cookie

ما از کوکی‌ها برای بهبود تجربه مرور شما استفاده می‌کنیم. با کلیک کردن بر روی «پذیرش همه»، شما با استفاده از کوکی‌ها موافقت می‌کنید.

avatar

QORATEPA JOME MASJIDI

zb.respublikasi vazirlar mahkamasi huzuridagi din ishlari qoʻmitasi.Qashqadaryo viloyati vakilligi Qamashi tumani "Qoratepa jome masjidi " ijtimoiy tarmoqlaridagi rasmiy sahifasi

نمایش بیشتر
پست‌های تبلیغاتی
341
مشترکین
اطلاعاتی وجود ندارد24 ساعت
+17 روز
-330 روز
توزیع زمان ارسال

در حال بارگیری داده...

Find out who reads your channel

This graph will show you who besides your subscribers reads your channel and learn about other sources of traffic.
Views Sources
تجزیه و تحلیل انتشار
پست هابازدید ها
به اشتراک گذاشته شده
ديناميک بازديد ها
01
Ўзбекистон зиёратчилари Мадина шаҳрида иззат-икром ила кутиб олинди Бугун, 23 май куни эрта тонгда Тошкент халқаро аэропортидан Мадина шаҳрига эсон-омон етиб келган зиёратчиларимизни “Ҳаж – 2024” ишчи гуруҳи раҳбарлари Содиқжон Тошбоев, Муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари, ҳамкор ширкат масъул вакиллари ва бошқа мутасаддилар томонидан тантанали равишда катта эҳтиром билан кутиб олинди. ✅Ҳамюртларимиз муҳташам 5 юлдузли “Зам-зам Пуллман” меҳмонхонасига киришлари биланоқ илиқ қарши олиниб, зам-зам сувлари, хурмо, ширинликлар ва ҳадялар улашилиб икром қилинди. 🕌 Айни дамда зиёратчиларимиз меҳмонхоналарга жойлашиб бўлганидан сўнг ихлосу имон билан ибодатларни адо этишга киришмоқда. Хусусан, Масжиду Набавий ва Равзаи муборакни зиёрат қилишга, яқинлари томонидан илтимос қилинган саломларни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга етказишга ошиқмоқдалар. 🤲 Аллоҳ таоло юртдошларимизнинг сафарларини муборак қилиб, ибодату дуоларини ижобат айлаб, Байтуллоҳ ёнида дуо қилишни барчамизга насиб этсин! Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати https://t.me/umiqvqtanjmrtk77811085504
840Loading...
02
Ризқ дуоси 🙏🙏🤲🤲 Эй Роббим! • Агар ризқим осмонда бўлса, нозил қилгин! • Агар ризқим ерда бўлса, чиқаргин! • Агар ризқим узоқда бўлса, яқин қилгин! • Агар ризқим яқинда бўлса, унга етишишни осон қилгин! • Агар ризқим оз бўлса, кўпайтиргин, барака бергин! • Омийн! 👉https://t.me/qoratepa08032024
1221Loading...
03
НАСИҲАТЛАР 🌀🌀💢💢 1. Сирингни икки кимсадан бошқаси билмасин. Сен ва Роббинг.  2. Дунёда икки кишининг розилигини олишликда ҳарис бўл. Онанг ва Отанг.  3. Қийинчилик ва мусийбатларга икки нарса билан Аллоҳга сиғин. Сабр ва намоз.  4. Икки нарсадан ҳеч қўрқма. Ризқ ва Ажал (чунки ризқинг ва жонинг Аллоҳга омонат).  5. Икки нарсани ҳеч эслама. Бошқасига қилган яхшилик ва бошқасидан кўрган ёмонлик.  6. Икки нарсани ҳеч унутма. Роббингни ва Охиратни. Насаф зиё ўз https://t.me/qoratepa08032024
2392Loading...
04
#ДУО ЁМОНЛИКЛАРДАН ПАНОҲ ТИЛАШ Арабча матни: و أعوذ بك أن أظلم أو أظلم أو أعتدي أو يعتدي عليّ أو أكسب خطيئة أو ذنبا لا تغفره. Ўқилиши: Ва аъуузу бика ан азлима ав узлама ав аътадия ав юътада ъалайя ав актасиба хотий‘атан ав занбан ла тағфируҳ. Маъноси: Зулм қилишимдан ёки менга зулм қилинишидан ё зўравонлик қилишимдан ё менга зўравонлик қилинишидан ё Сен кечирмайдиган хато ё гуноҳни касб қилиб қўйишимдан сендан паноҳ тилайман. Аҳмад 20678 – рақам ривояти. nasafziyouz https://t.me/qoratepa08032024
970Loading...
05
201-HADIS Аллоҳ ночор, қийналган одамга яхшилик қилганни яхши кўради. "Минг бир хадис" https://t.me/qoratepa08032024
900Loading...
06
۞يَسۡـَٔلُونَكَ عَنِ ٱلۡخَمۡرِ وَٱلۡمَيۡسِرِۖ قُلۡ فِيهِمَآ إِثۡمٞ كَبِيرٞ وَمَنَٰفِعُ لِلنَّاسِ وَإِثۡمُهُمَآ أَكۡبَرُ مِن نَّفۡعِهِمَاۗ وَيَسۡـَٔلُونَكَ مَاذَا يُنفِقُونَۖ قُلِ ٱلۡعَفۡوَۗ كَذَٰلِكَ يُبَيِّنُ ٱللَّهُ لَكُمُ ٱلۡأٓيَٰتِ لَعَلَّكُمۡ تَتَفَكَّرُونَ Яс-алунака ъани-л-хамри ва-л-майсир. Қул фиҳима исмун кабиру-в ва манафиъу ли-н-наси ва исмуҳума акбару мин-н-нафъиҳима. Ва яс-алунака ма за юнфиқуна кули-л-ъафв. Казалика юбаййинуллоҳу лакуму-л-айати лаъаллакум татафаккарун Сендан хамр(ароқ) ва қимор ҳақида сўрарлар. Айт: «Иккисида катта гуноҳ ва кишилар учун манфаат бор ва гуноҳлари нафларидан каттадир». Ва сендан нимани нафақа қилишни сўрарлар. Айт: «Ортиқчасини». Аллоҳ шундай қилиб сизга Ўз оятларини баён қилади. Шоядки, тафаккур қилсангиз. "Бақара сураси" https://t.me/qoratepa08032024
940Loading...
07
Arxiv 2022 y. --------------------- "Ер юзи бўйлаб сафар қилинглар..." (оят) "Қоратепа жоме масжиди" имом хатиби Муродуллохон домла Нуриддинов https://t.me/qoratepa08032024
1252Loading...
08
#Намоз_вақтлари ҚАШҚАДАРЁ ВИЛОЯТИ  20.05.2024 йил ҳолатида 🕋 Бомдод 04:40; 🕋 Пешин 13:00; 🕋 Аср 17:55; 🕋 Шом 19:55; 🕋 Хуфтон 21:25. 📖«Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир». (Нисо сураси, 103-оят). 🗝"Жаннатнинг калити намоз, намознинг калити таҳоратдир". (Ҳадис). عَنْ أَبِي حُمَيْدٍ أَوْ أَبِي أُسَيْدٍ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ، عَنِ النَّبِيِّ صلى الله عليه وسلم قَالَ: «إِذَا دَخَلَ أَحَدُكُمُ الْمَسْجِدَ فَلْيُسَلِّمْ عَلَى النَّبِيِّ صلى الله عليه وسلم، ثُمَّ لِيَقُلِ: اللَّهُمَّ افْتَحْ لِي أَبْوَابَ رَحْمَتِكَ، فَإِذَا خَرَجَ فَلْيَقُلِ: اللَّهُمَّ إِنِّي أَسْأَلُكَ مِنْ فَضْلِكَ». رَوَاهُ مُسْلِمٌ وَأَبُو دَاوُدَ وَالنَّسَائِيُّ. «Набий алайҳис-салом: «Қачон сизлардан бирортангиз масжидга кирса, Набий алайҳис-саломга салом берсин. Сўнгра: «Аллоҳумма ифтаҳ лий абваба роҳматика», – десин. Чиқаётганида: «Аллоҳумма инний асъалука мин фазлика», – десин», – дедилар». https://t.me/qoratepa08032024
2463Loading...
