cookie

ما از کوکی‌ها برای بهبود تجربه مرور شما استفاده می‌کنیم. با کلیک کردن بر روی «پذیرش همه»، شما با استفاده از کوکی‌ها موافقت می‌کنید.

avatar

QORATEPA JOME MASJIDI

zb.respublikasi vazirlar mahkamasi huzuridagi din ishlari qoʻmitasi.Qashqadaryo viloyati vakilligi Qamashi tumani "Qoratepa jome masjidi " ijtimoiy tarmoqlaridagi rasmiy sahifasi

نمایش بیشتر
پست‌های تبلیغاتی
343
مشترکین
+124 ساعت
-37 روز
-230 روز

در حال بارگیری داده...

معدل نمو المشتركين

در حال بارگیری داده...

Кун ҳикмати Қаноат қилсанг, оз нарса ҳам кўпдир. Таъмагир бўлсанг, кўп нарса ҳам оздир. Яхши кўрсанг, узоқ кишинг ҳам яқиндир. Ёмон кўрсанг, яқин кишинг ҳам узоқдир... ⁉️Шундай эмасми?! nasafziyoo'z https://t.me/qoratepa08032024
نمایش همه...
#Ибрат ҚАНДАЙ ЯШАМОҚДАСАН? Умидсизликка тушма! Умидсизлик Аллоҳнинг раҳматига ношукрлик бўлади. Ғазабланма! Ғазаб фазилатларни барбод қилади. Кек сақлама! Кек сақлаш ҳаётнинг гўзаллигини ўчириб юборади. Маҳзун бўлма! Маҳзунлик жисмга ҳам, асабга ҳам талофат етказиб, чидаб бўлмас ғам-ғуссага гирифтор қилади. Атрофингдаги воқеаларга бепарво бўлма! Бошқаларга самимий ҳамдард бўлиш – инсоний хусусиятлардандир. Ҳаргиз худбин бўла кўрма! Бошқаларга яхшиликни раво кўриш (ийсор) инсоний фазилатларнинг энг гўзалидир. Қўлга кирита олмаган нарсангга маҳзун бўлма! Агар у пешонангга ёзилган бўлса, албатта насиб қилади. https://t.me/qoratepa08032024
نمایش همه...
QORATEPA JOME MASJIDI

Oʻzb.respublikasi vazirlar mahkamasi huzuridagi din ishlari qoʻmitasi.Qashqadaryo viloyati vakilligi Qamashi tumani "Qoratepa jome masjidi " ijtimoiy tarmoqlaridagi rasmiy sahifasi

