cookie

ما از کوکی‌ها برای بهبود تجربه مرور شما استفاده می‌کنیم. با کلیک کردن بر روی «پذیرش همه»، شما با استفاده از کوکی‌ها موافقت می‌کنید.

avatar

QATORTOL JOME' MASJIDI

Sizlardan yaxshilikka chaqiradigan, amru maʼruf, nahyu munkar qiladigan ummat bo‘lsin. Ana o‘shalar, o‘zlari najot topguvchilardir. «Oli Imron surasi 104 oyat» Jizzax viloyati, Baxmal tumani “QATORTOL ” jome' masjidi rasmiy kanali

نمایش بیشتر
پست‌های تبلیغاتی
227
مشترکین
-124 ساعت
-37 روز
-630 روز
توزیع زمان ارسال

در حال بارگیری داده...

Find out who reads your channel

This graph will show you who besides your subscribers reads your channel and learn about other sources of traffic.
Views Sources
تجزیه و تحلیل انتشار
پست هابازدید ها
به اشتراک گذاشته شده
ديناميک بازديد ها
01
«Инсон ўз ақлини факат фойдали нарсалар билан машғул қилишлиги керак. Шунда унинг ақлига кераксиз ва ботил нарсалар йул ололмайди». ✅ https://t.me/Qorirovotuz
170Loading...
02
Қуръони каримдаги тўрт оят Солиҳлардан бири ҳаётидан мамнун, хотиржам, ҳеч нолимасди. Ундан бу ҳақда сўрашганда бундай жавоб берди: ― Қуръони каримдаги тўрт оятни мулоҳаза қилиб, ҳаётда хафа бўлишга ўрин йўқлигини ва маҳрум бўлган нарсаларимдан шикоят қилмасликни англаб етдим. Аллоҳ таолонинг раҳмати, фазлу карамининг чегараси йўқдир. Унинг ҳаёт, соғлиқ, тинчлик-омонлик, иймон, ота-она, фарзанд каби неъматларини санаб, адоғига етиб бўлмайди. Агар Аллоҳ таоло бир ишни тақдир қилган бўлса, уни ҳеч ким, ҳатто бутун инсоният бирлашса ҳам тўхтатиб қолмайди. Бундан заррача ҳам ташвиш чекманг: “Аллоҳ одамлар учун қайси бир раҳматни очиб (равона қилиб) қўйса, бас, уни тутиб қолувчи бўлмас ва нимани тутиб қолса, бас, Ундан сўнг уни (бандаларга) юборувчи бўлмас” (Фотир сураси, 2-оят). Банда ҳаётидаги барча яхшилик ва мусибатлар Аллоҳдан эканига иймон келтиради. Агар Аллоҳ таоло изн бермаса, ҳеч қандай зарар ёки яхшилик етмайди. Холиқ бир ишнинг бўлишини ирода қилса, бутун инсоният бирлашиб ҳам уни қайтара олмайди: “Агар Аллоҳ Сизга бирор зарар (мусибат) етказса, Ундан ўзга уни бартараф этувчи йўқдир. Агар Сизга бирор хайриятлик етказса, (билингки) У ҳамма нарсага Қодирдир” (Анъом сураси, 17-оят). Ер юзидаги барча мавжудотлар, ер остидаги қурт-қумурсқалар, денгиз тубидаги барча жонзотларнинг ризқини ёлғиз Аллоҳ беради. Бирор мавжудот дунёдан ўзи учун белгиланган ризқини олмай туриб вафот этмайди. Шундай экан, банда ҳеч ғам чекмасин, ташвишланмасин, у учун белгиланган ризқ албатта унга етади, уни биров олиб кетмайди: “Ерда ўрмаловчи бирор нарса (жонзот) йўқки, унинг ризқи (таъминоти) Аллоҳнинг зиммасида бўлмаса! (У) унинг қароргоҳини ҳам, оромгоҳини ҳам билур. Ҳаммаси аниқ Китоб (Лавҳул-маҳфуз)да (ёзилган)дир” (Ҳуд сураси, 6-оят). Инсон ҳаёти бирдек тинч-осуда ўтмайди. Турмуш турли ташвишлар, қийинчиликлар, мусибатлар, мушкулликлар билан бирга кечади. Инсон ишониши керак бўлган ҳақиқатлардан бири шуки, ҳаётидаги қийинчиликлар ҳеч қачон бутун умр давом этмайди. Албатта, қийинчилик ортидан енгиллик келади: “Албатта, ҳар бир қийинчилик билан бирга енгиллик бордир” (Шарҳ сураси, 6-оят). ✅ https://t.me/Qorirovotuz
170Loading...
03
Илм шундай туҳфаки, Аллоҳ уни фақат яхши кўрганларга беради. Имом Аҳмад ✅ https://t.me/Qorirovotuz
150Loading...
04
Ona
4637Loading...
05
Қалб қалъага ўхшайди. Агар соғлом эътиқод билан зийнатланмаса, нотўғри ақидалар, бидъат-хурофотлар уни вайрон қилади. ✅ https://t.me/Qorirovotuz
400Loading...
