cookie

ما از کوکی‌ها برای بهبود تجربه مرور شما استفاده می‌کنیم. با کلیک کردن بر روی «پذیرش همه»، شما با استفاده از کوکی‌ها موافقت می‌کنید.

avatar

Ибратдир дунё

Ибрат излаганга — ибратдир дунё... — ибратли ривоятлар; — доноларнинг ибратли сўзлари... Хизматимиздан манфаат топсангиз, Аллоҳнинг фазлидан, хатолик топсангиз, бизнинг қусримиздан билинг! Реклама хизмати: @barakali_reklama_xizmati

نمایش بیشتر
پست‌های تبلیغاتی
116 314
مشترکین
-33424 ساعت
-2 5057 روز
-10 23230 روز

در حال بارگیری داده...

معدل نمو المشتركين

در حال بارگیری داده...

Бахтли бўлишни хоҳлайсанми: — орқангдан гапирган ҳар кимсага қулоқ солма; — ҳар ваъдага ишонма; — ҳар таниганингни ўзингга ўхшатма; — ҳеч кимга ўз қадридан ортиқ баҳо берма; — ахлатда ўсган "гул"дан эҳтиёт бўл; — сени кўра олмаганларни кулиб тарк эт; — олий мақсадинг йўлидан чалғима; — энг оғир кунларингда ҳам ҳақдан воз кечма! Шунда бахт эшик очади ва: "Бахтли бўлиш навбати сенда!" дея сени ўз оғушига олади. ┄┅অঠই 🇺🇿 ইঠঅ┅┄ Ибрат излаганга — ибратдир дунё
نمایش همه...
​​#ибрат ТЕРРОРЧИНИ ТОПИНГ "Ушбу мақола остидаги расмга қаранг ва террорчини топинг" десам, кўпчилик энг аввало соқолли мўйсафидга назар ташлайди. Чунки ОАВнинг таъсири аллақачон кимларнингдир қони ва руҳиятига сингиб бўлган. Улар доимо бир ёқлама стереотипни намоён қилишга, ҳаёлларига келган ғояга ўзгаларни ишонтиришга уринадилар. • Расмда ягона террорчи бўлмаган кимса — айнан шу мўйсафиднинг ўзидир; • Қариянинг ўнг тарафидаги нусха Филипп Мансхаус — Норвегияга қочиб келган муҳожирларни қиришга уринган террорчи; • Унинг остидаги нусха Брентон Таррант — Янги Зелландиядаги масжидда 49 нафар мусулмонни отиб ўлдирган; • Брентоннинг чап ёнидаги нусха 21 ёшли Антон Петерсон. У Швециядаги муҳожирлар мактабига ҳужум уюштириб, ироқлик ўқитувчи ва сомалилик ўқувчини шафқатсизларча ўлдирган. • Пастдаги бейсболка кийган нусха Александр Бессонет — Канададаги "Ислом маданий маркази"га ҳужум қилиб, 6кишини ўлдирган ва 19 нафар кишини оғир жароҳатлаган. • Қариянинг чап ёнидагиси эса Стипе Лозин — Австралияда ҳомиладор аёлга ҳижобда юргани учун ҳужум қилиб, унга 14 марта зарба бериб, турли тан жароҳатларинж етказган. Энг кулгили жиҳати, расмдаги террорчиларнинг юртида ОАВ жуда эркин ҳаракатланади. Агар қандайдир терракт ёки қўпорувчилик ҳаракатлари бўлса, улар бир пасда етиб борадилар. Жиноят устида ўз фуқароларини кўрсалар, кўрмаганга оладилар ёки мавҳум тарзда ёритадилар. Шунда ҳам хабарларда "Ушбу терракт ортида исломий террористик гуруҳ туриши эҳтимоли юқори" ёки "Терракт чоғида аҳоли такбир овозларини эшитгандай бўлган" деб, оммани чалғитишга уринадилар. Куни кеча Масжид ал-Ақсога яҳудийларнинг оммавий равишда бостириб кирганлари, куч ишлатар тизими ғайри-инсоний ҳаракатларни амалга оширгани, масжидга ўт қўйиб, рақсга тушганлари ҳақида бутун дунё хабардор бўлди. Аммо ҳеч бир ОАВ бу ҳақида ҳолис хабар бермади. Айримлари эса шу вазиятда ҳам ғайирлик қилиб, ўзини ҳарбийлардан тош ва таёқлар билан ҳимоя қилаётган оломоннинг видеоларини тармоқларига юклаб, видео остига "Исроил армияси мусулмонларни жамоат тартибини сақлашга чорлагани учун қаршиликка учради" деб ёзишга ҳам улгурибдилар... Ҳайрон ҳам бўлмадингизми??? © Shaydoi Jannat ┄┅অঠই 🇺🇿 ইঠঅ┅┄ Ибрат излаганга — ибратдир дунё
نمایش همه...

