fa
Feedback
Quantum

Quantum

رفتن به کانال در Telegram

Scientia potentia est. Илм-фан тарғиботига бағишланади. Лойиҳа муаллифи – таълим масалалари бўйича халқаро эксперт, андрагог, социолог, этнолингвист, гендеролог, профессионал медиатор, фалсафа доктори, доцент Моҳира Халикова

نمایش بیشتر
235
مشترکین
اطلاعاتی وجود ندارد24 ساعت
اطلاعاتی وجود ندارد7 روز
اطلاعاتی وجود ندارد30 روز
آرشیو پست ها
Тарихдаги биринчи математик аёл Искандариялик Гипатия (370 - 415) – юнонлик олима, математик, астроном ва файласуф. Инсоният
Тарихдаги биринчи математик аёл Искандариялик Гипатия (370 - 415) – юнонлик олима, математик, астроном ва файласуф. Инсоният тарихидаги математикани ўрганган ва дарс берган биринчи аёллардан бири. Гипатия бир нечта илмий приборларни ихтиро қилган ёки такомиллаштирган: дистиллометр (дистилланган сув ишлаб чиқариш учун асбоб), гидрометр (суюқликларнинг зичлигини ўлчаш учун асбоб), астролябия (астрономик ўлчовлар учун асбоб) ва планисфера (осмоннинг ҳаракатланувчи харитаси). У ўз фаолиятини 400 йилда Александрия мактабида фалсафа кафедраси ўқитувчиси сифатида бошлаган. У Платон ва Аристотель фалсафасидан, математикадан дарс берган, астрономик жадвалларни ҳисоблаш билан шуғулланган. Унинг асарларида бир қатор мутафаккирларга, жумладан, Диофантнинг “Арифметика”, Птолемейнинг “Алмагест”ига, Пергамлик Аполлонийнинг конус шаклидаги тузилмалар ҳақидаги асарларига шарҳлар киритилган. Айниқса, Диофантнинг иши жуда илғор бўлиб, кейинчалик араб алгебрасининг асоси ҳисобланган.

Ер сайёраси ҳар йили коинотда шунчалик катта масофани босиб ўтадики, буни тасаввур ҳам қила олмаймиз. Бир йилда биз Қуёш атро
Ер сайёраси ҳар йили коинотда шунчалик катта масофани босиб ўтадики, буни тасаввур ҳам қила олмаймиз. Бир йилда биз Қуёш атрофида 940 миллион км йўл юрамиз!

Инсон мияси 2,5 петабайтгача (1 петабайт – 1 квадриллион байт) маълумот сақлаши мумкинлигини билармидингиз? Бу 3 миллион соат
Инсон мияси 2,5 петабайтгача (1 петабайт – 1 квадриллион байт) маълумот сақлаши мумкинлигини билармидингиз? Бу 3 миллион соат телевизор кўришга тенг! Мия ҳақиқатан ҳам олимлар ва тадқиқотчиларни ҳайратда қолдирадиган ажойиб ва мураккаб органдир.

Қуёш тизими шаклан ... креветка кўринишига эга.                            

Энг муваффақиятли инсонлар фақат ўзлари муҳаббат, ўз ҳаётига маъно бағишлаш, мотивацияни яратиш мумкинлигини англайдилар. Шах
Энг муваффақиятли инсонлар фақат ўзлари муҳаббат, ўз ҳаётига маъно бағишлаш, мотивацияни яратиш мумкинлигини англайдилар. Шахсан мени ҳаётда иккита фалсафа бошқаради: дунё ҳақида кўпроқ маълумот олиш ва инсонларнинг дарду азобини камайтириш. Нил Деграсс Тайсон (Neil deGrasse Tyson) Америкалик астрофизик, адиб, илм-фан тарғиботчиси