06
☪️ ҚУРБОНЛИК ⁉️ 7 САВОЛГА 7 ЖАВОБ: 1-савол: Қизим учун ақиқа қилмоқчи эдим. Қурбон ҳайити куни ҳам қурбонликка, ҳам ақиқага ният қилиб қўй сўйсам бўладими? ✅ Жавоб: Қурбон ҳайитида қурбонлик қилинг. Қурбонлик қодир кишиларга вожиб амал, ақиқа қилиш мустаҳаб амал. Қурбонлик қилишда ақиқани қўшиб ният қилиш мумкин. Чунки, бир жинсдаги катта амал ўзининг жинсидаги кичик амални ўз ичига олади. 2-савол: Автомобили бор лекин пули нисобга етмаган инсонга қурбонлик қилиш вожиб бўладими? Машина ҳам нисоб ҳисобланадими? ✅ Жавоб: Ва алайкум ассалом. Инсон ҳожати учун миниб турган машинаси нисобга кирмайди. Ёлғиз машинаси бўлиб, бошқа нисоб миқдорида маблағи бўлмаса, қурбонлик вожиб бўлмайди. Эҳтиёждан ортиқ машина олиб қўйилган бўлса, қурбонликнинг нисобига киради ва қурбонлик вожиб бўлади. 3-савол: Мен савдогарчилик қиламан ва нисобдан ошган пулим бор шунга қурбонлик сўйишим керакми? Закотни бу йил чиқарган эдим, лекин қурбонлик ҳакида маълумотга эга эмасман. Илтимос, кимларга фарзлигини ва қандай сўйилишини тушунтириб беринг. Уйда эркак киши бўлмаса акамни чақириб ва қассоб чақириб сўйсам бўладими? ✅ Жавоб: Ҳа, нисобга етадиган миқдордаги маблағга эга киши қурбонлик қилиши вожибдир. Сиз акангизни чақириб қурбонлик қилишингиз жоиз. Қурбонлик учун сўйиладиган жонлиқ айб ва нуқсонлардан саломат бўлиши керак. Қурбонлик гўштидан бир қисмини тарқатиб, бир қисмини сақлаб қўйиб, яна бир қисмини эса қавму-қариндош, қўни-қўшниларга пишириб едириш мустаҳаб амалдир. 4-савол: Мени саволим шуки, Рамазон ҳайити билан Қурбон ҳайити орасидаги фарқ қанча? ✅ Жабов: Рамазон ҳайити шаввол ойининг биринчи куни, Қурбон ҳайити эса зулҳижжа ойининг ўнинчи кунидир. Шунга кўра буларнинг ўрталарида чамаси етмиш кунга яқин бўлади. 5-савол: Қурбон ҳайитида қурбонлик қилмоқчи эдик, жумада имом домла оиласи катта бўлса гўштни ярмини ўзига олиб қолса бўлади деди. Шу тўғрими? Умуман оила катта бўлса ҳаммасини олиб қолсаям бўладими? ✅ Жавоб: Қурбонлик қилувчи инсон Аллоҳ таолонинг розилиги учун қурбонликка яроқли ҳайвонни сўйиш билан ибодат ҳосил бўлади. Унинг гўштидан фойдаланиш иккинчи масала ҳисобланади. Шунга кўра, сиз сўрагандек катта оилалар қурбонлик гўштининг ҳаммасини ўз оилалари учун олиб қолиши жоиз. Шунингдек қурбонлик қилувчи ҳайт кунида гўштнинг ҳаммасини муҳтож инсонларга тарқатиши ҳам жоиз. Аммо, мустаҳаб амал яъни, шу ўринда энг афзали қурбонлик гўштини уч қисмга бўлиб, бир қисмини тарқатиш, бир қисми ўз оиласи учун олиб қолиш ва яна бир қисмини қариндош-уруғ ва яқинлар билан пиширган ҳолда баҳам кўриш бўлади. 6-савол: Мени кўлимда нисобига етган пулим бўлса Қурбонлик хам қиламанми? Мен Россияда ишлайман у ерда насроний қўшниларим ҳам бор. Агар Қурбонлик менгаям вожиб бўлса, ўша насроний қўшниларимга Қурбонликдан берсам бўладими? ✅ Жавоб: Қурбонлик ибодатида қурбонликка яроқли ҳайвонни сўйиш эътиборли. Ҳайвоннинг қони ерга тушиши билан ибодат ҳосил бўлади. Қўшниларларга бериш эҳсон. Бошқа диндаги қўшниларга берса ҳам бўлади. 7-савол: Қурбонликка мол олдик. Тўртта одам бўлиб бўладими ё тоқ бўлиши керакми? ✅ Жавоб: Қурбонликка сўйиладиган молда етти кишигача шерик бўлиш мумкин. Бунда шериклар сони тоқ ёки жуфт бўлиши шарт эмас. Муҳими шерикларнинг барчаси қурбонликни ният қилиши керак. Агар уларнинг бирортаси гўшт ниятида шерик бўлса қолганларнинг ҳам қурбонлиги қабул бўлмайди. ЎМИ фатво ҳайъати. ✅ https://t.me/Qorirovotuz
370Loading...
07
#Ҳадис Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Икки калима борки, улар тилга енгил, тарозида оғир ва Раҳмонга маҳбубдир. Улар: «Субҳаналлоҳи ва биҳамдиҳи, субҳаналлоҳил ъазийм»дир», деб айтдилар. Маъноси: «Аллоҳни ҳамд айтиш ва улуғлаш билан поклайман». Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари. ✅ https://t.me/Qorirovotuz
370Loading...
