cookie

ما از کوکی‌ها برای بهبود تجربه مرور شما استفاده می‌کنیم. با کلیک کردن بر روی «پذیرش همه»، شما با استفاده از کوکی‌ها موافقت می‌کنید.

avatar

Karimova Nigora

O‘zbekiston Respublikasi Prezidenti Administratsiyasi huzuridagi Axborot va ommaviy kommunikatsiyalar agentligi (AOKA) Axborot xizmati boʻlimi boshligʻi, axborot siyosati bo'yicha direktor maslahatchisi. Instagram: https://www.instagram.com/n_l_karimova/

نمایش بیشتر
پست‌های تبلیغاتی
1 824
مشترکین
-124 ساعت
-17 روز
+1 33930 روز

در حال بارگیری داده...

معدل نمو المشتركين

در حال بارگیری داده...

Photo unavailableShow in Telegram
🌐 Медиа макон: дунё янгиликлари ⚡️Санъат олами сунъий интеллект туфайли тобора "уруш" майдонида қолиб кетмоқда; ⚡️Калифорния Сенати томонидан тасдиқланган қонун лойиҳаси сунъий интеллект моделини ишлаб чиқувчиларга оғир вазифаларни юклайди ва рақобатни сусайтириши мумкин; ⚡️Сунъий интеллект ёрдамида қидирув хизматини кўрсатувчи Perplexity стартапи фойдаланувчиларга тадқиқотлар олиб бориш ҳамда ҳисоботлар тузишга ёрдам берадиган янги Pages функциясини ишга туширади; ⚡️Таҳлил натижалари сунъий интеллект ёрдамидаги Google шарҳлари эндиликда қидирув сўровларининг камида 15 фоизида акс этишини кўрсатмоқда; ⚡️Microsoft Copilot реклама намойиши учун сунъий интеллект имкониятларини кенгайтирмоқда; ⚡️X ва NewsNation кабул янгиликлар тармоғи Трамп ва Роберт Ф. Кеннеди билан жонли эфирларни ўтказишни режалаштирмоқда. https://t.me/aoka_aimc_Press_service
نمایش همه...
01:42
Video unavailableShow in Telegram
🔈 АОКА тизимидаги Ноширлик-матбаа фаолияти соҳасида мутахассисларни тайёрлаш коллежи 2023/2024 ўқув йили учун қуйидаги мутахассисликлар бўйича умумтаълим мактабларнинг 11-синф ва ўрта махсус касб-ҳунар коллежлари битирувчиларини ўқишга қабул қилади: Матбаа ишлаб чиқариши Компьютер тизимлари ва мажмуалари Бухгалтерия Тикувчилик (модельер-конструктор) Кутубхонашунослик 📁 Қабул 5 июндан 25 июнга қадар давом этади. 😉😉😉😉😉😉 📌 Коллежга ўқишга кириш учун kollej.edu.uz электрон платформаси орқали қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади: ✅ Электрон ариза; Мактабнинг 11-синфни тугатганини тасдиқловчи аттестат (электрон) нусхаси ёки ўрта махсус касб-ҳунар таълим муассасасини тамомлагани тўғрисидаги диплом (электрон) нусхаси; 3х4 фотосурат. 😉😉😉😉😉😉 💼 Таълим бериш 1,5-2 йил муддатда кундузги ва сиртқи таълим шаклларида давлат буюртмаси ҳамда тўлов контракт асосида амалга оширилади. 🤵 Ҳужжатлар республиканинг барча ҳудудларидан ва чет эл фуқароларидан ҳам қабул қилинади. 📞Батафсил маълумотлар учун телефон рақамлари: 97-741-82-77 | 97-441-82-77| 97-740-33-29| 90-905-31-25 |71-244-64-54 📱 Telegram: https://t.me/MatbaaQabul 👇Манзил: 100011, Тошкент шаҳри, Шайхонтоҳур тумани, Ҳамид Раҳматуллаев кўчаси, 3-уй. https://t.me/aoka_aimc_Press_service
نمایش همه...
kollej_2024_tg.mp47.06 MB
Photo unavailableShow in Telegram
🌐 Медиа макон: дунё янгиликлари ⚡️ АҚШда аудикитоблар савдоси 2024 йилда 2 миллиард долларга етади; ⚡️ Америка техника гигантлари Чилида ўнлаб маълумотларни қайта ишлаш марказларини қуришмоқда, маҳаллий аҳоли эса бунга норозилик билдирмоқда; ⚡️ OpenAI бир неча соат давом этган, ChatGPT фойдаланувчилари ишини глобал узилишига сабаб бўлган хатони тузатди; ⚡️ YouTube платформасида «ёқди - лайк» тугмаси баъзи фойдаланувчиларда кўринмай қолди — сервис хатоликни тузатишга ҳаракат қилмоқда; ⚡️ Сунъий интеллектнинг келажаги учта технология гигантининг қўлида; ⚡️ Ўрганиш натижаларига кўра, Буюк