09
Танбеҳ... "Эслатинг? Эслатмоқ муъминларга манфаат берур..." • Агар сен учун азиз бир инсонни ўлим олиб кетса йиғлама, чунки у омонат эди, Аллоҳ омонатни ихтиёр қилди. • Агар беморлик синовига учрасанг, ҳар дақиқа ундан озор чексанг ҳам йиғлама, чунки у гуноҳларингни ювиб ташламоқда. • Агар сен учун азиз бўлган дўстинг алоқани узсада ва узганлик сабабини айтмаса ҳам йиғлама, чунки у сени қўлдан бой берди, сен эмас. • Агар сен учун энг яқин инсон қаттиқ душманлиги ошкора бўлса ҳам йиғлама, балки умр бўйи ундан ғафлатда қолмаганинг учун Аллоҳга ҳамд айт. • Агар яхшилик қилган кишилар сенга зулм қилишса ҳам йиғлама, сен биринчи мазлум эмассан. Золим бўлмай мазлум бўлганингга қувонгин. • Соатнинг 30 $ лигини тақсангиз ҳам, 3000 $ лигини тақсангиз ҳам БИТТА ВАҚТни кўрсатади... • Сумканинг 30 $ лигини кўтарсангиз ҳам, 300 $ лигини кўтарсангиз ҳам ичидаги нарса ЎЗГАРИБ қолмайди... • 30 метрлик уйда яшасангиз ҳам, 300 метрлик уйда яшасангиз ҳам ЁЛҒИЗЛИК ҳисси бир хил таъсир этади... https://t.me/qoratepa08032024
2353Loading...
10
Ҳажга кетишдан олдин бажариладиган амаллар 🕋🎒 Иброҳим алайҳиссалом ўғиллари Исмоил алайҳиссалом билан Аллоҳ таолонинг амрига мувофиқ Байтуллоҳни қуришди. Аллоҳ таоло Иброҳим алайҳиссаломга одамларни ҳажга чақиришга буюрди. Натижада, бу ер нафслар ошиқадиган, қалблар эса у томон шошадиган муборак жойга айланди. Ҳижратнинг тўққизинчи санасида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга йўлга қодир бўлган одамларга ҳаж фарзлиги ҳақидаги оят нозил бўлди. Ҳаж диндаги фарзлардан бир фарз, Ислом рукнининг бир рукни бўлди. Аллоҳ таоло бундай марҳамат қилади: “Йўлга қодир бўлган киши зиммасида Аллоҳ учун Байтни ҳаж қилиш (фарзи) бордир” (Оли Имрон сураси, 97-оят). Соғлиғи яхши, ҳажга бориб-келишга оиласидан орттирган маблағи бор, йўлда хавф-хатар йўқ, аёл киши бўлса, маҳрами бор кишиларга умрида бир марта ҳаж қилиш фарздир. Имкони бўла туриб, ҳаж қилмаслик катта гуноҳ саналади. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким ҳажни ирода қилса, шошилсин. Чунки киши бемор бўлиши, улови йўқолиб қолиши ва узри чиқиб қолиши мумкин”, деганлар. Кимки бу улуғ фарз амални бажаришга киришар экан, аввало – чин тавба ва ниятини холис Аллоҳ учун қилмоғи, зиммасидаги ҳақларни адо этмоғи, қарзларни узмоғи, ваъдаларни бажармоғи лозим. Аҳли-аёлини Аллоҳга тақво қилишга чақириши, васиятларини ёзиб қўйиши керак. Топган ҳалол мол-мулкидан оиласига нафақа қолдириши ҳам талаб этилади. Солиҳ дўстлар билан ҳамроҳ бўлиши, ҳажнинг бажариш тартибларини ўрганиши ва бу борадаги китобларни ўзи билан олиб олиши лозим. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Умра кейинги умрагача бўлган гуноҳларга каффаротдир. Ҳажжи мабрурнинг мукофоти фақат жаннатдир”, деганлар (Муттафақун алайҳ) https://t.me/qoratepa08032024
1260Loading...
11
Фаришта бу зикрни айтмаса осмонга чиқа олмайди Абу Мусо Ашъарий розияллоҳу анҳу айтадилар: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан бирга эдим. У зот алайҳиссалом менга: “Эй, Абу Мусо, Сени жаннат хазинасидан бўлган калимага далолат қилайми?!” дедилар”. Мен: “Ҳа, ё Аллоҳнинг Расули”, дедим. Шунда Набий алайҳиссалом: “Лаа ҳавла ва лаа қуввата иллаа биллаҳ”ни айт, чунки у жаннат хазиналаридан”, дедилар (Имом Бухорий, Имом Муслим ривояти). Ибн Масъуд розияллоҳу анҳу “Лаа ҳавла ва лаа қуввата иллаа биллаҳ”нинг маъноси ҳақида бундай деганлар: “Гуноҳдан фақатгина Аллоҳнинг ёрдами ила тийилиш мумкин. Аллоҳга итоат этиш ҳам ёлғиз Аллоҳнинг ёрдами билан бўлади”. Банда Аллоҳнинг ёрдамисиз ўзини ўзгартира олмайди, гуноҳдан қутила олмайди, тўғри йўлни тополмайди, бирор савобли ишга қўл уролмайди. Чунки куч-қувват фақат Аллоҳдандир. Ким мусибатга йўлиқиб, қийин аҳволга тушиб қолса, қарздор бўлса, моддий ҳолати оғирлашса, “Лаа ҳавла ва лаа қуввата иллаа биллаҳ”ни кўп такрорласин. Шунда Аллоҳ унга нажот беради ҳамда уни турли қийинчилик ва ташвишлардан халос этади. Ҳазрат Али розияллоҳу анҳу айтадилар: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам менга: “Эй Али, сенга қийин аҳволга тушиб қолганда айтиладиган калималарни ўргатайми?” дедилар. Мен: “Аллоҳ мени сизга фидо қилсин, ўргатинг, ё Расулуллоҳ”, дедим. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Қийин аҳволга тушиб қолсанг, “Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм. Ва лаа ҳавла ва лаа қуввата иллаа биллаҳил ъалиййил ъазийм”, деб айт. Чунки мана шу дуо билан Аллоҳ хоҳлаганича ҳар турли балолардан халос қилади”, дедилар”. Бошқа ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бундай деганлар: “Ким Лаа ҳавла ва лаа қуввата илла биллаҳ”ни айтса, тўқсон тўққиз дардга даво бўлади. Энг енгили ғамдир”, (Имом Табароний, Имом Ҳоким ривояти). Шунинг учун уламолар: “Кимнинг ғам-ташвиш ва мусибатлари кўпайиб кетса: “Лаа ҳавла ва лаа қуввата иллаа биллаҳ”ни кўп айтсин”, деганлар. Ким “Лаа ҳавла ва лаа қуввата илла биллаҳ” зикрини айтишга одатланса ғам-ташвишлардан халос бўлиш билан бирга, камбағаллик ҳам кўрмайди. Бу ҳақда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким ҳар куни юз марта “Лаа ҳавла ва лаа қуввата илла биллаҳ”ни айтса, унга фақирлик етмас”, деганлар (Ибн Абу Дунё ривояти). Пайғамбаримиз алайҳиссалом қачон муаззин “Ҳайя ъалас-сола” ва “Ҳайя ъалал-фалаҳ”ни айтганида “Лаа ҳавла ва лаа қуввата иллаа биллаҳ” дейишни ўргатганлар. Муаззиннинг намозга, нажотга шошилинг деган чақириқига “Лаа ҳавла ва лаа қуввата иллаа биллаҳ” яъни Аллоҳнинг хоҳишисиз бизда ҳаракат ҳам, қувват ҳам йўқ, деб жавоб қайтарилади. Чунки агар Роббимиз ибодат қилишимизга куч-қувват бермаса, биз ўзимиз адо этишга қодир эмасмиз. Сафвон ибн Сулайм розияллоҳу анҳу: “Қайси бир фаришта осмонга чиқмоқчи бўлса, албатта “Лаа ҳавла ва лаа қуввата иллаа биллаҳ”ни айтиб, ердан кўтарилади. Чунки фаришта бу зикрни айтмаса осмонга чиқа олмайди”. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам уйдан чиқаётиб: “Бисмиллаҳи, таваккалту ъалаллоҳ. Лаа ҳавла ва лаа қуввата иллаа биллааҳ”, дер эдилар. Ким ушбу зикрларни айтиб уйидан чиқса у Аллоҳнинг ҳимоясида бўлади, шайтон унга яқинлаша олмайди. “Лаа ҳавла ва лаа қуввата иллаа биллаҳ” зикри сабабли қанча қийинчиликлар енгил бўлди, ғам-ғуссалар ариди, дангасаликлар кетди, ибодатга завқ ортди, қайғулар ҳурсандчиликка айланди, ҳаётда эзгу мақсадлар сари илдам қадам босишга илҳом, ишонч пайдо бўлди. Шундай экан, “Лаа ҳавла ва лаа қуввата иллаа биллаҳ” деб айтишни ўзингизга кунлик вазифа қилиб олинг. Ҳар куни имкон қадар кўп айтишга одатланинг. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Жаннат кўчатларини кўпайтиринглар”, дедилар. “Ё Аллоҳнинг расули, унинг кўчатлари нима?” дейишди. У зот алайҳиссалом: “Лаа ҳавла ва лаа қуввата иллаа биллаҳ”, дедилар (Имом Табароний ривояти). Даврон Нурмуҳаммад https://t.me/qoratepa08032024
1110Loading...