08
#ЭСЛАТМА: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: «Беш иш беш ишга боғлиқ». «Ё Расулуллоҳ, бири иккинчисига боғлиқ бўлган беш иш қайси?» деб сўрашди. «Қайси қавм аҳдини бузса, уларга душманлари ҳукмрон бўлади. Аллоҳ нозил қилгандан бошқа нарса билан ҳукм қилса, уларда фақирлик ёйилади. Фаҳш ишлар авж олса, уларда ўлим кўпаяди. Закот бермасалар, уларга ёмғир ёғдирилмай қўяди. Ўлчов ва тарозидан уриб қолишса, набототлар ўсмай, бир неча йил қирғоқчиликка дучор бўладилар», дея жавоб бердилар. (Табароний ривояти). ✅ https://t.me/Qorirovotuz
340Loading...
09
УЧ МУҲИМ НАРСА Ҳаётда уч нарсани эҳтиёт қилиб ишлатинг: – қадамни; – қаламни; – қасамни. Уч нарсани пок тутинг: – танани; – кийимни; – хаёлни. Уч нарсани ишга солинг: – ақлни; – ҳимматни; – сабрни. Уч нарсадан парҳез қилинг: – гуноҳдан; – афсусдан; – фарёддан. Уч нарсани булғаманг: – қалбни; – тилни; – кўзни. @mehrob_uz
420Loading...
10
Аллоҳ таоло ҳеч кимни эътибордан четда қолдирмайди У Зот ўз нафсига барча маҳлуқотларга марҳамат кўрсатишини ёзиб қўйган. У ягона Роббдир, Ундан ўзга Робб йўқдир. Унинг раҳмати баъзи бандаларни ислоҳ қилиш учун гоҳида уларга қаттиқлик, синов, мусибат беришни тақозо этади. Доктор Мустафо Маҳмуд роҳимаҳуллоҳ 🔗 https://islom.uz/maqola/22225 🕋 @islomuz
440Loading...
11
Севгиларнинг энг олдин келадигани, энг кераклиси, энг гўзали, энг юксаги Аллоҳ севгисидир.Чунки Аллоҳ энг гўзал сифатларнинг соҳиби, ҳар турли гўзалликларнинг мужиди – ижодкори, сониъи – санъаткори, фоили – бажарувчиси ва ҳолиқидир. Инсон яхшироқ ва теранроқ ўйласа, ўзи севган барча гўзалликларнинг ортида мулкнинг мутлоқ соҳиби, бутун оламларнинг Раббиси – Парвардигори Зул-жалоли вал-жамол ҳазратларини кўргай. «Муршиди комил ҳикматлари». @mehrob_uz
550Loading...
12
ҚАНДАЙ БУЮКСАН ЭЙ, АБУ БАКР! Ҳазрати Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳу вафот этди. Ислом халифати Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг иккинчи буюк халифалари ҳазрати Умар (р.а)га ўтди. Ислом давлати омонатларини қабул қилиб, ҳар хил қоғозларни қараб турса кўзи бир қутичага тушди. Қутини олиб секин очиб қараса ичи дирҳамга тўла, устида ёзувли вароқ ҳам бор. Вароқни қўлга олиб секин ўқий бошлади: «Мен ким, Аллоҳ Расулининг халифаси Абу Бакр Сиддиқ давлат хазинасидан мен учун ажратилган маошларни олишга ҳаё қилдим. Умуман ишлатмадим. Чунки менинг мақомим таблиғни (дину диёнатга, ҳидоятга одамларни даъват этиш ишларини) ҳеч қандай эвазсиз, мутлақ Аллоҳ ризолиги учун бажариб келган Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг табаррук мақомлари эди. Бутунлай ўзимнинг меҳнатим билан яшадим. Ўзимдан кейинги халифага таслим этиш учун барча маошимни шу қутига йиғиб қўйдим. Давлатимиз хазинасига топширилсин ...» Бу гапларни ўқиган янги халифа ҳазрати Умар (р.а) ичидан тўлиб келган йиғидан ўзини тўса олмасдан ерга шундай ўтириб қолди. Кейин яқиндагина бу фоний дунёни тарк қилган қиёматли дўсти, диндоши ҳазрати Абу Бакрга хаёлан мурожаат этиб: «Қандай буюк инсонсан эй, Абу Бакр! Ҳаётлигингда сендан узиб кетишимга ҳеч қандай имконият бермасдинг. Вафотингдан кейин ҳам бунга фурсат қолдирмабсан. Қандай буюксан эй, Абу Бакр!» деб кўз ёшларини артарди. «Ҳикматлар хазинаси» рисоласидан ✅ https://t.me/Qorirovotuz
550Loading...
13
#КУН_ОЯТИ «Мол-мулкларини одамлар кўрсинга (риёкорлик билан) эҳсон қиладиган, (аслида эса) Аллоҳга ҳам, охират кунига ҳам имон келтирмайдиганларни (Аллоҳ севмайди). Кимгаки шайтон дўст бўлса, нақадар ёмон дўст у!». Нисо сураси, 38-оят ✅ https://t.me/Qorirovotuz
450Loading...