Улуғ валийлардан бўлган Абдуқодир Гийлонийнинг таъкидлашича: «Қуръон ва ҳадис аҳкомларига амал қилмаган, ўз Яратувчисига ишқи ва имони бўлмаган инсонлар улуғликдан тубанликка, одамийликдан ҳайвонийликка тойиб борадилар.  Умуман, одамлар уч тоифага бўлинадилар: 1. Ҳайвонсифат инсонлар. Улар ҳайвонлар каби еб-ичиш  ва маишат қилишдан бошқани билмайдилар. Ахлоқсизлик ва шуурсизлик туфайли ҳайвондан ҳам тубанга айланадилар. 2. Фариштасифат инсонлар. Улар доимо тоат-ибодат ва  эҳсонда бўладилар. Ҳаётларини Ҳақ низоми асосида ўтказишга  ҳаракат қила дилар. 3. Пайғамбарсифат инсонлар. Улар доимо Ҳақ таолонинг  завқу шавқи, севги-муҳаббати, зикру фикри билан машғул  бўладилар. Улар Маъбуди ҳақиқийнинг муроқаба, мукошафа ва мушоҳадасига тамоман ғарқ бўладилар. Ўзлик сифатларидан холи бўлиб, Ҳақ сифатлари билан боқий бўладилар... "Хожагон-Нақшбандия" Сайфиддин Сайфуллоҳ HidoyatUz https://t.me/qoratepa08032024
نمایش همه...
Ёсин сурасини тиловат қилишнинг фазилати Ёсин сурасини кундалик ўқишда тонгни аввалида ва кечда ўқиш афзалдир. Ато ибн Абу Рабоҳдан ривоят қилинади: “Менга Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким Ёсин сурасини куннинг аввалида ўқиса, ҳожатлари раво қилинади”, деб айтганлари хабар қилинган”, деди. Имом Доримий ривояти.  Шаҳр ибн Ҳавшаб Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилади: “Ким Ёсинни тонг отганда ўқиса, кечгача куни енгил ўтади. Ким уни туннинг аввалида ўқиса, тонггача туни енгил ўтади”, дедилар. Имом Доримий ривояти.  Изоҳ: Жундаб ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳудан ривот қилади, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким Ёсинни кечаси Аллоҳнинг розилиги талабида ўқиса, уни мағфират қилади», дедилар. Имом Молик ва Имом ибн Ҳиббонлар ривояти. https://t.me/qoratepa08032024
نمایش همه...
208-HADIS Қиёмат кунида Аллоҳ айтади: «Эй одам боласи, касал бўлдим кўрмадинг». «Ё раббий, қандай қилиб сени кўраман, ахир Сен бутун оламнинг парвардигори бўлсанг?» Аллоҳ айтади: «Билмадингми, фалончи бандам касал бўлди, бориб кўрмадинг. Агар борганингда эди, унинг ҳузурида мени топардинг». «Эй одам боласи, овқат сўрадим, сен бермадинг». «Ё Аллоҳ, қандай овқатлантираман сени, ахир сен бутун олам эгаси бўлсанг?» Аллоҳ деди: «Билмадингми, фалон бандам сендан овқат сўради, бермадинг. Агар уни овқатлантирганингда эди мукофотини мендан олардинг». «Эй одам боласи, сендан сув сўрадим. бермадинг». «Ё раббим, қандай қилиб сенга сув берай, ахир сен жаноб робил аъламийн бўлсанг?» Аллоҳ деди: «Билмайсанми, фалон бандам сендан сув сўради, бермадинг. Агар берганингда эди, унинг ҳузурида мени топардинг». "Минг бир хадис" https://t.me/qoratepa08032024
نمایش همه...
ҚЎРҚОҚЛАР ЎЛДИРГАН БАҲОДИРЛАРНИ Жангда ўлган эмас бирор баҳодир, бари ҳалок бўлган хиёнатлардан, тошдай ухлаганда тўшларин очиб ё заҳар қўшилган зиёфатлардан. Бирор асотирда баҳодирларни ҳаттоки юз бошли аждар емаган, минг бир синоатли ялмоғизлар ҳам тоғларни ўйнаган девлар енгмаган. Бари ҳалок бўлган хиёнатлардан, барига орқадан санчилган ханжар. Шундай бўлиб келган азал-у азал Мана шу жафокаш, кўҳна Ватанда. Ҳар гал баҳодирлар йиқилар экан куракка санчилган номард тиғидан, қайта тирилгандай бўларди ногоҳ ҳар бир болакайнинг қорачиғида. Ишонгил, ҳеч қачон сени алдамас софдил элатларнинг асотирлари, бирорта баҳодир ўлганмас жангда, қўрқоқлар ўлдирган баҳодирларни. Шавкат Раҳмон https://t.me/qoratepa08032024