Британиядаги TikTok фойдаланувчиларига партия етакчиларининг сунъий интеллект томонидан яратилган, сайлов билан боғлиқ видеороликлари, дезинформациялар ҳамда ҳақоратомуз шарҳли видеоларни тавсия қилинмоқда; ⚡️ OpenAI махсус университетлар учун ишлаб чиқилган флагман маҳсулоти версияси ChatGPT Edu'ни эълон қилди; ⚡️ Twitch иловаси контент модерацияси сиёсати борасида маслаҳат берадиган Хавфсизлик маслаҳат кенгаши фаолиятини тугатмоқда; ⚡️ OpenAI инсайдерлари компания махфийлигини очиқчасига танқид қилди; ⚡️ Meta эндиликда Европа Иттифоқидаги фойдаланувчиларга сунъий интеллект моделларини ўргатиш учун маълумотларидан фойдаланиши ҳақида хабар беради, бунда рад этиш имконияти мавжуд. https://t.me/aoka_aimc_Press_service
نمایش همه...
Photo unavailableShow in Telegram
🧷 Бадиий таржима соҳасида Муҳаммад Ризо Огаҳий номидаги халқаро мукофотни таъсис этиш тўғрисидаги таклифлар давлат раҳбари томонидан маъқулланди 🔵Президент Ш.Мирзиёевнинг тегишли қарори билан Муҳаммад Ризо Огаҳий номидаги халқаро мукофот учун танловлар 2025 йилдан бошлаб, ҳар икки йилда бир марта қуйидаги йўналишларда ўтказилади: 😄 ўзбек адабиётининг насрий асарларидан хорижий тилларга қилинган энг яхши таржима; 😄 ўзбек адабиётининг шеърий асарларидан хорижий тилларга қилинган энг яхши таржима; 😄 ўзбек болалар адабиёти намуналаридан хорижий тилларга қилинган энг яхши таржима; 😄 хорижий тилларда яратилган насрий асарлардан ўзбек тилига қилинган энг яхши таржима; 😄 хорижий тилларда яратилган шеърий асарлардан ўзбек тилига қилинган энг яхши таржима; 😄 хорижий тилларда яратилган болалар адабиёти намуналаридан ўзбек тилига қилинган энг яхши таржима. 💵 Халқаро мукофот ғолибларининг ҳар бири махсус диплом, кўкрак нишони ва базавий ҳисоблаш миқдорининг 300 баравари миқдорида бир марталик пул мукофоти билан тақдирланади; 💠 Ғолибларга Халқаро мукофот тантанали равишда топширилади. https://t.me/aoka_aimc_Press_service
نمایش همه...
Photo unavailableShow in Telegram
🌐 Медиа макон: дунё янгиликлари ⚡️Microsoft Европа Иттифоқининг монополияга қарши шикоятини ҳал қилиш учун кўплаб миллион доллар тўлаш эҳтимоли мавжуд; ⚡️Tribeca фестивали ва OpenAI суниъий интеллект ёрдамида суратга олинган бешта қисқа метражли фильмни тақдим қилишни режалаштирмоқда; ⚡️TikTok мустақил чоп этилган нашрнинг бестселлерга айланишига ёрдам берди; ⚡️SEO-саноати Google компаниясидан норози бўлмоқда; ⚡️Meta компания фойдаланувчиларнинг фотосуратлари ва видеоларидан биометрик маълумотларни тўплаш учун юзни аниқлаш технологиясидан фойдаланганлиги ҳақидаги Teхас даъвосини ҳал қилишга рози бўлди; ⚡️X катталар контентини платформага жойлаштириш учун ўз қоидаларини ўзгартирди; ⚡️TikTok АҚШга эътибор қаратиш учун Европада электрон тижоратни тарғиб қилишни тўхтатади; ⚡️OpenAI бошқаруви аъзолари собиқ аъзоларнинг компания хавфсизлик соҳасида ортда қолаётгани ҳақидаги баёнотларига қўшилмасликларини айтишди; ⚡️Испания Meta компаниясига Facebook ва Instagram'да сайловлар олдидан сайловчилар тўғрисидаги маълумотларни тўйлайдиган функцияларни ишга туширишни тақиқлади; ⚡️Янги тадқиқот шуни кўрсатадики, сунъий интеллектдан фойдаланган ҳолда сўровлар анъанавий Google сўровларига қараганда тахминан 10 баравар кўпроқ энергия талаб қилади; ⚡️АҚШ Адлия вазирлиги сунъий интеллект компаниялари медиа компаниялар ва контент провайдерлари билан тузадиган битимларни диққат билан кузатиб боради; ⚡️Google ички маълумотлар базасига кўра, махфийлик билан боғлиқ минглаб ҳодисаларни, шу жумладан болаларнинг овозли маълумотларини тасодифий тўпланганини қайд этди. Ёшликнинг орзуларга тўла қизғин, шижоатли, шўх, ҳаёт ташвишларидар холи пайти - мактаб даврига тўғри келади. Бугун ҳар ким ўқувчилик чоғларини, устозларини, орзуларини беихтиёр эсга олади. 