14
Солиҳлар билан дўст бўл. Агар йўқ бўлсанг, сени излашади. Ғафлатда бўлсанг, огоҳлантиришади. Ўзлари учун дуо қилаётганларида сени ҳам унутишмайди. Улар юлдузларга ўхшашади: ҳаёт денгизида сузиб бораётган кеманг йўлдан адашса, тўғри йўлни кўрсатишади. https://t.me/Ramazon_ab
500Loading...
15
🌹АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!🌹 Бу кунда Аллоҳ дуоларимизни ижобат, фарзандларимизга салоҳият, ибодатларимизга гўзаллик, ризқимизга барака берсин! ✅ https://t.me/Qorirovotuz
521Loading...
16
⏰#NAMOZ_VAQTLARI ⏱BOMDOD   04:25 ⏱PESHIN      13:00 ⏱ASR             18:00 ⏱SHOM         20:00 ⏱XUFTON     21:20 Baxmal tumani Qatortol jome' masjidi jamoat namozi vaqtlari 29.05.2024-yil CHORSHANBA ┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• ☝️ DO'STLARINGIZGA HAM ULASHING!!! 🌿🌿🌿🌿🌿🌿🌿🌿🌿🌿🌿🌿🌿🌿 Kanalga ulanish 👇 @Qatortol_masjidi
621Loading...
17
Abdulloh ibn Umar roziyallohu anhumodan rivoyat qilinadi: «Rasululloh sollallohu alayhi vasallam: «Bir ayol mushukni bog‘lab qo‘yib, unga ovqat ham bermagani va yerdagi jonzotlardan yeyishi uchun qo‘yib ham yubormagani uchun do‘zaxga kirdi», dedilar». Buxoriy va Muslim rivoyat qilishgan. @islomuz
640Loading...
18
Намознинг фарзлари қайси амаллар ❓Савол: Намознинг фарзларини айтиб берсангиз. 📩 Жавоб: Намознинг фарзларини баён қилишдан аввал фарз амали ҳақида тўхталиб ўтсак: Фарз – қатъий далил билан собит бўлиб, қалб билан тасдиқлаш ва бажариш шарт бўлган амал. Шунинг учун уни инкор қилиш куфр ҳисобланади ("Нурул анвор"). Намоздаги фарзларни тарк қилиш намозни бузади. Намознинг фарзлари қуйидагилар: – баданнинг таҳоратсизлик ва нажосатдан пок бўлиши; – кийимнинг поклиги – намоз ўқиладиган жойнинг нажосатлардан поклиги; – авратларнинг ёпилган бўлиши; – қиблага юзланиш; – ният қилиш; – вақтнинг кирган бўлиши; – такбири таҳримани айтиш; – фарз ва вожиб намозларни тик (қиём) туриб ўқиш; – қироат қилиш; – руку қилиш; – сажда қилиш; – қаъдаи охирда, яъни намознинг сўнгида камида ташаҳҳудни ўқиш миқдорича ўтириш ("Ал-Муҳтор", "Ҳидоя"; "Фатавои ҳиндия"). Валлоҳу аълам. Фатволар тўплами" китобидан. @mehrob_uz
600Loading...
19
#Қурбонлик ЁЛҒОН МУҲАББАТНИНГ ДАЪВОЛАРИ Шу ўринда қуйидаги ҳикояни келтириш ўринли бўлади: Бир йўловчи бир қишлоқда ниҳоятда паришон, ранги рўйи бир аҳволда, йиғлаб ўтирган кишини кўрди. Унинг ёнида бир халта тўла нон бор эди. – Нега йиғлаяпсиз? – деб сўради йўловчи. – Итим ўляпти, – деди у киши. – Халтадаги нима? – деди йўловчи. – Нон, – деди ҳалиги киши. – У ҳолда нима учун нондан итингизга ҳам бермаяпсиз? – деди йўловчи. – Итга нон берадиган даражада муҳаббатим йўқ. Бу нонларни олиш учун қанча пул сарфлаганман. Фақат кўз ёш тўкишга етарли муҳаббатим бор, чунки бу текин-да! – деди у киши. Баъзи кишиларнинг «муҳаббатим бор», деб даъво қилишлари юқоридаги воқеага ўхшайди. Қачон сарф-харажат қилиш керак бўлса, муҳаббатдан асорат қолмайди. Ваҳоланки, қурбонлик қилиш аслида харажат эмас. Унинг зарраси ҳам кишининг қўлидан беҳуда чиқиб кетмайди. Садақот ва яхшилик учун сарфланган маблағ бекордан бекорга йўқ бўлмайди. Шунингдек, қурбонлик гўштини тарқатиш ҳам зарур эмас. Бу амал ихтиёрий бўлиб, хоҳласа тақсимлайди, хоҳласа ўзи истеъмол қилади. Фақат қурбонлик гўштини сотиш мумкин эмас. Гўштнинг ҳаммасини ўзида олиб қолса ҳам қурбонликнинг савоби етаверади. «Уларнинг гўштлари ҳам, қонлари ҳам зинҳор Аллоҳга етмас. Лекин Унга сиздан тақво етадир» (Ҳаж сураси, 37-оят). "Қурбонлик сўйишлар ва ақиқага оид масалалар" китобидан. https://t.me/qatortol_masjidi
440Loading...