12
198-HADIS Аллоҳ таоло умматларим учун ҳар юз йил бошида динни янгилайдиган (қайта тиклайдиган) бир зотни яратади. "Минг бир хадис" https://t.me/qoratepa08032024
1191Loading...
13
وَلِكُلّٖ وِجۡهَةٌ هُوَ مُوَلِّيهَاۖ فَٱسۡتَبِقُواْ ٱلۡخَيۡرَٰتِۚ أَيۡنَ مَا تَكُونُواْ يَأۡتِ بِكُمُ ٱللَّهُ جَمِيعًاۚ إِنَّ ٱللَّهَ عَلَىٰ كُلِّ شَيۡءٖ قَدِيرٞ Ва ликулли-в вижҳатун ҳува муваллиҳа фастабику-л-хайрот. Айна ма такуну яъти бикумуллоҳу жамиъа. Инналлоҳа ъала кулли шай-ин Қадир Ҳар кимнинг юзланадиган тарафи бор. У ўшанга юзланувчидир. Бас, яхшиликларга шошилинг. Қаерда бўлсангиз ҳам, Аллоҳ ҳаммангизни келтирадир. Албатта, Аллоҳ ҳар бир нарсага ўта қодирдир. "Бақара сураси" (149-оят) https://t.me/qoratepa08032024
1270Loading...
14
Рўзғор! Эркак бу ғорни кунда тўлдириш ташвиши билан яшайди ва бундан ғурур, шараф туяди. Аҳли оиласига олиб келган кийимларни уларнинг эгнида кўрса, кўзи қувнайди, энг яхшисини олмас, лекин энг ярашадиганини олишга ҳаракат қилади. Аҳли оиласига келтирган таомларни улар еб турганини кўрса, дили яйрайди, улар қанча иштаҳа билан еганини кўрса, яна шунча олиб келишни дилига тугиб қўяди. Эркак оиласи нафақасини қанчалик тўлдира олса, ўзини шунчалик дадил ҳис қилади. Эркак табиати шундай. Эркак буларнинг эвазига битта нарса кутади: топиб келганлари исроф бўлмасин, тартиб билан жой-жойида ишлатилсин, холос. https://t.me/qoratepa08032024
1695Loading...
15
📖📗📕💫✨🌙 "Алҳамдулиллаҳ" ибораси ҳақида нималарни биласиз? У: — Одам алайҳиссалом айтган илк сўздир. — Қуръондаги биринчи калимадир. — Энг афзал дуодир. — Қиёмат куни одамларнинг энг афзали ҳам ҳамд айтувчилар бўлади. —  Жаннат кўчати. — Дунё ва охират у билан тугалдир. — Хурсандчиликда ҳам, хафачиликда ҳам - ҳар бир ҳолатда айтилади.    Эй, тангрим! То рози бўлгунингча Сенга ҳамд бўлсин! Рози бўлганингда ҳам Сенга ҳамд бўлсин! Рози бўлганингдан кейин ҳам Сенга ҳамд бўлсин! https://t.me/qoratepa08032024
1510Loading...
16
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қандай сўзлардилар? -У зот аниқ тиниқ, баён қилиб, тушунтириб гапирардилар. -У зотнинг сўзлашлари қўпол ва таҳқирловчи сўзлар бўлмасди. -У зот сўзларни алоҳида-алоҳида ажратиб сўзлардилар, сўзлашлари ортиқча ҳам, кам ҳам бўлмасди. - У зот сўзласалар, жавомеъул калим билан сўзлар эдилар. - У зот сўзласалар, сўзларини бошлашда ва якунлашда Аллоҳнинг исмини зикр қилардилар. - У зот сўзласалар, агар (зарурат) эҳтиёж бўлмаса сўзламас эдилар. -У зот сўзласалар, тушунарли бўлиши учун уни уч марта такрорлардилар. - У зот сўзласалар, бирга ўтирган киши гапларини ёдлаб оладиган даражада (дона-дона ва шошилмасдан) гапирардилар. ☪️ Изоҳ: Жоҳиз раҳимаҳуллоҳ Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг каломларини тавсифлаб, шундай дейди: «Аллоҳ таоло Пайғамбар алайҳиссаломнинг каломларини тингловчида у зотга нисбатан муҳаббат уйғонадиган даражада зийнатлаб қўйди. Каломларида ҳайбат бўлиши билан бирга, эшитган одам ҳаловат ҳам топарди. https://t.me/qoratepa08032024
1340Loading...
17
#muftiy_minbari ҚИЗ ФАРЗАНДЛАР ДЎЗАХДАН ПАРДА 🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари •••┈•┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈•┈••• Насаф зиё ўз https://t.me/qoratepa08032024
1201Loading...
18
275-HADIS Мен сизларга икки заифнинг ҳаққини ҳаром қиламан: 1. Етим 2. Хотин. "Минг бир хадис" https://t.me/qoratepa08032024
1300Loading...
19
قُلۡ أَتُحَآجُّونَنَا فِي ٱللَّهِ وَهُوَ رَبُّنَا وَرَبُّكُمۡ وَلَنَآ أَعۡمَٰلُنَا وَلَكُمۡ أَعۡمَٰلُكُمۡ وَنَحۡنُ لَهُۥ مُخۡلِصُونَ Қул а-туҳажжунана филлаҳи ва Ҳува Раббуна ва Раббукум ва лана аъмалуна ва лакум аъмалукум ва наҳну лаҳу мухлисун Айт: «Биз билан Аллоҳ ҳақида тортишасизми?! Ҳолбуки, У бизнинг ҳам Роббимиз, сизнинг ҳам Роббингиздир. Бизга ўз амалимиз, сизларга ўз амалингиз, биз эса Унга мухлисмиз». "Бақара сураси" 140-оят https://t.me/qoratepa08032024
1350Loading...
20
#Қизиқарли_маълумот 🎨Масжидун Набавий шариф хаттоти ✍️Абдуллоҳ Зуҳдий Нобулсий. У кишига ҳарами шариф, Миср хаттоти деган унвон ҳам берилган. Унинг насаби саҳобий Тамим ибн Авс Аддорий розияллоҳу анҳуга бориб тақалади. У 1251-ҳижрий, 1836-милодий санада Ноблус шаҳрида туғилиб шу йилнинг ўзида ота-онаси ва боболари билан бирга Дамашққа кўчиб келади. Ундан сўнг Кютаҳъя кейин Истанбул шаҳрига кўчиб ўтади (1836-йил). Усмонийлар султони Абдулмажид l ёш хаттот Абдуллоҳ Зуҳдийни Мадинаи мунавварадаги Пайғамбаримиз алайҳиссалом масжидини кенгайтириш ишларида хаттотлик вазифасини бажариш учун хизматга юборади. У 1862-йил Пайғамбаримиз алайҳиссаломнинг масжиди деворларига Қуръон оятлари, ҳадис шарифлар ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламни мадҳ этиб айтилган шеърларни ёзган. Бундан ташқари у Каъбапўшга ҳам Қуръон оятларини ёзган хаттотлардан саналади. Абдуллоҳ Зуҳдий 1879-йил вафот этиб Қоҳирадаги имом Шофеий қабристонига дафн қилинади. https://t.me/qoratepa08032024
1590Loading...
21
• Фалокатта дучор бўлишни истамасанг — мутакаббир бўлма. • Роҳатда яшашни истасанг — дилингни хирсдан пок қил. • Хору зорликни истамасанг — таъмагир бўлма. • Ўзингга яхшилик қилинишини истасанг — яхшилик қил, ҳеч кимга озор берма, яхшиликни улуғ иш деб бил. • Қадр-кимматинг ошишини истасанг — баланд ҳимматли бўл. • Ишинг пушаймонлик билан натижаланишини истамасанг — аввал яхшироқ ўйлаб, доно, тажрибакорлар билан кенгашиб, сўнгра ишга кириш. • Ўзингни ҳаммага севдиришни истасанг — феъл-атворингни тузат, адабли, тарбияли бўл. • Иззат-ҳурматта эга бўлишни хоҳласанг — ҳалол меҳнат қил. https://t.me/qoratepa08032024
1420Loading...
