cookie

ما از کوکی‌ها برای بهبود تجربه مرور شما استفاده می‌کنیم. با کلیک کردن بر روی «پذیرش همه»، شما با استفاده از کوکی‌ها موافقت می‌کنید.

avatar

MANGULIK JOME MASJIDI

Jizzax viloyati Zarbdor tumani "Mangulik" jome masjidi rasmiy telegram sahifasi

نمایش بیشتر
پست‌های تبلیغاتی
201
مشترکین
اطلاعاتی وجود ندارد24 ساعت
-27 روز
-630 روز

در حال بارگیری داده...

معدل نمو المشتركين

در حال بارگیری داده...

#Аудио #ҳаж_суҳбатлари 🎙4-суҳбат: Масжидун набавий, Қубо, Уҳуд ва бошқа жойлар фазилати 00:45 - Масжидун набавийда намоз ўқиш фазилати; 05:07 - Мусофир ва муқимлик масаласи; 08:42 - Равзаи мутоҳҳарага кириш; 15:07 - Бақиъ қабристони зиёрати; 16:56 - Уҳуд тоғи фазилати; 17:54 - Қубо масжиди фазилати. Ғуломиддин домла Холбоев
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази директор ўринбосари, Тошкент ислом институти ўқитувчиси
🗣 Fatvo.uz GA 😎 OBUNA BO'LING
نمایش همه...
Repost from FATVO.UZ
​​НАМОЗГА НИЯТ ҚИЛИШДА АДАШИШ #намоз ❓1255-CАВОЛ: Хуфтон намозида имомга иқтидо қилиб, шом намозига ният килиб қўйибман. Бошқатдан ўқиб олишим керакми? 💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Ният намознинг шартларидан бири ҳисобланади. Бу ниятда қалбдаги ният эътиборли бўлади. Тилда бошқа намоз, қалбда бошқа намозни ният қилса, қалбдаги ният ҳисобга ўтади. Шунга кўра агар сиз дилингизда хуфтон намозини ўқиш нияти бўлиб, тилингизда шом намозини айтган бўлсангиз, бунинг зарари йўқ. Бу ҳолатда намозни қайта ўқимайсиз. Агар дилингизда ҳам шом намози деб ният қилган бўлсангиз, у ҳолда қайта ўқиб оласиз. Бу борада фиқҳий манбаларимизда қуйидагича иборалар келган: والمعتبر ‌فيها عمل القلب اللازم للارادة فلا عبرة للذكر باللسان إن خالف القلب لانه كلام لا نية، فلو قصدالظهروتلفظ بالعصر سهوا اجزأه “Ниятда эътиборга олинадиган нарса бу бажарилаётган ишни қалбнинг қасд қилишидир. Қалбдаги ниятга тилдаги ният зид бўлса, бунинг аҳамияти йўқ. Чунки тилда айтиш қасд қилиш эмас, балки гапиришдир. Масалан, бир киши пешин намозини ўқиш учун дилида пешинни ният қилди, аммо адашиб тили билан асрни ният қилиб қўйди. Бундай ният қилиши кифоя қилади”. (“Раддул муҳтор” китоби). Валлоҳу аълам. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази. YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife 🔗 Улашинг: @diniysavollar
نمایش همه...