20
Аҳмоқлар билан тортишма. Чунки улар аввал сени ўзларининг даражаларига туширишади. Сўнгра у даражаларида тажрибали бўлганликлари сабаб сени енгишади! https://t.me/qatortol_masjidi
380Loading...
21
#САВОЛ_ЖАВОБЛАР НАМОЗИМ ДУРУСТ БЎЛГАНМИ? CАВОЛ: Чўнтагимда суюқ нажосат теккан қоғоз борлиги эсимда йўқ намоз ўқиб қўйибман. Энди мени намозим дуруст бўладими ёки йўқ? ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Кишининг кийимига ёки чўнтагидаги нарсага теккан нажосат кам бўлса ва билмасдан намоз ўқиб қўйса, намози дуруст бўлади. Агар нажосат кўп бўлса, ўқилган намозни қайта ўқиш керак. Камлик миқдори - қуюқ нажосатларда 4,25 граммдан ва суюқ нажосатларда катта танга кенглиги миқдоридан ортиқ бўлмаслиги билан белгиланади. Валлоҳу аълам. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази. https://t.me/qatortol_masjidi
530Loading...
22
#ЭСЛАТМА: Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Албатта, менга энг ёмон кўринадиганингиз ва қиёмат куни мендан энг узоқ бўладиганингиз кўп гапирадиганингиз, оғзини тўлдириб гапирадиганингиз ва мутакаббирлик учун гапирадиганингиз”, дедилар”. (Термизий ривоят қилган). ✅ https://t.me/Qorirovotuz
450Loading...
23
#Ҳадис Фазола ибн Убайд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: бир киши намозда дуо қилаётганини эшитдилар. У Аллоҳ таолога ҳамд ва Расулуллоҳга соллаллоҳу алайҳи васаллам саловот айтмас эди. Шунда у зот: «Бу киши шошилди», деб ҳалиги дуо қилган кишини (ёки бошқа бир кишини) чақириб: «Агар сизлардан бирингиз намоз ўқиса, Аллоҳга ҳамдусано, сўнгра Унинг расулига саловот айтиб, бундан кейин хоҳлаганича дуо қилаверсин», дедилар. Абу Довуд ва Термизий ривоятлари. ✅ https://t.me/Qorirovotuz
540Loading...
24
TAҚBO БУ: – қиёмат кунида ҳеч ким сенинг ёқангдан олмаслиги; – қалб истакларини гавдалантириб бир лаганга қўйилиб бозорларда (ҳаммага) намоён қилинганда ҳам ҳеч қандай надомат бўлмаслигидир. * * * Биз илм ва тақво билан сифатланган салафи солиҳлар паноҳ сўраган замонда яшаяпмиз. Қалбга васваса келиши раҳмат ҳисобланади, тақвога зид иш саналмайди. Бунинг ҳикмати шуки, бу туфайли инсоннинг ўзига бино қўйиш асоси кесилади. Зеро, ҳадиси шарифда: «Ўша нарса очиқ-ойдин иймондир», дейилган. Валийлик иймонга ва тақвога боғлиқ. Бу иккиси эса инсоннинг қалбига алоқадор бўлади. Тақвосизнинг пешқадам кўриниши худди пуфлаб шишириб қўйилган руҳсиз гавдага ўхшайди. Шайх Зулфиқор Аҳмад Нақшбандий @mehrob_uz
590Loading...
25
Кўрдимки, умр ва дунёдан кўра тез шошилиб, йўқ бўлиб кетадиганроқ, ўлим ва охиратдан кўра яқинроқ, орзудан кўра узоқроқ, хотиржамликдан кўра гўзалроқ нарса йўқ экан. Нажмиддин Кубро https://t.me/Ramazon_ab
761Loading...
26
Эй Одам фарзанди! Сизлар Аллоҳнинг бандаси эканингизга гувоҳлик бериб, кейин яна қандай Унга осийлик қиласиз? Ўлимни ҳақ деб гумон қиласиз-у, яна уни қандай ёмон кўрасиз? Билмаган нарсангизни тилларингиз билан гапирасиз, Аллоҳнинг наздида улуғ бўлган нарсани арзимас санайсиз”. Имом Ғаззолийнинг “Қирқ ҳадиси қудсий” китобидан. ♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!! @mehrob_uz
570Loading...
27
Талҳа ибн Убайдуллоҳ ибн Усмон ибн Амр ибн Каъб Абу Муҳаммад Маданий розияллоҳу анҳу санади билан ривоят қилинган ҳадислар 100. Мусо ибн Талҳа отаси розияллоҳу анҳудан ривоят килади: "Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Сиздан бирингиз (намозда) олд тарафига эгарнинг орқа (суянадиган) томонига ўхшаш тўсиқ (сутра) қўйсин, сўнгра намоз ўқисин!" дедилар". Изоҳ: Намозда намозхоннинг олдидан бирор нарса ўтиб кўнглини бузмасин, хусусан, шайтон васваса қилмаслиги учун тўсиқ – сутра қўйилади. Сутрани ҳанафий ва моликий мазҳаблари мандуб, шофеъий ва ҳанбалий мазҳаблари мустаҳаб, деган. Девор, устун, найза, асо, бошқа бирор нарса сутра бўлиши мумкин. Ҳеч нарса топилмаса, бир чизиқ чизиб қўйса ҳам бўлади. Муснади Кеший китобидан. @mehrob_uz
590Loading...