22
267-HADIS Қалб ўзгариб сабабидан қалб деб аталган. Қалб мисоли даладаги бир дарахтнинг танасига ёпишган бир юнгга ўхшайди. Шамол уни гоҳ у ёққа, гоҳ бу ёққа ағдаради. "Минг бир хадис" https://t.me/qoratepa08032024
1470Loading...
23
أَوَلَا يَعۡلَمُونَ أَنَّ ٱللَّهَ يَعۡلَمُ مَا يُسِرُّونَ وَمَا يُعۡلِنُونَ A-вала яъламуна анналлоҳа яъламу ма юсирруна ва ма юълинун Аллоҳ уларнинг сир тутган-у ошкор қилган нарсаларини албатта билишини билмайдиларми? "Бақара сураси" https://t.me/qoratepa08032024
1450Loading...
24
2-Қисм ​​Сўнг фарёдга онам, фолбин лўли қўшилишди. Мисоли улар тириклигимдаёқ менга аза тутишаётган эди. ​​Албатта, каминаям қараб тургани йўқ. Жон ширин эмасми, лўли холамга қўша-қўша раҳматларни ёғдирганча, ҳўнг-ҳўнг йиғлар эдим. — Гап бундай! — деди фолбин лўли кўз ёшларини артаркан, қатъият билан. — Ҳозир менга битта қўй берасиз. Ўғлингизга тегишаётган азроилни қўйга қўшиб ҳайдаб кетаман. Ҳойнаҳой, онамнинг кўзига нажот тилаб мўлтираб турган бўлсам керак, шарт ўрнидан турди-да, қўрадан битта қўйни етаклаб чиқди. Қўйни осонликча қўлга киритган лўлининг эса нафси очилди. — Мана бу дарахтни кўряпсизлар-а? — сўради биздан, ўзи соясида ўтирган ёнғоқни кўрсатиб. — Боланинг бор дардини шу дарахтга ўтказаман. Бир ойда дарахт барглари сарғайиб, қуриб, таг-томири билан ерга сингиб кетади. Аммо бунинг учун, тўғриси... қўйингиз кам... — шундай дея бир миқдорда пул сўрадики, буни эшитиб, онамнинг кўзларидаги ёш таққа тўхтади. Сабаби, уйимизда бунча пул йўғидиям, бўлган тақдирдаям, ҳали отам, акамлар ишдан қайтишса, бунақа “сахийлик” учун бизни кўчага ҳайдашлари аниқ эди. Ҳалиги ёш лўли жуда кўнгилчан экан, шекилли, онам пулни тополмай, мен ўлиб қолишим мумкинлигига куйинганидан сочини юлиб йиғларди, барака топкур! Онам, ноилож, лўли айтганча бўлмасаям, мундайроқ қилиб, уйимизда бор пулни олиб чиқди. Фолбин лўли аввал норози бўлди. Бизга қўшилиб келини ҳам ялинавергач, “инсофга келди”. Яъниким, ўзи айтганидай, менга дарахтни қучоқлатиб қўйиб, савалай кетди. Бу маросим тугагунича, ўлимларимга рози бўлиб кетдим. Ниҳоят, лўли савалашни якунлагач, ҳовлимизда қўлга илашадиган нарса борки, тилашга ўтди. Булар орасида гилам, хуржун, лаган-паганга ўхшаш “арзимас” рўзғор буюмлари ҳам бор эди. Ёш лўли эса ҳамон ўпкасини босолмай йиғлар, онамни меҳрсизликда айблаб, қайнонаси “ўзлаштирган” нарсаларни ҳаялламай тўрвасига тиқар эди. Лўлитўрванинг туби тешик, деб бекорга айтишмас экан. Ҳовлимизнинг ярмини ютиб юборса ҳам тўлмасди-я, падарлаънати! Бу сиртдан қараса кулгили, иштирок этиш қайғули бўлган спектакл бир соатлар давом этди. Ниҳоят, лўли қўлтиғимдаги қорайиб кетган игна билан пахтани олиб, жой қуригандай, тандирхонадаги ўчоқда турган қозонимизга ташлади. Энди бу қозонни қирқта мачитдан ошириб, қирқ биринчисига топширишимиз лозимлигини уқтириб, кетишга чоғланди. Биз эса шунча кетганнинг бири деб, шу бошоғриқ қозондан ҳам воз кечиб қўяқолдик. Хуллас, игна олмайдиган “тўқмижоз” лўлилар бири қозонни орқалаб, қўйни етаклаб, бири икки тўрва буюмни судраб, инқиллашганича Бухоройи шарифга йўл олишди. Кечга яқин отам ишдан қайтгач, бўлган жанжални ёзиб ўтиришим ўринсиз, деб ўйлайман. Бироз ноқулай. Аммо шу кундан бошлаб онам иккаламизга туққан кунни айтмасам бўлмас. Ҳар куни эрталабдан туриб, лўли савалаган дарахтнинг сарғайган баргларини санаймиз. Башорат рост чиқиб, дарахт тобора сўниб бораётганидан қувонганимизни айтмайсизми? Кошки, фасл куз эканлиги, бу дарахт қатори бошқалари ҳам барг ташлаётгани хаёлимизга келса... Ҳикоям охирлар экан, тўхтаб, ўйланиб қолдим. Сўнгги нуқтани қандай қўйишни билмай бошим қотаётганди. Ижодхонамнинг деразасидан биз ўша “лўли дарахт” деб атайдиган ёнғоққа яна бир қур назар ташладим. Ўзиям бу йил бошини еб мева тугибди савил! Оёқларим бўлса ҳамон оз-оз оғриб турибди. Демак, бу ҳикоянинг охири йўқ. Ахир, ҳаёт давом этябди...
3863Loading...
