QATORTOL JOME' MASJIDI
Sizlardan yaxshilikka chaqiradigan, amru maʼruf, nahyu munkar qiladigan ummat bo‘lsin. Ana o‘shalar, o‘zlari najot topguvchilardir. «Oli Imron surasi 104 oyat» Jizzax viloyati, Baxmal tumani “QATORTOL ” jome' masjidi rasmiy kanali
نمایش بیشتر233
مشترکین
+224 ساعت
+17 روز
+130 روز
- مشترکین
- پوشش پست
- ER - نسبت تعامل
در حال بارگیری داده...
معدل نمو المشتركين
در حال بارگیری داده...
Таҳлил, тасбеҳ, такбир, таҳмид ва истиғфор айтишнинг фазилати
Таҳлил бу “Ла илаҳа иллаллоҳ” калимасини айтиш, яъни, “Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ” дейиш.
Тасбиҳ бу “Субҳаналлоҳ” калимасини айтиш, яъни, “Аллоҳ ҳар қандай айбу-нуқсондан покдир” дейиш.
Такбир бу “Аллоҳу акбар” калимасини айтиш, яъни, “Аллоҳ буюкдир” дейиш.
Таҳмид бу “Алҳамдулиллаҳ” калимасини айтиш, яъни, “Аллоҳга ҳамду санолар бўлсин” дейиш.
Истиғфор бу “Астағфируллоҳ” калимасини айтиш, яъни, “Аллоҳ менинг гуноҳларимни мағфират этсин (кечирсин)” дейиш демакдир.
Бунинг фазилати ҳақида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳадиси шарифларда шундай марҳамат қиладилар: “Биродарим Юнус алайҳиссаломнинг дуоси ажойибдир, аввали таҳлил, ўртаси тасбиҳ ва охири гуноҳга иқрор бўлиш – Сендан ўзга илоҳ йўқ, (ҳар қандай айбу-нуқсондан) поксан, албатта мен золимларданман.
– Ғам-ташвишли ёки балоланган, ёки қарздор бирор кимса бир кунда уч марта шу дуони ўқиса, албатта, унга ижобат бўлади.”
Дуонинг арабча матни:
لَا إِلَٰهَ إِلَّا أَنْتَ سُبْحَانَكَ إِنِّي كُنْتُ مِنَ الظَّالِمِينَ
Ўқилиши: «Лаа илааҳа иллаа анта, субҳанака, инний кунту миназ золимийн» (Анбиё сураси, 87-оят).
Ушбу дуони доим айтиб юрайлик
“Ал-ҳизбул Аъзам вал-вирдул афхом” китобидан.
@mehrob_uz
#Ҳадис
Маърур ибн Сувайддан (р.а.) ривоят қилинади: «Абу Заррнинг (р.а.) устларида бир тўнни кўрдим. Хизматкор болалари устида ҳам худди ўшандоқ тўн кўрдим. Ва бунинг сабабини у зотдан сўраганимда, Абу Зарр (р.а.): «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: замонларида Абу Зарр бир кишини сўкиб онасини айбладилар. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Сенда ҳали ҳам жоҳилият одатлари бор экан. У қуллар сизларнинг биродарларингиз ва хизматкорларингиздир. Аллоҳ уларни сизларнинг қўл остингизда қилган. Кимнинг биродари қўл остида бўлса, ўзи еган нарсадан унга ҳам едирсин. Ва ўзи кийган нарсадан унга ҳам кийдирсин. Тоқати етмайдиган нарсага буюрмасин. Агар буюрадиган бўлса, унга ёрдамлашсин», дегандилар», деб айтдилар».
Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари.
✅ https://t.me/Qorirovotuz
3. У осмонлару ерни ҳақ ила яратди. У улар ширк келтираётган нарсалардан олий бўлди.
Аллоҳ таоло осмонлару ерни бекордан яратгани йўқ, ҳақ ила яратди. Уларни яратиш ҳақ ила бўлганидан кейин, уларга тегишли нарсалар ҳам, албатта, ҳақ ила бўлади. Бу ишга эса, фақат қудратли Аллоҳ таологина қодир.
«У улар ширк келтираётган нарсалардан олий бўлди».
Аллоҳ мушриклар Унга ширк қилиб келтираётган ҳар қандай нарсадан олий бўлди. Акс ҳолда, юқорида зикр этилган ишларни қила олмас эди.
@mehrob_uz
#БИЛАСИЗМИ:
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Бир киши Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга «Менга васият қилинг», деганида, у зот: «Ғазаб қилма», дедилар. У киши (бу саволни) бир неча марта қайтарганида ҳам, у зот: «Ғазаб қилма», деб айтдилар.
(Имом Бухорий ривоятлари).
✅ https://t.me/Qorirovotuz
نمایش همه...
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!
Эзгу амаллар қилиш учун имкон бериб, тонгда уйғотган Аллоҳга беҳисоб шукурлар бўлсин.
Бошлаган кунингиз ҳайрли, файзли ўтишини тилаб қоламиз.
✅ https://t.me/Qorirovotuz
👍 1
Hallaka sirrun 'indalloh
Baynaka anta va baynalloh
Hallaka sodaqotun taxfa
La ya'lamuha illalloh x2
🍃🌺🌺🌺🌺🍃
Qisosulla tukshafu illa
Bikitabika hiyna taralloh
Ma aharoka bihaza an
Yakburo qodruka 'indalloh x2
🍃🌺🌺🌺🌺🍃
Hallaka sirrun 'indalloh
Baynaka anta va baynalloh
Hallaka sodaqotun taxfa
La ya'lamuha illalloh x2
🍃🌺🌺🌺🌺🍃
Qisosulla tukshafu illa
Bikitabika hiyna taralloh
Ma aharoka bihaza an
Yakburo qodruka 'indalloh x2
Мўмин кишининг сендан оладиган насибаси уч нарса бўлсин:
Фойданг тегмадими, ҳеч бўлмаса зарар берма.
Хурсанд қила олмадингми, ҳеч бўлмаса хафа қилма.
Мақтамадингми, ҳеч бўлмаса ёмонлама.
@mehrob_uz
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: “Сизларга Хожангиз ҳузурида амалларингизнинг энг яхшиси бўладиган, даражаларингизни кўтарадиган, олтину кумушингизни инфоқ қилишдан кўра хайрли бўлган, душманингизга йўлиққанингизда ўзаро Аллоҳ йўлида урушишингиздан кўра яхшироқ бўлган амал ҳақида хабар бермайми?” – дедилар. Саҳобалар: “Хабар беринг”, – дейишди. У зот: “Аллоҳни зикр қилишингиздир”, дедилар».
Имом Табароний ривояти.
@mehrob_uz
#оят
«Инсонга фақат ўзи қилган ҳаракатигина (мансуб) бўлур. Унинг қилган саъйи (ҳаракати) яқинда (қиёматда) кўринур. Сўнгра у тўла жазо (ёки мукофот) олур. Албатта, охирги манзил ёлғиз Раббингиз ҳузурига (қайтиш)дир. Албатта, кулдирган ҳам, йиғлатган ҳам Унинг Ўзидир. Албатта, ўлдирган ҳам, тирилтирган ҳам Унинг Ўзидир».
Нажм сураси, 39–44-оятлар.
✅ https://t.me/Qorirovotuz