28
Жисм касал бўлганда унга ейиш ва ичиш фойда бермаганидек, қалб ҳам шаҳватлар сабабидан хасталанганда ваъз ва насиҳатлар кор қилмайди. Ибн Қаййим раҳимаҳуллоҳ ✅ https://t.me/Qorirovotuz
600Loading...
29
Имконинг борича энг афзал инсон бўлгин. Одамларни қўявер, нима дейишса деяверишсин. Билгинки, коинотнинг Робби бор. У Зот бирор нарсага «Бўл!» деса, албатта бўлади. Ҳикматлар китобидан. @mehrob_uz
630Loading...
30
Ассаламу алайкум ва роҳматуллоҳ! Хайрли тонг! Аллоҳ таоло янги кунни файзли, баракали ва хайрли қилсин. Омин! ✅ https://t.me/Qorirovotuz
600Loading...
31
СУҲБАТ ОДОБИ ҲАҚИДА Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Kим каттамизни улуғламаса, кичигимизга раҳм қилмаса ва олимимизнинг ҳақини билмаса, менинг умматимдан эмасдир», дедилар. Бухорий «Тарих»да, Аҳмад, Табароний, Ҳоким, Аскарий, Ибн Жарир ва бошқалар ривоят қилган. Абу Абдуллоҳ айтади: Каттани улуғлаш Аллоҳ таоло суннат қилган ҳақдир. Зотан, у Аллоҳ таолога бандаликда узоқ муддат ҳар хил ҳолатларда бўлгандир. Кичикка раҳм қилиш Аллоҳ таолога мувофиқ иш қилишдир. Зотан, У Зот кичикка раҳм қилиб, унга ибодатларни юкламаган, ундан чегарани ва ҳукмларни ушлашни талаб қилмаган. Олимнинг ҳаққи маърифати эса, илмнинг ҳақидан иборатдир. Унинг қадрини билиш Аллоҳ қадрини кўтариб унга илм бериб қўйгани асосида бўлади. Аллоҳ таоло айтади: «Аллоҳ сизлардан иймон келтирганларни, хусусан, илмга берилганларни даражаларга кўтарур» (Мужодала сураси, 11-оят). Бас, унинг Аллоҳ унга илм бериш орқали бериб қўйган даражаларини кўтарилади. ♻️ Аллоҳ учун сизга илиндим! t.me/mehrob_uz
650Loading...
32
#САВОЛ_ЖАВОБЛАР ЖАННАТНИНГ ЭНГ АФЗАЛ АЁЛЛАРИ CАВОЛ: Эшитишимча, тўртта аёл мукаммал аёл дейилган экан. Ўша аёллар ким? ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Абдуллоҳ ибн Аббос разияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадиси шарифда Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам: «Жаннатнинг энг афзал аёллари — Хадича бинти Ҳувайлид, Фотима бинти Муҳаммад, Марям бинти Имрон ва Фиръавннинг аёли Осиё бинти Мазоҳимдир» , – деганлар (Имом Аҳмад ривоятлари). Валлоҳу аълам. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази. ✅ https://t.me/Qorirovotuz
740Loading...
33
Муваффақият — комилликка етишиш йўлида машаққатли меҳнат ёки вақт йўқотиш эмас, балки қониқиш ҳиссини берувчи жараёндир. Ўзингизга хато қилишга имкон беринг... Ҳеч ким сизни қарорларингизни нотўғрилигига ишонтиришига йўл қўйманг! ✅ https://t.me/Qorirovotuz
670Loading...
34
Media files
10Loading...
35
Жаннатни излашда саҳобалардан фарқимиз шуки, улар жаннатни амал билан излашган, биз эса қуруқ орзу билан излаяпмиз. Ҳикматлар китобидан. @mehrob_uz
680Loading...
36
#ЭСЛАТМА: Абу Зар р.а. дан ривоят қилинади, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: - “Қаерда бўлмагин, Аллоҳдан қўрқ! Ёмонлик орқасидан яхшилик қил, у ўша ёмонликни ўчириб юборади, одамларга гўзал хулқ билан муомала қил” – дедилар. (Имом Термизий ривояти). ✅ https://t.me/Qorirovotuz
560Loading...
37
#Ҳадис Али розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Бир кишининг ҳузурида зикр қилинсаму, менга саловот айтмаса, ана шу киши бахилдир», дедилар. Имом Термизий ривояти. ✅ https://t.me/Qorirovotuz
550Loading...
38
Media files
8166Loading...
39
#muftiy_minbari 🌙 ИНСОНЛАР НЕГА БИР-БИРЛАРИГА ИШОНМАЙ ҚЎЙДИЛАР 🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари 🌐 https://t.me/+ZgkOZopwJwc3ZWEy
580Loading...