25
ЛЎЛИ ДАРАХТ. Ҳовлимизда биз “лўли дарахт” деб атайдиган ёнғоқ дарахти бор. Эшитганда ғалати туюладиган бу ном ўз тарихига эга. Кеч куз эди. Адашмасам, ўн бир-ўн икки ёшларда эдим... Болалигимдан одат шу: баҳор, куз ойлари яқинлашаверса, оёқларимда кучли оғриқ туради. Ўшанда ҳам мен яқиндагина шифохонадан қайтган, бироқ муолажалар ёрдам бермагани боис, онам ҳовлимизда оёғимга малҳам суриб ўтирарди. Шу пайт очиқ дарвозамиздан аввал: — Сингил, итингиз йўқми? — деган овоз эшитилди, сўнг биз жавоб бериб улгурмай бири ёшроқ, бошқаси қари — иккита лўли кириб келди. Ҳовлимиз этагидаги ёнғоқ тагида ўтириб, бутун қариндошларимизу авлод-аждодимизгача узоқ дуо қилишди. — Нима бўлди йигитчага, тоби йўқми? — сўрашди кейин. — Нимасини айтасиз, — жавоб берди онам, — икки йилдирки, оёғи оғрийди. Ўзи яқиндагина дўхтирдан келди, кошки, нафи теккан бўлса! — Уху-уҳм, — тантанавор қилиб йўталди лўлилардан кексароғи, — сингил! Худо дардини аритаман деса, ҳеч гапмас. Йўқса, нақ Бухоройи шарифдан қишлоғингизга йўл тортиб келармидим? Албатта, лўли халқининг бунақанги нағмалари ҳаммага таниш. Онам ўзини ҳеч нарса эшитмаганга солиб, ўрнидан турди: -Хўп, унда сизларга бирор хайр олиб чиқай, ўзи ишларим кўпиди... -Йўқ! — рад этди лўли кампир. — Мен сизнинг уйингизга хайр сўраб келмадим. Ҳали айтганимдай, Оллоҳнинг хоҳиши бошлаб келди уйингизга. Энди бир сир айтмасдан кетмайман. -Ҳа, хола, — ҳалитдан бери жим ўтирган иккинчи ёш лўли гапни илиб кетди, — билсангиз, қайнонам дами ўткир отинойилар авлодидан. Куф деса, кўрнинг кўзини очиб, суф деса, туғмайдиган хотинларни туғдиради. Қолаверса, қишлоғингизга кирганимиздан адашмай тўппа-тўғри уйингизни топиб келганларини қаранг-а! Бўлмаса, бу кишини излаб юрганлар қанча. Онам менга, мен онамга қарадик. Бундан умидланган ёш лўли астойдил ялинишга ўтди: — Сиз хўп денг, холажон, хўп денг! Ҳеч вақоингиз керак эмас. Бу киши битта игна, бир пиёла сув билан фол кўрадилар. Берсангиз, ўша сувни ичиб, игнангизни олиб кетади, бермасангиз, олмайди. Шугина боланинг қош-кўзларига раҳмим келяпти-да, хўп денг, холажон! Лўлиларнинг бу қадар камсуқум бўлишини кутмаган эдик. Бунинг устига ҳалиги фолбин лўли келинининг гапларини тасдиқлагандай, ўзгача кибр билан жим ўтирарди. Рози бўлдик. Онам бир пиёла сув, битта игна олиб чиқди. Ийманибгина озроқ пул ҳам қўювди, фолбин лўли уришиб берди: -Бу нима қилганингиз? Уйингизга пулга зориққанимдан келибманми? Олинг пулингизни! Онам минг хижолатда пулни қайтариб олиб қўйди. Онам, мен, икки лўли жойлашиб ўтириб олдик. Фолбин лўли ҳунарини бошлади: аввал игнани пиёладаги сувга ташлаб, уч-тўртта оятни чала-чулпа ўқиди. Сўнгра тўрвасидан бир сиқим пахта чиқариб, игнани сувдан олди-да, ўради. Ўралган пахтани қўлтиғимга қистириб, алламбало жониворга ўхшаб, кекира-кекира гап бошлади: — Вой, соддагина синглим, — деди онамга қарата. — Дўстингиз душман чиқибди, душманингиз бало чиқибди. Тўй-маъракаларингизда уйингизнинг тўрига ўтириб, тузингизни тотадиган одам қилибди бу ишни, ноинсоф! Оқ сариқдан келган, шайтон билан ўйнашган аёл экан. Йўқса, гулдай болангизни ўлсин, деб ирим қилиб юрармиди? Алдаб уйига чақириб, бошидан ўлик суви сочармиди? Мана, икки йилдирки, ўғлингизнинг соғ куни йўқ. Оёғини оғритиб, танасини ланж қилиб қўйибди. Иштаҳасини илондай бўғиб, уйқусини олиб ўтирибди. Сизга айтсам, ўн-ўн беш кунча олдин болангизнинг йиқилиб, қўлини кўтара олмай қолганиям бежиз эмас(дарҳақиқат, бир ой олдин йиқилиб, қўлимнинг пайи чўзилган эди). Ахир, норасидагинанинг атрофида адашган ажал шарпаси ейман-ютаман деб изғиб юрибди-ку! Тағинам ота-бобонгизнинг арвоҳлари қўрибди. Шунда ҳам ишонмасангиз, сизга бир нарса кўрсатай. Лўли шундай деб, қўлтиғимдан пахтани олиб, орасидан игнани чиқарганди, ҳалигина оппоқ бўлиб, ярқираб турган игнанинг қорайиб, қўрқинчли тусга кириб қолганини кўрдик. -Вой бола-ам! — ёш лўли жон ҳолатда мени бағрига босиб, додлай бошлади. — Ҳафтагина умринг қолган экан-а, болам-а! Агар ҳафта кечиксак, ота-онангни куйдириб кетаркансан-а! Фарзанд доғи қурсин, болам-а!.........
3161Loading...
26
КИМ БЎЛДИМ Ўзингсан азалий, абадий борим, Тақдиринг олдида фақат жим бўлдим. Марҳаматинг чексиз, Парвардигорим, Кеча ким эдим-у бугун ким бўлдим. Қанча қилганларим бўлгач бесамар, Ҳатто яқинларим ҳазар қилдилар. Сен назар қилгандинг, назар қилдилар, Кеча ким эдим-у бугун ким бўлдим. Меҳнатим рўёбга ошиб турибди, Дўстлар қирғоғидан тошиб турибди, Нигоҳлар биз томон шошиб турибди, Кеча ким эдим-у бугун ким бўлдим. Тунлар ўтмишимга бўйлаб қоламан, Гоҳ фарзандларимга сўйлаб қоламан, Ё ширин тушми деб ўйлаб қоламан, Кеча ким эдим-у бугун ким бўлдим. Қудратинг олдида таслимман, қулман, Ҳимматинг олдида бир ҳовуч кулман, Сен қўллаб турмасанг бир чақа пулман, Кеча ким эдим-у бугун ким бўлдим. Адаштириб қўйма тўғри йўлимдан, Номинг ушлаб юрсин икки қўлимдан, Шукур, омад бердинг ўнгу сўлимдан, Кеча ким эдим-у бугун ким бўлдим. Сен бердинг, илкимда тутган боримни, Энди доғлаб қўймай шаъним, оримни. Унутиб қўймайин пойдеворимни, Кеча ким эдим-у бугун ким бўлдим. Бошим осмондадир, меҳрим шу ерга, Номардлик хос эмас исмики эрга, Нафим тегиб қолди минг шукур элга, Кеча ким эдим-у бугун ким бўлдим. Менга ҳурмат бердинг, олиб қўйма, бас, Хадикда юраман ҳар зум, ҳар нафас. Бугун кўплар менга қилмоқда ҳавас, Кеча ким эдим-у бугун ким бўлдим. Бошимни эгаман Сенинг пойингда, Бир умр турайин айтган жойингда. Мастман бугун шундай бахт саройингда, Кеча ким эдим-у, бугун ким бўлдим. Тангрим, манманликни мендан узоқ қил, Иймонни нафсимга ҳар дам тузоқ қил, Шу сўзни бир умр менга сўроқ қил, Кеча ким эдим-у, бугун ким бўлдим. ✍Ботиржон ЭРГАШЕВ https://t.me/qoratepa08032024
1362Loading...
27
•Балки эрталаб таққан соатингни (сен вафот этиб) меросхўринг қўлингдан ечар... •Балки машинангни эшигини қулфлайсану, уни тез ёрдам ходими очар... •Балки кўйлагинг тугмаларини қадарсан, уни ғассол сендан ечиб олар... •Балки хонангни шифтига тикилиб кўзингни юмасан-у, қиёмат куни •Еру осмонларнинг Жаббори бўлган Аллоҳнинг ҳузурида кўз очарсан... Тавозели, камтар бўл, умр қисқадир.... https://t.me/qoratepa08032024
1561Loading...
28
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг «Ким ризқининг кенг бўлишидан, номининг яхшилик билан ёд қилинишидан хурсанд бўлса, силаи раҳм қилсин» деганларини эшитдим». «Ал-адаб ал-муфрад» https://t.me/qoratepa08032024
1381Loading...