Repost from FATVO.UZ
#Видео #ғийбат 🎙Вафот этган одамни гапларини эслаш мумкинми? Саидаҳмад домла Сайдаралиев
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази бош мутахассиси
🗣 Fatvo.uz GA 😎 OBUNA BO'LING ▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook | Ummalife
نمایش همه...
Repost from FATVO.UZ
#Видео #ҳаж_суҳбатлари 🎙4-суҳбат: Масжидун набавий, Қубо, Уҳуд ва бошқа жойлар фазилати 00:45 - Масжидун набавийда намоз ўқиш фазилати; 05:07 - Мусофир ва муқимлик масаласи; 08:42 - Равзаи мутоҳҳарага кириш; 15:07 - Бақиъ қабристони зиёрати; 16:56 - Уҳуд тоғи фазилати; 17:54 - Қубо масжиди фазилати. Ғуломиддин домла Холбоев
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази директор ўринбосари, Тошкент ислом институти ўқитувчиси
🗣 Fatvo.uz GA 😎 OBUNA BO'LING
نمایش همه...
Repost from Muslim.uz
#muftiy_minbari 🌙 РАСУЛУЛЛОҲ ﷺ ҲАР КУНИ ЎҚИГАН СУРАЛАР 🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари 🌐 https://t.me/+ZgkOZopwJwc3ZWEy MUSLIM.UZ GA OBUNA BO'LING 📲 VA ULASHING🗣 ▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
نمایش همه...
Repost from Muslim.uz
🌙 АЖРИ АЛЛОҲНИНГ ЗИММАСИДА БЎЛГАН 3 АМАЛ 1. Одамларни авф этиш: Ушбу амалнинг ажри қанча эканлиги айтилмаган. Аллоҳ таоло айтади: “Бас, кимки афв этиб (ўртани) тузатса, бас, унинг мукофоти Аллоҳнинг зиммасидадир” (Шўро сураси, 40-оят). 2. Сабр: Бунинг ҳам ажри қанча эканлиги айтилмаган. Аллоҳ таоло айтади: “Албатта, сабр қилувчиларга (охиратда) мукофотлари беҳисоб берилур” (Зумар сураси, 10-оят). 3. Рўза: Рўзанинг ҳам ажри қанча эканлиги айтилмаган. Аллоҳ таоло айтади: “Одам боласининг ҳамма амали ўзи учун, фақат рўзани мен учун тутади ва унинг ажрини Ўзим бераман” (Ҳадиси қудсий). Қиёмат кунида ушбу учта амални қилган кишилар чақириладилар ва уларга ажрлари берилади. Ҳомиджон домла ИШМАТБЕКОВ MUSLIM.UZ GA OBUNA BO'LING 📲 VA ULASHING🗣 ▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
نمایش همه...
Repost from Mehrob.uz
Имом Ғаззолий насиҳатлари: - Йўл ва кўчаларда тўпланишиб турманг; - Суҳбатлашиш учун дўконларни танламанг; - Одобсиз, тарбиясиз ва бадхулқ кишилар билан тортишманг; - Фикр билдирганда: «Бу менинг қарашим», деб айтинг; - Бирор нарса ёки кимнидир мақтаганда, ошириб юборманг; яхши гапга диққат билан қулоқ солинг; - Хушбўй ҳидли нарсалардан фойдаланганда, меъёрни билинг; - Айрим орзулар рўёби учун ўзингизни ўтга-чўғга ураверманг; - Сизга нисбатан муомала меъёрини бузганларга ҳам вазмин бўлинг; - Бойлар саховати қошида ўзингизни зинҳор камситилгандек ҳис қилманг; - Сўз бердингизми, бажаришга қатъийлик билан киришинг; - Фақат ва фақат рост гапиринг; ҳар ерда мақбул сўз айтинг, чиройли гапиришга ҳаракат қилинг; - Тингловчингиз бўлгандагина гапиринг; - Вужудингиз роҳатини ! истасангиз, оз енг ва оз ичинг! - Битта сўзни қайтараверишдан сақланинг; - Хеч кимни алдаманг, масхараламанг; - Сотган нарсангизни ёқтирмай, қайтариб олиб келишса, қабул қилинг; - Ёлғон сўзлашни тажриба қилманг ва одатланманг; - Чанқаганда сув ичишдан олдин оғзингизни чайқанг; - Бозорда юрганда, ҳеч кимга озор берманг; - Эгасининг рухсатини олмасдан бировнинг нарсасига тегманг; - Оғзингизда луқма билан гапирманг; - Гапирганда қўл, бармоқлар билан ортиқча ишорат қилманг. @mehrob_uz
نمایش همه...
Repost from Mehrob.uz
МУСУЛМОНЛАР ШУНДАЙ БЎЛИШГАН “Мусулмонларнинг илм билан тартибли шуғулланишлари 638 йили Искандария шаҳрини қўлга олишларидан сўнг бошланган. Яъни, Муҳаммад пайғамбарнинг вафотидан 6 йил ўтгандан сўнг. Шу вақтдан бошлаб мусулмонлар икки аср ўтмай грекларнинг барча илмий китобларини чуқур ўргандилар ва тўғри баҳоладилар. 813 йили Маъмун халифа бўлганидан сўнг, Бағдод шаҳри Ер юзидаги илм пойтахтига айланди. Халифа Бағдодга беҳисоб китоблар тўплади, уламоларни йиғди ва уларга зўр ҳурмат кўрсатди”. Дрибер, Нью-Йорк университети профессори @mehrob_uz