#БИЛАСИЗМИ Бозорда кўрмайсиз, кўрсангиз ҳам олмайсиз, олсангиз ҳам киймайсиз, кийсангиз ҳам кўрмайсиз. Диққат, савол: ? 👉 У НИМА ?📄
نمایش همه...
👉 БИЛИБ ОЛИНГ
Шери йўқ ўрмонда шоқол қаҳрамон, Бахтсизлик бормикан бунданда ёмон? Мансабга минганда калтабин инсон, Мушукка дўқ урган, сичқонни кўрдим... Кўрдим бу дунёда хавф-хатарларни, Порани ҳам совға деб атарларни. Муртад-у мунофиқ, оқпадарларни, Ҳатто, нафс ортидан қурбонни кўрдим... Мансаби кичиг-у каттадир кибри, Ўлса эл сўрамас қайдадир қабри. Ваъдасин бажармас ўндан ҳам бирин, Қулоққа осилган лағмонни кўрдим... Акалар бўйсуниб нафсий буйруққа, Юсуф укаларин отмиш қудуққа. Фиръавн Мусони тенглаб дудуққа, Сўнгра дарёга ғарқ султонни кўрдим... Жаннатда жамолин кўрсатур Аллоҳ, Насибадорманми бенасибми оҳ. Аллоҳни кўрмаган қулман-у э, воҳ. Дунёда минг-минглаб шайтонни кўрдим... Бахтлиман агарки Тангримга ёқсам, Каломин тинглагач кўз ёши оқсам. Умрим ярмин яшаб ортимга боқсам, Армонни... Армонни... Армонни... кўрдим... ┄┅অঠই 🇺🇿 ইঠঅ┅┄ Ибрат излаганга — ибратдир дунё
نمایش همه...
Бир кун Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам онамиз Оиша розияллоҳу анҳодан хурсанд бўлиб, “Эй Оиша, мендан хоҳлаган нарсангни сўра” дедилар. Оиша розияллоҳу анҳо жуда ҳам зийрак аёл эдилар, бу фурсатни қўлдан бой бермаслик учун энг яхши нарсани сўрашни қасд қилдилар ва “Бу борада отам билан маслаҳатлашсам” дедилар. Чунончи Абу Бакр розияллоҳу анҳунинг ҳузурларига бориб воқеъани баён қилдилар. Абу Бакр розияллоҳу анҳу “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам меърожга чиққанларида Аллоҳ таоло у зотга сирларни айтган. Ўшалардан бирини айтиб беришларини сўра” дедилар. Оиша онамиз розияллоҳу анҳо ўша нарсани сўрадилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Роббим менга меърож кечасида “Менинг наздимда мўминнинг даражаси шу даражада юқорики, қайси бир мўмин бошқа бир мўминнинг қалбига хурсандчилик солса, албатта жаннатий бўлади” деди”, дедилар. Оиша розияллоҳу анҳо хурсанд бўлиб Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳуга бу гапни етказган эдилар Абу Бакр қаттиқ йиғладилар. Оиша розияллоҳу анҳо “Нега йиғлайсиз, ахир бу хурсандчилик хабар эмасми” деганларида, “Бу, мўминнинг қалби Аллоҳ таолонинг наздида шу даражада қадрлики, ким унга озор етказса, дўзахийдир” дегани бўлади", дедилар. P.S.: Ўзгалар қалбига озор берманг. Одамларга хурсандчилик улашинг! ┄┅অঠই 🇺🇿 ইঠঅ┅┄ Ибрат излаганга — ибратдир дунё
نمایش همه...
💐 Арзимаган пул эвазига хонангиз ёки офисингизни гуллатиб юборишингиз мумкин! ❗️Кутиб олинг! Нилуфар гул энди сизнинг хонадонингизда ўсиши мумкин! 😀 Нархи атиги: 59 000 сўм 🚗  ЕТКАЗИБ БЕРИШ ХИЗМАТИ МАВЖУД! 💸 Тўловни маҳсулотни қабул қилиб олганда қиласиз. 🛒 БУЮРТМА БЕРИШ 🛍 БОШҚА МАҲСУЛОТЛАР