29
🕋 РАСУЛУЛЛОҲ СОЛЛАЛЛОҲУ АЛАЙҲИ ВАСАЛЛАМГА САЛОМ АЙТИБ ЮБОРИШ ❓CАВОЛ: Умрага кетаёган кишига Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга бизнинг номимиздан салом айтиб қўйинг, деб бўлмайдими? Яқинда шундай гап эшитдик. Чунки саҳобалардан бундай иш содир бўлмаган, деб айтишяпти. ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга салом айтиб юбориш жоиз, ҳатто мақталган амал саналади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ва саҳобаларнинг қайсидир амални қилмаганлари шу ишнинг нотўғри эканига далил бўлмайди. Бирор амалнинг ҳаром ёки макруҳ бўлиши учун алоҳида далил келган бўлиши керак. Тўрт мазҳаб уламолари бир овоздан Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга салом айтиб юборишни жоиз ва мақталган амал, деб айтишган. Моликийлардан аллома Зарқоний раҳимаҳуллоҳ бундай деганлар: “Ким зиёратга кетаётган бир кишига “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга "Сизга фалончидан салом!" денг” ёки “Менинг номимдан Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга салом айтинг”, деса ва зиёратчи рози бўлиб салом айтишни зиммасига олса, унинг саломини етказиши вожиб бўлади. Чунки бу адо қилиш вожиб бўлган омонат бўлиб қолади. У “Эй Аллоҳнинг расули, сизга фалончидан салом”, дейди” (“Ал-Мавоҳибул ладуния” китоби). Шофеъийлардан аллома Нажмиддин Ғаззий “Ҳуснут танаббуҳ лима варода фит ташаббуҳ” китобида бундай деган: “Киши Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга салом етказишни бўйнига олса, бу адо этиш лозим бўлган омонатга айланади. Зиёратга бораётган кишининг бошқалар номидан Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга салом олиб кетиши маҳбуб ва мақбул амал бўлиб, уламо ва солиҳ зотлар буни қилганлар”. Ҳанбалийлардан аллома Руҳайбоний раҳимаҳуллоҳ бундай деганлар: "Бир киши бошқа зиёратга бораётган одамга Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга салом етказишни тавсия қилса, зиёратчи: “Эй Аллоҳнинг Расули, сизга фалончи ўғли фалончидан салом бўлсин”, деб айтсин. Салом айтишни бўйнига олган кишининг Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга салом етказиши вожибга айланади. Салом айтиши орқали зиммасидаги вожибдан қутилади” (“Матолиб улин нуҳа” китоби). Демак, зиёратга отланаётган кишига: “Бизнинг номимиздан Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга салом айтинг”, дейиш асло хато эмас, балки мандуб амал саналади. Қолаверса, бу яқинда пайдо бўлиб қолган иш эмас, балки қадимдан уламолар ва солиҳ зотлар қилиб келаётган амал саналади. Ҳанафий мазҳабининг мўътабар уламоларидан саналган Аллома Камол Ибн Ҳумом раҳимаҳуллоҳ бундай дейдилар: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга салом етказишни васият қилган кишининг саломини у зот алайҳиссаломга етказиши керак. Етказишда: “Эй Аллоҳнинг расули, сизга фалончи ўғли фалончидан салом” ёки “Эй Аллоҳнинг расули, фалончи ўғли фалончи сизга салом айтди”, дейди. Ривоятда келишича, Умар ибн Абдулазиз раҳимаҳуллоҳ Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга салом етказиш учун Шомдан Мадинаи мунавварага одам юборар экан. Кимнинг мазкур шаклда салом етказишга вақти зиқлик қилса, вақтидан келиб чиқиб, мумкин бўлганича (қисқа тарзда) саломни етказади. Ўтган салафи солиҳлардан ҳам ўта қисқа тарзда салом етказганлари нақл қилинган” (“Фатҳул Қадийр” китоби). Валлоҳу аълам. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази https://t.me/qoratepa08032024
1470Loading...
30
245-HADIS Ҳар бир нарсанинг авжи бор ва ҳар бир авжнинг сусайиши бор. Авжида турган одам ўзини ўртача ёки шунга яқинроқ тутса тузалишидан умид қилинглар. Агар бармоқ билан кўрсатиладиган даражада шуҳратли бўлиб кетса, ундан умид қилманглар. "минг бир хадис" https://t.me/qoratepa08032024
1500Loading...
31
ٱلَّذِينَ يَظُنُّونَ أَنَّهُم مُّلَٰقُواْ رَبِّهِمۡ وَأَنَّهُمۡ إِلَيۡهِ رَٰجِعُونَ Ал- лазина язуннуна аннаҳум-м мулаку Раббиҳим ва аннаҳум илайҳи рожиъун Улар Роббларига албатта рўбарў бўлувчи ва албатта Унга қайтиб борувчи эканларига ишонганлардир. "Бақара сураси 47-оят
1600Loading...
32
🕋 2024 йилги ҳаж мавсумида зиёратчиларга шиша идишларда замзам суви берилади 2024 йилги ҳаж мавсумига Покистон ва бошқа мамлакатлардан ҳаж ибодатини адо этувчи зиёратчиларнинг биринчи гуруҳи муқаддас заминга етиб келди. Ҳаж мавсумида Саудия Арабистонининг Al Zamazemah компанияси томонидан зиёратчиларга шиша идишда замзам суви бериш қарори қабул қилинди. Ҳаж мавсуми вақтида зиёратчиларга жами 400 миллион идишда замзам суви тарқатилади. Al Zamazemah компанияси замзам сувини зиёратчиларга қулай етказиб бериш учун рақамли платформалардан фойдаланади. Ушбу компаниянинг бошқарув аъзоси Ёсир Шушудан олинган маълумотга кўра, ҳар бир зиёратчига 22 та замзам суви идишлари берилади. Зиёратчилар билан тўғридан-тўғри мулоқот қилиш учун рақамли каналлар тайёрланган, бу эса жараённинг узлуксиз ишлашини таъминлайди. Давоми...✏️ https://islom.uz/maqola/22157 Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz 🛰 https://taplink.cc/nasafziyo.uz
1881Loading...
33
#Намоз_вақтлари ҚАШҚАДАРЁ ВИЛОЯТИ  16.05.2024 йил ҳолатида 🕋 Бомдод 04:45; 🕋 Пешин 13:00; 🕋 Аср 17:50; 🕋 Шом 19:50; 🕋 Хуфтон 21:20. 📖«Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир». (Нисо сураси, 103-оят). 🗝"Жаннатнинг калити намоз, намознинг калити таҳоратдир". (Ҳадис). https://t.me/qoratepa08032024
1983Loading...
34
Ассаламу алайкум ва роҳматуллоҳ, Жума айёмингиз муборак бўлсин азизлар! Аллоҳим бизларни Ўзинг севган бандаларингни энг севимлиси қилгин. Бизларга Ўзингнинг энг яхши бандаларингни хамроҳ қилиб, ёмон бандаларингдан йироқ қилгин. Аллоҳим қалбларимизга роҳат бахш этгин, йўлларимизни мунаввар қилгин, ишларимизни осон қилгин ва ҳар қандай ёмонликларни биздан йироқ қилгин. Аллоҳим ушбу жума кунида ва барча кунимизда бизларга барака ато этгин ва бизларни Ўз ҳифзингда сақлагин. Аллоҳумма солли ва саллим ва барик ала саййидина Муҳаммад Насаф зиё ўз дан https://t.me/qoratepa08032024
1583Loading...
35
"ДЕВОНИ ҲИКМАТ"дан Йиғлаб юрғил... «Йиғлаб юргил, кўз ёшини риёси йўқ» Ишқсиз юруб тоат қилур нодон зоҳид, Бетуз ошдек тоатингни мазоси йўқ, Ошиқман деб даъво қилур ялғон ошиқ, Валлоҳ-биллоҳ, чин ошиқни ҳавоси йўқ. Ишқ ўтида куюб-ёниб тоат қилғил, Оқил эрсанг, йиғламоқни одат қилғил, Тунлар қотиб, меҳнат тортиб, роҳат кўргил, Меҳнат тортмай санго лутфи аълоси йўқ. Халқ ичинда тоат қилдинг, барча риё, Аё зоҳид, қилғон ишинг бори ҳаво, Ҳеч нафъи йўқ ушбу тоат, балки риё, Мундоғ ишга Ҳақни асло ризоси йўқ. Пинҳон юруб тоат қилғил, Худо билсун, Кўз ёшингни дарё қилғил, раҳми келсун, Ондин сўнгра Ҳақ дардинга даво қилсун, Аё дўстлар, кўз ёшини риёси йўқ. Тасбеҳ, таҳлил ушбуларни ҳавоси бор, Тонгла борса юз минг офат-балоси бор, Ёшдин бўлак барча ишни риёси бор, Йиғлаб юргил, кўз ёшини риёси йўқ. Банда бўлсанг, Ҳақ қаҳридин қўрқмасмусан? Ҳар тун, саҳар надомат деб турмасмусан? Даргоҳиға ёшинг тўкуб бормасмусан? Йиғлаб юргил, кўз ёшини риёси йўқ. Кўп нодонлар кўз ёшини қадрин билмас, Ҳақ қошида кўз ёшидек туҳфа бўлмас, Тасбеҳ, таҳлил кўз ёшиға тенг келолмас, Йиғлаб юргил кўз ёшини риёси йўқ. Бу оламда Ҳақ Мустафо йиғлаб ўтган, Йиғламоқдин кўзларининг нури кетган, Йиғлай-йиғлай муродини ҳосил этган, Йиғлаб юргил, кўз ёшини риёси йўқ. Неча йиллар йиғлаб ўтти Одам ато, Ондин сўнгра раҳм айлади боқиб Аллоҳ, Кўзда ёшин қурутмади Ҳақ Мустафо, Йиғлаб юргил, кўз ёшини риёси йўқ. Кўб эранлар йиғламоқдин тобти мурод, Неча осий дуосидин тобти нажот, Яхши билсанг, кўз ёшидур оби ҳаёт, Йиғлаб юргил, кўз ёшини риёси йўқ. Етти минг йил ул Азозил тоат қилди, Мағрур бўлуб тоатига, ҳаво қилди, Риё қилиб даргоҳидин мардуд бўлди, Йиғлаб юргил, кўз ёшини риёси йўқ. Ғариб Мансур бир тун, саҳар кўб йиғлади, Ҳолин кўруб эранлар раҳм айлади, Ондин сўнгра чилтан боқиб шароб берди, Йиғлаб юргил, кўз ёшини риёси йўқ. Тонгла бўлса қиёмат кун, аё дўстлар, Пайдо бўлғой турлук-турлук аломатлар, Юз минг қайғу, доғу ҳасрат, надоматлар, Йиғлаб юргил, кўз ёшини риёси йўқ. Ўшал вақтда малоикка фармон бўлғой, Аввал-охир барча халқни ҳозир қилғой, Бир-бирини, яхши-ямон ҳолин сўрғой, Йиғлаб юргил, кўз ёшини риёси йўқ. Хожа Аҳмад Яссавий https://t.me/qoratepa08032024
1160Loading...
