози унга танбеҳ берса, дарҳол: "Мен подшоҳнинг ўғлиман, ҳеч нарса қилолмайсан", дейишдан ҳам тоймасди. Сўнгра бу ҳақида устози Оқшамсиддин отаси Мурот Иккинчига маълум қилади, Отаси эса унга пичирлар бир режасини айтади. Эртаси куни Меҳмет дарсда яна тўполонини бошлайди. Устозининг танбеҳига одатдагидек, отаси билан таҳдид жавобини беради. Айни шу пайт тўсатдан эшик очилиб, подшоҳ ичкарига киради. Бу ҳолатдан ғазабланган Оқшамсиддин подшоҳга қараб бақиради. Бир тарсаки уриб дейди: "Ҳеч ким дарс вақтида ичкарига бундай тарзда кириши мумкин эмас". Изн сўраб кириши лозимлигини айтиб, ташқарига ҳайдайди. Подшоҳ маҳжуб шаклда бўйнини эгиб, узр сўрайди ва ташқарига чиқади. Бу ҳодиса қаршисида Меҳметнинг тили калимага келмай, нима қилишини билмай қолади. Ишонгани - подшоҳ отаси кўз ўнгида тарсаки еган эди. Меҳметнинг ички дунёси ағдар-тўнтар бўлганди. Бир оздан сўнг эшик тақиллайди, ва подшоҳ ҳижолатли ҳолатда ичкарига узр сўраб киради. Режа ажойиб шаклда амалга ошган эди. Ўша кундан сўнг, Меҳмет асло ярамаслик қилмади. P.S.: Устозга шундай ҳурмат қилишни ўргатишгани учун Меҳмет келажакда буюк фотиҳ бўлди. Биз эса болаларимиз кўз олдида устозларини беҳурмат қилаётганимиз учун улар кетмонга даста ҳам бўлишолмаяпти... ┄┅অঠই 🇺🇿 ইঠঅ┅┄ Ибрат излаганга — ибратдир дунё
نمایش همه...
Ажойиб ўйин сирли сандиқчани очинг! 1⃣ - САНДИҚЧА 🎁 2⃣ - САНДИҚЧА 🎁 3⃣ - САНДИҚЧА 🎁 4⃣ - САНДИҚЧА 🎁 5⃣ - САНДИҚЧА 🎁 Бу бешта қутидан бирини танлаб чиққан нарсани бажараман деб ўзингизга сўз беринг Сирли ҳазинани очиб яхшилик сари интилинг 👇🏻
نمایش همه...
1⃣ САНДИҚ🎁
2⃣ САНДИҚ🎁
3⃣ САНДИҚ🎁
4⃣ САНДИҚ🎁
5⃣ САНДИҚ🎁
#ибрат Йиғламасдан кўришнинг иложи йўқ... Нишонига тегадиган гаплар фақат бизда: @nishondagi_gaplar_tegadi
نمایش همه...
Аёлларнинг авратларини беркитиб юришга даъват қилаётган шайхга бир аёл эътироз билдирди: — Шунинг ўрнига эркаклар кўзларини тийиб олсалар бўлмайдими?! — Ўйлаб кўринг, бир бети очиқ идишда тўла асалингиз бор, унга келаётган пашшаларни кетказиш учун нима қилган бўлар эдингиз? Хамма пашшаларни кузини ёпармидингиз? — Идишнинг бетини ёпиб қўярдим. — Ҳудди шундай, тушунганингизга ташаккур! ┄┅অঠই 🇺🇿 ইঠঅ┅┄ Ибрат излаганга — ибратдир дунё
نمایش همه...
Ибратдир дунё

Ибрат излаганга — ибратдир дунё... — ибратли ривоятлар; — доноларнинг ибратли сўзлари... Хизматимиздан манфаат топсангиз, Аллоҳнинг фазлидан, хатолик топсангиз, бизнинг қусримиздан билинг! Реклама хизмати: @barakali_reklama_xizmati

Японларнинг организмни шлаклардан тозалаб, умрни узайтирувчи РЕЦЕПТ СИРИ ОЧИЛДИ Бу РЕЦЕПТ сизни: - ёшартириши; - терингизни тозалаши; - гижжаларни қопи билан тушириши - оздириши ва ҳаттоки жигарингизни тозалаши мумкин Уй шароитида қандай тайёрлаш кераклигини, РЕЦЕПТ орқали билиб олинг👇
نمایش همه...
Давомини ўқиш...
Касалхонага автомобил ҳалокатига учраган қизалоқни олиб келишди. Унга қон қуйиш керак эди. Бахтга қарши, унинг қони камёб гуруҳга мансуб экан. Кўп ўтмай шифохонага қизалоқнинг ота-онаси ва эгизак акаси етиб келди. Хайрият, акасининг қони унга тушар экан. – Бу ҳаёт-мамот масаласи, ўғлим. Синглингни қутқариш учун қон беришинг керак, – деб тушунтирди доктор. Болакай бир лаҳза ўйланиб турди-да, ота-онасининг олдига чопиб кетди. Уларга нималардир деб хайрлашди, чоғи. Сўнг шифокор ҳузурига йўл олди. Қон олиб бўлингач, доктор унга: – Энди бироз ётиб, дам олишинг керак. Бўлмаса, бошинг айланиши мумкин, – деди. Бу гапдан бола ҳайратга тушди. Мунчоқ кўзларини шифокорга тикиб: – Қандай қилиб?! Мен ўлмайманми? – деб сўради. У қон беришга рози бўлган пайти “мен ўлсам, синглим тирик қолади” деган хаёлга борган экан. Улкан юракли бу болакай синглиси учун жон беришга чиндан ҳам тайёр эди. P.S.: Биз учун жонини ҳам беришга тайёр бўлган жигарларимизни қадрлайлик! ┄┅অঠই 🇺🇿 ইঠঅ┅┄ Ибрат излаганга — ибратдир дунё
نمایش همه...