40
Асрдан сўнг қазо намозини ўқиш ❓Савол: Аср ва шом орасида қазо ўқиладими? 📩 Жавоб: Аср ва шом намозлари орасида қазо намозларини ўқиш жоиз. "Ҳошиятут Таҳтовий" китобида бундай дейилади: "Намоз ўқишдан қайтарилган уч вақтдан бошқа ҳамма пайтлар қазонинг вақтидир". Намоз ўқишдан қайтарилган уч вақт деганда қуёш чиқаётган, қуёш қиёмга келган ва қуёш ботаётган вақтлар тушунилади. Лекин барча фиқҳий китобларимизда аср намозини адо қилган киши шом намозига қадар нафл намози ўқиши макуруҳлиги айтилган. Бу ҳақда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам бундай деганлар: "Бомдоддан сўнг то қуёш чиққунча ва асрдан сўнг то қуёш ботгунча (нафл) намоз йўқдир" (Имом Бухорий ривояти). Валлоҳу аълам. Фатволар тўплами" китобидан. @mehrob_uz
570Loading...
Photo unavailableShow in Telegram
«Инсон ўз ақлини факат фойдали нарсалар билан машғул қилишлиги керак. Шунда унинг ақлига кераксиз ва ботил нарсалар йул ололмайди». ✅ https://t.me/Qorirovotuz
نمایش همه...
Қуръони каримдаги тўрт оят Солиҳлардан бири ҳаётидан мамнун, хотиржам, ҳеч нолимасди. Ундан бу ҳақда сўрашганда бундай жавоб берди: ― Қуръони каримдаги тўрт оятни мулоҳаза қилиб, ҳаётда хафа бўлишга ўрин йўқлигини ва маҳрум бўлган нарсаларимдан шикоят қилмасликни англаб етдим. Аллоҳ таолонинг раҳмати, фазлу карамининг чегараси йўқдир. Унинг ҳаёт, соғлиқ, тинчлик-омонлик, иймон, ота-она, фарзанд каби неъматларини санаб, адоғига етиб бўлмайди. Агар Аллоҳ таоло бир ишни тақдир қилган бўлса, уни ҳеч ким, ҳатто бутун инсоният бирлашса ҳам тўхтатиб қолмайди. Бундан заррача ҳам ташвиш чекманг: “Аллоҳ одамлар учун қайси бир раҳматни очиб (равона қилиб) қўйса, бас, уни тутиб қолувчи бўлмас ва нимани тутиб қолса, бас, Ундан сўнг уни (бандаларга) юборувчи бўлмас(Фотир сураси, 2-оят). Банда ҳаётидаги барча яхшилик ва мусибатлар Аллоҳдан эканига иймон келтиради. Агар Аллоҳ таоло изн бермаса, ҳеч қандай зарар ёки яхшилик етмайди. Холиқ бир ишнинг бўлишини ирода қилса, бутун инсоният бирлашиб ҳам уни қайтара олмайди: “Агар Аллоҳ Сизга бирор зарар (мусибат) етказса, Ундан ўзга уни бартараф этувчи йўқдир. Агар Сизга бирор хайриятлик етказса, (билингки) У ҳамма нарсага Қодирдир” (Анъом сураси, 17-оят). Ер юзидаги барча мавжудотлар, ер остидаги қурт-қумурсқалар, денгиз тубидаги барча жонзотларнинг ризқини ёлғиз Аллоҳ беради. Бирор мавжудот дунёдан ўзи учун белгиланган ризқини олмай туриб вафот этмайди. Шундай экан, банда ҳеч ғам чекмасин, ташвишланмасин, у учун белгиланган ризқ албатта унга етади, уни биров олиб кетмайди: “Ерда ўрмаловчи бирор нарса (жонзот) йўқки, унинг ризқи (таъминоти) Аллоҳнинг зиммасида бўлмаса! (У) унинг қароргоҳини ҳам, оромгоҳини ҳам билур. Ҳаммаси аниқ Китоб (Лавҳул-маҳфуз)да (ёзилган)дир” (Ҳуд сураси, 6-оят). Инсон ҳаёти бирдек тинч-осуда ўтмайди. Турмуш турли ташвишлар, қийинчиликлар, мусибатлар, мушкулликлар билан бирга кечади. Инсон ишониши керак бўлган ҳақиқатлардан бири шуки, ҳаётидаги қийинчиликлар ҳеч қачон бутун умр давом этмайди. Албатта, қийинчилик ортидан енгиллик келади: “Албатта, ҳар бир қийинчилик билан бирга енгиллик бордир” (Шарҳ сураси, 6-оят).https://t.me/Qorirovotuz
نمایش همه...
Photo unavailableShow in Telegram
Илм шундай туҳфаки, Аллоҳ уни фақат яхши кўрганларга беради. Имом Аҳмад ✅ https://t.me/Qorirovotuz
نمایش همه...
01:22
Video unavailableShow in Telegram
Ona
نمایش همه...
Photo unavailableShow in Telegram
Қалб қалъага ўхшайди. Агар соғлом эътиқод билан зийнатланмаса, нотўғри ақидалар, бидъат-хурофотлар уни вайрон қилади. ✅ https://t.me/Qorirovotuz
نمایش همه...