Хитой авангардда. Осма магнит-поездлар

БИЗДА ЗАМОНАВИЙ ТАМАДДУННИНГ ВОҚЕЛИГИ ҚЎРҚУВ УЙҒОТАДИ: экологик ва техноген фалокатлар; иқлим ўзгариши; тенгсизлик; қашшоқлик
+4
БИЗДА ЗАМОНАВИЙ ТАМАДДУННИНГ ВОҚЕЛИГИ ҚЎРҚУВ УЙҒОТАДИ: экологик ва техноген фалокатлар; иқлим ўзгариши; тенгсизлик; қашшоқлик; коррупция; оммавий қирғин қуроллари; терроризм ва экстремизм; янги касалликлар; биотехнологиялар; инсонларнинг бошқа одамларга нисбатан зўравонлиги ва тажовузкорлиги; депрессия, ёлғизлик, одамнинг бошқа одамларга фойдасизлиги; кибержиноятлар; гиёҳвандлик; ижтимоий институтлар инқирози (ҳуқуқ, таълим, оила, маданият, фан, хавфсизлик); ҳамма нарсада жамиятга ишончни йўқотиш; аномия - жамиятда ўзини тутиш қоидаларига риоя қилмаслик... Ҳамма нарса ёмон ва ҳаёт яшашга арзимайдиганга ўхшайди. Футурологлар мазкур вазиятнинг ечими сифатида С3 моделини таклиф қиладилар: 1. Фикр, сўз ёки иш билан ўзингизга, инсонларга ва атроф-муҳитга зарар берманг. 2. Ўзингиз ва бошқалар учун фикр, сўз ва ишда уйғун яшаш муҳитини яратинг. 3. Экологик хулқ-атворга эга бўлинг. @ глобал тармоқдан

photo content
+6

Чикшулуб (лот. Chicxulub) кратери 66,5 миллион йил аввал Юкатан ярим оролидв динозаврларни қирилиб кетишига сабаб бўлган 12 к
Чикшулуб (лот. Chicxulub) кратери 66,5 миллион йил аввал Юкатан ярим оролидв динозаврларни қирилиб кетишига сабаб бўлган 12 км диаметрли метеорит натижасида ҳосил бўлган.

Агар Сиз ушбу цивилизация ютуқлари шу ерда тугайди деб ўйласангиз, унда адашасиз. Шумер архитекторлари ақл бовар қилмайдиган
+4
Агар Сиз ушбу цивилизация ютуқлари шу ерда тугайди деб ўйласангиз, унда адашасиз. Шумер архитекторлари ақл бовар қилмайдиган иншоотларни қуришган. Улар санъатининг чўққиси пирамидага ўхшаш Зиккуратлар эди. Бундай қадимий тамаддун қандай қилиб нисбатан қисқа вақт ичида шунчалик кўп билим ва технологияни ўзлаштиргани ҳақидаги савол ҳали ҳам очиқлигича қолмоқда. Шумер ёзувларида ўзларининг яширин билимларини баҳам кўрган “худолар пантеонидан” бўлган баъзи олий мавжудотлар ҳақида айтилади. Шунингдек, бутун инсониятнинг туғилган жойи Шумердан анча олдин, ўнлаб, ҳатто юз минглаб йиллар олдин мавжуд бўлган Дилмун деб номланган афсонавий орол эканлиги таъкидланади.

БАРЧАСИ УЧУН ШУМЕРЛАРГА РАҲМАТ! Буржлар туркуми, айлананинг 360°С га эгалиги, математика, астрономия, юриспруденция, адабиёт,
+7
БАРЧАСИ УЧУН ШУМЕРЛАРГА РАҲМАТ! Буржлар туркуми, айлананинг 360°С га эгалиги, математика, астрономия, юриспруденция, адабиёт, минералогия, физика, география, илк ёзув, биринчи шаҳарлар, биринчи давлат, биринчи ҳукумат, банк тизими, савдо тизими, кредит тизими, солиқ тизими, шахсий идентификация сифатида цилиндрик муҳр, кутубхоналар, мактаблар, архивлар, музейлар, монотеистик таълимотлар (Ашур ва Бел-Мардук культи)... Кулол дастгоҳи, тўқув дастгоҳи, омоч, уруғ сепувчи, елканли қайиқ, ирригация ва суғориш тизимлари, терига ишлов бериш, қишлоқ хўжалиги асбоблари, пиво тайёрлаш... Шумерлар деҳқончилик, чорвачилик, балиқчилик, ҳунармандчилик, қурилиш, савдогарлик, темирчилик, кулолчилик, заргарлик билан шуғулланганлар. Шумерлар арпа, тариқ, зиғир, нўхат, ловия, ясмиқ, олма, узум каби мева ва сабзавотларни етиштирдилар. Буларнинг барчаси қадимги шумерларнинг инсониятга қолдирган меросидир. Жойлашган ҳудуднинг табиий шароитига қарамай, шумерлар инсоният тарихидаги биринчи илғор тамаддунни яратдилар.