نمایش همه...
БУЮРТМА БЕРИШ 🚚
БОШҚА МАҲСУЛОТЛАР 🛍
Маълумки, Холид ибн Валид разияллоҳу анҳу бошчилигидаги қўшин бирорта жангда мағлубиятга учрамаган. Қўшин бунинг сабабини қўмондон билан боғлай бошлайди. Умар ибр Хаттоб разияллоҳу анҳу эса иқтидорга келишлари билан биринчи навбатда уни лавозимдан олдилар. Кўпчилик буни шахсий адоват деб ўйлади. Бироқ, Ҳалифа келгусида фитна чиқиши, Холидсиз қўшиннинг пароканда бўлишининг олдини олиш мақсадида бу ишни қилган эдилар. Бугунги кўплаб Ғарб давлатлари эса кадрлар билан ишлаш тизимида мана шу усулни дастурул амал қилиб олишган. Яъни, улар ташкилот раҳбарини йилнинг маълум бир вақтида таътилга бирор жойга юборишади. Агар ундан кейин ишлар тўхтаб қолса ёки аввалгидек кетмаса, раҳбарни ишдан бўшатишади. Мана, нима учун ғарб ривожланиб, биз қолиб кетдик! Бизда эса барча ислоҳотлар бир одамнинг шахсияти атрофида шаклланади. Натижада, эса ундан кейин келган бошқаси ҳаммасини бошқатдан бошлайди. Аслида биз ғарбдан эмас, Исломдан ортда қолдик. Зотан улар бугун биз унутган тарихимизни ўрганишяпти. Биз эса борини ҳам ўрганмаяпмиз... Ягона ечим — Исломга қайтиш! ┄┅অঠই 🇺🇿 ইঠঅ┅┄ Ибрат излаганга — ибратдир дунё
نمایش همه...
Агар бирор яқин кишингизга бирор номаъқул ишни қилмаслик ҳақида насиҳат қилсангиз у сизга дарҳол: "Кўпчилик одамлар шундай қиляпти-ку" деб эътироз билдиради. Шунда сиз унга айтинг, "Агар Қуръони каримда "кўпчилик одамлар" деган жумлани ўрганиб кўрсангиз, унинг кетидан "билмайдилар", "шукр қилмайдилар", "имон келтирмайдилар" деган жумла келади. Ёки бўлмаса, "уларнинг кўпчиликлари" деган жумлани ўргансангиз, кетидан "фосиқлардир", "жоҳиллардир", "юз ўгирувчилардир", ақлларини ишлатмайдилар", "эшитмайдилар" деган жумла келади". Бас, шундай экан сиз кўпчилик эмас, балки Аллоҳ мақтаган озчиликлардан бўлишга ҳаракат қилинг. Қуръони каримда: "бандаларим орасида жуда ҳам озчиликлари шукр қиладилар", "у билан бирга жуда озчилик имон келтирди", "аввалгилардан кўпчилик, кейингилардан эса озчиликдир" деган оятлар бор. Демак, кўплик доим ҳам ҳақиқат учун меъёр эмас экан. ┄┅অঠই 🇺🇿 ইঠঅ┅┄ Ибрат излаганга — ибратдир дунё
نمایش همه...
#Сенсация | 35 000 сўм эвазигая «Medica» Соч қорайтирувчи табиий саримсоқли шампунь. Шампунимиз қора саримсоқдан тайёрланган бўлиб, оқарган сочларни қорайтиради, оқаришини олдини олади.. Супер акция:(2 kun)35.000 сўм 👇🏼Буюртма бериш учун https://Airshop.uz/341/gaiomjzqnp 👈🏻
نمایش همه...
👉 Буюртма бериш 🚛
🌤 🌸Aссалому алайкум. Шанба тонги муборак бўлсин Соғ–саломат уйғотган Роббимизга ҳамдлар бўлсин! ┄┅অঠই 🇺🇿 ইঠঅ┅┄ Ибрат излаганга — ибратдир дунё
نمایش همه...