36
Нимани фидо қилсангиз, ўша сизга эҳсон қилинади... Нимани қизғонсангиз, ўша билан имтиҳон қилинасиз! Жалолддин Румий HidoyatUzдан https://t.me/qoratepa08032024
940Loading...
37
ҲАР БИР ИНСОН ЎЗИ УЧУН ЖАВОБГАР Агар бирор яқин кишингизга бирор номаъқул ишни қилмаслик ҳақида насиҳат қилсангиз у сизга дарҳол: "Кўпчилик одамлар шундай қиляпти-ку" деб эътироз билдиради. Шунда сиз унга айтинг, "Агар Қуръони каримда "кўпчилик одамлар" деган жумлани ўрганиб кўрсангиз, унинг кетидан "билмайдилар", "шукр қилмайдилар", "имон келтирмайдилар" деган жумла келади. Ёки бўлмаса, "уларнинг кўпчиликлари" деган жумлани ўргансангиз, кетидан "фосиқлардир", "жоҳиллардир", "юз ўгирувчилардир", ақлларини ишлатмайдилар", "эшитмайдилар" деган жумла келади". Бас, шундай экан сиз кўпчилик эмас, балки Аллоҳ мақтаган озчиликлардан бўлишга ҳаракат қилинг. Қуръони каримда: "бандаларим орасида жуда ҳам озчиликлари шукр қиладилар", "у билан бирга жуда озчилик имон келтирди", "аввалгилардан кўпчилик, кейингилардан эса озчиликдир" деган оятлар бор. Демак, кўплик доим ҳам ҳақиқат учун меъёр эмас экан. Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф каналидан https://t.me/qoratepa08032024
3462Loading...
38
232-HADIS Менинг умматим залолатга (ноҳақ йўлга) ҳаргиз жам бўлмайди. Агар орада ихтилоф чиқиб қолса, кўпчилик томонида бўлинглар. "Минг бир хадис" https://t.me/qoratepa08032024
1390Loading...
39
يَٰٓأَيُّهَا ٱلنَّاسُ ٱعۡبُدُواْ رَبَّكُمُ ٱلَّذِي خَلَقَكُمۡ وَٱلَّذِينَ مِن قَبۡلِكُمۡ لَعَلَّكُمۡ تَتَّقُونَ Йа а й юҳа-н-н асуъбуду Раббакуму-л-лази халақакум ва-л-лазина мин қабликум лаъаллакум таттақун. Эй одамлар, сизларни ва сиздан олдингиларни яратган Роббингизга ибодат қилинг. Шоядки, тақво қилсангиз. "Бақара сураси" https://t.me/qoratepa08032024
1580Loading...
40
ХАЖ САФАРИГА КЕТАЁТГАН АКАЛАРГА... Юзимни ювмоқда дурдай томчилар, Юракка соғинчнинг тиғи санчилар. Қутлуғ сафар олдида турган ҳожилар. Мендан салом етказинг Расулуллоҳга. Саодат шаҳрига етса қадамлар. Макканинг ифори уфурган дамлар. Набийнинг юртига борган одамлар. Мендан салом етказинг Расулуллоҳга. Мийқотда покланиб эҳром кийсангиз. Кўкдаги фаришта мисол юрсангиз. Омонат гапимни эслаб қўйсангиз. Мендан салом етказинг Расулуллоҳга. Тавоф этсангиз ул каабатуллоҳни. Жамолин тилаб буюк Аллоҳни . Ҳурмати учун шу каломуллоҳни . Мендан салом етказинг Расулуллоҳга. Набийнинг излари тушган кўчалар. Минг бор зиёратга арзир қанчалар. Ўша кўчаларда юрган ҳожилар . Мендан салом етказинг Расулуллоҳга. Қисматда не булса барига кўндим. Ҳажнинг орзуси ила яшайди кўнглим. Шу орзу ила топсамда ўлим. Мендан салом етказинг Расулуллоҳга. https://t.me/qoratepa08032024
1674Loading...
Ўзбекистон зиёратчилари Мадина шаҳрида иззат-икром ила кутиб олинди
Бугун, 23 май куни эрта тонгда Тошкент халқаро аэропортидан Мадина шаҳрига эсон-омон етиб келган зиёратчиларимизни “Ҳаж – 2024” ишчи гуруҳи раҳбарлари Содиқжон Тошбоев, Муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари, ҳамкор ширкат масъул вакиллари ва бошқа мутасаддилар томонидан тантанали равишда катта эҳтиром билан кутиб олинди.
✅Ҳамюртларимиз муҳташам 5 юлдузли “Зам-зам Пуллман” меҳмонхонасига киришлари биланоқ илиқ қарши олиниб, зам-зам сувлари, хурмо, ширинликлар ва ҳадялар улашилиб икром қилинди. 🕌 Айни дамда зиёратчиларимиз меҳмонхоналарга жойлашиб бўлганидан сўнг ихлосу имон билан ибодатларни адо этишга киришмоқда. Хусусан, Масжиду Набавий ва Равзаи муборакни зиёрат қилишга, яқинлари томонидан илтимос қилинган саломларни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга етказишга ошиқмоқдалар. 🤲 Аллоҳ таоло юртдошларимизнинг сафарларини муборак қилиб, ибодату дуоларини ижобат айлаб, Байтуллоҳ ёнида дуо қилишни барчамизга насиб этсин! Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати https://t.me/umiqvqtanjmrtk77811085504
نمایش همه...
QAMASHI ALISHER NAVOIY MASJIDI

Oʻzbekiston musulmonlari idorasi Qashqadaryo viloyati Qamashi tumani A.Navoiy jome masjidining rasmiy telegram kanali

👍 2
Ризқ дуоси 🙏🙏🤲🤲 Эй Роббим! • Агар ризқим осмонда бўлса, нозил қилгин! • Агар ризқим ерда бўлса, чиқаргин! • Агар ризқим узоқда бўлса, яқин қилгин! • Агар ризқим яқинда бўлса, унга етишишни осон қилгин! • Агар ризқим оз бўлса, кўпайтиргин, барака бергин! • Омийн! 👉https://t.me/qoratepa08032024
نمایش همه...
QORATEPA JOME MASJIDI

Oʻzb.respublikasi vazirlar mahkamasi huzuridagi din ishlari qoʻmitasi.Qashqadaryo viloyati vakilligi Qamashi tumani "Qoratepa jome masjidi " ijtimoiy tarmoqlaridagi rasmiy sahifasi

🙏 2
Photo unavailableShow in Telegram
НАСИҲАТЛАР 🌀🌀💢💢 1. Сирингни икки кимсадан бошқаси билмасин. Сен ва Роббинг.  2. Дунёда икки кишининг розилигини олишликда ҳарис бўл. Онанг ва Отанг.  3. Қийинчилик ва мусийбатларга икки нарса билан Аллоҳга сиғин. Сабр ва намоз.  4. Икки нарсадан ҳеч қўрқма. Ризқ ва Ажал (чунки ризқинг ва жонинг Аллоҳга омонат).  5. Икки нарсани ҳеч эслама. Бошқасига қилган яхшилик ва бошқасидан кўрган ёмонлик.  6. Икки нарсани ҳеч унутма. Роббингни ва Охиратни. Насаф зиё ўз https://t.me/qoratepa08032024
نمایش همه...