نمایش همه...
Repost from Mehrob.uz
Изоҳ: Аллоҳ таоло Самуд қавмига Солиҳ алайҳиссаломни пайғамбар этиб юборган эди. Қавми ундан мўъжиза талаб қилиб, тоғдан қорнида боласи бор туя чиқариб беришни сўради. Аллоҳ таоло уларнинг талабига кўра тоғдан ҳомиласи бор туя чиқарди ва унга озор бермасликни амр этган. Аммо улар бу туяни сўйиб юборди. Шундан сўнг уларга Аллоҳ таолонинг азоби келди. Али розияллоҳу анҳуга қаттиқ дард етганида, атрофидагилар хавотир олган. Шунда у одамларни хавотир олмасликка чақириб, адашган бадбахт бир тоифа қўлида ҳалок бўлиши тўғрисидаги Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг башоратларини айтиб берган. Муснади Кеший китобидан. @mehrob_uz
نمایش همه...
Repost from Mehrob.uz
Саховатли Зотнинг бандаларига нидоси Фузайл ибн Иёз розияллоҳу анҳу айтади: «Ҳар кеча тун қоронғисида Аллоҳ азза ва жалла шундай нидо қилади: «Мендан-да саховатлирок ким бор?! Халойиқ Менга исён қилади, зеро,Мен уларни кўриб, кузатиб тураман. Гўёки улар Менга осийлик қилмагандек, Мен уларни ётоқларида ҳам ҳимоя қиламан, худди улар Менга нисбатан бирор гуноҳ қилмагандек, уларни сақлайман. Осий ва гуноҳкорга ҳам фазлу марҳамат, сахийлик билан муомала қиламан, гуноҳкорга ҳам илтифот кўрсатаман. Масалан, ким Менга дуо қилди-ю, Мен дуосини ижобат қилмадим? Ёки ким Мендан сўради-ю, мен унга сўровини бермадим? Ким Менинг эшигимга келди-ю, уни ортга итардим? Мен илтифот кўрсатувчиман, фазл Мендандир. Мен сахийман, сахийлик Мендандир. Мен Каримман, карам Мендандир. Гуноҳкорни гуноҳидан кейин кечириш Менинг карамимдандир, тавба қилувчига худди гуноҳ қилмагандек ато қилавериш Менинг карамимдандир. Махлуқотларим мендан қаерга қочадилар? Қаерда гуноҳкорлар Менинг эшигимдан қувилмоқда?!» Исроилиёт ривоятларидан бирида (яъни яҳудий ва насронийларнинг ўзларидан олдин ўтган умматлар, анбиёларнинг қиссалари ҳақидаги ривоятларида) айтилади: «Аллоҳ азза ва жалла айтади: «Қийинчилигу балолардан халос бўлиш учун Мендан ўзгадан умид қилинадими? Ҳолбуки, балою офатлар, мусибатлар Менинг қўлимда-ку! Ахир Мен ҳамиша барҳаёт ва бандалар ишининг тадбирини қилиб турувчи Қойюм Зотман-ку! Мендан ўзгага умид боғланадими? Тонг саҳарлаб Мендан ўзгадан умид қилиниб, эшиги қоқиладими!? Ҳолбуки, хазиналар калити Менинг қўлимда, эшигим эса дуо қилувчилар учун доимо очиқ бўлса. Мендан бало-офатларни (аритишимни) умид қилган ва Мен ундан балоларни аритмаган ким бор?! Улкан мусибатларни (кетказишимни) Мендан сўраган ва Мен енгиллик бермаган ким бор?! Ёки Менинг эшигимни қоққан ва Мен эшигимни очмаган ким бор. Орзу-истакларни рўёбга чиқарувчи Мен бўлсам-у, нега орзу-истаклар менга етиб келмасдан тўхтаб қолади?! Мен бахилманмики, бандам Мени бахилга чиқармоқда?! Дунёю охират саодати ва барча фазлу карам Менинг қўлимда бўлса, умид қилувчилар нега Мендан умид қилмайдилар?! Мендан ноумид бўлмай, фақатгина Ўзимдан сўрасалар бўлмасми?! Агар еру осмон аҳлини йиғиб, улардан ҳар бирига - бу дунёда бутун махлуқотга берганим миқдорича мулкни алоҳида-алоҳида берсам ва ҳар бирининг жамики истакларини рўёбга чиқарсам ҳам мулким зарра миқдорича камаймайди. Мен қойюму тадбиркори бўлган мулк қандай камайсин, ахир? Эҳ, Менинг раҳматимдан ноумид бўлганлар қанчалар зиён кўрибди! Эҳ, Менга осийлик қилиб, гуноҳ ишларга журъат қилганлар қанчалар пушаймон бўлибди!» «Солиҳлар ҳаётидан сара нақл ва хабарлар» китобидан @mehrob_uz
نمایش همه...