نمایش همه...
👍 1
​​#ДУО_ҲАМ_ШИФОДИР ☝️Азизлар, агар танангизда бирор жойингиз оғриса, албатта суннатда келган ушбу дуони ӯқинг. Шахсан ӯзим ҳам ушбу дуонинг натижасини доим амалда кӯрганман. Чунки, дуо ҳам шифодир. Бемор танасидаги оғриётган жойига қўлини қўйиб 3 марта بِسْمِ اللهِ "Бисмиллааҳ" дейди ва: أَعُوذُ بِاللهِ وَقُدْرَتِهِ مِنْ شَرِّ مَا أَجِدُ وَأُحَاذِرُ "Аъуузу биллааҳи ва қудротиҳи мин шарри маа ажиду ва уҳаазиру", дея 7 марта айтади. Маъноси: "Аллоҳдан ва унинг қудратидан мен сезаётган ва хавфсираётган нарсанинг ёмонлигидан паноҳ сўрайман" (Муслим ривояти) TIBBIYOT канали https://t.me/qoratepa08032024
نمایش همه...
🙏 1
МАҲЗУН БЎЛМАНГ... ✨💫✨🙏 Ҳечам маҳзун булманг, Аллоҳ суйган бандаларига синов ва мусибатлар беришини унутманг... • Гоҳида сизни ҳафа қилишади. • Гоҳида ҳавфга солишади. • Гоҳида туҳмат қилишади. • Гоҳида ҳолатингизни тушунишмайди. • Гоҳида зулм қилишади. • Гоҳида қаҳр қилишади. • Гоҳида касал бўласиз. • Гоҳида фақир бўласиз... Асло маҳзун бўлманг... Чунки, қийинчиликдан кейин осончилик, сабрдан кейин нусрат, тундан кейин тонг, бахтсизликдан кейин фаровонлик ва ғам-аламли кунлардан кейин хурсандчилик кунлар бордир... иншаАллоҳ Ҳар бир мусибат ва синовларга қилинган сабрга мўминлар учун ажр бордир...! https://t.me/qoratepa08032024
نمایش همه...
1
“Ҳой, Умар! Дунё уларга, охират бизларга бўлишига рози бўлмайсанми?..” Анас ибн Моликдан ривоят қилинади: “Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига кирсам, хурмо пўстлоғидан тўқилган сўрида ёнбошлаб ўтирган эканлар. Бошлари остида жилди теридан қилинган, ичига хурмонинг қипиқлари тўлдирилган ёстиқ бор экан. У зот ётган сўрига бир қават юпқа мато солинган экан. У зотнинг ҳузурларига кирган Умар йиғлаб юборди. Шунда Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам унга: – Ҳой, Умар, нега йиғлаяпсан? – дедилар. – Эй, Аллоҳнинг Расули! Аллоҳга қасамки, мен йиғламас эдим. Лекин шуни биламанки, сиз Аллоҳнинг ҳузурида Форс подшоҳи Кисро ва Рум ҳукмдори Қайсардан ҳам азиз-мукаррамсиз. Улар дунё неъматларига ғарқ бўлган ҳолда фаровон ҳаёт кечиришяпти. Сиз эса, эй Аллоҳнинг Расули, мана шу ҳолатда, мен кўриб турган макондасиз, – деди. Шунда Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: – Ҳой, Умар! Дунё уларга, охират бизларга бўлишига рози бўлмайсанми? – дедилар у зот. – Албатта хоҳлайман, эй, Аллоҳнинг Расули! – дедим. – Ўша нарса шудир, – дедилар”. Имом Бухорий ривояти. https://t.me/qoratepa08032024
نمایش همه...
😢 1
206-HADIS Аллоҳ таоло уч нарсани қилишларингга рози бўлади ва уч нарсани қилишларингни ёмон кўради. Рози бўлганлари: 1.Худонинг ўзигагина ибодат (итоат) қилиб унга ҳеч бир нарсани шерик деб санамасларингга. 2. Аллоҳнинг узилмас арқонини маҳкам биргаликда ушлаб, ҳеч ажралишмасларингга. 3. Ишларингга бош бўлган бошлиқларингга дўстона, самимий муносабатда бўлмоқларингга. Норози бўладиганлари: 1. Миш-миш гап айтиб юришларингга. 2. Саволни кўп беришга. 3. Молни беҳуда сарфлашга. "Минг бир хадис" https://t.me/qoratepa08032024
نمایش همه...
1