ШУМЕРЛАР ҚОЛДИРГАН МЕРОС Шумерлар (Sag gig ga - “қора бошли”) - Жанубий Месопотамиянинг қадимги аҳолиси ва тамаддун номи (эр.
+9
ШУМЕРЛАР ҚОЛДИРГАН МЕРОС Шумерлар (Sag gig ga - “қора бошли”) - Жанубий Месопотамиянинг қадимги аҳолиси ва тамаддун номи (эр.ав. 4000-1750 йй.). Ер юзида тамаддуннинг пайдо бўлиши анъанавий равишда шумерлар билан боғланади. XXI асрда инсоният фойдаланадиган кўплаб нарсалар ва тушунчалар шумерлар томонидан ўйлаб топилган ва яратилган. 10 ва 100 ўрнига 12 ва 60 дан фойдаланишга асосланган саноқ тизимини жорий қилдилар. Улар йилни 12 ойга, ҳафтани 7 кунга, кунни 12 соатлик икки даврга - кун ва тунга, соатни 60 дақиқага, дақиқани 60 сонияга ажратдилар. Улар илк ёзувни (миххат, клинопись) яратдилар. Шумерлар илк қонунларни яратдилар. Улар биринчи мактабларни яратдилар. Ғилдиракни ихтиро қилдилар. Тўфон ҳақидаги афсонани яратдилар. Биринчи қаҳрамонлик эпоси – Гилгамеш ҳақида афсонани яратдилар. Давлат бошқарув тизимини ўйлаб топдилар. Биринчи бўлиб монументал иншоотлар барпо этдилар.

Лас-Вегасда бўлиб ўтган техно-экспода мегателевизор - трансформер намойиш этилди

Мария Склодовская-Кюри - экспериментатор, назариётчи, педагог; радиоактивлик назариясини тавсифлаган, радий ва полоний элементларини кашф этган буюк олима. У Нобель мукофотини қўлга киритган биринчи аёл, иккита фан категориясида (физика ва химия) Нобелга сазовор бўлган ягона инсондир. @quantum577

Қушлар табиатнинг ниҳоятда муҳим таркибий қисмидир. Қушлар биологик хилма-хиллик ва экотизимларда муҳим роль ўйнайди, ҳашарот
+4
Қушлар табиатнинг ниҳоятда муҳим таркибий қисмидир. Қушлар биологик хилма-хиллик ва экотизимларда муҳим роль ўйнайди, ҳашаротлар ва кемирувчилар популяциясини назорат қилади, уруғларнинг тарқалиши ва ўсимликларнинг чангланиши, тупроқдаги озуқа моддаларни тақсимлашга ёрдам беради, табиатнинг озиқ-овқат занжирида иштирок этади. Шу тариқа улар табиатдаги мувозанатни сақлашга ёрдам беради. Халқаро орнитологлар иттифоқининг маълумотига кўра, сайёрамизда 11000 та қуш турлари мавжуд. Қушларнинг сони 50 миллиардга яқинлиги аниқланган.

photo content
+7

АСАБ ТИЗИМИ Асаб тизими – бу бир-бирига боғланган турли нерв тузилмаларининг ўта мураккаб морфологик ва функционал мажмуаси б
+2
АСАБ ТИЗИМИ Асаб тизими – бу бир-бирига боғланган турли нерв тузилмаларининг ўта мураккаб морфологик ва функционал мажмуаси бўлиб, тана фаолиятини тартибга солиш, ички ва ташқи муҳит шароитларининг ўзгаришига жавоб беришни таъминлайди.

Биологик хилма-хиллик нима учун керак? Биологик хилма-хиллик ҳаётнинг барча кўриниши, биологик тизимларнинг мураккаб таркибий
+5
Биологик хилма-хиллик нима учун керак? Биологик хилма-хиллик ҳаётнинг барча кўриниши, биологик тизимларнинг мураккаб таркибий қисмларининг сифат кўрсаткичидир. Ўсимлик ва ҳайвонот дунёси, яшаш ареали ва генларнинг хилма-хиллиги қанчалик кўп бўлса, экотизимлар шунчалик соғлом ва самаралироқ бўлади ва улар иқлим ўзгариши каби муаммоларга шунчалик яхши мослашади.

https://usagif.com/wp-content/uploads/solar-system-17.gif Қуёшнинг тезлиги ундан-да юқори. Қуёшнинг Сомон йўли галактикасида ўз орбитаси бор ва у 720 000 км/соат тезликда ҳаракат қилади. Аммо бу тезликда ҳам Қуёшнинг Сомон йўлини айланиб чиқиши учун 230 миллион йил керак бўлади!

Ер 1 соатда қанча масофани босиб ўтади? Ернинг Қуёш атрофида айланиш тезлиги 107 000 км/соат! Сайёрамиз кунига 2 600 000 (2,6 миллион) километр масофани босиб ўтади! Биз бу ҳаракатни сезмаймиз, чунки бу тезлик доимийдир.