☪️ ҚУРБОНЛИК ⁉️ 7 САВОЛГА 7 ЖАВОБ: 1-савол: Қизим учун ақиқа қилмоқчи эдим. Қурбон ҳайити куни ҳам қурбонликка, ҳам ақиқага ният қилиб қўй сўйсам бўладими? ✅ Жавоб: Қурбон ҳайитида қурбонлик қилинг. Қурбонлик қодир кишиларга вожиб амал, ақиқа қилиш мустаҳаб амал. Қурбонлик қилишда ақиқани қўшиб ният қилиш мумкин. Чунки, бир жинсдаги катта амал ўзининг жинсидаги кичик амални ўз ичига олади. 2-савол: Автомобили бор лекин пули нисобга етмаган инсонга қурбонлик қилиш вожиб бўладими? Машина ҳам нисоб ҳисобланадими? ✅ Жавоб: Ва алайкум ассалом. Инсон ҳожати учун миниб турган машинаси нисобга кирмайди. Ёлғиз машинаси бўлиб, бошқа нисоб миқдорида маблағи бўлмаса, қурбонлик вожиб бўлмайди. Эҳтиёждан ортиқ машина олиб қўйилган бўлса, қурбонликнинг нисобига киради ва қурбонлик вожиб бўлади. 3-савол: Мен савдогарчилик қиламан ва нисобдан ошган пулим бор шунга қурбонлик сўйишим керакми? Закотни бу йил чиқарган эдим, лекин қурбонлик ҳакида маълумотга эга эмасман. Илтимос, кимларга фарзлигини ва қандай сўйилишини тушунтириб беринг. Уйда эркак киши бўлмаса акамни чақириб ва қассоб чақириб сўйсам бўладими? ✅ Жавоб: Ҳа, нисобга етадиган миқдордаги маблағга эга киши қурбонлик қилиши вожибдир. Сиз акангизни чақириб қурбонлик қилишингиз жоиз. Қурбонлик учун сўйиладиган жонлиқ айб ва нуқсонлардан саломат бўлиши керак. Қурбонлик гўштидан бир қисмини тарқатиб, бир қисмини сақлаб қўйиб, яна бир қисмини эса қавму-қариндош, қўни-қўшниларга пишириб едириш мустаҳаб амалдир. 4-савол: Мени саволим шуки, Рамазон ҳайити билан Қурбон ҳайити орасидаги фарқ қанча? ✅ Жабов: Рамазон ҳайити шаввол ойининг биринчи куни, Қурбон ҳайити эса зулҳижжа ойининг ўнинчи кунидир. Шунга кўра буларнинг ўрталарида чамаси етмиш кунга яқин бўлади. 5-савол: Қурбон ҳайитида қурбонлик қилмоқчи эдик, жумада имом домла оиласи катта бўлса гўштни ярмини ўзига олиб қолса бўлади деди. Шу тўғрими? Умуман оила катта бўлса ҳаммасини олиб қолсаям бўладими? ✅ Жавоб: Қурбонлик қилувчи инсон Аллоҳ таолонинг розилиги учун қурбонликка яроқли ҳайвонни сўйиш билан ибодат ҳосил бўлади. Унинг гўштидан фойдаланиш иккинчи масала ҳисобланади. Шунга кўра, сиз сўрагандек катта оилалар қурбонлик гўштининг ҳаммасини ўз оилалари учун олиб қолиши жоиз. Шунингдек қурбонлик қилувчи ҳайт кунида гўштнинг ҳаммасини муҳтож инсонларга тарқатиши ҳам жоиз. Аммо, мустаҳаб амал яъни, шу ўринда энг афзали қурбонлик гўштини уч қисмга бўлиб, бир қисмини тарқатиш, бир қисми ўз оиласи учун олиб қолиш ва яна бир қисмини қариндош-уруғ ва яқинлар билан пиширган ҳолда баҳам кўриш бўлади. 6-савол: Мени кўлимда нисобига етган пулим бўлса Қурбонлик хам қиламанми? Мен Россияда ишлайман у ерда насроний қўшниларим ҳам бор. Агар Қурбонлик менгаям вожиб бўлса, ўша насроний қўшниларимга Қурбонликдан берсам бўладими? ✅ Жавоб: Қурбонлик ибодатида қурбонликка яроқли ҳайвонни сўйиш эътиборли. Ҳайвоннинг қони ерга тушиши билан ибодат ҳосил бўлади. Қўшниларларга бериш эҳсон. Бошқа диндаги қўшниларга берса ҳам бўлади. 7-савол: Қурбонликка мол олдик. Тўртта одам бўлиб бўладими ё тоқ бўлиши керакми? ✅ Жавоб: Қурбонликка сўйиладиган молда етти кишигача шерик бўлиш мумкин. Бунда шериклар сони тоқ ёки жуфт бўлиши шарт эмас. Муҳими шерикларнинг барчаси қурбонликни ният қилиши керак. Агар уларнинг бирортаси гўшт ниятида шерик бўлса қолганларнинг ҳам қурбонлиги қабул бўлмайди. ЎМИ фатво ҳайъати. ✅ https://t.me/Qorirovotuz
نمایش همه...
👍 1
Photo unavailableShow in Telegram
#Ҳадис Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Икки калима борки, улар тилга енгил, тарозида оғир ва Раҳмонга маҳбубдир. Улар: «Субҳаналлоҳи ва биҳамдиҳи, субҳаналлоҳил ъазийм»дир», деб айтдилар. Маъноси: «Аллоҳни ҳамд айтиш ва улуғлаш билан поклайман». Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари.https://t.me/Qorirovotuz