25 май - “Сўнгги қўнғироқ”куни рамзий маънода битирувчи ўқувчилар учун “мақсадлар эшиги” ҳисобланади. Битирувчи ёшлар комилликнинг аниқ қарорлар ва ечимлар қабул қилиш босқичига ишонч билан кўтараладилар. АОКА жамоаси мамлакатимизнинг барча таълим муассасалари битирувчиларини қутлайди! Қандай йўналиш ёки касбни танламанг, у Сизнинг юксак марралардаги йўлингиз! Муваффақият, омад, зафар, натижа ва самарадорлик сизни кутмоқда. Дадил олға қадам ташланг! Ватанимиз тараққиётига хизмат қиладиган муносиб фарзанд бўлишингизга ишонамиз! https://t.me/aoka_aimc_Press_service
نمایش همه...
02:17
Video unavailableShow in Telegram
#izohsiz Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
نمایش همه...
IMG_6842.MP411.98 MB
🧠 Сунъий интеллектнинг фейк маълумот ҳамда дезинформациялар тарқатилишида ижобий ва салбий жиҳатлари “Ахборот хизматлари 2024: миллий ва хорижий тажриба” қўшма ўқув-семинарининг учинчи иш кунида ташкил этилган медиа-тренингда “Замонавий медиа маконда ахборот узатишда сунъий интеллект ва ижтимоий тармоқлар платформаларидаги янги имкониятлар” тўғрисида фикр-мулоҳазалар билдирилди. Рақамли технологиялар вазирлиги ҳузуридаги Рақамли технологиялар ва сунъий интеллектни ривожлантириш илмий тадқиқот институти катта илмий ходими Сайёра Ибрагимова сунъий интеллект ҳақида умумий тушунчаларни асослаб, жаҳонда ва Ўзбекистонда сунъий интеллектдан фойдаланиш даражалари қиёсий таҳлилларда кўрсатиб берди. Шунингдек, Ахборот хизматлари ишини енгиллатадиган, фойдали иловаларни тавсия қилди. Рақамли технологиялар вазирлиги Сунъий интеллект технологияларини жорий қилиш ва ривожлантириш бўлими бош мутахассиси Фазлиддин Анваров мамлакатимизда ахборот воситаларида сунъий интеллектнинг роли юзасидан маълумот берди. Хусусан, сунъий интеллектнинг ривожланиш босқичлари, ушбу соҳадаги инновацион лойиҳалар, янгиликлар, “President Tech Award”, ахборот тарқатишда СИнинг афзалликлари, таҳдидлари, сунъий интеллект тараққиётида ОАВ келажаги бошқа аҳамиятли масалалар бўйича гапириб ўтди. “Янги Ўзбекистон” университети Таълим ва аккредитация бўлими мудири Ислом Элҳадарий сунъий интеллект ёрдамида яратилаётган дипфейклар, сохта тасвирлар, хабарлар, глобал ахборот майдонида фейкньюслар оқимида сунъий интеллект таъсири ҳақида тақдимот қилди. Сунъий интеллект ёрдамида контент яратиш бўйича амалий мисоллар келтириб, ёлғон хабарларни фарқлашга кўмаклашадиган иловалар билан таништирди. Қўшма-семинар ўзаро мулоқот ва савол-жавоблар билан самарали бўлиб ўтди. Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
نمایش همه...
Photo unavailableShow in Telegram
🌐 Медиа макон: дунё янгиликлари ⚡️ Оқ уй технологик компанияларни дипфейкларни тўхтатиш учун кўмаклашишга чақирмоқда; ⚡️ TikTok яратувчилари кутилажак тақиққа ишонишмаяпти; ⚡️ Amazon Alexa овозли ёрдамчисини сунъий интеллект билан янгиламоқда ва бунинг учун ойлик тўлов олишни режалаштирмоқда; ⚡️ Қонунчилар бутун мамлакат бўйлаб махфийлик тўғрисидаги қонун лойиҳасини илгари сурмоқда; ⚡️ Google компаниясининг реклама бўйича вице-президенти сунъий интеллектдан фойдаланиб қидирув хизмати таъсири тўғрисидаги ноширлар саволига жавоб беришдан қочмоқда; ⚡️ WhatsApp муҳандислари давлат идоралари фойдаланувчиларга жосуслик қилиш учун шифрлашни четлаб ўтаётгани ҳақида ички огоҳлантириш беришди. 〰️〰️〰️〰️〰️ Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