#ДУО ЁМОНЛИКЛАРДАН ПАНОҲ ТИЛАШ Арабча матни: و أعوذ بك أن أظلم أو أظلم أو أعتدي أو يعتدي عليّ أو أكسب خطيئة أو ذنبا لا تغفره. Ўқилиши: Ва аъуузу бика ан азлима ав узлама ав аътадия ав юътада ъалайя ав актасиба хотий‘атан ав занбан ла тағфируҳ. Маъноси: Зулм қилишимдан ёки менга зулм қилинишидан ё зўравонлик қилишимдан ё менга зўравонлик қилинишидан ё Сен кечирмайдиган хато ё гуноҳни касб қилиб қўйишимдан сендан паноҳ тилайман. Аҳмад 20678 – рақам ривояти. nasafziyouz https://t.me/qoratepa08032024
نمایش همه...
201-HADIS Аллоҳ ночор, қийналган одамга яхшилик қилганни яхши кўради. "Минг бир хадис" https://t.me/qoratepa08032024
نمایش همه...
۞يَسۡـَٔلُونَكَ عَنِ ٱلۡخَمۡرِ وَٱلۡمَيۡسِرِۖ قُلۡ فِيهِمَآ إِثۡمٞ كَبِيرٞ وَمَنَٰفِعُ لِلنَّاسِ وَإِثۡمُهُمَآ أَكۡبَرُ مِن نَّفۡعِهِمَاۗ وَيَسۡـَٔلُونَكَ مَاذَا يُنفِقُونَۖ قُلِ ٱلۡعَفۡوَۗ كَذَٰلِكَ يُبَيِّنُ ٱللَّهُ لَكُمُ ٱلۡأٓيَٰتِ لَعَلَّكُمۡ تَتَفَكَّرُونَ Яс-алунака ъани-л-хамри ва-л-майсир. Қул фиҳима исмун кабиру-в ва манафиъу ли-н-наси ва исмуҳума акбару мин-н-нафъиҳима. Ва яс-алунака ма за юнфиқуна кули-л-ъафв. Казалика юбаййинуллоҳу лакуму-л-айати лаъаллакум татафаккарун Сендан хамр(ароқ) ва қимор ҳақида сўрарлар. Айт: «Иккисида катта гуноҳ ва кишилар учун манфаат бор ва гуноҳлари нафларидан каттадир». Ва сендан нимани нафақа қилишни сўрарлар. Айт: «Ортиқчасини». Аллоҳ шундай қилиб сизга Ўз оятларини баён қилади. Шоядки, тафаккур қилсангиз. "Бақара сураси" https://t.me/qoratepa08032024
نمایش همه...
👍 1
03:34
Video unavailableShow in Telegram
Arxiv 2022 y. --------------------- "Ер юзи бўйлаб сафар қилинглар..." (оят) "Қоратепа жоме масжиди" имом хатиби Муродуллохон домла Нуриддинов https://t.me/qoratepa08032024
نمایش همه...
👍 8 1
Photo unavailableShow in Telegram
#Намоз_вақтлари ҚАШҚАДАРЁ ВИЛОЯТИ  20.05.2024 йил ҳолатида
🕋 Бомдод 04:40; 🕋 Пешин 13:00; 🕋 Аср 17:55; 🕋 Шом 19:55; 🕋 Хуфтон 21:25.
📖«Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир». (Нисо сураси, 103-оят). 🗝"Жаннатнинг калити намоз, намознинг калити таҳоратдир". (Ҳадис). عَنْ أَبِي حُمَيْدٍ أَوْ أَبِي أُسَيْدٍ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ، عَنِ النَّبِيِّ صلى الله عليه وسلم قَالَ: «إِذَا دَخَلَ أَحَدُكُمُ الْمَسْجِدَ فَلْيُسَلِّمْ عَلَى النَّبِيِّ صلى الله عليه وسلم، ثُمَّ لِيَقُلِ: اللَّهُمَّ افْتَحْ لِي أَبْوَابَ رَحْمَتِكَ، فَإِذَا خَرَجَ فَلْيَقُلِ: اللَّهُمَّ إِنِّي أَسْأَلُكَ مِنْ فَضْلِكَ». رَوَاهُ مُسْلِمٌ وَأَبُو دَاوُدَ وَالنَّسَائِيُّ. «Набий алайҳис-салом: «Қачон сизлардан бирортангиз масжидга кирса, Набий алайҳис-саломга салом берсин. Сўнгра: «Аллоҳумма ифтаҳ лий абваба роҳматика», – десин. Чиқаётганида: «Аллоҳумма инний асъалука мин фазлика», – десин», – дедилар». https://t.me/qoratepa08032024
نمایش همه...
Танбеҳ... "Эслатинг? Эслатмоқ муъминларга манфаат берур..." • Агар сен учун азиз бир инсонни ўлим олиб кетса йиғлама, чунки у омонат эди, Аллоҳ омонатни ихтиёр қилди. • Агар беморлик синовига учрасанг, ҳар дақиқа ундан озор чексанг ҳам йиғлама, чунки у гуноҳларингни ювиб ташламоқда. • Агар сен учун азиз бўлган дўстинг алоқани узсада ва узганлик сабабини айтмаса ҳам йиғлама, чунки у сени қўлдан бой берди, сен эмас. • Агар сен учун энг яқин инсон қаттиқ душманлиги ошкора бўлса ҳам йиғлама, балки умр бўйи ундан ғафлатда қолмаганинг учун Аллоҳга ҳамд айт. • Агар яхшилик қилган кишилар сенга зулм қилишса ҳам йиғлама, сен биринчи мазлум эмассан. Золим бўлмай мазлум бўлганингга қувонгин. • Соатнинг 30 $ лигини тақсангиз ҳам, 3000 $ лигини тақсангиз ҳам БИТТА ВАҚТни кўрсатади... • Сумканинг 30 $ лигини кўтарсангиз ҳам, 300 $ лигини кўтарсангиз ҳам ичидаги нарса ЎЗГАРИБ қолмайди... • 30 метрлик уйда яшасангиз ҳам, 300 метрлик уйда яшасангиз ҳам ЁЛҒИЗЛИК ҳисси бир хил таъсир этади... https://t.me/qoratepa08032024
نمایش همه...
Ҳажга кетишдан олдин бажариладиган амаллар 🕋🎒 Иброҳим алайҳиссалом ўғиллари Исмоил алайҳиссалом билан Аллоҳ таолонинг амрига мувофиқ Байтуллоҳни қуришди. Аллоҳ таоло Иброҳим алайҳиссаломга одамларни ҳажга чақиришга буюрди. Натижада, бу ер нафслар ошиқадиган, қалблар эса у томон шошадиган муборак жойга айланди. Ҳижратнинг тўққизинчи санасида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга йўлга қодир бўлган одамларга ҳаж фарзлиги ҳақидаги оят нозил бўлди. Ҳаж диндаги фарзлардан бир фарз, Ислом рукнининг бир рукни бўлди. Аллоҳ таоло бундай марҳамат қилади: “Йўлга қодир бўлган киши зиммасида Аллоҳ учун Байтни ҳаж қилиш (фарзи) бордир” (Оли Имрон сураси, 97-оят). Соғлиғи яхши, ҳажга бориб-келишга оиласидан орттирган маблағи бор, йўлда хавф-хатар йўқ, аёл киши бўлса, маҳрами бор кишиларга умрида бир марта ҳаж қилиш фарздир. Имкони бўла туриб, ҳаж қилмаслик катта гуноҳ саналади. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким ҳажни ирода қилса, шошилсин. Чунки киши бемор бўлиши, улови йўқолиб қолиши ва узри чиқиб қолиши мумкин”, деганлар. Кимки бу улуғ фарз амални бажаришга киришар экан, аввало – чин тавба ва ниятини холис Аллоҳ учун қилмоғи, зиммасидаги ҳақларни адо этмоғи, қарзларни узмоғи, ваъдаларни бажармоғи лозим. Аҳли-аёлини Аллоҳга тақво қилишга чақириши, васиятларини ёзиб қўйиши керак. Топган ҳалол мол-мулкидан оиласига нафақа қолдириши ҳам талаб этилади. Солиҳ дўстлар билан ҳамроҳ бўлиши, ҳажнинг бажариш тартибларини ўрганиши ва бу борадаги китобларни ўзи билан олиб олиши лозим. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Умра кейинги умрагача бўлган гуноҳларга каффаротдир. Ҳажжи мабрурнинг мукофоти фақат жаннатдир”, деганлар (Муттафақун алайҳ) https://t.me/qoratepa08032024
نمایش همه...
QORATEPA JOME MASJIDI

Oʻzb.respublikasi vazirlar mahkamasi huzuridagi din ishlari qoʻmitasi.Qashqadaryo viloyati vakilligi Qamashi tumani "Qoratepa jome masjidi " ijtimoiy tarmoqlaridagi rasmiy sahifasi

👍 1