نمایش همه...
👍 1 1🙏 1
Туркий тилли давлатларда Ахборот хизматлари фаолияти қандай йўлга қўйилган? “Ахборот хизматлари 2024: миллий ва хорижий тажриба” мавзуcида қўшма ўқув-семинари доирасида ТДТга аъзо мамлакатларнинг Ахборот хизматларини ривожлантириш борасида миллий тажрибалар алмашинуви юзасидан тақдимотлар бўлиб ўтди. АОКА Ахборот хизматлари фаолиятини ташкил этиш ва мувофиқлаштириш бошқармаси бошлиғи Жасур Ҳусанов Ўзбекистонда Ахборот хизматлари фаолияти бўйича маълумотларни тақдим этишда – ✔️Ахборот хизматлари структураси: уларнинг фаолиятларини ташкил этиш, Ахборот хизматлари учун ташкил этиладиган ўқув курслари; ✔️Ахборот хизматлари фаолиятини тартибга солувчи меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар; ✔️Матбуот котиблари фаолиятини баҳолашда "Очиқлик индекси" мезонлари. Ахборот хизматлари фаолиятидадаги ўзгаришлар ҳақида батафсил тўхталди.
Қайд этилишича, Ахборот хизматлари соҳасида фаолият юритаётган мутахассислар сони 2019 йилда 433 нафар бўлган бўлса, 2024 йилда 1400 нафарга етди. Республика бўйича умумий ҳисобда танқидга жавоб бериш кўрсаткичи сезиларли даражада ўсган. 2019 йилда – 12 фоиз, 2024 йилда – 95 фоиз. ОАВ да эълон қилинадиган маълумот манбаларининг камида 70 фоизини ахборот хизмати ресурслари ташкил этади
Сессия йиғилишида Озарбайжон Республикаси Медиани ривожлантириш агентлиги Халқаро алоқалар ва ҳужжатларни қайта ишлаш департаменти бошлиғи Расим Багиров ахборот хизматлари фаолиятини тубдан яхшилаш, уларнинг ОАВ билан алоқалари тўғрисида маъруза қилди. Сўзининг якунида иштирокчиларни жорий йилнинг 26-27 июнь кунлари Шуша шаҳрида бўлиб ўтадиган "Глобал медиа-форумга" таклиф қилди. Қозоғистон Республикаси Маданият ва ахборот вазирлиги Aхборот қўмитаси давлат органларининг жамоатчилик билан алоқаларини мувофиқлаштириш бошқармаси бошлиғи Aқшолпан Марат, Aнадолу агентлигининг маркетинг ва бизнесни ривожлантириш бўйича директори Эрман Юксел соҳадаги сўнгги янгиликлар, амалга оширилаётган ишлар ва фаолиятлари борасида ахборот беришди. Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
نمایش همه...
👍 2 2🙏 1
Пойтахтимиздаги “Tashkent International” меҳмонхонасида Туркий давлатлар ташкилотига аъзо мамлакатлар вазирлик ва идоралари матбуот котибларининг “Ахборот хизматлари 2024: миллий ва хорижий тажриба” мавзуcида қўшма ўқув-семинари ўз ишини бошлади. Ўқув-семинарини очиб берган АОКА директори А.Ходжаев иштирокчиларни қутлар экан, туркий мамлакатлар билан ҳар томонлама, шу жумладан, ахборот соҳасида алоқаларни ривожлантириш Янги Ўзбекистон ташқи сиёсатининг муҳим жиҳатларидан бири эканлигини таъкидлади. Тадбирда, шунингдек, Туркий давлатлар ташкилоти котиби Алмагул Серикбаева, Озарбайжон Аудиовизуал кенгаши раиси Исмат Саттаров, Қозоғистон Республикаси Маданият ва ахборот вазирлиги Ахборот қўмитаси Жамоатчилик билан алоқаларни мувофиқлаштириш бўлими бошлиғи Акшолпан Марат, Туркия Республикасининг Ўзбекистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси Олган Бекар сўзга чиқиб, қўшма-семинарнинг аҳамияти ҳақида ўз фикр-мулоҳазаларини билдирдилар. Ўқув-семинари ТДТга аъзо мамлакатларнинг Ахборот хизматлари фаолияти тақдимотлари билан давом этмоқда. Эслатиб ўтамиз, ўқув-семинари доирасидаги тадбирлар 30 майга қадар давом этади. Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
نمایش همه...
👍 3 1🔥 1